Сохранение напряженности "Имамкулихоннома" работа и выселение не подлежат обсуждению

Направления: История
Тип источника: Конференция
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
277-286
0
0
Поделиться
Сангиров, Ж. (2023). Сохранение напряженности "Имамкулихоннома" работа и выселение не подлежат обсуждению. Актуальные проблемы истории Узбекистана, 1(1), 277–286. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-of-uzbekistan/article/view/16501
Ж Сангиров, Академия наук Узбекистана, Институт истории

докторант

0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье представлено мнение о том, что Хафиз Таниш Бухари, который до сих пор считался автором «Имамкулиханнома», является Хафизом Танишем Бухари, который считается автором произведения «Имамкулиханнома». В статье также приводятся сведения о научной значимости работы, ее изученности и состоянии рукописного экземпляра.

Похожие статьи


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

256

ҲОФИЗ ТАНИШ БУХОРИЙНИНГ “ИМОМҚУЛИХОННОМА” АСАРИ

ВА УНИНГ АШТАРХОНИЙЛАР ТАРИХИНИ ЎРГАНИШДАГИ ЎРНИ

Сангиров Ж.А.

Ўзбекистон Фанлар Академияси,

Тарих институти таянч доктаранти,

jsangirov@mail.ru

Аннотация: Ушбу мақолада шу вақтга қадар “Имомқулихоннома” асари

муаллифи деб қараб келинаётган Суҳайл таҳаллусидаги шахс Ҳофиз Таниш Бухорий
эканлиги ҳақидаги қараш аниқ илмий далиллар билан илгари сурилган. Шунингдек,
мақолада асарнинг илмий аҳамияти, ўрганилиши ва қўлёзма нусҳасининг ҳолати ҳақида
ахборот берилган.

Калит сўз ва иборалар: Имомқулихоннома, Суҳайл, Ҳофиз Таниш Бухорий,

Имомқулихон, Наҳлий, Ибадулла Одилов ўзининг “Библогирафияси”, Дин Муҳаммад, Боқи
Муҳаммад ва Вали Муҳаммад.

Аннотация: В данной статье представлено мнение о том, что Хафиз Таниш

Бухари, который до сих пор считался автором «Имамкулиханнома», является Хафизом
Танишем Бухари, который считается автором произведения «Имамкулиханнома». В
статье также приводятся сведения о научной значимости работы, ее изученности и
состоянии рукописного экземпляра.

Ключевые слова и фразы: Имамкулиханнама, Сухайл, Хафиз Таниш Бухари,

Имамкулихан, Нахли, Ибадулла Одилов в его «Библиографии», Дин Мухаммад, Баки
Мухаммад и Вали Мухаммад

Annotation: In this article, the view that Hafiz Tanish Bukhari, who has been regarded

as the author of "Imamqulikhannoma" until now, is Hafiz Tanish Bukhari, who is considered to
be the author of the work "Imamqulikhannoma". The article also provides information about the
scientific significance of the work, its study, and the condition of the manuscript copy.

Key words and phrases: Imamqulikhannama, Suhayl, Hafiz Tanish Bukhari,

Imamqulikhan, Nakhli, Ibadulla Odilov in his "Bibliography", Din Muhammad, Baqi
Muhammad and Wali Muhammad

ХVI аср охири ХVII аср бошида Ўзбек давлатчилиги тарихида сиёсий

жараёнлар туфайли сулолар алмашинуви юз берди. Бунда шайбонийлар

сулоласининг ўрнига аштархонийлар сулоласи ҳокимиятга келди. Ушбу

сулола вакиллари ХVIII асрнинг ўрталаригача ҳокимиятни ўз қўлларида

сақлаб келди. Аштархонийлар сулоласининг бошқарувда истеъдодли

вакилларидан бири бўлган Имомқулихон (1611-1642) бўлиб, унинг

ҳукмронлик даври бир неча хусусиятлари билан ажралиб туради.

Имомқулихон ҳукмронлиги ҳақида маълумот берувчи тарихий асарларда

Имомқулихон даври ижобий кўринишда тасвирланади. Ана шундай


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

257

қимматли манбалардан бири форс тилида ёзилган “Имомқулихоннома”

асаридир.

Шу вақтгача кам тадқиқ этилган асар муаллифи қўлёзманинг 2а ва 22а

саҳифаларида Суҳайил таҳаллусини қўллагани учун ушбу ном билан тилга

олиниб келинмоқда эди. Жумладан, бу ҳол бугунги кунгача асар ҳақида

эълон қилинган, ёки тилга олиниб ўтилган ишларда ёрқин кўзга ташланади.

Масалан, асар ҳақида “Собрание Восточных рукописей Академии наук

Республики Узбекистан” рўйхатида Аштархоний сулоласи вакилларидан

Имомқулихон ва Нодир Муҳаммад ҳукумронлик даври ҳақида маълумот

берувчи асар, ХVIII асрда Суҳайил томонидан ёзилгани ҳақидаги жумлалар

келтирилади

[11: 156]

. Дилором Сангирова томонидан 2008 йилда эълон

қилинган мақолада эса, асардаги Имомқули Баҳодирхоннинг насаби Амир

Темур насабига бориб тақалиши, 4аб, 14б, 24б саҳифалардаги матн четида

келтирилган Амир Темур ва темурийлар фаолиятига доир ёзилган қўшимча

маълумотларга эътиборни қаратар экан, асар муаллифи Суҳайил таҳаллусли

шахс деб қайд қилади

[10: 21-22]

.

Эътиборлиси, асар муаллифи деб қараб келинаётган Суҳайл таҳалусли

шахс аслида ким эканлиги юзасидан амалга оширилган изланишлар унинг

Ҳофиз Таниш Бухорий эканлигини тўлақонли кўрсатмоқда. Жумладан, Бу

фикрни илк бор Ибадулла Одилов ўзининг “Библогирафияси”да келтиради.

Унинг ёзишича, “هماﻨﻨاﺨﻳﻠوﻘماما” асари муаллифи Ҳофиз Таниш ал-Бухорийдир:

ﻯراﺨﻭﺒ ﺶﻳﻨهﺘ

"

"ﻰﻟخهﻨ ﻦاوﻳد ﻩدیﻳاسهﻘ" "ﻰﻟﺨهﻨ

هﻌﻠودﺒﻋ ﻭ ﻦاﺨلاودﺒﻋ ﻰفیﻟﻟاوم باﺘک

دﺒﻋ بﻠوﺒ ادﻨﻳرلارود ﻦاﺨﻳﻠوﻘماما ﻢﻫ ﻦاﺨﺯﻳﺯ

ماما ﻭ هماﻨلاو

ﻰرلاراسا ﻰﺤﻳراﺘ ﻰﻠاسم هماﻨﻨاﺨﻳﻠوﻘ

"رددوﺟوم

[4: 135].

Табдили – “Таниш Бухорий (Наҳлий). “Қасойиди девони Наҳлий”.

Китоб муаллифи Абдуллахон ва Абуллазизхон ҳам Имомқулихонлар

даврларида бўлиб (яшаб), “Абдулланома” ва “Имомқулихоннома”

мисоли(каби) тарихий асарлари мавжуддир”

[4: 135]

.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

258

ХХ асрнинг сўнги йилларида амалга оширилган айрим тадқиқотларда

шу фикр асосида илк қарашлар ўртага ташлана бошланади. Хусусан,

академик

олим

Бўрибой

Аҳмедов

Ибадулла

Одиловнинг

“Библогирафияси”даги юқорида келтирилган фикрларга таяниб, Суҳайл

Ҳофиз Таниш Бухорий бўлиши мумкин деган қарашни илгари суради

[3: 5]

.

Ҳақиқатдан ҳам Ҳофиз Таниш Бухорий ҳақида мавжуд маълумотларни

ва асарнинг бир неча хусусиятларини таҳлил қилиш юқоридаги фикрларнинг

тўғри эканлигини янада аниқроқ ифодалайди. Масалан, биринчи жиҳат,

Ҳофиз Таниш Бухорийнинг Имомқулихон саройида хизмат қилганлиги

масаласи. Маълумки, Ҳофиз Таниш Бухорий “Кирмоний” таҳаллусидан

ташқари “Наҳлий” таҳаллусида ҳам ижод қилган. Хатто, бу таҳаллусда,

алоҳида Имомқулихонга бағишлаб бугунги кунда Ўзбекистон Фанлар

Академияси, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик Институти

фондида № 760 ва № 134 рақамлари остида сақланаётган “Қасойиди девони

Наҳлий” девонини тузган

[2]

(ﻰﻟﻘﻤاما

71

ﻯرس

70

ﻦاویﻜ ﻦاﺨ)

[2: 122a]

. Шу

жиҳатларига эътибор қаратган Хишмат Мавлоно Наҳлий (Ҳофиз Таниш

Бухорий) Имомқулихон даврида яшаб ижод қилганлигини ёзади

[5: 14a]

.

Бу ҳолни, Муҳаммад Юсуф Мунши “Тарихи Муқимхоний” асарида

келтирган маълумотлари билан янада мустаҳкамлайди. Унинг қайд этишича,

Наҳлий таҳаллусида ижод қилган Ҳофиз Таниш Бухорий Имомқулихонга

жуда яқин кишилардан бўлган бўлиб, унинг шаънига айтган бир мисра

шеъри учун хон унга ўзининг оғирлигида олтин беради.

У гўфт: Тури Синор яди байзо дамгар,

Ҳамчу хуршид ба хоки суяҳ афшонд зар.

Таржимаси:

Деди: Сино тоғида яраланган қўл

Қуёш каби қора тупроққа олтинлар сочди.

[6: 83]

70

ﻦاویﻜ - Сатурн юлдузи.

71

ﻯرس - Сардорлик, етакчилик, бошчилик қилмоқ.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

259

Шунингдек, академик Бўрибой Аҳмедов Ҳофиз Таниш Бухорийнинг

ўлими вақтига тўхталар экан, Ҳофиз Танишнинг Имомқулихон қурдирган

бинолардан бирига атаб ёзган қасидасидаги “Оянайи беҳишти барин”

сўзларидаги тарих 1045/1635-36 йилни келтириб чиқаришини инобатга олиб,

ХVII асрнинг 30-40 йилларида орасида вафот этган деган хулосага келади

[3:

5]

.

Эътибор қаратилган иккинчи жиҳат эса, муаллифнинг ўзига нисбатан

берган “Cуҳайл”

72

таҳаллусининг бошқа ўзининг қаламига мансуб асарларда

мавжуд эканлиги ва қайси мақсадда қўллагани бўлди. Жумладан, Ҳофиз

Таниш Бухорий “هماﻨلاودﺒا”да кўпчилик ўринда Суҳайл атамасини ишлатади.

Муаллиф, атамани “саҳийлик ёруғи” маъноасида ишлатар экан, унга ижобий

қарайди

[3: 27]

.

Учунчи жиҳат эса, “هماﻨﻨاﺨﻳﻠوﻘماما” асарининг хуснихатини “Қасойиди

девони Наҳлий” асари хуснихати билан солиштириш бўлди. Чунончи, Абу

Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик Институти фондида № 134 рақами

остида сақланаётган ушбу асар асл нусха бўлиб, уни Ҳофиз Таниш

Бухорийнинг ўзи ёзган. Бу солиштириш Абу Райҳон Беруний номидаги

Шарқшунослик Институти фондида № 89 рақами остида сақланаётган ва

афсуски сўнгги варақлари мавжуд бўлмаган (йўқолган) “ هماﻨﻨاﺨﻳﻠوﻘماما” асари

асл нусхами ёки кўчирилганлигини аниқлаш имконини ҳам беради.

Солиштириш амалга оширилганидан сўнг шундай хулосага келиндики, бу

иккала асар хуснихати бир хил, шунингдек, назмий асарларда ҳарфларни

ажратиб олиш учун қўлланиладиган белгилар ҳам бир-бирига ўхшаш, яъни

бир шахс томонидан амалга оширилган

[1, 2]

.

Ҳофиз

Таниш

Бухорийнинг

ҳаёти

ва

фаолияти

ҳақида

тўҳталаниладиган бўлса, у тахминан 1549 йилда дунёга келади. Унинг отаси

мавлоно Мир Муҳаммад шайбоний ҳукмдор Убайдуллахон саройида хизмат

қилганлигини инобатга олинса, оилавий шароити ёшлигиданоқ унга яхши

72

Суҳайл – ёруғ юлдузлардан бири. Яъни, Қанонуснинг номи.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

260

таълим олиш имконини беради. Тарих илмидан ташқари, шеърият билан ҳам

шуғулланиб, “Наҳлий”, Киромий” ва “Суҳайлий” таҳаллусларида шеърлар

битади. Ушбу қобилиятлари билан “ هماﻨلاودﺒا” асаридаги маълумотларга

қараганда саройга яқин бўлиб, яхшигина ҳурмат-эътибор топади

[3: 27 – 28]

.

Бироқ, у Абдуллахон (1581-1598) ўлимидан сўнг тахтга ўтирган

Абдулмўмин даврида тўғри сўзлиги, қолаверса, Абдулмўминнинг энг

ашаддий душмани Қулбобо Кўкалдошга яқинлиги сабабли саройдан анча

узоқлаштирилади ва натижада саргардонликда умр кечира бошлайди. Лекин,

Турон диёрида бошқарув Аштархонийлар сулоласи қўлига ўтгач, аҳволи

яхшиланиб, Имомқулихон даврида саройга қайта яқинлашади ва умрининг

охиригача Имомқулихон хизматида бўлади

[6:

83]

. Жумладан,

Имомқулихонга бағишлаб битта тарихий асар ва девон битади.

Ҳофиз Таниш Бухорийнинг вафот этган йили аниқ эмас. Лекин,

Бўрибой Аҳмедов Ҳофиз Танишнинг Имомқулихон қурдирган бинолардан

бирига атаб ёзган қасидасидаги “Оянайи беҳишти барин” сўзларидаги тарих

1045/1635-36 йилни келтириб чиқаришини инобатга олиб, ХVII асрнинг 30-

40 йилларида орасида вафот этган деган хулосага келади

[3: 5]

.

Ҳофиз Таниш Бухорий ўзининг ушбу асарини Шарқ тарихчиларининг

анъанасига мувофиқ ҳамд ва наът билан бошлайди ҳамда асарнинг 1б

вароғидан 2б вароғигача бўлган қисмни ўз ичига олади. Муаллиф асарнинг:

“(ушбу) назмнинг айтилиш сабаби دیوگ ﻢﻇﻨ بﺒس رد

-

(2б-3б)”, деб номланган 5-

сарлавҳасида асарнинг ёзилиши учун туртки берган омилларни ва шахсларни

келтиради. Унинг маълумотларидан асар аштархонийлар сулоласининг кўзга

кўринган

вакили

бўлмиш

Имомқулихон

буйруғи

билан

ёзила

бошлаганлигини билиш мумкин

[1: 2б – 3б]

.

Қўлёзма асар ҳақида гап борар экан унинг номланишига ҳам эътибор

қаратмоқ лозим. Чунки, асар тилга олинган адабиётларда номланишида

турлича қарашлар кузатилади. Чунончи, қўлёзма асар тилга олинган асар ва

мақолаларнинг барчасида

[9: 9]

,

[10: 21 – 22]

,

[11: 156]

асар “Имомқулинома”


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

261

номи асосида келтирилган. Ваҳолангки, асар номи қўлёзмада “

ﺨﻳﻠوﻘماما

هماﻨﻨا

(Имомқулихон тарихи) “Имомқулихоннома” шаклида 1а бетида беш

маротаба ёзилган

[1: 1a]

. Шу жиҳатни инобатга олган Ибадулла Одилов ҳам

библиографиясида асарни “ هماﻨﻨاﺨﻳﻠوﻘماما” “Имомқулихоннома” шаклида тилга

олади

[4: 135]

. Шундай экан, асарни “Имомқулихоннома” номи билан атамоқ

лозим. Бу кейинги тадқиқотларда келиб чиқиши мумкин бўлган

муаммоларнинг олдини олади.

Ҳофиз Таниш Бухорийнинг ХVII асрнинг 30-40 йилларида орасида

вафот этганлиги инобатга олинса

[3: 5]

асарнинг қиймати янада ошади. Яъни,

Ҳофиз Таниш Бухорий “Имомқулихоннома” асаридаги барча воқеа-

ҳодисаларни замондош тарихчи сифатида ўз кўзи билан кўрган. Бу фикрни

муаллиф: “Ушбу назмнинг баёнининг сабаби”, бобида келтирган жумлалари

орқали яна бир маротаба исботлайди

[1: 2б]

.

Асарда асосий маълумотлар сиёсий тарихга доир бўлиб, улар замирида

давлат бошқаруви ва ташқи сиёсатга доир кўплаб ахборотларга дуч келиш

мумкин.

Асарнинг биринчи ўзи хос жиҳати шундаки, Туркистон тарихчилари

мактаби вакилларига хос тарзда сулола вакилларининг шажарасига

эътиборини қаратади ва бу маълумотлар асарнинг ҳозирча илмга маълум

бўлган биринчи сулола тарихини ёритган асар эканлиги жиҳатида аҳамияти

жуда юқори. Жумладан, муаллиф Имомқулихон насабига батафсил тўхталиб

ўтади. Таъкидлаш лозимки, унинг берган маълумотлари аҳамиятли. Чунки,

Имомқулихонгача бўлган аждодлар кетма-кетлиги келтирилган “Матлаб-ут

толибин” ва “ﻰﻨاخیﻘم ﺦﻳراﺗ” манбаларида ўзаро тафаввут кўзга ташланади.

Масалан, “Матлаб-ут толиб” асарида Имомқулихон шажараси қуйидагича

саналади: “Имомқулихон ибн Динмуҳаммадхон ибн Жонишхон ибн

Ёрмуҳаммадхон ибн Бобоғишлоқхон ибн Ҳавоқхон ибн Муҳаммад ибн

Темурсултон ибн Темурқутлиқхон ибн Тумағонсултон ибн Абойсултон ибн

Ўзтемурсултон ибн Жўжихон ибн Чингизхон”

[8: 210]

. “ﻰﻨاخیﻘم ﺦﻳراﺗ” асарида


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

262

эса бошқачароқ қайд этилади: “Имомқулихон ибн Динмуҳаммадхон ибн

Жонихон ибн Ёрмуҳаммадхон ибн Бағишлаухон ибн Чувакхон ибн

Муҳаммадхон ибн Баҳодурхон ибн Қутлуқ Темурхон ибн Қутлуқ Буғахон

ибн Ўрусхон ибн Жўжихон ибн Чингизхон”

[6: 72]

.

Таҳлил қилинадиган бўлса, “Матлаб-ут толибин” асарида

Имомқулихондан ташқари ўн уч аждод тилга олинган бўлса, “ ﻰﻨاخیﻘم ﺦﻳراﺗ”

асарида ўн икки сулола вакили қайд этилмоқда. Эътибор қаратиладиган

бўлса, номларда ҳам фарқ мавжуд. “Имомқулихоннома”да Имомқулихон

насаби қуйидагича келтирилади: “Имомқулихон ( ناکم تفﻳﻠﺨ ﺖرﺿخ بسن ﻦاﻳﺒ رد

کﻠمدﻟاخ ﻦاﺨرداﻫﺒ ﻰﻟﻘماما ﻯﺯاغﻟا وبا ناشن ناقاخ ناخ ناﺤﺒس لظ (9а-9б)) ибн

Динмуҳаммадхон ибн Шоҳбудоғхон (

ﻦاﻳﺒ رد

ناخدﺤمراﻳ ﻦبا ناخ غادﺒهش

(14б-14б))

ибн Ёрмуҳаммадхон (

ﻦاﻳﺒ رد

لاشغاباب ﻦبا ناخدﺤمراﻳ

ناﺨق

(14а-14б)) ибн Бобо

Ғишлоқхон (

ﻦاﻳﺒ رد

ﻦبا ناﺨقلاشغاباب

ناﺨقاﻭﺟ

(14а-14а)) ибн Жавоқхон ( ﻦاﻳﺒ رد

ﻦبا ناﺨقاﻭﺟ

ناخ دﻤﺤم

(13б-14а)) ибн Муҳаммадхон ( ناخ قﻠﺘقروﻤﺗ ﻦبا ناخ دﻤﺤم ﻦاﻳﺒ رد

ناخ رﻤﺗ (13б-13б)) ибн Темурбек Султон (

ﻦبا ناخ قﻠﺘقرﻤﺗ ﻦاﻳﺒ رد

روﻤﺗ

س ﻚﻳﺒ

ﻦاﻄﻟ

(13а-13а).)ибн Темур Қутлуқхон ( روﻤﺗ قﻠﺘق ﻦاﻳﺒ رد (13а-13а).) ибн

Тумағонсултон (

کﻳﺒرﻤﺗ ﻦاﻳﺒ رد

ناخ قﻠﺘق ﻦبا ﻦاﻄﻟس

(13а-13а).) ибн Тўқай Темурхон

(ناخﻰﺟوﺟ ﻦبا ناخرومﺘیاقوﺗ ﻦاﻳﺒ رد (12б-13а)) ибн Жўжихон ибн Чингизхон ( ﻦاﻳﺒ رد

ﺗ هﻳمسﺘ بسن

ﻨیچوﻤ

ب ناﺨ

ناخزگﻨچ نارﻘﺒحاص ﺖﻟاح هﻤﺟرﺗ ﻭ ناخزگﻨچ ه

(9б-10б). ﻩوکش ﻦاﻳﺒ رد

ناخﺯﻜﻨﺟ ناﻫاش ﻩاش ﺖﻤظﻋ (10б-11а).

ﻳﺒ رد

ناشﻳوخ ﻭ نا دنﺯرف ناخﺯﻜﻨﺟ ناﻫاش ﻩاش دﻨپ ﻦا

(11а

– 12а).). Асарда муаллиф санаб ўтилган ўн икки шахснинг ҳар бири учун

алоҳида изох бериб ўтади.

Маълумки, ХVI асрга келиб Астрахон ҳудудлари Россия томонидан

забт этилади. Натижада, 1556 йилда Ёрмуҳаммадхон ўз оила аъзолари билан

Бухорога қочиб келади. Уни Абдуллахоннинг отаси Искандар султон

очиқлик билан кутуб олади. Унинг ўғли Жонибек султонга ўз қизи

Зуҳрабегимни никоҳлаб беради. Улардан уч фарзанд Дин Муҳаммад, Боқи

Муҳаммад ва Вали Муҳаммадлар дунёга келади

[6: 73]

. Жонибек Султон ўз

ўғиллари билан Абдуллахоннинг юришларида алоҳида қаҳрамонлик ва


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

263

фидокорликлар кўрсатади. Шунингдек, Абдуллахон ҳам ўз жиянларига

ўзгача эътиборда бўлиб, Қундиз, Бақлон каби Хуросоннинг йирик қалъалари

ҳокимлигини инъом қилади

[3: 157-158]

. Суҳайл ҳам “Имомқулихоннома”

асарида бу жараёнларга кейинги ўринларда батафсил бўлмасада:

“Абдуллахон ўз синглисини Ёрмуҳаммадхон (оиласи) никоҳлаши баёнида –

ﻦﺘسب دﻘﻋ ﻦاﻳﺒ رد

ناخدﺤمراﻳ هب اردوخ رﻫاوخ ناخﷲدﺒﻋ

(19б-20б) Шаҳоншоҳ – Абулғози

Имомқули баҳодирхоннинг Ҳирот вилоятига етгани баёнида –

وبا ﻩاشﻨﻫاش ﻦاﻳﺒ رد

ﻦدﻳسر تارﻫ ﺖﻳلاﻭ رد ﻦاﺨرداﻫﺒ ﻰﻟﻘماما ﻰﺯاغﻟا(20б-21б)”, деб номланган сарлавҳа

қисмларида тўхталиб ўтади.

Абдуллахон ва Абдулмўминларнинг ўлимидан сўнг Бухорода тахтни

бошқаришга муносиб номзод қолмайди. Натижада, амалдорлар Шоҳбудоғ

султонга тахтни эгаллашни таклиф қилади. Лекин, у рад жавобини беради.

Шу тариқа тахтга Дин Муҳаммад ўтириши керак бўлади. Сулола тарихига

доир манбаларда турлича тасвирланиб келган ва бахсга сабаб бўлган тахтга

ўтириш керак бўлган Дин Муҳаммад ҳақида Ҳофиз Таниш Бухорий сулола

тарихчиси сифатида илк ахборотларни асарда тўрт бобда келтиради.

Чунончи, асарнинг Дин Муҳаммадга ажратилган биринчи боби –

Хоқоннишон хон Дин Муҳаммадхон жулуси – دﻤﺤم ﻦﻳد ناشن ناقاخ ناخ سوﻠﺟ

ناخ(22б-23б) деб номланади ва 22б-бетдан 23б-бетгача бўлган қисмни ўз

ичига олади

[1: 2б-3б]

. Аммо, Эрон шоҳи Аббоснинг ҳужуми унинг

Мовароуннаҳрга боришига йўл қўймай ҳалок бўлишига сабаб бўлади

[7:

110]

. Ушбу асарида ҳам Дин Муҳаммад воқеасига бевосита “Хоқоннишон

хон – Динмуҳаммад саройда кенгаш қилиши –

ناشن ناقاخ ناخ ندرک تروشم

دﻤﺤم ﻦﻳد

ﻩاگراب ناخ(23б – 25б) Хоқоннишон хон – Динмуҳаммадхоннинг Эрон томонга

лашкар тартиб этгани –

ناقاخ ناخ ﻦﺘسارارکشﻟ

ناشن

نارﻳا بناﺟ هب ناخ دﻤﺤم ﻦﻳد

(25б –

26б) Хоқоннишон хон – шоҳ Аббоснинг Ҳирот вилоятини вайрон этгани –

تارﻫ ﺖﻳلاﻭ رد ﻰساﺒﻋ ﻩاش ناشن ناقاخ ناخ ندرک بارخ(26б-30б)”, номли қолган уч бобда

тўхталиб ўтилади.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

264

Аштархонийларга доир барча манбаларда келтирилишича, Ҳиротда

бўлган жангдан сўнг Боқи Муҳаммад ва Вали Муҳаммад Амударёдан ўтиб

олишга мушарраф бўлади. Хуросон ҳудуди Шоҳ Аббос қўлига ўтади

[7: 111]

,

[6: 76-77]

. Боқи Муҳаммад Мовароуннаҳр тахтига чиқади

[6: 78]

,

[7: 110]

,

[8:

206-207]

. Унинг вафотидан сўнг эса тахтни Вали Муҳаммад эгаллайди

[8:

208]

. Бироқ, Вали Муҳаммад тахтда узоқ вақт қола олмайди. Тез орада

Имомқулихон тахтни эгаллашга муваффақ бўлади

[6: 79]

,

[7: 113-116]

,

[8:

209]

. Ҳофиз Таниш Бухорий ҳам асарининг ўттиз еттинчи сарлавҳасидан

бошлаб то саксон тўққизинчи сарлавҳасигача ушбу масалаларга батафсил

тўхталади. Бундан ташқари ушбу сарлавҳаларда: Бухоро хонлигининг

Хуросондаги Эрон билан сиёсий жараёнларида Хива хонлигининг ҳам

аралашуви мавжудлиги

[1: 123а-127а]

, Қозоқ хонларининг Мовароуннаҳрга

амалга оширган ҳарбий юришлари

[1: 133б-135б]

, Имомқулихоннинг

Тошкент, Туркистон, Андижон, Фарғона, Марғилон, Самарқанд, Насаф,

Балх, Хисор, Дарвоз каби қалъаларга қилган ҳарбий ҳаракатлари

[1: 35б –

37a, 79a – 85a, 85a – 89a , 107б – 115a, 120б – 123a]

, Ялангтўшбий, Турсун

Муҳаммад султон, Эшимхон, Абулай султон, Ёдгор қурчи каби ушбу давр

сиёсий ҳаётида муҳум ўрин тутган шахслар билан бўлган воқеалар,

шунингдек, улар замирида марказий бошқарув, унда фаолият кўрсатувчи

амалдорлар ва вазифалари ҳақида қимматли ахборотлар келтириб ўтилади.

Хусусан, Имомқулихон даврида марказий бошқарув “Олий даргоҳ” номи

билан аталган. Чунончи, муаллиф Вали Муҳаммаднинг Насаф вилоятидан

юборган хабарчилари олий даргоҳга кириб, Имомқулихонга нома

топширганлигини битади

[1: 44б]

. Ёки, Имомқулихоннинг шикорга

отланганлигини ёзган Ҳофиз Таниш Бухорий, унда бутун олий даргоҳ

амалдорлари қатнашганлигини қайд этади

[1: 31б]

. Айниқса, Вали Муҳаммад

юборган хабар мазмунини муҳокама қилишда, Имомқулихоннинг амир ва

саййидлар билан ўтказган маслахати баёни келтирилган қисмда, даргоҳдаги

иш фаолияти жараёнини батафсил ёритади

[1: 53б]

.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

265

Бугунги кунгача ҳеч қайси бир тилга таржима қилинмаган “ هماﻨﻨاﺨﻳﻠوﻘماما”

(Имомқулихон тарихи) асарининг фақатгина биргина қўлёзма нусхаси

маълум бўлиб, у Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти

қўлёзмалар жамғармасида № 89 рақами остида сақланади. Шу ўринда

қўлёзманинг умумий ҳолатига ҳам тўхталиб ўтиладиган бўлса, асарнинг

ҳажми 150 вароқдан иборат. Ўлчови 18х28 бўлиб, маснавий тарзда уч

устунли қилиб, насталиқ хатида Ўрта Осиё қоғозига ёзилган. Асар

саҳифаларининг кетма-кетлигини белгилашда рақам эмас аксинча пойгирдан

фойдаланилган. Асар матни қора сиёҳда, сарлавҳалари эса қизил сиёҳда

битилган. Матн махсус ҳошияга олинмаган. Асарнинг 4аб, 5б, 7а, 10б, 14б,

21а, 23б, 24б, 76а, 100а, 106а, 107а, 115а, 120а саҳифаларида матн чеккасида

ёзувларни учратиш мумкин. Асарнинг сақланиш ҳолатига тўхталадиган

бўлсак, 128 саҳифанинг чап остки бурчаги йиртилган

[1: 128]

. Бироқ, у

умумий матнни ўқишга халақит бермайди. Лекин, 142 саҳифанинг марказида

йирик оволсимон ёриқ мавжуд бўлиб, у икки томонлама ва уч қатор матнни

ўқиб бўлмас ҳолга келтирган

[1: 142]

. Қўлёзма матнини ўқиш жараёнида 146

саҳифадан сўнг кейинги саҳифадаги матн маъзмуни ва пойгир бир-бирига

мос келмаслиги сабабли бир неча саҳифалар тушиб қолгани маълум бўлди.

Шунингдек, қўлёзма оҳиридаги бир-қанча вароқлари мавжуд эмаслиги

кўриниб турибди.

Хулоса қилиб айтганда, “Имомқулихоннома” асари муаллифи деб

қараб келинаётган Суҳайл таҳаллусидаги шахс Ҳофиз Таниш Бухорий бўлиб,

асар Дин Муҳаммад, Боқи Муҳаммад, Вали Муҳаммад ва айниқса,

сулоланинг бошқарувдаги истеъдодли вакилларидан бири бўлган

Имомқулихон (1611-1642) даври сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий тарихини

ёритишда қимматли аҳамиятга эга.

Фойдаланилган манба ва адабиётлар:


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

266

1. Ҳофиз Таниш Бухорий. “ هماﻨﻨاﺨﻳﻠوﻘماما” (Имомқулихон тарихи).

Ўзбекистон фанлар академияси Шарқшунослик иститути Шарқ қўлёзмалари

фонди. № 89

2. Ҳофиз Таниш Бухорий. Қасойиди девони Наҳлий. Ўзбекистон фанлар

академияси Шарқшунослик иститути Шарқ қўлёзмалари фонди. № 134.

3. Ҳофиз Таниш Бухорий. “ هماﻨلاودﺒا” (Абдуллахон тарихи). биринчи китоб.

Тошкент. 1999.

4. Ибадулла Одилов библиографияси. Ўзбекистон Фанлар Академияси

Шарқшунослик иститути Шарқ қўлёзмалари фонди. № 5846.

5. Муҳаммад Содиқ Ҳишмат. Тазкирайи ас-салотин. Ўзбекистон фанлар

академияси Шарқшунослик иститути Шарқ қўлёзмалари фонди.№ 2252

.

6. Мухаммед Юсуф Мунши. Мукимханская история. Ташкент.,

Издательство академии наук Узбекской ССР. 1956.

7. Арминий Вамбери. Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи. Иккинчи жилд.

Тошкент. Info capital group, 2019.

8. Муҳаммад Толиб. Матлаб ут-толибин. Тошкент. 2016.

9. Ахмедов Б.А. Историко-географическая литература Средней Азии XVI-

XVIII вв. Ташкент. Фан, 1985.

10. Сангирова Д. Суҳаил: Имомқулинома. // Мозийдан садо. Тошкент.

2008. 1-сон.

11. Собрание Восточных рукописей Академии наук Республики

Узбекистан. История / Сост. Д.Ю.Юсупова, Р.П.Джалилова. Тошкент. Фан,

1998.

СОВЕТ ДАВРИДА ҚЎҚОН ХОНЛИГИ ТАРИХИНИНГ

ЎРГАНИЛИШИ

Арслонзода Р.А.

Ф

арДУ, Жаҳон тарихи кафедраси доценти, т.ф.н.

arslonzoda_1954@mail.ru

Маматкадиров С.С.

ФарДУ, I босқич магистранти.

s

arvar_ss@mail.ru

Библиографические ссылки

Ҳофиз Таниш Бухорий. “ امامقوليخاننامه) “Имомқулихон тарихи). Ўзбекистон фанлар академияси Шарқшунослик иститути Шарқ қўлёзмалари фонди. № 89

Ҳофиз Таниш Бухорий. Қасойиди девони Наҳлий. Ўзбекистон фанлар академияси Шарқшунослик иститути Шарқ қўлёзмалари фонди. № 134.

Ҳофиз Таниш Бухорий. “ ابدوالنامه) “Абдуллахон тарихи). биринчи китоб. Тошкент. 1999.

Ибадулла Одилов библиографияси. Ўзбекистон Фанлар Академияси Шарқшунослик иститути Шарқ қўлёзмалари фонди. № 5846.

Муҳаммад Содиқ Ҳишмат. Тазкирайи ас-салотин. Ўзбекистон фанлар академияси Шарқшунослик иститути Шарқ қўлёзмалари фонди.№ 2252.

Мухаммед Юсуф Мунши. Мукимханская история. Ташкент., Издательство академии наук Узбекской ССР. 1956.

Арминий Вамбери. Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи. Иккинчи жилд. Тошкент. Info capital group, 2019.

Муҳаммад Толиб. Матлаб ут-толибин. Тошкент. 2016.

Ахмедов Б.А. Историко-географическая литература Средней Азии XVIXVIII вв. Ташкент. Фан, 1985.

Сангирова Д. Суҳаил: Имомқулинома. // Мозийдан садо. Тошкент. 2008. 1-сон.

Собрание Восточных рукописей Академии наук Республики Узбекистан. История / Сост. Д.Ю.Юсупова, Р.П.Джалилова. Тошкент. Фан, 1998.

Hepagreen - восстановление нормальной работы печени Androgard — препарат для настоящих мужчин Androgard — препарат для настоящих мужчин Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Maksimus - Натуральный продукт, для бодрости и энергии Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Avicenna’s Lab inLibrary — это научная электронная библиотека UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации Gulyamov - Гулямов Саид Саидахрарович MUVI24 - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Интернет-аптека >METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг All.Tube - Смотрите онлайн видео бесплатно в хорошем качестве Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды UMAR PROEKT - Комплексное проектирование UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана