Политические процессы в Ферганской долине в годы правления Кельди Мухаммада султана

Направления: История
Тип источника: Конференция
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
336-344
0
0
Поделиться
Нишанов, А. (2023). Политические процессы в Ферганской долине в годы правления Кельди Мухаммада султана. Актуальные проблемы истории Узбекистана, 1(1), 336–344. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-of-uzbekistan/article/view/16512
А Нишанов, Ферганский государственный университет

учитель

0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье в период правления султана Келди Мухаммеда изучается политическая ситуация в Севинчходжаханских владениях шайбанитов и роль в ней Ферганской долины.

Похожие статьи


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

336

8.

Muhiddinovich, B. I. (2020). Negative impact of the tax system on political

life-on the example of the history of the Kokand Khanate (1850–

1865).

ACADEMICIA:

An

International

Multidisciplinary

Research

Journal

,

10

(5), 790-795.

Burkhonov, I. M. (2020). “Zakat” has ensured fairness

and balance in society. ISJ Theoretical & Applied Science, 05 (85), 201-204. Soi:

http://s-o-i.org/1.1/TAS-05-8;

Burkhonov, I. (2021, August). THE IMPORTANCE

OF THE SCIENTIFIC HERITAGE OF ASOMIDDIN URINBOYEV IN THE

STUDY OF THE HISTORY OF THE KOKAND KHANAT: https://doi.

org/10.47100/conferences. v1i1. 1242. In

RESEARCH SUPPORT CENTER

CONFERENCES

(No. 18.05).; Бурхонов, И. М. (2019). ҚЎҚОН ХОНЛИГИ

МАЪМУРИЙ БОШҚАРУВИДА СОЛИҚ ТИЗИМИНИНГ СИЁСИЙ ХАЁТГА

САЛБИЙ ТАЪСИРИ (1850-1865).

ВЗГЛЯД В ПРОШЛОЕ

, (19).; Бурхонов, И.

М.

(2020).

«ЗАКОТ»-ХАЛҚИМИЗ

ҲАЁТИДА

АДОЛАТ

ВА

МУТАНОСИБЛИК ОМИЛИ.

ВЗГЛЯД В ПРОШЛОЕ

,

3

(5).

КЕЛДИ МУҲАММАД СУЛТОН ҲУКМРОНЛИГИ ДАВРИДА

ФАРҒОНА ВОДИЙСИДАГИ СИЁСИЙ ЖАРАЁНЛАР

Нишонов А.А.

ФарДУ ўқитувчиси

abdurashid_nishonov@mail.ru

Аннотация: Ушбу мақолада Келди Муҳаммад султон ҳукмронлиги даврида

шайбонийларнинг Севинчхожахон мулкларидаги сиёсий аҳвол ва унда Фарғона
водийсиниинг тутган ўрни тадқиқ этилган.

Калит сўз ва иборалар: Фарғона водийси, шайбонийлар, Қошғар хонлиги,

Тоҳирхон, Бароқхон, сиёсий жараёнлар, Жом жанги, Ахси, Андижон

Аннотация: В данной статье в период правления султана Келди Мухаммеда

изучается политическая ситуация в Севинчходжаханских владениях шайбанитов и роль
в ней Ферганской долины.

Ключевые слова и фразы: Ферганская долина, Шайбаниды, Кашгарское ханство,

Тахирхан, Баракхан, политические процессы, Джамская битва, Ахси, Андижан.

Annotation: In this article, during the rule of Sultan Keldi Muhammad, the political

situation in Sevinchhojakhan estates of the Shaybanites and the role of the Ferghana Valley in
it are studied.

Key words and phrases: Fergana valley, Shaybanides, Kashgar Khanate, Tahirkhan,

Baraqkhan, political processes, battle of Jam, Akhsi, Andijan.

XVI аср биринчи чорагида Тошкент ва Фарғона мулкларини


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

337

бошқарган шайбоний султон Севинчхожахон вафотидан сўнг ҳокимият

унинг ўғли Келди Муҳаммад қўлига ўтди. Келди Муҳаммад Тошкент

шаҳридан туриб давлатни бошқарган бўлса-да, Фарғона водийси ҳам унинг

давлати таркибида эди. Севинчхожахон замонида бўлгани каби Келди

Муҳаммад даврида ҳам Фарғона водийси бир неча маъмурий бирликларга

бўлинган ҳолда Андижон, Ахси, Марғилон, Хўжанд каби йирик

шаҳарларнинг ҳокимлари томонидан бошқарилган. Афсуски, уларнинг

номлари ҳақида манбаларда маълумотлар учрамайди.

Келди Муҳаммад султон (тарихий манбаларда Султон Муҳаммад

Баҳодир деб ҳам аталган) отаси Севинчхожахон ҳукмронлиги даврида

Шоҳруҳия шаҳрида ҳокимлик қилган

[7: 131].

Тарихчи Муҳаммадёр ибн Араб Қатаған Келди Муҳаммад ҳақида

шундай ёзган эди: “Отаси вафот этгач, бир неча кун Тошкент вилоятида

ўзбек амирлари иттифоқчилигида давлат ва мамлакат соҳиби, тожу-тахт

эгаси бўлиб, адолатда салтанат ва ҳукумат юргизди. Бир неча кунлар шу

янглиғ ўтгач, у ҳам отаси кетидан охират сари ошиқди. Бу воқеа 939 йили

(милодий 1532 йил) рўй берди. Салтанати айёми саккиз йил бўлди. Келди

Муҳаммад султондан Ҳасанхон исмли бир ўғил қолди. Ҳасан султон озгина

вақт амакиси Бароқхон тарбияти остида бўлиб, ўз ажали билан вафот этди.

Бироқ, ундан авлод қолмади”

[12: 167].

Юқорида таъкидлаганимиздек, 1525 йил 23 июль куни Севинчхожахон

Тошкентда вафот этгандан сўнг Келди Муҳаммад султон отаси ўрнига тахтга

чиқади. Укаси Наврўз Аҳмадхон эса Шоҳруҳия шаҳрига ҳоким қилиб

тайинланади. Бундан кўринадики, Тошкент ва Фарғона мулкларининг

валиаҳди Шоҳруҳия шаҳрига ҳокимлик қилиши ўзига ҳос анъанага айланган

эди. Тарихий манбаларда таъкидланишича, Келди Муҳаммад султон

ҳукуматининг бош вазири Хожа Жалолиддин Юсуф Қошғарий бўлган

[7:

145]

.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

338

Келди Муҳаммад султон ҳам отаси Севинчхожахон каби Фарғона

водийсига шарқда қўшни бўлган Саидия давлати ҳамда шимолий ҳудудларда

яшовчи қирғиз қабилалари билан яхши қўшничилик алоқаларини ўрнатишга

ҳаракат қилди. Водийнинг шимолий чегараларида яшовчи қирғиз

қабилаларининг бир қисми Саидия давлатига бўйсунган бўлсалар, яна бир

қисми Қозоқ хонларига қарам эди. Келди Муҳаммад султон қирғизлар

устидан ҳукмронлик қилиш учун Қозоқ хонлари ва Саидийлар ўртасидаги

рақобатдан Фарғона водийси хавфсизлигини таъминлашда самарали

фойдаланишга ҳаракат қилган. 1521 йили Қосимхон вафот этганидан сўнг

Қозоқ хонлигида вужудга келган қулай сиёсий вазият ҳам бундай сиёсат

юритишга имкон берган эди. Хусусан, қозоқ султони Тоҳирхон мисолида

буни кўришимиз мумкин. Тарихий манбаларда таъкидланишича, Тоҳирхон

сиёсий ва ҳарбий соҳада қобилиятсиз эди. У 1523-1524 йилда манғитлар

билан курашда мағлуб бўлгач, икки юз минг аҳолиси билан Мўғулистонга

қочган эди. Султон Саидхон дастлаб Тоҳирхонга ёрдам берган бўлса-да,

унинг қирғизларни ўз тарафига оғдиришга уриниши натижасида мўғул хони

билан муносабати ёмонлашишига олиб келди

[11: 522, 526]

. Бу эса Келди

Муҳаммад султон учун қулай шароит туғдирди. Маҳмуд ибн Валининг

ёзишича, “Бу пайтда Қосимхондан кейин бутун Қипчоқ даштини ва

Мўғулистоннинг баъзи ҳудудларини бошқаришни бошлаган Адикхоннинг

ўғли Тоҳирхон ўзининг қўпол феъл-атвори туфайли қабилалар ва жангчилар

юрагини бездириб юборди. У мамлакат бошлиқлари ва зодагонлари

томонидан ташлаб кетилгач, ёрдам учун Келди Муҳаммад султонга

мурожаат қилган. Севинчхожахоннинг ўғли ҳамда вориси унга ёрдам

беришга рози бўлди ва улар бир неча марта элчиларини алмашдилар.

Элчилар ҳар икки томондан ҳам ҳурмат билан қабул қилинди. Қозоқ

хонининг Султондан ёрдам сўраб мурожаат қилгани, дўстлик ваъдаси ва у

билан иттифоқ тузганлиги ҳақидаги хабар душманларининг қулоғига этиб

келганида, улар даҳшатга тушдилар”

[10: 375]

. Бундан кўринадики,


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

339

Тоҳирхон айнан Султон Саидхон билан муносабатлари ёмонлашганидан,

шунингдек, ўз қўли остидаги аъёнлари билан тил топиша олмаганидан сўнг,

ёрдам сўраб Келди Муҳаммад султонга мурожаат қилган. Бу вақтда қозоқлар

шимоли-ғарбда нўғайларнинг, жануби-шарқда эса мўғулларнинг тайзиқи

остида қолаётган эди. Тошкент хони учун Султон Саидхоннинг янада

кучайиб кетиши маъқул бўлмаган. Фарғона водийсига бўлган даъволарида

воз кечмаган Қошғар хонининг кучайиб кетишидан чўчиган Келди

Муҳаммад султон қозоқларни қўллаб-қувватлашни лозим топган. Мўғул

хони Султон Саидхоннинг ўғли Абдурашидхон ҳамда нўғайларга қарши

курашда ёрдам сўраб келган қозоқ элчилари Тошкентда яхши кутиб олинган.

1525 йили Келди Муҳаммад султон ва марҳум қозоқ хони Қосимхоннинг

жияни ва вориси Тоҳирхон билан иттифоқ тузган. Бу иттифоқдан сўнг

Тоҳирхонни ташлаб кетган қозоқ зодагонлари яна унинг ҳузурига қайтишган.

Қолаверса, иттифоқдан хабар топган мўғулларнинг Абдурашидхон

бошчилигидаги лашкари ҳам юришни тўхтатиб, Оқсувдан ортга қайтган.

Нўғайларнинг қозоқларга тазйиқи ҳам камайди. Бу эса Келди Муҳаммад

султоннинг ушбу ҳудуддаги мавқеи анча кучли бўлганидан далолат беради.

Юқоридаги воқеалардан сўнг Шайбонийлар мулкларининг шимолий ва

шарқий

чегараларида

сиёсий

вазият

барқарорлашди.

Тоҳирхон

ҳокимиятининг мустаҳкамланганидан сўнг у билан алоқаларни янада

кенгайтиришни хоҳлаган Келди Муҳаммад султон қутлов мактуби битиб

элчиларни жўнатган. Бу вақтда нўғайлар ва мўғуллар хавфини бартараф

этган Тоҳирхон ўз мулкларини Шайбонийлар ҳудудлари ҳисобига

кенгайтиришга интила бошлайди. Шу мақсадда қозоқ хонни Шайбонийлар

элчисини ҳибсга олади

[9: 374]

. Бундан хабар топган Келди Муҳаммад

султон Тошкент, Ахси, Андижон қўшинлари билан қиш бўлишига қарамай

қозоқлар устига юриш қилди. Бу вақтда Султон Саидхоннинг Андижонга

қилган юриши ҳамда бу ерда Шайбонийларга қарши кўтарилган

қўзғолоннинг бартараф этилганлиги Келди Муҳаммад султонга барча


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

340

кучларни қозоқларга қарши жамлаш имконини берди. Шайбонийлар

юришидан хабар топган Тоҳирхон ҳам ўз қўшини билан Туркистон тарафга

қараб йўл олди. Туркистонга яқин бўлган Тулки-Баши ва Ойша яқинида икки

ўртада жанг бўлди

[9: 375]

. Шиддатли кечган жангда Келди Муҳаммад

қўшинлари ғалаба қозонди. Тоҳирхон атрофида омон қолган аслзодалар

ҳамда озгина аскарлари билан дашт ичкарисига қочиб кетган. Келди

Муҳаммад султон ғалабадан сўнг қўлга киритилган ҳудудларни Абдулла

султонга топшириб, ўзи Тошкентга қайтди. Маҳмуд ибн Вали бу жанг 1525-

1526 йил қиш фаслида бўлганини таъқидлаган. Ушбу мағлубиятдан кейин

Тоҳирхоннинг қирғизлар яшайдиган ҳудудларга чекиниши унинг мўғуллар

билан муносабатларини кескинлаштириб юборди. Бу эса Султон

Саидхоннинг Фарғона водийсига бўлган даъволарини ортга суриб туришига

тўғри келди. Қолаверса, Келди Муҳаммад султоннинг таъсири қозоқлар ва

қирғизлар ўртасида ҳам анча мустаҳкамланди. Бу ҳақида Мирзо Ҳайдарнинг

“Тарихи Рашидий” асарида ҳам бир неча ишоралар бор

[11: 522, 526]

.

Шайбонийлар қирғизларнинг мўғулларга қарши ҳаракатларини қўллаб-

қувватлаш орқали бу ерда ўз таъсирларини мустаҳкамлаб олишга эришдилар.

1528 йили бўлиб ўтган сафавийлар ва Шайбонийлар ўртасидаги Жом

жангида қирғизларнинг ҳам қатнашганлиги шундан далолат беради.

Қирғизлар билан мўғулларга қарши ўзига хос иттифоқ шаклланиши Фарғона

водийсининг шимолий чегараси хавфсизлигини мустаҳкамлади.

Ушбу даврда бўлиб ўтган йирик воқеалардан бири сафавийлар ва

Шайбонийлар ўртасида кечган Жом жанги эди. Бу ҳарбий тўқнашув

тўғрисида шу уруш қатнашчиси Зайниддин Восифийнинг “Бадоеъ ул-

вақоеъ”, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома”, эронлик

муаррихлар Мир Яҳё Сайфийнинг “Луб ат-таворих”, Ҳасанбек Румлунинг

“Аҳсан ат-таворих”, Искандарбек Муншийнинг “Тарихи оламоройи

Аббосий”, Ҳофиз Таниш Буҳорийнинг “Абдулланома”, ХVII аср ўзбек

тарихчиси Муҳаммадёр ибн Араб Қатағаннинг “Мусаххир ал-билод”,


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

341

Муҳаммад ибн Валининг “Баҳр-ул асрор”, Муҳаммад Юсуф муншийнинг

“Тари Муқимхоний” ва бошқа кўплаб тарихий манбаларда маълумот

берилган

[4: 129]

.

Маҳмуд ибн Валининг ёзишича, Жом яқинидаги Зуробод ҳудудига

Шайбонийлар

хони

Кўчкунчихон,

Тошкент

хони,

марҳум

Севинчхожахоннинг ўғиллари Келди Муҳаммадхон ва Бароқхон, марҳум

Темур султон ўғли Фўлод султон, Убайдуллоҳхон ўғли Абдулазиз султон,

Кўчкунчихоннинг ўғиллари Абу Саид ва Абдуллатиф султон, таниқли

Жонибек султон ва ўғли Кистин Қора каби ўнлаб Шайбонийлар, уларга

ёрдамга келган қозоқлар ва қирғизлар қўшини етиб келган

[10: 178]

.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва Муҳаммадёр ибн Араб Қатаған ҳам ўз

асарларида ушбу юришда Бароқхон ҳам қатнашганлигини қайд этишган

[8:

6]

.

Зайниддин Восифий эса Тошкент қўшини ҳақида сўз юритганида фақат

Келди Муҳаммад султон номини қайд этиб ўтган.

“Тарихи оламоройи Аббосий” асарида Жом жангида Убайдуллохонга

ёрдам учун Тошкент, Ахси ва Андижондан қўшинлар етиб келганлигини

таъкидланиб, бу қўшинларга Келди Муҳаммад султон бошчилик қилганлиги

кўрсатилган

[1: 88]

.

Эътиборли томони шундаки, Ҳофиз

Таниш

Бухорийнинг

“Абдулланома” асарида Севинчхожахон (Суюнчмуҳаммад султон) ҳам Жом

жангида иштирок этганлигини таъкидлаб, қуйидагиларни ёзади: “Токи,

тўққиз юз ўттиз биринчи йилда шижоатнишон султон Жонибек султон,

Кўчкинчихон, Суюнчмуҳаммад султон, Муҳаммад Темурхон ва Убайдулла

баҳодирхон каби ғолиб ва қудратли жами (Шайбоний) хоқонлар

ҳамроҳлигида чексиз сипоҳ ва ҳад-ҳисобсиз лашкар билан Хуросон

вилоятига йўналдилар”

[13: 64]

. Аслида бу ерда муаррих Тошкент ҳукмдори

Севинчхожахонни эмас Шайбонийхоннинг учинчи ўғлини назарда тутган.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

342

Жом жангида Келди Муҳаммад султон билан биргаликда Бароқхон ҳам

иштирок этган, лекин унинг номи Тошкент ва Фарғона қўшинининг асосий

раҳбари унинг акаси Келди Муҳаммад султон бўлганлиги сабабли баъзи

манбаларда тилга олинмаган.

Жом жанги арафасида Мовароуннаҳрга қўшни ҳудудлардаги сиёсий

вазият ҳам барча шайбоний қўшинларини бир ерда жам бўлишига имкон

яратди. Қошғар хони Султон Саидхон Болуристонга юриш қилиб, ўз

ҳудудини шарқий чегарасини мустаҳкамлашга интилиши боис Қошғарнинг

ғарбида жойлашган Фарғона водийсига мўғуллар хавф туғдирмас эди

[11:

536]

. Тошкент ва Фарғона водийсининг шимоли-шарқида яшовчи қозоқ ва

қирғиз султонлари Шайбонийлар иттифоқчиси сифатида Жом уришида

иштирок этиши Мовароуннаҳрдаги шайбоний султонларнинг бор

эътиборини сафавийларга қаратиш имконини берди.

Жом урушидан кейинги йилларда ҳам Фарғона водийси чегараларида

барқарор сиёсий вазият сақланиб турди. Мўғул хони Султон Саидхон 1529-

1530 йилларда асосан Бадахшонни ўз давлати таркибига қўшиб олишга

уринди

[3: 51]

. Унинг бу ҳаракатлари мувафаққиятсиз чиққан бўлса-да,

Фарғона водийси учун ижобий таъсирга эга эди. Бадахшоннинг ҳам Саидия

давлати таркибига кириши водийнинг шарқий ва жанубий сарҳадлари

мўғулларга тегишли ҳудудлар билан чегарадош бўлиб қолишига олиб келар

эди.

Шайбонийлар давлатининг шимолий ва шарқий чегараларидаги

барқарор сиёсий вазият Келди Муҳаммад султонга Шайбонийларнинг

Хуросон юришларида фаол иштирок этиш имконини берди. Зайниддин

Восифий “Бадоеъ ул – вақоеъ” асарида 1530 йили Келди Муҳаммад султон

Тошкент ва Фарғона қўшинлари билан Хуросонга юриш уюштирганлиги

таъкидланган.

Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки Шайбоний султонлардан

Келди Муҳаммад султоннинг қозоқ султонлари ва Қошғар хонлари билан


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

343

олиб борган ўзаро муносабатларида Фарғона водийсининг хавфсизлигини

таъминлашга катта эътибор қаратган. Фарғона қўшинлари Тошкент хонлари

лашкари сафида Сафавийларга қарши юришларда фаол иштирок этган.

Фойдаланилган манба ва адабиётлар:

1.

Eskandar Beg Monshi. History of Shax Abbas the Great (Tarik-e Alamara-

ye Abbasi ) / translate by Roger M. Savory. Volume I. – Colorado: Westviev Press,

1930. – p 582.

2.

Nishonov A. A. ANALYSIS OF SOURCES IN THE 16TH CENTURY

HISTORY OF THE FERGANA VALLEY. – 2022.

3.

NISHONOV A. Ferghana Valley during the reign of Sultan Saidkhan

//Scientific journal of the Fergana State University. – 2018. – Т. 2. – №. 3. – С. 50-

52.

4.

Nishonov A. REVIEW OF THE FERGANA VALLEY IN MEMORIAL

WORKS DURING THE SHAYBANI RULE //International Scientific and Current

Research Conferences. – 2021. – С. 127-132.

5.

Nishonov A. The history of the Sheibanid period of the fergana valley in

foreign historiography //Конференции. – 2021.

6.

Nishonov A. THE HISTORY OF THE SHEIBANID PERIOD OF THE

FERGANA

VALLEY

IN

FOREIGN

HISTORIOGRAPHY:

https://doi.

org/10.47100/conferences. v1i1. 1237 //RESEARCH SUPPORT CENTER

CONFERENCES. – 2021. – №. 18.05.

7.

Зайниддин Муҳмуд Восифий. Бадоеъ ул – вақоеъъ – Нодир воқеалар /

Форсийдан Н.Норқулов таржимаси. – Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1979.

– 214 б.

8.

Замонов А. Жом жанги // Жом жанги ёхуд XVI асрнинг катта

маҳорабаси.

https://t.me/uzbtarixkanal

. 30.11.2020

9.

История Казахстана (с древнейших времен до наших дней). В пяти

томах. Редколлегия тома: К.М.Байпаков, М.К.Козыбаев, Б.Е.Кумеков,

К.А.Пишулина. Том 2. – Алматы: Атамура, 1997. – 624 с.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

344

10.

Маҳмуд ибн Вали. Баҳр ал-асрар фи манакиб ал-ахйар. Т. 6, ч. 3, л. 178

б; История Казахстана (с древнейших времен до наших дней). В пяти томах.

Редколлегия

тома:

К.М.Байпаков,

М.К.Козыбаев,

Б.Е.Кумеков,

К.А.Пишулина. Том 2. – Алматы: Атамура, 1997. – 620 с.

11.

Мирзо Муҳаммад Хайдар. Тарих-и Рашиди / Введение, перевод с

персидского А.Урунбаева, Р.П.Джалиловой, Л.М.Епифановой, примечания и

указатели Р.П.Джалиловой и Л.М.Епифановой – Т.: Фан, 1996. – 727 с.

12.

Муҳамммадёр

ибн

Араб

Қатаған.

Мусаххир

ал-билод

(Мамлакатларнинг эгалланиши) / Форс тилидан таржима, изоҳлар ва

кўрсаткичлар муаллифлари И.Бекжонов, Д.Сангирова. – Т.: Янги аср авлоди,

2009. – 430 б.

13.

Ҳофиз Таниш Ал-Бухороий. Абдулланома (“Шарафномайи шоҳий”).

Биринчи китоб / Форс тилидан С. Мирзаев таржимаси; Сўз боши ва изоҳлар

муаллифи: Б. Аҳмедов. – Т.: Шарқ, 1999. – 416 б.

ERDONABIY VA NORBО‘TABIY DAVRIDA QO‘QON VA XITOY

MUNOSABATLARI

Ro‘zimatov M.U.

Farg‘ona davlat universiteti talabasi

rozimatovmirzabek03@gmail.com

Annotatsiya. Maqolada Qo‘qon xonligining Erdona va Norbo‘tabiy davrlarida Sin

imperiyasi bilan olib borgan diplomatik munosabatlari tarixiy manba hamda ilmiy

adabiyotlarda keltirilgan ma’lumotlar orqali tahlil etilgan.

Kalit so‘z va iboralar: Farg‘ona, Erdonabiy, Norbo‘tabiy, Syanlun, Daketana, Sinszayn,

Filipp Yefremov, Andijon.

Аннотация. В статье анализируются дипломатические отношения Коханского

ханства с Империей Син в периоды Эрдона и Норботаби на основе исторических

источников и сведений, представленных в научной литературе.

Ключевые слова и фразы: Фергана, Эрданаби, Норботаби, Сяньлун, Дакетана,

Синсайн, Филипп Ефремов, Андижан.

Annotation. The article analyzes the diplomatic relations of the Kokhan Khanate with the

Sin Empire during the Erdona and Norbotabi periods through historical sources and

information provided in scientific literature.

Библиографические ссылки

Eskandar Beg Monshi. History of Shax Abbas the Great (Tarik-e Alamaraye Abbasi ) / translate by Roger M. Savory. Volume I. – Colorado: Westviev Press, 1930. – p 582.

Nishonov A. A. ANALYSIS OF SOURCES IN THE 16TH CENTURY HISTORY OF THE FERGANA VALLEY. – 2022.

NISHONOV A. Ferghana Valley during the reign of Sultan Saidkhan //Scientific journal of the Fergana State University. – 2018. – Т. 2. – №. 3. – С. 50- 52.

Nishonov A. REVIEW OF THE FERGANA VALLEY IN MEMORIAL WORKS DURING THE SHAYBANI RULE //International Scientific and Current Research Conferences. – 2021. – С. 127-132.

Nishonov A. The history of the Sheibanid period of the fergana valley in foreign historiography //Конференции. – 2021.

Nishonov A. THE HISTORY OF THE SHEIBANID PERIOD OF THE FERGANA VALLEY IN FOREIGN HISTORIOGRAPHY: https://doi. org/10.47100/conferences. v1i1. 1237 //RESEARCH SUPPORT CENTER CONFERENCES. – 2021. – №. 18.05.

Зайниддин Муҳмуд Восифий. Бадоеъ ул – вақоеъъ – Нодир воқеалар / Форсийдан Н.Норқулов таржимаси. – Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1979. – 214 б.

Замонов А. Жом жанги // Жом жанги ёхуд XVI асрнинг катта маҳорабаси. https://t.me/uzbtarixkanal. 30.11.2020

История Казахстана (с древнейших времен до наших дней). В пяти томах. Редколлегия тома: К.М.Байпаков, М.К.Козыбаев, Б.Е.Кумеков, К.А.Пишулина. Том 2. – Алматы: Атамура, 1997. – 624 с.

Маҳмуд ибн Вали. Баҳр ал-асрар фи манакиб ал-ахйар. Т. 6, ч. 3, л. 178 б; История Казахстана (с древнейших времен до наших дней). В пяти томах. Редколлегия тома: К.М.Байпаков, М.К.Козыбаев, Б.Е.Кумеков, К.А.Пишулина. Том 2. – Алматы: Атамура, 1997. – 620 с.

Мирзо Муҳаммад Хайдар. Тарих-и Рашиди / Введение, перевод с персидского А.Урунбаева, Р.П.Джалиловой, Л.М.Епифановой, примечания и указатели Р.П.Джалиловой и Л.М.Епифановой – Т.: Фан, 1996. – 727 с.

Муҳамммадёр ибн Араб Қатаған. Мусаххир ал-билод (Мамлакатларнинг эгалланиши) / Форс тилидан таржима, изоҳлар ва кўрсаткичлар муаллифлари И.Бекжонов, Д.Сангирова. – Т.: Янги аср авлоди, 2009. – 430 б.

Ҳофиз Таниш Ал-Бухороий. Абдулланома (“Шарафномайи шоҳий”). Биринчи китоб / Форс тилидан С. Мирзаев таржимаси; Сўз боши ва изоҳлар муаллифи: Б. Аҳмедов. – Т.: Шарқ, 1999. – 416 б.

Hepagreen - восстановление нормальной работы печени Androgard — препарат для настоящих мужчин Androgard — препарат для настоящих мужчин Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Maksimus - Натуральный продукт, для бодрости и энергии Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Avicenna’s Lab inLibrary — это научная электронная библиотека UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации Gulyamov - Гулямов Саид Саидахрарович MUVI24 - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Интернет-аптека >METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг All.Tube - Смотрите онлайн видео бесплатно в хорошем качестве Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды UMAR PROEKT - Комплексное проектирование UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана