Музыка на территории Узбекистана в V-XV веках в социокультурном развитии искусства светлые страницы

Направления: История
Тип источника: Конференция
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
210-219
0
0
Поделиться
Рахмонов, У., & Иброхимов, Т. (2023). Музыка на территории Узбекистана в V-XV веках в социокультурном развитии искусства светлые страницы. Актуальные проблемы истории Узбекистана, 1(1), 210–219. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-of-uzbekistan/article/view/16496
У Рахмонов, Ферганский государственный университет

Заочное отделение социальных и гуманитарных наук преподаватель кафедры, отличник среднего специального профессионального образования

Т Иброхимов, Ферганский государственный университет

Заочное отделение, музыкальное образование, студентка IV ступени группы 19.67

0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье представлены сведения о вкладе наших предков, живших на территории Узбекистана в V-XV вв., в музыкальную культуру, поговорках, использовавшихся в их быту, роли музыкальных инструментов, музыкантов и композиторов, внесших вклад в искусство музыка.

Похожие статьи


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

210

20.

Bahriddin U. Ferghana in the period of Amir Timur's struggle for power

(1360-1370) //International Journal of Innovative Technology and Exploring

Engineering. – 2019. – Т. 9. – №. 1. – С. 3180-3187.

21.

Usmonov B. A. A Study of Political Processes in the Fergana Valley In

1371-1376 //Design Engineering. – 2021. – С. 6174-6187.

22.

Musaev A. THE FERGHANA VALLEY IN THE FIRST HALF OF THE

17TH CENTURY AS VIEWED BY RESEARCH HISTORIANS: https://doi.

org/10.47100/conferences. v1i1. 1234 //RESEARCH SUPPORT CENTER

CONFERENCES. – 2021. – №. 18.05.

23.

Abdurasulovich N. A. THE HISTORY OF THE SHEIBANID PERIOD OF

THE FERGANA VALLEY IN FOREIGN HISTORIOGRAPHY.

24.

Musayev A. B. Political processes in the Fergana valley at the turn of the

XVI-XVII centuries //Asian Journal of Multidimensional Research (AJMR). –

2020. – Т. 9. – №. 11. – С. 16-21.

ЎЗБЕКИСТОНН ХУДУДИДА V-XV АСРЛАРДА МУСИҚА

САНЪАТИНИНГ ИЖТИМОИЙ-МАДАНИЙ ТАРАҚҚИЁТИДАГИ

НУРЛИ САҲИФАЛАРИ

Раҳмонов У.К.

ФарДУ Сиртқи бўлим ижтимоий-гуманитар фанлар

кафедраси ўқитувчиси, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими аълочиси

Иброхимов Т.

ФарДУ Сиртқи бўлим, мусиқа таълими йўналиши

IV-босқич 19.67 гуруҳ талабаси

Аннотация. Ушбу мақола Ўзбекистон худудида V-XV асрларда яшаган

аждодларимизнинг мусиқа маданиятга қўшган хиссалари, уларнинг турмуш тарзларида
қўлланилган айтимлари, мусиқа чолғу асбобларини тутган ўрни, мусиқа санъатига хисса
қўшган созанда, бастакор ҳақида маълумотлар берилган.

Калит сўз ва иборалар: вокал,

савт,

ғинo,

амал,

муламмо, қ

авл

ва чолғу яъни,

равоқин,

пешрав.

Аннотация: В данной статье представлены сведения о вкладе наших предков,

живших на территории Узбекистана в V-XV вв., в музыкальную культуру, поговорках,
использовавшихся в их быту, роли музыкальных инструментов, музыкантов и
композиторов, внесших вклад в искусство музыка.

Ключевые слова и фразы: вокал, савт, гино, амаль, муламма, кавл и

инструментальный т.е., равокин, пешрав.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

211

Annatation:

This article provides information about the contribution of our ancestors,

who lived in Uzbekistan in the 5th-15th centuries, to musical culture, sayings used in their
everyday life, the role of musical instruments, musicians and composers who contributed to the
art of music.

Key words and phrases: vocal, savt, gyno, amal, mulamma, kavl and instrumental,

ravokin, peshrav.

Халқимизнинг кўп асрлик маданий, илмий-маърифий ва аҳлоқий

маънавиятида, интеллектуал салоҳиятининг ёрқин ва бебаҳо маҳсули бўлган

тарих саҳифалари жаҳондаги бой ва қадимий манбалардан биридир.

Мамлакатимизда жамият ҳаётининг маънавий-маърифий асосларини

мустаҳкамлашда, айниқса, ёш авлод қалбида Ватанимиз тақдири, келажаги

учун дахлдорлик ва масъулият ҳиссини оширишда, аждодларимиз босиб

ўтган ижтимоий-маданий тараққиётининг нурли саҳифаларини билишларида

муҳим манба ҳисобланади. Бугунги кунда дунёда глобаллашув жараёнлари

кучайиб, тинчлик ва барқарор-ликка қарши янги тахдид ва хатарлар тобора

кўпайиб бормоқда. Бундай мураккаб ва таҳликали вазиятни тўғри тахлид

қилган ҳолда тарихни асл ҳолда етказиш ва унинг моҳиятини чуқур

сингдириш ҳозирги кундага долзарб масалаларидан биридир

[5: 1]

.

Тарих – арабча сўз бўлиб, ўтмиш воқеалар ҳақида аниқ ҳикоя қилиш

маъноларини англатади. Навқирон авлодни ватанпарварлик, миллий ва

умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларнинг онги ва қалбини турли

мафкуравий-маънавий таҳдидлардан ҳимоя қилиш айни куннинг энг муҳим

вазифаларидандир. Тарих бутун инсониятнинг узоқ ўтмишдан то ҳозирги

кунларгача босиб ўтган ҳаётий йўлини ёритиб берувчи кўзгувдир. Кишилик

жамиятида ҳаммамизга маълумки ижтимоий турмуш тарзида мусиқа

маданияти ҳар қандай муҳит бўлишидан қаътий назар доимо муҳим восита

манбаи бўлиб келган

[1: 12]

.

Ўзбекистон худудида V-XV асрларда ижтимоий-маданий тараққиёт

ривожланиш даврида мусиқа санъати оғзаки анъанада ривожланиб келган

мусиқа мероси шаклан ва мазмунан бадиий мукаммаллиги билан ажралиб

туради. Авестонинг милоддан аввалги даврларда ҳозирги ўзбеклар истиқомат


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

212

қилаётган жойларда яшаган халқларнинг турли хусусан, мусиқали маросим-

лари ҳақида баёнлар мавжуд бўлиб, энг муқаддас ҳисобланувчи Зардуштий-

ликдан мерос қолган “гатлар”, яъни нақллар, замонавий тадқиқотларда эса

қўшиқ, яъни айтимлар деб номланади

[2: 45].

Турли маросим ва меҳнат

мавзу-лари узоқ ўтмишдан бастакорлар ижодиётида устувор ўрин эгаллаб

келган. VI асрнинг 585-638 йилларида Марказий Осиёда яшаб ижод қилган

машҳур хонанда, созанда ва бастакор Борбад Марвазийнинг ижоди бунга

мисол бўла олади. Зеро, у ўз фаолиятини дастлаб халқ орасида ўтказиб,

муайян “Наврўз” каби урф-одатлар, баъзи ривоятлар Сиёвуш достони ва

хатто яхлит йил тақ-вими 360 кун, ҳафта ва ойлар тизими билан боғлиқ

мавзуларни ўз асарларида акс эттирган. Эрон шохи Хусрав II Парвиз

саройида хизмат қилган йиллари эса, бастакорлик тарихидаги илк кўп

қ

исмли

Хусравоний” туркумини ярат-ган. Асл ўзбекона турмуш тарзи

азалдан мусиқавий жараёнларга бойдир

[3: 3].

Ҳаётий урф-одатлар ва

маросимларнинг деярли барчаси булар таркибидаги муайян воқеликни

ифодаловчи махсус чолғу куйлар, маросим қўшиқлари ва ашула туркумлари

ижроси билан ўтказиларди. Масалан, суннат тўйларида янграйдиган сурнай

йўллари олдиндан белгиланган аниқ вақт ва вазиятларда-гина навбатма-

навбат ижро этилиб, буларнинг ҳар бири маросимнинг муайян қисми билан

боғлиқ бўлган. Шу боис, узоқ-яқин қўни-қўшнилар у ёки бу куй садосидан

тўйнинг қайси маросими бўлаётганидан боҳабар бўлишган. Никох

тўйларининг мусиқий дастури ҳам қўшиқ ёки ашула ва чолғу куйларнинг

маълум тартибдагина алмашиб ижро этилишига асосланади. Тўй очилиши

карнай, сурнай ва ноғо

pa

йўллари, келин ва куёв кириб келиши аёл баъзи

жойларда эркакларнинг “Ёр-ёр”лари ва “Улан”лари, ҳофизларнинг “Тўйлар

муборак” қўшиқлари, тўй эртаси ўтказиладиган “Келин салом” маросими

одатда доира жўрлигида ижро этилувчи шу номли қўшиқлар, баъзи

Қирғизистон Республикасида ўзбеклар яшайдиган Ўш худудларда “Ўлан”лар


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

213

йигитлар томонидан ҳам ижро этилади, Сурхон воҳасида эса тўйларда

достончилар чиқиши одат тусини олган

[3: 4]

.

Ўрта аср даврида Ўрта ва Яқин Шарқ Араб халифалигида эркин

речитатив ва парда тузилмаларига асосланган мусулмон касбий мусиқа азон,

тартил, тажвид жанрлари шаклланган. Улар бошқа мусиқа турларидан

мустақил рав-ишда ривожланиб, кейинчалик ў

н икки мақом

тизимининг

шаклланишига ҳам маълум даражада таъсир кўрсатган. VII – XIII асрлар

мусулмон Шарқ халқлари оғзаки анъанадаги касбий мусиқаси

daemon, яъни

мусиқа назариясида ёки

парда

яъни,

шеърият ва мусиқа амалиётида

тизимлари асосида шаклланган

[4: 3]

. Ўрта Осиё, Эрон ва араб халқлари

мусиқасида муттасил давом этган ўзаро таъсир ва алоқа жараёнлари

натижасида ушбу халқлар учун умумий бўлган вокал яъни

савт,

ғинo,

амал,

муламмо, қ

авл

ва чолғу яъни, равоқин,

пешрав

каби турлари вужудга келган.

Машҳур бастакор, хонанда ва созандалар Иброхим Мавсилий, Исхок

Мавсилий, Зирёб, Мансур

Залзал,

Ибн Сурайж, Ибн Ахвас ас-Суғдий,

Сафиуддин ал-Урмавийлар мусиқа санъати ривожига

катта хисса

қўшганлар

.

Мусиқа илмида ҳам муҳим ютуқларга эришилган

[3: 2].

Юнон

мусиқа назарияси ҳамда маҳаллий халқлар мусиқа анъаналарига асосланган

мусиқий эстетик ва илмий-назарий таълимотлар дастлаб математика фанлари

доирасида ал-Киндий, Форобий, Ибн Сино, кейинчалик мусиқа мустақил фан

сифатида шаклланган. Исхок Мавсилий ва Киндий Шарқда илк бор мусиқани

ҳарфий ёзувини ихтиро этишган.

Сафиуддин

ал-Урмавий эса ушбу ёзувни

парда тизимига мослаштирган. Айни шу даврда Марказий Осиёнинг қатор

воҳаларидан Рамтин 557-620 йиллари, Накисо Чангий 549-623 йиллари,

Саркаш 568-625 йиллари, аёллардан Озодвор Чангий 592–650 йиллари

Шарқда тан олинган бастакорлар етишиб чиққан. Ота-боболари Бухоро,

Самарқанд ва бошқа шахарлардан бўлган Ибн Сурайж сингари санъаткорлар

ҳам Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида танилди

[5: 3].

Мусиқа фольклори,

мумтоз мусиқа, бастакорлик ижодиёти анъаналари заминида араблар


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

214

истилосига қадар шаклланган эди. Мумтоз мусиқий мерос ва бастакорлик

асарларини тўла-тўкис идрок этиш, атрофлича тахлил ва тад-қиқ қилиш учун

муайян тайёргарлик, махсус “устоз-шогирд” таълим тизимида изчил

ўзлаштириш тақозо этилган. Шy боис, узоқ ва яқин ўтмишда мусиқадан

боҳабарлик маҳаллий зиёлиликнинг таркибий белгиси бўлганлиги туфайли,

бу мураккаб санъатнинг илми, амалиёти ва моҳиятига оид теран фикрлар,

қизиқарли маълумотлар бир қатор тарихчи олим Наршаҳий, Беруний, Бобур

кабилар ва адиблар Фирдавсий, Кайковус, Низомий Ганжавий, Арузий

Самарқандий, Хусрав Дехлавий, Алишер Навоий, Ахмадий, Восифий

сингари-лар томонидан қолдирилган. Хатто шеърий ва мусиқий фикрлар

пайвандла-шувига асосланган нома, баёз, тазкира каби янги жанр ва шакллар

юзага келганки, булар соҳа тадқиқи учун муҳим манбалар вазифасини

ўтайди. Мусиқанинг тарихий, назарий, нафис, ахлоқий ва бошқа масалалари

IX-XIX асрларда Мусо Хоразмий, Форобий, Ибн Сино, Сафиуддин ал-

Урмавий, Махмуд аш-Шерозий, Хожа Абдулқодир Мароғий, Абдураҳмон

Жомий, Зайнуллобиддин ал-Хусайний, Нажмиддин Кавкабий, Дарвишали

Чангий, Вожид Алихонларнинг асарларида кенг ёритилган

[3: 4]

.

IX-X асрларда Сомонийлар ва XI-XII асрларда Қорахонийлар даврида

адабиёт, илм ва санъат тараққиёти учун яратилган муҳит барча соҳаларда ўз

самарасини бера бошлади. Ибн Сино қаламига мансуб “Китоб ан-нажот”,

“Китоб аш-шифо” рисолаларида мусиқа оламининг ўзаро боғлиқлиги хақида

теран фикрлар келтиради. Шу билан бирга, сўнгги асарида Ибн Сино, яқин

ўтмишдоши Форобийнинг мусиқа товушлари, буъд яъни интерваллар тизими

ва бошқа масалаларга доир таълимотини ривожлантириб, мулойимат, яъни

консонанс ва мунофират, яъни диссонанслар таснифотини кенгайтиради,

бунинг асосида соф товуш қатор назариясини яратади. Махмуд Кошғарий

ўзининг оламшумул “Девону луғотит турк” асарида халқ орасида, айниқса,

турли фасл, меҳнат ва касблар билан боғлиқ қўшиқ жанри кенг тарқалган-

лигини ёзган

[3: 5]

. Шу давр манбаларида руд (уд), танбур, қубуз, рубоб, най,


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

215

сурнай, карнай, қушнай, табл, барбат, даф, кус, табурок, зир, чагона, шайнур,

арганун ва қонун каби ғ

оят

хилма-хил торли, зарбли ва пуфлаб чалинадиган

чолғу асбоблардан кенг фойдаланганлиги ва хатто қатор янги созлар ихтиро

этилганлиги таъкидланган. Масалан, IX асрда яшаб ижод қилган Абу Ҳифз

Суғдий шохруд номли торли асбоб яратган. Манбаларда Абубакр Рубобий,

Бўзар, Буамир, Абул Аббос Бахтиёр каби созанда хамда хофизларнинг ном-

лари сақланиб қолган. Буюк Абу Абдулло Рудакий чанг, уд ва танбур каби

созларни яхшигина чаладиган созанда ва ҳушовоз ҳофиз ҳам бўлган. Машҳур

“Васфи Бухоро” қасидасини “Ушшоқ” пардасида айтиб, ниҳоятда шухрат

қозонган

[3: 6]

.

Инсоният тарихига илк Шарқ Уйғониш даври, яъни мусулмон

Ренессанси номи билан кирган IX-XII асрлар мобайнида маданий ҳаёт

юксалди. Мусиқа ижрочилиги, ижодиёти ва илми жадал ривожланиб, барча

соҳаларда маҳаллий халқлар орасидан етук намояндалар етишиб чиқди

[2:

25]

. Буларнинг айримлари Мовароуннахр, Хуросон, балки Хиндистон ва

бошқа Шарқ мамлакатларида ҳам тан олина бошлади. Давр маданий ҳаёти,

хусусан турли маросимларда халқ куй ва қўшиқларининг ўрни, уларнинг

турлари ҳақидаги қимматли маълумотларни Абу Райҳон Беруний, Мухаммад

Наршахий каби олимларнинг тарихга оид асарлари, айниқса “Софлик

биродарлари” номалари, “Қобуснома” сингари обрўли манбаларда учратиш

мумкин. Хусусан “Қобуснома”да “Рост”, “Ироқ”, “Ушшоқ”, “Зирафканд”,

“Бўсалик”, “Сипохон”, “Наво”, “Баста”, “Тарона” каби мақом йўлларининг

номлари келтирилиб, булар бутун Шарқда тарқалган “Ўн икки мақом”

тизими, кейинчалик, ўзбек ва тожик халқлари мумтоз туркумига айланган

“Шашмақом” учун замин бўлган

[4: 5].

Мусиқанинг тарихий, амалий, назарий ҳамда эстетик муаммолари

Сафиуддин ал-Урмавий, Махмуд аш-Шерозий, Хожа Абдулқодир Мароғий-

ларнинг махсус рисолаларида кенг қамровда тадқиқ этилган. Булардан Хожа

Абдулқодир Мароғийнинг Самарқанд ва Хиротдаги кўп қиррали фаолияти


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

216

эътиборлидир. У ёшлигидан қироатхонликда, сўнгра хонандалик,

созандалик, бастакорлик ва мусиқашуносликда ном чиқариб, Амир Темур ва

Темурийлар-дан Халил Султон ва Шохрух Мирзолар саройларида хизмат

қилган. Жами 200 дан зиёд муайян усул, куй ва ашулалари, мақомларнинг

чолғу йўналишида пешрав, тасниф ҳамда ашула йўналишида амал, тарона

йўлларини ижод қилганликлари адабий манбаларда эътироф этилган. Олим

сифатида “Мақосид ул-алхон”, “Жавомеъ ул-алхон”, “Канз ул-алхон” каби

мусиқий рисолалар яратиб, араб, форс, хинд ва туркийзабон халқлар

мусиқасини изчил тахлил қилган, ўз ижодидан фарқли ўлароқ, илмий

бaғрикенглик намунасини намоён этган

[6: 2]

.

XIV-XV асрларда Темур ва Темурийлар даврида ҳамда уларнинг илм,

маданият ва санъатга хомийликлари тизимини давом эттирган Бобур ва

Бобурийлар даврида мазкур соҳаларда иккинчи Уйғониш жараёни яққол

кузатилади. Соҳибқирон Амир Темурга мансуб “Темур тузуклари”да

таъкидланишича, харбий юришлар, давлатчилик маросимлари билан боғлиқ,

кенг тарқалган қатор чолғулар ноғopa, карнай, сурнай, бурғу каби харбий

унвонлар даражасига кўтарилган. Табиийки, давлат бошлигининг мусиқа

асбоблари мавқеини бунчалик юқори қўйиши барча санъат аҳли эътибори ва

эътирофидан четда қолмаган. Ҳатто, махсус мусиқа рисолаларида турли

чолғуларга, уларнинг тузилиши, созланиши Абдулқодир Мароғий ижодида,

баъзан такомиллашувига Абдураҳмон Жомий ижодида, дутордек ноёб

асбобларга эса Зайнуллобиддин Хусайний ижодида алоҳида ўрин ажратиган.

Хусусан, уд созининг торларини кўпайтирган Абу Наср Форобийни эъзозла-

ган Абдураҳмон Жомий мусиқий ижод “Нақши Имома”, баъзи манбаларда

“Нақши Мулло” номли асар муаллифлиги таъкидланган, айниқса мусиқа

илмига улкан хисса қўшган. Унинг “Рисолаи мусиқий” тадқиқоти Яқин ва

Ўрта Шарқдаги энг нуфузли, соф назарий манба ҳисобланади. Сабаби, унда

мусиқа санъатининг тарихий, фалсафий ва назарий-амалий муаммолари

юксак илмий савияда умумлаштириб берилган. Шу боис, ушбу рисола


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

217

замонавий мусиқашунослик учун ҳам ҳануз дастурамал вазифасини бажариб

келмоқда

[6: 4]

. Ўзбек мумтоз адабиёти асосчиси, буюк адиб ва давлат

арбоби

Алишер Навоий “Мажолис ун-нафоис”, “Мезон ул-авзон”, “Ҳолоти

Паҳлавон Мухаммад”, “Махбуб ул-қулуб” каби илмий-бадиий асарларида

мусиқа санъатининг тарихий, назарий, фалсафий, ахлоқий ва нафис

муаммоларини тахлил қилган, бастакорликка оид теран фикрлар билдирган.

Алишер Навоийнинг ўзи ҳам бевосита мусиқа ижодиётига қатор нақш ва

пешравлари ҳамда муайян еттита усуллари билан хисса қўшганлиги ҳақида

“Бобурнома”, Дарвишали Чангийнинг “Рисолаи мусиқий”си илмий

рисолаларда маълу-мотлар етиб келган

[7: 2]

. Баъзи манбаларга кўра

Абдураҳмон Жомий ўз мусиқа рисоласини Алишер Навоий маслаҳатига

биноан, Зайнуллобиддин Хусайний эса “Мусиқанинг илмий ва амалий

қонунлари” номли асарини Навоийга бағишлаб яратишган. Сўнгги

рисоланинг XVI бобида илк бор “Дутор таърифи дастаси чизиғи” билан

берилган, унинг созланиши, товуш-қатори хақида ноёб маълумотлар

келтирилган. Темурийлар сулоласи намоян-даларидан Хусайн Бойқаро

ноғора ижрочилигида, Захириддин Мухаммад Бобур муайян “Чоргох”

пардалар заминида мусиқа асарлари яратишда ном чиқарган. Нажмиддин

Кавкабий Бухорийнинг “Мусиқа рисоласи”да “Мусиқа илоҳий сирларга эга,

шу боис, у фақат танланган инсонларгагина тушунарлидир” деб

таъкидланган. Мазкур манбада, авваллари қатьий ва асосан насрий

тартибдагина тахлил қилинган “Дувоздахмақом” яъни, “Ўн икки мақом”

туркуми бир мунча эркин турлари билан назмий-шеърий шаклда баён

этилган. Масалан Ушшоқ, Наво, Бусалик, Рост, Исфахон, Зирафқанд ёки

Кучак, Бузрук, Зангула ёки Ниҳованд, Раховий, Хусайний, Хижоз ва Ироқ.

Рисоладаги алоҳида бир боби, яъни ўн бир боби мавжуд куй турларига

бағишланиб, булар атрофлича таърифланиши ҳам XV–XVI асрларда мусиқа

ижодиёти, амалиёти ва илмида туб ўзгаришлар содир бўлганлигидан далолат

беради. Хусусан, мазкур ўн икки мақомдан иборат туркум билан ёнма-ён,


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

218

айни шу даврда янги - олти мақомдан ташкил топган Бухоро “Шашмақоми”

шакллана бошлаган дейишга асос бор

[8: 3].

Шунинг учун ҳам жамият тараққиёти ривожланиш жараёнида, энг аввало,

тарихни билиш муҳим ўрини тутади. Тарих халқнинг маънавий мулки, унда

халқ ҳаёти, миллат мафкураси ифодаланади. Тарихининг холислигини,

миллий ва маданий меросимизни чуқур ўрганишга ҳозирги кунда катта

аҳамият берилаётган бежиз эмас. Бу миллий тарихимизнинг бойишида ва

юксалишида муҳим ижтимоий-сиёсий омил бўлиб хизмат қилади.

Фойдаланилган манба ва адабиётлар:

1. М.М.Хайруллаев. Уйғониш даври ва Шарқ мутафаккири. – Т.: 1971. – Б.

200

2. А.Мец. Мусульманский Ренессанс. – Москва, 1973.

3. У.Раҳмонов. Образование и наука в XXI веке. “Ёшларни ижтимоий-

маънавий тафаккурини шакллантиришда Шарқ уйғониш даврининг буюк

алломаларини мусиқа санъатида тутган ўрни”. №А3-020106528-74 от 28. 05.

2021 йил.

4. У.Раҳмонов. Science PoIand // POLISH SCIENCE JOURNAL.

“Миллатлараро тотувликда санъатнинг ўрни”.

Issue 5(38) Part 2.

5. У.Раҳмонов. Washington University in St.Loui. Danforth Campus. 2021

international scientific-online CONFERENCE jn innjvanion in the modern

education system. “Маънавиятимизнинг бебаҳо дурдоналари”.

Март-3.

Вашинтон. 2021 йил.

6. У.Раҳмонов. Humanite Congress-lnternational Multidisciplinary Virtual

Confe-rence Hosted From Lyon, France. December 5 th 2021. THE ROLE OF

THE SPIRITUAL ENVIRONMENT IN THE PENETRATION OF POP MUSIC

IN UZBEKISTAN

.

Ln an “Humanite Congress-2021”.

7.

Nurmamatovich, SH. T. (2021). THEORETICAL OF NATIONAL MUSIC

CULTURE FUNDAMENTALS.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

219

8. Kurbanova, B., Khurshid, M., & Tokhirjon, S. (2022, May). THE ROLE

AND IMPORTANCE OF A SYSTEMATIC APPROACH TO TEACHING IN

THE FINE ARTS. In

Archive of Conferences

(pp. 105-107)

Библиографические ссылки

М.М.Хайруллаев. Уйғониш даври ва Шарқ мутафаккири. – Т.: 1971. – Б. 200

А.Мец. Мусульманский Ренессанс. – Москва, 1973.

У.Раҳмонов. Образование и наука в XXI веке. “Ёшларни ижтимоиймаънавий тафаккурини шакллантиришда Шарқ уйғониш даврининг буюк алломаларини мусиқа санъатида тутган ўрни”. №А3-020106528-74 от 28. 05. 2021 йил.

У.Раҳмонов. Science PoIand // POLISH SCIENCE JOURNAL. “Миллатлараро тотувликда санъатнинг ўрни”. Issue 5(38) Part 2.

У.Раҳмонов. Washington University in St.Loui. Danforth Campus. 2021 international scientific-online CONFERENCE jn innjvanion in the modern education system. “Маънавиятимизнинг бебаҳо дурдоналари”. Март-3. Вашинтон. 2021 йил.

У.Раҳмонов. Humanite Congress-lnternational Multidisciplinary Virtual Confe-rence Hosted From Lyon, France. December 5 th 2021. THE ROLE OF THE SPIRITUAL ENVIRONMENT IN THE PENETRATION OF POP MUSIC IN UZBEKISTAN. Ln an “Humanite Congress-2021”.

Nurmamatovich, SH. T. (2021). THEORETICAL OF NATIONAL MUSIC CULTURE FUNDAMENTALS.

Kurbanova, B., Khurshid, M., & Tokhirjon, S. (2022, May). THE ROLE AND IMPORTANCE OF A SYSTEMATIC APPROACH TO TEACHING IN THE FINE ARTS. In Archive of Conferences (pp. 105-107)

Hepagreen - восстановление нормальной работы печени Androgard — препарат для настоящих мужчин Androgard — препарат для настоящих мужчин Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Maksimus - Натуральный продукт, для бодрости и энергии Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Avicenna’s Lab inLibrary — это научная электронная библиотека UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации Gulyamov - Гулямов Саид Саидахрарович MUVI24 - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Интернет-аптека >METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг All.Tube - Смотрите онлайн видео бесплатно в хорошем качестве Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды UMAR PROEKT - Комплексное проектирование UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана