Дипломатические отношения Кокандского ханства с Османским государством

Направления: История
Тип источника: Конференция
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
286-292
0
0
Поделиться
Акбаров , Қ. (2023). Дипломатические отношения Кокандского ханства с Османским государством. Актуальные проблемы истории Узбекистана, 1(1), 286–292. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-of-uzbekistan/article/view/16506
К Акбаров , Коканский государственный педагогический институт

старший преподаватель, к.м.н.

0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье освещаются отношения между братскими народами Турции и Средней Азии, осуществляемые дипломатические отношения, посольские отношения между Кокандским ханством и османами.

Похожие статьи


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

286

2. Alimova D. Manbashunoslik. – Toshkent: Turon – Iqbol, 2019. – 429 bet.

3. Arslonzoda R.A “Qo‘qon xonligi manbashunosligi va tarixshunosligi:

Muammoli ma’ruza matnlari”. – Farg‘ona, 2010. – 55 bet.

4. Kuzikulov I. Qo‘qon xonligi tarixi (o‘quv uslubiy qo‘llanma). – Namangan:

Namangan nashr. 2014. – 86 bet.

5. Vohidov Sh. Qo‘qon xonligida tarixnavislik. – Toshkent: Akademnashr.

2007.

6. Xo‘qandiy N.M. “Ibrat ul havoqin” (Tarixi Shohruhiy). Tarjimon, izohlar

muallifi Sh.Vohidov. – Toshkent: Turonziyo. 2014.

7.

https://ru.wikipedia.org/wiki/%D0%92%D0%B5%D0%BB%D1%8C%D1%8

F%D0%BC%D0%B8%D0%BD%D0%BE%D0%B2-

%D0%97%D0%B5%D1%80%D0%BD%D0%BE%D0%B2,_%D0%92%D0%BB

%D0%B0%D0%B4%D0%B8%D0%BC%D0%B8%D1%80_%D0%92%D0%BB

%D0%B0%D0%B4%D0%B8%D0%BC%D0%B8%D1%80%D0%BE%D0%B2%

D0%B8%D1%87

(Velyaminov Zernov Vladimir Vladimirovich.) Ilmiy faoliyat.

[20.11.2022]

8.

https://www.vostlit.info/Texts/Dokumently/M.Asien/XIX/1820-

1840/Potanin_N_I/text1.htm

(Nikolay Potanin) Qo‘qon xonligi to‘g‘risida qaydlar.

ҚЎҚОН ХОНЛИГИНИНГ УСМОНИЙЛАР ДАВЛАТИ БИЛАН

ДИПЛОМАТИК МУНОСАБАТЛАРИ

Акбаров Қ.Ё.

Қўқон давлат педагогика институти

катта ўқитувчиси, т.ф.н

Annotatsiya: Ushbu maqolada qardosh Turkiya va Markaziy Osiyo xalqlari o‘rtasidagi

diplomatik munosabatlar, Qo‘qon xonligi va Usmoniylar imperiyasi o‘rtasidagi elchilik
aloqalari yoritilgan.

Kalit so‘z va iboralar: Qo‘qon xonligi, Usmoniylar imperiyasi, Arab xalifaligi, Yevropa,

Mahmud II, Sulton Mahmud.

Аннотация: В данной статье освещаются отношения между братскими

народами Турции и Средней Азии, осуществляемые дипломатические отношения,
посольские отношения между Кокандским ханством и османами.

Ключевые слова и фразы: Кокандское ханство, османы, Арабский халифат,

Европа, Махмуд II, султан Махмуд.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

287

Annotation: This article covers the relations between the brotherly peoples of Turkey

and Central Asia, the diplomatic relations carried out, the embassy relations between the
Kokand Khanate and the Ottomans.

Key words and phrases: Kokand Khanate, Ottomans, Arab Caliphate, Europe, Mahmud

II, Sultan Mahmud.

Қадимдан қардош Туркия ва Марказий Осиё халқлари ўртасидаги

алоқалар ХVI асрдан бошлаб янгича мазмун касб эта бошлаган. Бунга,

аввало, Марказий Осиёда темурийлар сулоласидан кейинги воқеалар,

Усмонли турк давлатининг энг қудратли давлатлардан бирига айланиши,

Шиа Эрони билан рақобатчилик бу муносабатларнинг асосини ташкил

қилиб берди. ХVIII аср бошларида Бухоро хонлигидан ажралиб чиққан

Қўқон давлати ҳам ўзининг узоқ ва яқин қўшни давлатлари билан алоқалар

ўрнатиш ва савдо-тижорий, маданий муносабатлардан ҳар томонлама

манфаатдор эди.

Қўқон хонлиги Усмонийлар империяси билан дипломатик алоқалар

ўрнатганлигини бир қанча тарихий маълумотлар тасдиқлайди. Бу вақтда

Усмонийлар империяси ислом дунёсида, шунингдек Европада ҳам Араб

халифалигининг меросхўри сифатида танилган эди. Шу сабабли бу

империянинг халқаро майдондаги обрўси юқори эди. Қўқон хонлигининг

Усмонийлар давлати билан олиб борган алоқалари ҳақидаги маълумотлар

маҳаллий тарихчиларнинг асарларида, рус манбаларида, энг асосийси,

Истанбул шахридаги Бошбоқонлик Усмонли архивида сақланувчи архив

ҳужжатларида акс эттирилган. Ушбу архивда икки давлат ўртасидаги

муносабатларни тадқиқ этишга алоқадор 190 дан зиёд ҳужжатлар мавжуд.

Усмонли турк давлати билан расмий алоқаларнинг бошланиш даври

манбаларда

Умархон

давридан

бошланганлиги

қайд

этилади.

В.М.Плоскихнинг берган маълумоти бўйича Қўқон ҳукмдори Умархон

1819–1820-йилларда Констонтинополга Ҳожи Мир Қурбон бошчилигида

элчилар юборган

[1].

Элчилар Усмонийлар ҳукмдори Маҳмуд II га чиғатой

тилида ёзилган Қўқон адабий муҳити номаёндалари ижоди жамланган

китоб ва Алишер Навоийнинг бир қанча асарларини совға сифатида олиб


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

288

борган

[2].

Ушбу элчиликдан кўзланган мақсад сиёсий ва ҳарбий тажриба

алмашинуви бўлган. Бу борада Қўқон тарихнавислик мактабининг вакили

Муҳаммад Ҳакимхон тўра ҳам илк расмий алоқалар айнан 1820 йилда,

Умархон ташаббуси бошланганлигини қайд этиб ўтади. Шунингдек, бу

элчилик ҳақида “Анжум ат-таворих” асарида қуйидагилар баён этилади:

“Шу вақтда хони олийшон фармойиши билан муҳтарам муъин уддин ал-

ислом, халифайи расули аном, аъло ҳазрат султон Маҳмудхон

жаннатмакон номига фасоҳат рақамли муншийлар ихлос баён этувчи бир

нома ёздиртириб, элчи ҳожи Мир Қурбон орқали хиловат маркази

Истамбулга юборилди.”

Усмонийлар архивини ўрганиш асносида Савада Минору 1780

йиллар охирида 5 нафар қўқонлик аскарларларнинг турк-рус урушига

“жиҳод” учун борганлиги ва уларга берилган моддий ёрдамларни келтириб

ўтади. Лекин, ушбу аскарларнинг расмий Қўқондан юборилганлиги

масаласи аниқ қайд этилмаган. Илк расмий дипломатик алоқларнинг эса,

Умархон даврида бошланганлиги барча манбаларда бир хил қайд этилади.

Ушбу элчилик сабабларига келсак маълумки, Умархон 1814 йилда

Туркистон шахрини эгаллаганидан сўнг диний уламалар розилиги билан

“Амир ал-муслимин” унвонини олиб, мамлакатдаги энг олий диний ва

дунёвий раҳбарига айланади ва унинг бу унвони билан хутбалар ўқила

бошланади. Умархон ўзларини бутун мусулмон дунёси “ҳомий ва

ҳимоячиси” ҳисобловчи Усмонийлар султонидан унинг ҳокимиятининг тан

олиниши ва энг муҳими Ислом оламида Бухоро амирлигидан кўра юқори

мақомни эгалашни мақсад қилиб қўйган эди. 1813 йил турк султони ўз

мактуби орқали Бухоро ҳукмдорларини Мовароуннаҳрнинг ягона

ҳукмдори сифатида тан олиши, ўз навбатида Хива ва Қўқонни Бухоро

орқали ўз “итоат” ига қабул қилинишини келтириб ўтади. Шундан келиб

чиққан ҳолда Умархон Амир Ҳайдардан кўра юксак мақомни сўраб

мурожаат қилган.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

289

Қўқон ҳукмдорининг Усмонийлар империяси ҳукмдорига юборган

ушбу хати бугунги кунда Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Бошбоқонлик

Усмонли архивида сақланади. Дастлабки элчилик муносабатлари ҳақида

биринчилардан бўлиб, франсуз олими Баки Граммон ва В.М.Плоскихлар

маълумот берганлар. Усмонли архивининг Ҳатти Ҳумоюн (ҲАТ) фондида

36579 номерда Қўқон хони хатига жавоб тарзда Усмонийлар ҳукмдори

номидан 1820-йилнинг 10- сентябрида ёзилган хат сақланиб қолган. Хатда

Усмонийлар мамлакатининг Қўқон хонлигига бўлган ҳурмати, дўстлик

муомаласи ва мақтов сўзлари ўрин олган. Шунингдек Қўқон ҳукмдори

Умархонга Усмонийлар султони Дашти Қипчоқ ва Фарғона ҳокими деб

мурожат қилганлигига қараганда, Умархон ўзини Дашти Қипчоқ

ҳудудларининг ҳам эгаси сифатида баҳолашини билиш мумкин. “Мунтахаб

ут-Тавориҳ” асарида келтирилишича элчилар жавоб хати ва бир қанча

совға-саломлар билан 1820 йил охирларида қайтиб келишади.

Султоннинг юборган совғалари орасида қилич, тўппонча, соат, телескопик

асбоб кабилар бўлган.

Ҳожи Мир Қурбон бош бошчилигида элчиларнинг Қўқонга

қайтишига оид “Анжум ат-таворихда” асарида қуйидагича маълумотлар

бор. “Ҳожи Мир Қурбонким элчилик тариқасида малаклар посбони бўлган

халифалик пойтахти Исломбулга борган эди, замона халифаси, барча

мусулмонларнинг ҳомийси Султон Маҳмуд Баҳодурхондан Фарғона амир

ал-муслимийни номига султоннинг Шоҳона лутфи ва навозишларини олиб

келди. Мазкур элчи мақсадига эришиб, масрур ҳолда қайтаётиб Хоразм

вилоятини кезиб ўтаётганда Хива хонининг адолатли ҳузури билан

мушарраф ва мансур бўлиб, унинг бир элчиси билан салтанат мадорли

саройи олийга келиб, тахтни ўпиш шарафига этди. Бу вақтда Умархон

Туркистон шаҳрини эгаллаш учун сафарга чиққан бўлиб, Туркистон

ҳокими Тўқай тўрани ўзига бўйсундириб Хўжанд томонга юраётган эди.”

Умархон Мир Қурбон ва у билан келган Хива хони элчисини Хўжандда


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

290

қабул қилади. Манбада Хива элчисининг номи учрамайди. Қўқон хони

Бухоро хонлигига қарши Хива хони билан иттифоқ тузиш мақсадида

элчига олтин, кумуш ва бошқа қимматбаҳо буюмлар билан биргаликда хон

номига ёзилган номани ҳам топширади.

Икки давлат ўртасидаги элчилик муносабатлари Қўқон хони

Муҳаммад Алихон даврида ҳам давом этади. “Тарихи Шохруҳий” асарида

Муҳамад Алихоннинг дастлабки юборган элчилигига Абдураҳмон

шарбатдор ва Домла Эрназар оҳунд раҳбарлик қилганлиги таъкидланади

[3].

Боқи-Граммонт ушбу мактубни ўрганиш асносида элчиларнинг

Қўқондан чиқиб кетиш санасини 1831 йил 19 октабр деб айтиб ўтади.

Элчилар 1832 йил 21 октабрда Истанбулга етиб келадилар ва 1833 йилнинг

4 январида султон саройида қабул қилинадилар. Султон уларни ҳурмат-

эҳтиром билан қабул қилиб уларни ҳудди шундай иззат-икром билан

кузатиб қўяди. Султон томонидан ҳаттоки, Муҳаммад Алихонга юборган

совғалари орасида Муҳаммад пайғамбаримизнинг муборак тирноқларидан

икки парча ва бир дона мўйлари ҳам борлиги қайд этилади. “Тарихи

Туркистон” асарида элчиларнинг қайтиб келиши қуйидагича тасвирланади:

“Жулуснинг ўн бешинчи йилида ҳазрат Халифа хизматидин кўп нафис

ҳадялар ва қимматбаҳо атолар ила мураххас бўлуб, Фарғона вилояти

тарафига қайтиб, аснойи роҳда Абдураҳмон шарбатдор вафот қилиб,

Муҳаммадалихон борасига ҳазрат Халифа ҳар нимаки лутф ва

меҳрибонлик қилибдурлар, домла Эрназар оҳунд олиб келиб,

мўбамў(муфассал) баён қилиб, ҳазрати Халифа юборган подшоҳона

либосни мужаммаъ мажлисда кийибдур”.

Ҳатти Ҳумоюн (ҲАТ) фондида 657/ 32100 Д рақами билан

сақланаётган хужжат 1254/1838 йилда Муҳаммад Алихон томонидан

юборилган иккинчи элчиликка оид бўлиб, бу дипломатик миссияга Хожи

Муҳаммад Зоҳид хўжа бошчилик қилиб борган. Буни Муҳаммад Алихон

томонидан турк султонига юборилган мактубдаги Хожи Муҳаммад Зоҳид


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

291

хўжанинг элчи қилиб юборилганлиги ҳақидаги қайд тасдиқлайди

[4].

1838

йилдаги мазкур дипломатик миссия билан боғлиқ 18 та ҳужжат Усмонли

архиви фондида мавжуд. Архив ҳужжатларида элчилар томонидан олиб

борилган ҳадялар рўйҳатида 1 дона Мусҳафи шариф, 8 шол, 7 тўп шойи, 5

тўп хитойда ишланган қора силон мато, 7 та от каби совғалар номи қайд

этилади. Ушбу элчилик орқали ўз қўшинини тактик жиҳатдан тайёрлаш

учун ҳарбий ёрдам сўрагани эътироф этилади. Элчиларни қабул қилиш

асносида турк султони Маҳмуд II (1809-1839) Муҳаммад Зоҳид хўжадан

Қўқон хонлигининг қайси давлатлар билан дўстона алоқалар олиб

боришлиги ҳақида ҳам маълумотлар сўраган. Архив ҳужжатларидан

маълум бўлишича Турк султони Қўқон элчисига Ҳиндистон билан ва

Ҳиндистон орқали Британия билан муносабатларни мустаҳкамлашни

таклиф қилган.

Муҳаммад Алихон ҳумронлиги даврининг сўнггидаги воқеалар –

Қўқонга Бухоро босқини ва хонликнинг мустақиллигини тиклаш билан

боғлиқ ҳаракатлар, ундан сўнгра хонликдаги тартибсизликлар, Қўқоннинг

нафақат Туркия, балки бошқа давлатлар билан ҳам алоқаларини маълум

вақт чеклаб қўяди

[5].

Фақатгина 1851 йилда Худоёрхон томонидан

навбатдаги элчилик жўнатилади. Огаҳийнинг “Жоме ул-воқеоти

Султоний” асарида ушбу элчилик ҳақида қисқача тўхталиб ўтилади:

“Хўқанд вилояти волийсининг элчиси Бек Муҳаммадниким Истанбули

шарифга ихлос топмиш эрди, андоқким юқорида мазкур бўлди, анга амри

оилй мужуби била атба сепеҳр мартаба ходимларидан Раҳматулло

Қоракўзга элчилик тариқаси била бўлуб, сана минг икки юз олтмиш

еттида (1851-йил) муҳаррам ойининг аввойилида мураққат руҳсат

берилди”

[6].

Аммо, бу ерда Огаҳий томонидан элчининг исмини

келтиришда чалкашлик рўй берган. Аслида Худоёрхон давридаги ушбу

элчиликка яна Ҳожи Мир Қурбон бошчилик қилади. Усмонли архивининг

Олий Мажлис буйруқлари жойлашган 9114 рақамли ҳужжатда ҳам айнан


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

292

шу шахс қайд этилади. Ушбу архив ҳужжатларида қайд этилишича Ҳожи

Мир Қурбон 1852 йилнинг август ойида Маккада ҳаж сафарида бўлган,

шунингдек, Туркия Молия вазирлиги томонидан унинг икки ойлик

харажатлари учун маблағ ҳам ажратилган. Худоёрхоннинг элчилик

алоқаларидан мақсади қўшин таркибини замонавий воситалар билан ҳам

таъминлаш эди. Хусусан, “Тарихи Азизий” асарида “Худоёрхон

саллотлари (аскарлари) сонини жуда кўпайтирди ва яхши тўпларни мавжуд

қилиб, яхши милтиқларни Исломбулдан олдириб келди” дея таъкидланади.

Худоёрхон хонликдаги тоғ-кон ишларини йўлга қўйиш учун

мутаххассислар сўраб ҳам мурожаат қилган. Н.Веселовскийнинг маълумот

беришича турк султони Қўқон лашкарбошиларидан бири Ёқубекка ХIХ

асрнинг 30-40-йилларида қурол-яроғ ва ҳарбий илмдан хабардор Замонбек

исмли кишини жўнатганлиги ҳақида ҳам маълумот мавжуд.

Фойдаланилган манба ва адабиётлар:

1. Плоских В. Киргизы во внешней политике Коканда (первая половина

XIX века). Известия Академии Наук Республики Кыргызстан. 1991.

2. Абдыулова Р. XIX Осмон мамлекети менен Кокон хандыгынын

ортосундагы дипломатиялык байланыштар тууралуу архивдик материалдар.

Sosyal Bilimler Dergisi. Sayi:15, 2006.

3. Бейсембиев Т.К. “Тарихи Шохрухий” как исторический источник. –

Алма-Ата: Наука, 1987.

4. Komatsu Н. Kokand and Istanbul. An Ottoman Document Relating to the

Earliest Contact between the Khan and Sultan. — Barukan Shouajia

Kenkyu(Balkan and Asia Minor Studies), No. 15, 1989.

5. Раҳмонқулова З.Б. XVI-XX аср бошларида Ўрта Осиё ва Усмонийлар

давлати ўртасида ижтимоий-сиёсий ва маданий муносабатлар тарихи: Тарих

фанлари номзоди... дис. – ЎзМУ, 2002.

6. Аҳмедова М. Қўқон хонлигининг ташкил топиши, давлат тизими ва

ҳуқуқ манбалари. Тарих фанлари номзоди дисс. – Тошкент, 2010.

Библиографические ссылки

Плоских В. Киргизы во внешней политике Коканда (первая половина XIX века). Известия Академии Наук Республики Кыргызстан. 1991.

Абдыулова Р. XIX Осмон мамлекети менен Кокон хандыгынын ортосундагы дипломатиялык байланыштар тууралуу архивдик материалдар. Sosyal Bilimler Dergisi. Sayi:15, 2006.

Бейсембиев Т.К. “Тарихи Шохрухий” как исторический источник. – Алма-Ата: Наука, 1987.

Komatsu Н. Kokand and Istanbul. An Ottoman Document Relating to the Earliest Contact between the Khan and Sultan. — Barukan Shouajia Kenkyu(Balkan and Asia Minor Studies), No. 15, 1989.

Раҳмонқулова З.Б. XVI-XX аср бошларида Ўрта Осиё ва Усмонийлар давлати ўртасида ижтимоий-сиёсий ва маданий муносабатлар тарихи: Тарих фанлари номзоди... дис. – ЎзМУ, 2002.

Аҳмедова М. Қўқон хонлигининг ташкил топиши, давлат тизими ва ҳуқуқ манбалари. Тарих фанлари номзоди дисс. – Тошкент, 2010.

Hepagreen - восстановление нормальной работы печени Androgard — препарат для настоящих мужчин Androgard — препарат для настоящих мужчин Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Maksimus - Натуральный продукт, для бодрости и энергии Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Avicenna’s Lab inLibrary — это научная электронная библиотека UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации Gulyamov - Гулямов Саид Саидахрарович MUVI24 - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Интернет-аптека >METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг All.Tube - Смотрите онлайн видео бесплатно в хорошем качестве Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды UMAR PROEKT - Комплексное проектирование UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана