Отношения государства Тимуридов с Монголией в конце 80-х - начале 90-х годов XIV века

Направления: История
Тип источника: Конференция
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
158-165
1
0
Поделиться
Олимжанов, М. (2023). Отношения государства Тимуридов с Монголией в конце 80-х - начале 90-х годов XIV века. Актуальные проблемы истории Узбекистана, 1(1), 158–165. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-of-uzbekistan/article/view/16489
М Олимжанов, Ферганский государственный университет

аспирант по истории

0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье анализируются нарастание напряженности в политических и военных отношениях государства Амира Темура с Монголией в 1389-1391 гг., вызвавшие их условия и их результаты


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

158

14.

Usmonov, B. (2021, August). ABOUT THE DATE OF THE FIRST AND

SECOND

MONGOLIAN

WALKS

OF

AMIR

TIMUR:

https://doi.

org/10.47100/conferences. v1i1. 1239. In RESEARCH SUPPORT CENTER

CONFERENCES (No. 18.05).

XIV АСРНИНГ 80 ЙИЛЛАРИ ОХИРИ ВА 90 ЙИЛЛАРИ БОШЛАРИДА

ТЕМУРИЙЛАР ДАВЛАТИНИНГ МЎҒУЛИСТОН БИЛАН

МУНОСАБАТЛАРИ

Олимжонов М.

ФарДУ тарих мутахассислиги магистранти

Аннотация: Мақолада Амир Темур давлатининг 1389-1391 йилларда Мўғулистон

билан олиб борилган сиёсий ва ҳарбий муносабатлардаги кескинлик кучайиб бориши,
уларни келтириб чиқарган шарт шароитлар ҳамда натижалари таҳлил этилган.

Калит сўз ва иборалар: Амир Темур, Мирзо Умаршайх, Анқотўра, Мовароуннаҳр,

Мўғулистон, Фарғона, Кошғар

Аннотация: В статье анализируются нарастание напряженности в политических

и военных отношениях государства Амира Темура с Монголией в 1389-1391 гг., вызвавшие
их условия и их результаты.

Ключевые слова и фразы: Амир Темур, Мирза Умаршайх, Анкатора, Мовароуннахр,

Монголия, Фергана, Кошгар.

Annotation: The article analyzes the growing tension in the political and military relations

of Amir Temur's state with Mongolia in 1389-1391, the conditions that caused them and their
results.

Key words and phrases: Amir Temur, Mirza Umarshaikh, Anqatora, Movarounnahr,

Mongolia, Fergana, Koshghar

1389 йилнинг март ойида Мирзо Умаршайх бошчилигидаги қўшин

лашкарнинг асосий қисми Сирдарёдан ўтиши учун кўприк бунёд этади.

Темурийлар лашкарининг дарёдан ўтганини эшитган Дашти Қипчоқ қўшини

ўз юртига қайтиб кетди. Шундан сўнг кенгаш ўтказилиб, Дашти Қипчоқ

томон юришни давом эттириш ёки Тўхтамишхоннинг иттифоқчилари

Мўғулистон хони Хизр Хожа ва амир Анқотўрани тор-мор келтириш

зарурлиги тўғрисида маслаҳат қилинади.

Қурултой арафасида Мирзо Мироншоҳ Хуросонга қайтариб

юборилган. Бунинг бир неча сабаблари бор эди. Биринчидан, бу вақтда Амир

Темурнинг Мовароуннаҳрда бандлигидан фойдаланган Музаффарийлар


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

159

сулоласининг

вакиллари

Форс

вилоятида

яна

ўз

мавқеларини

мустаҳкамланаётганди.

Иккинчидан,

1388

йилда

Тусда

Хожибек

Жониқурбоний бошчилигида юз берган исён бостирилган бўлса-да

Хуросонда вазият тўла барқарор эмасди

[1: 112-113]

.

Кенгашда Амир Темур ўғилларидан фақат Мирзо Умаршайх иштирок

этган. Асосий рақиб Тўхтамишхонга қарши юриш бошлашдан аввал унинг

иккинчи иттифоқчиси бўлган Мўғулистонни тор-мор келтириш зарур эди. Бу

масала яна шунинг учун муҳим эдики, узоқ давом этадиган Дашти Қипчоқ

юришини бошлашдан аввал Фарғона водийси ва Тошкент воҳаси

хавфсизлигини тўлиқ таъминлаш талаб этиларди. Бунинг учун эса айнан шу

ҳудудга қўшни бўлган Мўғулистонни тор-мор келтириш, уларнинг бу

ҳудудларга босқин уюштириш имкониятларини йўққа чиқариш керак эди.

Мирзо Умаршайх энг мақбул таклиф сифатида Мўғулистон юришини қўллаб

қувватлаган. Шомий ва Яздий кенгашда ким қандай фикр билдирганлиги

ҳақида тўхталиб ўтмаган. Лекин Муиниддин Натанзий Мирзо Умаршайх

Мўғулистонга қарши юриш қилиш тарафдори бўлганлигини қайд этган

[2:

146]

. Амир Темур эса Тўхтамишхон лашкари томонидан Мовароуннаҳрда

амалга оширилган ҳунрезликлар учун тезроқ ўч олиш мақсадида Дашти

Қипчоққа юриш қилишга шошилар эди. “Аммо Ҳазрат Амир Темурнинг

хаёли бор эдиким, – деб ёзади Шарафуддин Али Яздий, – Тўхтамишхоннинг

кейнида борғай. Аммо беклар барча иттифоқ қилиб, юкуниб дедиларким:

“Давлатқа лойиқ турурким, аввал Хизр Хожа Ўғлонким, Тўғлуқ

Темурхоннинг ўғли турур ва мўғул қавмининг хони турур ва бир улуғ

душманимиз ул турур, анинг бошиға борали ва андин кўнгул жамъ этиб,

фароғат билан ўзга душман Тўхтамишхон устига борали”. Бу сўзни ва бу

кенгашни ҳазрат Амир Темур қабул қилди ва андин қайтди”

[3: 123]

.

Ушбу юришда Мирзо Умаршайх ҳам фаол иштирок этиб, бир неча бор

кўрсатган жасорати билан Амир Темур эътирофини қозонган. Улардан бири

тўғрисида сўз юритар экан, Шарафуддин Али Яздий Мирзо Умаршайхни 50


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

160

киши билан душманнинг 800 кишилик гуруҳини тор-мор келтирганлигини

қайд этиб, бу жасоратни “ Шаҳзода ул кун андоқ иш қилдиким, кўк ва ер анга

офарин ўқудилар”, – деб таърифлаган эди

[3: 124]

. Амир Темур ушбу

юришдан қайтаркан, Шарқий Туркистондаги душманларни тор-мор

келтиришни Мирзо Умаршайхга топширди.

Мирзо Умаршайх дастлаб Кўплакбек бошчилигидаги мўғул қўшинини

тор-мор келтириб, Куран ва Учфармон мавзеларини эгаллайди. Шундан сўнг

ғолиб лашкар иккинчи бор Кошғарга етиб келиб, уни забт этади. Бу юриш

орқали Фарғона водийсига шарқий томондан қўшни бўлган ҳудудлардаги

душман кучларига зарба берилди . Шарафуддин Али Яздийнинг маълумотига

кўра, Мирзо Умаршайх катта ўлжалар билан Кошғардан вилояти Фарғона

водийсига қайтиб кетган. Лекин, Низомиддин Шомий уни Амир Темур

бошчилигидаги лашкарга бориб қўшилганлигини таъкидлаб, қуйидагиларни

баён қилади: “Амир Темур киши юбориб, амирзода Умаршайх Баҳодирни

тўхтамасдан Қаҳлаға томонга жўнашга буюрди. Амирзода фармонга биноан

дарҳол отланиб, Қаҳлағадан ўтди. Йўлда душманлардан бўлмиш Кублокка

дуч келиб, уни тутиб ҳалок этди ва унинг вилоятларини ғорат қилди.

Учпармон ва Кузан мавзеидан кўчиб ўтиб, у ердан Кошғарга кирди ва

Ўзгандга бориб, ғалаба ёр лашкарга қўшилди”

[4: 156]

. Бу юриш тўғрисида

Муиниддин Натанзий маълумот бермаган. Ҳар икки “Зафарнома”даги

воқеалар баёни эса Амир Темур эса Мирзо Умаршайхни Шарқий Туркистон

забти учун жўнатгач, Еттисув, Тароз ва Сайрам орқали Самарқандга йўл

олганлигини, Мирзо Умаршайх эса қўшинлари билан Кошғардан сўнг Ясси

довони орқали водийга қайтганлигини кўрсатади. Демак, Низомиддин

Шомий Фарғона водийсидаги Ўзгандни, Жанубий Қозоғистондаги Ўзгандга

адаштирган бўлиши мумкин.

Шу ўринда айтиб ўтиш зарурки, Темурийлар даврига оид манбаларда,

айниқса, ҳар икки “Зафарнома”да довонлар Қаҳлаға номи билан аталаверган.

А.Аҳмедов ва Ҳ.Бобобековлар аслида Қаҳлаға Сурхондарё вилоятидаги


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

161

қадимий қалъанинг номи, бу ерда хаттот хатоликка йўл қўйган, – деб

ҳисоблашган. Аслида бу хаттот хатоси эмаслиги ҳақиқатга яқин. Бошқа

ўринларда ҳам ўзга ўлкалардаги довонларни, Мовароуннаҳрдаги довонлар

номи билан аталган ҳолатлар мавжуд. Мисол учун Тахти Қорача номи Форс

вилоятидаги довон номида ҳам ишлатилган.

1390 йили эса Амир Темур яна бир бор Мўғулистон устига юриш

бошлашга фармон беради. Ушбу ҳужум ҳақида фақатгина Шарафуддин Али

Яздий маълумот қолдирган. Унинг ёзишича, Мирзо Умаршайх мазкур ҳарбий

юришда иштирок этмаган бўлса-да, Мўғулистонга юборилган 20 минглик

қўшини сафида унинг беш минг кишилик ҳарбий қисми қатнашган. 1389-

1390 йилларда Мўғулистонга қилинган ҳарбий юришлар Тошкент воҳаси ва

Фарғона водийсининг чегарадош ҳудудларидаги кўчманчиларнинг куч ва

мавқеларига жуда катта зарба берди ҳамда ушбу ҳудудларнинг

хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этди.

1391 йили Амир Темур Дашти Қипчоққа қарши биринчи йирик

юришини бошлайди. Ушбу юришда Мирзо Умаршайх ҳам фаол иштирок

этган. Юриш бошланишидан аввал Мўғулистонга икки бор юриш қилиниб,

рақиблар тўлиқ тор-мор этилган бўлса-да, Темурийларнинг асосий кучлари

Тўхтамишга қарши юришга жалб этилганидан фойдаланган амир

Қамариддин бошчилигидаги мўғулларнинг бир гуруҳи Фарғона водийсига

бостириб кирган.

Ушбу босқин ва унга қарши олиб борилган кураш ҳақида ҳар икки

“Зафарнома” муаллифлари ҳам сўз юритмаган. Уларда ҳеч бир саркарданинг

ёки шаҳзоданинг асосий қўшиндан ажраб, ўз вилоятига эрта жўнаганлиги

ҳақида қайд этилмаган. Фақат Шарафуддин Али Яздий Мирзо

Мироншоҳнинг Амир Темур билан Самарқандга етиб келганидан сўнг,

рухсат олиб ўз мулки Хуросонга кетганлигини ёзади. Шу ўринда эътиборни

жалб этадиган ҳолат шуки, Амир Темур қишни Тошкентда ўтказган. Одатда

Амир Темур қишни Самарқанд атрофларида, шунингдек, Бухоро ёки


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

162

Қашқадарё воҳасида ўтказарди. Амир Темур Дашти Қипчоқ юришидан

қайтишда лашкар ўғруқини жуда катталиги сабабли секин ҳаракатланганлиги

учун Ҳожи Сайфуддин бошчилигидаги беклар билан қолдирган. Ўғруқ

Тошкентга 1391 йилнинг декабрида етиб келади. Балки Амир Темур ўғруқни

кутиб олиш учун Тошкентга боргандир. Унинг Тошкентда туриши ҳам

Дашти Қипчоқни кесиб ўтаётган ўғруқ хавфсизлиги учун катта ёрдам эди.

Шу билан биргаликда, Мўғулистон билан муносабатларда яна кескинлик

ошганлиги Амир Темурнинг Тошкентда қишлашига таъсир қилган.

Муиниддин Натанзий мўғул қабилаларининг водийга 1391 йилги

босқини ва унга қарши кураш ҳақида қуйидагича ҳикоя қилади: “Ушбу юриш

асносида Қамариддин бадкорлик қилиш учун фурсатдан фойдаланиб, Ўзканд

тумани устига келган эди. У бир неча қишлоқни талаб, Мўғулистонга қайтиб

кетди. Амирзода Умаршайх йўл ярмидаёқ кичик гуруҳ билан лашкардан

ажраб, шаҳзодалар билан (тезроқ) мулоқот қилиш иштиёқида илғор тарзида

йўл босди. Чунончи, ғоятда шошганидан бошқалардан ўзиб, Андигонга бир

ўзи етиб келди. Унинг муборак пойқадами шарофатидан маҳзунлик ва ғам-

ғусса шодлик ва фароғатга мубаддал бўлиб, жунбушга келган вилоятда

барқарорлик ўрнатилди. Бир неча кундан сўнг лашкарнинг баъзи қисмлари

етиб

келгач,

(амирзода

Умаршайх)

Мўғулистонга

жўнади

ва

Қамариддиннинг қилмиши қасоси учун ул улусни тавбасига таянтирди. Ҳар

бир қўй эвазига бир сурув, ҳар бир одам ўрнига бир гуруҳ кишини асирга

олиб келтирди”

[2: 151]

.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, юқорида тилга олинган Қамариддин

баҳрин қабиласининг сардори бўлиб, уни 1376 йилга қадар Мўғулистонда

катта мавқега эга бўлган дуғлат қабиласининг сардори амир Қамариддин

билан адаштирмаслик лозим. Қамариддин унча кўп бўлмаган аскар билан

босқин уюштирган бўлса керакки, Ўзган атрофидаги бир неча қишлоқни

талаш билан чекланган. Фарғона водийсини асосан Ўзжанд вилояти номи

билан тилга олган Муиниддин Натанзийнинг бу ерда Ўзканд тумани


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

163

атамасини ишлатиши ҳам босқин Ўзган шаҳри атрофи билан

чекланилганлигини кўрсатади.

Шу ўринда ушбу юриш бўлиб ўтган вақт ҳақида ҳам мулоҳаза юритиш

жоиз. Дашти Қипчоқ юришидан Самарқандга қайтиб келган Мирзо

Мироншоҳнинг Амир Темурдан рухсат олиб, Хуросонга кетганлиги

Шарафуддин Али Яздий томонидан қайд этилишидан Мирзо Умаршайх улар

билан бирга қайтмаганлиги ҳам англашилади. Агар аксинча бўлганда, Мирзо

Умаршайх номи ҳам тилга олинарди. Амир Темур 1391 йилнинг октябрида

Самарқандга етиб келганлиги асосида фикр юритадиган бўлсак, у билан

бирга қайтган Мирзо Умаршайх шум вақтда ўз мулкига етиб келган. У

ўзининг Мўғулистонга юришини Амир Темурнинг рухсати билан октябрь

охири ва ноябрь ойининг бошларида бошлаганлигини тахмин қилиш мумкин.

Чунки, октябрь ойида Самарқандга етиб келган Амир Темурнинг бир неча

кундан кейин Тошкентга қишлаш учун кетганлигини Шарафуддин Али

Яздий ҳам қайд этган. Бизнингча, Амир Темурнинг Тошкент томон сафарга

чиқиши ва Мирзо Умаршайхнинг Мўғулистонга ҳужуми бир вақтда

бошланган. Амир Темур Тошкентда қишлаш орқали мўғул кучларининг

катта қисмини Мирзо Умаршайх қўшини кириб борган Шарқий

Туркистондан Мўғулистоннинг шимоли-ғарбий чегараларига жалб этиб,

ўғлига катта ёрдам берган. Мирзо Умаршайх юриш давомида кўп сонли

лашкар билан ҳаракат қилмаган. Шунинг учун ҳам Мўғулистоннинг

ичкарисига кириб бормаган ва Шарқий Туркистонга зарба бериш билан

чекланган. Агарда бу юришга Дашти Қипчоқ юришидан қайтган катта

лашкар жалб этилганда, шунингдек, юриш Тошкент ва Туркистон воҳалари

орқали олиб борилганда ҳар икки “Зафарнома” муаллифлари бу юриш ҳақида

сўз юритган бўларди.

Умуман олганда 1389, 1390 йилларда Мўғулистонга уюштирилган

катта ҳарбий юришлар ва 1391 йилги Мирзо Умаршайх бошчилигидаги

ҳужумдан сўнг, Фарғона водийсининг чегаралари янада мустаҳкамланди ва


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

164

мўғул амирларининг босқинчилик ҳужумларига бутунлай чек қўйилди.

Шундан кейинги 20-30 йил давомида уларнинг Фарғона водийсига босқини

кузатилмади. Мовароуннаҳр қўшинлари билан жанглардаги кетма-кет

мағлубиятлар натижасида Мўғулистон ҳукмдорлари ўз эътиборларини

шарққа қаратишга мажбур бўлди. мирзо Ҳайдарнинг таъкидлашига кўра,

Амир Темурга бўйсунган Хизрхожахон даврида мўғул амирлари бу вақтда

Хитой тасарруфига ўтиб қолган Турфон ва Қорахўжа атрофларига ҳужумлар

уюштирганлар

[5: 81]

.

Фойдаланилган манба ва адабиётлар:

1.

Фасих Хавафи. Муджмал-и Фасихи / Пер. предис. примеч. и указатели

Д. Ю. Юсуповой. – Т.: Фан, 1980. – 346 с.

2.

Муиниддин Натанзий . Мунтахаб ут-таворихи Муиний. / Форс тилидан

таржима, сўз боши ва изоҳлар муаллифи - Ғулом Каримий - Т.: Ўзбекистон.

2011. – 264 б.

3.

Шарафиддин Али Йаздий. Зафарнома. /Сўз боши, табдил, изоҳлар ва

кўрсаткичлар муаллифлари А.Ахмад ва Ҳ.Бобобеков, -Т.: Шарқ, 1997. – 384

б.

4.

Низомиддин Шомий. Зафарнома /Форс тилидан ўгирувчи – Ю.

Ҳакимжонов, таржимани қайта ишлаб нашрга тайёрловчи ва маъсул

муҳаррир – А. Ўринбоев, изоҳлар ва луғатларни тузувчи – Ҳ. Кароматов

(жуғрофий номлар изоҳи – О. Бўриевники), Ҳофизу Абруни «Зафарнома»га

ёзган «Зайл»и(«Илова»)ни форсийдан ўгирувчи ва изоҳларини тузувчи – О.

Бўриев -Т.: Ўзбекистон, 1996

5.

Мирза Мухаммад Хайдар. Тарих-и Рашиди / Введение, перевод с

персидского А. Урунбаева, Р.П. Джалиловой, Л.М. Епифановой, примечания

и указатели Р.П. Джалиловой и Л.М. Епифановой – Т.: Фан, 1996. – 727 с.

6.

Bahriddin, U. (2019). Ferghana in the period of Amir Timur's struggle for

power (1360-1370). International Journal of Innovative Technology and Exploring

Engineering, 9(1), 3180-3187.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

165

7.

Usmonov, B. A. (2021). A Study of Political Processes in the Fergana

Valley In 1371-1376. Design Engineering, 6174-6187.

8.

Usmonov, B. (2021, August). ABOUT THE DATE OF THE FIRST AND

SECOND

MONGOLIAN

WALKS

OF

AMIR

TIMUR:

https://doi.

org/10.47100/conferences. v1i1. 1239. In RESEARCH SUPPORT CENTER

CONFERENCES (No. 18.05).

9.

Musaev A. THE FERGHANA VALLEY IN THE FIRST HALF OF THE

17TH CENTURY AS VIEWED BY RESEARCH HISTORIANS //

Конференции. – 2021.

10.

Musaev A. THE FERGHANA VALLEY IN THE FIRST HALF OF THE

17TH CENTURY AS VIEWED BY RESEARCH HISTORIANS: https://doi.

org/10.47100/conferences. v1i1. 1234 // RESEARCH SUPPORT CENTER

CONFERENCES. – 2021. – №. 18.05.

11.

Akhmedovich U. B. ABOUT THE DATE OF THE FIRST AND SECOND

MONGOLIAN WALKS OF AMIR TIMUR.

12.

Usmonov B. SULTAN ABUSAID MIRZA AND YUNUSKHAN //Science

and Education. – 2019. – Т. 2. – №. 10. – С. 5.

ШАРАФИДДИН АЛИ ЯЗДИЙ ИЛМИЙ МЕРОСИ АСОМИДДИН

ЎРИНБОЕВ ТАЛҚИНИДА

Бурхонов И.М.

Фарғона политехника институти

“Ижтимоий фанлар ва спорт”

кафедраси катта ўқитувчиси

Аннотация: Мақолада Асомиддин Ўринбоев томонидан Шарафиддин Али

Яздийнинг ноёб қўлёзмаси «Зафарнома»нинг ўрганилиши, форс тилидан ўзбек тилига
таржима қилиниши, Муқаддима қисмининг мазмуни, ушбу тадқиқот бўйича
олимнингшахсий фикрлари турли адабиётларга таяниб таҳлил этилган.

Калит сўз ва иборалар: Қўлёзма, Амир Темур, таржима, олим, Зафарнома.

Аннотация: В статье анализируется уникальная рукопись Шарафиддина Али

Язди «Зафарнома» АсомиддинаОринбоева, ее перевод с персидского на узбекский язык,
содержание введения, личные мнения ученого об этом исследовании на основе различных
литература.

Ключевые слова и фразы: Рукопись, Амир Темур, перевод, ученый, Зафарнама

Annotation: In the article, the study of the unique manuscript of Sharafiddin Ali Yazdi

"Zafarnoma" by Asomiddin Orinboev, its translation from Persian to Uzbek, the content of the

Библиографические ссылки

Фасих Хавафи. Муджмал-и Фасихи / Пер. предис. примеч. и указатели Д. Ю. Юсуповой. – Т.: Фан, 1980. – 346 с.

Муиниддин Натанзий . Мунтахаб ут-таворихи Муиний. / Форс тилидан таржима, сўз боши ва изоҳлар муаллифи - Ғулом Каримий - Т.: Ўзбекистон. 2011. – 264 б.

Шарафиддин Али Йаздий. Зафарнома. /Сўз боши, табдил, изоҳлар ва кўрсаткичлар муаллифлари А.Ахмад ва Ҳ.Бобобеков, -Т.: Шарқ, 1997. – 384 б.

Низомиддин Шомий. Зафарнома /Форс тилидан ўгирувчи – Ю. Ҳакимжонов, таржимани қайта ишлаб нашрга тайёрловчи ва маъсул муҳаррир – А. Ўринбоев, изоҳлар ва луғатларни тузувчи – Ҳ. Кароматов (жуғрофий номлар изоҳи – О. Бўриевники), Ҳофизу Абруни «Зафарнома»га ёзган «Зайл»и(«Илова»)ни форсийдан ўгирувчи ва изоҳларини тузувчи – О. Бўриев -Т.: Ўзбекистон, 1996

Мирза Мухаммад Хайдар. Тарих-и Рашиди / Введение, перевод с персидского А. Урунбаева, Р.П. Джалиловой, Л.М. Епифановой, примечания и указатели Р.П. Джалиловой и Л.М. Епифановой – Т.: Фан, 1996. – 727 с.

Bahriddin, U. (2019). Ferghana in the period of Amir Timur's struggle for power (1360-1370). International Journal of Innovative Technology and Exploring Engineering, 9(1), 3180-3187.

Usmonov, B. A. (2021). A Study of Political Processes in the Fergana Valley In 1371-1376. Design Engineering, 6174-6187.

Usmonov, B. (2021, August). ABOUT THE DATE OF THE FIRST AND SECOND MONGOLIAN WALKS OF AMIR TIMUR: https://doi. org/10.47100/conferences. v1i1. 1239. In RESEARCH SUPPORT CENTER CONFERENCES (No. 18.05).

Musaev A. THE FERGHANA VALLEY IN THE FIRST HALF OF THE 17TH CENTURY AS VIEWED BY RESEARCH HISTORIANS // Конференции. – 2021.

Musaev A. THE FERGHANA VALLEY IN THE FIRST HALF OF THE 17TH CENTURY AS VIEWED BY RESEARCH HISTORIANS: https://doi. org/10.47100/conferences. v1i1. 1234 // RESEARCH SUPPORT CENTER CONFERENCES. – 2021. – №. 18.05.

Akhmedovich U. B. ABOUT THE DATE OF THE FIRST AND SECOND MONGOLIAN WALKS OF AMIR TIMUR.

Usmonov B. SULTAN ABUSAID MIRZA AND YUNUSKHAN //Science and Education. – 2019. – Т. 2. – №. 10. – С. 5.

Hepagreen - восстановление нормальной работы печени Androgard — препарат для настоящих мужчин Androgard — препарат для настоящих мужчин Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Maksimus - Натуральный продукт, для бодрости и энергии Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Avicenna’s Lab inLibrary — это научная электронная библиотека UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации Gulyamov - Гулямов Саид Саидахрарович MUVI24 - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Интернет-аптека >METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг All.Tube - Смотрите онлайн видео бесплатно в хорошем качестве Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды UMAR PROEKT - Комплексное проектирование UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана