Из истории денежной политики в финансовой системе Коканского ханства

Направления: История
Тип источника: Конференция
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
327-336
0
0
Поделиться
Хатамова, З. (2023). Из истории денежной политики в финансовой системе Коканского ханства. Актуальные проблемы истории Узбекистана, 1(1), 327–336. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-of-uzbekistan/article/view/16511
З Хатамова, Ферганский политехнический институт

Старший преподаватель кафедры "Общественные науки и спорт", кандидат технических наук

0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Статья содержит сведения о финансовой политике Коканского ханства, денежных реформах, золотых, серебряных и медных монетах, отчеканенных со времени основания ханства до последних дней, и персидских надписях на них.

Похожие статьи


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

327

THE SPIRITUAL ENVIRONMENT IN THE PENETRATION OF POP MUSIC

IN UZBEKISTAN

.

Ln an “Humanite Congress-2021”.

7.

Nurmamatovich, SH. T. (2021). THEORETICAL OF NATIONAL MUSIC

CULTURE FUNDAMENTALS.

8. Kurbanova, B., Khurshid, M., & Tokhirjon, S. (2022, May). THE ROLE

AND IMPORTANCE OF A SYSTEMATIC APPROACH TO TEACHING IN

THE FINE ARTS. In

Archive of Conferences

(pp. 105-107)

ҚЎҚОН ХОНЛИГИ МОЛИЯ ТИЗИМИДА МОНЕТАР СИЁСАТ

ТАРИХИДАН

Хатамова З.Н.

ФарПИ, “Ижтимоий фанлар ва спорт”

кафедраси катта ўқитувчиси, PhD

Аннотация: Мақолада Қўқон хонлиги молиявий сиёсати, пул ислоҳотлари, хонлик

ташкил топган вақтдан бошлаб сўнгги кунигача зарб қилинган олтин, кумуш, мис танга
пуллар ва улардаги форсий ёзувлар хақида маълумотлар мавжуд.

Калит сўз ва иборалар: танга, олтин, кумуш, фулус, монетар.
Аннотация: Статья содержит сведения о финансовой политике Коканского

ханства, денежных реформах, золотых, серебряных и медных монетах, отчеканенных со
времени основания ханства до последних дней, и персидских надписях на них.

Ключевые слова и фразы: монета, золото, серебро, фулус, монета

Annotation: The article contains information about the financial policy of the Kokan

Khanate, monetary reforms, gold, silver, and copper coins minted from the time of the
foundation of the Khanate to the last day, and the Persian inscriptions on them.

Key words and phrases: coin, gold, silver, fulus, monetary

Қўқон хонлиги ташкил топган кунданоқ мамлакат иқтисодий ва сиёсий

хаётида пул масаласи давлатнинг ички ва ташқи функцияларида алоқалар

воситаси бўлди. Хонликда илк бийлар даврида - Шоҳрухбий (1709-1721),

Абдураҳимбий (1721-1733), Абдукаримбий (1733-1750), Абдураҳмон (1750-

1751), Эрдонабий 1 (1751-1753), Бобобек (1753-1754), Эрдона II (1754-1769),

Сулаймонбий (1769, 6 ой) мустақил равишда Қўқон хонлиги тангалари зарб

этилмаган. Норбўтабий давридан бошлаб Олимхон хукмронлиги ва кейинги

хонлар даврида бу давлатда тадқиқ этишга арзийдиган монетар сиёсатни

амалга оширилди. Ушбу сиёсат орқали пул муомаласини тартибга солиш


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

328

муҳим аҳамиятга эга бўлди. Хонликда амалга оширилган пул ислоҳотлари

ёки сиёсати молия соҳасини тартибга солиш усулларидан бири сифатида

жамиятда ўзига хос тартибларни ярата бошлади.

Қўқон хонлигида молиявий ислоҳот масаласида давлат томонидан пул

ва нархлар барқарорлигини таъминлаш, олтин, кумуш, мис танга

пулларининг оғирлиги, метал сифатининг ўзгариб бориши, давлатнинг

молиявий

барқарорлигини,

иқтисодий

ўсишни

мустаҳкамлашга

йўналтирилган воситалар, усуллар ва чора-тадбирлар йиғиндиси мавжуд

бўлганми деган саволга айнан монетар сиёсатини ўрганиш давомида жавоб

топилади.

Қўқон хонлиги тарихида амалга оширилган монетар сиёсатлар,

биринчидан, пул ислоҳотлари ўтказиш натижасида давлат иқтисодиётни

тартибга солиш билан бирга хоннинг сиёсий мавқеини ҳам мустаҳкамлашга

хизмат қилиши лозим эди. Иккинчидан, иқтисодиётни ривожлантиришда пул

ҳажми ва сифатини тартибга солиш жараёнлари вужудга келди, хатто энг

сўнгги даврда зарб қилинган кумуш тангаларнинг таркибида 50 фоиз бўлса

ҳам кумуш мавжуд бўлмаган. Учинчидан, Қўқон хонлиги монетар сиёсати

халқаро дипломатик алоқаларда ҳам ўзи аксини кўрсатди. Масалан, Умархон

хукмронлиги йилларида зарб этилган олтин тангалар Қўқон хонлиги

худудидан топилмаган бўлсада, Россия худудидан топилганлиги халқаро

савдода Қўқон хонлиги томонидан зарб этилган олтин тангалар кенг

муомалада бўлганлигини тасдиқлайди. Бу эса, Россия ва Қўқон хонлиги

ўртасида йирик савдо алоқалари бўлганлиги ва асосан бунда воситаси

сифатида олтин тангалар ишлатилганлигини далиллайди.

Тўртинчидан, Қўқон хонлиги монетар сиёсатида пул инструментлари,

зарб қилиш техникаси масалаларини таҳлил этиш ҳам Хонлик пул ислоҳоти

тарихига тегишли бўлган ўрганилмаган жиҳатлардир.

Бешинчидан, Қўқон хонлигининг иқтисодий хаётида солиқ сиёсати ва

ундан маблағ ундиришда ҳар бир хукмдор даврида йиғилган солиқ


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

329

миқдорини аниқлашда, ҳисоблашда пул ислоҳотларидаги ўзгаришлар ҳам

катта фарқни юзага келтирган. Олдинги илмий тадқиқотларда солиқ ва унинг

молиявий асосларини тахлил этган бўлсакда,

[8: 1]

И.Бурхоновнинг

тадқиқотларида ҳам бу масаланинг айрим жиҳатлари ёритилганлиги кўзга

ташланди

[9: 1].

Хонлик тангаларини ўрганиб чиқилганда, илк зарб қилинган тангаларга

нисбатан кейинги давр тангаларида ёзувлар кўпайиб боради. Норбўтабек

даври (1770-1801)да зарб қилинган илк тангалар 1785 йил зарб этилган мис

чақалар бўлиб уларда фақат бир тарафида

ҳайр бод

деб ёзилган. Хижрий

1210 наврўз

деб ёзув тушурилган тангалар эса кейинроқ зарб этилганлиги

учунми балки, орқа тарафида ҳам ёзув бор. Лекин ёзув ўчиб, тушунарсиз

холатга келиб қолган. Норбўтабек даврига оид топилган учинчи мис тангада

эса,

фулуси роиж

ёзилган, орқасида

1215

деб сана қўйилган. Қўқон хонлиги

тангаларидан биргина шу хукмдор вақтида тангага хоннинг исми ёзилмаган.

Қўқон хонлиги молия тизимида пул ислоҳотларининг ўтказилиши

Норбўтабий ҳукмронлиги давридан кўзга ташланиши хақида Б.Бабаджанов:

“Қўқон хонлигида биринчи танга Норбўтабек ҳукмронлиги 1190/1776-77

йилларга тўғри келади. Иккинчи танга 1210/1795-96 йилларга тўғри келади.

Бу тангалар оғирлиги, сифати, ёзуви қисқалиги билан Хоразм, Бухоро

тангаларига ўхшаш бўлган” – деб қайд этади

[1: 101.].

Норбўтабек танга пулларни зарб эттиргунигача Қўқон хонлигида

пуллар ишлатилмаганми деган савол туғилиши табиий. Уларнинг

ҳукмронлиги даврларида мамлакатда Бухоро хонлиги томонидан зарб

этилган танга пуллар муомалада бўлган. Бунга асосий сабаб хонлик мустақил

ажралиб чиққан бўлсада, хали молиявий қудратга эга эмас эди. Бу даврда

хонлик молиявий хаётида Бухоро хонлиги танга пуллари амалда бўлганлиги

сабабли бу пуллар ҳақида қуйида қисқача маълумотлар келтирилмоқда.

Филип Ефремов 1805 йилда Ўрта Осиёнинг бир қанча шаҳарларига

келган. Бухоро хонлигида бўлган вақтида мамлакатдаги пул ва уларнинг


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

330

турлари ҳақида қизиқарли маълумотларни берган

[2: 70].

“Бухорода мис,

кумуш, олтин пуллар бор. Мис танга карапул деб аталади. Кумуш танга ўн

қорапул. Кумуш танганинг ярми мисдан иборат. Олтин ашрафи ёки тилла

дейилади. Бир ашрафи 30 тангага тенг бўлган. Бухоро червонеци ҳам

мавжуд”

[2: 70].

Бизнингча, карапул деб ёзилганда қорапул тушунилиши

керак. Бир олтин танга 30 кумуш пулга тенг бўлганлиги ҳамда 30 танга, яъни

бир тилла бу 300 қорапулга-мис тангага тенг эканлигини билиш мумкин.

Бухоро хонлигида олтин тангаларни

ашрафи

деб номланиши

Е.А.Давидович

ва

А.Женкинсон

маълумотларида

қайд

этилган.

Е.А.Давидович 1507-1509 йиллардаги пулларни 9та олтин ва 2739та кумуш

тангаларни гуруҳлаштириш жараёнида

ашрафи

терминини ишлатган

[3: 6.].

1558-1560 йилларда Бухорога келган садогар-саёҳатчи А.Женкинсон XVI

асрда Ўрта Осиёдаги пул турлари ва таркиби ҳақида муҳим маълумотларни

келтиришда олтин тангалар ҳақида ҳам тўхталган

[4: 162-192].

Бухоро хонлигида олтин, кумуш ва мисдан тангалар зарб қилишган.

Манғитлар давлати йиқитилишидан олдин қоғоз пуллар ҳам чиқарилган.

Олтин тангалар — ашрафий ёки тилла, кумуш тангалар - танга, мис тангалар

- мис пул, қора пул деб юритилган. Амирлик ағдарилишидан олдин кўплаб

турли қимматдаги - 5, 10, 20 танга қимматидаги мис тангалар зарб қилинган.

Уларни танга деб аташган

[5: 1].

В.Бартольднинг “XIX асрда Бухоро, Қўқон, Хива хонликларида савдо-

пул муносабатларида олтин(тилла), кумуш (танга), мис (пул) тангалар алоқа

воситаси эди

” [6: 290]

деган фикридан Қўқон хонлиги пуллари хақида ҳам

маълумот олиш мумкин.

Қўқон хонлиги молия тизимида пул ислоҳотлари тарихини ўрганиб

таҳлил этилганида ҳар бир хон пул зарб этишда ўз услубига эга бўлган.

Масалан, Норбўтабий даврида фақат мис тангалар зарб қилинган. Олимхон

ҳукмронлиги(1801-1810) даврида мис, кумуш-мис дирҳамлар ишлаб

чиқарилган. Умархон хукмронлиги (1810-1822)нинг илк даврларида амалга


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

331

оширилган пул ислоҳотида мис ва паст даражали кумуш мир ва кумуш

дирҳамлар зарб қилинган. Умархон ҳукмдорлигининг сўнгги йилларида зарб

этилагн пуллар олдингиларига нисбатан сифатли, яъни, юқори пробали

кумуш ва тилладан зарб этилганлиги маълум бўлди.

С.Ишанхановнинг маълумотига кўра Қўқон хонлигида бир тилла танга

21 кумуш тангага тенг бўлган. Бир танга 45-60 мис пулга тенг бўлган

[7: 40].

XIX –асрнинг ўрталарида 1 тилла 3 рубль 80 коп рус пулига тенг бўлган

[7:

40].

С.Ишанхановнинг каталогида Қўқон хонлигининг 7 та хукмдори ва

Муродбекдан ташқари ҳамма ҳукмдорлар даврида зарб қилинган пулларнинг

фото тасвири келтирилган.

Унда жами 1250 та тангалар тури, оғирлиги, миқдори, метали, зарб

қилинган жойи, йили, хозирги кунда улар сақланаётган музей, яъни, жойи

кўрсатиб ўтилган.

Қўқон хонлиги ички бозорларида кенг ишлатилган мис фулус

тангаларга деярли сўз ёзилмаган. Кумуш ва олтиндан зарб этилган тангаларга

кўпроқ сўз ишлатиб ёзилган. Аслида тангаларга белги ёки ёзув қўйишга

бормиди, деган савол туғилади. Давр ўтиши билан хукмдорлар хисоб-

китобни амалга ошириш учун қулайлик бўлиши мақсадида ҳамда тангаларни

қайта тортиб учун ҳам пул зарб қилиш техникаларига янгиликлар киритиб

бордилар. Қўқон хонлиги тангаларида илк даврларда ёзув камроқ,

кейинчалик ёзувлар ва саналар киритишда маъно ва сифатга эътибор берила

бошланганига гувоҳ бўлинади. Қуйида хонликда зарб этилган тангалар

тарихига қисман тўхталиб ўтилади:

Олимхон хукмронлиги даврига оид тўққиз турдаги тангалар топилган

бўлиб, биринчи танга мисдан зарб қилинган бўлиб, унга форс тилида

Олимбек 1216

ва орт қисмига эса

оқибати хайр 12

ёзуви тушурилган. Ушбу

тангадаги охирги қайдлар ўчиб кетган, зарб қилинган йили, яъни 1216 деб

ёзилган деган таҳмин хақиқатга яқинроқ бўлади.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

332

Иккинчи танга ҳам мисдан ишланган бўлиб унинг олд тарафида

Оқибати хайр

, орт тарафида эса

1217

деган қайд мавжуд. Учинчи танга ҳам

мисдан зарб қилинган ва унда

зарб Хўқанд,

ва ортида

1219

каби ёзуви

мавжуд. Тўртинчи танга ҳам мисдан ишланган бўлиб, ёзувлари ҳам олдинги

тур мис тангалари каби қисқа келтирилган:

Хўқанд; зарб

. Бешинчи тур танга

ҳам мисдан зарб қилинган. Унинг олд тарафига

зарб Хўқанд,

орт тарафига эса

роиж

(муомаладаги танга) деб ёзилган. Олтинчи танга алоҳида хусусият

билан ажралиб туради. Унга Қўқон хонлиги тарихидаги икки хукмдорнинг

исми ёзилган. Олд тарафига

зарб Муҳаммад Олим Норбўтахон 1221

деб

ёзилган бўлса орқа тарафига эса, дунё тургунча турсин деган жумланинг

форсий тилдаги матни-

Оқибат бод боқи дар жаҳон

тушурилган. Ушбу

танганинг яна бир ўзига хослиги шундан иборатки, у хонлик тарихида зарб

этилган илк кумуш танга. Олимхон даврида зарб этилган, бизгача етиб

келган ягона кумуш танга. Еттинчи танга пул ҳам мисдан зарб қилинган

бўлиб,

олий қадар

ва

дирҳам

деб ёзув қўйилган. Саккизинчи тангада

Хўқанд;

дирҳам

; деб ёзилган бўлиб, кумуш из юритилган мис тангадир. Тўққизинчи

танга з

арб Хўқанд; дирҳам олий

; ёзувлари мавжуд бўлган кумуш изли мис

тангадир.

1809-1822 йилларда Қўқон хони сифатида тарихда қолган Умархон

ҳукмронлиги даврига тегишли 12 турдаги танга пуллар сақланиб қолган.

Уларнинг ҳар бирида алоҳида ўзига хослик мавжуд бўлганлиги учун бирма

бир таҳлил этиш мақсадга мувофиқдир:

Биринчи танга пулнинг олд тарафида

Муҳаммад Умар Баходирхон,

орт

тарафида эса

1224 Хўқанд дирҳам

деб ёзилган бўлиб, кумуш из юргизилган

мис тангадир.

Иккинчи танга ҳам кумуш из юргизилган мис пул бўлиб, унинг ҳам

икки томонида ёзувлари бор -

Муҳаммад Умархон 1226

ва

зарб Хўқанд

;

Учинчи пул ҳам кумуш из юргизилган мис танга ва х

азрат хони; Зарб

Хўқанд1228

каби ёзувларни ўқиш мумкин.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

333

Тўртинчи танга пул олди ва орқа тарафига

низом амир Олий; Дирҳам

Хўқанд Латиф

каби ёзувлари билан ишланган кумуш изли мис танга.

Бешинчи пул ҳам шундан металдан ишлинган бўлиб, унда

низом

малик; Хўқанд дирҳам1234

каби ёзувлар бор.

Олтинчи тангада эса

Амирий; Зарб Хўқанд 123

каби ёзувларни кўриш

мумкин. Унда йил санасининг охирги рақами ўчиб кетган. У ҳам кумуш изли

мис танга.

Еттинчи тангада

Амирий олий мўтабар

, орқасида

Зарб Ҳўқанд латиф

сингари ёзувлар мавжуд ва у кумушдан зарб қилинган.

Саккизинчи танга кумушдан зарб қилинган ва унинг ҳам ҳар икки

тарафида ёзувлар мавжуд. Олд тарафида

имом ал-муслиминСаййид

Муҳаммад амир Умар

, орт тарафида эса

зарб дар ул мулк-Хўқанд 123

каби

ёзувларни ўқиш мумкин.

Тўққизинчи танга кумуш танга ҳам кумушдан ишланган бўлиб унда

амирал муслимин Саййид Муҳаммад Умар султон

ва орқасида

зарб дорул

салтана Хўқанд 1237

каби ёзувлари бор.

Ўнинчи танга мисдан ишланган бўлиб, олдида

Хўқанд

, орқасида

зарб

деб ёзилган, зарб қилинган санаси ҳам ёзилган бўлсада, санаси ўчиб кетган.

Ўн биринчи танга мисдан ишланган, орқа ва олди тарафларида

оқибат

1228; хайр бод 1228

каби ёзувлар бор.

Ўн иккинчи танга ҳам мисдан зарб қилинган бўлиб унда

зарб Хўқанд;

роиж

каби сўзларни ўқиш мумкин.

Муҳаммадалихон даврига оид 13 турдаги танга пуллар, Шерали хон

даврига оид 3 турдаги танга пуллар, Худоёрхон (1844-1858) биринчи

хукмронлиги даврига оид 15 турдаги танга пуллар, Маллахон даври (1858-

1862)га оид 8 турдаги танга пуллар, Шохмуродхон (1862) даврига оид 2

турдаги танга пуллар (олтин ва кумуш), Худоёрхоннинг иккинчи

хукмронлиги (1862-1863) даврига оид 6 турдаги танга пуллар, Худойқулихон

(1865) хукмронлигига оид 1 турдаги танга пуллар, Худоёрхоннинг 3-даври


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

334

(1865-1875)га

оид

5

турдаги

танга

пуллар,

Пўлатхон

(1875-

1876)хукмронлигига оид 1 турдаги танга пуллар, Насриддин (1875-1876) хон

даврига оид 2турдаги танга пуллар ва улардаги ёзувлар, хронологик

йилларнинг барчасини ўрганиб чиқилди. Олинган хулосалардан маълумки,

Қўқон

хонлиги

молиявий

сиёсатини

мустаҳкамлаш

ва

бозор

муносабатларини тартибга солишда ҳар бир янги хон ўз пул ислоҳотини

ўтказиб борган. Бу эса, ижобий ва салбий оқибатларни юзага келтирган.

Қўқон хонлиги молия тизимида пул масаласини ўрганишда хронологик

давр 1709 йилдан то 1876 йилгача деб белгиланганлиги учун Норбўтабий

хукмронлигидан олдинги 68 йиллик даврда хонликда қайси пул муомалада

бўлганлигини ҳам таҳлил этиш зарурдир. Шунинг учун Тошкент, Самарқанд,

Бухоро, Андижон, Наманган, Фарғона, Қўқон шаҳарларидаги марказий

давлат музейларида сақланаёган Қўқон хонлигида зарб қилинган танга

пуллардаги сана ва ёзувлар ўрганилди. Натижавий хулосаларга кўра, Қўқон

хонлиги илк мустақил бўлган даврларда алоҳида пул ишлаб чиқармаган.

Албатта бу хулосани тасдиқлашга ҳам шошилмаслик керак. Чунки Москва,

Санкпетербур ва Британия музейларида ҳам Қўқон хонлиги давлатига

тегишли олтин ва кумуш танга пуллар сақланади. Лекин, улар маҳаллий

музейларимиз фондидаги тангаларга нисбатан оз миқдорда. Насиб қилса,

уларни ҳам олганимизда балким, 1709-1776 йиллар оралиғига мансуб

тангалар топилса, Қўқон хонлиги молия тизими тарихига учун қимматли

маълумот бўлади.

Фойдаланилган манба ва адабиётлар:

1.

Бабаджанов. Б.М. Кокандское ханство: власть, политика, религия. –

Токио-Ташкент: Yangi nashr, 2010. – 743 с.

2.

Ефремов Ф.Девятилетнее странствование. – Москва, 1950. – 228 с.

3.

Давидович Е.А. Денежная реформа 1507-1509 гг. Мухаммад

Шейбанихана

(Опыт

комплексного

источниковедения)//Восточное


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

335

историческое источниковедение и специальные исторические дисциплины. -

Вып.6.- М.: Восточная литература, 2004.- с.6.

4.

Дженкинсон А. Путешествие в Среднюю Азию 1558-1560 гг.

//Английские путешественники в Московском государстве в XVI

веке/Перевод с английского Ю.В.Готье. –М.:ОГИЗ, 1937.- с.167-192.

5.

Бартольд В.В. История культурной жизни Туркестана./Академик В.В.

Бартольд. - Соч.-Т.II.-Ч.I.- с.290

6.

Ишанханов С. Каталог монет Коканда XVIII-XIX в.в. Фан, Тошкент,

1976. – С. 40.

7.

Хатамова З. Expenditure of state funds replenished by taxes in the history

of the Kokand khanate. // EPRA International Journal of Research and

Development (IJRD). – 2020. vol. 5. Issue 3. – P. 274-277; Nazirjonovna, K. Z.

(2022). SH. VOKHIDOV'S CONTRIBUTION TO THE STUDY OF THE

HISTORY OF THE KOKAND KHANATE. Innovative Society: Problems,

Analysis and Development Prospects, 139-141.;Хатамова,З. (2021, August).

EXPENDITURE OF INCOME FROM TAXES AND LEVIES IN THE KOKAND

KHANATE: https://doi. org/10.47100/conferences. v1i1. 1230. In RESEARCH

SUPPORT CENTER CONFERENCES (No. 18.05).;

Хатамова, З. Н.

Особенности налоговой системы Кокандского ханства / З. Н. Хатамова. —

Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 5 (295). — С.

254-256. — URL:

https://moluch.ru/archive/295/66918/

;

Nazirjonovna, H. Z., &

Abdumannobovich, N. M. (2020). Tax system on the territory of kyrgyzstan during

the Kokand Khanate.

ACADEMICIA: An International Multidisciplinary Research

Journal

,

10

(6), 209-212.;

Хатамова, З. Н. (2020). ҚЎҚОН ХОНЛИГИДА

СОЛИҚЛАР

ҲИСОБИГА

ТЎЛДИРИЛГАН

ХАЗИНАНИНГ

САРФ

ЭТИЛИШИГА ОИД МАЪЛУМОТЛАР.

ВЗГЛЯД В ПРОШЛОЕ

, (SI-1№ 4).;

Xatamova Zumradxon Nazirjonovna. INFORMATION ON THE PROVISION OF

THE FUND IN THE KOKAND KHAN. Look to the past. 2020, SI,pp.590-595.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

336

8.

Muhiddinovich, B. I. (2020). Negative impact of the tax system on political

life-on the example of the history of the Kokand Khanate (1850–

1865).

ACADEMICIA:

An

International

Multidisciplinary

Research

Journal

,

10

(5), 790-795.

Burkhonov, I. M. (2020). “Zakat” has ensured fairness

and balance in society. ISJ Theoretical & Applied Science, 05 (85), 201-204. Soi:

http://s-o-i.org/1.1/TAS-05-8;

Burkhonov, I. (2021, August). THE IMPORTANCE

OF THE SCIENTIFIC HERITAGE OF ASOMIDDIN URINBOYEV IN THE

STUDY OF THE HISTORY OF THE KOKAND KHANAT: https://doi.

org/10.47100/conferences. v1i1. 1242. In

RESEARCH SUPPORT CENTER

CONFERENCES

(No. 18.05).; Бурхонов, И. М. (2019). ҚЎҚОН ХОНЛИГИ

МАЪМУРИЙ БОШҚАРУВИДА СОЛИҚ ТИЗИМИНИНГ СИЁСИЙ ХАЁТГА

САЛБИЙ ТАЪСИРИ (1850-1865).

ВЗГЛЯД В ПРОШЛОЕ

, (19).; Бурхонов, И.

М.

(2020).

«ЗАКОТ»-ХАЛҚИМИЗ

ҲАЁТИДА

АДОЛАТ

ВА

МУТАНОСИБЛИК ОМИЛИ.

ВЗГЛЯД В ПРОШЛОЕ

,

3

(5).

КЕЛДИ МУҲАММАД СУЛТОН ҲУКМРОНЛИГИ ДАВРИДА

ФАРҒОНА ВОДИЙСИДАГИ СИЁСИЙ ЖАРАЁНЛАР

Нишонов А.А.

ФарДУ ўқитувчиси

abdurashid_nishonov@mail.ru

Аннотация: Ушбу мақолада Келди Муҳаммад султон ҳукмронлиги даврида

шайбонийларнинг Севинчхожахон мулкларидаги сиёсий аҳвол ва унда Фарғона
водийсиниинг тутган ўрни тадқиқ этилган.

Калит сўз ва иборалар: Фарғона водийси, шайбонийлар, Қошғар хонлиги,

Тоҳирхон, Бароқхон, сиёсий жараёнлар, Жом жанги, Ахси, Андижон

Аннотация: В данной статье в период правления султана Келди Мухаммеда

изучается политическая ситуация в Севинчходжаханских владениях шайбанитов и роль
в ней Ферганской долины.

Ключевые слова и фразы: Ферганская долина, Шайбаниды, Кашгарское ханство,

Тахирхан, Баракхан, политические процессы, Джамская битва, Ахси, Андижан.

Annotation: In this article, during the rule of Sultan Keldi Muhammad, the political

situation in Sevinchhojakhan estates of the Shaybanites and the role of the Ferghana Valley in
it are studied.

Key words and phrases: Fergana valley, Shaybanides, Kashgar Khanate, Tahirkhan,

Baraqkhan, political processes, battle of Jam, Akhsi, Andijan.

XVI аср биринчи чорагида Тошкент ва Фарғона мулкларини

Библиографические ссылки

Бабаджанов. Б.М. Кокандское ханство: власть, политика, религия. – Токио-Ташкент: Yangi nashr, 2010. – 743 с.

Ефремов Ф.Девятилетнее странствование. – Москва, 1950. – 228 с.

Давидович Е.А. Денежная реформа 1507-1509 гг. Мухаммад Шейбанихана (Опыт комплексного источниковедения)//Восточноеисторическое источниковедение и специальные исторические дисциплины. - Вып.6.- М.: Восточная литература, 2004.- с.6.

Дженкинсон А. Путешествие в Среднюю Азию 1558-1560 гг. //Английские путешественники в Московском государстве в XVI веке/Перевод с английского Ю.В.Готье. –М.:ОГИЗ, 1937.- с.167-192.

Бартольд В.В. История культурной жизни Туркестана./Академик В.В. Бартольд. - Соч.-Т.II.-Ч.I.- с.290

Ишанханов С. Каталог монет Коканда XVIII-XIX в.в. Фан, Тошкент, 1976. – С. 40.

Хатамова З. Expenditure of state funds replenished by taxes in the history of the Kokand khanate. // EPRA International Journal of Research and Development (IJRD). – 2020. vol. 5. Issue 3. – P. 274-277; Nazirjonovna, K. Z. (2022). SH. VOKHIDOV'S CONTRIBUTION TO THE STUDY OF THE HISTORY OF THE KOKAND KHANATE. Innovative Society: Problems, Analysis and Development Prospects, 139 141.;Хатамова,З. (2021, August). EXPENDITURE OF INCOME FROM TAXES AND LEVIES IN THE KOKAND KHANATE: https://doi. org/10.47100/conferences. v1i1. 1230. In RESEARCH SUPPORT CENTER CONFERENCES (No. 18.05).; Хатамова, З. Н. Особенности налоговой системы Кокандского ханства / З. Н. Хатамова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 5 (295). — С. 254-256. — URL: https://moluch.ru/archive/295/66918/; Nazirjonovna, H. Z., & Abdumannobovich, N. M. (2020). Tax system on the territory of kyrgyzstan during the Kokand Khanate. ACADEMICIA: An International Multidisciplinary Research Journal, 10(6), 209-212.; Хатамова, З. Н. (2020). ҚЎҚОН ХОНЛИГИДА СОЛИҚЛАР ҲИСОБИГА ТЎЛДИРИЛГАН ХАЗИНАНИНГ САРФ ЭТИЛИШИГА ОИД МАЪЛУМОТЛАР. ВЗГЛЯД В ПРОШЛОЕ, (SI-1№ 4).; Xatamova Zumradxon Nazirjonovna. INFORMATION ON THE PROVISION OF THE FUND IN THE KOKAND KHAN. Look to the past. 2020, SI,pp.590-595.

Muhiddinovich, B. I. (2020). Negative impact of the tax system on political life-on the example of the history of the Kokand Khanate (1850– 1865). ACADEMICIA: An International Multidisciplinary Research Journal, 10(5), 790-795. Burkhonov, I. M. (2020). “Zakat” has ensured fairness and balance in society. ISJ Theoretical & Applied Science, 05 (85), 201-204. Soi: http://s-o-i.org/1.1/TAS-05-8; Burkhonov, I. (2021, August). THE IMPORTANCE OF THE SCIENTIFIC HERITAGE OF ASOMIDDIN URINBOYEV IN THE STUDY OF THE HISTORY OF THE KOKAND KHANAT: https://doi. org/10.47100/conferences. v1i1. 1242. In RESEARCH SUPPORT CENTER CONFERENCES (No. 18.05).; Бурхонов, И. М. (2019). ҚЎҚОН ХОНЛИГИ МАЪМУРИЙ БОШҚАРУВИДА СОЛИҚ ТИЗИМИНИНГ СИЁСИЙ ХАЁТГА САЛБИЙ ТАЪСИРИ (1850-1865). ВЗГЛЯД В ПРОШЛОЕ, (19).; Бурхонов, И. М. (2020). «ЗАКОТ»-ХАЛҚИМИЗ ҲАЁТИДА АДОЛАТ ВА МУТАНОСИБЛИК ОМИЛИ. ВЗГЛЯД В ПРОШЛОЕ, 3(5).

Hepagreen - восстановление нормальной работы печени Androgard — препарат для настоящих мужчин Androgard — препарат для настоящих мужчин Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Maksimus - Натуральный продукт, для бодрости и энергии Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Avicenna’s Lab inLibrary — это научная электронная библиотека UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации Gulyamov - Гулямов Саид Саидахрарович MUVI24 - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Интернет-аптека >METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг All.Tube - Смотрите онлайн видео бесплатно в хорошем качестве Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды UMAR PROEKT - Комплексное проектирование UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана