Создание и деятельность надзорных органов Бухарской народной советской республики

Направления: История
Тип источника: Конференция
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
467-471
0
0
Поделиться
Закирав, Б. (2023). Создание и деятельность надзорных органов Бухарской народной советской республики. Актуальные проблемы истории Узбекистана, 1(1), 467–471. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-of-uzbekistan/article/view/16530
Б Закирав, Бухарский государственный университет

базовый докторант

0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье на основе архивных материалов и научной литературы изучается и анализируется создание Бухарской Народной Республики и деятельность надзорных органов.

Похожие статьи


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

467

to‘xtovsiz tashib ketildi, o‘zbek xalqining ko‘p ming-yillik milliy-madaniy boyligi

talon-taroj qilindi va ma’naviy asoratga solish siyosati amalga oshirildi.

Manbalar tahlili shuni ko‘rsatadiki, Turkiston o‘lkasidagi ijtimoiy-siyosiy

jarayonlar “Turkiston to‘plami” sahifalarida yetarli darajada o‘z aksini topmagan.

Lekin, bu davrda Turkiston aholisining etnohududiy joylashuvi, dinamikasi haqida,

podsho hukumatining ko‘chirish siyosati, aholi milliy tarkibining o‘zgarib borishiga

Turkistonda, Rossiyada hamda qo‘shni mamlakatlarda sodir bo‘lgan siyosiy

voqealarning ta’siri to‘g‘risida to‘plamdan kerakli ma’lumotlar olish mumkin.

Foydalanilgan manba va adabiyotlar:

1.

Qadimiy yozma manbalarni saqlash, tadqiq etish va targ‘ib qilish tizimini

takomillashtirish

chora-tadbirlari

to‘g‘risida:

O‘zbekiston

Respublikasi

Prezidentining Qarori. 2017 yil 24 may, PQ-2995-son // O‘zbekiston Respublikasi

qonun hujjatlari to‘plami. 21 (781) –son. 2017 yil 29 may. – T., 2017. – B. 37.

2.

А.Семёнов. Туркестанский сборник // -TC. Т. 517; Бенедиктова Н.

«Туркестанский сборник» как источник изучения Средней Азии //

Литературный Ташкент. Алманах. 1945. № 1;

3.

К.К.Пален. Материалы к характеристике народного хозяйства в

Туркестане. Част 1. – Спб., 1911;

4.

М.Р.Жабборов.,

Р.А.Арслонзода.

Фарғона

Россия

империяси

ҳукмронлиги даврида (“Туркестанский сборник материаллари асосида”). –Т.:

“Наврўз” нашриёти, 2019. – Б. 3-4.

5.

Коневодства Туркестана. // Туркестанский сборник. 1909. –Т.510.;

6.

И.В.Мушкетов. Туркестан. –Т. 1. – Спб, 1886;

БУХОРО ХАЛҚ СОВЕТ РЕСПУБЛИЕАСИНИНГ ТАШКИЛ

ЭТИЛИШИ ВА НАЗОРАТ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИ

Зокиров Б.Ч.

БухДУ таянч докторанти

zokirov_bobir77@mail.ru

Аннотация: Ушбу мақолада Бухоро халқ республикасининг ташкил этилиши ва

назрат органлари фаолияти архив материаллари ҳамда илмий адабиётлар асосида
ўрганилган ва таҳлил қилинган.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

468

Калит сўз ва иборалар: БХСР, ташқи ишлар, ички ишлар, ҳарбий ишлар, маориф,

соғлиқни сақлаш, меҳнат ва ижтимоий таъминот, савдо ва саноат, молия,
зироат(қишлоқ хўжалиги).

Аннотация: В данной статье на основе архивных материалов и научной

литературы изучается и анализируется создание Бухарской Народной Республики и
деятельность надзорных органов.

Ключевые слова и фразы: БХСР, иностранные дела, внутренние дела, военное

дело, образование, здравоохранение, труд и социальное обеспечение, торговля и
промышленность, финансы, сельское хозяйство

Annotation: In this article analyzes, the establishment of the National Republic of

Bukhara and the activities of supervisory bodies are studied and on the basis of archival
materials and scientific literature.

Key words and phrases: BXSR, foreign affairs, internal affairs, military affairs,

education, health, labor and social security, trade and industry, finance, agriculture

1920 йилнинг октябрь - ноябрь ойларида Бухоро Халқ Совет

Республикаси билан РСФСР ўртасида муваққат ҳарбий-сиёсий аҳдлашув ва

шартнома тузилди. 1921 йил 4 мартда ҳар икки давлат ўртасида Иттифоқ

шартномаси имзоланди. 1920 йилнинг ноябрида икки ўртада тузилган

шартноманинг 2-моддасида БХСРнинг ички мустақиллиги қисман чекланган

эди: “Шу ерлардаги завод ва фабрикалар бутун асбоб ва анжомлари билан

бутунлай Бухоро шўролар жумҳуриятининг хусусий мулки бўлиб ўтади.

Лекин, почта ва телеграфлар, темир йўллар бу моддага доҳил эмас. Чунки бу

масала умумиттифоқ маҳдаси (шартнома)да очиқ равишда қаралса ва ҳал

қилинса керак”

[1].

Мазкур шартномалар мустақил сиёсат юритишга ҳаракат

қилаётган ёш Бухоро давлати арбоблари фаолиятини муайян даражада

чеклашга олиб келди. Иттифоқ шартномаси мустақил Бухоро давлати

ҳудудида совет қўшинлари туришини “қонуний” асослаб бердики, мазкур

ҳол БХСР ички ишларига Россиянинг тўғридан – тўғри ҳарбий жиҳатдан

қуролли аралашувидан бошқа нарса эмас эди

[2].

Шундай оғир шароитда республиканинг ҳукумат раҳбари Файзулла

Хўжаев раҳбарий лавозимларга миллий кадрларни ишлашига эришиш учун

курашди. У ўзини ВКП (б) кўз олдида номига инқилобий руҳда ва совет

мафкурасида ишлаётган қилиб кўрсатиб, амалда мустақил бошқарувга эга

бўлиш учун тинимсиз кураш олиб борган. Бу ишларга у билан бирга Ота


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

469

Хўжаев, Шазиддин Махсум, Фитрат, Қори Йўлдош, Уста Нур, Юсуфзода,

Ибод Хўжаевлар бош-қош бўлганлар. Файзулла Хўжаев большевикларга

қарши олиб борилаётган курашда ички душмандан огоҳ бўлиш ҳақида

тўхталиб шундай деган: “Рус ваколатхоналарида ўз хуфия кишиларимиз

тинмай кузатиш олиб боришлари лозим. Муҳиддин Махсум, Ағдаров ва

Оқчуринларнинг ҳар бир қадамини кузатиб борилсин. Энг асосийси –

ўзимиздан, ерли халқдан чиққан сотқинлар билан муносабат алоҳида

бўлмоғи, улар билан турли йўллардан “ёки... ёки” хилида ҳисоблашиш

керак!”

[3].

Халқ ўртасида қисқа қилиб “ЧК” деб номланадиган ташкилот Россия ва

Туркистондаги андаза асосида Бухорода тузилган жазо ташкилоти

ҳисобланган. Унинг вазифаси шўро ҳокимиятига қарши бош кўтариши

мумкин бўлган ҳар бир фуқарони аниқлаш ва йўқотиб ташлаш бўлган.

Мазкур ташкилот ҳали 1920 йилнинг 4 сентябрида Бухорода фавқулотда

ҳолат эълон қилиниши муносабати билан тузилган ибўлиб, унинг раиси

вазифасига ўзининг “сўл” қарашлари билан танилган коммунистлардан Ҳожи

Ҳасан Иброҳимов тайинланган эди. “ЧК” ходимларига чексиз ваколатлар

берилган бўлиб, улар тузумга қарши бош кўтарган ҳар қандай кишини ҳеч

қандай судловсиз отиб ташлашлари мумкин эди. Бухоро Халқ Совет

Республикаси тузилган дастлабки ойларда “ЧК”нинг мана шундай фаолияти

оқибатида юзлаб бегуноҳ кишилар шўро тузумига душманликка айбланиб, уч

кишидан иборат инқилобий трибунал қарори билан қатл этилди. Табийки

бундай ҳолат янги тузумдан халқ норозилигини кучайтириб, республика

ҳукумати томонидан қораланди. Ҳожи Ҳасан Иброҳимов вазифасидан озод

этилиб. Уннинг ўрнига дастлаб Файзулла Хўжаевнинг укаси Ибодулла

Хўжаев ва кейинчалик Мусо Саиджонов тайинланади

[4].

Сиёсий бюронинг қарори билан жойлардаги партия ташкилотларига

“ЧК” ўрнига Россия ички ишлар вазирлиги тасарруфидаги Бош сиёсий

бошқарманинг жойлардаги бўлимларини ташкил қилиш ҳақида кўрсатма


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

470

юборилган. Бундан мақсад ички ишлар вазирлиги шахсий таркиби ҳисобидан

“ЧК” бўлимларини мустаҳкамлаб, унинг қудратини янада ошириш бўлган.

1922 йилнинг 13 августида Бухоро Халқ Совет Республикаси Нозирлар

кенгаши “ЧК” ташкилотларини тугатиш ва унинг ходимларини милиция

органлари шахсий таркиби билан бирлаштириб, шу аснода ҳукумат

ҳузуридаги Республикани муҳофаза этиш бўлимини ташкил қилиш ҳақида

қарор қабул қилган. Бир қарашда бу оқилона йўл бўлиб, гўёки ташқи ва ички

хавфларга қарши кураш аппарати маҳаллий раҳбарларга берилгандай бўлиб

кўринар эди. Амалда эса бу собиқ “ЧК” ходимларини республика бошқаруви

таркибига киритиб, ундаги истиқлолчилик кайфиятларини ичкаридан туриб

емириш ниятида кўрилган тадбир бўлган

[5].

1921 йил 18-23 сентябрда бўлган Бутунбухоро халқ вакилларининг II

қурултойида демократик руҳдаги БХСР конституцияси қабул қилинди.

Мазкур конституцияси 5 бўлим, 17 боб, 79 моддадан иборат бўлган

[6].

Бухоро тарихидаги дастлабки конституия фуқароларнинг демократик ҳуқуқ

ва эркинликларини қонун йўли билан мустаҳкамлади. Конституцияда

давлатни идора этиш учун халқнинг барча табақа вакиллари иштироки

таъминланди. Хусусий мулк ва савдо-сотиқ эркинликлари конституцияда ўз

ифодасини топди. Ушбу бош қонунга кўра БХСРнинг олий органи

Бутунбухоро халқ вакиллари қурултойи ҳисобланган. Бу ҳақида ушбу

конституциянинг 16-моддасида шундай келтирилади: “Бутун Бухоро

ўлкасининг Марказий қурултойи вилоят қурултойларининг вакилларидан ҳар

бир сайлов доирасинда икки минг сайловчиға бир вакил ҳисоби ила ташкил

этиладур. Марказ қурултойида вакилларнинг умумий сони (350) дан ортиқ

бўлмас. Қурултой битгач вакилларнинг ваколатлари битажакдур”

[7].

Қурултой йилига бир марта чақирилар ва унда республика

конституциясини қабул қилиш, ўзгартиришлар киритиш, ҳукуматнинг

ҳисоботи ва давлат бюджетини тасдиқлаш каби муҳим масалалар кўрилар

эди. Конституцияга биноан, Халқ Нозирлар Кенгаши давлат ҳокимиятини


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

471

ижро қилувчи ва бошқарувчи олий органи сифатидаги ўз вазифасини сақлаб

қолди. Ҳукумат 10 нозирликдан иборат бўлиши кўрсатилди. Халқ Нозирлари

Шўроси таркибига раис ва халқнозирлари кирган. Халқ нозирликлари –

ташқи ишлар, ички ишлар, ҳарбий ишлар, маориф, соғлиқни сақлаш, меҳнат

ва ижтимоий таъминот, савдо ва саноат, молия, зироат(қишлоқ хўжалиги),

давлат назорати таркибида ташкил этилган.

Фойдаланилган манба ва адабиётлар:

1.

Русия Ижтимоий Қўшма Шўролар Жумҳурияти билан Бухоро Халқ

Шўролар Жумҳурияти орасида маҳда // “Бухоро ахбори”. 1920 йил 1 декабрь.

2.

Ражабов Қ. Бухорога қизил армия босқини ва унга қарши кураш. –

Тошкент: Маънавият, 2002. –Б.17-18.

3.

Қиличев Ф. Зулматдан садолар. – Тошкент: Адолат, 1994. – Б.25.

4.

Наимов Н. Маърифатга бахшида умр (Тарихий қисса) – Бухоро:

“Дудона”, 2018. –Б.126-127.

5.

Наимов Н. Маърифатга бахшида умр (Тарихий қисса) – Бухоро:

“Дудона”, 2018. –Б.126-127.

6.

Бухоро Шўролар Жумҳуриятининг Қонун асосий [Конституцияси]. Ўз

МА, 47-фонд, 1-рўйхат, 13-йиғма жилд, 1-14-варақлар.

7.

Бухоро Шўролар Жумҳуриятининг Қонун асосий [Конституцияси]. Ўз

МА, 47-фонд, 1-рўйхат, 13-йиғма жилд, 11-варақ.

БУХОРО ХАЛҚ СОВЕТ РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ТРАНСПОРТ

ТИЗИМИ РИВОЖИДА ДИПЛОМАТ АБДУРАХИМ ЮСУФЗОДАНИНГ

ЎРНИ ВА РОЛИ

Махкамов А.К.

Андижон давлат университети тузилмасидаги

Қатағон қурбонлари хотираси музейи илмий ҳодими

Аннотация: Ушбу мақолада таниқли давлат ва жамоат арбоби Абдурахим

Юсуфзоданинг Москва шахрида БХСРнинг СССР ҳузуридаги мухтор вакили лавозимида
ҳизмат кўрсатаётган даврида Бухоро Республикасининг транспорт тизими ривожи ва
Юсуфзоданинг қўшган хиссаси ҳақида янги архив манбалари асосида маълумотлар
келтирилган.

Калит сўз ва иборалар: БХСР, СССР, Транспорт, авиация, Добролёт, темирйўл,

Юсуфзода, Юнкерс, Склянский, Рыков, олтин рубль, Красный Восток.

Библиографические ссылки

Русия Ижтимоий Қўшма Шўролар Жумҳурияти билан Бухоро Халқ Шўролар Жумҳурияти орасида маҳда // “Бухоро ахбори”. 1920 йил 1 декабрь.

Ражабов Қ. Бухорога қизил армия босқини ва унга қарши кураш. – Тошкент: Маънавият, 2002. –Б.17-18.

Қиличев Ф. Зулматдан садолар. – Тошкент: Адолат, 1994. – Б.25.

Наимов Н. Маърифатга бахшида умр (Тарихий қисса) – Бухоро: “Дудона”, 2018. –Б.126-127.

Наимов Н. Маърифатга бахшида умр (Тарихий қисса) – Бухоро: “Дудона”, 2018. –Б.126-127.

Бухоро Шўролар Жумҳуриятининг Қонун асосий [Конституцияси]. Ўз МА, 47-фонд, 1-рўйхат, 13-йиғма жилд, 1-14-варақлар.

Бухоро Шўролар Жумҳуриятининг Қонун асосий [Конституцияси]. Ўз МА, 47-фонд, 1-рўйхат, 13-йиғма жилд, 11-варақ.

Hepagreen - восстановление нормальной работы печени Androgard — препарат для настоящих мужчин Androgard — препарат для настоящих мужчин Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Maksimus - Натуральный продукт, для бодрости и энергии Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Avicenna’s Lab inLibrary — это научная электронная библиотека UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации Gulyamov - Гулямов Саид Саидахрарович MUVI24 - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Интернет-аптека >METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг All.Tube - Смотрите онлайн видео бесплатно в хорошем качестве Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды UMAR PROEKT - Комплексное проектирование UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана