Решение единоличного органа хлопководства в сельском хозяйстве Ферганской долины (вторая половина XIX- начало XX века)

Направления: История
Тип источника: Конференция
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
481-490
0
0
Поделиться
Арслонзода, Р. (2023). Решение единоличного органа хлопководства в сельском хозяйстве Ферганской долины (вторая половина XIX- начало XX века). Актуальные проблемы истории Узбекистана, 1(1), 481–490. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-of-uzbekistan/article/view/16532
Р Арслонзода, Ферганский государственный университет

Доцент кафедры всемирной истории, т.ф.н.

0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье на основе анализа материалов, помещенных в “Туркестанском сборнике”, сопоставления их с другими источниками, в частности архивными документами и статистическими материалами, раскрывается процесс превращения Ферганской долины в основную хлопковую базу Российской империи. На основе исторических фактов делается вывод, что в конце ХХ – начале ХХ века в сельском хозяйстве Ферганской долины хлопок превратился в монокультуру, что было обусловлено потребностями обеспечения текстильной промышленности России дешевым сырьем.

Похожие статьи


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

481

Бухорога чақирилиб янги ташкил топган республика – Ўзбекистон ССРдаги

турли лавозимларда ўз фаолиятини давом эттиради.

Фойдаланилган манба ва адабиётлар:

1.

Р.Т.Шамсутдинов. Истиқлол йўлида шахид кетганлар. “Шарқ”

нашриёти. – Тошкент, 2001 йил. 67-бет

2.

Соболев Д. А. «Добролет» – первое российское акционерное общество

воздушных перевозок (1923–1929) // Вопросы истории естествознания и

техники. – 2019. – T. 40. – №4 C. 716-739 .

3. “Бухарская Жизнь” журнали, №1-2 қўшма сон, Москва 1924 йил.

Архив манбалар рўйхати:

4. ГАРФ (Россия Федерацияси Давлат Архиви), 5446-фонд, 5-а – рўйхат,

23-иш, 3-варақ

5. ГАРФ (Россия Федерацияси Давлат Архиви), 5446-фонд, 5-а – рўйхат,

424-иш, 6-варақ

6.

ГАРФ (Россия Федерацияси Давлат Архиви), 5446-фонд, 5-а – рўйхат,

23-иш, 12-варақ

7.

ГАРФ (Россия Федерацияси Давлат Архиви), 5446-фонд, 5-а – рўйхат,

23-иш, 14-варақ

8.

РГАСПИ (Россия ижтимоий-сиёсий тарихи давлат архиви) 62-фонд, 2-

рўйхат, 40-иш, 12-варақ

ФАРҒОНА ВОДИЙСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ПАХТА ЯККА

ҲОКИМЛИГИНИНГ ҚАРОР ТОПИШИ (ХIХ асрнинг иккинчи ярми –

ХХ асрнинг бошлари)

Арслонзода Р.А.

ФарДУ, Жаҳон тарихи кафедраси доценти, т.ф.н.

arslonzoda_1954@mail.ru

Annotatsiya: Maqolada “Turkiston to‘plami”ga joylashtirilgan materiallar tahlili, ularni

boshqa manbalar, xususan, arxiv hujjatlari va statistik materiallar bilan taqqoslab, Farg‘ona
vodiysining Rossiya imperiyasining asosiy paxta bazasiga aylanishi jarayoni ochib berilgan.
Tarixiy faktlarga asoslanib, XIX asr oxiri — XX asr boshlarida Fargʻona vodiysi qishloq
xoʻjaligida paxtaning monokulturaga aylanishi Rossiya toʻqimachilik sanoatini arzon xom ashyo
bilan taʼminlash zarurati natijasida yuz berganligi haqida xulosa chiqarildi. materiallar.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

482

Kalit so‘z va iboralar: Farg‘ona vodiysi, manba, davriy nashrlar, "Turkiston to‘plami",

maqola, statistika, mustamlakachilik, metropoliya, paxta, monokultura.

Аннотация: В статье на основе анализа материалов, помещенных в

“Туркестанском сборнике”, сопоставления их с другими источниками, в частности
архивными документами и статистическими материалами, раскрывается процесс
превращения Ферганской долины в основную хлопковую базу Российской империи. На
основе исторических фактов делается вывод, что в конце ХХ – начале ХХ века в сельском
хозяйстве Ферганской долины хлопок превратился в монокультуру, что было обусловлено
потребностями обеспечения текстильной промышленности России дешевым сырьем.

Ключевые слова и фразы: Ферганская долина, источник, периодика,

“Туркестанский сборник”, статья, статистика, колониализм, метрополия, хлопок,
монокультура.

Annotation: Based on the analysis of the materials placed in the "Turkestan Collection",

comparing them with other sources, in particular with archival documents and statistical
materials, the article reveals the process of turning the Ferghana Valley into the main cotton
base of the Russian Empire. Based on historical facts, it is concluded that at the end of the 20th -
beginning of the 20th century, cotton turned into a monoculture in the agriculture of the
Ferghana Valley, which was due to the need to provide the Russian textile industry with cheap
raw materials.

Key words and phrases: Ferghana Valley, source, periodicals, "Turkestan Collection",

article, statistics, colonialism, metropolis, cotton, monoculture.

1876 йилда Қўқон хонлиги тугатилиб, Фарғона водийси Россия

империясига қўшиб олинди. Бутун Туркистон ўлкаси сингари, Фарғона

вилоятида ҳам мустамлакачилик бошқарув тизими ўрнатилди. Бу ҳудуд аста-

секинлик билан Россия империясининг хом ашё базаси ва саноат

маҳсулотлари сотиладиган бозорга айлантирилди. Бу жараён архив

ҳужжатлари, статистик манбалар, даврий матбуот саҳифаларида ўз аксини

топган

[20]

. Ўша даврда рус матбуоти саҳифаларида чоп этилган

материалларнинг аксарияти “Туркестанский сборник” деб номланган кўп

жилдлик тўпламга жамланган

[14]

. Мазкур тўпламда чор Россияси

мустамлакачилиги даврида Фарғона вилоятининг иқтисодий ҳаёти, шу

жумладан, бу ерда пахта якка ҳокимлигининг қарор топиши жараёни

тўғрисида талай маълумотлар учрайди.

XIX асрнинг иккинчи ярми ва XX асрнинг бошларида Фарғона

водийсида иқтисодиётнинг етакчи тармоғи қишлоқ хўжалиги эди.

“Туркестанский сборник”да Фарғонада деҳқончилик учун қулай географик ва

иқлим шароитлар мавжудлиги алоҳида таъкидлаб ўтилади. Бу борада тўплам


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

483

саҳифаларидан жой олган қуйидаги парчалар диққатга сазовордир: “Водийга

ҳаёт бахш этувчи Сирдарё тоғлардан оқиб келувчи кўп ирмоқларнинг

йиғиндиси бўлиб, ушбу сойлар суғорма деҳқончилик манбаи ҳисобланади”

[2: 133]

. “Фарғона водийси жанубдан Олой ва шимолдан Фарғона, Чотқол тоғ

тизмалари билан ўралган бўлиб, табиий иқлимининг қулайлиги ҳамда ушбу

ҳудуд халқларининг меҳнаткашлиги туфайли маданий тараққиёт жиҳатидан

алоҳида ажралиб туради”

[4: 13-15]

.

“Туркестанский сборник”да Фарғона водийсида суғорма деҳқончилик

ривожланган

ҳудудлар

тўғрисида

ҳам

яхши

маълумотлар

бор.

Муаллифлардан бири бу минтақада деҳқончилик кенг ёйилган ҳудудларни

узлуксиз лента – тасмага ўхшатади. “Бу лента, – деб ёзади у, – Қўқон

шаҳридан 30 вёрст

[вёрст – 1924 йилга қадар Россияда қўлланиб келинган

узунлик ўлчови. 1,06 километрга тенг бўлган. Қар.: 16: 107]

ғарбдан

бошланиб, Қўқон, Риштон орқали ўтади ва Марғилондан шимоли-шарққа

бурилиб, Асака, ундан сўнг Шаҳрихон орқали Андижонга етади ва у ердан ўз

йўналишини ғарб томонга ўзгартириб, Балиқчи ва Намангандан кейин

Тўрақўрғон қишлоғига 14 вёрст қолганда тугайди. Бу узлуксиз ... лентанинг

узунлиги 250 вёрстдан ортиқ бўлиб, кенглиги 30 вёрстни ташкил этади. Бу

воҳа асосан Олой тизмасидан оқиб келувчи Сирдарёнинг сўл ирмоқлари

сувлари билан суғорилади. Булар – Исфара, Сўх, Шоҳимардон, Исфайрам,

Новқат ва бошқа сойлардир”

[2: 30]

.

Фарғона вилояти ўзининг қулай жуғрофий жойланиши ва иқлим

шароитлари туфайли қишлоқ хўжалигининг ривожланиши жиҳатидан

Туркистон ўлкасида етакчи ўрин эгалларди. Буни қуйидаги мисолдан ҳам

билса бўлади: Агар XIX асрнинг 80-йилларида Туркистон ўлкасида ўрта

ҳисобда ҳар 100 десятина ернинг 2,06 десятинасида деҳқончилик қилинган

бўлса

(десятина – Россия империясида 1,09 гектарга тенг ер ўлчов бирлиги.

Қар.: [17: 211])

, Фарғона вилоятида бу кўрсаткич 8,96 десятинани ташкил


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

484

этган

[3: 2]

. Демак, Фарғонада экин экиладиган ерларларнинг майдони бошқа

вилоятларга нисбатан тўрт баробар кўп бўлган.

Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, мустамлакачилар Туркистонни

Россия империясининг хом ашё базаси ва рус саноат маҳсулотлари

сотиладиган бозорга айлантиришни ўз олдиларига асосий мақсад қилиб

қўйган эдилар. Айниқса, ривожланиб бораётган рус тўқимачилик саноатини

пахта хом ашёси билан таъминлаш муҳим вазифа эди. Шу боисдан

мустамлакачи маъмурлар ва рус сармоядорлари Туркистонда пахта экин

майдонларини муттасил кенгайтиришни рағбатлантирдилар. Бундай

сиёсатнинг натижаси ўлароқ, ўлкада пахта хом ашёсини ишлаб чиқариш

ҳажми мунтазам равишда ортиб борди, Фарғона водийси эса бора-бора

Россиянинг асосий пахта базасига айланди. Туркистонда пахтачиликнинг

жадал суръатлар билан ривожланиши туфайли Россия хорижий

мамлакатлардан, жумладан, АҚШдан пахта импорт қилишни тобора

камайтириб борди. “Туркестанский сборник”дан жой олган манбалар ҳамда

уларни тўлдирувчи архив ҳужжатлари юқоридаги фикрни тасдиқлайди.

Фарғона вилоятида пахта экин майдонларининг тобора кенгайиб

боришини қуйидаги фактлардан ҳам билиб олиш мумкин. 1886 йилда

вилоятда пахта майдонлари 12 000 десятинани ташкил этган бўлса, 1890

йилда 92 888 десятинани

[1: 12]

, 1909 йилда эса 208 014 десятинани ташкил

этди

[5: 2]

. Демак, салкам чорак аср мобайнида Фарғонада пахта экин

майдонлари 17 баробарга кўпайди. Пахтачиликнинг бундай юқори суръатлар

билан ривожланиб бориши вилоят қишлоқ хўжалигида муқаррар равишда

пахта якка ҳокимлигининг вужудга келишига, бошқа экинлар учун

ажратилган ер майдонининг қисқаришига олиб келди.

“Туркестанский сборник” қамраб олган маълумотлар мустамлакачилик

даврида ўлкада пахтачилик соҳасида рўй берган ўзгаришларни кузатиш

имкониятини беради. Бундай ўзгаришлардан бири – бу ерда пахтанинг янги,

серҳосил навларининг жорий қилинишидир. Россия истилосига қадар


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

485

Туркистонда пахтанинг “жайдари”, “малла ғўза”, “сўзана” каби бир неча

маҳаллий навларигина маълум бўлиб, бу навлар кеч кузда очилар, бунинг

устига уларнинг ҳосилдорлиги ва толасининг сифати паст бўлган. Бундан

ташқари, Россия тўқимачилик фабрикалари асосан Англиядан олиб келинган

ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, улар Америкада етиштирилган пахта

толаси асосида ишлашга мослашган эди. Шунинг учун 1875-1885 йилларда

Туркистонга Америкадан “Сеан-исланд”, “Упланд” деб аталган пахта

навларининг уруғи келтирилиб, экиш учун деҳқонларга бўлиб берилди. Янги

пахта навлари дастлаб Наманган уездининг Чуст волостида синовдан

ўтказилди

[18: 12]

.

Пахтанинг америка навларининг экилиши Туркистон шароитида яхши

самара берди. Тез орада бу серҳосил ва тезпишар навлар маҳаллий навларни

сиқиб чиқара бошлади. Масалан, 1885 йилда ўлкада пахтанинг америка

навлари атиги 300 десятина ерга экилган бўлса, 1900 йилга келиб улар

умумий пахта майдонларининг 60 фоизига экилди. 1909 йилга келиб эса

америка навлари пахта майдонларининг асосий қисмини эгаллади. Маҳаллий

навлар пахта майдонининг фақат 10 фоиздан камроғига экиларди, холос

[6:

119]

. Бунинг натижасида 1907 йилда Туркистон генерал-губернаторлиги

ҳудудида етиштирилган 9,8 миллион пуд (

пуд – 1924 йилга қадар Россия ва

Туркистонда қўлланилган оғирлик ўлчови. 1 пуд 16,38 килограммга тенг

бўлган. Қар.: [16: 277])

пахта толасининг 8,1 миллион пуди пахтанинг

америка навларидан олинди

[9: 176]

. “Туркестанский сборник” саҳифаларида

Фарғона вилоятида Америка пахта навлари экилган майдонлар салмоғини

акс эттирувчи фактлар учрамайди. Лекин ўша даврда жамланган статистик

маълумотлар бу борада вилоятдаги аҳвол бутун Туркистон ўлкасидаги

аҳволга монанд эканлигини кўрсатиб турибди. Фикримизнинг исботи

сифатида қуйидаги жадвалга мурожаат этамиз.

1-жадвал

Фарғона вилоятида пахтанинг америка навлари ва маҳаллий навлар

экилган майдонлар ҳамда улардан олинган ялпи ҳосил ҳажми*


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

486

1897 йил

Уездлар

Пахта экилган майдонлар

(десятина ҳисобида)

Етиштирилган пахта хом

ашёси (пуд ҳисобида)

Америка

навлари

Ма-

ҳаллий
навлар

Жами Америка

навлари

Ма-

ҳаллий
навлар

Жами

1

Марғилон

34 000

5 000

39 000

910 000

120 000

1 030 000

2

Қўқон

13 043

7 422

20 465

417 163

166 030

583 193

3

Андижон

29 120

50

29 170

1 266

720

2 000

1 268 720

4

Наманган

24 518

1 289

25 887

1 160

880

66 298

1 227 178

5

Ўш

1 887

392

2 279

47 653

6 978

54 631

Жами

102 648

14 153 116 801

3 802

416

361 306

4 163 722

1913 йил

1

Скобелев

88 642

1 703

90 435

7 615

029

104 930

7 719 959

2

Қўқон

41 111

5 881

46 992

3 379

816

390 013

3 769 829

3

Андижон

80 255

3 576

83 831

5 930

962

176 954

6 107 916

4

Наманган

42 900

301

43 201

2 400

983

16 315

2 417 298

5

Ўш

9 985

17

10 002

501 850

1 122

502 972

Жами

262 893

11 478 274 371

19

828640

689 334

20 517

974

*

Жадвал қуйидаги манбалар асосида тузилди

: Обзор Ферганской

области за 1897 г. – Н. Маргелан, 1899. – С. 5; Статистический обзор

Ферганской области за 1913 г. – Скобелев, 1916. – С. 28.

Жадвалдан кўриниб турибдики, 1897-1913 йилларда Фарғона

вилоятининг барча уездларида америка пахта навлари экилган майдонлар

кескин кенгайиб борган. Биринчи жаҳон уруши арафасида вилоятда

етиштирилган пахта ҳосилининг асосий қисми ҳам шу навлардан олинган. Бу

фикримизни рақамлар тили билан ифода этсак, шу давр мобайнида америка

навлари экилган пахта майдонлари 2,5 баробарга, улардан олинган ялпи

ҳосил эса салкам 6 баробарга ошганлигини кўрамиз.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

487

Пахтачиликни

ривожлантиришга

қаратилган

чора-тадбирлар

Туркистонда, шу жумладан Фарғона водийсида пахта экин майдонларининг

тобора кенгайишига ва ишлаб чиқарилаётган пахта хом ашёси ҳажмининг

йилдан-йилга ортиб боришига олиб келди. Россия бу даврда пахта экин

майдонларини кенгайтириш ва пахта хом ашёсини ишлаб чиқариш

суръатлари бўйича пахта етиштирувчи асосий мамлакатлар – АҚШ, Миср ва

Ҳиндистондан ўзиб кетди

[8: 76]

. Натижада, Туркистондан Россияга ташиб

кетилаётган пахтанинг умумий ҳажми йилдан-йилга ортиб борди.

“Туркестанский сборник”да келтирилган кўп материаллар буни тўла

тасдиқлайди. Улардан маълум бўлишича, 1889 йилда Россияга 1 055 минг

пуд пахта хом ашёси олиб кетилган бўлса, 1907 йилда бу кўрсаткич 9 800

минг пудни ташкил этди. Шу йилда Туркистондан метрополияга олиб

кетилган пахта хом ашёсининг 6 650 минг пуди Фарғона вилоятидан, қолган

3 150 минг пуди эса бошқа вилоятлар ҳамда Бухоро амирлиги ва Хива

хонлигидан жўнатилган эди

[7: 176]

. Бу фактлар яна бир карра Фарғона

водийси чор Россиясининг асосий пахта базасига айланганлигидан далолат

беради.

XX аср бошларида Фарғонада пахтачиликнинг жадал ривожланишига

туртки бўлган омиллардан яна бири – бу водийда темир йўл тармоғининг

ишга туширилиши бўлди. Метрополияга пахтани темир йўл транспорти

орқали ташиб кетилиши хом ашё таннархининг пасайишига ҳамда олиб

кетилаётган пахта миқдори устидан назорат ўрнатилишига олиб келди.

“Туркестанский сборник” саҳифаларида жой олган айрим таҳлилий

материалларда Россия империяси мустамлакачилиги даврида Фарғонада

пахтачиликнинг жадал ривожланиши қандай салбий иқтисодий-ижтимоий

оқибатларга олиб келганлиги ҳам ўз аксини топган. “Туркестанские

ведомости” газетасининг 1909 йилги 198-, 205- ва 207-сонларида эълон

қилинган мақолаларда минтақада пахта якка ҳокимлиги қарор топганлиги

очиқ-ойдин эътироф этилади. “Фарғонадаги 633 минг десятина умумий экин


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

488

майдонларининг 200 минг десятинасидан кўпроғи, яъни 1/3 қисми пахта

билан банддир, – деб ёзади номаълум муаллиф. – Айрим уездларда эса

бундан ҳам кўпроқ ерларга пахта экилади. Масалан, Андижон уездида 75

фоиз, Марғилон уездида эса 55 фоиз суғориладиган ерларда пахта

етиштирилмоқда”

[10: 146]

.

Бунинг оқибатида айрим йилларда Фарғонада ғалла ва бошқа қишлоқ

хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш камайганлиги боис уларнинг нархи

ҳаддан зиёд ошиб кетарди. Пахта яккахокимлиги чорвачиликнинг ривожига

ҳам путур етказди. Беда ва ем-хашакнинг танқислиги, бозорда уларнинг

нархи баландлиги боис айрим ҳолларда деҳқонлар ўз хўжалигидаги чорвани

сўйишга мажбур бўлар эдилар.

Ерларга сурункасига пахта экилиши натижасида алмашлаб экишга

эътибор камайди. Бунинг оқибатида пахтанинг ҳосилдорлиги пасайди.

Илгари ҳар бир десятина ердан 100-120 пуд пахта хом ашёсини берган

майдонлар бор-йўғи 40-50 пуд пахта берадиган бўлди. Америкада пахта

ҳосилдорлиги 1 десятина ердан 100-150 пудни ташкил этган ҳолда,

Туркистонда атиги 50 пудни ташкил этди

[10: 146]

. “Туркестанский

сборник”да таъкидланишича, Туркистон ерлари унумдорлик жиҳатидан

Америка ерларидан қолишмаган. Масаланинг моҳияти пахтачиликни

ривожлантириш усулларига бориб тақалар эди. Маҳаллий деҳқонлар

алмашлаб экишга эътиборсизлик аянчли аҳволга олиб келиши мумкинлигини

яхши тушунар эдилар. Аммо улар пахта экин майдонларини камайтира олмас

эдилар, чунки фирмалардан олдиндан бўнак (бўлажак ҳосил устидан

олдиндан олинган пул) олиб қўйган деҳқонлар қарзни узиш учун яна пахта

экишга мажбур эдилар. Шу тариқа, туркистонлик деҳқонлар меҳнати эвазига

рус фабрика эгалари янада бойиб борар, пахтакор хўжаликлар эса қийин

аҳволга тушардилар. Пахта яккаҳокимлиги билан узвий равишда боғлиқ

бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўсиши аҳоли аҳволини янада

оғирлаштирар эди.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

489

Фойдаланилган манба ва адабиётлар:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви (Ўз МА). И-90-фонд.

1-рўйхат. 7-йиғма жилд.

2. Военно-статистический сборник. Вып. III. – Спб., 1868 // Туркестанский

сборник (кейинги ўринларда – ТС). Том 30.

3. Костенко С.Ф. Туркестанский край // ТС. Том 251.

4. Миддендорф А. Очерки Ферганской долины. – Спб.,1882 // ТС. Том 320.

5. Хлопководство и правительственные мероприятия по его улучшению и

развитию в среднеазиатских владениях. – Спб., 1911 // ТС. Том 565.

6. Правительственный вестник. 1909. №№ 27, 34 // ТС. Том 502.

7. Туркестанские ведомости. 1908. №№ 159, 160 // ТС. Том 469.

8. Торгово-промышленная газета. 1906. №№ 59, 70 // ТС. Том 522.

9. Туркестанские ведомости. 1908. №№ 159, 160. // ТС. Том 469.

10. Туркестанская юбилейная выставка // ТС. Том 513.

11. Обзор Ферганской области за 1897 г. – Н. Маргелан, 1899.

12. Статистический обзор Ферганской области за 1913 г. – Скобелев, 1916.

13. Жабборов М.Р. “Туркистон тўплами” Фарғона тарихини ўрганишда

муҳим манба сифатида // ФДУ: Илмий хабарлар. 1999. № 1-4.

14. Жабборов М. "Туркистон тўплами" ва унинг яратилиши тарихига доир

// ФДУ: Илмий хабарлар. 1997. № 1-2.

15. Жабборов М.Р., Арслонзода Р.А. Фарғона Россия империяси

ҳукмронлиги даврида (“Туркестанский сборник” материаллари асосида). –

Тошкент: Наврўз, 2019.

16. Русча-ўзбекча луғат. Икки томлик. I том. – Тошкент: Ўзбек Совет

Энциклопедияси Бош редакцияси, 1983.

17. Русско-таджикский словарь / Под ред. чл.-корр.АН СССР

М.С.Асимова. – Москва: Русский язык, 1985.

18. Умаров А.И. Культурная жизнь Ферганской долины (конец XIX –

начало XX в.). Автореф. дисс. канд. ист. наук. – Тошкент, 1985.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

490

19. Шадманова С. Туркистон тарихи – матбуот кўзгусида (1870-1917

йиллар). – Тошкент: Yangi nashr, 2011.

20. Шадманова С., Алимова Н., Базарбаев А. ХIХ аср охири – ХХ аср

бошлари Туркистон тарихига оид манбалар (Ўқув қўлланма). – Тошкент:

“Инновацион ривожланиш” нашриёт-матбаа уйи, 2020.

21. Arslonzoda R.A. Memories as a source on the history of Uzbekistan in the

second half of the 19th – early 20th centuries // EPRA. International Journal of

Research and Development. 2020. Vol. 5 (10).

УЧАСТИЕ ТУРКЕСТАНСКОЙ АССР И УЗБЕКСКОЙ ССР В

СОВЕТСКО-КИТАЙСКОМ СОТРУДНИЧЕСТВЕ

(20-30-е годы XX века)

Орипжонова З.И.

Магистрант 2 курса ФерГУ

zuℓaykho_ikramovna@mail.ru

Аннотация: Мақолада СССР ва Хитой ўртасида дипломатик алоқаларнинг йўлга

қўйилиши ва унда Туркистон АССР ҳамда Ўзбекистон ССРнинг иштироки масалалари ёритилган.
Асосий эътибор ушбу республикаларнинг Хитойнинг ғарбий ўлкаси – Синьцзян билан ҳамкорлигига
қаратилган. Икки томонлама ҳамкорликнинг дипломатик, таълим ва иқтисодий жиҳатлари
кўриб чиқилган.

Калит сўз ва иборалар: Туркистон, Ўзбекистон, Хитой, Синьцзян, элчилик алоқалари,

консуллик, битим, баённома, шартнома, муҳожирлик.

Аннотация: В статье освещаются первые шаги по установлению дипломатических

отношений между СССР и Китаем через призму участия в нем Туркестанской АССР и Узбекской
ССР. Основное внимание уделено налаживанию сотрудничества этих республик с западной
провинцией Китая – Синьцзяном. Рассмотрены дипломатические, образовательные и
экономические аспекты двустороннего сотрудничества

.

Ключевые слова и фразы: Туркестан, Узбекистан, Китай, Синьцзян, посольские

отношения, консульство, соглашение, протокол, договор, эмиграция.

Annotation: The article covers the set off diplomatic relations between the USSR and China and

the participation of Turkestan ASSR and Uzbekistan SSR. The main focus is on the cooperation of these
republics with Xinjiang, the western region of China. Diplomatic, educational and economic aspects of
bilateral concordance were considered.

Key words and phrases: Turkestan, Uzbekistan, China, Xinjiang, embassy relations, consulate,

agreement, protocol, contract, emigration.

Средня Азия издревле имела тесные дипломатические и торговые связи

с Китаем через Великий шелковый путь. Исторические источники

свидетельствуют о том, что посольские связи между двумя странами были

установлены еще во II веке до н. э. Благодаря этим связям происходил

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви (Ўз МА). И-90-фонд. 1-рўйхат. 7-йиғма жилд.

Военно-статистический сборник. Вып. III. – Спб., 1868 // Туркестанский сборник (кейинги ўринларда – ТС). Том 30.

Костенко С.Ф. Туркестанский край // ТС. Том 251.

Миддендорф А. Очерки Ферганской долины. – Спб.,1882 // ТС. Том 320.

Хлопководство и правительственные мероприятия по его улучшению и развитию в среднеазиатских владениях. – Спб., 1911 // ТС. Том 565.

Правительственный вестник. 1909. №№ 27, 34 // ТС. Том 502.

Туркестанские ведомости. 1908. №№ 159, 160 // ТС. Том 469.

Торгово-промышленная газета. 1906. №№ 59, 70 // ТС. Том 522.

Туркестанские ведомости. 1908. №№ 159, 160. // ТС. Том 469.

Туркестанская юбилейная выставка // ТС. Том 513.

Обзор Ферганской области за 1897 г. – Н. Маргелан, 1899.

Статистический обзор Ферганской области за 1913 г. – Скобелев, 1916.

Жабборов М.Р. “Туркистон тўплами” Фарғона тарихини ўрганишда муҳим манба сифатида // ФДУ: Илмий хабарлар. 1999. № 1-4.

Жабборов М. "Туркистон тўплами" ва унинг яратилиши тарихига доир // ФДУ: Илмий хабарлар. 1997. № 1-2.

Жабборов М.Р., Арслонзода Р.А. Фарғона Россия империяси ҳукмронлиги даврида (“Туркестанский сборник” материаллари асосида). – Тошкент: Наврўз, 2019.

Русча-ўзбекча луғат. Икки томлик. I том. – Тошкент: Ўзбек Совет Энциклопедияси Бош редакцияси, 1983.

Русско-таджикский словарь / Под ред. чл.-корр.АН СССР М.С.Асимова. – Москва: Русский язык, 1985.

Умаров А.И. Культурная жизнь Ферганской долины (конец XIX – начало XX в.). Автореф. дисс. канд. ист. наук. – Тошкент, 1985.

Шадманова С. Туркистон тарихи – матбуот кўзгусида (1870-1917 йиллар). – Тошкент: Yangi nashr, 2011.

Шадманова С., Алимова Н., Базарбаев А. ХIХ аср охири – ХХ аср бошлари Туркистон тарихига оид манбалар (Ўқув қўлланма).– Тошкент: “Инновацион ривожланиш” нашриёт-матбаа уйи, 2020.

Arslonzoda R.A. Memories as a source on the history of Uzbekistan in the second half of the 19th – early 20th centuries // EPRA. International Journal of Research and Development. 2020. Vol. 5 (10).

Hepagreen - восстановление нормальной работы печени Androgard — препарат для настоящих мужчин Androgard — препарат для настоящих мужчин Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Maksimus - Натуральный продукт, для бодрости и энергии Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Avicenna’s Lab inLibrary — это научная электронная библиотека UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации Gulyamov - Гулямов Саид Саидахрарович MUVI24 - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Интернет-аптека >METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг All.Tube - Смотрите онлайн видео бесплатно в хорошем качестве Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды UMAR PROEKT - Комплексное проектирование UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана