Кокандское ханство и Нузуп "Мингбаши"

Направления: История
Тип источника: Конференция
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
237-244
0
0
Поделиться
Ахмедова, Г. (2023). Кокандское ханство и Нузуп "Мингбаши". Актуальные проблемы истории Узбекистана, 1(1), 237–244. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-of-uzbekistan/article/view/16499
Г Ахмедова, Кыргызско-Узбекский международный университет имени Б. Сидикова

Старший преподаватель кафедры «История и философия» историко-филологического факультета

0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье написана про Нузуп минг башы. Он был первый из кыргызов, который получил должность главного визира в Кокандском ханстве при Малля-хане. При Шерали-хане Нузуп стал главным визирем и главнокомандующим войск, и, как политический деятель, стал главной фигурой в ханской орде.

Похожие статьи


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

237

3. Иванин М. Хива и река Аму-Дарья. – Санкт-Петербургъ: Типография

товарищества “Общественная польза” помойка, № 5. 1873. – C. 23.

4. Кыдырниязов М. Материальная культура городов Хорезма в XIII-XIV

веках. – Нукус: Каракалпакстан, 1989. – С. 43.

5. Махмуд ибн Вали. Море тайн относительно доблестей благородных

(география). Введение, перевод, примечания, указатели Б.А.Ахмедова. –

Тошкент: Фан, 1977. – C. 24-25.

7. Рукавкин Д. Путешествия из Оренбурга в Хиву в 1753. −

Санктпетербургъ: въ типографии министерства внутреннихъ дваъ, 1840. – C.

30.

8. Сафаров O., Султонов O. Oқ мачит хотиралари // Xoразм ҳақиқати, 1993,

23 март; Хива хонлигида яшаган халқлар ва уларнинг хонлик ижтимоий-

сиёсий ҳаётида тутган ўрни ва роли. – Б. 62-68.

9. Хива или географическое и статистическое описание Хивинского

ханства. – Москва: В Университетской типографии, 1840. – C. 40.

10. Зияев Ҳ. XVIII Асрда Ўрта Осиё ва Урал бўйлари. – Тошкент: Фан,

1973. – С. 80.

11. Шкапский О. Аму-Дарьинские очерки. Кь аграрному вопросу на

нижней Аму-Дарье. − Ташкент: Типо-Литография, 1900. – C. 81.

12. Шкапский О. Как хивинцы ведутъ полевое хозяйство. – Москва:

Типография Товарищества И.Д.Сытина, 1900. – C. 31.

ҚЎҚОН ХОНЛИГИ ВА НУЗУП “МИНГБОШИ”

Ахмедова Г.А.

Б. Сидиқов номидаги

Қирғиз-Ўзбек Халқаро университети

Тарих-филология факультети

“Тарих ва фалсафа” кафедрасининг

катта ўқитувчиси

gulida@mail.ru

.

Annotatsiya: Ushbu maqolada Nuzup mingboshi haqida so'z yuritiladi. U qirg'izlardan

birinchi bo'lib Mallaxon tomonidan Qo'qon xonligida bosh vazir etib tayinlangan. Nuzup


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

238

mingboshi Sheralixon davrida bosh vazir va bosh qo'mondon bo'lib, xon qo'shinida esa asosiy
shaxslardan biriga aylangan.

Kalit so‘z va iboralar: Xon O‘rdasi, min boshi, sarkarda, pansat, biy, doimiy, saroy

to‘ntarishi

Аннотация: В данной статье написана про Нузуп минг башы. Он был первый из

кыргызов, который получил должность главного визира в Кокандском ханстве при
Малля-хане. При Шерали-хане Нузуп стал главным визирем и главнокомандующим войск,
и, как политический деятель, стал главной фигурой в ханской орде.

Ключевые слова и фразы: Ханская орда, мин баши, военачальник, пансат, бий,

перманентный, дворцовый переворот.

Annotation: This article is written about Nuzup mingbashy. He was the first of the

Kyrgyz who was given the post of chief vizier in Kokand under Mallya-khan. Under Sherali-khan
Nuzup became the chief vizier and commander-in-chief of the troops, and as a political figure,
became the main figure in the Khan's horde.

Key words and phrases: Khan's Horde, min bashi, warlord, pansat, biy, permanent,

palace coup.

Марказий Осиё тарихида энг йирик хонликлардан бири бўлган Қўқон

хонлиги тарихини қирғизлар, айниқса жанубий қирғизларни тарихидан бўлиб

ўрганиш мумкин эмас. Фарғона водийсини бошқа ҳалқлари сингари

қирғизлар

ҳам

хонликнинг

тикланишига,

мустахкамланишига,

ривожланишига ўз ҳиссаларини қўшиб, давлатнинг сиёсий бутунлигини

сақлаш қолиш учун фаол курашиб келишган.

Фарғона водийсидаги мавжуд учта рақобатдаги ҳукмрон элита кучлари

тарафдорларининг ўртасидаги перманенттлик (доимий) характердаги тахт

учун олиб борилган курашлар натижасида хонликнинг сиёсий саҳнасига

ўзларининг сиёсий ишбилармонлиги билан ажралиб турган тарихий

шахсларни олиб чиққан. Қўқон хонлигининг сиёсий турмушида муҳим

ўринга эга бўлган, мамлакатнинг бирлиги учун курашиб келишган Оқбўта,

Назарбек, Алимбек додҳоҳ, Алимқул Оталиқ, Гадойбой додҳоҳ, Пўлатхон ва

тарихий сиймоларининг фаолияти тарихдан маълумдир. Юқоридаги

инсонлар минбошиликдан юқори ҳарбий саркардалик даражасигача

кўтарилганлар. Нузуп мингбошини шулар қаторига кўшсак бўлади.

Кўплаб муаллифлар томонидан тарихий шахс сифатида Нузупга баҳо

беришар экан, унинг қиёфасини қуйидагича тасвирлашган: “(Юсуф) қирғиз –


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

239

ўрта бўйлик, кўзи ўткир, сирли, сочи йўқ”.

[Ғариб Марғилони Тасниф-и

Ғариб қўлёзмаси]

.

Нузуп мингбошининг сиёсий фаолияти Қўқон хонлигининг XIX

асрнинг 20-40 йиллардаги хонликнинг ички турмушидаги сиёсий курашлар,

хон ўрдасидаги тўнтарилишлар кучайиб турган тарихий даврга тўғри келади.

Ўша вақтда хонликнинг ташқи сиёсатида чегара ҳудудларни мустахкамлаш,

тартиб ўрнатиш, халқаро алоқаларни йўлга қўйиб, сиёсий вазиятни

мустаҳкамлаш зарурияти туғилиб турган бир пайт эди. Тарихнинг шундай

суронли оғир шароитида ҳарбий-сиёсий фаолиятни амалга ошириш Нузуп

мингбошининг шахсияти билан боғлиқдир.

1841 йилда Қўқон хонлигининг Бухоро амирлиги тарафидан босиб

олиниб, хонликни йўқ бўлиб кетиш қўрқинчи туғилган бир пайтда

кўчманчиларни бириктириб, тахтни қайтадан қўлга киритиш ғоясини олиб

чиқиб, уни амалга оширган сиёсий кучларининг бошида Нузуп мингбоши

турган.

Ушбу тарихий шахсни хаётига назар солсак, 1794 йили Ахси

худудидаги Афлотун заминида саруу уруғининг бийи Эшбўтанинг боласи

Эсенбой додхохнинг оиласида дунёга келган. Узоқ вақт фарзанд

кўрмаганлиги туфайли унинг отаси Ахси, Талас, Қўқон, Наманган

ҳудудларига чопар юбориб, халқни чақириб катта тўй бериб эл юртнинг

дуосини олган. Нузупнинг отаси Эсенбой Ахси, Талас худудларидагина эмас,

балки бутун Қўқон хонлигининг кўзга кўринган саруу уруғининг оқсоқол

бийларидан бири бўлган.

Турмушнинг иссиқ совуғини фарқлай оладиган Эсенбой додҳоҳ

келажакда ўзимизнинг орамиздан зўр аскарбошилар, халқни бошқара

оладиган йўлбошчилар чиксин деган мақсад билан ёш Нузупни Наманганга

Халил исмли муллага саводини чиқаришга олиб келади

[Мажзуб

Намонгоний Тазкирайи Хазрат Мажзуб Намангоний қўлёзма]

. Шундай

қилиб Нузуп саводхонлигини ошириб, бироз форсча, хисоб илми ва диний


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

240

илмга эга бўлган. Нузуп 18 ёшга етганда отаси Қўқон хонлигига олиб келиб,

Арслонбек исмли бекка ўғлини ҳарбий хизматларнинг бирига қабул

қилишини сўрайди.

Эллик боши Нузупни Умархоннинг “Зарин саройида” жойлашган аскар

қисмига олиб келиб, аскар сарбозларининг қаторига қўшади. Шундай қилиб

бўлажак мингбоши ўз иш фаолиятини Умархоннинг вақтида харбий

хизматни ўташдан бошлаган. Орадан уч ой вақт ўтгач, унга совут

кийгизишиб қўлига хақиқий қурол беришиб хон соқчилигига юборишади.

Шу орада олти ой Сўхда хизмат ўтаган.

Қўқон хони Умархон (1810-1822) хонлик худудларини кенгайтириш

мақсадида янги ҳудудларни забт эта бошлайди. 1815 йилда Туркистон,

Еттисув ва Илигача бўлган бир қанча худудларни ўзига қаратган бўлса, 1817

йилда Авлиёота, Оқмачит қаълаларини қурдира бошлаган

[7: 19].

Бу

ҳудудларни босиб олув жараёнида Нузуп ҳам бор эди.

Алишер юз бошининг аскарларидан рози бўлган хон уларнинг

лавозимини кўтаради. Нузуп ўн боши лавозимига эга бўлади, кейинчалик

Қўқон аскарларининг мудофа қисмига кўтарилади. Нузуп ҳарбий соҳани

ўзлаштирган етакчи бўлибгина қолмай, ўрда сиёсатини яхши ўзлаштирган

эди. Унинг хонлик сиёсий ҳаётига аралаша бошлаган давр – Қўқон хони

Мадалихон (1822-1841) ҳукмронлик даврига тўғри келади.

Хонликдаги бир қанча вазирлар ва лашкарбошиларни алмаштирилган

бир пайтда Нузуп Сафид-Булан қаъласига юзбоши лавозимига тайинланади.

Юз бошининг Ахси худудидаги ишларидан хабар топган хон унга Иссиқкўл

бўйидаги Қоракўл каъласини қурилишига жўнатади. Натижада Нузуп

Қоракўл қаъласида бир йилдан ошиқ юради. Мадали хон вақтидаги энг йирик

харбий юришлардан бири –бу Қашқар юриши бўлган. Нузуп бошчилик

қилган кучлар томонидан Жахонгир хўжани қўлга олиб хоннинг хузурига

олиб келишдек ишни амалга оширганлиги учун хон унга понсод даражасини

беради

[2: 133].


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

241

Жахонгир тўранинг ўлимидан сўнг, Шарқий Туркистонда аҳвол

оғирлашади ва цинларга қарши норозилик харакатлари кучаяди. Мадалихон

элчиларни юборганига қарамасдан иккинчи уруш харакатини бошлайдилар.

Ч. Валихановнинг маълумотларига таянсак, 1830 йилнинг кузида ушбу

элчилар орасида аскар етакчиси сифатида понсод Нузуп ҳам бор эди

[2: 121].

Нузуп Ўра-тепа ва Қоратегиндаги хизматлари учун Қоратегинга

хокимлигига тайинланади. 1841 йилда Мадалихон Нузупни чақириб,

хонликнинг жанубий худудлари Рушан, Шуғнан, Бадахшон ерларида аҳвол

яхши эмаслиги сабабли қўшни мамлакатлар билан алоқаларни ўрнатиш ва

чегараларни мустахкамлаш вазифасини топширган

[2: 142].

Демак, Нузуп

Мадалихон вақтида унинг ишончини оқлаган, хоннинг барча буйруқларини

ўз вақтида амалга оширган шахс бўлган. Халқ орасидагина эмас, балки хон

ўрдасига ҳам танилган. Мамлакат ишларини бошқаришни яхши ўзлаштирган,

сарой сирларини яқиндан тушунган давлат арбобига айланган.

Бироқ Мадалихон оиласи билан ўлдирилган тахт тўнтарилиши вақтида

Нузуп саройда йўқ эди. Ўрдадаги воқеалардан хабар топган Нузуп Қўқон

ҳимоясига отланади.

Хон саройида сиёсий ишларга аралашиб тажриба ортирган Нузуп

“Қўқон қўлдан кетибди”-деб ётиб олмай, Сафид-Буланда халқга мурожаат

қилиб Таласда юрган Шералини хон даражасига олиб чиқишади

[1].

Шералини Умархон даврида қурилган энг зўр саройлардан бири бўлган

“Жахон ўрда” саройига олиб боришади. Ўша куннинг ўзида Нузуп

мингбошилик лавозимига тайинланади

[4: 185].

Шерали тахтга ўтирган

кундан бошлаб, Нузуп мингбоши ўрдадаги асосий мансабдаги шахсларнинг

бирига айланади. Ҳаттоки “оталиқ” вазифасини ҳам бажаради.

Шерали хонни тахтга олиб келиши билан хон саройида Нузуп

мингбошига қарата икки –уч рақобатчи кучларларнинг норозилиги кучайиб

боради.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

242

Биринчи кучларнинг бошида Марғилон хокими Шодибек турган бўлса,

иккинчиси Мусулмонқул бошида турган қипчоқларнинг кучлари эди

[2: 22].

Нузупни Бухорога бориши унинг ўлимига сабаб ва баҳона бўлади.

Нузупнинг мамлакат олдида қилган ишларини кўра олмаган Мусулмонқул ва

Шодибек уни ўлдириш режасини туза бошлайдилар ва охирги харакатларини

амалга оширишга кириша бошлайдилар. Нузуп мингбошининг муҳри

босилган иккита хат тайинланади.

Биринчи хат мазмунига кўра: “Шералини тахтдан тушириб, унинг

ўрнини Олимхоннинг ўғли Муродхонга ёки Шералининг ўғли Саримсоққа

беришимиз керак. Бухоро амири хам бизга ёрдам беради” деган маънода эди.

Иккинчи хат мазмунига кўра: “Шералихонни тахтдан кетказиб, ўрнига

Саримсоққни ўтказишга розилик бериш керак. Сафар ойининг бешинчи куни

биз маслаҳат ўтказамиз ва юқоридаги ишни амалга оширамиз” деган маънода

эди.

Ушбу хатлар Ўхна каъласининг понсот бошчиси Қамчибекнинг

номидан жўнатилади. Гўёки бу чопар қўлга тушиб сўроқ килинганда,

Шерали хонга Олимбек додхохга кейин эса Бухорога етиб боришим керак

деган мазмундаги жавобни беради. Бироқ Шерали хон Нузупга ишончи

баланд эканлигини айтади.

Учинчи фитна Шералихон тарафидан Нузупга ёзилган хат бўлади.

Нузуп мингбоши ушбу туҳматчиларнинг ҳийласига ишонади ва оқибатда

Ғариб Марҳилоний мулланинг ёзишича “Нузуп мингбоши Ёрмозорда

хоннинг душманлари тарафидан ўлдирилади”

Ушбу воқеа тўғрисида Қўқон хонлигининг қисқа сиёсий тарихини

ёзган В.Наливкин: “Нузуп Марғилонга 1844 йилда юборилган Маткарим-

Ясавул деган одам тарафидан ўлдирилган” – деб айтиб ўтади

[5: 158.].

Шундай қилиб 1844 йили Қўқон хонлигининг бирлигини сақлаш учун

курашган, қирғизнинг кўзга кўринган ўғлонларидан бири Нузуп мингбоши

Марғилон шаҳрининг Ёрмозор қабристонига Сўфи Наби эшоннинг ёнига


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

243

қўйилади. Нузуп мингбоши Қўқон ўрдасидаги тожу тахт учун курашда

фитначилар томонидан уюштирилган сиёсий ўйиннинг қурбони бўлади.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, XIX асрнинг 20-40 йилларнинг

ўрталарида уч хон билан муносабатда бўлган Нузуп мингбошининг сиёсий

фаолиятини уч даврга бўлиб ўргансак бўлади.

Биринчи давр: 1816-1822 йиллар Умархон бошқарган давр - Нузупнинг

харбий фаолиятининг бошланиши.

Иккинчи давр: 1822-1840 йиллар Мадали хон бошқарган давр Нузуп

мингбошининг ҳарбий-сиёсий фаолиятининг энг юқори босқичга кўтарилган

вақти.

Учинчи давр: 1842-1844 йиллар Шерали хоннинг бошқарув даврига

тўғри келади. Нузупбий фаолиятининг сўнгги даврлари десак бўлади.

Шундай қилиб оддий сарбоз даражасидан энг юқори мингбошилик

ҳарбий лавозимигача етган Нузуп ўттиз йилга яқин умрини Қўқон

хонлигининг ички ва ташқи сиёсатига бағишлаган. Қўқон ўрдасида

мингбоши хизматини ўтаган, Таласда “тоға юртининг бийи” бўлиб эл

бошқарган Нузуп тарихда халқнинг оғзида “бий”, “мингбоши” номидаги

қаҳрамон сифатида қолган.

Фойдаланилган манба ва адабиётлар:

1. Алымбаев Ж. Кокон хандыгы жана Нузуп мингбашы жана Кокон

хандыгы Заман Кыргызстан. – Бишкек, 1999. 21-28 май.

2. Алымбаев Ж. Кокон хандыгы жана Нузуп мингбашы – Бишкек., 2015. –

С.121.

3. Бейсембиев Т. “Тарихи Шахрухи как исторический источник. – С-22.

4. Иванов П.П. Очерки по истории Средней Азии - Москва., 1958 – С.185.

5. Наливкин В. Краткая история Кокандского ханства С – 158.

6. Усенбаев К Народные движения Средней Азии в XIX веке Ош., 1998 –

12.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

244

7. Хасанов А.Х. Народные движения в Киргизии в период Кокандского

ханства. – М., 1977. – С.19.

8. Чотонов У История Отечества – Б., 2018 – С.113.

QO‘QON XONI MUHAMMAD ALIXON VA AMIR NASRULLOXONNING

SIYOSIY KURASHI TARIXIDAN

Qosimov X.K.

NamDU tarix mutaxassisligi magistranti,

Pop tumani 16-sonli DIMI tarix fani o’qituvchisi

olimpiada16dimi@umail.uz

Annotatsiya: Ushbu maqolada Qo‘qon-Buxoro o‘rtasidagi ziddiyatlar, ularni keltirib

chiqargan sabablar, Qo‘qon xoni Muhammad Alixon va Buxoro amiri Nasrulloxonning siyosiy
kurashi, Qo‘qon xonligini egallanishi va uning salbiy oqibatlari haqida ma’lumotlar berilgan.

Kalit so‘z va iboralar: Muhammad Alixon, amir Nasrulloxon, Amir Umarxon, Ismoil

Hoji, O‘ratepa, Xo’jand, Podshohxon oyim, Muhammad Halil Sohibzoda

Аннотация: В данной статье представлена информация о конфликтах между

Коканд и Бухарой, их причины, политическая борьба Кокандского хана Мухаммада
Алихана и Бухарского эмира Насрулла-хана, оккупации Кокандского ханства и ее
негативные последствия.

Ключевые слова и фразы: Мухаммад Алиxан, эмир Насруллахан, эмир Умархан,

Исмаил Хаджи, Ура-тюбе, Ходжент, Подшаххан, Мухаммад Халил Сахибзаде

Annotation: This article provides information about the conflicts between Kokand and

Bukhara, the reasons of those conflicts, the political struggle of the Khan of Kokand Muhammad
Ali Khan and the Emir of Bukhara Nasrullah Khan, the occupation of the Khanate of Kokand
and its negative consequences.

Key words and phrases: Muhammad Ali Khan, Nasrullah Khan, Amir Umar Khan,

Ismail Haji, Uratepa, Khojand, Podshah Khan, Muhammad Halil Sahibzada

O‘zbekiston tarixi fanida ziddiyatlarga boy, manbalar tahlili keng qamrovli,

teran mulohaza orqali yondashuvni talab qiladigan Markaziy Osiyo xonliklari

davri muhim ahamiyatga ega. Tarixdan ma’lumki, ba’zi vaqtlarda xonliklar

o‘rtasida do‘stona, ittifoqchilik munosabatlari hukm surgan bo‘lsada, XIX asrlarda

birinchi yarmiga kelganda Buxoro amirligining O‘rta Osiyoda yetakchilik qilishga

intilishi, Qo‘qon xonligi bilan munosabatini keskinlashuviga olib kelgan.

Qo‘qon xonligi taxtini Muhammad Alixon (1822-1842) egallagan davrda

Buxoro amirligi taxtini Amir Haydar (1820-1826) va Amir Nasrulloxon (1827-

Библиографические ссылки

Алымбаев Ж. Кокон хандыгы жана Нузуп мингбашы жана Кокон хандыгы Заман Кыргызстан. – Бишкек, 1999. 21-28 май.

Алымбаев Ж. Кокон хандыгы жана Нузуп мингбашы – Бишкек., 2015. – С.121.

Бейсембиев Т. “Тарихи Шахрухи как исторический источник. – С-22.

Иванов П.П. Очерки по истории Средней Азии - Москва., 1958 – С.185.

Наливкин В. Краткая история Кокандского ханства С – 158.

Усенбаев К Народные движения Средней Азии в XIX веке Ош., 1998 – 12.

Хасанов А.Х. Народные движения в Киргизии в период Кокандского ханства. – М., 1977. – С.19.

Чотонов У История Отечества – Б., 2018 – С.113.

Hepagreen - восстановление нормальной работы печени Androgard — препарат для настоящих мужчин Androgard — препарат для настоящих мужчин Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Maksimus - Натуральный продукт, для бодрости и энергии Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Avicenna’s Lab inLibrary — это научная электронная библиотека UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации Gulyamov - Гулямов Саид Саидахрарович MUVI24 - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Интернет-аптека >METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг All.Tube - Смотрите онлайн видео бесплатно в хорошем качестве Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды UMAR PROEKT - Комплексное проектирование UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана