Об истории репрессий Дадамирзы Шейхова

CC BY f
507-515
0
0
Поделиться
Хомидов, Д., & Иминов, Ж. (2023). Об истории репрессий Дадамирзы Шейхова. Актуальные проблемы истории Узбекистана, 1(1), 507–515. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-of-uzbekistan/article/view/16535
Д Хомидов, Музей памяти жертв репрессий в структуре Андижанского государственного университета

старший научный сотрудник

Ж Иминов, Андижанский государственный университет

Исторический факультет докторант специальности история Узбекистана

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье освещается жизненный путь, часть творческого наследия жертвы репрессивной политики советского государства Дедамирзы Шейхова, на основе первычных архивных материалов.

Похожие статьи


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

507

4.

Шамсутдинов Р.Т., Хошимов С., Бозоров К..“История Андижана в

документах и материалах (1876 – 1917 гг.)”. Том второй – Ташкент, ИПАК

“Sharq”.

5.

“Андижоннинг истило қилиниши тарихидан” (Нашрга тайёрловчи:

М.Худоёров) // “Водийнома”. 2022. 4-сон.

ДАДАМИРЗА ШАЙХОВНИНГ ҚАТАҒОН ҚИЛИНИШИ

ТАРИХИГА ДОИР

Хомидов Д.И.

АДУ тузилмасидаги Қатағон қурбонлари

хотираси музейи катта илмий ходими

herosmith757@gmail.com

Иминов Ж.Т.

АДУ Ўзбекистон тарихи кафедраси

Ўзбекистон тарихи мутахассислиги докторанти

jasurbekiminov7775@mail.ru

Аннотация: Мақолада Совет давлати қатағон сиёсатининг қурбони бўлган

Дадамирза Шайховнинг ҳаёт йўли, ижодий меросининг бир қисми архив материаллари
асосида умумлаштирилган ҳолда илк бор илмий истеъмолга киритилган.

Калит сўз ва иборалар: жадид, қатағон, Шарқ халқлари I съезди, мактаб, театр,

тергов.

Аннотация: В статье освещается жизненный путь, часть творческого наследия

жертвы репрессивной политики советского государства Дедамирзы Шейхова, на основе
первычных архивных материалов.

Ключевые слова и фразы: джадид, репрессия, I Съезд народов Востока, школа,

театр, следствие.

Annotation: In the article, the life path of Dadamirza Shaykhov, a victim of the

repressive policy of the Soviet state, and a part of his creative heritage, summarized on the basis
of archival materials, are included for scientific consumption for the first time.

Key words and phrases: jadid, repression, I Congress of the People’s of the East, school,

theatre, investigation.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил

31 август куни Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташрифи давомида

нуронийлар, уламо ҳамда зиёлилар билан қилган мулоқотида: “Бу инсонлар

ҳақиқий етакчилар, илғор зиёлилар, адабиёт, маданият намояндалари,

бошқача айтганда, миллатимизнинг, халқимизнинг энг сара вакиллари эди.

Тасаввур қилинг, агар улар қатағон қилинмаганида Ватанимиз ривожи учун,

илм-фан, иқтисодиёт, маданият ва адабиётимиз учун қандай буюк ишлар


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

508

қилган бўлар эди, халқимизни олдинга бошларди. Шу билиб туриб қилинган.

Бугун буни армон билан эслаймиз, - деб таъкидлаган эди. Халқимизнинг ана

шундай сара вакиллари қаторида жадидчилик ҳаракатининг илғор вакиллари

Носирхон тўра Камолхон тўра ўғли ва Дадамирза Шайхов ҳам бор эдилар.

Дадамирза Шайховнинг ҳаёт йўли, жадидлик фаолияти, бой маънавий

мероси ва қатағон қилиниши ҳақида тарих фанлари доктори, профессор Р.Т.

Шамсутдиновнинг асарларида, Н.Каримов, Б.Ҳасанов, Б.Ирзаевнинг бир

қатор китоб ва мақолаларида тўхталиб ўтилган

[111]

. Ушбу мақолада

Д.Шайховнинг жадидлик фаолияти ҳамда қатағон қилинишига оид янги

маълумотлар илмий истеъмолга киритилмоқда.

Наманганнинг илғор жадидларидан бўлган, ўз замонасининг кўплаб

олимларидан, жумладан, Носирхон тўра Камолхонтўра ўғли билан яқиндан

таниш бўлган Дадамирза Шайхов ҳақида кўплаб маълумотларни айтиб ўтиш

мумкин.

Б.Ҳасанов ва Б.Ирзаевнинг “Миллатимиз фидойилари” деб номланган

илмий-бадиий мақолалар тўпламидан ўрин олган “Дадамирза Шайхов”

сарлавҳали мақолада Дадамирза Шайховнинг ҳаёт йўли, таржимаи ҳоли анча

батафсил ёритилган. Унда: “Дадамирза қори Шайхов 1880 йилда Наманган

шаҳрининг Сардоба даҳаси Дамбоғ мавзеси, Читгар маҳалласида дунёга

келган. Отаси Абдураззоқ шайх ўзига тўқ деҳқонлардан бўлиб, илм-

маърифатда таниқли инсон эди. Дадамирза дастлаб маҳалла мактабида савод

чиқарди. Сўнг қорихонага қатнаб, ҳофизи Қуръон бўлди. Дадамирза жуда

ёшлигидан “Булбул қори” номи билан элнинг тилига тушди. Мадрасада

таҳсил олиб қайтгач, маҳалладаги эски мактабда дарс бера бошлади”, деб

қайд қилинган

[1: 137]

.

Дадамирза Шайхов ўқитувчилик билан бирга китоб ёзиш билан ҳам

шуғулланган. Жумладан, 1909 йили Наманган шаҳар уезди маъмурияти

Туркистон генерал-губернаторидан шаҳарда босмахона очишга рухсат олади

ва шу йилнинг август ойидан Тўрақўрғондаги “Матбааи Исҳоқия”


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

509

босмахонаси Наманган шаҳрига кўчирилади. Исҳоқхон тўра Ибрат очилган

бу босмахона омма ўртасида илм-маърифат тарқатиш мақсадида ташкил

қилинган эди

[7: 302], [4: 191]

.

“Матбааи Исҳоқия”нинг ташкил этилиши Наманганда маданий-

маърифий соҳаларнинг ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлган.

Босмахонада дастлаб жадид зиёлилари қаламига мансуб бўлган адабиётлар

нашр этилган. Шунингдек, босмахонада янги усул мактаблари учун дарслик

ва ўқув қўлланмалари ҳам чоп этилган. Масалан, 1912 йилда бу ерда

Наманганнинг машҳур жадидларидан Дадамирза қорининг «Мифтох-ул

аввал» дарслиги ҳамда 1913 йилда Ҳусайн Макаевнинг болаларни ўқитиш

масалаларига бағишланган «Илми ҳол» асари нашрдан чиққан

[7: 303]

.

Д.Шайхов Намангандаги дастлабки жадид муаллимларидан бири

сифатида 1912 йилда Хонақа масжиди ва Тан мадрасаси ичида ўзининг усули

жадид мактабини очади. 1913-1914 йиллар давомида бу мактаб парта, стол,

стул, ёзув тахталари, глобус ва бошқа замонавий ўқув жиҳозлари билан

таъминланган эди. Наманган шаҳридаги бу машҳур усули жадид мактабида

диний илмлар билан бирга ҳисоб, жўғрофия, тарих, рус тили каби дунёвий

фанларга ҳам кенг ўрин ажратилган эди. Мактаб мудири Дадамирза қорининг

ўзи бошланғич синфларга “Устози аввал”дан дарс берар эди. 1916 йили ўз

мактабини кенгайтириб, унга “Намуна Ирфон” деб ном беради

[1: 137].

“Наманган шаҳри тарихидан лавҳалар” китобида қайд этилишича,

“1918 йилнинг бошларида Наманганда очилган “Намуна" мактабида

Лутфилла Олимий халқ ўқитувчиси бўлиб ишлай бошлади. Бу мактабнинг

ташкилотчилари ва муаллимлари Дадамирза қори Шайхов, Акмал Икромов,

А.Тухмуллин ва Лутфилла Олимийлар эди”

[3. 63]

.

Дадамирза Шайхов “Садои Фарғона” газетасида босилган мақоласида

жадид ва эски усул мактабларини ўзаро таққослаб, ўз фикрларини шундай

баён этган: “Фарзандларимиз илм деган азиз ва шафоатлик нарсадан маҳрум

қолмоқда ва жаҳолат қурбони бўлиб, ислом кишиларини бошқаларга масхара


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

510

қилдирмакдадур. Бунга жавобан ҳар кимга илмни худо насиб қилган эмас,

ёки ҳар ота фарзандини мактабга бермас, дегувчилар бўлур. Ул зотлар хато

фикр қилурлар. Зероки, худо насиб қилмаганини қайдан билурлар. Инсон

қабул илм, санъат, китобат эмасму? Исломият ҳар бир мусулмонга илм

ўқимоқни фарз қилиб, қобилиятли инсонга илмни таклиф қилдими? Ёки

баъзи кишиларни ўқимоқлари ила бошқалар озод этилдиларму? Йўқ, мундоғ

эмас. Ҳар қандай ота ҳам аҳволи ночор бўлса-да, боласини мактабга бериб, 3-

4 йил ўқитиб, саводини чиқартиради”

[2: 73]

, деб ёзади. Мақолани таҳлил

қилар эканмиз, муаллифнинг “ислом кишилари” деган жумла остида

Туркистон аҳолисини назарда тутаётганини англаймиз. Дарҳақиқат, ўша

вақтларда Туркистоннинг маҳаллий халқлари илм-фанда нафақат Россия,

балки Европанинг бошқа давлатларидан ҳам ортда қолганини англаймиз.

“Ҳар бир мусулмонга илм ўқимоқни фарз қилиб...” дейишидан мақсад эса

Дадамирза Шайхов ўша замон мутаассибларидан фарқли равишда қизларни

ҳам илм олишларига кенг имконият яратиб бериш ғоясини илгари сурганини

кўришимиз мумкин.

Мўминжон Муҳаммаджоновнниг хотирлашича, Дадамирза Шайхов

муфтий Маҳмудхужа Беҳбудий ёзган “Падаркуш” драмасини кўриш учун

Қўқон шаҳрига маслакдошлари билан борган ва кейинчалик ушбу пъеса

Наманган шаҳрида саҳналаштирилган ва Мўминжон Муҳаммаджонов бу

пъесада Нор ролини ижро этган

[4: 261]

.

Совет давлати юртпарвар инсонларни таъқиб қилиб, уларни ортидан

одам қўйган. “Эшонбобо” тахаллусли шундай айғоқчилардан бири 1933 йил

16 январда ёзган чақувида: “1920 йилдаёқ Бокудаги аксилинқилобий

миллатчилик ташкилотидан Бобо хўжа Ризаев номига хат келган эди. Хатда

Бокуга Анвар пошо келиши ва шунинг учун керакли топшириқларни олиш

учун энг илғор вакилларни юбориш кераклиги кўрсатилган эди. Ушбу хат

олингандан кейин собиқ қишки клубда 500-600 киши иштирокида мажлис

чақирилган эди. Мажлисга Бобо хўжа Ризаев раислик қилган эди. Шу ерда


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

511

хат мазмуни билан таништирилиб, 17 нафар вакиллар сайланган эди. Улар: 1)

Тожи Раҳмонов, 2) Зайниддин қози (отилган), 3) Ғуломхон Акромхонов, 4)

Садриддин Зайниддинов (Зайниддин қозининг ўғли) ҳозирги вақтда

Наманган шаҳрининг Лаббай-Тоға қисми Дарвоза-эшик маҳалласида яшайди,

5) Аҳмад қори Тожиев – вивескалар тайёрлайдиган артелда ишлайди, 6)

Муҳсинбоев – ҳозирги вақтда Янгиқўрғон районида ўқитувчилик қилади, 7)

Мамаризаев Бобо хўжа

(матнда шундай – муаллифлар)

ва бошқалар. Бу

инсонлар дастлаб Самарқанд шаҳрида тўпланишиб, у ердаги делегатлар

йиғилишида қатнашганлар, ўша ердан эса Бокуга кетганлар. Бу вақтда

Бокуда қандайдир расмий съезд бўлаётган экан. Бу съездда коммунистик

партияларнинг вакиллари ҳам қатнашаётган экан. У съезддан қайтиб келгач,

унинг уйига 30-40 фаоллар йиғилишган. Мамаризаев уйидаги йиғилишда

(мени иштирокимда) сафар тўғрисида маъруза қилди ва шундай деди: “Биз

Бокуга етиб келдик ва Анвар пошонинг келганини эшитгач, барча

мусулмонлар съездни тарк этишиб, Анвар пошони кўзларида ёш билан кутиб

олдилар. Съезд тарқалди, коммунистик партия вакиллари жўнаб кетишди.

Биз мусулмон армиясини мустаҳкамлашимиз, босмачиларни босмачи деб

эмас, мусулмонлар қироли “Амирал мўминин”нинг армияси деб аташимиз,

Шермуҳаммадбек ва Омон полвонларни қўмондон этиб тайинлашимиз,

қолганларини “понсод” деб аташимиз зарур. Большевикларга қарши сўнгги

томчи қонимиз қолгунча курашишимиз керак. Ўз ихтиёри билан таслим

бўлганларни ёки тасодифан қўлга тушганларни ўлдирмаслигимиз лозим. Биз

ёлғиз эмасмиз, бутун мусулмон аҳли биз билан бирга” деб айтган

[9: 5].

“Эшонбобо” бу хабарда 1920 йил 1–8 сентябрь кунлари Озарбайжон

пойтахти Бокуда бўлиб ўтган Шарқ халқлари I съезди билан боғлиқ

воқеаларни бироз чалкаш ҳикоя қилган

(Съезд ҳақида тўлиқ маълумот олиш

учун қаранг: Р. Шамсутдинов. Қатағон қилинган юртдошларни хотирлаб.

Тошкент, “Akademnashr”, 2018 йил, 304 бет.).


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

512

Кейинчалик ҳам Дадамирза Шайхов ва бошқа наманганлик зиёлилар

устидан зимдан кузатув ишлари олиб борилади. Шундай кузатувлар

натижасида қуйидаги хабарнома тузилган:

ОГПУ Фарғона область бўлимининг 1924-1925 йиллардаги

меморандумларидаги маълумотлар асосида 1930 йил январь ойида тузилган

“Босмачилик ҳаракати раҳбари ва ташкилотчиси эшон Носирхон тўра

Камолхонтўраевга доир” деб номланувчи “Меморандум”да: “1925 йилнинг

12 ёки 13 февраль куни Истанбулдан Носирхон тўранинг олдига фамилияси

номаълум бир турк, тасдиқланмаган маълумотларга қараганда, Мустафо

Камолнинг топшириғи билан, Носирхон тўрага хат олиб келди. Хатнинг

мазмуни аниқланмади. Ушбу турк келганидан сўнг, Носирхон тўра бойлар ва

эшонлардан маҳфий равишда пул йиғди ва йиғилган пулларни ўша туркка

топширди. Наманганга келишдан олдин ўша турк Қўқон шаҳрида ҳам

тўхтаган, у ерда Миён Қудрат билан учрашган. Миён Қудрат унга 150 рубль

миқдорда пул ва Носирхон тўранинг номига хат ёзиб, хатда Носирхон

тўрадан туркка ҳар томонлама ёрдам кўрсатишни сўраган. Турк келгандан

сўнг, Носирхон тўра Абдуқодир Қаюмов (таниқли наманганлик миллатчи

(аслида миллатпарвар –

муалл.

) билан тез-тез учрашишни бошлади ва у билан

узоқ вақт давомида суҳбат қилмоқда. Февраль ойининг охирларида туркнинг

кетиши билан Ҳожихон тўранинг уйида маҳфий йиғилиш бўлиб, унда

Носирхон тўра, ўқитувчи Дадамирза қори Шайхов, Умархон Ғуломхонов ва

яна 6 киши қатнашган. Ушбу йиғилишда Наманган шаҳрида ўқиётган барча

ёш ва зиёли ўқувчилар номидан Камол пошшога хат ёзилган. Хатда уезднинг

сиёсий ва қисман иқтисодий ҳолати, ўзбек ёшлари орасидаги халқ

таълимининг ривожланиши кенг ёритилган ва уч банддан иборат хулоса

ёзилган: 1) олий маълумотли инсонлар ва олий мударрислар номидан

«мусулмонларни бирлаштириш учун ишларни ташкиллаштириш мақсадида

маслаҳат ва директив кўрсатмаларни юбориш». Қолган икки банд


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

513

аниқланмади. Ушбу хатнинг ташаббускорлари Носирхон тўра ва Абдуқодир

Қаюмовлар бўлган” деган маълумот ёзилган

[8: 552-557]

.

Юқоридагилардан кўринадики, Дадамирза Шайхов ва Носирхон тўра

бир-бирларини яқиндан билганлар ва ҳамиша бир-бирларига ёрдам беришга

интилганлар. Дадамирза Шайхов ўша вақтда юртимиздаги зиёлиларнинг хос

давраларида иштирок этган ва юрт мустақиллиги учун ҳаракатларда фаол

қатнашган.

1937 йил 6 сентябрь куни Дадамирза Шайховни ҳибсга олиш тўғрисида

ордер имзоланади ва у 12 сентябрь куни Тошкентда ҳибсга олинади.

Д.Шайхов 1 октябрь куни бўлиб ўтган терговда ўзига қўйилаётган айбловни

тан олмаса ҳам барибир айбдор деб топилади. Унга нисбатан эълон қилинган

айблов ҳукмининг мазмуни қуйидагича:

ЎзССР НКВД қошидаги Учликнинг (раис: ЎзССР Ички ишлар халқ

комиссари, давлат хавфсизлиги майори – Апресян; аъзолари: ЎзКП(б) МК

секретари – Яковлев, ЎзССР ХКС раиси – Сегизбоев, Ўзбекистон ССР

Прокурори – Шейндлин; Котиб: ЎзНКВД Давлат хавфсизлиги бошқармаси 8-

бўлимининг муваққат бошлиғи, давлат хавфсизлиги лейтенанти – Бароненко)

СССР НКВДнинг 1937 йил 30 июлдаги №00447 сонли директивасига асосан

1937 йил 2 декабрь куни ўтказилган №49 йиғилиши протоколи. Бу

йиғилишда НКВДнинг Наманган шаҳар бўлими томонидан тақдим этилган

96 нафар жиноят иши (маърузачи Кузнецов) кўриб чиқилган.

Йиғилишда кўрилган № 3316 йиғма жилддаги ҳужжатларда

таъкидланишича, Шайхов Дадамирза 1880 йил туғилган, Наманган

шаҳридан, имом-домла, ўтмишда “Жамияти Исломия” ва “Нашри маориф”

миллатчилик аксилинқилобий ташкилотларининг фаол аъзоси бўлган.

Ҳибсга олинган вақтда аниқ машғулоти бўлмаган. У Совет ҳокимиятига

қарши кураш масалалари кўрилган “Миллий иттиҳод” ташкилоти

аъзоларининг йиғилишларида иштирок этган, Совет ҳокимиятига қарши

қаратилган аксилинқилобий тарғибот олиб борган, яъни Ўзбекистон ССР


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

514

Жиноят кодексининг 66-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятларни амалга

оширишда айбланган. Натижада Дадамирза Шайхов 10 йил муддатга меҳнат-

тузатув лагерига ҳукм қилиниб, жазо муддати 1937 йил 14 сентябрдан

ҳисобланган

[6. 112]

.

Архив ҳужжатлари орасида 1939 йил 20 июль куни Дадамирза қори

Шайховнинг турмуш ўртоғи Ҳабиба Шайхова ЎзССР олий раҳбариятига

ариза йўллаб, эрининг ҳеч бир айби исботланмагани ҳолда қамоқда

сақланаётгани ва сўнгги бор 1939 йили 8 февраль куни Тошкентдан

Мирзачўлдаги Боёвут совхозига этап қилингани ҳақида маълумот олганлиги

ва кейинги тақдири ҳақида ҳеч қандай маълумот беришмаётганидан ташвиш

билдиради. ЎзССР Прокурори Собитов аризани эътиборсиз қолдириш ҳақида

қарор қабул қилади. Архив ҳужжатларида Дадамирза қори Шайховнинг

кейинги тақдири ҳақида маълумот йўқ. Дадамирза қори Шайхов 1957 йил 25

сентябрда Наманган вилояти суди томонидан оқланган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 8

октябрдаги “Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва улар

хотирасини абадийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги

5598-сонли фармойишида буюк аждодларимизнинг фожиали ҳаёт йўлини ёш

авлодга етказиш борасида амалга ошириш зарур бўлган чора-тадбирлар

белгилаб берилган. Биз, тарихчилар ҳам фармойишда белгиланган

вазифаларни бажаришимиз, буюк аждодларимиз номини абадийлаштириш

учун уларнинг исмлари билан кўча, маҳалла, мактабларни номлашимиз, улар

ҳақида, улар яшаган давр ҳақида ҳужжатли, бадиий филмлар суратга

олишимиз керак.

Фойдаланилган манба ва адабиётлар:

1. Б.Ҳасанов, Б.Ирзаев. Миллатимиз фидойилари. Тошкент, “Fan va ta’lim”,

2022. 504 б.

2. Д. Жамолова. Жадид матбуотида Туркистон маорифидаги муаммолар

таҳлили (“Садои Фарғона” асосида) // «Фан тарихига академик


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

515

А.Р.Муҳаммаджоновнинг қўшган ҳиссаси» мавзусидаги республика

миқёсидаги илмий-амалий анжуман мақолалар тўплами // Масъул

муҳаррирлар:Сулаймонов Р. Ҳ., Жўраев З.М. Тўпловчи ношир: Жўраев З.М.

– Тошкент: “Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий Кутубхонаси”

нашриёти, 1-қисм. 2020. 531 б.

3. И.Юсупов, Э.Мирзаалиев. Наманган шаҳри тарихидан лавҳалар.

Наманган, “Ибрат”, 2010, 112 бет.

4. Мўминжон Муҳаммаджон ўғли. Турмуш урунишлари (Бир

муллабаччанинг хотира дафтари). Нашрга тайёрловчи: Муқаддас Тожибоева.

Тошкент, “Mumtoz so‘z”, 2015, 290 бет.

5. Р.Шамсутдинов. Қатағон қилинган юртдошларни хотирлаб. Т.

“Akademnashr”, 2018 йил, 304 бет.

6. Репрессия. 1937–1938: Документы и материалы. Выпуск 4. / Отв. ред.:

Н.Ф. Каримов, Р.Т. Шамсутдинов; Сост.: Р.Т. Шамсутдинов, Э.Т. Дусматов,

Х.Р. Курбонов; Андижанский гос. ун-т им. Бабура, Благотворительный фонд

«Шахидлар хотираси», Благотворительный фонд научно-практической

экспедиции «Мерос» («Наследие»). Т.: «Шарк», 2008. 576 с.

7. У.Мансуров. 1917-1924 йилларда Наманган шаҳрида халқ таълими ва

маданий ҳаёт // “Фарғона водийси тарихи янги тадқиқотларда” мавзусидаги

иккинчи республика илмий анжумани материаллари. Фарғона, “Ёрқин”, 2012,

436 бет.

8. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати архиви. П-25412,

1-фонд, 552-557-варақлар.

9. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати архиви. П-7542,

6-варақ.

ЎРТА ОСИЁДА “БОСМАЧИЛИК” ҲАРАКАТИ ВА УНГА ҚАРШИ

СОВЕТ ҲОКИМИЯТИ ОЛИБ БОРГАН КУРАШ ТАРИХИ

МАНБАЛАРДА

Алимов Б.

Библиографические ссылки

Б.Ҳасанов, Б.Ирзаев. Миллатимиз фидойилари. Тошкент, “Fan va ta’lim”, 2022. 504 б.

Д. Жамолова. Жадид матбуотида Туркистон маорифидаги муаммолар таҳлили (“Садои Фарғона” асосида) // «Фан тарихига академикА.Р.Муҳаммаджоновнинг қўшган ҳиссаси» мавзусидаги республика миқёсидаги илмий-амалий анжуман мақолалар тўплами // Масъул муҳаррирлар:Сулаймонов Р. Ҳ., Жўраев З.М. Тўпловчи ношир: Жўраев З.М. – Тошкент: “Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий Кутубхонаси” нашриёти, 1-қисм. 2020. 531 б.

И.Юсупов, Э.Мирзаалиев. Наманган шаҳри тарихидан лавҳалар. Наманган, “Ибрат”, 2010, 112 бет.

Мўминжон Муҳаммаджон ўғли. Турмуш урунишлари (Бир муллабаччанинг хотира дафтари). Нашрга тайёрловчи: Муқаддас Тожибоева. Тошкент, “Mumtoz so‘z”, 2015, 290 бет.

Р.Шамсутдинов. Қатағон қилинган юртдошларни хотирлаб. Т. “Akademnashr”, 2018 йил, 304 бет.

Репрессия. 1937–1938: Документы и материалы. Выпуск 4. / Отв. ред.: Н.Ф. Каримов, Р.Т. Шамсутдинов; Сост.: Р.Т. Шамсутдинов, Э.Т. Дусматов, Х.Р. Курбонов; Андижанский гос. ун-т им. Бабура, Благотворительный фонд «Шахидлар хотираси», Благотворительный фонд научно-практической экспедиции «Мерос» («Наследие»). Т.: «Шарк», 2008. 576 с.

У.Мансуров. 1917-1924 йилларда Наманган шаҳрида халқ таълими ва маданий ҳаёт // “Фарғона водийси тарихи янги тадқиқотларда” мавзусидаги иккинчи республика илмий анжумани материаллари. Фарғона, “Ёрқин”, 2012, 436 бет.

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати архиви. П-25412, 1-фонд, 552-557-варақлар.

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати архиви. П-7542, 6-варақ.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов