Из истории вторжения войск царской России в Андижан

Направления: История
Тип источника: Конференция
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
  • Музей памяти жертв репрессий в структуре Андижанского государственного университета
CC BY f
495-507
0
0
Поделиться
Худоёров, М. (2023). Из истории вторжения войск царской России в Андижан. Актуальные проблемы истории Узбекистана, 1(1), 495–507. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-of-uzbekistan/article/view/16534
М Худоёров, Музей памяти жертв репрессий в структуре Андижанского государственного университета

Научный сотрудник

0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассказывается о вторжении войск Российской империи в Андижан в сентябре-октябре 1875 г. и январе 1876 г., о героической борьбе андижанцев против захватчиков, о занятии города после кровопролитных боев.

Похожие статьи


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

495

2. Хейфец Л.П. Советско-китайские отношения в первые годы после

Октябрьской революции // Советское востоковедение. 1958. № 1.

3. Ходжаев А. Китайский фактор в Центральной Азии. – Ташкент: Фан,

2007.

4. Ўзбекистон тарихи (1917-1991 йиллар). Иккинчи китоб. – Тошкент:

O’zbekiston, 2019.

АНДИЖОННИНГ ЧОР РОССИЯСИ ҚЎШИНЛАРИ ТОМОНИДАН

ИСТИЛО ҚИЛИНИШИ ТАРИХИДАН

Худоёров М.

Андижон давлат университети тузилмасидаги

Қатағон қурбонлари хотираси музейи илмий ходими

Аннотация: Мақолада 1875 йил сентябрь-октябрь ва 1876 йил январь ойларида

Россия империяси қўшинлари Андижонга уюштирган босқинлар, андижонликларнинг
босқинчиларга қарши олиб борган мардонавор кураши, қонли жанглардан сўнг шаҳарнинг
ишғол қилиниши ҳақида сўз юритилади.

Калит сўз ва иборалар: чор Россияси, Ўрта Осиё, Андижон, генерал-губернатор,

мудофаачилар, экспедиция, отряд, казак, “Икки сув ораси” операцияси, контингент,
батарея, дивизион, рота, лашкаргоҳ.

Аннотация: В статье рассказывается о вторжении войск Российской империи в

Андижан в сентябре-октябре 1875 г. и январе 1876 г., о героической борьбе андижанцев
против захватчиков, о занятии города после кровопролитных боев.

Ключевые слова и фразы: царская Россия, Средняя Азия, Андижан, генерал-

губернатор, защитники, экспедиция, отряд, казак, операция «Ике-су-арасы»,
контингент, батарея, дивизия, рота, военная база.

Annotation: The article is about the invasions of Andijan by the troops of the Russian

Empire in September-October 1875 and January 1876, the valiant struggle of Andijan residents
against the invaders, and the occupation of the city after the bloody battles.

Key words and phrases: tsarist Russia, Central Asia, Andijan, governor-general,

defenders, expedition, detachment, Cossack, operation "Ikki-su-arasi", contingent, battery,
division, company, army.

Андижоннинг чор Россияси мустамлакачилиги давридаги ижтимоий-

иқтисодий ҳаёти қатор ибратли воқеаларга бой. Лекин уларнинг кўпчилиги

ҳанузгача кам ўрганилган ҳолида қолмоқда. 1875 – 1876 йиллар мобайнида

Россия империяси қўшинларининг Андижонга икки марта уюштирган

босқини, андижонликларнинг босқинчиларга қарши олиб борган мардонавор

кураши, қонли жанглардан сўнг шаҳарнинг ишғол қилиниши ана шундай

воқеалар сирасига киради.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

496

Дарҳақиқат, 1875 йил 26 сентябрда Наманганга келган Туркистон

ўлкасининг биринчи генерал-губернатори ва Туркистон ҳарбий округи

қўмондони фон Кауфман Андижон шаҳрида ҳамда унинг атрофидаги

қишлоқларда Пўлатхон ва Абдураҳмон Офтобачи бошчилигида катта қўшин

жамланганлигидан хабардор бўлади. У бундан хавфсираб, генерал-майор

Троицкий бошчилигидаги 1400 кишилик қўшинни 4 та ракета отув

мосламаси ва 8 та тўп билан Андижонга юборади. 28 сентябрь куни эрталаб

генерал Троицкийнинг 230 та аравага жойлашган отряди Намангандаги

лашкаргоҳдан чиқиб, Капа кечуви орқали Норин дарёсидан ўтиб, Балиқчи

томон йўл олади. У жойдан Хўжаобод қишлоғигача Қорадарё сўл соҳили

бўйлаб, бу қишлоқдан Мирободгача дарёнинг ўнг соҳили бўйлаб

ҳаракатланади

[2: 124-125]

.

Шу куни Чинободда тунаган қўшин 29 сентябрь тонгида Андижон сари

йўл олади. 25 чақирим йўл юриб, Қорақалпоқ қишлоғи яқинида лашкаргоҳга

жойлашади. Йўл бўйидаги қишлоқларни аҳоли тарк этган бўлиб, онда-сонда

мудофаачилар гуруҳлари кўзга ташланарди. Флигель-адъютант, полковник

М.Д.Скобелевнинг отлиқ аскарлардан иборат колоннаси асосий отряддан

олдинда борарди. Бу колонна Тожик қишлоғига етганда, 300 кишилик

мудофаачилар гуруҳи қаршилигига дуч келади. Бу ўртада отишма рўй

беради.

Отряд Мусулмонқул ариғи яқинидаги лашкаргоҳга жойлашганда

Андижон ҳимоячиларини мудофаага тайёрлиги ҳақидаги аниқ маълумот

олинади. Дарҳақиқат, Андижонда маҳаллий аҳолидан ташқари атрофдаги

қишлоқлар аҳолиси ҳам шаҳарни мудофаа қилиш учун шу ерга жамланган

эди

(Манбаларда ўша вақтда мудофаачилар сони 60 – 70 минг кишигача

етгани кўрсатилган)

[2: 124]

. Шаҳарнинг асосий 12 та кўчасида ғов-тўсиқлар

барпо этилганди. Андижон мудофааси билан Абдураҳмон Офтобачи машғул

бўлиб, Пўлатхон бошлиқ 15 минг қирғизлар шаҳардан ташқарида жойлашган

эди.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

497

30 сентябрь куни тонгда генерал-майор Троицкий полковник

Скобелевни 150 казак ва ракета дивизионидан иборат гуруҳи билан

рекогносцировка (душман тўғрисида маълумот олиш учун командирнинг ўзи

ўтказадиган разведка)га юборади. Андижоннинг шимол томонидаги боғга

келган гуруҳ шу ердан шаҳар бозорига олиб борадиган йўл бошланишини

аниқлайди. Қорадарёнинг юқори қисмида лашкаргоҳ учун қулай жой

мавжудлиги, Андижонсой қирғоғи бўйлаб ўтган йўлдан шаҳарга ва бозорга

бориш, ҳарбий колонналарни Андижонга олиб кириш мумкинлиги аён

бўлади.

Рекогносцировка гуруҳи шаҳар мудофаачилари эгаллаб турган

позицияларни аниқлаб бергач, генерал Троицкий 1 октябрь тонгида

Андижонни икки йўналиш бўйича штурм қилиш ҳақида буйруқ беради.

Флигель-адъютант, полковник Скобелев бошчилигидаги Оренбург ва Сибирь

казак бўлинмаларидан, битта замбарак, отлиқлар батареяси, битта ракета

станоги ва сапёрлар командасидан иборат биринчи колонна мудофаачилар

қаршилигига қарамай, Андижонсой жарлиги томондан шаҳарга кириб, бозор

тарафга силжий бошлайди. Отряднинг полковник барон Аминов

бошчилигидаги асосий кучлари қаттиқ жанглар билан марказга қараб

интилади. Андижонни штурм қилиш эрталаб соат 7 да бошланган бўлиб, бу

жанглар натижасида соат 9 ларда чор қўшинлари томонидан ўрда эгалланади.

Полковник барон Меллер-Закомельский етакчилигидаги иккинчи колонна

ҳам ўз йўналишидаги тўсиқларни жанг билан эгаллаб, ўрдага етиб келади.

Мудофаачилар ўрданинг ҳар тарафидан душманга қарши ҳужум

қиладилар. Лекин уларнинг ҳужумлари қайтарилади. Бир соатдан сўнг,

генерал Троицкий буйруғига кўра қўшин битта колонна бўлиб, шаҳар

ташқариси томон ҳаракатланади. Бу ҳаракат ҳам жанглар билан кечади.

Отряд шаҳардан чиққанда Пўлатхоннинг отлиқ бўлинмалари кўринади.

Троицкий уларга қарши тўплардан ўқ отишни буюради. Ўқлар нишонга етиб

боради.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

498

Кундуз соат 14 ларда отряд қўшини шаҳардан чиқиб, белгиланган

жойда жамланади. Шундан кўп ўтмай, генерал Троицкий буйруғига асосан

Андижон икки соат давомида тўпга тутилади. Маълумотларга кўра, 1875 йил

1 – 2 октябрь кунлари шаҳарга 200 дан зиёд снаряд отилган

[2: 129]

.

Умуман, шу икки кун мобайнида босқинчилар билан Андижон

мудофаачилари ўртасида бўлиб ўтган жанглар Россия империяси

қўшинларини Ўрта Осиёни босиб олиш учун олиб борган жанглари ичидаги

энг даҳшатлиси бўлган. Андижон мудофаачилари бу жангларда саросимага

тушмаганлар, босқинчилар қўшинларини Андижондан қувиб чиқарганлар.

Бу воқеалардан сўнг чор қўшинлари қўмондонлиги ўша кунларда олиб

борилган жангларни “Андижонни забт этишдаги хатолик”, деб эътироф

этади. Шунга қарамай, босқиннинг тепасида турган полковник М.Д.Скобелев

1875 йил 19 октябрда генераллик унвони билан сийланади. Бу жангларда

иштирок этган Сибирь казакларидан 33 ҳарбий “1875 йил 1 октябрда

Андижон шаҳрини штурм қилишдаги иштироки учун” Георгий хочи ва казак

папахалари билан тақдирланади

[2: 129-130]

.

Чор қўшинлари қўмондонлиги Андижонни забт этолмаганидан

афсусланиб, жангдан тегишли хулоса чиқариб, 1875 йилнинг октябрь, ноябрь

ва декабрь ойларида бу шаҳарни эгаллаш учун катта тайёргарлик кўради.

Генерал-майор Скобелев “Икки сув ораси” операциясини ишлаб чиқиб, ўша

вақтда Туркистон генерал-губернатори вазифасини вақтинча бажариб турган

Колпаковскийдан уни амалга оширишга рухсат олади

[3: 26-27]

. Бу

операцияни айнан қиш ойларида амалга оширишдан мақсад Норин ва

Қорадарё орасидаги ўлка – Икки сув орасида истиқомат қиладиган, асосан

чор қўшинларига қарши қўйилаётган лашкарларнинг асосий контингентини

ташкил қиладиган қипчоқлар ва қорақирғизларга зарба беришдан иборат эди.

Босқинчиларнинг режасига кўра, йилнинг ушбу палласида, яримкўчманчи

аҳоли ўз оилалари ҳамда чорваси билан қўрғончаларда ва қишловда бўлиб

турган ҳамда тоғдаги дараларга қочиб кетиш имкониятидан маҳрум бўлган


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

499

пайтда уюштириладиган экспедиция қўзғолончиларнинг заифлашувига олиб

келиши ҳамда уларга Нориндаги руслар позициясига ҳужум қилишга

уринишларни имконсиз қилиб қўядиган даражада талофат етказиши керак

эди.

Шу мақсаддан келиб чиқиб, алоҳида ҳаракатлар режаси тузилади. Унга

кўра, 9 та отлиқ ўқчилар дивизиони, 7½

та юзлик бўлинма, 8 та от қўшилган

ҳамда 4 та пиёда тўп ва ракета батареясидан (жами 2821 аскардан) иборат

отряд совуқ тушиши билан ботқоқли текисликлардан юриш мумкин бўлган

паллада - декабрь ойининг иккинчи ярмида йўлга чиқиши белгиланади. Икки

сув орасига етиб келгач, отряд бу ўлканинг бутун минтақасини Офтобачи

мадрасасигача узоқликда кезиб чиқиши, бунда қипчоқларнинг марказларида,

Пойтуғда уларни тўла мағлубиятга учратиши кўзланганди

[4: 21-22]

.

Сафарга жуда пухта тайёргарлик кўрган ушбу экспедиция отряди ҳам

генерал-майор Скобелев қўмондонлигида 25 декабрь куни соат 11 да Капа

қишлоғи яқинидаги Норин дарёси орқали ўтадиган кечув томон йўлга

тушади. Отряд шу куни 10 чақирим йўл босиб, Боғишамол қўрғони яқинига

жойлашади. 26 декабрда отряд Капа қишлоғидан кейин Нориннинг иккала

ирмоғини кечиб ўтади ва Чўжа қишлоғи ортига ўтиб, Қорадарё соҳилида,

Балиқчи шаҳри рўпарасида лашкаргоҳга жойлашади.

28 декабрь куни экспедиция отряди Пойтуғ томон ҳаракатланади. 22

чақирим йўл босиб ўтилгандан сўнг, Ҳаққулобод қишлоғи яқинида

лашкаргоҳга жойлашади. Йўлда учраган қишлоқларга, жумладан, Ботир

тўранинг тўдаларига паноҳ берган Тўда ва Хўжаобод қишлоқларига ҳам ўт

қўйилади. Кейинги куни тўртта колонна тўрт тарафга беш чақиримдан ортиқ

бўлмаган масофага қишлоқлар аҳолисини жазолаш учун юборилади.

Колонналар қишлоқларга ўт қўйиб, лагерга қайтиб келишади.

30 декабрда отряд 11 чақирим йўл босиб, Пойтуғга яқинлашади ва бу

қишлоқдан 2 чақирим шимолдаги лашкаргоҳга ўрнашади. Пойтуғ аҳли

отрядни кутиб олишга чиққан бўлса-да, Икки сув орасига “зарарли таъсир


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

500

кўрсатгани учун” полковник барон Меллер-Закомельский бошчилигидаги

гуруҳ томонидан қишлоққа ўт қўйилади.

31-санада отряднинг асосий кучлари ўз жойида қолади. Пойтуғдан

Қорадарё томон борадиган йўлда жойлашган Жонобод ва Мойгир,

шунингдек, Тўрткўл қишлоқларининг аҳолисига ҳар бир ҳовлидан бир

тилладан солиқ тўлаш шарти билан омонлик берилади. Бу солиқни аҳоли

икки кунда тўлайди.

1876 йил 1 январда асосий отряд Пойтуғ яқинидаги лашкаргоҳда

қолади. 2 январь куни экспедиция отрядининг 6 та рота, сапёрлар командаси,

3 та юзлик бўлинма, 1 та от қўшилган ва 1 та пиёда тўплар дивизионлари,

ракета батареясининг 6 та станогидан иборат асосий кучлари Пойтуғ

яқинидаги лашкаргоҳдан йўлга чиқади. Эрталаб соат 10 да Жонобод ва

Мойгир қишлоқлари орқали Сарибош кечувидан ўтиб, Мусулмонқул ариғи

бўйида, Миробод қишлоғидан бир чақирим, Андижон шаҳрининг энг яқин

боғларидан 5 чақирим масофада лашкаргоҳга жойлашади.

Шундай қилиб, экспедиция отрядининг ҳарбий ҳаракатлари Икки сув

ораси ўлкасидан Қорадарёнинг сўл соҳилига кўчади ва Андижон шаҳри

уларнинг асосий предметига айланади. Умуман Андижон шаҳрининг хонлик

қўшинлари таянчи ва босқинчиларга қарши ҳужум ҳаракатларига ўтишнинг

бошланғич пункти сифатидаги аҳамияти янада ортади. Андижонликлар

русларга қарши довюраклик билан ҳимояланишга қарор қилиб, шаҳарни

фаоллик билан мустаҳкамлашади, ўқотар қуроллар ва жанговар аслаҳалар

тайёрлашади; чор қўшинлари билан чегарага эпчил сарбозлар батальонини

жойлаштиришади. Андижонга хонликнинг ҳамма жойларидан ҳарбийлар ва

лашкарлар оқиб келаётганди; қипчоқлар ва қорақирғизларнинг сараланган

кучлари ҳам шу ерда жамланган эди.

Манбаларда кўрсатилишича, Андижонда жамланган мудофаачилар

кучлари 20 минг қуролланган аҳоли, 5 минг сарбоз ва 12 минг отлиқлардан

ташкил топган эди. Босқинчиларга қарши жангга киришга тайёрланаётган


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

501

ушбу гуруҳларнинг бошида Офтобачининг ўзи турарди; бу Андижонга

русларга қарши энг ишончли таянч мақомини берарди ҳамда бутун Ўрта

Осиёда нигоҳлар унга қаратилган эди

[4: 37-38]

.

Сентябрь ойидан бошлаб босқинчилар лагерида турган, уларнинг

ишончини қозонган андижонлик понсод Орзиқулбек 13 йил илгари (1862

йилда) Алимқул Андижонни қамал қилиб, ўз батареясини шаҳарнинг шарқ

тарафидаги Отчиқмас тепалигига жойлаштириб, шаҳарга муваффақиятли

ҳужум қилгани ҳақида ҳикоя қилиб беради.

Шундан сўнг, отряд лагерини

Отчи

қ

масга кўчиришга

қ

арор

қ

илинади. Бу тарафга

ҳ

аракатланиш учун

ша

ҳ

арнинг шимолий чеккасидан ўтадиган йўл

танланади.

7 январь куни

эрталаб соат 9 да экспедиция отряди Мусулмон

қ

ул ари

ғ

и я

қ

инидаги

лашкарго

ҳ

дан йўлга чи

қ

иб, Отчи

қ

мас тарафга

ҳ

аракатланади. Ша

ҳ

ар

тарафдан эшитилган карнай

-

сурнай, но

ғ

ораларнинг садолари у ердаги

кўтаринкиликдан ва ша

ҳ

ар

қ

арши

зарбага тайёрлигидан дарак бериб турарди.

Андижонсой водийсидан Отчи

қ

мас тепаликларига кўтарилиш анча тик

бўлиб, бундан таш

қ

ари муз

қ

оби

қ

билан

қ

опланган эди. Тўплар, шунингдек

артиллерия

қ

исмлари, айни

қ

са карвон аравалари катта

қ

ийинчиликлар

эвазига олиб чи

қ

илиб, ўрнатилади. Ўша куни илгари асир олинган икки

киши Андижон а

ҳ

олисини таслим бўлишга кўндириш учун ша

ҳ

арга

юборилади. Бу уриниш натижа бермайди; юборилган икки кишидан бири

бош

қ

а куни Эскилик я

қ

инидаги ша

ҳ

ар девори олдида чава

қ

ланган

ҳ

олда

топилади

[2: 136-137]

.

8 январь куни эрталаб соат отряднинг 12 та тўпдан иборат

артиллерияси подполковник Обромпальский бошчилигида лагердан бир

чақирим, Эскилик қишлоғидан ярим чақирим масофадаги позицияга жўнаб

кетади. Шу билан бирга артиллериянинг ҳимоясини таъминловчи ҳужумчи

колонна ташкил қилинади. Ясовул барон Штакельберг бошлиқ этиб

тайинланган бу колонна зиммасига Эскилик қишлоғини ва шаҳар деворининг

унга туташ участкасини эгаллаш вазифаси юклатилади.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

502

Диспозиция бўйича белгиланган ҳужумчи колонналар эса унга

мувофиқ артиллерия ортида резерв тартибида душман отган ўқлар

етмайдиган жойда саф тортади. Ҳамма тўплардан бараварига 5 дақиқа

оралиғида уч марта ўқ отилиши умумий ҳужумнинг бошланиши учун сигнал

сифатида белгиланади.

Эрталаб соат 9:30 да тўплардан қисқа муддат давомида ўқлар

отилгандан сўнг, Штакельбергнинг колоннаси Эскилик қишлоғи тарафга

ҳужум бошлайди. Шаҳар деворини эгаллаб турган мудофаачилар душман

артиллерияси зарбаларига жавоб қайтармаса-да, лекин уларга дош беради.

Ҳужумчи колонна Эскиликка 300 қадам яқинлашганда қишлоқдан ва айниқса

шаҳар деворидан унга қарата фальконет

(

кичик калибрли

қ

адимий

тўп)лардан ва милти

қ

лардан кучли ўт очилади.

Ясовул

Штакельберг колоннаси қишлоқда тўхтамасдан, шаҳар

деворига томон ҳаракатланади. Қишлоқдан деворга олиб борадиган чиқиш

йўлаги ундан 80 қадамча масофада жойлашган бўлиб, бир ярим саржинлик

(саржин –

2,134

метрга тенг узунлик ўлчови

) девор бу ерда четлари деярли

тик бўлган иккита кенг ва чуқур хандак билан кучайтирилган эди.

Мудофаачилар ўзлари жойлашган жой берклигидан фойдаланиб, ўқ отишни

янада кучайтиришади. Бироқ бу ўқлар 1-Туркистон ўқчи батальони 3-

ротасининг фланг бўйлаб ҳаракатини тўхтатолмайди. Рота хандаклар

тугайдиган жойга чопиб бориб, деворни эгаллайди, ўз навбатида

мудофаачиларнинг флангига ва орқа тарафига зарба бериб, уларни

чекинишга мажбур қилади.

Бу вақтда артиллерия иккинчи позициядан туриб, Гултепага, ўрда ва

бозор йўналишлари бўйича тўхтовсиз ўқ очар эди. Отчиқмас тепаликларидан

шаҳарда ва боғларда ҳаракат бошланиб, Андижонсой томондан

мудофаачилар гуруҳлари Шиғовул ота қабристони томонга секин ёйила

бошлайди. Душман тўплардан уларга қарата ўт очиб, оломонни саросимага

солиб қўяди.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

503

3-ҳужумчи колоннанинг ишчилар командаси мудофаачилар ўқлари

остида Тахтакўприк йўлига киришдаги шаҳар олд деворининг рўпарасида

жойлашган хандакни тўлдиришни бошлайди. Бу хандак унча кенг бўлмаса-

да, анча чуқур эди. Хандак энига 2 саржин ҳажмида кўмилганда, артиллерия

ўзининг иккинчи позициясидан шу ерга олиб келинади. 11 та тўп қўлда

кўтариб, Шиғовул ота қабристонидаги позицияга олиб чиқилади. Бу учинчи

позициядан артиллерия ҳужумга тайёргарликни ниҳоясига етказади.

Соат 12 да, умумий ҳужумга ўтиш учун сигнал бўлиб хизмат

қиладиган залплар бошланган вақтда кўчага кираверишдаги шаҳар девори

бузиб ташланган ва иккита кўприк ҳам қуриб битказилган эди. Артиллерия

ҳар бир позициядан 500 тагача снаряд отиб ва келишилган сигнални бериб,

душман аскарлари томонидан Шиғовул ота қабристонидан олиб кетилади.

Артиллерия иккинчи позициядан ўқ отиб турган вақтда полковник барон

Меллер-Закомельский бевосита 1- ва 2-колонналарни шаҳарнинг жануби-

шарқий чеккасига бошлайди. Шаҳар ташқарисидаги боғлар бошланган

жойдан 2-колонна Оқгўр кўчаси бўйлаб ҳаракатланади; 1-колонна билан

Яланғочқўрғон кўчаси бўйлаб шаҳарга, Қашқарқишлоқ дарвозаси томонга

юради.

Баландлиги 5 аршин (

0,71

м

га тенг узунлик ўлчови

) келадиган шаҳар

деворининг дарвозаси турли нарсалар билан тўсиб ташланганди.

Босқинчилар бу дарвозага яқинлашганда, деворнинг кўплаб туйнукларидан

ва уюмлар ортидан фальконет

(

кичик калибрли

қ

адимий тўп)лардан ва

милти

қ

лардан кучли ўт очилади. Шунга

қ

арамай,

ёв колоннаси деворни

штурм қилиш учун ташланади. Унинг деворгача чопиб борган қисми

дарвозани тўсиб турган анча катта уюмни бўлакларга ажрата бошлайди,

бошқа қисми дарвозанинг сўл тарафида ёриқ ҳосил қилишга киришади, ўқчи

ротанинг ярим взводи девордан ҳужум нарвони орқали ўтади. Девордан

кейин хандак ковланган эди, ундан сўнг Яланғочқўрғон кўчаси яна


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

504

мустаҳкам ғов билан тўсилганди, унинг ортидан ўқ отилаётганди. Душман

аскарлари қисқа муддатда хандак устига эни 14 футлик кўприк қуришади.

1-ҳужумчи колонна ўз йўлида яна тўртда ғовга дуч келади. У шаҳар

деворидан чорак чақирим ўтгач, Гултепа баландлиги кўринади. Бу баландлик

унга энг қисқа йўл билан борган капитан Ионовнинг 2-ҳужумчи колоннаси

томонидан эгалланади.

2-ҳужумчи колоннанинг кейинги ҳаракати 400 қадам масофада

қаршиликка учрамайди; тўртинчи ғов ортида мудофаачилар колоннани ўқлар

отиб кутиб олади, аммо ҳужумга дош беролмасдан чекинишади. Шу билан

бирга улар кўчани 400 қадам масофада кесиб ўтган Хўтанариқ бўйидаги

уйларга жойлашиб, кўприкка чиқиш йўлини ўққа тутишади; уларнинг бир

қисми эса кўприкни бузиш билан машғул бўлишади. Колонна тўртинчи ғов

олдида тўхтамасдан, кўприкни эгаллаб, Бобо Саъдидин кўчасига чиқади.

Шундан сўнг, Гултепа бутун 2-ҳужумчи колонна томонидан ҳам эгалланади.

Бир неча дақиқадан кейин Яланғочқўрғон кўчасидан Гултепага 1-

ҳужумчи колоннанинг олдинги бўлинмалари, шундан сўнг, Бобо Саъдидин

кўчаси бўйлаб резервдаги ҳужумчи колоннанинг бош қисми чиқиб келади.

Ҳамма колонналар ҳужумнинг охирги пунктида жамлангандан сўнг,

мудофаачилар бозорда ва ўрдага олиб борадиган йўлда анча кўп йиғилганини

эътиборга олиб, генерал-майор Скобелев 2-Туркистон ўқчи батальонининг

иккита ротаси аскарлари ҳамда битта тўп билан шу йўналиш бўйича

отланади. Полковник Пичугинни 3-Туркистон ўқчи батальонининг иккала

ротаси билан 2-Туркистон ўқчи батальонининг роталари йўлидан ўнгроқдаги

йўлак бўйлаб бозорга йўллайди.

Генерал Скобелев бошчилигида ўрда томон ҳужум қилиб бораётган

колонна бозор дўконларини тўлдирган кўпсонли оломонни қириб боради.

Полковник Пичугиннинг колоннаси ҳам ўз йўлида учраган отлиқ ва пиёда

мудофаачиларга зарба бериб, бозор олдидаги мадрасани эгаллайди.

Гултепага қайтиш йўлида бозорга ва уйларга ўт қўйилади.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

505

Иккала колонна Гултепага қайтиб келгунга қадар батарея тайёр бўлади.

Генерал Скобелев кўп кишилик шаҳарда ҳали жангни давом эттиришга қодир

ёв тўдалари бўлиши мумкинлигини эътиборга олиб, унга узил-кесил қирғин

солиш мақсадида артиллерия бошлиғига шаҳарни бомбардимон қилишни

қайта бошлашни буюради. Тушдан кейин соат 3 га яқин бошланган асосан

бозорга, иккала ўрдага, Шаҳрихон ва Асака йўлларига ҳамма тўплардан

тўхтовсиз ўт очиш эртаси куни тонггача давом этади. Аммо кечга томон

босқинчилар Андижонни тўла-тўкис забт этгани ва бундан буён бирон-бир

жиддий қаршиликка дуч келмаслиги аён бўлади.

Андижон шаҳрида жанглар борган пайтда отлиқ мудофаачилар ёвнинг

вагенбургига ҳужум қилишга уринади. Соат 12 да бир ярим минг кишилик

отлиқлар гуруҳи шаҳар боғларидан чиқиб, душман лагерининг ўнг тарафига

қарши йўналади. Аммо бу гуруҳ 2-Туркистон ўқчи батальонининг иккала

ротасидан қолдирилган ўқчилар томонидан қайтарилади. Бир соатдан сўнг

шаҳар боғларидан 3 мингга яқин отлиқлар чиқиб, вагенбургнинг ўнг

тарафига ҳужум қилади. Хавф туғилган тарафни ҳимоя қилиш учун 1- ва 5-

Сибирь юзликлари, 2-Туркистон ўқчи батальонининг 30 ўқчисидан иборат

аскарларнинг ҳимоя қатори юзага келтирилади. Мудофаачилар бу ҳимоя

қаторини ёриб ўтолмайдилар.

Андижонда бўлиб ўтган бу жангларда чор қўшинлари кўрган талофат

унчалик аҳамиятли эмасди: 4 ва 7 январда яраланган икки зобитдан ташқари

ҳужум куни 2 аскар ҳалок бўлган, 6 аскар ва бир йигит яраланган эди

[5: 73]

.

Шаҳар аҳолиси келиб, итоаткорлигини изҳор этмаганлиги боис 9

январь куни, кечқурун шаҳарни ўққа тутиш қайта бошланиб, эртаси куни

тонггача давом этади. Бунга қадар Гултепада зич жойлашган қўшинлар 10

январда анча кенг ҳудудга – ўрдага, Гултепага, Гултепадан ўрдага олиб

борадиган кўчадаги мадрасага жойлашиб, карвонни ўзига қўшиб олишади.

Шаҳар коменданти этиб 2-Туркистон ўқчи батальонидан майор Ранау

тайинланади.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

506

Андижон аҳолиси 10 январдан ўз шаҳрига қайта бошлайди. 11-санадан

Андижонга юкланган контрибуцияни тўлаш бошланади.

Асака яқинидаги мағлубиятдан сўнг, Абдураҳмон офтобачи Андижон

қирғини туфайли хонликни қамраб олган кайфиятга берилиб, ўзининг рус

қўшинларига қарши уруш қилишга ожизлигини англаб, уни тўхтатиш ҳақида

руслар билан музокараларга киришади. Бу масала бўйича ёзишмалардан

сўнг, 24 январь куни экспедиция отряди бошлиғи билан Абдураҳмон

офтобачининг учрашуви бўлиб ўтади. Офтобачи, унинг 12 сафдоши

душманга таслим бўлишади. Кўпсонли қипчоқлар контингенти ўз

йўлбошчисининг амрини қабул қилиб, уйларига тарқаб кетади. Пўлатхон

Абдураҳмон-офтобачи таслим бўлгани ҳақидаги хабарни олгач, ўз қўлида

асирликда бўлган 8 рус кишисини, Офтобачининг уч укасини ва келинини

сўйдиради, сўнгра ўз яқинлари ва унга содиқ қолган охирги қўшин билан

Учқўрғонга қочади

[1: 171]

.

Хулоса қилиб шуни айтиш керакки, Россия империяси истилосига

қарши курашган Андижон ва унинг яқинидаги қишлоқлар аҳолиси мислсиз

қаҳрамонлик намуналарини намойиш этади. Улкан куч-қудратга эга бўлган

душман жиддий талофат кўрган бўлса-да, ўзининг ёвуз ниятига эришади.

Фойдаланилган манба ва адабиётлар:

1.

Содиқов Ҳ., Шамсутдинов Р., Равшанов П., Усмонов Қ.

Ўзбекистоннинг янги тарихи. Биринчи китоб. Туркистон чор Россияси

мустамлакачилиги даврида – Тошкент, “Шарқ”, 2000.

2.

Шамсутдинов Р., Исҳоқов А.. Андижон тарихидан лавҳалар – Тошкент,

“Sharq” НМАК, 2013.

3.

Шамсутдинов Р., Ҳакимов А. “Андижон – қўзғолон маркази” //

Андижон тарихидан лавҳалар – Андижон, “Andijon nashriyot-matbaa” ОАЖ.

2008.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

507

4.

Шамсутдинов Р.Т., Хошимов С., Бозоров К..“История Андижана в

документах и материалах (1876 – 1917 гг.)”. Том второй – Ташкент, ИПАК

“Sharq”.

5.

“Андижоннинг истило қилиниши тарихидан” (Нашрга тайёрловчи:

М.Худоёров) // “Водийнома”. 2022. 4-сон.

ДАДАМИРЗА ШАЙХОВНИНГ ҚАТАҒОН ҚИЛИНИШИ

ТАРИХИГА ДОИР

Хомидов Д.И.

АДУ тузилмасидаги Қатағон қурбонлари

хотираси музейи катта илмий ходими

herosmith757@gmail.com

Иминов Ж.Т.

АДУ Ўзбекистон тарихи кафедраси

Ўзбекистон тарихи мутахассислиги докторанти

jasurbekiminov7775@mail.ru

Аннотация: Мақолада Совет давлати қатағон сиёсатининг қурбони бўлган

Дадамирза Шайховнинг ҳаёт йўли, ижодий меросининг бир қисми архив материаллари
асосида умумлаштирилган ҳолда илк бор илмий истеъмолга киритилган.

Калит сўз ва иборалар: жадид, қатағон, Шарқ халқлари I съезди, мактаб, театр,

тергов.

Аннотация: В статье освещается жизненный путь, часть творческого наследия

жертвы репрессивной политики советского государства Дедамирзы Шейхова, на основе
первычных архивных материалов.

Ключевые слова и фразы: джадид, репрессия, I Съезд народов Востока, школа,

театр, следствие.

Annotation: In the article, the life path of Dadamirza Shaykhov, a victim of the

repressive policy of the Soviet state, and a part of his creative heritage, summarized on the basis
of archival materials, are included for scientific consumption for the first time.

Key words and phrases: jadid, repression, I Congress of the People’s of the East, school,

theatre, investigation.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил

31 август куни Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташрифи давомида

нуронийлар, уламо ҳамда зиёлилар билан қилган мулоқотида: “Бу инсонлар

ҳақиқий етакчилар, илғор зиёлилар, адабиёт, маданият намояндалари,

бошқача айтганда, миллатимизнинг, халқимизнинг энг сара вакиллари эди.

Тасаввур қилинг, агар улар қатағон қилинмаганида Ватанимиз ривожи учун,

илм-фан, иқтисодиёт, маданият ва адабиётимиз учун қандай буюк ишлар

Библиографические ссылки

Содиқов Ҳ., Шамсутдинов Р., Равшанов П., Усмонов Қ. Ўзбекистоннинг янги тарихи. Биринчи китоб. Туркистон чор Россияси мустамлакачилиги даврида – Тошкент, “Шарқ”, 2000.

Шамсутдинов Р., Исҳоқов А.. Андижон тарихидан лавҳалар – Тошкент, “Sharq” НМАК, 2013.

Шамсутдинов Р., Ҳакимов А. “Андижон – қўзғолон маркази” // Андижон тарихидан лавҳалар – Андижон, “Andijon nashriyot matbaa” ОАЖ. 2008.

Шамсутдинов Р.Т., Хошимов С., Бозоров К..“История Андижана в документах и материалах (1876 – 1917 гг.)”. Том второй – Ташкент, ИПАК “Sharq”.

“Андижоннинг истило қилиниши тарихидан” (Нашрга тайёрловчи: М.Худоёров) // “Водийнома”. 2022. 4-сон

Hepagreen - восстановление нормальной работы печени Androgard — препарат для настоящих мужчин Androgard — препарат для настоящих мужчин Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Maksimus - Натуральный продукт, для бодрости и энергии Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Avicenna’s Lab inLibrary — это научная электронная библиотека UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации Gulyamov - Гулямов Саид Саидахрарович MUVI24 - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Интернет-аптека >METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг All.Tube - Смотрите онлайн видео бесплатно в хорошем качестве Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды UMAR PROEKT - Комплексное проектирование UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана