Сирдарё вилоятига метрополиядан кўчириб келтирилган аҳолининг миллий таркиби (XIX асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошлари )
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов «Тарихий хотирасиз келажак йўқ» асарида «Тарихимиз каби, қадим маданиятмизнинг яратилишида ҳам унга кўплаб этник гуруҳлар, Эл элатлар ўз улушини қўшган. Бу – табиий ҳол. Чунки, ҳеч қачон, ҳеч қаерда фақат бита миллатга мансуб маданият бўлмайди. Ҳар қандай цивилизация кўпдан кўп халқлар, миллатлар, элатган фаолиятининг ва самарали таъсирининг маҳсулидир. Бир сўз билан айтганда, кўчманчилар, босқинчилар келиб кетаверишади, лекин ҳалқ боқий қолади, унинг маданияти абадий яшайди», деб таъкидлаган эди.