История Самаркандского Алломаса

Направления: История
Тип источника: Конференция
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
188-194
0
0
Поделиться
Мамашикуров, Б. (2023). История Самаркандского Алломаса. Актуальные проблемы истории Узбекистана, 1(1), 188–194. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-of-uzbekistan/article/view/16493
Б Мамашикуров, Институт востоковедения академии наук Республики Узбекистан

независимый исследователь. Старший преподаватель Самаркандской школы хадисоведения

0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассказывается о правоведах из Самарканда в IXXII вв., и их вкладе в развитие исламской юриспруденции. Одним из источников по жизни правоведов, приписываемых «Самарканди», несомненно, является труд «Кандияй Хурд» Абульфайза Мухаммада ибн Абдуджамола ас-Самарканди. В этой работе описывается жизнь самаркандских ученых и подробно обсуждаются названия мест вокруг Самарканда. Эта работа еще не до конца изучена. Изучение жизни ученых Самарканда, является одной из актуальных проблем современности.

Похожие статьи


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

188

9.

Бартольд В.В. Киргизы: (Исторический очерк). – Фрунзе:

Киргизгосиздат, 1927.

10.

Пушкин А.С. Собр. Соч. трех томах. Санкт-Петербург: Золотой век,

Диамант, 1997.

11.

Веселовский С.Б. Из старых тетрадей. Страницы из Дневника 1917-

1923. М.: АИРО-XXI, 2004.

12.

Абрамзон С.М. Киргизы и их этногенетические и историко-культурные

связи. – Л.: Наука, 1971. – 403 с.

САМАРҚАНД АЛЛОМАЛАРИ ТАРИХИ

Мамашикуров Б.Б.

ЎзРФА шарқшунослик институти мустақил тадқиқиотчиси,

Самарқанд Ҳадис илми мактаби катта ўқитувчиси

Samnur2003@mail.ru

Аннотация. Ушбу мақолада IX-XII асрларда Самарқанд диёридан етишиб чиққан

фақиҳлар ва уларнинг фиқҳ илмининг ривожига қўшган ҳиссалари ҳақида сўз боради.
“Самарқандий” нисбаси олган фақиҳ алломалар ҳаётига доир манбалардан бири
шубҳасиз Абулфайз Муҳаммад ибн Абдужамол ас-Самарқандийнинг “Қандияи хурд”
асаридир. Бу асарда Самарқанд алломалри ҳаёти баён қилинади ҳамда Самарқанд
атрофидаги жой номлари ҳақида ҳам батафсил тухталади. Бу асар ҳалигача тўлиқ
ўрганилмаган. Илм фан марказларидан бири бўлган Самарқанд алломаларининг ҳаётини
ўрганилиши бугунги кунда долзарб муаммолардан биридир.

Калит сўз ва иборалар: Самарқанд, Насафий, “Қандияи хурд”, фақиҳлар,

Чокардиза, ал-Мотурудий, Муҳаммад ибн Абдулжалил, ҳадис, калом.

Аннотация: В данной статье рассказывается о правоведах из Самарканда в IX-

XII вв., и их вкладе в развитие исламской юриспруденции. Одним из источников по жизни
правоведов, приписываемых «Самарканди», несомненно, является труд «Кандияй Хурд»
Абульфайза Мухаммада ибн Абдуджамола ас-Самарканди. В этой работе описывается
жизнь самаркандских ученых и подробно обсуждаются названия мест вокруг
Самарканда. Эта работа еще не до конца изучена. Изучение жизни ученых Самарканда,
является одной из актуальных проблем современности.

Ключевые слова и фразы: Самарканд, Насафи, «Кандияй хурд», факихы,

Чакардиза, аль-Матуруди, Мухаммад бин Абдулджалил, хадисы, калам.

Annotation: This article tells about the jurists from Samarkand in the 9

th

-12

th

centuries,

and their contribution to the development of Islamic jurisprudence. One of the sources on the life

of jurists attributed to "Samarkandi" is undoubtedly the work "Kandiyay Khurd" by Abulfayz

Muhammad ibn Abdujamol al-Samarkandi. This work describes the life of Samarkand scholars

and discusses in detail the names of places around Samarkand. This work has not yet been fully

explored. The study of the life of Samarkand scientists is one of the urgent problems of our time.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

189

Key words and phrases: Samarkand, Nasafi, "Kandiyay khurd", faqihs, Chakardiza, al-

Maturudi, Muhammad bin Abduljalil, hadiths, kalam

Қадим-қадимдан Самарқанд илмий-маданий марказ бўлиб келган.

Самарқандда тарих давомида минглаб олиму-уломолар, шоир ва адиблар

туғилиб, шу азим шаҳарда вояга етганлар ҳамда унинг номини дунёга

машҳур қилган.

IX-XII асрларда Самарқандда илм-фаннинг турли соҳалари қатори

ҳадис, калом ва ислом ҳуқуқининг асоси бўлмиш фиқҳ илмлари ҳам

ривожланди. Фиқҳ илмининг ривожланиш жараёнида бу заминдан кўплаб

фақиҳ алломалар етишиб чиқдилар ва бу ерда фиқҳ илми мактабларини

яратдилар. Самарқанднинг кўҳна тарихи ҳақида ва “Самарқандий” нисбаси

олган алломалар ҳаётига доир манбалар анчагина. Лекин, бизга уларнинг

баъзиларининг номларигина маълум бўлса, баъзилари бизгача тўла етиб

келмаган. Шундай асарлардан бири, Абул Аббос Жаъфар ибн Муҳаммад ал-

Мустағфарий ал-Насафий ас-Самарқандийнинг

[5:

30-31

]

(ваф. 402/1011)

“Таворихи Самарқанд” (Самарқанд тарихи) асаридир.

Бу олимнинг тўла исми

Абу-л-Аббос Жаъфар ибн Абу Али Муҳаммад ибн Абу Бакр Мустағфирий

Насафий Самарқандийдир. У кўзга кўринган тарихчи, адиб, муҳаддис ва

фиқҳ олими бўлган. Деҳхудонинг «Луғатнома» асарида ёзилишича, Абу-л-

Аббос бир неча вақт Марв ва Сарахсда истиқомат қилган. Шу ерда

бошланғич маълумотни олгандан кейин Бухорога бориб яшаган ва у ернинг

бир неча олимларидан таълим олган.

Олим Насаф (Қарши) шаҳрида яшаб, шу

ерда 432/1040 йили вафот этган. Самарқандий нисбаси унинг Самарқандда

яшагани ёки у ерда туғилганидан далолат беради. Абу-л-Аббос тарих,

адабиёт ва бошқа фанлар соҳасида «Китоб тарихи Самарқанд», «Китоб

тарихи Насаф ва Кеш [Шаҳрисабз]», «Китоб аш-шеър ва-ш-шуаро» («Шеър

ва шоирлар ҳақида китоб»), «Китоб ал-вафо», «Китоб далоил ан-нубувва»

«Пайғамбарлик далиллари китоби»), «Китоб ад-даъвот» («Тарғиботлар

китоби»), «Китоб хутаб ан-набий» («Пайғамбар хутбалари китоби»), «Китоб

тибби ан-набий» («Пайғамбаримиз табобат китоби») каби асарларни ёзган

[6:


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

190

1/296, 2/1306].

Булардан «Китоб тибби ан-набий» Теҳронда нашр этилган,

кўпчилиги ҳали топилгани йўқ

[5: 30-31].

Ушбу асар Самарқанднинг

ибтидоий замонларидан то Х асаргача бўлган тарихи, унинг асори атиқалари,

шунингдек Насаф (Қарши) ва Кеш (Шаҳрисабз) вилоятларининг тарихини ўз

ичига олган

[1:7].

Бизгача фақат номигина етиб келган асарлардан яна бири

Абу Саъд Абдурраҳман ибн Муҳаммад ал-Идрисийнинг (ваф. 405/1015)

“Таворихи Самарқанд” (Самарқанд тарихи) асаридир

[6: 1/296].

Бу асар

“Китаб ал-камол ли маърифат ар-рижол” (Номдор кишиларни танитувчи

муфассал китоб) номи билан ҳам танилган

[9: 64]

. Нажмиддин Абу Ҳафс

Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий ас-Самарқандий (460/1068 – 537/1142)

юқоридаги асарни давом эттириб, ўз давригача бўлган олимлар ҳаётини унга

қўшимча қилиб, уни тўлдиради. Уни “Китоб ал-қанд фи тарихи Самарқанд”

деб атайди. Асарнинг яна бир номи “Китоб ал-қанд фи маърифати уламааи

Самарқанд” (Самарқанд уламоларини танишда қанддек китоб). Замонавий

нашрларда эса “Китоб ал-қанд фи зикри уламааи Самарқанд” (Самарқанд

уламоларини зикр этувчи қанддек китоб) номи билан нашр қилинган.

XII асрда яшаган моҳир таржимон ва тарихнавис олим Абулфайз

Муҳаммад ибн Абдужамол ибн Абдумалик Ҳайдар ас-Самарқандий устози

Нажмиддин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ан-Насафийнинг (460/1068 –

537/1142) “Китоб ал-қанд фи тарихи Самарқанд” асарини қисқартириб уни

“Қандияи хурд” деб атайди. Энг сўнги ва қимматли асарлардан бири

шубҳасиз Абу Тоҳирхожа Самарқандийнинг (ваф.1874) “Самария”

китобидир. Бу асарда Самарқанд ва унинг атрофидаги мазорлар, дарё ва

боғлар, масжид ва мадрасалар жойлашган уринлари ва зиёратгоҳлар ва

уларнинг соҳиблари ҳамда Самарқанда яшаб ўтган буюк сиймолар ҳаёти

ҳақида қисқача қииматли маълумотларни беради тарихий, географик

асардир.

XII аср ярмигача Самарқандда яшаб ўтган алломалри ҳақида тулиқ

маълумот берадига асар Нажмиддин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ан-


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

191

Насафийнинг (460/1068 – 537/1142) “Китоб ал-қанд фи тарихи Самарқанд”

асаридир.

Алломанинг тўлиқ исмлари - Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн

Аҳмад ибн Исмоил ибн Муҳаммад ибн Али ибн Луқмон Насафийдир ас-

Самарқандийдир

[7: 307].

У зот буюк олим, ҳанафий мазҳаби фақиҳи,

муфассир, муҳаддис, муаррих, Аҳли суннанинг ақоид илми имомларидан

бўлганлар. У киши Бурҳониддин Марғинонийнинг (ваф. 1197) устозидир

[4:2/660].

Ҳижрий 462/1068 йили Насаф шаҳрида туғилган ва шу ерда илк

устозларидан исломий илмларни ўрганган. Кўп вақт Самарқандда яшаган ва

ўша ерда ҳижрий 537/1143 йил, жумодул-увла ойининг 12 куни вафот этган

ва Чокардиза қабристонига, имом Абу Мансур ал-Мотурудий (ваф. 944)

раҳматуллоҳи алайҳининг ёнларига дафн этилганлар

[4: 2/658].

Фақиҳ аллома Абу Ҳафс Насафий турли илмларга доир юзга яқин

асарлар тасниф қилган. Жумладан қуйидаги асарлари маълум ва машҳурдир

[10: 47]:

“Тайсир фит тафсир”

(Тафсирдаги (маълумотларни) енгиллаштириш).

Бу китоб уч мужалладдан иборат. Биринчи мужаллади Қоҳирада нашр

қилинган. Ал-Азҳар университети қўлёзмалар фондида унинг бир нусхаси

сақланади.

“Китобун нажаҳ фи шарҳи китоби ахбарис сиҳоҳ”

(“Аниқ хабарлар

китоби”ни шарҳлашдаги муваффақият китоби). Бу китоб “Саҳиҳ

Бухорий”нинг шарҳидир. Бу асарда нотўғри ва хато ёзилган, исмлари

ўзгартирилган ва баъзи исмлари тушуриб қолдирилган ҳадисларни тасҳиҳ

этиб, ҳадислар тўпламини ёзган, асарида 550 нафар шайхнинг номлари

келтирилган.

“Ақоидун

Насафий”

(Насафий

ақидалари).

Имом

Насафий

раҳматуллоҳи алайҳининг “Ал-Ақидутун Насафия” (“Насафий ақидаси”)

асарлари ғоятда машҳур ва ақийда борасидаги асарларнинг мўътабарларидан

саналади. “Ал-Ақидутун Насафия” рисоласи кичик ҳажмда бўлишига


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

192

қарамай, ҳозирги кунгача Аҳли сунна вал жамоанинг ақидаси бўйича энг

машҳур қўлланмалардан биридир

[11: 111].

“Назму жомеис сағир фи фиқҳил ҳанафий”

( Ҳанафий фиқҳи

ҳақидаги – “Жомеус сағир”нинг назмий баёни);

“Тилбату-т-талаба”

(Талабалар излаган маълумотлар). Бу китобда

ҳанафий мазҳабининг фиқҳий истилоҳлари баён этилган. Имом Насафий

раҳимаҳуллоҳ бу асари билан араб тили ва истилоҳига улкан ҳисса қўшган

алломалардан биридир. “Тилбату-т-талаба” асари биринчи фиқҳий луғат

китоби деб эътиборга олинади. Муаллиф раҳимаҳуллоҳ бу китобда фиқҳда

ҳанафийлар ишлатадиган калима ва лафзларнинг маъноларини тўплаганлар

[8: 59].

“Манзуматул хилофиёт”

(Фарқли қарашлар ҳақида манзума). Шеър

услубида ёзилган бу манзума ўнта бобга ажратилган бўлиб, уларнинг

саккизтасида Имом Аъзам ва у зотнинг машҳур мужтаҳид шогирдларининг

фарқли қарашлари жамланган. Қолган иккитасида эса имом Шофиъий ва

имом Моликларнинг қавлларини ўртасидаги ихтилофларни ҳам қилган. ЎзР

ФА Беруний номидаги шарқшунослик институтида бу асарнинг икки нусхаси

№ 3991, 2585/1 рақамлари остида сақланмоқда

[11: 111].

“Қанд фи уламаи Самарқанд”

(Самарқанд уламолари ҳақида “қанд”),

яъни қанддек тотли маълумотлар; Шунингдек, «Китоб ал-қанд фи зикр

уламои Самарқанд» асарларида мингдан ортиқ Мовароуннаҳр уламолари

ҳақида қимматли маълумотларни келтирганлар.

“Мавақийт фил

явақит”

(Белгилаб қўйилган вақтларда яқутлар);

“Таъдаду шуюхи Умар”

(Умарнинг устозлари ададларини санаш). Бу

асарда муаллиф беш юздан ортиқ устозларининг исми шарифларини

жамлаган. Имом Насафий раҳимаҳуллоҳнинг устозлари жуда кўп бўлиб,

уларнинг исмлари “Таъдоду шуйухи Умар” (“Умар устозларининг адади”)

асарларида келтирилган

[11: 104].


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

193

XII асрда яшаган моҳир таржимон ва тарихнавис олим Имом Абу-л-

Фазл Муҳаммад ибн Абдулжалил ибн Абдулмалик ибн Али ибн Ҳайдар

«Китоб ал-қанд фи тарих Самарқанд» («Самарқанд тарихи ҳақида қанд

китоб») номли асарининг форс-тожик тилидаги қисқартмасини ёзган ва унга

«Қандияйи хўрд» («Кичик қандия») деб ном берган

[9: 64].

Олим Самарқаидда туғилиб, Нажмуддин Абу Ҳафс Умар ибн

Муҳаммад ибн Аҳмад ан-Насафий ас-Самарқандийнинг шогирди бўлган.

«Қандияйи хўрд» икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмда Самарқанд

тарихи ва ундаги мозорлар тасвирланган. Бу қисмда муаллиф фойдаланган

манбалар («Тарихи Самарқанд», «Баён ал-маориф», «Тажрибанома»,

«Таворихи Самарқанд», «Қиссаи нишопуриён») эслатилади. Кейин «Зикри

пирони Ҳиндистон» («Ҳиндистон пирларини эслаш») деган боб бошланиб,

фойдаланилган манбалар кўрсатилади. Қисқартманинг мазмунига қараб,

исломгача бўлган ярим афсона маълумотлар, араб истилоси ва унга қарши

кураш, Самарқанднинг қурилиши, суғориш тизими ва суғориладиган

ерлардан олинадиган солиқларни билиб олиш мумкин. Асарда Самарқанд ва

унинг атрофида яшаган азиз-авлиёларнинг таржимаи ҳоли, Самарқанд

мозорлари ва уларни зиёрат қилиш йўлларининг баёнига ҳам анча ўрин

берилган. «Қандияйи хўрд»нинг қиммати яна шундаки, унда Самарқанд ва

унинг атрофидаги ерларнинг карийб 1000 йил илгариги суғориш тизими

ҳақида маълумотлар, Самарқанд мозорлари тавсиф этилаётган қисмида эса

Самарқанд атрофидаги қишлоқларнинг бошқa асарларда учрамайдиган

номлари келтирилган

[9: 64].

ЎзР ФА Беруний номидаги шарқшунослик институтида

[9: 64],

Тожикистон ФА ва Санкт-Петербург кутубхоналарида бу асарнинг

қўлёзмалари сақланмоқда. Асар 1327/1909 йили Самарқандда, 1334/1953

йили Теҳронда тошбосма усулида нашр этилган

[11: 132].

Хулоса қилиб айтганда ўтмишда ўтган аждодларимиз ҳаёти ва улар

қолдирган меросни ўрганиш бугунги давр талабидир. Уларнинг ҳаётини акс


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

194

этган, улар ҳақида маълумот берадиган манбаларни тадқиқ этиш ва ўрганиш

вауни келажак авлодга еткашиш вазифамиздиир. Тарихнавис олим Имом

Абу-л-Фазл Муҳаммад ибн Абдулжалил ибн Абдулмалик ибн Али ибн

Ҳайдарнинг «Қандия хурд» асари Самарқанд ва унинг атрофида яшаган

аждодларимизнинг таржимаи ҳоли, Самарқанд мозорлари ва унинг

атрофидаги ерларнинг суғориш тизими ҳақида маълумотлар берадиган

қимматли асардир.

Фойдаланилган манба ва адабиётлар:

1.

Абу Тоҳирхожа. Самария. – Тошкент: Камалак, 1991.

2.

Абдулҳай Лакнавий. “Фавоиду-л-баҳия фи тарожими-л-ҳанафия”.

3.

Абдулкари ас-Самъоний. Насабнома (Ал-Ансоб). Ҳилол нашр. –

Тошкент, 2017.

4.

Абулвафо ал-Қураший. Ал-Жавоҳир ал-музиййа фи табақот ал-

ҳанақиййа

5.

И.Абдуллаев ва Ҳ.Ҳикматуллаев. Самарқандлик олимлар. – Тошкент,

Фан нашриёти, 1969 йил.

6.

Котиб Чалабий. Кашф аз-зунун ан-асоми ал-кутуб вал-фунун. – Байрут.

7.

Маҳмуд ибн Сулаймон ал-Кафавий. Ал-Аълом ал-ахёр

8.

Нажмуддин Умар Насафий. “Тилбату-т-талаба”. Шайх Холид

Абдурроҳман тадқиқи). “Дору-н-нафоис” нашриёти, Байрут – 1999.

9.

СВР, VIII, Ташкент, 1967. СВР, I, № 693-697; СВР, V, № 3965-3970;

10.

Ҳофиз Зайнуддин Қосим ибн Қутлубғо. “Тожу-т-тарожим фий

табақоти-л-Ҳанафия”.

11.

Ш.Зиёдов, Қ. Маҳмудов. Ўрта асрларда яшаган машҳур Самарқандлик

алломалари. – Тошкент, 2019.

XALIL SULTONNING BOSHQARUV DAVRIDA XORIJLIKLARNING

O‘Z YURTLARI TOMON KO‘CHISHLARI

Begimqulova L.M.

Farg‘ona davlat universiteti

O‘zbekiston tarix kafedrasi v.b. dotsenti

Библиографические ссылки

Абу Тоҳирхожа. Самария. – Тошкент: Камалак, 1991.

Абдулҳай Лакнавий. “Фавоиду-л-баҳия фи тарожими-л-ҳанафия”.

Абдулкари ас-Самъоний. Насабнома (Ал-Ансоб). Ҳилол нашр. – Тошкент, 2017.

Абулвафо ал-Қураший. Ал-Жавоҳир ал-музиййа фи табақот алҳанақиййа

И.Абдуллаев ва Ҳ.Ҳикматуллаев. Самарқандлик олимлар. – Тошкент, Фан нашриёти, 1969 йил.

Котиб Чалабий. Кашф аз-зунун ан-асоми ал-кутуб вал-фунун. – Байрут.

Маҳмуд ибн Сулаймон ал-Кафавий. Ал-Аълом ал-ахёр

Нажмуддин Умар Насафий. “Тилбату-т-талаба”. Шайх Холид Абдурроҳман тадқиқи). “Дору-н-нафоис” нашриёти, Байрут – 1999.

СВР, VIII, Ташкент, 1967. СВР, I, № 693-697; СВР, V, № 3965-3970;

Ҳофиз Зайнуддин Қосим ибн Қутлубғо. “Тожу-т-тарожим фий табақоти-л-Ҳанафия”.

Ш.Зиёдов, Қ. Маҳмудов. Ўрта асрларда яшаган машҳур Самарқандлик алломалари. – Тошкент, 2019.

Hepagreen - восстановление нормальной работы печени Androgard — препарат для настоящих мужчин Androgard — препарат для настоящих мужчин Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Maksimus - Натуральный продукт, для бодрости и энергии Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Avicenna’s Lab inLibrary — это научная электронная библиотека UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации Gulyamov - Гулямов Саид Саидахрарович MUVI24 - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Интернет-аптека >METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг All.Tube - Смотрите онлайн видео бесплатно в хорошем качестве Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды UMAR PROEKT - Комплексное проектирование UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана