Вопросы борьбы с болезнями скота в Туркестане. (Конец XIX – начало XX)

Направления: История
Тип источника: Конференция
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
383-389
0
0
Поделиться
Ўрмонов, У. (2023). Вопросы борьбы с болезнями скота в Туркестане. (Конец XIX – начало XX). Актуальные проблемы истории Узбекистана, 1(1), 383–389. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-of-uzbekistan/article/view/16520
У Ўрмонов, Ферганский государственный университет

Преподаватель кафедры истории Узбекистана

0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассмотрены последствия таких инфекционных болезней, как холера, сибирская язва, желтая лихорадка, легочный  червь, которые были наиболее распространены среди скота в Туркестане в конце 19-начале 20 века, и истребление скота как в результате быстрого распространения этих заболеваний, а также деятельности ветеринарных клиник в Туркестане, необходимой медицинской части в учреждениях, данных о ее отсутствии, анализе того, что ветеринарная работа не проводилась на высоком уровне.

Похожие статьи


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

383

8.

https://www.xabar.uz/uz/siyosat/shuhrat-barlos-gdlyan-jazolansa-tarixiy-

adolat-tiklanadi

9.

Qashqadaryo: istiqlol arafasida. 1986-1989 yillar”. – Poyon Ravshanov. –

T.: “Ma’naviyat”, 2003. – B 172.

10.

Viktor Ilyuxin., “Qabohat yohud..(“O‘zbeklar ishi” degan uydirma

xususida)” kitobi. – Toshkent.: O‘zbekiston, 1993 yil. – 118 b.

11.

“O‘zbekiston tarixidan materiallar” – R.Shamsutdinov, Sh.Karimov.,

bitiruvchi kurs va tarix ixtisosligi talabalari uchun o‘quv qo‘llanma., Andijon

nashriyot-matbaa., 2004 y. – 582 b.

12.

“Sovet hokimiyatining O‘zbekistonning janubiy viloyatlarida qatog‘on

siyosati va uning oqibatlari”. Dilobar Avliyoqulova. – T.: 2016-yil. – B. 138.

ТУРКИСТОНДА ЧОРВА МОЛЛАРИ КАСАЛЛИКЛАРИГА ҚАРШИ

КУРАШ МАСАЛАЛАРИ. (XIX аср охири – XX бошлари)

Ўрмонов У.А.

Фарғона давлат университети

Ўзбекистон тарихи кафедраси ўқитувчиси

ulugbekurmonov7@gmail.com

Аннотация: Мақолада XIX аср охири – XX аср бошларида Туркистонда чорва

хайвонлари орасида энг кўп тарқалган вабо, куйдирги, сап, яшур, ўпка қурти каби юқумли
касалликларининг оқибати ва мазкур касалликларнинг тез тарқалиши натижасида чорва
молларининг нобуд бўлиши шунингдек Туркистонда ветеринария врачлик пунктларининг
фаолияти, муассасаларда керакли тиббиёт қисмлари етишмаслиги, ветеринария ишлар
юқори савияда олиб борилмаганлиги тўғрисида маълумотлар таҳлил қилинган.

Калит сўз ва иборалар: Чорвачилик, чорва бозорлари, савдо, экспорт, импорт,

темир йўл, вабо, куйдирги, сап, яшур, ўпка қурти, чорвадор, ветеринария, пичоқ.

Аннотация: В статье рассмотрены последствия таких инфекционных болезней,

как холера, сибирская язва, желтая лихорадка, легочный червь, которые были наиболее
распространены среди скота в Туркестане в конце 19-начале 20 века, и истребление
скота как в результате быстрого распространения этих заболеваний, а также
деятельности ветеринарных клиник в Туркестане, необходимой медицинской части в
учреждениях, данных о ее отсутствии, анализе того, что ветеринарная работа не
проводилась на высоком уровне.

Ключевые слова и фразы: Животноводство, скотоводческие рынки, торговля,

экспорт, импорт, железная дорога, холера, сибирская язва, сок, яшур, легочный червь,
пастух, ветеринария, нож.

Annotation: The article discusses the consequences of such infectious diseases as

cholera, anthrax, yellow fever, lung worm, which were most common among livestock in
Turkestan in the late 19th - early 20th centuries, and the extermination of livestock as a result of


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

384

the rapid spread of these diseases, as well as the activities veterinary clinics in Turkestan, the
necessary medical unit in institutions, data on its absence, analysis of the fact that veterinary
work was not carried out at a high level.

Key words and phrases: Animal husbandry, livestock markets, trade, export, import,

railway, cholera, anthrax, juice, yashur, lung worm, shepherd, veterinary medicine, knife

XIX аср охири – XX аср бошларида Туркистонда вақти-вақти билан

чорва молларида касаллик учраб турган. Мазкур даврда чорваларда учраган

ва энг кўп тарқалган юқумли касаллик бу вабо касаллиги бўлган. Бу касаллик

айниқса, Туркистон генерал-губернаторлигининг Сирдарё ва Еттисув

вилоятларида кўп учраган. Чорвада вабо касаллиги май-октябр ойларида

юзага келган

[5: 149].

Шуни

таъкидлаб

жоизки,

яйловларда

боқилган

чорвалар

касалликларнинг енгил формаларига чалинган бўлган ва аксинча яхши

шароитда бўрдоқиликка боқилган чорвалар орасида касалликдан нобуд

бўлиш ҳолатлари кўпроқ учраган. Чорва молларида учраган вабо касаллигига

қарши сиқилган сут суюқлигидан даволаш учун фойдаланилган. Маҳаллий

маъмурият

чорва

моллари

касалликларига

қарши

курашишда

қийинчиликларга дуч келганлар. Аксарият чорвадорлар ўз чорваларининг

касал бўлганлиги сир сақлашган. Мазкур аниқланган чорва касалликлари

ветеринар врачлик пунктларидаги вабога қарши чорваларни текшириш

жараёнида аниқланган бўлиб, бу вақтгача ушбу подада кўплаб чорва моллари

касалликка чалинган ва уларнинг қанчаси нобуд бўлганлиги тўғрисида

маълумотларни аниқлаш имконсиз бўлган. Бундан ташқари, чорвадорлар

бундай тиббий текширувларга ўзларининг сифатли чорва молларини олиб

келган бўлиб, бу подадаги ҳақиқий аҳволни аниқлашга қийинчилик

туғдирган. Чорва молларидаги касалликлар яна Туркистон бўйлаб вақти-

вақти билан одамлар ва ҳайвонлар орасида тропик касалликларни текшириш

жараёнида аниқланган

[1: 172].

Куйдирги касаллигига вақти-вақти билан амалга оширилган ветеринар

текширувида аниқланган бўлса, отлардаги сап номли юқумли касалликлар

ҳар йили ветеринарлар томонидан от бозорларида йилқи савдоси билан


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

385

шуғулланувчи савдогарларнинг касал ҳайвонларни сотаётганда аниқланган.

Сап касаллигига қарши курашиш учун 1911 йилда махсус низом ишлаб

чиқилган ва амалиётга татбиқ этилган.

1912 йилда қорамол, қўй ва эчкида учраган яшур номли юқумли

касаллик Сирдарё вилоятининг 29 та аҳоли яшаш манзилгоҳларида

аниқланган бўлиб, 3628 бош чорва моллари ушбу касалликка чалинган ва

улар орасидаги 161 бош ёш чорвалар нобуд бўлган. Ушбу касаллик енгил

формадаги чорва касалликлар турларига кирган бўлиб, бутун подага

тарқалмаган. Бундан ташқари, ушбу касалликдан асосан ёш чорва моллари

нобуд бўлган

[1: 172].

Дашт минтақаси – Жиззах ва унга қўшни туманларнинг қўй

боқувчилари 1916 йил баҳорда қўйлардан катта йўқотишларга дуч келган.

Ўпка қурти касаллиги тарқалган ҳамда бу касаллик жуда кўплаб қўйларнинг

нобуд бўлишига сабаб бўлган. Айниқса бир ёшли қўзиларга ушбу касаллик

катта зиён етказган. Мазкур касаллик яйловларга шудринг тушганда

ривожланган. Жиззах даштида одатда шамолнинг қуритиш таъсири

натижасида вужудга келган қуруқ тупроққа қараганда нам муҳитда

таъсирланган ўпкадан қусиш орқали қуруқ балғам яхши сақланиб қолган.

Ушбу касаллик ўпкада ва улардаги барча йўлларда қуртларни ҳосил қилган.

Ушбу қуртлар чигаллашган ҳолда тўпланган. Қўйлар ўт устида йўталган ва

уларни бошқа қўйлар ўт билан бирга еган ҳамда касаллик юқиши шу тариқа

содир бўлган

[3: 367-368].

Россия империясида ветеринария тармоғи Ички Ишлар вазирлигининг

Ветеринария бошқармаси томонидан бошқарилган. Мазкур бошқарманинг

маълумотларига кўра, 1898 йилда империяда жами 1668 нафар ветеринар

врачлар мавжуд бўлган бўлиб, улар 246 та ветеринария амбулаторияларида

хизмат қилаётган эди. XX аср бошларида шаҳарларда санитар ҳолатни

назорат қилиш мақсадида шаҳар ветеринария ташкилотларини тузиш

кучайди. Тошкентда ўлканинг бошқа шаҳарларига қараганда кўпроқ эътибор


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

386

берилди. Бундан ташқари, мазкур даврда шаҳарда кушхоналар сони йилдан-

йилга ошиб борган бўлиб, бу ўз навбатида сўйилган моллар миқдори

ошганлигидан дарак беради. Хусусан, Тошкент шаҳрида кушхоналарда бир

кунда 110-120 бош қорамол, 400 бош қўй, 7 бош бузоқ ва 5-8 бош от

сўйилган. Мазкур ҳолатларнинг ҳар бирини шаҳар ветеринар врачи кўздан

кечириб чиққан ҳамда сўйилиш учун олиб келинган чорва моллари

сўйилишдан аввал махсус карантин зоналарида маълум вақт сақланган ва

буни ҳам ветеринар врач назорат қилиб борган. Ветеринария хизмати

инструкциясига кўра, шаҳар ветеринар фельдшери бу ишларни мустақил

олиб боришга ҳуқуқи йўқ эди. Буларнинг ҳаммаси шаҳар ветеринар врачи

учун катта юкламаларни келтириб чиқарган. Бошқа томондан, шаҳарда

ветеринария хизматини ривожлантириш учун бундан ҳам кўпроқ ишларни

амалга ошириш лозим эди. Жумладан, шаҳар ветеринария хизматида камида

3 нафар фельдшер хизмат қилиши лозим эди. Бунда уларнинг бири доимий

равишда мол ва от бозорларида чорваларнинг тиббий аҳволини назорат

қилиб юриши лозим эди. Бироқ, шаҳар маъмуриятининг оғир молиявий

ҳолати бу ишларни тўлиқлигича олиб боришга имкон бермаган

[1: 67].

Ветеринария пунктлари асосан чорваларда учраган вабо касаллигига

алоҳида эътибор берган бўлиб, чорваларда учрайдиган бошқа касалликларни

назорат қилиш уларнинг вазифасига кирмаган. Чорваларда учрайдиган вабо

касаллиги қўй ва эчкиларда қорамол, туя ва отга қараганда кўпроқ учраган.

Бошқа томондан, мазкур ветеринария врачлик пунктлари фаолиятининг

асосий мақсади касал чорваларни даволашдан иборат эмас, балки касал

чорваларни аниқлашдан иборат бўлган. Ушбу муассасаларда термометр ва

тиббиёт қисмлари тўпламидан ташқари бошқа тиббиёт асбоблари ва дорилар

мавжуд бўлмаган. Фақатгина бу пунктлар ўз фаолиятини бошлаганига бир

неча йиллар ўтгандан сўнг чорваларни илмий томондан тадқиқ этишни

кўзлаб уларга айрим тиббий асбоблар тақдим этилган. Бу пунктлар ўз

фаолиятида аниқлаган касал чорваларни даволаш ўрнига уларни сўйиб


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

387

ташлаган ва шу орқали чорва касалликларининг тарқалишига қарши

курашган. Шу сабабли, бундай муассасаларда пичоқ асосий иш қуроли

сифатида хизмат қилган

[5: 148].

Ветеринария врачлик пунктларида ишлар юқори савияда олиб

борилмаган ва шу сабабли подалардаги чорвалар сони ва уларда аниқланган

касалликлар миқдори тиббий кўрикларда турли рақамларда чиққан. Мисол

учун, 1907 йилда Сирдарё вилоятининг Мерке қишлоғида жойлашган

ветеринария врачлик пунктида Тошкент томонга ўтаётган чорва подасида

3 830 бош чорвада вабо касаллиги аниқланган бўлса, ўша чорва подаси

орқага қайтиш жараёнида текширилганда фақатгина вабо касаллигига

чалинган чорваларнинг сони 50 фоизгача кам кўрсатилган

[5: 149].

Туркистонда ветеринария пунктлари етирли даражада эмас эди.

Хусусан, 1915 йилда Сирдарё вилоятида жами 6 та уезд ветеринария

врачлари мавжуд эди. Мазкур ветеринар врачлар транспорт воситаларининг

ва керакли бошқа тиббиёт асбобларининг йўқлиги сабабли йил давомида ўз

уездининг барча ҳудудларини назорат қила олмаган ҳамда ўзининг доимий

яшаш жойидаги айрим пунктларга ташриф буюра олган. Сирдарё

вилоятининг ўлка съездида Ички Ишлар вазирлигининг Ветеринария

бошқармаси бошлиғи вилоятда 24 та участка ветеринар врачлик

лавозимларини ташкил этиш ва уларга юқоридаги 6 та ветеринар

врачларнинг вазифаларини бўлиб беришни сўрайди. Шундай ҳолатда

вилоятнинг барча қисмларида ветеринарлик хизматларини олиб бориш

имкони юзага келиши мумкин бўлган. Бироқ, Туркистон генерал-

губернатори бу таклифни қабул қилмайди

[1: 172].

1910 йилларда Туркистонда фақатгина чорва вабосига қарши курашиш

марказлари мавжуд бўлган бўлиб, бошқа касалликларни илмий жиҳатдан

ўрганадиган станциялар бўлмаган. Аграр соҳадаги мутахасисларидан бири

Понятовский С. ўзининг мақоласида барча чорва касалликлари устида

тадқиқот ва тажриба олиб борадиган ва ҳайвонларни даволайдиган марказ


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

388

очиш фикрини илгари суради. Унинг фикрига кўра, айнан шу орқали

ўлкадаги чорва касалликларига қарши курашиш мумкин бўлган. Шунингдек,

Понятовский ватеринария оид съездларда фақатгина мутахасислар ва

амалдор иштирок этаётганлигини, бироқ бирор чорвадор бу йиғилишларда

қатнашмаётганлиги чорва касалликларга қарши курашишда амалий

ишларнинг илгари силжишига салбий таъсир кўрсатганлигини қайд этади

[2:

249-250].

Хулоса қилиб айтганда, XIX аср охири – XX аср бошларида

Туркистонда чорва молларида вақти-вақти билан юқумли касалликлар учраб

турган. Хусусан, қорамол, қўй ва эчкилар вабо ва куйдирги каби юқумли

касалликларга чалинган. Манбалар таҳлилил шуни кўрсатадики, мазкур

даврда чорва молларидаги бу касалликларни даволашдан кўра, уларнинг

бошқа ҳудудларга тарқалиб кетмаслигига ҳаракат қилинган. Ушбу ишни

амалга ошириш учун ҳудудларда ветеринария пунктлари ташкил этилган

бўлиб, уларнинг асосий вазифаси ўз ҳудудида касалликка чалинган чорва

молларини аниқлаш ва уларни йўқ қилиш бўлган. Шунингдек, мазкур

ветеринария пунктлари асосий вазифаларидан яна бири бир ҳудуддан

иккинчи ҳудудга ўтаётган чорва молларини текшриш ва улар орасида касал

чорва моллари мавжуд бўлса, уларни ўша жойда сўйиш орқали йўқ қилиш

бўлган. Бироқ, жойлардаги ветеринария пунктларида ветеринар врачлар сони

камчилик бўлган бўлиб, бу ветеринария ишларини тўлиқ олиб боришга

салбий таъсир кўрсатган. Бундан ташқари, ушбу пунктларда етралича

тиббиёт асбоб-ускунлари мавжуд бўлмаган.

Фойдаланилган манба ва адабиётлар:

1. Здзеницкий С.С. Животноводство в Сирдарьинской обл. / Туркестанский

сборник. Том 561. – С. 172

2. И.К. О необходимости реорганизации городской ветеринарии в городе

Ташкенте. // Туркестанский ведомости, 1907, № 67


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

389

3. П. С. Легочные глисты у баранов. // Туркестанкское сельское хозяйство.

Ташкент, 1916, № 17. с. 367-368

4. Свинцецкий. Пишпек. Совещание ветеринарных врачей. Средне

Азиатский жизнь. 1907. №146

5. Стекольников. К вопросу о деятельности в Туркестаном крае пунктов

ветеринарных врачей. / Туркестанский сборник. Том. 477. – С. 149

6. Urmonov U.A. Recources Of Livestock In Tukistan In The Late XIX

Century-Early XX Century: Comparative Analysis. – The American Journal of

Social Science and Education Innovations (ISSN – 2689-100x) Published:

November 30, – 2020. 491-495 р.

7. Urmonov U. Role Of Livestock And Livestock Products In Domestic And

Foreign Trade Of The Ferghana Valley (Late XIX-Beginning Of XX Century):

Https://Doi. Org/10.47100/Conferences. V1i1. 1261. Inresearch Support Center

Conferences 2021 Aug 18 (No. 18.05).

8. Usmonov, B. A. (2021). A Study Of Political Processes In The Fergana

Valley In 1371-1376. Design Engineering, 6174-6187.

9. Yuldoshev, S. V. (2021). Pedagogical Analysis And Methodology Of

Children's Games. The American Journal Of Social Science And Education

Innovations, 3(11), 36-40.

ОПЫТ РЕКОНСТРУКЦИИ РЕМЕСЛЕННЫХ УСТАВОВ

ФЕРГАНСКОЙ ДОЛИНЫ

Соколова Л.М.

Преподаватель НамГУ

Annotatsiya: Risolа – bu ustav, hunarmandchilik tashkilotining kodeksi, boshqa

tomondan, ushbu hujjat ustalarga axloqiy ko‘rsatmalar beradi. Mesopotamiya, Misr
hunarmandlari, o‘rta asr ustalari va o‘rta Osiyo hunarmandlari ustavlari to‘g‘risidagi
ma’lumotlar bunday hujjatlarning uch turini aniqlashga imkon beradi. Birinchisi faqat iqtisodiy
tafsilotlarni o‘z ichiga oladi, ikkinchisi – faqat axloqiy, uchinchisi – aralash. Farg‘ona vodiysida
risolni topish mumkin emas, ammo uning og‘zaki versiyasi talabalarni usta sifatida boshlash
marosimlari paytida e’lon qilinadi.

Kalit so‘z va iboralar: Risola, kodeks, ko‘rsatma, risola turi, qayta qurish, og‘zaki

versiya, talabalarni usta sifatida boshlash.

Библиографические ссылки

Здзеницкий С.С. Животноводство в Сирдарьинской обл. / Туркестанский сборник. Том 561. – С. 172

И.К. О необходимости реорганизации городской ветеринарии в городе Ташкенте. // Туркестанский ведомости, 1907, № 67

П. С. Легочные глисты у баранов. // Туркестанкское сельское хозяйство. Ташкент, 1916, № 17. с. 367-368

Свинцецкий. Пишпек. Совещание ветеринарных врачей. Средне Азиатский жизнь. 1907. №146

Стекольников. К вопросу о деятельности в Туркестаном крае пунктов ветеринарных врачей. / Туркестанский сборник. Том. 477. – С. 149

Urmonov U.A. Recources Of Livestock In Tukistan In The Late XIX Century-Early XX Century: Comparative Analysis. – The American Journal of Social Science and Education Innovations (ISSN – 2689-100x) Published: November 30, – 2020. 491-495 р.

Urmonov U. Role Of Livestock And Livestock Products In Domestic And Foreign Trade Of The Ferghana Valley (Late XIX-Beginning Of XX Century): Https://Doi. Org/10.47100/Conferences. V1i1. 1261. Inresearch Support Center Conferences 2021 Aug 18 (No. 18.05).

Usmonov, B. A. (2021). A Study Of Political Processes In The Fergana Valley In 1371-1376. Design Engineering, 6174-6187.

Yuldoshev, S. V. (2021). Pedagogical Analysis And Methodology Of Children's Games. The American Journal Of Social Science And Education Innovations, 3(11), 36-40

Hepagreen - восстановление нормальной работы печени Androgard — препарат для настоящих мужчин Androgard — препарат для настоящих мужчин Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Maksimus - Натуральный продукт, для бодрости и энергии Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Avicenna’s Lab inLibrary — это научная электронная библиотека UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации Gulyamov - Гулямов Саид Саидахрарович MUVI24 - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Интернет-аптека >METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг All.Tube - Смотрите онлайн видео бесплатно в хорошем качестве Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды UMAR PROEKT - Комплексное проектирование UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана