Исследования, проводимые на Амударье в последней четверти XIX - начале ХХ века

Направления: История
Тип источника: Конференция
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
363-369
0
0
Поделиться
Хакимова, С. (2023). Исследования, проводимые на Амударье в последней четверти XIX - начале ХХ века. Актуальные проблемы истории Узбекистана, 1(1), 363–369. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-of-uzbekistan/article/view/16516
С Хакимова, Ферганский государственный университет

базовый докторант

0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье проанализированы исследования по гидрографическому изучению Амударьи в конце XIX – начале ХХ веков. Приведены данные о целях, ходе и результатах экспедиций и отдельных исследований, проведенных военными специалистами и учеными Российской империи. Показана значимость изучения характеристик реки в сельском хозяйстве и судоходестве.

Похожие статьи


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

363


XIX АСР ОХИРГИ ЧОРАГИ – ХХ АСР БОШЛАРИДА АМУДАРЁДА

ОЛИБ БОРИЛГАН ИЗЛАНИШЛАР

Хакимова С.Б.

ФарДУ таянч докторанти

Аннотация Ушбу мақолада XIX аср охири - XX аср бошларида Амударёни

гидрографик ўрганишга оид тадқиқотлар таҳлил қилинган. Россия империясининг ҳарбий
мутахассислари ва олимлари томонидан олиб борилган экспедициялар ва
тадқиқотларнинг мақсадлари, бориши ва натижалари тўғрисидаги маълумотлар
келтирилган. Дарёнинг қишлоқ хўжалиги ва юк етказиб беришдаги ўзига хос
хусусиятлари кўрсатиб берилган.

Калит сўз ва иборалар: Амударё, Россия империяси, гидрографик тадқиқотлар,

экспедициялар, юк етказиб бериш, навигация, канал.

Аннотация: В статье проанализированы исследования по гидрографическому

изучению Амударьи в конце XIX – начале ХХ веков. Приведены данные о целях, ходе и
результатах экспедиций и отдельных исследований, проведенных военными
специалистами и учеными Российской империи. Показана значимость изучения
характеристик реки в сельском хозяйстве и судоходестве.

Ключевые слова и фразы: Амударья, Российская империя, гидрографическое

изучение, экспедиция, судоходство, переправа, канал.

Annotation: The article analyzes studies on the hydrographic research of the Amu Darya

in the late XIX - early XX centuries. Data on the goals, course and results of expeditions and
individual studies conducted by military specialists and scientists of the Russian Empire are
given. The importance of studying the characteristics of the river in agriculture and navigation is
shown.

Key words and phrases: Amu Darya, Russian Empire, hydrographic research,

expedition, navigation, crossing, canal.

Маълумки, 1873 йилда Хива хонлиги билан тузилган Гандимиён

шартномасининг бандларидан бирида Россия империяси кемаларининг

Амударёда бемалол қатнови назарда тутилган эди. Шунинг учун XIX

асрнинг 70-йилларида Орол флотилияси денгизчилари Амударёнинг кема

қатнови учун яроқли ёки яроқсизлигини аниқлаш ниятида бир неча бор дарё

бўйлаб сузишган. Улар дарё оқимининг тезлиги сабабли қуввати паст буғ

IV

SHO‘BA

Rossiya imperiyasi va sovet

hokimiyati yillarida

O‘zbekist

on

IV SECTION

Uzbekistan during the period of

domination of the Russian

Empire and Soviet power


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

364

кемалари навигация

73

учун яроқли эмас, деган хулосага келишган. Бу

масалани батафсил ўрганиш мақсадида 1876-1877 йилларда капитан-

лейтенант Шебашев томонидан Нукус ва Петро-Александровск оралиғида

дарё ўзани ўрганилади. У ўз ҳамроҳлари полковник Н.Г.Петрусевич,

капитанлар Биков ва Савенков, шифокор И.Ляхницкий, иш юритувчи

Хохраков билан бирга Орол флотилиясининг “Самарқанд” кемасида сузиб,

200 вёрст масофада дарёнинг гидрографик тавсифини тузиши, сув кам бўлган

пайтда дарёда ҳаракатланиш имконияти ва сузишга яроқли кемаларнинг

ўлчами ҳақида хулоса бериши керак эди. Сафар натижасида Амударёда

узунлиги 150 фут

74

, эни 22 фут ва ботиши 2,5 фут бўлган буғ кемалари

ҳаракатлана олиши аниқланди, аммо оқим кучига қарши туриш учун

уларнинг қуввати бундан баландроқ бўлиши керак, деган хулосага келинди.

Экспедиция фаолияти давомида Амударёнинг асосий фарватери

75

белгиланиб, тасвирга туширилди.

Кемаларда ёқилғи сифатида фойдаланиладиган саксовулзорлар

дарёнинг мазкур оралиғида қирғоқдан 150-200 вёрст узоқликда жойлашгани

боис нархи қимматлашиши ва бир пуд учун 15-20 тийинга чиқиши

мумкинлиги айтилади. Дарё бўйида аҳоли манзилгоҳлари, асосан, чап қирғоқ

бўйлаб жойлашгани, ўнг томонда фақат 3 та шаҳар, чап тарафда эса 17 та

шаҳар борлиги қайд этилади

[3: 170-171].

Тадқиқот давомида гидрографик

изланишлардан ташқари метеорологик кузатишлар, жойларни тасвирга

тушириш ва фотосуратга олиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси намуналарини

тўплаш каби ишлар ҳам амалга оширилган.

1884 йилда ботаник олим Э.Л.Регель бошчилигидаги экспедиция

Амударё бўйлаб илмий изланишлар олиб борган. Гарчи унинг асосий

мақсади ботаник тадқиқотлар бўлса-да, экспедиция аъзолари томонидан

73

Навигация – (лот. “navigatio” – “navigo” – кемада сузаман) кемаларда сузиш, кемаларни бошқаришнинг

назарий асослари ва амалий усулларини ишлаб чиқиш билан шуғулланадиган фан.

74

Фут – 0,3048 метрга тенг узунлик ўлчов бирлиги.

75

Фарватер – (нидерл. vaarwater, “varen” – сузмоқ + “water” – сув) сув ҳавзасида (дарё, кўл, денгиз, бўғоз,

фьорд, океан ва ҳ.к.) кемалар қатнови учун хавфсиз, етарлича чуқурликка эга ва қатнов учун тўсиқлар
мавжуд бўлмаган сув йўли.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

365

Амударё қирғоқларининг тузилиши, дарёдаги кечувлар, қирғоқ бўйидаги

қудуқлар ҳақида ҳам маълумотлар тўпланган

[6].

1885 йилда полковник Н.Н.Белявский Ҳарбий вазирлик топшириғи

билан Каспий ва Орол денгизи оралиғидаги йўлларни ҳамда Амударёнинг

Ҳазораспдан Чоржўйгача бўлган қисмини ўрганиб чиқади. Гарчи бу

экспедициянинг мақсади алоқа йўлларини ўрганиш бўлса-да, изланиш

давомида дарё гидрографияси бўйича ҳам кузатишлар олиб борилди.

Хусусан, Амударёда чуқурлик ўлчовлари олиниб, унинг чуқурлиги кузда сув

камайган пайтда ҳам 4,5-5 футдан кам эмаслиги аниқланди

[4: 211].

Бу эса

кемаларнинг саёз жойга ўтириб қолмай, қатнашини таъминлар эди. Яна

Амударёнинг қуйи оқимидаги ўзанлари – Улкандарё ва Кўҳнадарёдаги сув

тўғонларининг ҳолати, уларнинг бузилиши натижасида икки ўзан ўртасида

қайиқлар қатнайдиган каналнинг ҳосил бўлгани маълум бўлади. Бу ҳолат

Амударё дельтасининг турли омиллар таъсирида ўзгарувчанлигини

кўрсатади.

Шунингдек,

Амударё

қирғоқлари

тавсифланиб,

ўнг

қирғоқ

қумлоқлардан иборат эканлиги, чап томонда эса деҳқончилик учун яроқли

ерларнинг кўплиги қайд этилади. Қумлоқларнинг пайдо бўлишини П.Лессар

дарё бўйидан шамолнинг учириб келиши билан боғлайди. Бунга қарама-

қарши ўлароқ, Н.Белявский қумлоқлар бу ердаги ўсимликларнинг нобуд

қилиниб, қумни ушлаб турган илдизларнинг йўқолиши оқибатида шамол

уларни бемалол бир жойдан иккинчи жойга кўчиришидан ҳосил бўлган,

деган фикрни илгари суради. 1886 йилда Амударё флотилияси ташкил

этилгандан сўнг, қирғоқлардаги саксовул кўп миқдорда кесилиб, кемалар

учун ёқилғи сифатида сарфланиши бу ҳолатни янада чуқурлаштиради.

Ҳозирда Орол денгизининг қуриган тубидаги қумларни жойида ушлаб туриш

учун кенг кўламда саксовул экилаётгани ҳам бу борада ўсимликларнинг

нақадар аҳамиятли эканини кўрсатади.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

366

Амударёнинг юқори оқимининг кемалар қатнови учун қулайлигини

текшириш мақсадида, 1894 йилда адмирал В.Батурин бошчилигида

экспедиция уюштирилди. Экспедиция сентябрь ойида иш бошлайди, чунки

бу пайт дарёда сув камайиб, сузишга халақит бериши мумкин бўлган сувости

тошларини аниқлаш осон эди. Экспедиция аъзолари 10 дан ортиқ мутахассис

ҳамда қўриқловчи аскарлардан иборат бўлиб, улар орасида бухоролик

мулозим Мулла Аҳмад тўқсабо ва унинг котиби ҳам бор эди. Улар “Царь”

буғ кемаси, “Петербург” юк кемаси ва хиваликлар қайиғида Чоржўйдан

юқорига қараб йўлга чиқишади

[7: 131].

Ушбу экспедиция хулосалари натижасида, Амударёнинг юқори оқими

Файзободгача йил давомида, умуман эса апрелдан ноябргача кема қатнови

учун яроқлилиги, буғ кемалари учун ёқилғи омборларини Калиф, Термиз ва

Панжнинг қуйилиш жойида ташкил этиш қулайлиги, дарёда юришга мос

кемаларни қандай ўлчам ва хом-ашёдан қуриш кераклиги аниқланди. Айни

вақтда, дарёнинг юқори оқими бўйлаб 385 вёрст

76

масофада қўшимча

гидрографик изланишлар ўтказиш тавсия этилди.

Экспедиция аъзолари томонидан Амударёда мавжуд 12 та кечув ҳақида

ҳам маълумотлар тўпланди. Жумладан, Хўжа Салор кечувининг кенглиги 2

вёрстдан ортиқлиги аниқланди. Қолганлари эса 1 вёрст атрофида эканлиги,

дарё оқими тез-тез ўзгариши сабабли кечув айнан битта жойдан амалга

ошмаслиги қайд этилди. Калиф кечуви қайиқлар учун энг қулай эканлиги,

Паттакесар ва Чўшқағузор кечувлари эса Шеробод йўлида жойлашгани учун

энг гавжум бўлганлиги кузатилган. Айритом кечувидан, асосан, туз олиб

ўтилгани, лекин афғонлар ўз ерларида туз кони топганлиги боис бу кечув

ёпилгани таъкидланади

[7: 144].

Шу ўринда Амударёда кема қатновини яхшилаш масаласини ўрганган

Н.Бенцелевичнинг изланишларини ҳам ёдга олиш лозим. Н.Бенцелевич 1913

йилда Амударёнинг бутун оқими ҳақидаги маълумотларни йиғишдан

76

Верст – 1066,781 метрга тенг узунлик ўлчови.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

367

ташқари, унинг қуйи қисми, дельтасида ўлчов ва кузатишлар олиб борди.

Хусусан, дарёдаги лойқа оқизиндиларнинг миқдори, оқим тезлиги ўлчанди.

Тадқиқотчи оқим тезлигининг айрим жойларда секундига 14 футга етиши

дарёда доимий фарватернинг шаклланишига тўсқинлик қилишини кузатди.

Бундай шароитда кемалар қатновига сувдаги лойқанинг ранги ёрдам бериши,

яъни чуқур жойларда сув тўқ жигар ранг, саёз жойларда оқимтир сариқ

рангда бўлиши айтилади. Лекин, буни фақат тажрибали йўл кўрсатувчилар

ажрата олиши таъкидланади. Дарёнинг қирғоқларни ювиб кетиши хўжаликка

катта зарар келтириши мисоллар билан асослаб берилади. Масалан, 1898

йилда Шўроб қишлоғи яқинида бир ярим ой ичида 1,5 вёрст кенгликдаги жой

ювиб кетилган. Чоржўй яқинидаги темир йўл кўпригини сув ювиб

кетмаслиги учун бу ерда йилига 200-300 минг рубллик мустаҳкамлаш

ишлари олиб борилиши қайд этилади

[1: 32-34].

Амударё ҳавзасини илмий жиҳатдан ўрганиш юқорида тилга олинган

экспедициялар билан чекланиб қолмай, балки кейинги йилларда ҳам

ирригация ва суғориш масалаларини ҳал этиш мақсадида давом эттирилган.

1907 йилда К.Н.Владимиров томонидан Амударё дельтасида батафсил

гидрографик

изланишлар

олиб

борилиб,

дарёнинг

гидрологик

характеристикаси ва дельтанинг харитаси тузилади. Унга кўра, дельтанинг

жанубида сув босган йирик майдонлар деярли йўқолиб, суғоришга кўпроқ

сув сарфлана бошлаган

[2: 26].

ХХ аср бошидаги изланишлар асосан Ерлар ҳолатини яхшилаш бўлими

томонидан олиб борилган. Жумладан, 1910-1917 йилларда бўлимнинг

қидирув гуруҳлари Амударё ҳавзаси ҳудудида тадқиқот олиб борган. 1910-

1912 йилларда Чоржўйдан Амударёнинг қуйилишигача бўлган ҳудудда 27 та

таянч нуқта ўрнатилиб, нивелирлаш ўтказилади, турлича тасвирга тушириш

олиб борилади, Амударёнинг Чоржўйдан Питнаккача бўлган қисмининг жой

плани тузилиб, чоп этилади. Бу даврда 2 788 вёрст ҳудудда нивелирлаш

ўтказилиб, илмий изланишлар учун 116 000 рубль маблағ сарфланади

[5: 25].


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

368

1913-1917

йилларда Амударёни тадқиқ этиш В.Цинзерлинг

бошчилигида давом эттирилди. Олиб борилган текширувлар натижасида

Хива хонлигидаги Лавзан, Қилич-Ниёзбий, Шоҳмурод каби бир неча йирик

каналлар жами 300 вёрст масофада тадқиқ этилди. Амударёнинг Жумуртоғ,

Қипчоқ, Тахиятош яқинидаги қисмида ўзандаги ўзгаришлар ва гидравлик

хоссалари ўрганиб чиқилди. Шунингдек, дарё атрофидаги ўзлаштирилмаган

ерлар тасвирга туширилган. Тадқиқотларнинг бу босқичида 185 000 рубль

маблағ сарф қилинган

[5: 27].

Ушбу изланишлардан асосий мақсад маҳаллий

суғориш тизимини қайта ташкил этиш, янги гидротехник иншоотлар барпо

этиш ва бўш ерларни суғориш имкониятларини аниқлаш эди.

Юқорида тавсифланган Амударёни ўрганиш мақсадида ташкил этилган

экспедициялар ўлка сув ресурсларини тадқиқ этишда муҳим аҳамият касб

этган. Тадқиқотлар Ўрта Осиёдаги энг йирик сув ҳавзаларидан бири бўлган

Амударёнинг шохоблари, ҳавзаси ва дельтаси ҳақида қимматли маълумотлар

тўплашга имкон берди. Шу билан бирга, Амударё бўйлаб кема қатновини

йўлга қўйиш учун етарлича маълумотлар қўлга киритилди. Ушбу

тадқиқотлар 1886 йилда Амударё флотилиясининг таъсис этилишига олиб

келади. Гидрографик маълумотлардан ташқари, мазкур экспедициялар ўз

фаолияти давомида Амударё ва Орол денгизи ҳавзасининг табиий-географик

шароити, аҳолисининг турмуш тарзи, хўжалиги, тарихи ҳақида ноёб

маълумотлар йиғишга муваффақ бўлди.

Фойдаланилган манба ва адабиётлар:

1. Бенцелевич Н.А. Водные пути Туркестана. – Санкт-Петербург, 1914. –

249 с.

2. Курбанбаев Е., Артыков О., Курбанбаев С. Интегрированное управление

водными ресурсами в дельте реки Амударьи. – Ташкент, 2010. – 139 с.

3.

Опыт гидрографического разследования реки Амударьи //

Туркестанские ведомости, 1877 год 27 сентября, № 38. – С. 170-171.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

369

4. Сообщение действительного члена Н.Н.Белявского: об исследованиях

Аму-Дарьи от Петро-Александровска до Чарджуя (Чаржоу) // Известия

Императорского Русского географического общества. 1886 // Туркестанский

сборник. Том 405. – 1886. – С. 209-214.

5. Цинзерлинг В.В. Орошение на Амударье. – Москва: Издание

Управления водного хозяйства Средней Азии, 1927. – 222 с.

6. ЎзМА, И-1-фонд, 34-рўйхат, 625-иш, 32-варақ.

7. ЎзМА, И-3-фонд, 1-рўйхат, 87-иш, 131, 144-варақлар.

8. Khakimova S.B. History of hydrographical researches on the Amu Darya in

the XIXth century // Theoretical and Applied Science. – Philadelfia, 2020. – Issue

05 (85). – P. 927-934.

9. Khakimova S.B. The Amudarya expedition of 1874: goals, course and results

// Virtual International Conference “International Conference on Research

Innovations in Multidisciplinary Sciences. Scientise – 2021”. – New York, 2021. –

P. 348-350.

QAROR TOPGAN HAQIQAT – TIKLANGAN QADR (XX asrning 80-

yillarida qatag‘on qilingan qashqadaryolik ayollar taqdiri)

Suyarov N.R.

QarDU tayanch doktoranti

N7suyarov@mail.ru

Annotatsiya: Ushbu maqolada XX asrning 80-yillarida mustabid Sovet hokimiyatining

“Paxta ishi” qatag‘onligi doirasida Qashqadaryo viloyatida tergovga tortilgan, sudlangan
hamda qamoqqa tashlangan ayollari taqdiri yoritib beriladi. Qatag‘on qurbonlari xotirasi,
“Paxta ishi” qatag‘onchiligi tufayli jabr ko‘rgan ayollar taqdiri birinchi marta arxiv manbalari
orqali yoritish maqsad qilingan.

Kalit so‘z va iboralar: Sovet hokimiyati, qatag‘onlik, “Paxta ishi”, tergov izolyatori,

Kommunistik partiya, “qayta qurish”, turg‘unlik, paxta yakkohokimligi

Аннотация:

В данной статье описывается судьба женщин, находившихся под

следствием, судом и заключенных в Кашкадарьинской области в рамках «Хлопкового
дела» репрессий советской власти в 80-х годах ХХ века. Память о жертвах репрессий,
судьбы женщин, пострадавших в результате репрессий «Хлопкового дела», впервые
предполагается освещать через архивные источники.

Ключевые слова и фразы: Советская власть, репрессии, «Хлопковое дело», СИЗО,

Коммунистическая партия, «реконструкция», спад, хлопковая диктатура

Annotation: This article describes the fate of women who were under investigation, trial

and prisoners in the Kashkadarya region as part of the "Cotton Case" of the repressions of the

Библиографические ссылки

Бенцелевич Н.А. Водные пути Туркестана. – Санкт-Петербург, 1914. – 249 с.

Курбанбаев Е., Артыков О., Курбанбаев С. Интегрированное управление водными ресурсами в дельте реки Амударьи. – Ташкент, 2010. – 139 с.

Опыт гидрографического разследования реки Амударьи // Туркестанские ведомости, 1877 год 27 сентября, № 38. – С. 170-171.

Сообщение действительного члена Н.Н.Белявского: об исследованиях Аму-Дарьи от Петро-Александровска до Чарджуя (Чаржоу) // Известия Императорского Русского географического общества. 1886 // Туркестанский сборник. Том 405. – 1886. – С. 209-214.

Цинзерлинг В.В. Орошение на Амударье. – Москва: Издание Управления водного хозяйства Средней Азии, 1927. – 222 с.

ЎзМА, И-1-фонд, 34-рўйхат, 625-иш, 32-варақ.

ЎзМА, И-3-фонд, 1-рўйхат, 87-иш, 131, 144-варақлар.

Khakimova S.B. History of hydrographical researches on the Amu Darya in the XIXth century // Theoretical and Applied Science. – Philadelfia, 2020. – Issue 05 (85). – P. 927-934.

Khakimova S.B. The Amudarya expedition of 1874: goals, course and results // Virtual International Conference “International Conference on Research Innovations in Multidisciplinary Sciences. Scientise – 2021”. – New York, 2021. – P. 348-350.

Hepagreen - восстановление нормальной работы печени Androgard — препарат для настоящих мужчин Androgard — препарат для настоящих мужчин Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Maksimus - Натуральный продукт, для бодрости и энергии Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Avicenna’s Lab inLibrary — это научная электронная библиотека UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации Gulyamov - Гулямов Саид Саидахрарович MUVI24 - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Интернет-аптека >METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг All.Tube - Смотрите онлайн видео бесплатно в хорошем качестве Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды UMAR PROEKT - Комплексное проектирование UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана