Изучение истории Кокандского ханства в Советское время

Направления: История
Тип источника: Конференция
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
266-277
0
0
Поделиться
Арслонзода, Р., & Маматкадиров, С. (2023). Изучение истории Кокандского ханства в Советское время. Актуальные проблемы истории Узбекистана, 1(1), 266–277. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-of-uzbekistan/article/view/16502
Р Арслонзода, Ферганский государственный университет

доцент кафедры всеобщей истории, к.и.н.

С Маматкадиров, Ферганский государственный университет

Аспирант первой ступени

0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье анализируется созданная в советское время литература, где в той или иной степени освещена история Кокандского ханства. Наряду с констатацией достигнутых в этом плане успехов, отмечаются свойственные работам советских историков недостатки, обусловленные политической и идеологической ситуацией той эпохи.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

266

1. Ҳофиз Таниш Бухорий. “ هماﻨﻨاﺨﻳﻠوﻘماما” (Имомқулихон тарихи).

Ўзбекистон фанлар академияси Шарқшунослик иститути Шарқ қўлёзмалари

фонди. № 89

2. Ҳофиз Таниш Бухорий. Қасойиди девони Наҳлий. Ўзбекистон фанлар

академияси Шарқшунослик иститути Шарқ қўлёзмалари фонди. № 134.

3. Ҳофиз Таниш Бухорий. “ هماﻨلاودﺒا” (Абдуллахон тарихи). биринчи китоб.

Тошкент. 1999.

4. Ибадулла Одилов библиографияси. Ўзбекистон Фанлар Академияси

Шарқшунослик иститути Шарқ қўлёзмалари фонди. № 5846.

5. Муҳаммад Содиқ Ҳишмат. Тазкирайи ас-салотин. Ўзбекистон фанлар

академияси Шарқшунослик иститути Шарқ қўлёзмалари фонди.№ 2252

.

6. Мухаммед Юсуф Мунши. Мукимханская история. Ташкент.,

Издательство академии наук Узбекской ССР. 1956.

7. Арминий Вамбери. Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи. Иккинчи жилд.

Тошкент. Info capital group, 2019.

8. Муҳаммад Толиб. Матлаб ут-толибин. Тошкент. 2016.

9. Ахмедов Б.А. Историко-географическая литература Средней Азии XVI-

XVIII вв. Ташкент. Фан, 1985.

10. Сангирова Д. Суҳаил: Имомқулинома. // Мозийдан садо. Тошкент.

2008. 1-сон.

11. Собрание Восточных рукописей Академии наук Республики

Узбекистан. История / Сост. Д.Ю.Юсупова, Р.П.Джалилова. Тошкент. Фан,

1998.

СОВЕТ ДАВРИДА ҚЎҚОН ХОНЛИГИ ТАРИХИНИНГ

ЎРГАНИЛИШИ

Арслонзода Р.А.

Ф

арДУ, Жаҳон тарихи кафедраси доценти, т.ф.н.

arslonzoda_1954@mail.ru

Маматкадиров С.С.

ФарДУ, I босқич магистранти.

s

arvar_ss@mail.ru


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

267

Annotatsiya: Ushbu maqolada sovetlar davrida Qo'qon xonligi tarixiga doir yaratilgan

adabiyotlar tahlil qilingan. Sovet davri tarixchilarining erishgan muvaffaqiyatlari bilan birga,
siyosiy-mafkuraviy vaziyat tufayli asarlardagi o'ziga xos kamchiliklar ham qayd etilgan.

Kalit so‘z va iboralar: Qo‘qon xonligi, tarixshunoslik, sinfiy yondashuv, Po‘lat Saliev,

P.P.Ivanov, “mustamlaka davlati”, A.L.Troitskaya, R.N.Nabiev, A.P.Qayumov, A.Muxtarov,
N.A.Xalfin, A.A.Xasanov, V.P.Ploskix, S.K.Ixon, S.K. T.K.Beysembiev, Sh.X.Vohidov,
B.M.Babadjanov, X.N.Bababekov

Аннотация. В статье анализируется созданная в советское время литература,

где в той или иной степени освещена история Кокандского ханства. Наряду с
констатацией достигнутых в этом плане успехов, отмечаются свойственные работам
советских историков недостатки, обусловленные политической и идеологической
ситуацией той эпохи.

Ключевые слова и фразы: Кокандское ханство, историография, классовый подход,

Пулат Салиев, П.П.Иванов, “колониальное государство”, А.Л.Троицкая, Р.Н.Набиев,
А.П.Каюмов, А.Мухтаров, Н.А.Халфин, А.А.Хасанов, В.П.Плоских, С.Х.Ишанханов,
Т.К.Бейсембиев, Ш.Х.Вахидов, Б.М.Бабаджанов, Х.Н.Бабабеков.

Annotation: The article analyzes the literature created in the Soviet era, where the

history of the Kokand Khanate is covered to one degree or another. Along with stating the
successes achieved in this regard, the shortcomings inherent in the works of Soviet historians,
due to the political and ideological situation of that era, are noted.

Key words and phrases: Kokand Khanate, historiography, class approach, Pulat Saliev,

P.P.Ivanov, “colonial state”, A.L.Troitskaya, R.N.Nabiev, A.P.Kayumov, A.Mukhtarov,
N.A.Khalfin, A.A.Khasanov, V.P.Ploskikh, S.Kh.Ishankhanov, T.K.Beisembiev, Sh.Kh.Vakhidov,
B.M.Babadjanov, Kh.N.Bаbаbekov.

Қўқон хонлиги тарихи совет тарихчилари томонидан маълум даражада

ўрганилган. Хусусан урушдан кейинги йилларда бу мавзуга доир қатор

илмий мақолалар ва китоблар нашр этилди. Табиийки, совет тарихшунослиги

ўтмишни ўрганишда ўзига хос услуб ва ёндашувларни ишлаб чиқди. Совет

даврида тарих фани ниҳоятда мафкуралаштирилган фан бўлиб, ҳар доим

ўтмиш воқеаларидан “синфий кураш” намуналари топишга ҳаракат қилинар

эди. Ҳатто айрим қабилавий низолар ва этник можаролар ҳам синфий

курашнинг намоён бўлиши, деб баҳоланар эди. Аммо бундан қатъи назар,

совет даври тарихчилари бу борада талай муҳим ишларни амалга оширдилар.

Жумладан, улар қатор маҳаллий ёзма манбаларни нашр эттириб, илмий

муомалага киритдилар ва қатор илмий ишлар яратдилар.

20-30-йилларда яшаб ижод этган тарихчилар орасида ўзининг

билимдонлиги, маҳаллий манбаларни пухта билиши билан истедодли


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

268

тарихчи, профессор Пўлат Солиев алоҳида ажралиб турган. 1929 йилда унинг

“Ўзбекистон тарихи (XVI-XIX асрлар)” номли асари нашр этилди

[20]

.

Муаллиф ушбу асарда хонликлар тарихи, шу жумладан Қўқон хонлиги

тарихини ёритишда нафақат рус тадқиқотчиларининг эълон қилинган

асарларидан (В.В. Бартольд, В.П.Наливкин ва б.) фойдаланди, балки “Тарихи

Шоҳрухий”, “Тарихи Туркистон” каби маҳаллий тарихнавислар асарларига

ҳам таянди. Натижада у Қўқон хонлиги тарихини нисбатан пухта тарзда

ёритишга муваффақ бўлди.

Қўқон хонлиги тарихи бўйича илмий изланишлар олиб борган

тарихчилардан бири П.П.Иванов эди. У бир неча манбалар, асосан

“Мунтахаб ат-таворих” ва “Тарихи Шоҳрухий”га таянган ҳолда, Минглар

сулоласининг шимолий ҳудудлар, яъни Тошкент, Чимкент ва Туркистон

шаҳарларини босиб олиши тарихини ёритиб берди

[11].

Кейинчалик ўзининг

“Ўрта Осиё тарихи очерклари” номли асарида

[12]

ҳам Қўқон хонлиги

тарихига оид маълумотлар келтирди. Муаллиф фақат бир марта, асарнинг

бошида фойдаланилган манбалар ва адабиётлар рўйхатини келтиради. Шунга

қарамай, В.П.Иванов баён қилган маълумотлар ва хулосалар эътиборга

лойиқдир. Жумладан, у биринчи бўлиб Қўқон хонлигининг шаклланиши

муаммосини ўртага ташлаб, уни “мустамлакачи давлат” деб атади, чунки,

унинг фикрича, бу давлат хонлар томонидан олиб борилган кенг миқёсдаги

босқинчилик урушлари туфайли вужудга келган.

Аммо биз Қўқон хонлигини “колониал давлат” деб баҳолаш нотўғри,

деб ҳисоблаймиз. Муаллифнинг бундай хулосаси, бизнинг фикримизча, ўша

даврда

совет

тарихшунослигида

устувор

бўлган

“империалистик

давлатларнинг мустамлакачилик сиёсати”ни қоралаш каби методологик

ёндашув билан боғлиқдир. Аслида босқинчилик сиёсати Европада

капиталистик муносабатларнинг вужудга келиши ва ривожланиши билан

боғлиқ бўлиб, бундай сиёсат арзон хом ашё манбалари ва ўз маҳсулотларини

сотиш учун янги бозорларни қўлга киритиш билан боғлиқ эди. Бизнингча,


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

269

“мустамлакачи давлат” деган иборани Қўқон хонлиги каби ижтимоий-

иқтисодий жиҳатдан қолоқ давлатга нисбатан қўллаб бўлмайди. Акс ҳолда,

биз Ўрта Осиёда мавжуд бўлган олдинги давлатларни (Қорахонийлар,

Темурийлар, Шайбонийлар давлатларини) ҳам “мустамлакачи давлат”

дейишимизга тўғри келади.

1969 йилда Тошкентда “Ўзбекистонни Россияга қўшиб олиниши”

номли тўплам (аслида – жамоавий монография) нашр этилиб, унда архив

ҳужжатлари ҳамда XIX аср охири – XX аср муаллифлари (асосан

русийзабон) асарлари батафсил таҳлил қилинган. Ушбу китобда совет

тарихшунослигида қарор топган нуқтаи назар – Ўрта Осиёнинг Россияга

қўшилиши (босиб олиниши эмас –

муаллифлар

) устувор бўлганлигини қайд

этиш лозим. Совет тарихшунослиги анъанасига хос бўлган бундай

талқинларга қарамай, ушбу китобда талай ижобий натижалар ҳам қўзга

ташланади. Авваламбор, муаллифлар янги архив ҳужжатларини илмий

муомалага киритдилар. Иккинчдан, китобда айрим янги фикр ва ғоялар

илгари сурилди. Жумладан, таниқли тарихчи олим Г.А.Ҳидоятов келтирган

Россия – Ўрта Осиё савдо алоқаларига доир материаллар (рус тилидаги

расмий статистик маълумотлар) Россиянинг ўзбек хонликлари билан савдо

қилишдан манфаатдор бўлганлиги ва бу ҳол унинг минтақада ўз экспансияни

кенгайтиришга муҳим омил бўлганлигини кўрсатади. Бундай фактлар айрим

рус тадқиқотчиларининг Россияни Ўрта Осиёга кириб келиши иқтисодий

жиҳатдан зарарли эди, деган фикрлари нотўғри эканлигини кўрсатади.

Қўқон хонлиги архиви ҳужжатларини ўрганиш ва нашр этиш билан

шуғулланган тадқиқотчилар ҳам ўша давр тарихини ўрганиш борасида анча

ишлар қилдилар. Улар орасида, энг аввало, А.Л.Троицкая ва Р.Н.Набиевлар

номини тилга олиш керак.

A.Л.Троицкaя “XIX аср Қўқон хонлари архиви каталоги” номли

китобидa мaзкур aрхив ҳужжaтлaрининг иноятномaлaр, муборaкномaлaр,


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

270

пaттa, пaттaи рaсид, дaфтaрлaр, жaмъи дaфтaр, номгўй, рўйхaт, aризa, хaтлaр

каби асосий турлaрини кўрсaтиб ўтaди

[21].

Мазкур мавзуга бағишланган асарлар орасида Р.Н.Набиевнинг “Қўқон

хонлиги тарихидан (Худоёрхоннинг феодал хўжалиги)” номли монографияси

алоҳида ўрин тутади

[16].

Муаллиф кўп рус ва маҳалллий тилларда битилган

тарихий манбалар асосида хонликнинг сиёсий ва ҳарбий аҳволини (аниқроғи,

Худоёрхоннинг иккинчи ва учинчи ҳукронлиги даври тарихини) ёритиб

беради.

Aсaрдa нaфaқaт Xудoёрxoн, Шeрaлиxoн (1842-1845), Мaллaxoн (1858-

1862), Султoн Сaйидxoн (1863-1865) лaр ҳукмрoнлиги дaвридa кeчгaн сиёсий

жaрaёнлaр, бaлки XIX aсрнинг 50-70-йиллaридa xoнлик мaъмурий-бoшқaрув

тизимининг муҳим унсурлaридaн бўлгaн сaркoрлик инситути мoҳияти кeнг

oчиб бeрилгaн. Шуни aлoҳидa қaйд этиш кeрaкки, тaриxдa шaxснинг ўрни вa

ролигa сaлбий мунoсaбaтдa бўлгaн кoммунистик пaртия кўрсaтмaси aсoсидa,

синфийлик тaмoйиллaридaн кeлиб чиққaн ҳoлдa ушбу aсaр нoxoлис

бaҳoлaнди, унинг муaллифи Қўқoн ҳукмдoри Xудoёрxoнни мaдҳ этгaн oлим

сифaтидa қoрaлaнди. Китoб тaъқиқлaнди. Ушбу китоб 12 йил давомида

омборхонада сақланди, фақат 1985 йилда, “қайта қуриш” даврида уни

кутубхоналар ва китоб дўконларига тарқатишга рухсат этилди.

Бундан руҳланиб Р. Н. Набиев бошлаб қўйган “Қўқон хонлигинин вақф

хўжалиги” номли китоб устида қаттиқ ишлай бошлади. Аммо вафот

этганлиги боис ушбу асар тугалланмай қолди. Фақат 2010 йилда китобни

Ҳ.Н.Бобобеков нашрга тайёрлаб, чоп эттирди

[17]

.

Ушбу китобда Қўқон

хонлиги даврига таалуқли бўлган ва Ўзбекистон Миллий архивида

сақланаётган вақф ҳужжатлардан айримлари тавсифланиб, илмий муомалага

киритилди. Ушбу ҳужжатлар хонлик тарихини ўрганишнинг манбавий

базасини кенгайтириб, ўша даврда ҳукм сурган ижтимоий ва иқтисодий

муносабатлар ҳақида янада кенгроқ тасаввур ҳосил қилиш имкониятини

беради.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

271

Совет даврида Қўқон хонлигининг маданий ҳаёти тарихи билан

шуғулланган олимлардан бири А.П.Қаюмов бўлиб, у 1961 йилда ўзининг

“Қўқон адабий муҳити (XVII - XIX асрлар)” номли монографиясини эълон

қилди

[28]

.

Асарнинг кириш қисмида муаллиф Қўқон хонлиги сиёсий

тарихининг айрим саҳифаларини ёритиб, Қўқон хонлигида яшаб ўтган

шоирлар ижодини адабиётшунослик нуқтаи назаридан таҳлил этади ва

уларнинг ўзбек адабиётида тутган ўрнини кўрсатиб беради. Ушбу асарнинг

камчилиги шундан иборатки, муаллиф совет даврида ижтимоий фанларда

ҳукмрон бўлган коммунистик мафкура қоидаларидан келиб чиқиб, қўқонлик

шоирлар меросидан кўпроқ “дунёвий” ва ҳатто “атеистик” қарашларни излаб

топишга ҳаракат қилган.

Тожикистонлик тарихчи олим А.Мухторовнинг монографияси Қўқон

хонлигига қўшни бўлган Ўратепа беклиги тарихига бағишланган

[14]

.

Маълкумки, Ўратепа беклиги узоқ муддат давомида Бухоро ва Қўқон

хонликлари ўртасида баҳсли ҳудуд бўлиб, улар ўртасида қонли урушлар

келиб чиқишига сабаб бўлган. Муаллиф ушбу курашни ёритиш жараёнида

Қўқон хонлиги тарихининг муҳим жиҳатларини очиб беришга муваффақ

бўлди. Аммо А. Мухторовнинг асари ҳам совет тарихшунослик мактабининг

сунъий равишда яратилган назарий қолипларидан холи эмас.

А.Мухторовнинг шоира Дилшоди Барно ҳаёти ва ижодига бағишланган

иккинчи китобида ҳам Қўқон хонлиги, хусусан унинг маданий ҳаёти билан

боғли қатор масалалар ўз аксини топган

[15]

.

Жумладан, муаллиф

Дилшоднинг “Тарихи муҳожирон” номли асарига таяниб, Қўқон хонлигида

яшаб ижод этган (Нодира ва Увайсийлар билан бир қаторда) қатор шоиралар

ҳақида қизиқарли маълумотлар келтиради.

Ўрта Осиё хонликлари, шу жумладан, Қўқон хонлигининг Россия

билан ўзаро муносабатлари ва уларнинг Россияга “қўшиб олиниши”

Н.А.Халфиннинг монографияларида маълум даржада ўз аксини топди

[22,

23]

. Ушбу асарларда муаллиф жуда кўп архив маълумотларидан фойдаланиб,


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

272

уларни илмий муомалага киритади. У Россиянинг Ўрта Осиёга қилган

экспансиясининг барча босқичларини батафсил ёритиб беради. Бу ҳол амалда

китобнинг номидаги “қўшилиш” сўзини инкор этишга олиб келади.

Совет даврида Қўқон хонлиги тарихини ўрганишга қирғизистонлик

тарихчилар ҳам ўз ҳиссаларини қўшдилар. Уларнинг илмий қизиқишлари

асосан қирғизларнинг Қўқон хонлиги давридаги ҳаёти билан боғлиқ эди.

Қирғизистонлик тарихчилар орасида А.А.Ҳасанова ва В.П.Плоских

номларини алоҳида қайд этиб ўтиш керак. А.А.Ҳасановнинг “Қўқон хонлиги

даврида Қирғизистондаги халқ ҳаракатлари”

[24]

номли китоби совет

тарихшунослик мактабининг қоидаларига риоя қилган ҳолда ёзилган бўлиб,

совет республикалари тарихини яратишда “антифеодал синфий курашлар”

мисолларини топиш руҳида ёзилган. Бундан ташқари, кўп ҳолларда

ҳаволалар ноаниқ ёки умуман берилмаган. Масалан “Иссиқкўл қўзғолони”

ҳақида сўз юритганда, муаллиф манбаларга ҳавола бермайди.

В.П.Плоских асарларининг илмий аппарати нисбатан пухтароқ бўлса-

да, аммо улар ҳам совет мафкураси руҳида ёзилган

[18, 19]

. Муаллиф

қирғизларнинг Қўқон хонлигига қарши қўзғолонларини “миллий озодлик

кураши” деб талқин этади, ваҳоланки, у даврда қирғизларнинг идентиклиги

(яъни, ўз-ўзини англаши) миллий ёки миллий давлатчилик даражасида

бўлган эмас. Шу тарзда фикр юритиб, В.П.Плоских “қирғизлариннг ихтиёрий

равишда Россияга қўшилишининг прогрессив аҳамияти” ҳақидаги тезисни

илгари суради. Айни вақтда русларга қарши халқ ҳаракатларини (жумладан,

1873-1876-йиллардаги қўзғолонни) “реакцион”, “феодал-клерикал” чиқиш

сифатида баҳолайди.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, совет даврида нумизматика фани

вакиллари ҳам Қўқон хонлиги тангаларини ўрганиб, хонлик тарихини

ўрганишга ўз ҳиссаларини қўшдилар. Жумладан, С.Х.Ишанханов томонидан

Қўқон хонлари тангалари каталогининг нашр этилиши ижобий ҳодиса бўлди

[13]

. Ушбу каталог материаллари Қўқон хонларининг ҳукмронлик қилган


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

273

йилларига аниқлик киритиш имкониятини беради ҳамда хонликда содир

бўлган айрим сиёсий воқеаларни янгича талқин этишга асос бўлиши мумкин.

Афсуски, муаллифнинг ўзи фақат тангалар рўйхати ва таснифи билан

чегараланиб, улардаги маълумотларни илмий-тарихий жиҳатдан таҳлил

этмайди. Қолаверса, муаллиф тангалардаги айрим ёзувларни ўқиш ва

шарҳлашда хатоликларга йўл қўйган.

Қўқон

хонлиги

тарихини

ўрганишнинг

янги

босқичи

Т.К.Бейсембиевнинг асарлари билан боғлиқ бўлиб, улар аввал-бошдан

манбашунослик характерига эга эди. Олимнинг совет даврида нашр этилган

биринчи китоби “Тарихи Шоҳрухий” – тарихий манба сифатида” деб аталади

[5]

. Манбаларни батафсил таҳлил қилиш билан баробарида, Т.К.Бейсембиев

Қўқон хонлиги тарихининг сиёсий ва маънавий ҳаёти билан боғлиқ айрим

мақолалар ёзди

[6, 7, 8]

. Бейсембиевнинг асарларига хос бўлган нуқсон

шундан иборатки, у кўп ҳолларда воқеа ва ходисаларга синфийлик тамойили

асосида баҳо беради. Аммо бундан қатъи назар, муаллиф ўз асарларини

ёзишда кенг кўламда манбалар ва нашр этилган асарлардан фойдаланган.

Айниқса, унинг Қўқон тарихнавсилик мактаби асарларидан яхши хабардор

эканлигини таъкидлаб ўтиш лозим.

Совет тарихшунослик мактабининг ўзига хос хусусиятларидан бири –

бу қўлёзмаларни ўрганиш асосида диссертация ёзиш эди. Шу йўлдан борган

манбашунос олимлардан бири Э.Хуршут бўлиб, у ўзининг докторлик

диссертациясини Муҳаммад Ҳакимхоннинг “Мунтахаб ат-таворих” асарига

бағишлади

[25, 26, 27]

. Мазкур манбани ўрганиш чоғида муаллиф унинг

маълум бўлган бир неча қўлёзма нусхаларидан қиёсий равишда фойдаланиб,

манбани илк маротаба нашр этган А.Мухторовнинг айрим хатоларини ислоҳ

қилди. Аммо Э.Хуршутнинг асарларига ҳам совет тарихшунослигига хос

бўлган мафкуравий ёндашувлар хос бўлиб, бу ҳозирги замон ўқувчисида

жиддий эътирозлар уйғотади.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

274

80-йилларнинг

охири

90-йилларнинг

бошларида

Қўқон

тарихнавислик мактабида яратилган асарларни яна тадқиқотчи Ш.Ҳ.Вохидов

ўргана бошлади. Унинг номзодлик диссертацияси Аваз Муҳаммад Атторнинг

“Тарихи жахоннамойи” асарига бағишланди

[9]

. Шундан сўнг Ш.Ҳ.Воҳидов

Қўқон тарихнавислик мактаби асарларини ўрганишни давом эттириб, бир

неча илмий мақолалар эълон қилди ҳамда манбаларни қисман илмий-

оммабоп тарзда таржима қилиб, нашр эттирди

[1, 10]

. Ш.Ҳ.Воҳидовнинг

хизмати шундан иборат бўлдики, у шу вақтгача кенг китобхонлар оммаси

учун номаълум бўлган тарихий асарларни таржима ва нашр этиб, ўзбек

зиёлилари улардан баҳраманд бўлишларига ўз ҳиссасини қўшди.

Айрим олимлар манбаларнинг тадқиқ этишнинг бундай усули, яъни,

фақат битта ёзма манбани ўрганиш илмий тадқиқотнинг самарали усули

эмас, деган фикрни ўртага ташлайдилар. Улардан бири Б.М.Бобожонов, у

бундай

тадқиқот

усули

фақат

“номзодлик”

ва

“докторлик”

диссертацияларини ёқлаш учун хизмат қилади, бундай фан номзодлари ё

докторлари битта манба билан чекланиб қолиб, концептуал тарзда фикрлай

олмайдилар, шу боисдан улар фанда “балласт”, яъни ортиқча юкдирлар,

деган қатъий бир фикрни баён қилади

[4: 79]

. Аммо биз бу фикрни тўғри, деб

ҳисобламаймиз. Чунки, ҳар бир ёзма манбани ўрганиш ва таҳлил этиш

хонлик тарихининг манбавий базасини кенгайтиради ва уни кейинги илмий

тадқиқотларда қўллаш имкониятини беради. Тарихий манбалар илмий

тадқиқотларнинг пойдеворини ташкил этиши шубҳасиздир. Шунинг учун

ҳам манбашуносликни ривожлантирмай туриб, тарихшунослик соҳасида

салмоқли ютуқларга эришиш амри маҳолдир.

Хонлик

тарихига

доир

рус

тилидаги

манбалар

тавсифи

Ҳ.Н.Бобобековнинг 1977 йилда нашр этилган “Қўқон хонлиги ҳақидаги

адабиётлар” номли асарида берилган

[2]

. Унинг докторлик диссертацияси

материалларини қамраб олган “Қўқон хонлигидаги халқ ҳаракатлари ва

уларнинг

ижтимоий-иқтисодий

ва

сиёсий

оқибатлари”

номли


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

275

монографиясида

[3]

эса рус тилидаги кўп архив материаллари жамланган.

Аммо муаллиф совет тарихшунослик мактабининг таъсири остида

хонликдаги айрим этник можаролар ва қабилавий сепаратизмни ҳам “халқ

ҳаракати” ёки “синфий кураш”нинг кўриниши сифатида талқин этади.

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, совет даврида Қўқон хонлиги

тарихини ўрганишда маълум ютуқларга эришилди. Хилма-хил ёзма ва архив

манбаларининг ўрганилиши ва илмий муомалага киритилиши, маҳаллий

тарихнавислар асарларининг таржима ва нашр этилиши, хонлик тарихига

доир кўп фактик маълумотларнинг тўпланиши, қатор илмий мақолалар ва

монографияларнинг яратилиши шулар жумласидандир. Аммо совет даврида

ҳукмрон бўлган коммунистик мафкура Қўқон хонлиги тарихини объектив

равишда ўрганишга йўл қўймади. Совет тарихшунослигининг “синфий

кураш”, “халқ ҳаракатлари” каби қолиплари, “ижтимоий омил”га асосий урғу

берилиши туфайли хонлик тарихининг яхлит илмий концепцияси

яратилмади.

Фойдаланилган манба ва адабиётлар:

1. Аваз Муҳаммад Аттор Ҳўқандий. Тарихи жаҳоннамойи / Форс тилидан

Ш.Воҳид таржимаси // Шарқ юлдузи. 1991. № 8.

2. Бабабеков Х.Н. Литература о Кокандском ханстве. – Тошкент: Фан,

1977.

3. Бабабеков Х.Н. Народные движения в Кокандскомм ханстве и их

социально-экономические и политические последствия (XVII-XIX в). –

Ташкент: Фан, 1990.

4. Бабаджанов Б.М. Кокандское ханство: власть, политика, религия. –

Токио-Ташкент, 2010.

5. Бейсембиев Т.К. “Тарихи Шахрухи” – как исторический источник. –

Алма-Ата: Наука, 1987.

6. Бейсембиев Т.К. Легенда о происхождении кокандских ханов как

источник по идеологии в Средней Азии (на материалах кокандской


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

276

историографии) // Казахстан, Средная Азия и Центральная Азия в XVI –

XVIII вв. – Алма Ата: Наука, 1985.

7. Бейсембиев Т. К. Духовенство в политический жизни Кокандского

ханства XVIII – XIX вв. (по некоторым сочинениям кокандской

историографии) // Духовенство в политической жизн в Среднем и Ближнем

Востоке в период феодализма. – Москва: Наука, 1983. – С. 37-46.

8. Бейсембиев Т.К. «Анджум ат-таварих» - малоизвестный источник по

истории Кокандского ханства XVIII – первой половины XIX в. //

Бартольдовские чтения. 1990. Тезисы докладов и сообщений. – Москва:

Наука, 1990. – С. 14-15.

9. Вохидов Ш.Х. Аваз Мухаммад Аттор Хуканди и его сочинение “Тарихи

джаханнумойи” (исследование, перевод и примечания). Автореф.

дисс.....канд.ист.наук. – Ташкент, 1991.

10. Вохидов Ш.Х. О двух редакциях сочинения Аваза Мухамада Хуканди

// Адабий мерос. 1989. № 1. – С. 37-42;

11. Иванов П.П. Казахи и Кокандское ханство (К истории их

взаимоотношений в начале XIX в.) // Записки ИВ АН СССР. – М.-Л., 1939. –

С. 92-128.

12. Иванов П.П. Очерки истории Средней Азии (XVI – первой половине

XIX в.). – Москва: ИВЛ, 1958.

13. Ишанханов С.Х. Каталог монет Коканда XVIII - XIX вв. – Ташкент:

Фан, 1976.

14. Мухторов А. Очерки истории Ура-Тюбинского владения XIX в. –

Душанбе: изд-во АН Тадж. ССР, 1964.

15. Мухторов А. Дилшади Барно и ее место в истории общественно-

политической жизни таджикского народа в XIX – XX начале века. –

Душанбе: Дониш, 1969.

16. Набиев Р.Н. Из истории Кокандского ханства (Феодальное хозяйство

Худаярхана). – Ташкент: Фан, 1973.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

277

17. Набиев Н.Р. Вакфное хозяйство Кокандского ханства. – Ташкент, 2010.

18. Плоских В.П. Очерки патриархально-феодальных отношений в Южной

Киргизии (50-70-годы XIX в.). – Фрунзе: Илм, 1968.

19. Плоских В.П. Киргизы и Кокандское ханство. – Фрунзе: Илм, 1977.

20. Солиев П. Ўзбекистон тарихи (XVI - XIX асрлар). – Самарқанд-

Тошкент, 1929.

21. Троицкая А.Л. Каталог архива кокандских ханов XIX в. – Москва:

Наука, 1968.

22. Халфин Н.А. Присоединение Средней Азии к России. – Москва: Наука,

1955.

23. Халфин Н.А. Россия и ханства Средней Азии. – Москва: Наука, 1974.

24. Хасанов А.А. Народные движения в Киргизии в период Кокандского

ханства. – Москва: Наука, 1977.

25. Хуршут Э. «Мунтахаб ат-таваррих» как источник по истории Средней

Азии и сопредельных стран XVIII – XIX вв. // Общ. науки в Узбекистана

(ОНУ). 1984. № 7. – С. 41-45.

26. Хуршут Э. «Мунтахаб ат-таварих» и его источники // ОНУ. 1986. № 12.

С. 39-44.

27. Хуршут Э. Критика суеверий и духовенства в «Мунтахаб ат-таваррих»

// Адабий мерос. № 1. С. 46-52.

28. Қаюмов А.П. Қўқон адабий муҳити (XVII - XIX асрлар). – Тошкент:

Фан, 1961.

QO‘QON XONLIGIGA MANBASHUNOSLIGI VA

TARIXSHUNOSLIGIGA DOIR

Qayumova F.I.

FarDU, O‘zbekiston tarixi kafedrasi o‘qituvchisi

fqayumova1983@gmail.com

Teshaboyeva G.B.

FarDU, Tarix fakulteti 3-kurs talabasi

komiljonovaguli379@gmail.com

Библиографические ссылки

Аваз Муҳаммад Аттор Ҳўқандий. Тарихи жаҳоннамойи / Форс тилидан Ш.Воҳид таржимаси // Шарқ юлдузи. 1991. № 8.

Бабабеков Х.Н. Литература о Кокандском ханстве. – Тошкент: Фан, 1977.

Бабабеков Х.Н. Народные движения в Кокандскомм ханстве и их социально-экономические и политические последствия (XVII-XIX в). – Ташкент: Фан, 1990.

Бабаджанов Б.М. Кокандское ханство: власть, политика, религия. – Токио-Ташкент, 2010.

Бейсембиев Т.К. “Тарихи Шахрухи” – как исторический источник. – Алма-Ата: Наука, 1987.

Бейсембиев Т.К. Легенда о происхождении кокандских ханов как источник по идеологии в Средней Азии (на материалах кокандской историографии) // Казахстан, Средная Азия и Центральная Азия в XVI – XVIII вв. – Алма Ата: Наука, 1985.

Бейсембиев Т. К. Духовенство в политический жизни Кокандского ханства XVIII – XIX вв. (по некоторым сочинениям кокандской историографии) // Духовенство в политической жизн в Среднем и Ближнем Востоке в период феодализма. – Москва: Наука, 1983. – С. 37-46.

Бейсембиев Т.К. «Анджум ат-таварих» - малоизвестный источник по истории Кокандского ханства XVIII – первой половины XIX в. // Бартольдовские чтения. 1990. Тезисы докладов и сообщений. – Москва: Наука, 1990. – С. 14-15.

Вохидов Ш.Х. Аваз Мухаммад Аттор Хуканди и его сочинение “Тарихи джаханнумойи” (исследование, перевод и примечания). Автореф. дисс.....канд.ист.наук. – Ташкент, 1991.

Вохидов Ш.Х. О двух редакциях сочинения Аваза Мухамада Хуканди // Адабий мерос. 1989. № 1. – С. 37-42;

Иванов П.П. Казахи и Кокандское ханство (К истории их взаимоотношений в начале XIX в.) // Записки ИВ АН СССР. – М.-Л., 1939. – С. 92-128.

Иванов П.П. Очерки истории Средней Азии (XVI – первой половине XIX в.). – Москва: ИВЛ, 1958.

Ишанханов С.Х. Каталог монет Коканда XVIII - XIX вв. – Ташкент: Фан, 1976.

Мухторов А. Очерки истории Ура-Тюбинского владения XIX в. – Душанбе: изд-во АН Тадж. ССР, 1964.

Мухторов А. Дилшади Барно и ее место в истории общественнополитической жизни таджикского народа в XIX – XX начале века. – Душанбе: Дониш, 1969.

Набиев Р.Н. Из истории Кокандского ханства (Феодальное хозяйство Худаярхана). – Ташкент: Фан, 1973.

Набиев Н.Р. Вакфное хозяйство Кокандского ханства. – Ташкент, 2010.

Плоских В.П. Очерки патриархально-феодальных отношений в Южной Киргизии (50-70-годы XIX в.). – Фрунзе: Илм, 1968.

Плоских В.П. Киргизы и Кокандское ханство. – Фрунзе: Илм, 1977.

Солиев П. Ўзбекистон тарихи (XVI - XIX асрлар). – СамарқандТошкент, 1929.

Троицкая А.Л. Каталог архива кокандских ханов XIX в. – Москва: Наука, 1968.

Халфин Н.А. Присоединение Средней Азии к России. – Москва: Наука,1955.

Халфин Н.А. Россия и ханства Средней Азии. – Москва: Наука, 1974.

Хасанов А.А. Народные движения в Киргизии в период Кокандского ханства. – Москва: Наука, 1977.

Хуршут Э. «Мунтахаб ат-таваррих» как источник по истории Средней Азии и сопредельных стран XVIII – XIX вв. // Общ. науки в Узбекистана (ОНУ). 1984. № 7. – С. 41-45.

Хуршут Э. «Мунтахаб ат-таварих» и его источники // ОНУ. 1986. № 12. С. 39-44.

Хуршут Э. Критика суеверий и духовенства в «Мунтахаб ат-таваррих» // Адабий мерос. № 1. С. 46-52.

Қаюмов А.П. Қўқон адабий муҳити (XVII - XIX асрлар). – Тошкент: Фан, 1961.

Hepagreen - восстановление нормальной работы печени Androgard — препарат для настоящих мужчин Androgard — препарат для настоящих мужчин Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Maksimus - Натуральный продукт, для бодрости и энергии Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Avicenna’s Lab inLibrary — это научная электронная библиотека UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации Gulyamov - Гулямов Саид Саидахрарович MUVI24 - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Интернет-аптека >METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг All.Tube - Смотрите онлайн видео бесплатно в хорошем качестве Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды UMAR PROEKT - Комплексное проектирование UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана