О деятельности Центральноазиатских торговцев в Европе вдоль торгового пути Леванта

Направления: История
Тип источника: Конференция
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
76-84
2
0
Поделиться
Эркузиев A. (2023). О деятельности Центральноазиатских торговцев в Европе вдоль торгового пути Леванта. Актуальные проблемы истории Узбекистана, 1(1), 76–84. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-of-uzbekistan/article/view/16484
А Эркузиев, Наманганский государственный университет

доцент, к.т.н.

0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье исследуются направления торговых путей, связывающих Среднюю Азию с европейскими странами, в частности интеграция среднеазиатских купцов в мировую торговлю через Левантийский торговый путь, и важные аспекты взаимоотношений.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

76

10. Мирзо Муҳаммад Ҳайдар Аёзий / Нашрга тайёрловчи, сўзбоши,

тадбил, изоҳлар ва кўрсаткичлар муаллифи О.Жалилов. – Т.: “Ўзбекистон”,

2011. – 704 б.

11. Муҳаммад Муфти Оҳангароний. Мавлоно Лутфуллоҳ маноқиби //Форс

тилидан Абдуллохўжа Маъруфхўжа ўғли ва Шуҳрат Сирожиддинов таржима

қилган. - Т:.Имом ал-Бухорий халқаро жамғармаси, 2002. – 142 б.

12. Муҳаммадёр ибн Араб Қатаған. Мусаххир ал-билод. Форс тилидан

таржима, изоҳлар ва кўрсаткичлар муаллифлари Исмоил Бекжонов, Дилором

Сангирова. Т.: Янги аср авлоди, 2009. – 324 б.

13. Пидаев Ш.Р.Марғилон жаҳон цивилизацияси тизимида // Марғилон

шаҳрининг жаҳон цивилизацияси тарихидаги ўрни. Марғилон шаҳрининг

2000 йиллик юбилейига бағишланган халқаро илмий конфренция

материаллари. Тошкент, 2007. – 212 б.

14. Саййид Содиқ Сажжодий. Марғилон тарихидан лавҳалар //

“Бурҳониддан ал- Марғинонийнинг жаҳон фани ва маданиятида тутган ўрни”

мавзуидаги халқаро конфренция материаллари. – Т.: “Фан”, 2000. – 45 б.

15. Собрание Восточных рукописей (СВР). Том. I. Ташкент, 1952. – 442 б.

16. Собрание Восточных рукописей (СВР). Том. XIV. Ташкент.:

Издательство народного наследия имени Абдуллы Кадыри, 2000. – 304 б.

17. Хожа Абул Бақо ибн Хожа Баҳовуддин. “Жомеъ ул-мақомот”. Қўлёзма.

Ўз ФА ШИ. – № 72. 148 варақ.

18. Қаюмов А. Асарлар. 5-жилд. Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодиёти. –

Т.: “MUMTOZ SO‘Z”, 2009. – 304 б.

ЛЕВАНТ САВДО ЙЎЛИ БЎЙЛАБ ЎРТА ОСИЁЛИК

САВДОГАРЛАРНИНГ ЕВРОПАДАГИ ФАОЛИЯТЛАРИ ХУСУСИДА

Эрқўзиев А.А.

НамДУ доценти, т.ф.н.

anvar_ercouziyev@mail.ru

Annotatsiya: Ushbu maqolada Markaziy Osiyoni Yevropa davlatlari bilan bog'lovchi

savdo yo'llarining yo'nalishlari, xususan, Markaziy Osiyo savdogarlarining Levant savdo yo'li
orqali jahon savdosiga qo'shilishi va munosabatlarning muhim jihatlari tadqiq qilinadi.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

77

Kalit so‘z va iboralar: Savdo, Markaziy Osiyo, Yevropa, Levant, Halab, gilam, atlas,

o‘qotar qurollar, Iskandariya

Аннотация: В данной статье исследуются направления торговых путей,

связывающих Среднюю Азию с европейскими странами, в частности интеграция
среднеазиатских купцов в мировую торговлю через Левантийский торговый путь, и
важные аспекты взаимоотношений.

Ключевые слова и фразы: Торговля, Средняя Азия, Европа, Левант, Алеппо, ковер,

ковер, атлас, огнестрельное оружие, Александрия.

Annotation: This article explores the directions of trade routes connecting Central Asia

with European countries, in particular the integration of Central Asian merchants into world
trade through the Levantine trade route, and important aspects of the relationship.

Key words and phrases: Trade, Central Asia, Europe, Levant, Aleppo, carpet, carpet,

satin, firearms, Alexandria.

Шарқ ва Ғарбни ўзаро туташтирувчи Буюк Ипак йўли фаолият

кўрсатган даврда, ушбу йўлда жойлашган мамлакатлар аҳолиси ўзаро

сиёсий-иқтисодий ва маданий алоқада бўлиб келган. Айнан шу йўл орқали

ҳудудда яшаган турли халқлар нафақат ўзаро иқтисодий, маданий алоқада,

балки узоқ ва яқин хориж мамлакатлари ҳамда халқлари билан бевосита

боғланганлар. Бу йўл Марказий Осиё халқларининг иқтисодий, маданий

соҳада қўлга киритган ютуқлари Шарқ ва Ғарбнинг турли мамлакатларига

тарқалишига хизмат қилган. Ўз навбатида бу борадаги хорижий тажриба

Марказий Осиёга кириб келган.

Ўрта Осиё ҳудудини Европа мамлакатлари билан билвосита ва

бевосита боғлаган савдо йўллари XI-XVI асрларда уч хил йўналиш бўйлаб

фаолият кўрсатган. Дастлабки йўналиш европаликларнинг Осиё ҳудудлари

бўйлаб миссияларида муҳим ўрин тутган жануби-шарқий Европадан Хитойга

олиб борувчи савдо йўли. Иккинчи йўналиш савдо алоқаларининг кейинги

тараққиётида муҳим ўрин тутган Россия давлатининг воситачилигига

асосланган шимоли-шарқий савдо йўли. Учинчи йўналиш қуруқлик ва денгиз

савдо йўлларини ўзида бирлаштирган Левант савдо йўли.

Левант-французча – levant “қуёш кўтариладиган томон” ёки итальянча

levantе – Шарқ маъносини билдиради. Ўрта асрларда Ўрта ер денгизининг

шарқий соҳилида жойлашган мамлакатлар, Болқон ярим оролининг жанубий


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

78

қими билан биргаликда Левант мамлакатлари деб аталган. Ушбу савдо йўли

ўзида Буюк ипак йўлининг Ўрта Ер денгизи соҳилбўйи шаҳарлари,

“зираворлар йўли” деб аталган ислом йўналишини ҳамда Шарқ халқларидан

юнонларга олиб борадиган йўналишини бирлаштирган эди

[15: 1].

Савдо

йўли Италия шаҳарларини Барселона, Кадис, Танжер, Александрия,

Константинополь, Антиохия ва Смирна ва бошқа шаҳарлар билан боғлаган.

Шаҳарлараро савдода зираворлар, ипак матолар, гиламлар, чинни ва

марварид асосий маҳсулотлар ҳисобланиб, ўртача фойда 25-40 фоизни

ташкил этган.

Ғарб ва Шарқ мамлакатлари иқтисодий алоқаларида катта аҳамиятга

эга бўлган ушбу йўл ўрта асрларда жанубий Европа мамлакатларини Шарқ

мамлакатлари билан боғлаган асосий йўл ҳисобланган. Савдо йўли фаолият

кўрсатган даврда Ўрта ер денгизи мамлакатларини Нисибин, Ҳамадон, Рай,

Нишопур, Марв, Бухоро, Самарқанд, Чоч, Тароз, Боласоғун ва Шарқий

Туркистон ерлари орқали Чин давлати пойтахти Чаньан билан боғлаган

[4:

49].

XIII-XIV асрларда ушбу йўл Кичик Осиё - Жанубий Каспий (Шероз-

Табриз)-Қорақум-Хоразм-Моваруннаҳр ҳудудларини ўзаро боғлаган

[5: 39]

.

Бу йўл орқали 1249 йилда Француз қироли Людовик IX (1214-1270) нинг

элчиси Андре де Лонжюмо Мўғулистонга борган эди

[12: 24]

.

Европанинг Левант савдо йўли якунланувчи Ўрта Ер денгизининг

шарқий қирғоқларида жойлашган Яқин Шарқ давлатлари билан олиб

борилган савдо алоқалари ўрта осиёлик савдогарлар учун муҳим даромад

манбаи бўлиб келган. Чунки, ўрта осиёлик савдогарлар бу ерда жойлашган

шаҳарларда бевосита европаликлар билан савдо-сотиқ қилишлари,

шунингдек, Ўр Ер денгизи бўйлаб савдо кемасида Италия, Франция

шаҳарларига ҳам боришлари мумкин эди. Бундай савдо муносабатларини

ривожида Ўрта Осиёни Яқин Шарқ билан боғлаб турган савдо йўлларининг

аҳамияти катта бўлган. Бу йўлларнинг йўналишларини А. Женкинсон 7 та,


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

79

Федот Котов 10 дан ортиқ, Мохан Лаъл ва А.Борнс 40 га яқин, Мир Иззат

Улла эса 22 тани ташкил этади деб, қайд этадилар

[2: 28]

.

Буюк географик кашфиётлар даврига қадар Ўрта Осиё халқларининг

Ғарбий Европа давлатлари билан савдо-иқтисодий алоқалари ҳақида

манбаларда оз бўлса-да, айрим маълумотлар сақланиб қолган

[1: 123]

.

Улардан бирида қайд этилишича, Ўрта Осиёда ижтимоий-иқтисодий ҳаёт

гуллаб яшнаган XI асрда Самарқандда катта савдо дўкони бўлган

тошкентлик Абул Фатҳ Наср ибн Ҳасан Шоший ўз молларини карвонлар

ёрдамида Испаниянинг Андалузия вилоятига олиб бориб сотган

[3: 103]

. Бу

даврда Ўрта Осиёнинг чет мамлакатлар билан сиёсий, иқтисодий ва маданий

алоқалари ривожланган бўлиб, ўзаро муносабатларда ташқи савдо муҳим

аҳамиятга эга бўлган.

Ўрта Осиёнинг Европа мамлакатлари билан мунтазам савдо

алоқаларини Европа қитъасидан топилган Ўрта Осиё тангалари ҳам

тасдиқлайди. XIII аср араб географи Закариё Қазвинийнинг “Шаҳар

ёдгорликлари ва Аллоҳнинг бандалари ҳақида хабарлар” номли асарида

ёзилишича, Германиянинг Майнц шаҳридан 923–924 йилларда Самарқандда

зарб қилинган дирхамлар топилган

[16: 479]

. Шунингдек, Хиванинг

Ичанқалъа музей архивида ҳам XVI асрга тегишли Европа танга пули

сақланади

[15: 1]

.

Европа ва Осиёнинг транзит савдосида Сурияга қарашли Алеппо

шаҳрининг аҳамияти бениҳоя катта бўлган. Шаҳарнинг икки минтақани

ўзаро савдо алоқаларидаги марказий ўринга кўтарилиши бевосита Астрахань

шаҳрининг Буюк ипак йўлидаги аҳамиятини йўқотиши билан боғлиқ эди.

Ўрта денгиз бўйида Левант савдоси ривожлангани сайин Кавказорти, Ўрта

Осиё ҳудудларидан савдогарларнинг Сурия шаҳарларига келишлари

кўпайган. Улар Сурияга боришда Шемаха–Табриз–Алеппо йўналиши бўйлаб

ҳаракатланадиган карвон йўлидан фойдаланганлар

[14: 133]

. Алеппо шаҳри

Александретта портининг божхона хизмати томонидан юритилган бож


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

80

журналида европалик савдогарларнинг номи билан бир қаторда, бухоролик,

боғдодлик савдогарлар номлари ҳам учрайди. Бухоролик савдогарлар ушбу

шаҳарга жуда кам ҳолларда келсаларда, аммо улар олиб борадиган савдо

молларига талаб катта бўлган

[6: 328]

. Европалик бўлмаган савдогарлар жуда

кам ҳолларда Александреттадан Ўрта денгиз бўйлаб савдо қилишга

чиққанлар. Божхона журнали қайдларига кўра, Боғдод, Бухоро ва Жульфа

савдогарлари оддий мовут ва баъзи Шарқ мамлакатларида кийиладиган

попукли бош кийими (феска, ҳожидўппи) билан савдо қилиш учун Марсель

шаҳрига, қизил мовут ва ойналар савдоси учун эса Венецияга қатнаб

турганлар

[7: 329]

.

Албатта, савдо йўлларининг бу тармоқларидан европалик савдогарлар

Ўрта Осиё минтақаси билан бевосита ва билвосита савдо алоқалари ўрнатиб,

қизғин иқтисодий алоқалар олиб борган. Бу алоқалар туфайли Ўрта Осиё,

жумладан, Фарғона водийси ҳунармандчилиги маҳсулотлари Европа

бозорларига чиқарила бошланган.

Машҳур атлас ёки хон атлас матосининг Марғилон ипак

ҳунармандчилигининг ноёб дурдонаси сифатида шуни қайд этиш мумкинки,

Ўрта Осиё ҳунармандлари томонидан ишлаб чиқарилган матолардан бири

атлас бўлиб, у Европа манбаларида илк бор XV асрда Филипп де

Комминнинг (1445–1509) “Людовик XI йилномаси”да қайд этилган

[8: 54]

.

Унда ёзилишича, Людовик XI (1461–1483) Венециядан келаётган

иттифоқдош дўсти Карл VIII ни кутиб олиш мақсадида юборган икки

кеманинг бирини алвон рангдаги атлас билан безатишни буюрган. Демак,

атлас матоси Европада тантанавор ҳолатларда ҳукумат даражасида

фойдаланиладиган мато сифатида қадрланган. Шунингдек, атлас матосини

тайёрлаш услублари Европада ипакдан мато тайёрлашнинг ривожланиши

натижасида тўла ўзлаштирилган. XVI – XVII асрларга келиб Европанинг бир

қатор шаҳарларида тайёрланиш услуби ва маҳаллий хусусиятларига қараб

турли номдаги атласлар пайдо бўлган. XVII асрда юритилган савдо


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

81

китобларида венеция, немис, қизилбош, турк ва хитой атласи номлари

учрайди

[9: 55]

. Бундан шундай хулоса келиб чиқадики, Осиё ипагининг

Шарқ, хусусан, Ўрта Осиё савдогарлари орқали Россия ва Европага олиб

борилиши билан бирга, ипак матоларни тайёрлаш тажрибаси ва усуллари ҳам

Европа мамлакатларига етказилган. Бу эса ўз навбатида шарқ матоларининг

Европада янги услуб, кўриниш ва сифатда тайёрлаш имконини берган.

Европа рассомлари яратган айрим асарларда XV – XVI асрларда

тўқилган туркман гиламлари тасвирини учратиш мумкин. 1532 йилда

яратилган немис рассоми Гольбейн мўйқаламига мансуб “Савдогар Георг

Гисце портрети” асари фонида геометрик расмли, қизил тукли туркман

гилами тасвирланган

[19: 45]

.

Ўрта Осиёнинг жаҳон савдосида иштироки натижасида ҳудудга

кундалик турмуш учун зарур моллар билан бирга, замонавий Европа ҳарбий

қурол-аслаҳалари, уларни ясаш усулларининг ҳам кириб келган. Жумладан,

XVI аср ўрталарига келиб, Ўрта Осиё ҳудудида ўқ отар қуроллар пайдо

бўлган. Ушбу қуролларнинг трубасимон ўт очиш қисми мисдан ишланган

бўлиб, бу қуроллардан илк бор бухоролик маҳаллий ҳукмдор Саид

Бурҳониддин қўшинлари фойдаланган. Айни шу пайтда Ўрта Осиёда темир

стволли ўточар қуролларга эга аскарлар ҳам мавжуд бўлиб, улар румлик

(турк) аскарлари эди

[13: 121].

Уларнинг Ўрта Осиё қўшинида хизмат

қилиши туфайли Европага асосий кўприк вазифасини ўтовчи Усмоний

турклар давлати билан ҳарбий, савдо-иқтисодий алоқалар мустаҳкамланган.

Кейинчалик Шайбонийлар давлати ҳарбий қудратининг ошиб бориши билан

турли мамлакатлардан ҳарбий қурол-яроғлар олиб келинган. Ҳофиз Таниш

Бухорийнинг маълумот беришича, XVI асрда дарбанд совутлари ва фаранг

(европа) қурол-аслаҳалари Абдуллахон II ҳукмронлиги даврида Бухорога

олиб келинган. Шу даврда Бухоро хонлиги ҳарбий қўшинининг биринчи

сафларида турадиган жанговар отлар танаси мустаҳкам совут воситаси билан

ҳимояланган. Бундай воситалар европаликлардан ўрганилган бўлиб,


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

82

“фаранги” деб аталган. Манбаларда металл совут ёрдамида Европа

андозасидаги восита билан ҳимояланган от минган жангчилар XVI аср

иккинчи ярмидаги жангларда кўплаб учраши ҳақида маълумотлар берилган

[10: 118]

.

Ўрта Осиё хонликларининг Усмоний турклар билан ҳарбий соҳадаги

алоқалари кейинги асрларда ҳам давом этган. “Тарихи Азизий” асарида

ёзилишича, XIX аср ўрталарида Қўқон хонлигида кучсизланган давлат

тепасига чиққан Худоёрхон (1845–1875), “...саллотлари (аскарлари) сонини

жуда кўпайтиради ва яхши тўпларни мавжуд қилиб, яхши милтиқларни

Исламбул (Истамбул)дан олдириб келади”

[11: 15]

. Архив ҳужжатларида

Худоёрхон

ҳукмронлиги

йилларида

Қўқон

хонлигида

хорижлик

мутахассислар томонидан қурол-яроғ тайёрланганлиги ҳақида қисқача

маълумотлар сақланиб қолган. Шулардан бирида 1860 йилда Исмоил исмли

савдогар Тошкентда бўлган вақтида Қўқонда француз ва инглизлардан

иборат бир неча киши қурол-яроғ, айнан тўп қуйиш билан

шуғулланаётганлиги ҳақида маълумот берган ва Европа услубида

тайёрланган 12 та мис тўпларни кўрганлигини ёзган

[20: 105]

.

Ўрта Осиё савдогарларининг Ўрта денгизнинг шарқий соҳилларида

жойлашган шаҳарларидаги қизғин савдоси туфайли, ўша шаҳарларда

маҳаллий ҳукмдорлар эътиборига сазовор бўлганлар. Миср ҳукмдори

Муҳаммад Али Пошо (1805–1849) саройида ўрта осиёлик, жумладан,

қўқонликлар ҳам юқори мансабларда фаолият юритганлар. Ўз даврида Қўқон

хонлиги сиёсат майдонида машҳур Кашшоф афанди ҳам Муҳаммад Али

Пошо саройида хизмат қилган. Миср ҳукуматида ўрта осиёликларнинг

фаолият юритиши икки минтақа манфаатлари йўлида савдо алоқаларига

хизмат қилган. Миср пойтахти Қоҳира бозори ва Искандария шаҳри портида

кўплаб, ўрта осиёлик, жумладан бухоролик ва қўқонлик савдогарларни

учратиш мумкин эди. Искандария порти Жанубий Европага жўнатилаётган

Осиё молларининг асосий бандаргоҳи ҳисобланиб, бу ердан Ўрта Осиёга


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

83

олиб борилган ойналар, гилам, эчки терилари Европага чиқарилган.

“Мунтахаб ут-таворих” асари муаллифи Муҳаммад Ҳакимхон тўра Мисрга

қилган сафари чоғида Қоҳира бозорида тижорат иши билан юрган икки

қўқонлик савдогарни учратган

[17: 32]

.

Ушбу савдо йўли Буюк ипак йўли ўзининг трансконтинентал

аҳамиятини йўқотганидан сўнг, ушбу халқаро йўлнинг маҳаллий аҳамиятини

бой бермаган савдо йўллари бўйлаб ўрта осиёлик савдогарлар Ўрта Ер

денгизи соҳили мамлакатларига ва ундан Европа давлатлари билан денгиз

савдо йўллари орқали иқтисодий муносабатларни амалга оширганлар.

Уммонлараро жаҳон савдоси ривожланган даврда ҳам Ўрта Осиё

савдогарларининг дунёга чиқиш йўлаги сифатида аҳамиятини сақлаб қолган

бўлса, бу йўлнинг XIX-XX аср бошларига келиб Ўрта Осиёнинг халқаро

савдодаги иштирокида аҳамияти ортди.

Фойдаланилган манба ва адабиётлар:

1.

Азатьян А. А. О географической изученности Средней Азии до второй

половины

XIX

столетия

//

Известия

Узбекистанского

филиала

географического общества СССР. –Т., 1962. Т.4. – С. 123.

2.

Байкова Н.Б. Россия билан Шарқ ўртасидаги иқтисодий алоқалар

тарихидан. – Т., Фан,. 1964. – Б.28.

3.

Буниятов З. М. Государство Хорезмшахов – Ануштегинидов. 1097–

1231. – М.: Наука, 1986. – С.103.

4.

Даркевич В.П. Аргонавты средневековья. М.; «Наука», 1976, С. 49.

5.

Кдырниязов М.Ш. О роле Хорезма в Евразийской торговле XIII-XV

веков./ Обществннные науки в Узбекистане. №1, 2000, С.39.

6.

Кельди-Надь Дь. Данные к истории Левантийской торговли в начале

XVII столетия / Восточные источники по истории народов Юго-Восточной и

Центральной Европы. Вып.2. – М.: Наука, 1969. – С.328.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

84

7.

Кельди-Надь Дь. Данные к истории Левантийской торговли в начале

XVII столетия / Восточные источники по истории народов Юго-Восточной и

Центральной Европы. Вып.2. – М.: Наука, 1969. – С.329.

8.

Клейн В. Иноземные ткани, бытовавшие в России до XVIII века и их

терминология. ... – С.54.

9.

Клейн В. Иноземные ткани, бытовавшие в России до XVIII века и их

терминология. ... – С.55.

10.

Мукминова Р. Г. Очерки по истории ремесла в Самарканде и Бухаре в

XVI веке. ... – С. 118

11.

Муҳаммад Азиз Марғилоний. Тарихи Азизий. – Т., 1999. – Б.15.

12.

После Марко Поло: Путешествия западных чужеземцев в страны трех

Индий. Пер.с латинского и старолатинского языков, введение и примечание

Я.М.Света. М.: 1968, С. 24.

13.

Сейди Али Раис. Мират ул мамолик. Таржима ва изоҳлар муаллиф

Ш.Зуннуновники. – Т.: Фан, 1963. – С. 121.

14.

Тикадзе М. И. Левантийская торговля и города Сирии в XVI–XVIII в //

История и экономика арабских стран: Сб.статей. – М.: Наука, 1977. – С.133.

15.

Хива Ичан қалъа музейи. Инв.– № 27.

16.

Хрестоматия по истории средных веков. Т.1. – М. 1961.– С.479.

17.

Хуршут Энвер. Ҳакимхоннинг ҳаёти ва саёҳатлари. – Т.: Фан, 1987. – Б.

32.

18.

Экономические развитие средневековой Европы (V-XVвв.) // ppt-

online.org

19.

Ўрта Осиё ва Қозоғистон Республикалари бўйлаб саёҳат. – Т.:

Ўқитувчи, 1991. – Б. 45.

20.

ЎзР МДА, И.715- фонд, 1- рўйхат, 23- иш, 105- варақ.

Библиографические ссылки

Азатьян А. А. О географической изученности Средней Азии до второй половины XIX столетия // Известия Узбекистанского филиала географического общества СССР. –Т., 1962. Т.4. – С. 123.

Байкова Н.Б. Россия билан Шарқ ўртасидаги иқтисодий алоқалар тарихидан. – Т., Фан,. 1964. – Б.28.

Буниятов З. М. Государство Хорезмшахов – Ануштегинидов. 1097– 1231. – М.: Наука, 1986. – С.103.

Даркевич В.П. Аргонавты средневековья. М.; «Наука», 1976, С. 49.

Кдырниязов М.Ш. О роле Хорезма в Евразийской торговле XIII-XV веков./ Обществннные науки в Узбекистане. №1, 2000, С.39.

Кельди-Надь Дь. Данные к истории Левантийской торговли в начале XVII столетия / Восточные источники по истории народов Юго-Восточной и Центральной Европы. Вып.2. – М.: Наука, 1969. – С.328.

Кельди-Надь Дь. Данные к истории Левантийской торговли в начале XVII столетия / Восточные источники по истории народов Юго-Восточной и Центральной Европы. Вып.2. – М.: Наука, 1969. – С.329.

Клейн В. Иноземные ткани, бытовавшие в России до XVIII века и их терминология. ... – С.54.

Клейн В. Иноземные ткани, бытовавшие в России до XVIII века и их терминология. ... – С.55.

Мукминова Р. Г. Очерки по истории ремесла в Самарканде и Бухаре в XVI веке. ... – С. 118

Муҳаммад Азиз Марғилоний. Тарихи Азизий. – Т., 1999. – Б.15.

После Марко Поло: Путешествия западных чужеземцев в страны трех Индий. Пер.с латинского и старолатинского языков, введение и примечание Я.М.Света. М.: 1968, С. 24.

Сейди Али Раис. Мират ул мамолик. Таржима ва изоҳлар муаллиф Ш.Зуннуновники. – Т.: Фан, 1963. – С. 121.

Тикадзе М. И. Левантийская торговля и города Сирии в XVI–XVIII в // История и экономика арабских стран: Сб.статей. – М.: Наука, 1977. – С.133.

Хива Ичан қалъа музейи. Инв.– № 27.

Хрестоматия по истории средных веков. Т.1. – М. 1961.– С.479.

Хуршут Энвер. Ҳакимхоннинг ҳаёти ва саёҳатлари. – Т.: Фан, 1987. – Б. 32.

Экономические развитие средневековой Европы (V-XVвв.) // pptonline.org

Ўрта Осиё ва Қозоғистон Республикалари бўйлаб саёҳат. – Т.: Ўқитувчи, 1991. – Б. 45.

ЎзР МДА, И.715- фонд, 1- рўйхат, 23- иш, 105- варақ.

Hepagreen - восстановление нормальной работы печени Androgard — препарат для настоящих мужчин Androgard — препарат для настоящих мужчин Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Maksimus - Натуральный продукт, для бодрости и энергии Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Avicenna’s Lab inLibrary — это научная электронная библиотека UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации Gulyamov - Гулямов Саид Саидахрарович MUVI24 - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Интернет-аптека >METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг All.Tube - Смотрите онлайн видео бесплатно в хорошем качестве Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды UMAR PROEKT - Комплексное проектирование UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана