Ферганская долина в период Надрмухаммедхана

Направления: История
Тип источника: Конференция
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
301-310
0
0
Поделиться
Мусаев, А. (2023). Ферганская долина в период Надрмухаммедхана. Актуальные проблемы истории Узбекистана, 1(1), 301–310. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-of-uzbekistan/article/view/16508
А Мусаев, Ферганский государственный университет

Аспирант

0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье через источники и научную литературу анализируется политическая жизнь Ферганской долины, восточного региона Бухарского ханства, в период правления Надрмухаммад-хана (1642-1645 гг.).

Похожие статьи


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

301

11. Южин Скайлер. Туркистон: Россия Туркистони, Қўқон, Бухоро ва

Гулжага саёҳат қайдлари. /тарж. З.Саидбобоев. –Тошкент: O’zbekiston, 2019.

– 338 б.

12. https://www.wdl.org/ru/item/16720/manifest //

Elizabeth Baigent, “Lansdell,

Henry (1841–1919),” in Oxford Dictionary of National Biography (Oxford, U.K.:

Oxford University Press, 2004).

13. Zokirov, B. I. (2022). ETHNOTOPONYMS IN THE WORKS OF

FOREIGN TOURISTS WHO VISITED CENTRAL ASIA IN THE XIX

CENTURY AS A SOURCE IN THE STUDY OF THE SOCIAL STRUCTURE

OF THE POPULATION.

Frontline Social Sciences and History Journal

,

2

(01), 1-

8.

14. Zokirov, B. I. U. (2021). Works of foreign tourists visiting Central Asia in

the XIX century as a source in the study of regional ethnotoponyms.

CURRENT

RESEARCH JOURNAL OF HISTORY (2767-472X)

,

2

(10), 33-38.

15. Zokirov B.I. (2022). ETHNOANTHROPONYMIC LAYER IN THE

STRUCTURE OF PLACE NAMES OF UZBEK KHANATES OF THE XIX

CENTURY.

World Bulletin of Social Sciences

,

7

, 96-99.

16.

Зокиров

Б.И.

(2021).

ТОПОНИМИК

ТАДҚИҚОТЛАРДА

ТАСНИФЛАШ МУАММОЛАРИ ВА УЛАРДА ЭТНОТОПОНИМЛАРНИНГ

ТУТГАН ЎРНИ.

ВЗГЛЯД В ПРОШЛОЕ

,

4

(6).

17.

Зокиров Б.И.

Рус ва хориж сайёҳларининг сафарномаларида Хива

хонлигига оид айрим этнонимларнинг ёритилиши (XIX аср манбалари

мисолида)//

Innovative, educational, natural and social sciences, 2021.

НАДРМУҲАММАДХОН ДАВРИДА ФАРҒОНА ВОДИЙСИ

Мусаев А.Б.

ФарДУ докторанти

shaxbo1990.ab@gmail.com

Аннотация: Ушбу мақолада Надрмуҳаммадхон (1642-1645) даврида Бухоро

хонлигининг шарқий ҳудуди бўлган Фарғона водийсининг сиёсий ҳаёти манбалар ва илмий
адабиётлар орқали таҳлил этилган.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

302

Калит сўз ва иборалар: Бухоро хонлиги, аштархонийлар, Андижон, Абдураҳмон

девонбеги, кўчманчилар.

Аннотация: В данной статье через источники и научную литературу

анализируется политическая жизнь Ферганской долины, восточного региона Бухарского
ханства, в период правления Надрмухаммад-хана (1642-1645 гг.).

Ключевые слова и фразы: Бухарское ханство, Аштарханиды, Андижан,

Абдурахман деванбеги, кочевники.

Annotation: This article analyzes the political life of the Ferghana Valley, the eastern

region of the Bukhara Khanate, during the reign of Nadrmuhammad Khan (1642-1645) through
sources and scientific literature.

Key words and phrases: Khanate of Bukhara, Ashtarkhanids, Andijan, Abdurahman

divanbegi, nomads.

Аштархонийлар сулоласининг энг кучли вакили Имомқулихон даврида

Бухоро хонлиги сиёсий жиҳатдан анча мустаҳкамланди. Мамлакатнинг

жануби-ғарбий қисмидаги сиёсий вазият Эрон шоҳи Аббос I вафотидан сўнг

сафавийлар давлатининг кучсизланиши ва бобурий ҳукмдор Жаҳонгир билан

дўстона алоқалар туфайли яхшиланган эди. Хонликнинг шимоли-шарқий

чегараларда эса кўчманчи қозоқлар билан узоқ вақт давом этган шиддатли

курашлардан сўнг Фарғона водийси ҳамда маълум вақт Тошкент устидан

назорат ўрнатилган бўлса-да, вазият хамон хавотирли эди. Жунғорлар

томонидан Қозоқ хонлигига доимий ҳужумларнинг кучайиши Еттисувдаги

қозоқ ва қирғизларнинг минтақа ичкарисига кўчишини тақазо этарди. Бу эса

Сирдарё бўйлари ва Фарғона водийсининг шимоли-шарқий ҳудудларида

навбатдаги низоларни келтириб чиқарди. Имомқулихон ҳукмронлигининг

сўнгги даврларига келиб, соғлиғида муаммолар юзага келиши натижасида

маҳаллий амирларнинг марказий ҳокимиятга таъсири аста-секин кучая

бошлади. Шу боис Имомқулихон ўз ихтиёри билан тахтни укаси

Надирмуҳаммадга бўшатиб берди.

Надрмуҳаммадхон (1642-1645)нинг 12 фарзанди бўлиб, хонликни

асосий қисмларини ўз яқинларига бўлиб беради. Шу ўринда, хонликдаги бир

жиҳатни айтиб ўтиш жоиз. Бухоро хонлиги амалда икки қисмга бўлиб

бошқарилган, бири маркази Бухоро бўлган олий даргоҳ ва валиаҳд

томонидан бошқариладиган Балх шаҳрида жойлашган кичик даргоҳ.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

303

Хонликнинг шарқий қисмида жойлашаган Фарғона водийси ҳам

аштархонийлар бошқарувида бўлган. Надрмуҳаммадхоннинг рус подшоси

Михаил Феодорович билан тузилган дўстлик шартномасида ўзининг қўл

остидаги ҳудудлар қаторида Андижон ва Фарғонани ҳам санаб ўтади

[3: 135]

.

Демак, водийда тўлиқ аштархонийлар ҳукмронлиги ўрнатилган эди.

Надрмуҳаммадхон фарзандларидан Абдулазизхонхон ҳамда Бахром

султон ва ишончли амирларини Мовароуннаҳрга олиб келган. Самарқандни

Абдулазизхонга берган бўлса, Бахром султонга эса Тошкентни мулк қилиб

берди. Фарзандларига бошқарувда ёрдам бериши учун Абдулазизхонга Бек

ўғли, Бахром султонга Боқибий юзни оталиқ қилиб тайинлайди

[1: 213]

.

Манбаларда водийни аштархонийлар номидан ким бошқарганлиги ҳақида

аниқ маълумотлар учрамаса-да, “Силсилат ас-салотин” ва Фарғонага оид

вақф ҳужжатларидан келиб чиқиб айрим мулоҳазаларни билдириш мумкин.

1053 ҳижрий (1643-1644) йил билан Короскон саййидларига берилган икки

ҳужжатда айнан Бахром султон номи зикр этилган

[5: 92, 120]

. Шунга ўхшаш

маълумотни Заки Валидий ҳам келтириб ўтган. Фақат ундаги ҳужжатда сана

1652 йил деб кўрсатилган

[4: 77]

. З.Валидий келтирган ҳужжатнинг санасида

хатолик бўлиши табиий, чунки 1652 йилда Бахром султон Мовароуннаҳрда

эмас эди. 1645 йилда Надрмуҳаммадхон Бухородаги ҳокимиятидан айрилгач,

Балхга келади ва ҳудудларини фарзандларига бўлиб берган. Бахром султонга

Кўлоб ҳудуди инъом этилган

[7: 95]

. Демак, унинг номи зикр қилинган

ҳужжат санаси 1652 йил эканлиги мунозаралидир. “Силсилат ас-салотин”

асарида ҳам водийга оид қимматли қайдлар мавжуд. Қирғизлар ҳужумидан

арз қилган андижонлик амирлар ўзларига ҳоким юборишларини ҳам

сўрашган. Натижада Абдураҳмон девонбеги Андижон ҳокими сифатида

танланганлиги ёзилади. Демак, Надрмуҳаммадхон даврида ҳам Фарғона

водийси икки қисмга бўлиб бошқарилган. Сирдарё шимоли Бахром султон

томонидан бошқарилган бўлса, дарёнинг жанубий қисмлари Андижон билан

биргаликда Абдураҳмон девонбеги бошқарувида бўлган. Водийдаги ушбу


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

304

маъмурий бўлинишни темурийлар даврида ҳам кузатиш мумкин. Мирзо

Бобур ва укаси Мирзо Жаҳонгир ўртасидаги 1500 йилги сулҳ шартномасида

ҳам мазкур ҳолат акс этган эди

[11: 212]

. Хўжандни бу даврда ким

бошқарганлиги манбаларда аниқ кўрсатилмаган бўлса-да, Надрмуҳаммадхон

ҳукмронлигининг сўнгги йилларида Боқибий исёни айнан шу шаҳарда

бўлганлигини инобатга олсак, катта эҳтимол билан Хўжанд Тошкент мулки

таркибида айнан ушбу амирнинг бошқарувида бўлган. Чунки шундай ҳолат

Боқимуҳаммадхон (1601-1605) даврида ҳам учрайди. Унинг даврида валиаҳд

Валимуҳаммадхон номидан водийнинг жанубий қисми оталиқ Сархунбий

жалойир томонидан бошқарганлиги “Мусаххир ал-билод” асарида

таъкидланган

[8: 173]

.

“Муқимхон тарихи” асарида шайбоний ва аштархонийлар ичида

Надрмуҳаммадхондай бой подшоҳ бўлмаганлиги ёзилган

[7:

94]

.

Надрмуҳаммадхон ҳукмронлигининг дастлабки пайтида ўз бойлиги орқали

акаси давридаги йирик амирларни ўз томонига оғдиришга интилиб, шу йўл

билан марказий ҳокимиятни мустаҳкамлашга ҳаракат қилди. Лекин

хонликнинг шимоли-шарқий ҳудудларида нотинчлик сақланиб қолди. 1636

йилдан қозоқлар Бухоро хонлиги билан тинчликда яшаб келаётган бўлса-да,

кўчманчи жунғор қабилаларининг Еттисув ва Шарқий Туркистонга доимий

ҳужумлари кучайиб борарди. Натижада у ердаги кўп сонли қозоқ ва қирғиз

қабилаларининг Бухоро хонлиги томон силжиши Тошкент, Фарғона

водийсида сиёсий кескинликни юзага келтириши табиий эди. Шунинг учун

ҳам Надрмуҳаммадхон Андижондаги “ишларни тартибга келтириш” учун

ўзининг ишончли амирларини Назарбий барути бошчилигида юборган

[9:

47]

. “Тарихи Қипчоқхон” муаллифи бу хусусида ёзса-да, ушбу амирларнинг

водийдаги фаолияти ҳақида сўз юритмаган. Бу тўғрида “Силсилат ас-

салотин” асари батафсил маълумот беради. Аштархонийларнинг ҳарбий

кучлари Тошкент ва Хўжанддаги тартибсизликларни бостираётган пайтда,

Андижон амирлари Бухоро хонига кўчманчи қирғиз қабилалари ўзларининг


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

305

мулкларига хавф солаётганларини арз қилишган. Ушбу вазиятдан

фойдаланиб, Фарғона водийсининг шарқий қисмида ўз мавқейини

мустаҳкамламоқчи бўлган Надрмуҳаммадхон зудлик билан Абдурахмон

девонбегини қирғизларга қарши юборади. Абдурахмон девонбеги дастлаб

ишни қозоқ хони Жаҳонгирхон билан учрашувдан бошлайди. Учрашув

ижобий ўтганлигини Абдулазизхон билан қозоқ хонининг қизи Қозоқхоним

унаштирилиши ва бирлашган қўшинлар қирғизларни жазолаш учун йўлга

чиққанидан ҳам билиш мумкин

[10: 128]

. Қирғизлар сардори Қутлуғ Саййид

ўғиллари Тилакибий ва Қорахитой мирзо бошқа сардорлар билан иттифоқчи

қўшинларга қарши жангга киради. Манбаларда икки томон тўқнашуви

қаерда бўлганлиги ҳақида маълумот йўқ. Шиддатли жангда Қутлуғ Саййид

ва ўнлаб бошқа қирғиз сардорлари халок бўлади. Натижада мамлакатнинг

шарқий қисмлари хавфсизлиги таъминланган. Юқоридаги икки манбадан

хулоса қилсак, аслида Надрмуҳаммадхон Абдурахмон девонбегини Назарбий

барути каби амирлар ҳамрохлигида водийга юборган. Сабаб сифатида

кўчманчи қирғизларнинг талончилик юришлари бўлса-да, Надрмуҳаммадхон

водийда ўз таъсирини кучайтиришни мақсад қилган эди. Шунинг учун у

ўзининг энг ишончли вакили сифатида кўкалдоши Абдураҳмон девонбегини

юборган. Қизиқ томони воқеаларнинг ҳеч бирида на Бахром султон номи на

Боқибий юз номи тилга олинади. Абдурахмон девонбеги томонидан қозоқ

хони Жаҳонгирхоннинг қизини Самарқанд ҳокими Абдулазизхон билан

унаштирилиши ҳам аслида Бахром султоннинг оталиғи Боқибий юз

фойдасига эмас эди. Чунки Тошкент ва Хўжандни бошқараётган оталиқ ўз

рақибларига тегишли мулклар орасида қолаётган эди. Шунинг учун бир

пайтда Бухоро хони ўғли Абдулазизхон ва Абдурахмон девонбеги орқали бу

ҳудудларда қозоқлар билан иттифоқ тузиш ҳамда қирғизларга кучли зарба

бериш орқали ўз таъсирини кучайтириб олган. Орадан кўп ўтмай 1643 йилда

жунғорларнинг қозоқ ерларига навбатдаги юриши бошланди. Қозоқ хони

Жаҳонгирхон Бухоро хонидан ёрдам сўрайди, Надрмуҳаммадхон Ялангтўш


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

306

Баходир бошчилигида йигирма минг кишилик қўшин юборади. О.Буртон

Ялангтўш Баходир билан биргаликда Абдулазизхон ва Абдурахмон

девонбеги ҳам қозоқларга ёрдам учун борганлигини ҳамда Абдурахмон

девонбеги 1642 йилдан Андижонни бошқараётганлиги таъкидлайди

[1: 220]

.

Демак, машҳур Орбулоқ жангида Абдурахмон девонбеги бошчилигида

Андижон қўшинлари ҳам қатнашган. Орбулоқ жангида мағлубиятга учраган

жунғорлар қўққисдан Тошкентга хужум қилишади. Абдулазизхонни

мағлубиятдан Ялангтўш Баходир ва Абдураҳмон девонбегини ўз вақтида

ёрдамга етиб келиши қутқариб қолди. Гарчи қалмоқлар ҳужуми бартараф

этилган бўлса-да, мамлакатнинг шимоли-шарқи хали хавотирли эди.

1645 йилда Тошкентда Бахром султон ва Боқибий юз ўртасида

келишмовчилик пайдо бўлади. Натижада Надрмуҳаммадхон Бахром

султонни чақириб олади ва Абдурахмон девонбегини Боқибий юз томонга

жўнатади. Боқибий юз гарчи Бухорога бориш учун кўндирилган бўлса-да, у

хоннинг ўзига нисбатан холислигига шубҳа қилиб, Хўжанд шаҳрига кириб

олади

[1: 226]

. Бундан хабар топган Надрмуҳаммадхон ўғли Абдулазизхонни

бир қанча амирлар билан унга қарши юборади. “Муқимхон тарихи” асарига

кўра Надрмуҳаммадхондан норози бўлган кучлар гўёки кўчманчи қозоқлар

Хўжандга ҳужум уюштирганлиги баҳонасида у ерга катта қўшин юбориш

керак эканлигини хонга тушунтиришади. Хон ўғли Абдулазизхон

бошчилигида лашкар юборади. Бу пайтда Боқибий юз қозоқ шаҳзодасини

топиб, Хўжанд шаҳрига кириб олади. Абдулазизхон шаҳарга келиб, ушбу

шаҳзодани ўлдиради, фитначилар эса Абдулазизхондан Бухоро тахтини

эгаллашини сўрайди. Акс ҳолда уни ҳам ўлдиришлари мумкинлигини

айтишгандан сўнг, Абдулазизхон уларнинг шартига кўнади

[7: 94]

. “Тарихи

Қипчоқ” асарида эса Боқибий юз ҳақида умуман маълумот бермайди, лекин

қозоқ шаҳзодаси Имомқулихоннинг набираси Санжар эканлигини

таъкидлайди

[6: 752]

. Қўқон хонлиги тарихчиси Муҳаммад Ҳакимхон

“Мунтаҳаб ут таворих” асарида Хўжанд воқеасида Боқибий юзни тилга олиш


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

307

билан чекланади

[12: 666]

. Жўйбор шайхлари ҳаётини ёритувчи муҳим манба

“Матлаб ут толибин” асарида ҳам ушбу воқеаларнинг иштирокчилари ҳақида

маълумотлар келтирилган. “Ўша пайтда – деб ёзилади асарда, – Боқи юз ва

Имомқулихоннинг барча амирлари (Надрмуҳаммадхонга) мухолифат зохир

қилишди. Надрмуҳаммадхон катта ўғли Абдулазизхонхонни уларга қарши

юборди. Рахимбек, Бекўғли, Севинчбий, Муҳаммадёрбий, Назирбий ва

бошқалар султонга арз қилишди: Отангизни подшоҳликдан маъзул этиб,

сизни тахтга чиқарамиз. Агар буни қабул қилсангиз – жуда яхши, акс ҳолда,

ҳар иккалангизни вилоятдан ихрож этамиз”

[2: 247]

. Боқибий юз исёни

ҳақида батафсил маълумот “Силсилат ас-салотин” асаридан олишимиз

мумкин. Надрмуҳаммадхондан норози бўлганлар Боқибийни бир қозоқ

шаҳзодаси билан Хўжандга юборишади. Абдулазизхонхон бошчилигидаги

Бухоро лашкари 15 кун давомида Хўжандни қамал қилишгандан сўнг, йирик

амирлар Бухоро шаҳзодасини шаҳарни қамалдан бўшатиб, дарёда кутиб

туришини ва Боқибий юзни унинг ҳузурига келтиришларини айтишди.

Абдулазизхонхон улар айтганидек қилиб, дарёга чекинган пайт унинг олдига

Мўминбий ҳамда Қозоқбий каби амирлар келишиб, Боқибий исёнини

бостириш эвазига ўзларининг бир қанча шартларини айтишади. Бундан буён

улар Надрмуҳаммадхонга бўйсунмасликларини, хон ва Балх қўшинлари

Абдураҳмон девонбеги бошчилигида Мовароуннаҳрни тарк этишларини,

Бухоро ҳокимиятини Абдулазизхонхон бошқариши керак эканлигини баён

этишади

[10: 129-130]

. Абдулазизхон уларнинг бу шартларига кўнишдан

бошқа иложиси қолмайди. Натижада Абдулазизхон Хўжанддан Бухорога

қайтиб, ҳокимиятни эгаллайди. Отаси эса Балхга қочиб кетиб, ўзини аввалги

ҳудудларини бошқариш билан чекланади. Бу эса Бухоро хонлигини амалда

иккига бўлинганини англатар эди.

“Матлаб ут-толибин”, “Қипчоқхон тарихи”, “Силсилат ас-салотин”

асарларида Хўжанд қўзғолони ҳақидаги маълумотлар бир-бирига яқинлиги


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

308

билан характерланса, “Муқимхон тарихи” асарида эса Хўжанд қўзғолони

қозоқлар ҳужуми баҳонасида уюштирилганлиги таъкидланган.

Демак, Надрмуҳаммадхон даврида Фарғона водийсидаги сиёсий вазият

ички ва ташқи омиллар туфайли барқарор эмас эди. Бир томондан минтақага

шимоли-шарқ томондан кўчманчи жунғор ва қирғизлар хавф солиб турган

бўлса, иккинчи томондан Надрмуҳаммадхон сиёсатидан норози бўлган

кучлар айнан водийдан туриб хонга қарши чиқишди ва ўз мақсадларига

эришишди. Натижада, Бухоро хонлиги амалда маркази Бухоро ва Балх

бўлган икки қисмга ажралиб қолди.

Фойдаланилган манба ва адабиётлар:

1.

Burton Audrey The Bukharans: A Dynastic, Diplomatic and Commercial

History 1550–1702. New York: St. Martin–s Press. 1997. – 664 p.

2.

Абулаббос Муҳаммад Толиб ибн Тожиддин Ҳасанхожа ал-Ҳусайний

ас-Сиддиқий. Матлаб ут-толибин / таржимонлар Ғ.Каримий, Э.Миркомилов.

Тошкент.2016. – 384 б.

3.

Алексеев.А.К.

Политическая

история

Тукай-Тимуридов:

По

материалам персидского исторического сочинения Бахр ал-асрар. –СПб.:

Изд-во С.-Петерб. ун-та, 2006. – 229 с.

4.

Валидов А.З. Некоторые данные по истории Ферганы XVIII столетия //

Протоколы заседаний и сообщения членов Туркестанского кружка

любителей археологии. Год XX (11 декабря 1914 г. - 11 декабря 1915 г.).

Вып. 2. Ташкент: 1916. – С. 68-86.

5.

Жувонмардиев А. XVI-XIXасрларда Фарғонада ер-сув масалаларига

оид. Тошкент: Фан. 1965. – 184 б.

6.

Қожамқұли-бек Балхи. Тарих-и Қыпшақи / Сөзбе-сөз аударған

Ю.Пилтан, əдеби əндəп, редакциялық жұмыстарын жүргiзiп, қосымшаларын

жазғандар: Т.Əлбеков, Н.Елесбай, А.Оралбек. – Алматы: Принт, 2017. – 800

б.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

309

7.

Муҳаммад Юсуф Мунши. Мукимханская история. Перевод с перс-

таджик.,примечания и указатели А.А.Семенова. Ташкент,1956. – 303 с.

8.

Муҳаммадёр ибн Араб Қатаған. Мусаххир ал-билод // Форс тилидан

таржима, изоҳлар ва кўрсаткичлар муаллифлари: Исмоил Бекжонов, Дилором

Сангирова, кириш муаллифлари: Шодмон Вохидов, Исмоил Бекжонов,

Дилором Сангирова, – Тошкент: Янги аср авлоди, 2009. – 429 б.

9.

Тулибаева Ж. «Тарих-и Кипчак-хани» как источник по истории казахов

XVI – начала XVIII веков. // Известия Национального центра

источниковедения и историографии. – Астана, 2012. - №3. – С. 45-55.

10.

Тулибаева Ж. Бабуридские источники // Персоязычные источники по

истории казахов и Казахстана XIII - XIX вв. - Астана: Евразийский

национальный университет им.Л.Н.Гумилева, 2006. – С.113-132.

11.

Фарғона водийси Амир Темур ва темурийлар даврида: монография;

илмий нашр; кирилл ёзувида; Б.Усмонов. – Фарғона: “Фарғона” нашриёти,

2019. – Б. 212.

12.

هسسؤم .اد هناﻫ یچیئوک ،اراﻫاﻭاک یئوﻳاﻳ حیﺤصﺗ .)لﻭا دﻠﺟ( ﺦﻳراوﺘﻟا بﺨﺘﻨم .ناخ ﻢیکح دﻤﺤم

666 .ص – .2009 .ویکوﺗ – .اﻘﻳرفآ ﻭ ایسآ یاﻫ نابﺯ ﻭ اﻫ گﻨﻫرف تاﻌﻟاﻄم

13.

Usmonov B. A. On the dates of the military clashes between sultan Ahmad

Mirza and Umarshaikh Mirza //Asian Journal of Multidimensional Research

(AJMR). – 2020. – Т. 9. – №. 5. – С. 397-404.

14.

Bahriddin U. Ferghana in the period of Amir Timur's struggle for power

(1360-1370) //International Journal of Innovative Technology and Exploring

Engineering. – 2019. – Т. 9. – №. 1. – С. 3180-3187.

15.

Usmonov B. A. A Study of Political Processes in the Fergana Valley In

1371-1376 //Design Engineering. – 2021. – С. 6174-6187.

16.

Musaev A. THE FERGHANA VALLEY IN THE FIRST HALF OF THE

17TH CENTURY AS VIEWED BY RESEARCH HISTORIANS: https://doi.

org/10.47100/conferences. v1i1. 1234 //RESEARCH SUPPORT CENTER

CONFERENCES. – 2021. – №. 18.05.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

310

17.

Abdurasulovich N. A. THE HISTORY OF THE SHEIBANID PERIOD OF

THE FERGANA VALLEY IN FOREIGN HISTORIOGRAPHY.

18.

Musayev A. B. Political processes in the Fergana valley at the turn of the

XVI-XVII centuries //Asian Journal of Multidimensional Research (AJMR). –

2020. – Т. 9. – №. 11. – С. 16-21.

ҚЎҚОН ХОНЛИГИДА ХАЛҚ ТОМОША САНЪАТИ

(Халқ томоша санъатининг моҳир ижрочиси Зокир Эшон мисолида)

Қамбаров А.А.

ФарДУ профессори в.б., ф.ф.н

абду.@mail.ru

Аннотация. Мазкур мақолада Қўқон хонлиги даврида халқ томоша санъати,

шунингдек, ўз санъати ва маҳорати билан XIX асрнинг биринчи ярмида биргина Фарғона
водийсида эмас, балки Ўзбекистоннинг бошқа жойларида ҳам элга танилган машҳур
масхарабоз ва қизиқчи Зокир Эшоннинг фаолияти ижтимоий-фалсафий жихатдан
таҳлил қилинади.

Таянч сўзлар: томоша санъати, масхарабозлик, қизиқчилик, аския, қўғирчоқбоз,

қўғирчоқ ўйин, от ўйин, пичоқ ўйин, бесуяклилар ўйини, найрангбозлик, кўз боғлаш, пойга.

Аннотация. В данной статье анализируется искусство народных развлечений в

период Коканского ханства, а также деятельность известного клоуна и конферансье
Закира Эшона, который был известен не только в Ферганской долине, но и в других
уголках Узбекистана, своим искусством и умениями. в первой половине XIX века с
социально-философской точки зрения.

Ключевые слова и фразы: театральное искусство, клоунада, забава, аския,

кукольник, кукольный спектакль, игра на лошадях, игра с ножом, игра без костей,
ловкость рук, повязка на глаза, скачки.

Annotation. This article analyzes the art of folk entertainment during the Koqan

Khanate, as well as the activity of the famous clown and entertainer Zakir Eshon, who was
known not only in the Fergana Valley, but also in other parts of Uzbekistan, with his art and
skills in the first half of the 19th century, from a socio-philosophical point of view.

Key words and phrases: performing arts, clowning, fun, askia, puppeteer, puppet show,

horse play, knife play, boneless play, sleight of hand, blindfold, race

Ўтмишда ҳалқ санъаткорлари Наврўз байрами, ҳосил шодиёнаси, халқ

маросимлари ва тўйлари муносабати билан томошалар берганлар.

Сайилгоҳларда ва тўйхоналарда намойиш қилинадиган масхарабоз ва

қизиқчиларнинг чиқишлари, қўғирчоқ ўйин ва дорбозлик, улоқ, пойга,

кураш, кўз боғлаш, найрангбозлик, муаллақ, рақс, мавригихонлик, айиқ,

маймун, илон ўйнатиш, қўчқор, хўроз, бедана уриштириш ва ҳоказолар

Библиографические ссылки

Burton Audrey The Bukharans: A Dynastic, Diplomatic and Commercial History 1550–1702. New York: St. Martin–s Press. 1997. – 664 p.

Абулаббос Муҳаммад Толиб ибн Тожиддин Ҳасанхожа ал-Ҳусайний ас-Сиддиқий. Матлаб ут-толибин / таржимонлар Ғ.Каримий, Э.Миркомилов. Тошкент.2016. – 384 б.

Алексеев.А.К. Политическая история Тукай-Тимуридов: По материалам персидского исторического сочинения Бахр ал-асрар. –СПб.: Изд-во С.-Петерб. ун-та, 2006. – 229 с.

Валидов А.З. Некоторые данные по истории Ферганы XVIII столетия // Протоколы заседаний и сообщения членов Туркестанского кружка любителей археологии. Год XX (11 декабря 1914 г. - 11 декабря 1915 г.). Вып. 2. Ташкент: 1916. – С. 68-86.

Жувонмардиев А. XVI-XIXасрларда Фарғонада ер-сув масалаларига оид. Тошкент: Фан. 1965. – 184 б.

Қожамқұли-бек Балхи. Тарих-и Қыпшақи / Сөзбе-сөз аударған Ю.Пилтан, əдеби əндəп, редакциялық жұмыстарын жүргiзiп, қосымшаларын жазғандар: Т.Əлбеков, Н.Елесбай, А.Оралбек. – Алматы: Принт, 2017. – 800 б.

Муҳаммад Юсуф Мунши. Мукимханская история. Перевод с перстаджик.,примечания и указатели А.А.Семенова. Ташкент,1956. – 303 с.

Муҳаммадёр ибн Араб Қатаған. Мусаххир ал-билод // Форс тилидан таржима, изоҳлар ва кўрсаткичлар муаллифлари: Исмоил Бекжонов, Дилором Сангирова, кириш муаллифлари: Шодмон Вохидов, Исмоил Бекжонов, Дилором Сангирова, – Тошкент: Янги аср авлоди, 2009. – 429 б.

Тулибаева Ж. «Тарих-и Кипчак-хани» как источник по истории казахов XVI – начала XVIII веков. // Известия Национального центра источниковедения и историографии. – Астана, 2012. - №3. – С. 45-55.

Тулибаева Ж. Бабуридские источники // Персоязычные источники по истории казахов и Казахстана XIII - XIX вв. - Астана: Евразийский национальный университет им.Л.Н.Гумилева, 2006. – С.113-132.

Фарғона водийси Амир Темур ва темурийлар даврида: монография; илмий нашр; кирилл ёзувида; Б.Усмонов. – Фарғона: “Фарғона” нашриёти, 2019. – Б. 212.

محمد حکیم خان. منتخب التواريخ )جلد اول(. تصحیح يايوئی کاواهارا، کوئیچی هانه دا. مؤسسه .12

مطالعات فرهنگ ها و زبان های آسیا و آفريقا. – توکیو. 2009 – .ص. 666

Usmonov B. A. On the dates of the military clashes between sultan Ahmad Mirza and Umarshaikh Mirza //Asian Journal of Multidimensional Research (AJMR). – 2020. – Т. 9. – №. 5. – С. 397-404.

Bahriddin U. Ferghana in the period of Amir Timur's struggle for power (1360-1370) //International Journal of Innovative Technology and Exploring Engineering. – 2019. – Т. 9. – №. 1. – С. 3180-3187.

Usmonov B. A. A Study of Political Processes in the Fergana Valley In 1371-1376 //Design Engineering. – 2021. – С. 6174-6187.

Musaev A. THE FERGHANA VALLEY IN THE FIRST HALF OF THE 17TH CENTURY AS VIEWED BY RESEARCH HISTORIANS: https://doi. org/10.47100/conferences. v1i1. 1234 //RESEARCH SUPPORT CENTER CONFERENCES. – 2021. – №. 18.05

Abdurasulovich N. A. THE HISTORY OF THE SHEIBANID PERIOD OF THE FERGANA VALLEY IN FOREIGN HISTORIOGRAPHY.

Musayev A. B. Political processes in the Fergana valley at the turn of the XVI-XVII centuries //Asian Journal of Multidimensional Research (AJMR). – 2020. – Т. 9. – №. 11. – С. 16-21.

Hepagreen - восстановление нормальной работы печени Androgard — препарат для настоящих мужчин Androgard — препарат для настоящих мужчин Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Maksimus - Натуральный продукт, для бодрости и энергии Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Avicenna’s Lab inLibrary — это научная электронная библиотека UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации Gulyamov - Гулямов Саид Саидахрарович MUVI24 - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Интернет-аптека >METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг All.Tube - Смотрите онлайн видео бесплатно в хорошем качестве Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды UMAR PROEKT - Комплексное проектирование UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана