Журналы, изданные в Туркестане в годы советской власти (1918-1924)

Направления: История
Тип источника: Конференция
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
400-405
5
0
Поделиться
Хамракулов, С. (2023). Журналы, изданные в Туркестане в годы советской власти (1918-1924). Актуальные проблемы истории Узбекистана, 1(1), 400–405. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-of-uzbekistan/article/view/16518
С Хамракулов, Коканский государственный педагогический институт

учитель

0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье описаны журналы, издаваемые в советское время, их роль в общественно-политической жизни общества и деятельность джадидов, работавших в этих журналах

Похожие статьи


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

400

6. Оппенхейм А. Лео. По следам исчезнувших культур Востока. – М., 1990.

– С. 67, 195-197, 270, 335.

7.

Регистры

ремесел

и

торговли

города

Парижа//

https://pandia.ru/text/80/171/8597-2.php.

8. Симонян Р. З. С37 История медицины: с древнейших времен до

современности. – Чебоксары, 2020. – С. 35, 37.

9. Соколова Л. М. Золотое сечение и сакральная геодезия. Актуальные

вопросы общества, науки и образования международная научно-

практическая конференция. – Пенза, 2022. – С. 30.

10. Туев В.В. Технология организации инициативного клуба: Учебное

пособие для вузов искусств и культуры. – Москва: МГУКиИ, 1999. – С.7.

11. Унсурмаали. Кабус-намэ. Энциклопедия персидско-таджикской прозы.

– Душанбе, 1986. – С. 70, 104, 113.

12. Философский энциклопедический словарь. – М.: Советская

энциклопедия, 1983. – С. 158.

13. Фихман И.Ф К характеристике корпораций византийского Египта //

Византийский временник. – Египет, 1960. – С. 20, 21.

14. https://tdmuv.com/kafedra/internal/distance/lectures_stud

ТУРКИСТОНДА СОВЕТ ХОКИМЯТИ ЙИЛЛАРИДА ЧОП ЭТИЛГАН

ЖУРНАЛЛАР (1918 -1924 ЙИЛЛАР)

Хамрақулов С.С.

Қўқон давлат педагогика институти ўқитувчи

Аннотация: Мақолада совет хокимяти йилларида чоп этилган журналлар ва

уларнинг жамият ижтимоий – сиёсий ҳаётидаги ўрни ва ушбу журналларда фаолият
юритган жадидлар фаолияти ёритилган.

Калит сўз ва иборалар: Совет хокимяти, журналлар, жадидлар, нашриётлар,

ижтимоий фикр, жамият.

Аннотация: В статье описаны журналы, издаваемые в советское время, их роль в

общественно-политической жизни общества и деятельность джадидов, работавших в
этих журналах.

Ключевие слова: Советской власть, журналы, джадиды, типографии, общество.

Annotation: The article describes the journals published in the Soviet era, their role in

the social and political life of society and the activities of the Jadids who worked in these
journals.

Key words and phrases:Sovet period, magazines,jadids, typography.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

401

Матбуот давр ва замоннинг маънавий кўзгуси. Демакки, матбуот

тарихий тараққиёт ва жамият фалсафасидир. Зотан ҳар қандай матбуот

органи - ҳоҳ журнал, ҳоҳ газета бўлсин, ўз даври тарихини ёзишга муаййан

ҳисса қўшади. Халқ тарихининг айрим жиҳатларини ойдинлаштиришга

ёрдам беради. Туркистонда 1918 йилда совет ҳокимяти ўрнатилгач, ўз

тарғибот қуроли сифатида матбуотга эътибор берди. Бу даврда газеталар

билан биргаликда журналлар чоп этиш ҳам янги босқичга кўтарилди.

Бу даврдаги дастлабки журналлардан бири 1918 йил 1 декабрдан чоп

этилган “Маориф” дир. Ношири Туркистон Совет жумҳурияти Маориф

ишлар комиссарлиги эди. Журнал ҳафтада бир маротаба чоп этилган. Ўзида

тиражи кўрсатилмаган. 6 сон чиққандан сўнг 1919 йил апрел ойида ўз

фаолиятини тўхтатди

[1: 80].

1919 йил 23 майда Самарқандда Хабир Абдуллаев сай ҳаракатлари

билан унинг масъул муҳаррирлигида “Болалар йўлдоши ” номли журнал чоп

этила бошлайди. Журнал тош босмада, беш юз нусҳада чоп этилган. Нархи

уч сўм бўлган. Унинг масъул мудири Абдурашид Абдужаббор ўғли эди.

Аммо журнал тарақий эта олмай 3 сон чиққанидан сўнг шу йил август ойида

ўз фаолиятини тўхтатади

[2].

1920 йил 1 январдан бошлаб 15 кунда бир маротаба “Таёқ” журналини

чоп этила бошлайди. Журнал 8 бетлик бўлиб, тиражи 1000 – 2000 орасида

эди. Иқтисодий сабаблар билан журнал 8 сонидан сўнг фаолиятини тўхтатган

[2].

1920 йил 9 апрелда “Тонг” журнали чоп этила бошланди. Ушбу журнал

Абдурауф Фитратнинг ташаббуси билан ташкил этилади. Журнал ўз даврида

чоп этилган журналлардан бирмунча фарқ қилган. Бунда тил ва имло

масалаларига билан биргаликда шарқ халқларининг мустамлакачилик

асоратлари хақидаги фикрлар ҳам бериб борилган. Журнал пуллик бўлган,

олти ойлиги 600 сўм, уч ойлиги 300 сўм, бир донаси 50 сўм бўлган.

Журналнинг ўзида тиражи кўрсатилмаган. Аммо журнал мавжуд компартия


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

402

тузуми сиёсатига мос келмаганлиги учун 3 – сонидан сўнг 1920 йил 15 майда

тўхтатиб қўйилган

[3].

1920 йил 7 ноябрда Наманган янги шаҳар иштирокиюн фирқаси ёшлар

қаноти ноширлигида “Қизил тикон” журнали чоп этилади. Ўғуз, Тўмтоқ,

Қизил ништар, Таёқ, Билиб – билмас, Қизил сўна, Фолбин, Шараф Латиф,

Ғарибий, Тўфонларнинг мақолалари эълон қилиб борилган

[4].

“Қизил йўл” журнали 1920 йил 20 ноябрдан бошлаб чоп этила

бошланган. Масъул муҳаррири Ахмад Донской, ўзида тиражи ва нарҳи

кўрсатилмаган.

Ҳафтада бир маротаба чиқарилган. Ушбу журнал асосан коммунистик

тузумнинг тарғибот қуроли эди ва унда кўпроқ шу ғоялар бериб борилган

[5:

82].

1920 йил 1 декабрда “Касабачилик ҳаракати” журнали чоп этила

бошлайди. Масъул муҳаррирликни дастлаб Мирмуҳсин Шермуҳаммедов,

кейинчалик Абдулла Авлоний бу вазифани бажарадилар. Журналнинг ўзида

тиражи кўрсатилмаган, бепул тарқатилган.

“Болалар дунёси” журнали 1921 йил 15 мартда Туркистон Маориф

комиссарлиги ноширлигида нашр этила бошланди. Журнал ойда бир марта,

катта форматда, тош босмада босилган. Бепул тарқатилган. Номаълум

сабабга кўра икки сондан сўнг фаолиятини тўхтатган

[6].

Самарқандда 1921 йил октябр ойида “Дафъи эҳтиёж иттифоқининг

мухбири” номли журнал чоп этилган. Масъул муҳаррир Мирсалимов эди.

Ойда бир марта чиқарилган, тош босмада босилган. 3 – сонидан сўнг

тўхтатилган.

Туркистон коммунистик фирқаси ноширлигида 1922 йил феврал

ойидан бошлаб “Инқилоб” журнали чоп этила бошланди. Дастлаб ойда икки

марта, кейинчалик бир мартадан чоп этила бошланди

[7].

Журналда Назир

Тўрақулов, Усмонхон Эшонхўжаев масъул муҳаррир вазифани бажарадилар.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

403

Журнал марказий қўмита нашри бўлганлиги учун нисбатан тизимли нашр

этилган. 1924 йил октябр ойида журнал ўз фаолиятини тўхтатади.

1922 йил 8 апрелда Туркистонда Маданий – маориф қурултойи бўлиб

ўтади. Қурултой вакилларига бағишлаб совға сифатида бир сонлик “Бизнинг

армуғон” журнали чоп этилади

[8]

. Унга Саид Ахмад мухаррирлик қилган.

Ушбу “Армуғон” да Ш.Сулаймон, Чўлпон, А. Авлонийлар ўз мақолалари

билан иштирок этади.

Шундай қисқа вақт чоп этилган журналлардан яна бири “Ҳақиқат”

журналидир. Унинг биринчи сони 1922 йил 10 августда дунё юзини кўрган.

Унинг ношири ва мудири Холмуҳаммад Охундий, масъул муҳаррири

Заҳриддин Аълам бўлган. Журнал “Динсиз жамият, жамиятсиз дин йўқдир!”

шиори остида фаолият юритган

[9].

2- сони чиққанидан сўнг 1922 йил 15

сентябрда ўз фаолиятини тўхтатади.

Туркистон Халқ маорифи комиссарлиги муассислигидаги “Билим

кенгаши” маркази ноширлигида 1922 йил сентябрида “Билим ўчоғи”

журналини чоп этади. Унда асосан мактаблар, уларда ўқиш ва ўқитиш

масалалари, шунингдек таълим – тарбияга доир мақолалар бериб борилган.

Усмонхон Эшонхўжаев масъул муҳаррир сифатида фаолият юритган.

Журнал ойда бир марта, 1500 нусҳада чиқарилган. Бир донасининг баҳоси

100 сўм бўлган. 1923 йил 15 майда ўз фаолиятини тўхтатган

[10].

Туркистон Коммунистлар Марказий Қўмитаси ўзининг тарғибот

қуроли сифатида 1923 йил 1 февралда “Коммунистлар йўлдоши” журналини

нашр этади. Журналнинг мақсади партиянинг қуйи органларига ўз ғояларин

етказиш эди. У 1300 – 1500 та тиражда икки сон чиқади. 1- сон 131 бет, 2-

сон 243 бет бўлиб чиқади.Журнал ишида С.Асфандиёров, М. Эпштейн ва

бошқалар иштирок этади. 2 –сондан сўнг ўз фаолиятини тўхтатади

[1: 84].

Дастлаб “Туркистон” кейин “Қизил Ўзбекистон” газеталарига илова

сифатида чиқарилган “Муштум”, 1923 йил 1 февралдан бошлаб алоҳида

ҳолда нашр эътила бошлайди. У сатирик журнал бўлиб, узоқ вақт фаолият


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

404

кўрсатган. Унда ўз даврининг ижтимоий муаммолари ҳажв остига олиниб,

ўзининг ижтимоий, адабий, сатирик мақолалари билан нафақат юқори табақа

вакиллари ўртасида балки оддий халқ орасида ҳам оммалашиб кетади. Буни

унинг тиражи 9000 тага етганлигидан ҳам билса бўлади. Журнал ишида ўз

даврининг фаол маърифатпарварлари А.Чўлпон, Ғози Юнус, А. Қодирий

(Жулқунбой), Зиё Саид ва яна бир нечта мухбирлар айниқса фаол иштирок

этадилар. Журналдаги расмларни Тулла, Нехлюдов, Абдулмўмин Мажид,

Рождественскийлар чизишган.Бухоро халқ маориф назорати ноширлигида

1923 йил март ойида Бухорода “Учқун” журнали чоп этила бошлайди.

Журналнинг ўзида тиражи ва пули кўрсатилмаган

[11].

“Нашри маориф” журнали 1923 йил 20 мартда чоп этила бошланди.

Ношири: Бухоро марказий касаба уюшмаси қошидаги марказий нашр

шўбаси. Масъул муҳаррири Хабир Абдуллаев, мудири Эшон Атоуллаҳўжа.

Унда Саид Аҳрорий, Мустафо Сайфулмулуков ва бошқалар ўз мақолалари

билан иштирок этишган. 2 – 3 сони чиққанидан сўнг ўз фаолиятини

тўхтатган

[12].

1923 йил 15 майда “Байналминал” журнали чоп этила бошланди. У

тўрт ўзбек, татар, қозоқ, туркман тилларида чоп этилган. Масъул муҳаррири

Ш.Абзанов.Ушбу журнал мақсади: туркий тилда сўзлашувчи талабаларни

бирдамликка чорлаш, уларнинг ижтимоий ва илмий алоқаларда

ҳамкорлигини кенгайтириш

[13].

Шунингдек Самарқандда 1924 йил 1

июндан “Машраб”, 1924 йил 7 декабрдан “Ахборот” журналлари чоп

этилган.

Журналларга эътибор берилса, кўпроқ маориф соҳасига оид журналлар

чоп этилганлигини кўришимиз мумкин. Шу билан бир қаторда маълум бир

соҳаларга йўналтирилган журналлар ҳам чоп этилган. Ушбу журналларда шу

давр халқимиз ижтимоий – сиёсий тарихининг кўпгина қирралари ҳам

ёритиб борилган.

Фойдаланилган манбалар ва адабиётлар:


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

405

1. Зиё Саид.Ўзбек вақтли матбуоти тарихига материаллар. – T.: 1974 й.

2. Ҳожи Муин.Самарқанд матбуотининг тарихи.”Зарафшон” 1923 йил 5

май

3 “Тонг” журнали. “Иштирокиюн” 1920 йил 16 май

4. “Қизил тикан”// “Иштирокиюн” 1920 йил 13 ноябрь

5 Зиё Саид.Ўзбек вақтли матбуоти тарихига материаллар. – Т.:1974 й.

6 “Болалар дунёси” (журнал маориф комиссарияти томонидан чиқарилган)

// “Қизил Байроқ” 1921 йил 2 апрел

7 Ёзувчи. “Инқилоб” журнали. //Қизил байроқ. – 1922 йил 20 феврал

8 .“Бизнинг армуғон”. // Қизил байроқ. 1922 йил 26 апрел

9 Башир З. “Ҳақиқат” мажмуаси // Қизил байроқ. 1922 йил 2 сентябрь

10. С. “Билим ўчоғи” // Қизил байроқ 1922 йил 6 сентябрь

11. Сумак авлиё. Матбуот // Туркистон 1923 йил 16 май

12. Башир З. “Нашри маориф”//Туркистон 1923 йил 12 апрел

13. Саъдий А. “Байналминал” // Туркистон 1923 йил 3 июнь

ДЕХКАНСКОЕ ДВИЖЕНИЕ В ФЕРГАНСКОЙ ДОЛИНЫ В КОНЦЕ

XIX в.

Шарафиддинов А.

Доцент кафедры Истории Узбекистана ФерГУ, к.и.н

Сабиров С.

Магистр II курс ФерГУ

Аннотация: На основе архивных документов и имеющейся литературы периода

колониальной власти Российской империи в статье исследуются народные волнения в
кишлаках Ферганской долины. В рассматриваемый период автор анализирует тяжелое
положение дехканство, их борьбу против колониального господства, местных феодалов,
а также изучаетсяпоследствия народных волнений.

Ключевые слова и фразы: Ферганская область, уезд, наемный труд, волость,

губернатор, участок, пятидесятник, безземельные дехкане, дехкан, десятина,
разбойники, бездомные, босоногие.

Аннотация: Мақолада архив хужатлари ва мавжуд адабиётлардаги

маълумотлар асосида Россия империяси хукумронлиги даврида Фарғона водийси
қишлоқларида халқ ғалаёнлари ўрганилган. Муалиф тадқиқ этилаётган даврда
дехқонларнинг аянчи аҳволи, уларнинг мустамлакачи хокимяти, маҳаллий феодалларга
қарши норозилик харакатлари ва уларнинг оқибатларини тахлил қилади.

Калитли сўзлар:Фарғона вилояти, уезд, ёлланма меҳнат, волость, губернатор,

участка, элликбоши, ерсиз деҳқонлар, деҳқон, десятина, босқинчи, бошпанасизлар, яланг
оёқлар.

Библиографические ссылки

Зиё Саид.Ўзбек вақтли матбуоти тарихига материаллар. – T.: 1974 й.

Ҳожи Муин.Самарқанд матбуотининг тарихи.”Зарафшон” 1923 йил 5 май

“Тонг” журнали. “Иштирокиюн” 1920 йил 16 май

“Қизил тикан”// “Иштирокиюн” 1920 йил 13 ноябрь

Зиё Саид.Ўзбек вақтли матбуоти тарихига материаллар. – Т.:1974 й.

“Болалар дунёси” (журнал маориф комиссарияти томонидан чиқарилган) // “Қизил Байроқ” 1921 йил 2 апрел

Ёзувчи. “Инқилоб” журнали. //Қизил байроқ. – 1922 йил 20 феврал

.“Бизнинг армуғон”. // Қизил байроқ. 1922 йил 26 апрел

Башир З. “Ҳақиқат” мажмуаси // Қизил байроқ. 1922 йил 2 сентябрь

С. “Билим ўчоғи” // Қизил байроқ 1922 йил 6 сентябрь

Сумак авлиё. Матбуот // Туркистон 1923 йил 16 май

Башир З. “Нашри маориф”//Туркистон 1923 йил 12 апрел

Саъдий А. “Байналминал” // Туркистон 1923 йил 3 июнь

Hepagreen - восстановление нормальной работы печени Androgard — препарат для настоящих мужчин Androgard — препарат для настоящих мужчин Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Maksimus - Натуральный продукт, для бодрости и энергии Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Avicenna’s Lab inLibrary — это научная электронная библиотека UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации Gulyamov - Гулямов Саид Саидахрарович MUVI24 - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Интернет-аптека >METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг All.Tube - Смотрите онлайн видео бесплатно в хорошем качестве Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды UMAR PROEKT - Комплексное проектирование UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана