Владелец Амир Темур и Маргилан в период Тимуридов

Направления: История
Тип источника: Конференция
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
68-76
1
0
Поделиться
Абдулахатов, Н. (2023). Владелец Амир Темур и Маргилан в период Тимуридов. Актуальные проблемы истории Узбекистана, 1(1), 68–76. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-of-uzbekistan/article/view/16483
Н Абдулахатов, Новые педагоги Ферганской области Центр методов обучения

д.и.н., профессор

0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассказывается о культурно образовательной среде Маргилана, признанного одним из древних городов Моваруннахра во времена Амира Темура и Тимуридов. В статье также анализируется деятельность ученых и военачальников, вышедших из Маргилана, верно служивших Захириддину Мухаммаду Бабуру на протяжении всей жизни


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

68

5.

Абдуҳалимов Б.А. “Байт ал-ҳикма” ва Марказий Осиё олимларининг

Бағдоддаги. – Т.: O‘zbekiston, 2010. – 264 б.

6.

Булгаков П.Г., Розенфельд Б.А., Ахмедов А.А. Мухаммад ал-Хорезми.

– М.: Наука, 1983. – 242 с.

7.

Матвиевская Г.П. Розенфельд Б.А. Математики и астрономы

мусульманского средневековья и их труды. – М.: Наука, 1983. – 479 с.

8.

Мирзо Улуғбек. Илми нужум / Таржимон, изоҳлар муаллифи ва нашрга

тайёрловчи А.Аҳмад. – Т., 1994. – 112 б.

9.

Мухаммад ибн Муса ал-Хорезми (783-850). Астрономические трактаты

// Вступительная статья, перевод и комментарии А.Ахмедова. – Т., 1983. –

138 с.

10.

Умар Хайём. Наврўзнома. -Т., 1990. – 78 б.

СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР ВА

ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИДА МАРҒИЛОН

Абдулаҳатов Н.У.

Фарғона вилояти педагогларни янги

методикаларга ўргатиш маркази

т.ф.д., профессор.

an_igp@mail.ru

Аннотация:

Ушбу

мақолада

Амир

Темур

ва

темурийлар

даврида

Мовароуннаҳрнинг қадимги шаҳарларидан бири сифатида эътироф этилган
Марғилоннинг маданий-маърифий муҳити тўғрисида сўз юритилади. Шунингдек
мақолада Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳукмдорлик даврида бир умр унга садоқат
билан хизмат қилган Марғилондан етишиб чиққан уламолар ва ҳарбий саркардалар
фаолиятига доир маълумотлар таҳлил этилган.

Калит сўз ва иборалар: ёзма манба, тарих, аллома, шайх, шаҳар, қалъа,

зиёратгоҳ.

Аннотация: В данной статье рассказывается о культурно-образовательной

среде Маргилана, признанного одним из древних городов Моваруннахра во времена Амира
Темура и Тимуридов. В статье также анализируется деятельность ученых и
военачальников, вышедших из Маргилана, верно служивших Захириддину Мухаммаду
Бабуру на протяжении всей жизни.

Ключевые слова и фразы: письменный источник, история, ученый, шейх, город,

замок, святыня.

Annotation: This article describes the cultural and educational environment of

Margilan, recognized as one of the ancient cities of Movarunnahr during the time of Amir Temur


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

69

and the Timurids. The article also analyzes the activities of scientists and military leaders who
left Margilan and faithfully served Zahiriddin Muhammad Babur throughout their lives.

Key words and phrases:written source, history, scientist, sheikh, city, castle, shrine

.

Амир Темур ва темурийлар даврига келиб, Марғилон шаҳри водий

ҳаётидаги ўз мавқеини тиклаб олишга муваффақ бўлди

[13: 7]

. Темурийлар

ва ўзбек хонлари даврида яратилган Марғилонга доир ёзма манбалар

жумласига Ибн Арабшоҳ, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Муҳаммад Солиҳ,

Мирзо Ҳайдар, Маҳмуд ибн Вали, Ҳофиз Таниш ал-Бухорий, Хожа Абул

Бақо ибн Хожа Баҳовуддин, Муҳаммад Муфти Оҳангароний, Муҳаммадёр

ибн Араб Қатаған, Мутрибий Самарқандий, Шоҳ Маҳмуд ибн Мирза Фозил

Чурос асарларини киритиш мумкин. Бироқ Мирзо Бобурнинг Марғилон

тўғрисидаги маълумотлари ва Марғилонийларни Бобур Мирзо билан боғлиқ

муносабатлари ҳали тадқиқот мавзуси сифатида ўрганилмаганлиги боис,

ушбу мақолада айнан шу масалага эътибор қаратиш лозим кўрилди.

Ёзма манбаларда келтирилган маълумотларга кўра, Марғилон шаҳри

мўғуллар, темурийлар ва ўзбек хонлари даврида юз берган жанглар ва ички

рақобатларда муҳим роль ўйнаган

[14: 26]

. Темурийлар даврига келиб,

Марғилон Фарғона водийсидаги мавжуд Андижон, Ўш, Хўжанд, Исфара,

Косон, Ахси, Марғинон сингари “ҳафтгона”, яъни етти қасаба (шаҳар)лардан

бири сифатида эътироф этилган

[5: 5]

.

Бу ҳақда Ибн Арабшоҳ қуйидагиларни келтиради: “Шунингдек

Марғийнон ҳам Мовароуннаҳр шаҳарларидандир. Қадим замонда у пойтахт

бўлиб, унда Иликхон турган. “Ҳидоя” (киришнинг) соҳиби жалолатли шайх,

аллома Бурҳонуддин ал-Марғийноний – Тангри –таоло (у киши)ни раҳмат

қилсин, - Марғийнондан чиққан”

[7: 86]

. Мирзо Бобур “Бобурнома” асарида

Марғилон шаҳри ҳақида шундай ёзади: “Яна бири Марғинондур,

Андижоннинг ғарбидадур, Андижондин етти ёғоч йўлдур. Яхши қасаба воқи

бўлубтур... Эли сорттур ва муштзан ва пуршару шўр элдур. Жангарилик

расми Моварауннаҳрда шойидур, Самарқанд ва Бухорода номдор жангарилар

аксар Марғинонийдур. Соҳиби “Ҳидоя” Марғиноннинг Рушдон отлиқ


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

70

кентидиндур”

[6: 35]

. Худди шунга ўхшаш маълумот Маҳмуд ибн Валининг

“Баҳрул асрор” (“Сирлар уммони”) асарида таъкидлаб ўтилган

[9: 70]

.

Тарихи Рашидий” асарининг муаллифи Мирзо Ҳайдарнинг ёзишича,

темурийлар даврида Марғилон Фарғона шаҳарларини мўътабар шаҳри

ҳисобланган

[10: 234]

. Фарғона вилояти ҳукмдори Умаршайх Мирзо даврида

Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор Марғилонга келиб турган

[4: 27]

. Мирзо Бобурнинг

бобоси Юнусхон билан Хожа Аҳрорнинг илк учрашувлари айнан

Марғилонда юз беради. Юнусхон гарчанд ҳукмдор бўлса-да, Хожа Аҳрорни

кутиб олгани пешвоз чиққан Марғилон аҳли орасида ўзини ким эканлигини

билдирмай, юксак эҳтиромини намойиш этган ҳолда бошини эгиб

тураверади. Ҳазрати Хожа Аҳрор валийнинг муридларидан бўлган

Муҳаммад Қози Юнусхонни Хожа Аҳрорга кўрсатган пайт ул зот отдан

тушиб Юнусхонни бошини кўтаради. Юнусхон шу тарзда ўзининг

камтарлиги ва ихлоси билан Хожа Аҳрорнинг ишончини қозонган эди

[10:

251]

.

Мавлоно Мунир Марғилоний XV асрда яшаб ўтган. У темурийлар

даврининг машҳур уламоларидан бири бўлган. Мавлоно ҳақида Мирзо

Муҳаммад Ҳайдарнинг “Тарихий Рашидий” асарида маълумотлар учрайди:

“Вақтеки Бобур подшоҳ туғилди анинг башорати учун хон олдиға киши

йибордилар. Хон Мўғулистондин келди. Муддатлар анда бўлди...Вақтеки,

Юнусхоннинг Умаршайх бирла ошночилиқи бор эрди, ҳеч подшоҳқа муяссар

бўлмади. Филжумла подшоҳ муҳаррам ойининг олтиси тарихқа саккиз юз

саксон саккизида

9

туғилди. Мавлоно Мунир Марғилоний Улуғбекнинг

улаймойи муттаҳирларидин бири эрди, “шашуми муҳаррам” деб тарих топти.

Ҳазрати Эшон қаддасаллоҳу сирраҳудин от қўймоқни сўрадилар. –

Заҳириддин Муҳаммад деб от қўйинглар“, - дедилар. Шул замонда Чиғатой

беги тўла улуғ эди. Буларнинг тилида Заҳириддин Муҳаммад душворлиқ

9

1483 йил 14 февраль.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

71

бирла жорий бўлди. Бобур деб от қўйдилар. Бобур подшоҳ деб машҳур

бўлди”

[10: 240]

.

Муҳаммад Муфти Оҳангароний (XVI аср) ўзининг “Мавлоно

Лутфуллоҳ маноқиби” номли китобида келтирилган маълумотларга кўра,

Марғилон шаҳрида Носириддин Убайдуллоҳ Хожа Аҳрорнинг шогирди олам

фозили ва восили Шоҳ Ҳусайн Чоркуҳий (935/ 1528-29 йилда вафот этган)

турмуш кечирган

[11: 30]

.

ХV-ХVI асрларда Марғилон шаҳрида тараққий топган маданий муҳит

ҳукм сурган. Чунончи, Хуросон ҳукмрони Султон Ҳусайн Бойқаро санъат

усталарининг тавсиясига кўра, Дарвеш Али Хожазодаи Чангийга ўз

ҳокимияти шарафига бир моятайн яратмоқни топширган. Бу вазифани ижро

этмоқ учун Хожазода ўн икки йил давомида Марғилон шаҳридаги бир боғда

истиқомат этган. Бу жой илгарилар Хожа Аҳрорга қарашли бўлган экан. Бу

ерда ўрталиқда бир катта дарахт бор. У худди ўша афсонавий шахс Хожа

Аҳрор учун худди асо сингари бўлган эмиш.

Бир куни тунда Хожазода Чангий ўша дарахт ёнига келиб бир мунча

вақт шу ерда турган. Шунда у қандайдир бир кучли илҳом туғёнини ўзида

сезган. Шу илҳом кучи билан ижод этмоқчи бўлган моятайннинг барча

зарблари ечимини топгандай бўлган. Буни санъаткор ўша буюк шайх ва

муршид (яъни Хожа Аҳрор)нинг ёрдами ва ҳомийлиги остида вужудга

келган, деб талқин қилади

[18: 272-274]

.

Махдуми Аъзамнинг набираси Хожа Абул Бақо ибн Хожа Баҳовуддин

томонидан 1026 (1616-17) йилда Самарқандда ёзилган “Жомеъ ул-мақомот”

(Махдуми Аъзам мақомоти) асари Махдуми Аъзам тўғрисида ёзилган

асарлар орасида мукаммал асар ҳисобланади

[7: 28]

. “Жомеъ ул-

мақомот”нинг муҳим жиҳатларидан бири асарда Мирзо Бобурнинг пири

Махдуми Аъзамнинг Самарқанддаги ҳаёти Марғилонга қилган сафарлари

ҳикоя қилинади. Унга кўра Махдуми Аъзам Марғилонда дафн этилган


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

72

тобеинлардан бири Хўжа Маоз Жабал мозорини зиёрат қилгани келиб турган

[17: 116].

Мирзо Бобурнинг “Бобурнома” асаридаги 1498-1499 йилларда

Фарғонада юз берган воқеалар баёнида ҳам Марғилон шаҳри кўп бор ҳам

тилга олинган: “Суннат вақти эрдиким, Марғинон қўрғонининг эшигига

келдим. Али Дўст тағойи дарвозанинг орқасида туриб, дарвозани очмай, аҳд

илтимос қилди. Аҳд ва шарт қилғондин сўнг дарвозани очиб, дарвоза орасида

мулозимат қилди”

[5: 68]

.

Бурҳониддин Марғиноний авлодларидан Хожа Абулмакоримни ҳам

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг Мовароуннаҳрда кечган фаолиятида

муҳим ўрин тутганлигини “Бобурнома” асарида тасвирланган воқеалар

силсиласидан ҳам кўриш мумкин. Маълумки, Хожа Абулмакорим Самарқанд

тахтида Султон Аҳмад Мирзонинг ўғилларидан бири Бойсунқур Мирзони

ўтиришига тарафдор эди. Бироқ, курашлар мобайнида иккинчи ўғил Султон

Али Мирзонинг қўли баланд келди. Оқибатда, Бойсунқур Мирзонинг

тарафдорлари таъқиб остига олиниб,улардан ўч олиш хавфи кучайди. Хожа

Абулмакорим юзага келган қалтис вазиятдан қутилиш мақсадида

Самарқанддан чиқиб кетишга мажбур бўлди. У бир амаллаб Ўратепага етиб

келди. Бу ҳақда Мирзо Бобурнинг ўзи шундай ёзади: “Охир ушбу тараддуд

ва тафриқа била Ўратепанинг жануб тарафидаги яйлоқларга бордук. Неча

кун ул навоҳида ўз ишимизга ҳайрон, борур турар жойимизни билмай

саргардон ўткарилди. Бир кун ушбу ерда эканда Хожа Абулмакоримким,

бизнингдек жалойи ватан бўлиб саргардон эди, мени кўргали келди. Борур

турар еримиздин ва қилур-қилмас ишимиздин истиълом ва истифсор қилиб,

мутаассир бўлиб, бизнинг ҳолимизга риққат қилиб , фотиҳа ўқиб борди.

Манга ҳам бисёр таъсир қилди, риққат қилдим. Ушбу кун кеч намози дигар

даранинг аёғидин бир отлиқ пайдо бўлди, бу худ Али Дўст тағойининг

навкари экандур. Йўлчуқ отлиқ. Бу мазмун била йиборибтурким, агарчи

мандин азим гуноҳлар содир бўлди, вале умидим борким, иноят қилиб,


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

73

гуноҳимни бағишлаб, беришга мутаважжиҳ бўлсалар, Марғинонни

топшириб, бир нав қуллуқ ва хизматкорлик қилгаймен, гуноҳим ариб

хижобим рафo бўлғай”

[6: 67]

.

Мирзо Бобурнинг саргардонлик вақтида Хожа Абулмакорим унинг

ёнига келиб, кейинги ҳаётидаги кескин бурилишларга оқ фотиҳа тилаган.

Абулмакоримнинг маънавий мадади ва шахсий иштироки билан Бобур

ҳузурига шу куни кечга яқин Марғинон ҳокими Али Дўстдан чопар келиб,

шаҳарни унга топширилажаги тўғрисидаги хабарни етказади. Афтидан, бу

вазиятда марғилонликларнинг фахри ҳисобланган Хожа Абулмакоримни

Бобур Мирзога қўшилганлиги катта рол ўйнаган кўринади

[1: 55-59]

. Чунки,

шу вақтга қадар Бобур Мирзо Фарғонадаги ҳамма шаҳарлардан ажралиб

бўлган ва ҳукмдорлик имкониятидан умидини мутлақо узган эди. Фақатгина,

Абулмакоримнинг пайдо бўлиши билан унда тахт учун кураш шашти янада

кучайган кўринади

[2: 83-85]

.

Хожа Абулмакорим Бобурни Марғинонга юбориб, ўзи Самарқандга

қайтади. Шайбонийхон қўшинлари томонидан Самарқанд олингач, Бобур

Мирзони Самарқандга келишга чорлайди. Мазкур чақирувдан кейин Бобур

Мирзо Самарқандга етиб келгач, Хожа Абулмакорим шаҳардан чиқиб унга

қўшилади

[3: 72-80]

. Бу тўғрида “Бобурнома”да ҳам маълумотлар учрайди:

“Бир-икки кундин сўнг Асфидак қўрғонидин Васманд қўрғонига келилди.

Бовужудким, бир қатла Самарқанд навоҳисига бориб, тўйдириб келиб эдук,

яна тангрига таваккул қилиб, ушал ҳаёл била Васмандин намози пешиндин

сўнг Самарқанд устига илгадук. Хожа Абулмакорим ҳам ман била ҳамроҳ

эди”

[6: 79]

.

“Бобурнома”да кейинги воқеалар саҳнасида Хожа Абулмакоримнинг

номи тилга олинмай қўйди. Хожа Абулмакоримнинг ҳаёти тўғрисига доир

воқеалар тафсилоти XVI иккинчи ярмида туғилиб XVII асрнинг биринчи

ярми охирларида вафот этган Муҳаммадёр ибн Араб Қатаған қаламига

мансуб “Мусаххир ал-билод” (Мамлакатларни эгалланиши) асарида тилга


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

74

олинади. Мазкур маълумотлар Хожа Абулмакоримнинг тақдиридан бизни

воқиф қилибгина қолмай, унинг ҳаётининг сўнги йилларида юз берган

воқеалар аслида қандай юз берганлиги тўғрисидаги шу кунга қадар мавжуд

бўлган тахминларга ойдинлик ҳам киритади: “ Аъло ҳазрат хон шайхулислом

хожа Абулмакоримни ҳамиша ўз шариф суҳбати ва ҳумоюн ўтиришларида

мусоҳибу улфат бўлишга буюриб, сафарлар чоғи ўтириш-туришда ўзининг

шоҳлик узангиси хизматида юришни топширди. Валийлик даражали жаноб

хожани Бухоро улуғларига қўшиб, ул шаҳарга қайтишга рухсат берди”

[12: 72-

74]

.

Муҳаммадёр ибн Араб Қатаған “Мусаххир ал-билод” асарида Хожа

Абулмакоримни Бобур Мирзога Самарқандни забт этишида берган

кўмаклари ва уларни Самарқандни бой бериб дарбадарликда юрган

ҳолатларини ҳам ҳикоя қилади: “Бу ҳодисанинг иккинчи куниси Хожа

Абулмакорим, Қосимбек қавчин ва Бобур Мирзо ҳузурида қолган тайинли

кишилардан айримлари маслаҳат қилишиб, шаҳарда бекинишни маъқул

топдилар... 907 йил бошида оғриқли дил ва тилка-пора юрак билан Хожа

Абулмакорим ҳамда баъзи бир улуғлар ва олимларни ёнига солганча ўзининг

хос навкарларидан юзга яқини билан Самарқанд дарвозасидан ташқари чиқиб,

йўналиш юзини Андижон сари қаратди...”

[12: 75-80]

.

Маълумотларга

кўра

марғилонликлар

Мирзо

Бобурнинг

Ҳиндистондаги ҳукмронлик вақтида ҳам муҳим вазифаларни эгаллаб

турганлар. Масалан, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг сарой вазирларидан

бири бўлган Муҳиб Алихон Хосса Муҳалли ибн Низомиддин Али

Марғинонийни олайлик. Манбаларда у“Бознома” асарининг муаллифи

сифатида “Халифайи Фарғоний” нисбаси билан ҳам тилга олинади.

Акбаршоҳ даврида Деҳлининг ҳокими бўлган ва 1581 йили вафот этган. У

ёзган китоб номидан кўринадики, ушбу асарда ов қушлари ҳақида сўз

юритилади

[15: 252]

. 61 бобдан иборат мазкур асарни Муҳиб Али Фарғоний

Акбаршоҳга бағишлаб ёзган. Шу сабабдан унинг исмига “мулақаб бахон хос


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

75

муҳалли”, яъни “Хон лақабли қушларни хос боқувчи” номи қўшиб ёзилган

[16: 322-323]

.

Ушбу маълумотлардан кўринадики, Марғилон Мирзо Бобурнинг

фаолиятида муҳим тутган бўлса, марғилонликлар барча жабҳаларда бақамти

елкадош бўлиб, бир умр унга садоқат билан хизмат қилдилар.

Фойдаланилган манба ва адабиётлар:

1. Абдулаҳатов Н. Амир Темур ва темурийлар даврида Фарғона // Фарғона

ўлкашунослиги. – Ф.: “Фарғона”, 1996. – Б. 31-59.

2. Абдулаҳатов Н., Ғозиев Т. Бурҳониддин Марғиноний: тарихий ҳақиқат

ва асотирлар. – Т.: “Янги аср авлоди”, 2010. – 488 б.

3. Абдулаҳатов Н., Ҳошимов Б. Бурҳониддин ал-Марғиноний даври ва

унинг авлодлари. – Ф.: “Фарғона”, 2002. – 80 б.

4. Азимджанова С. А. К истории Ферганы второй половины XV в. Т.:

Издательство Академии наук. 1957. – 94 б.

5. Жувонмардиев А. XVI-XIX асрларда Фарғонада ер-сув масалаларига

доир. – Т.: “Фан”, 1965. – 180 б.

6. Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Бобурнома. Порсо Шамсиев, Содиқ

Мирзаев ва Эйжи Мано(Япония) нашрлари асосида қайта нашрга

тайёрловчи: Саидбек Ҳасанов.–Т.: “Шарқ”, 2002. – 336 б.

7. Ибн Арабшоҳ. Ажоиб ал-мақдур фи тарихи Таймур (Темур тарихида

тақдир ажойиботлари). 1-китоб – Т.: “Меҳнат” нашриёти, 1992. – 326 б.

8. Каттаев К. Махдуми Аъзам Даҳбедий ва унинг машҳур авлодларидан

мерос қолган қадимий нодир китоблар. Биринчи китоб. – Т.: “TAFAKKUR

BOSTONI”, 2016. – 192 б.

9. Махмуд ибн Вали. Море тайн относительно доблестней благородных /

Введение, перевод, примечания, указатели. Б.А.Ахмедова. – Т.: “Фан”, 1997.

– 168 б.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

76

10. Мирзо Муҳаммад Ҳайдар Аёзий / Нашрга тайёрловчи, сўзбоши,

тадбил, изоҳлар ва кўрсаткичлар муаллифи О.Жалилов. – Т.: “Ўзбекистон”,

2011. – 704 б.

11. Муҳаммад Муфти Оҳангароний. Мавлоно Лутфуллоҳ маноқиби //Форс

тилидан Абдуллохўжа Маъруфхўжа ўғли ва Шуҳрат Сирожиддинов таржима

қилган. - Т:.Имом ал-Бухорий халқаро жамғармаси, 2002. – 142 б.

12. Муҳаммадёр ибн Араб Қатаған. Мусаххир ал-билод. Форс тилидан

таржима, изоҳлар ва кўрсаткичлар муаллифлари Исмоил Бекжонов, Дилором

Сангирова. Т.: Янги аср авлоди, 2009. – 324 б.

13. Пидаев Ш.Р.Марғилон жаҳон цивилизацияси тизимида // Марғилон

шаҳрининг жаҳон цивилизацияси тарихидаги ўрни. Марғилон шаҳрининг

2000 йиллик юбилейига бағишланган халқаро илмий конфренция

материаллари. Тошкент, 2007. – 212 б.

14. Саййид Содиқ Сажжодий. Марғилон тарихидан лавҳалар //

“Бурҳониддан ал- Марғинонийнинг жаҳон фани ва маданиятида тутган ўрни”

мавзуидаги халқаро конфренция материаллари. – Т.: “Фан”, 2000. – 45 б.

15. Собрание Восточных рукописей (СВР). Том. I. Ташкент, 1952. – 442 б.

16. Собрание Восточных рукописей (СВР). Том. XIV. Ташкент.:

Издательство народного наследия имени Абдуллы Кадыри, 2000. – 304 б.

17. Хожа Абул Бақо ибн Хожа Баҳовуддин. “Жомеъ ул-мақомот”. Қўлёзма.

Ўз ФА ШИ. – № 72. 148 варақ.

18. Қаюмов А. Асарлар. 5-жилд. Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодиёти. –

Т.: “MUMTOZ SO‘Z”, 2009. – 304 б.

ЛЕВАНТ САВДО ЙЎЛИ БЎЙЛАБ ЎРТА ОСИЁЛИК

САВДОГАРЛАРНИНГ ЕВРОПАДАГИ ФАОЛИЯТЛАРИ ХУСУСИДА

Эрқўзиев А.А.

НамДУ доценти, т.ф.н.

anvar_ercouziyev@mail.ru

Annotatsiya: Ushbu maqolada Markaziy Osiyoni Yevropa davlatlari bilan bog'lovchi

savdo yo'llarining yo'nalishlari, xususan, Markaziy Osiyo savdogarlarining Levant savdo yo'li
orqali jahon savdosiga qo'shilishi va munosabatlarning muhim jihatlari tadqiq qilinadi.

Библиографические ссылки

Абдулаҳатов Н. Амир Темур ва темурийлар даврида Фарғона // Фарғона ўлкашунослиги. – Ф.: “Фарғона”, 1996. – Б. 31-59.

Абдулаҳатов Н., Ғозиев Т. Бурҳониддин Марғиноний: тарихий ҳақиқат ва асотирлар. – Т.: “Янги аср авлоди”, 2010. – 488 б.

Абдулаҳатов Н., Ҳошимов Б. Бурҳониддин ал-Марғиноний даври ва унинг авлодлари. – Ф.: “Фарғона”, 2002. – 80 б.

Азимджанова С. А. К истории Ферганы второй половины XV в. Т.: Издательство Академии наук. 1957. – 94 б.

Жувонмардиев А. XVI-XIX асрларда Фарғонада ер-сув масалаларига доир. – Т.: “Фан”, 1965. – 180 б.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Бобурнома. Порсо Шамсиев, Содиқ Мирзаев ва Эйжи Мано(Япония) нашрлари асосида қайта нашрга тайёрловчи: Саидбек Ҳасанов.–Т.: “Шарқ”, 2002. – 336 б.

Ибн Арабшоҳ. Ажоиб ал-мақдур фи тарихи Таймур (Темур тарихида тақдир ажойиботлари). 1-китоб – Т.: “Меҳнат” нашриёти, 1992. – 326 б.

Каттаев К. Махдуми Аъзам Даҳбедий ва унинг машҳур авлодларидан мерос қолган қадимий нодир китоблар. Биринчи китоб. – Т.: “TAFAKKUR BOSTONI”, 2016. – 192 б.

Махмуд ибн Вали. Море тайн относительно доблестней благородных / Введение, перевод, примечания, указатели. Б.А.Ахмедова. – Т.: “Фан”, 1997. – 168 б.

Мирзо Муҳаммад Ҳайдар Аёзий / Нашрга тайёрловчи, сўзбоши, тадбил, изоҳлар ва кўрсаткичлар муаллифи О.Жалилов. – Т.: “Ўзбекистон”, 2011. – 704 б.

Муҳаммад Муфти Оҳангароний. Мавлоно Лутфуллоҳ маноқиби //Форс тилидан Абдуллохўжа Маъруфхўжа ўғли ва Шуҳрат Сирожиддинов таржима қилган. - Т:.Имом ал-Бухорий халқаро жамғармаси, 2002. – 142 б.

Муҳаммадёр ибн Араб Қатаған. Мусаххир ал-билод. Форс тилидан таржима, изоҳлар ва кўрсаткичлар муаллифлари Исмоил Бекжонов, Дилором Сангирова. Т.: Янги аср авлоди, 2009. – 324 б.

Пидаев Ш.Р.Марғилон жаҳон цивилизацияси тизимида // Марғилон шаҳрининг жаҳон цивилизацияси тарихидаги ўрни. Марғилон шаҳрининг 2000 йиллик юбилейига бағишланган халқаро илмий конфренция материаллари. Тошкент, 2007. – 212 б.

Саййид Содиқ Сажжодий. Марғилон тарихидан лавҳалар // “Бурҳониддан ал- Марғинонийнинг жаҳон фани ва маданиятида тутган ўрни” мавзуидаги халқаро конфренция материаллари. – Т.: “Фан”, 2000. – 45 б.

Собрание Восточных рукописей (СВР). Том. I. Ташкент, 1952. – 442 б.

Собрание Восточных рукописей (СВР). Том. XIV. Ташкент.: Издательство народного наследия имени Абдуллы Кадыри, 2000. – 304 б.

Хожа Абул Бақо ибн Хожа Баҳовуддин. “Жомеъ ул-мақомот”. Қўлёзма. Ўз ФА ШИ. – № 72. 148 варақ.

Қаюмов А. Асарлар. 5-жилд. Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодиёти. – Т.: “MUMTOZ SO‘Z”, 2009. – 304 б.

Hepagreen - восстановление нормальной работы печени Androgard — препарат для настоящих мужчин Androgard — препарат для настоящих мужчин Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Maksimus - Натуральный продукт, для бодрости и энергии Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Avicenna’s Lab inLibrary — это научная электронная библиотека UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации Gulyamov - Гулямов Саид Саидахрарович MUVI24 - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Интернет-аптека >METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг All.Tube - Смотрите онлайн видео бесплатно в хорошем качестве Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды UMAR PROEKT - Комплексное проектирование UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана