История «печатного» движения в Средней Азии и борьбы с ним Советской власти в источниках

Направления: История
Тип источника: Конференция
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
515-526
1
0
Поделиться
Алимов, Б. (2023). История «печатного» движения в Средней Азии и борьбы с ним Советской власти в источниках. Актуальные проблемы истории Узбекистана, 1(1), 515–526. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-of-uzbekistan/article/view/16536
Б Алимов, Андижанский государственный университет

научный сотрудник Музея памяти жертв репрессий в его структуре

0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье отражены исторические процессы «борьбы с басмачеством» советской власти в Туркестане, деятельность РВС, его членов, Инамджана Хидиралиева и других наших соотечественников.

Похожие статьи


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

515

А.Р.Муҳаммаджоновнинг қўшган ҳиссаси» мавзусидаги республика

миқёсидаги илмий-амалий анжуман мақолалар тўплами // Масъул

муҳаррирлар:Сулаймонов Р. Ҳ., Жўраев З.М. Тўпловчи ношир: Жўраев З.М.

– Тошкент: “Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий Кутубхонаси”

нашриёти, 1-қисм. 2020. 531 б.

3. И.Юсупов, Э.Мирзаалиев. Наманган шаҳри тарихидан лавҳалар.

Наманган, “Ибрат”, 2010, 112 бет.

4. Мўминжон Муҳаммаджон ўғли. Турмуш урунишлари (Бир

муллабаччанинг хотира дафтари). Нашрга тайёрловчи: Муқаддас Тожибоева.

Тошкент, “Mumtoz so‘z”, 2015, 290 бет.

5. Р.Шамсутдинов. Қатағон қилинган юртдошларни хотирлаб. Т.

“Akademnashr”, 2018 йил, 304 бет.

6. Репрессия. 1937–1938: Документы и материалы. Выпуск 4. / Отв. ред.:

Н.Ф. Каримов, Р.Т. Шамсутдинов; Сост.: Р.Т. Шамсутдинов, Э.Т. Дусматов,

Х.Р. Курбонов; Андижанский гос. ун-т им. Бабура, Благотворительный фонд

«Шахидлар хотираси», Благотворительный фонд научно-практической

экспедиции «Мерос» («Наследие»). Т.: «Шарк», 2008. 576 с.

7. У.Мансуров. 1917-1924 йилларда Наманган шаҳрида халқ таълими ва

маданий ҳаёт // “Фарғона водийси тарихи янги тадқиқотларда” мавзусидаги

иккинчи республика илмий анжумани материаллари. Фарғона, “Ёрқин”, 2012,

436 бет.

8. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати архиви. П-25412,

1-фонд, 552-557-варақлар.

9. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати архиви. П-7542,

6-варақ.

ЎРТА ОСИЁДА “БОСМАЧИЛИК” ҲАРАКАТИ ВА УНГА ҚАРШИ

СОВЕТ ҲОКИМИЯТИ ОЛИБ БОРГАН КУРАШ ТАРИХИ

МАНБАЛАРДА

Алимов Б.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

516

Андижон давлат университети тузилмасидаги

Қатағон қурбонлари хотираси музейи илмий ходими

Аннотация: Мазкур мақолада Совет ҳокимияти томонидан Туркистондаги

“босмачиликка қарши кураши” тарихи жараёнлари, бу мақсад йўлида тузилган РВС,
унинг таркибида бўлган Иномжон Хидиралиев ва бошқа юртдошларимизни фаолияти акс
этган.

Калит сўз ва иборалар: Туркистон, большевиклар, Революцион ҳарбий совет,

Туркфронт, босмачилик, НКВД, ГПУ, уезд, қўмита, директива, понсод, юзбоши, ҳарбий
трибуна.

Аннотация: В данной статье отражены исторические процессы «борьбы с

басмачеством» советской власти в Туркестане, деятельность РВС, его членов,
Инамджана Хидиралиева и других наших соотечественников.

Ключевые слова и фразы: Туркестан, большевики, Реввоенсовет, Туркфронт,

басмачество, НКВД, ГПУ, округ, комитет, директива, пансад, сотник, военный
трибунал.

Annotation: This article reflects the historical processes of the "struggle against

basmachism" by the Soviet authorities in Turkestan, the activities of the RVS, its members,
Inamdjan Khidiraliev, and other compatriots.

Key words and phrases: Turkestan, Bolsheviks, Revolutionary Military Soviet, Turkfront,

basmachi, NKVD, GPU, uezd, committee, directive, ponsod, centurion, military tribunal

1917 йил октябрь воқеалари натижасида Туркистонда ҳам худди

Россияда бўлгани каби зўрлик билан совет ҳукумати ўрнатилди.

Большевиклар жон-жаҳдлари билан Туркистонда ўз ҳокимиятини

мустаҳкамлашга ҳаракат қилди. Шу мақсадда ўзига мухолифатдаги кучларни

йўқ қилиш, тузумга қарши бўлган ҳар қандай чиқиш ҳамда ҳаракатларни

бостириш мақсадида 1918 йил сентябрида революцион ҳарбий совет

(РВС)ларни ташкил этди. Бу ҳарбий советлар 1918-1934 йилларда (РВС,

РВСР, Р.В.С.Р ва РВС СССР) номлари остида фаолият олиб борган.

Уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида 1918 йил 30 сентябр куни

Бутунроссия марказий ижроия комитетининг қарори билан 8 банддан иборат

йўриқнома

[8]

ишлаб чиқилган. Бу йўриқнома Бутунроссия МИК раиси

Я.Свердлов томонидан имзоланган.

Марказий инқилобий ҳарбий совет аъзолари сони 53 кишини ташкил

этган бўлиб, унинг таркибида Ўрта Осиёдан ягона вакил сифатида Иномжон

Хидиралиев фаолият олиб борган. Туркистон ҳарбий-инқилобий совети


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

517

раиси этиб С.С.Каменев тайинланган. Туркистонда тузилган ҳарбий

инқилобий совет босмачиликка қарши курашишни мақсад қилган. Бу орган

томонидан “Босмачиликка қарши кураш бўйича йўриқномалар”

[2]

тўплами

ишлаб чиқилиб, жойларда мана шу йўриқномалар асосида фаолият олиб

борилган. Амалга ошириладиган ишлар Туркфронт РВСнинг ҳар бир

йиғилишида белгилаб борилган. Жумладан. Тошкентда чақирилган

“босмачиликка” қарши кураш борасидаги, Туркфронт инқилобий-ҳарбий

совети ҳузуридаги босмачиликка қарши кураш кенгашининг

(1923 йил 6 май)

йиғилишида фронт қўмондони ўртоқ Корк, Хидиралиев ва Қосимхоновлар

маърузалари тингланган

[7]

. Ушбу маърузалар ва бошқа масалалар юзасидан

қабул қилинган қарорда йиғилишда Туркистон Марказий ижроқўми раиси

И.Хидиралиев ҳозир бўлганидан фойдаланиб, Инқилобий-ҳарбий советга

Қизил армияни ҳар томонлама таъминлаш тўғрисидаги масалага ойдинлик

киритиш вазифаси топширилган.

Шунингдек, Туркистон Марказий ижроқўмига Самарқанд областида

босмачиликка қарши кураш кенгашининг ушбу ҳудудда ҳарбий ҳолат жорий

этишга доир баённомасини қуйидаги бандлар бўйича тасдиқлаш ҳақида

илтимоснома билан киритиш сўралган:

а) қўрбошиларнинг босмачиларни фаол қўллаб-қувватлаётган яқин

қариндошлари мулкига бир ойлик вақтинчалик тақиқ қўйиш, шундан кейин

қўрбошилар келмаган тақдирда – уларни мусодара қилиш.

б) қўрбошиларнинг гаровга олинган қариндошлари орасидаги катта

ёшдаги эркакларни шаҳарда жамлаб, олис лагерларга жойлаштириш.

в) таъминотни область ижроқўмлари ҳисобига ўтказиш.

г) гаровга олинганларнинг ҳаммасини вақтинча Махсус бўлим

ҳисобида қамоқда сақлаш, бу бўлимга ўзидан ҳарбий комендатура

ажратишни сўраш.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

518

3. Жазога ҳукм этилган қўрбошиларга нисбатан, барча ижтимоий

хавфли унсурларга нисбатан ҳам Туркреспублика ҳудудидан сургун қилиш

чораси қўллансин.

4. Фарғонанинг шарқий қисми – Ўш уезди ва Андижон уездининг

шимоли-шарқий қисмини босмачилардан сақлаш чоралари кўрилсин.

5. НКВД ва ГПУ доимий вакиллигига шошилинч равишда жазога ҳукм

этилган қўрбошиларни ва йигитларни артдомлардан кўчириш ҳамда бу иш

билан биринчи навбатда шуғулланиш топширилсин.

Бунинг учун НКВД ва ГПУ доимий вакиллиги Марказ билан жазога

ҳукм этилганларни шошилинч кўчириш масаласида алоқага чиқсин.

6. НКВД республика бўйича порох ва капсулаларни сотиш мутлақо

тақиқланиши тўғрисида фармойиш чиқарсин, бу тадбирни телеграф орқали

ҳаётга татбиқ этсин.

Поездларда йўловчилар томонидан ташиб борилаётган порох ва

капсулалар поезддан олиб қўйилиши темир йўл бўйлаб эълон қилинсин.

7. Ҳарбий идора томонидан Помир отрядини битта пиёдалар ротаси,

битта отлиқлар ва транспорт взводидан иборат ҳолда камида 150 кишилик

таркибда қолдириш мақсадга мувофиқлиги эътироф этилсин, бу ҳақда

илтимоснома билан марказга кирилсин.

Совет ҳукуматининг барча қуролли кучлари бош қўмондони

Туркреспублика ва Туркфронт Инқилобий-ҳарбий совети маҳаллий

ходимлари билан ўтказилган кенгаши протоколларида Туркистон

Республикасида миллий Қизил армия ва миллий командирлар мактабларини

ташкил этиш тўғрисидаги масалалар ҳам муҳокамага қўйилган (1923 йил 27

май, 8- баённомасидан)

[6]

.

Кўриб чиқилган масалалар юзасидан қуйидаги қарор қабул қилинган:

1) Кўнгилли милиция қисмлари миллий қисмларни шакллантиришнинг

ва командирлар таркиби миллий мактабини бутлашнинг манбаларидан

биридир.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

519

2) Кўнгилли милиция ўртасида ҳозирданоқ сиёсий ишлар ташкил

этилсин.

3) Туркфронт Инқилобий-ҳарбий совети ҳузурида Қизил армиянинг

бўлғуси миллий қисмларини тайёрлаш бўлими ташкил этилсин.

4) Ҳисобга олиш масаласи: маҳаллий совет ва партия ташкилотларига

бу масалани областлар ва алоҳида миллатлар бўйича ишлаб чиқиш таклиф

этилсин.

5) Миллий мактаб Тошкент шаҳрида очилсин.

6) Комсомол, сўнгра қишлоқ ва овулларнинг қашшоқлари орасидан

чиққан кўнгиллилар миллий командирлар мактабларини тўлдиришнинг

асосий ядроси ҳисобланади.

7) Курсларни шакллантириш асосига кавалерия бўлими барча қўшин

турлари бўйича тегишли кичик бўлимлар билан бирга қўйилсин.

8) Командирлар мактаби билан бир вақтда ҳарбий-сиёсий мактаб

шакллантирилади, унинг олдига маҳаллий миллий сиёсий ходимларни

тайёрлаш мақсад қилиб қўйилади.

9) Командирлар таркиби мактабида таълим муддати – 3 йил.

10) Курсларнинг умумий сиғими – 340–350 киши, ҳарбий-сиёсий

мактаб сиғими – 140-150 киши.

11) Мактабнинг доимий таркиби штаб Академиясининг шарқий

бўлими, Шарқ халқлари университети ходимларини жалб этиш билан ҳам

тўлдирилади.

Туркистон фронти инқилобий-ҳарбий совети ҳузуридаги босмачиликка

қарши кураш кенгашининг С.Каменев (раис), Рафес, Корк, Печерский,

Розенблюм, И.Хидиралиев, Т.Рисқулов, Любимов, Михайлов, Шленов,

Клопов, Шапошников, Ўразалиев, Матусов, Разгон, Герберт ва Чанишев

иштирокидаги йиғилишида

[6]

Фарғона областида босмачиликка қарши

кураш, кўнгилли милиция ҳамда миллий мактаблар, таслим бўлган

босмачиларнинг Қизил армия, кўнгилли милиция ва махсус бўлимлар


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

520

сафларида хизмат қилиши билан боғлиқ ҳолатларни текшириш тўғрисидаги

масалалар кўриб чиқилган.

Муҳокама этилган масалалар юзасидан қабул қилинган қарорда

Фарғона областида, айниқса Андижон ва Марғилон уездларида ҳарбий

тазйиқ билан бир вақтда сиёсий ташвиқот ҳамда советларнинг ролини

кучайтириш, шу билан бир қаторда ҳарбий режимни мустаҳкамлаш

мақсадида Туркистон Компартияси Марказий қўмитаси орқали 200

нафаргача сиёсий ходимни Фарғона областига 2-3 ойлик муддатга хизмат

сафарига юбориш белгиланган. Андижон шаҳридаги босмачиларга қарши

кураш бутун Фарғона областидаги вазиятга кўра алоҳида мавқега эгалиги

ҳамда соғломлаштириш борасида фавқулодда чоралар кўрилишига

муҳтожлиги эътироф этилган. Буни инобатга олиб, Фарғона областида

тазйиқни кучайтириш билан бир вақтда Андижон шаҳрида юзага келадиган

барча оқибатлар ҳисобга олинган ҳолда шаҳарни ҳарбий ҳолатда деб эълон

қилинган.

Андижон шаҳрини соғломлаштириш борасидаги ишларга РВС

аъзоларидан Тодорский, Шленов ва Ш.Алихўжаевлар масъул қилиб

белгиланган. Андижон шаҳрини соғломлаштириш ҳамда уни босмачилар ва

уларнинг шерикларидан тозалаш борасидаги бутун операция бир ой

муддатда якунланиши белгиланган. Шаҳар атрофидаги волостларда ҳам

(яъни Олтинкўл, Хакан ва Ёрбоши ҳудудларида) фавқулодда ҳолат эълон

қилинган.

Жазолаш чораларини кучайтириш мақсадида босмачилар ва уларнинг

шерикларини янчиб ташлаш зарурлиги ҳақидаги директиваларни инқилобий

қўмиталар томонидан бу директиваларни бажаришдан бош тортиши ёки

чекиниши

босмачиларнинг

шериклари

билан

баравар

даражада

жавобгарликка тортилишига сабаб бўлишлик ҳолати янгитдан тасдиқланган.

Ҳарбий трибуналга ҳарбий ҳолат даврида таркибига маҳаллий аҳолидан бир

кишини киритган ҳолда Андижон шаҳрига камида 2 сессия ва Фарғона


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

521

областининг қолган районларига тушадиган барча ишларни 10 кунлик

муддат ичида тугатилишини таъминлайдиган миқдорда сессиялар юборишни

таклиф этилган. Бутунроссия Марказий ижроия қўмитасига ўлим ҳукмини

ижро этиш бўйича кўчма сессиялар ҳуқуқини узайтириш бўйича

илтимоснома киритиш назарда тутилган. Қамоқ жазосига ҳукм этилган

босмачилар ва уларнинг шерикларини қисқа муддатда Туркистон

Республикаси ҳудудидан ташқарига, Оренбург ва Самара шаҳарларидаги

тузатув уйларига олиб чиқиш, бунинг учун зудлик билан НКВД билан алоқа

боғлаш чоралари белгиланган.

Шунингдек, қарорда Фарғона областида босмачиларни тугатиш бўйича

умумий тазйиқни кучайтириш билан бир вақтда деҳқонларнинг хўжалик

ҳолатини енгиллаштирадиган бир қатор чоралар кўриш, бунинг учун

Москвага вакил бўлиб бораётган ўртоқлар Бутунроссия Марказий

ижроқўмидан бу масалада бор чоралар билан ёрдам олишни ва солиқлар

қисман бекор қилинишини, қашшоқларнинг асосий талаби бўйича ёрдам

тариқасида ғалла ва ишчи ҳайвонларни олиб келиш эканлигини инобатга

олиш зарурлиги кўрсатилган.

НКВД, “Путурка”

[2: 125]

ва Туркистон Компартияси Марказқўми

вакилларидан иборат «учлик»ка икки кунлик муддатда кўнгилли милицияда

олиб бориладиган сиёсий ишлар тўғрисида йўриқнома ишлаб чиқиш

вазифаси топширилган. Миллий ҳарбий мактаб учун бўлажак курсантларни

қабул қилишга ўша вақтданоқ киришиш, шароити анча оғир бўлган Андижон

уездида ёки пахтачилик районида, улар учун лагер йиғини ташкил этиш йўли

билан ёз мавсумидан уларни жанговар вазиятга яқин ҳолатда бирламчи

ўқитиш учун фойдаланиш зарурлиги кўрсатилган.

Олдиндан қилинган умумий ҳисоб-китобларга кўра, ҳарбий босим,

сиёсий ишлар, худди шунингдек, «Фарғона областига ёрдам кўрсатиш иши»,

камида икки миллион сўм тилла пулини талаб қилиши аниқланган. Ҳарбий

харажатлардан, сиёсий ишлар ва сиёсий ходимларга қўмондонлик учун


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

522

қилинадиган сарфлардан ташқари озиқ-овқатларни ташиб келиш учун

карвонлар йўқлигини ҳамда қўшинлар қисмлари жойлаштирилган

районларга озиқ-овқатларни ўз вақтида етказиб бериш мумкин эмаслиги

туфайли Қизил армия маҳаллий аҳоли ҳисобига яшаётганини инобатга

олганда, қарзларни узиш учун фавқулодда катта сарфлар қилиниши зарур

эди. Шу билан баравар равишда Махсус бўлимларнинг разведка иши зарур

маблағ йўқлиги туфайли ўта суст эканлигини ҳисобга олиш лозим эди.

Юқоридаги мақсадлар учун пул маблағлари ҳақидаги илтимосномалар

телеграф орқали йўлланиши зарурлиги кўрсатилган. Бундан ташқари

Туркистондан Москвага бораётган ўртоқларга у ерга боргандан сўнг,

сўралаётган пул маблағлари ажратилишига эришиш вазифаси топширилган.

Марказ томонидан ишнинг бирламчи эҳтиёжлари учун маблағлар

ажратилгунига қадар Туркфронт инқилобий-ҳарбий советига сметанинг 21-

§ида кўрсатилганидек, Туркистон Марказий ижроқўмидан ва пахта

қўмитасидан ҳаммасидан баравар миқдорда маблағ ўтказилиши зарурлиги

эътироф этилган.

Туркистон Марказий ижроқўми, Инқилобий-ҳарбий совет ва Махсус

бўлим вакилларидан иборат комиссия тузилиб, унга таслим бўлган

босмачиларнинг Қизил армияда, кўнгилли милиция ва Махсус бўлим

сафларида хизмат қилишнинг ҳамма ҳолатларини маҳфий текшириш

топширилган. Ҳар бир ҳолат бўйича текшириш натижалари ҳақидаги алоҳида

маълумот босмачиликка қарши курашиш кенгашига қарор қабул қилиш учун

тақдим этиб борилиши белгиланган

[5]

.

РВС томонидан Туркистонда “Босмачиликка қарши кураш” бўйича

йўриқномани бажариш жараёнида Фарғона ва Самарқанд областларида

босмачиликка қарши кураш бўйича кўрсатмалар асосида 1923 йил 2

декабрдаги Туркфронт РВСнинг маълумотига кўра Туркистон Марказий

Ижроия Қўмитаси қарорига мувофиқ 1-2 декабрь (1923 йил) мобайнида

кўнгилли бўлиб таслим бўлган, ўз ихтиёри билан қуролини топширган


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

523

қўрбошилар, тинч меҳнатга қайтган, бироқ шу йил 2 ноябрь куни асоссиз

равишда ҳибсга олинганлар озод этилган. РВС томонидан ҳибсга олинган

176 нафар “босмачи” номини олган ҳамюртларимизни озод қилиш ва тинч

меҳнатга қайтариш юзасидан РВС комиссияси Ўрта Осиё бюросининг 1923

йил 26 ноябрда И.Хидиралиев раислигида ўтказилган 1-мажлиси

баённомасида қуйидаги фикрлар баён қилинган:

I) Босмачиларнинг қуйидаги тузилмаси ва ашаддий бошлиқларидан

11

(улардан 6 лашкарбоши, 3 понсод, 2 қўрбоши) нафарига олий жазо

қўлланилсин:

II) Қуйидаги унча фаол бўлмаган ва майда

19

нафар (6 лашкарбоши, 9

понсод, 4 қўрбоши ва юзбоши) босмачилар устидан суд қилинсин ва оқлов

ҳукми чиқарилсин:

III) Қуйидаги иккинчи даражалилардан

137

нафарини (уларнинг

таркибида 1 лашкарбоши, 69 понсод, 8 қўрбоши, 1 мингбоши, 57 юзбоши ва

1 нафарини лавозими кўрсатилмаган) маъмурий тартибда озод қилиш

назарда тутилган:

IV. Қуйида кўрсатилганлар умумий тартибда судга берилиб, улар

босмачиликда

иштирок

этганлилиги

учун

эмас,

балки

жиноий

ҳуқуқбузарликлар содир этганлиги (улар

3

нафар) учун суд қилинсин:

қўрбоши Турғун лўли, Ҳамдам понсод, Раҳмон понсод.

V. Ҳозиргача қамоққа олинган қуйидаги (

3

нафар) шахсларга нисбатан

амалдаги қонун умумий тартибда қўлланилсин:

Обид Бўқоқ, Мирза Ҳамдам понсод, Иброҳим қўрбоши.

Мазкур ҳужжат 1923 йил 26 ноябрда комиссия раиси И.Хидиралиев,

аъзолари Отто Янович Карклин, Николай Васильевич Лисовскийлар

томонидан имзоланган

[3]

.

1923 йил 30 ноябрида РКП(б) МҚ Ўрта Осиё бюроси қамоққа олинган

босмачиларни озод қилиш бўйича комиссиясининг И.Хидиралиев

раислигидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. Унда РКП(б) Марказий


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

524

Комитетининг 2277-сонли телеграммаси асосида комиссиянинг 26 ноябрдаги

қарорини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги масала муҳокама қилинган.

Йиғилишда 26 ноябрдаги қарорнинг амирлашкарбоши Исломқул,

лашкарбоши Аҳмадполвон, амирлашкарбоши Боёстон, лашкарбошилар

Юнус ва Султонга доир бандини ўз кучида қолдиришга келишилади ва

уларга нисбатан олий жазо қўллаш ҳукмининг ижроси ҳақида СССР

Марказий Ижроия Комитетига, РСФСР Ҳарбий коллегияси ва РКП(б)

Марказий Комитетига хабар беришга қарор қилинади.

Юқоридаги қарорда келтирилган биринчи гуруҳга мансуб қолган

босмачиларни иккинчи гуруҳга ўтказиш, яъни суд орқали оқлов ҳукми

чиқариш, таслим бўлган ва ихтиёрий равишда советлар тарафига ўтганлар

нотўғри қамоққа олинганини кўрсатиб ўтиш қайд этилган. Тўртинчи

гуруҳдагиларни учинчи гуруҳга ўтказиш, яъни уларни маъмурий тартибда

озод қилиш кўрсатилган.

Бешинчи гуруҳдагиларга нисбатан Туркистон Марказий Ижроия

Комитети хайъатидан чора кўришни тўхтатиш, яъни уларни қамоқдан озод

қилиш, улар ихтиёрий равишда таслим бўлиб, қуролларини топширганларни

ҳар қандай жазодан озод этишга қарор қилинган.

Юқоридаги қарорларни ижросини таъминлаш мақсадида Хидиралиев,

Карклин, Тодорскийлардан иборат комиссия тузилиб, бу комиссиянинг

Алихўжаев, Сегизбоев, Биксон иштирокида йиғилиши ўтказилган. Иномжон

Хидиралиев раислик қилган мазкур йиғилишда Қўқон шаҳри ва бошқа

нуқталарда қолган босмачиларни озод қилиш тартиби кўриб чиқилган. Унда

Фарғона области ревкоми раиси Алихўжаевга Биксон билан биргаликда

Қўқонда озод қилинмай турган, шу билан бирга нотўғри қамоққа олинган

маҳбусларни озод этиш вазифаси топширилган. Изоҳда мазкур қарор қисми

“босмачи” номини олган қўрбошилар Қозоқбой, Ҳудойқул ва Эрматларга

тегишли эмаслиги қайд этилган. Юқоридаги ҳужжатлар И.Хидиралиев

томонидан имзоланган.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

525

1923 йил 3 сентябрдаги йиғилишида эса комиссия раиси И.Хидиралиев,

РКП(б) МҚ Ўрта Осиё бюроси раисининг ўринбосари Карклин ва Туркистон

фронти қўмондонлик вазифасини бажарувчи Тодорский, Туркистон

Республикаси адлия халқ комиссари Бўтабой Дадабоев, Фарғона области

партия комитети котиби С.Сегизбоев, област ревкоми раиси Ш.Алихўжаев,

Фарғона области ГПУ ва махсус бўлим бошлиғи Биксон иштирок этганлар.

Каримберди Эгамбердиев ва унинг йигитлари тўғрисидаги ишлар кўриб

чиқилган. Қабул қилинган қарорда уларнинг ихтиёрий таслим бўлиб,

астойдил пушаймон бўлгани эътиборга олиниб, Фарғона области ревкоми

раиси Алихўжаев ва Фарғона области ГПУ бўлими бошлиғи Биксонга

Каримберди Эгамбердиев ва унинг йигитларини 1923 йилнинг 4 декабрида

озод қилишга қарор қилинган. Уни РКП(б) МҚ Ўрта Осиё бюроси

комиссияси раиси И.Хидиралиев имзолаган

[3]

.

Иномжон Хидиралиев бошчилик қилган бу йиғилишларнинг

иштирокчилари, унинг таркибида маҳаллий кадрларимизнинг советларнинг

жойлардаги фаолиятини, совет тузумини ўрнатиш борасидаги амалга

оширган сиёсатини қўллаб-қувватлаш билан бир қаторда, халқимизни янги

ҳукуматга бўлган ишончини ошириш ва бу йўлда ўша халқнинг вакиллари

бўлмиш “босмачи” номини олган юртдошларимиз билан музокараларга

киришиб, уларни тинч меҳнат ҳаётига ўтказиш, уларни бевақт ўлимдан асраб

қолиш (аёлларни бева, болаларни етим бўлишликдан сақлаб қолиш)

мақсадидаги машаққатли меҳнатлари ётади. Ушбу йўлда Иномжон

Хидиралиевнинг олиб борган кураш тактикасини ўша давр нуқтаи назаридан

келиб чиққан ҳолда тўғри баҳолай олишимиз керак. Зеро, бу жараёнларни

иштирокчилари бўлган давлат ва жамоат арбобларининг ўзларини ҳам

аянчли қисматлар кутиб турган эди.

Фойдаланилган манба ва адабиётлар:


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

526

1.

Исторический опыт применения внутренних войск в борьбе с банд

формированиями в 1920-1950-е гг. (военно-исторический труд) Марценюк

Ю.А. и другие. М. «На боевом посту», 2017 г. 203-232 стр.

2.

Шамсутдинов.Р.Т ва бошқалар, Қатағон қурбонлари хотира китоби

Андижон вилояти (1865-1991 йиллар) 1-қисм, Тошкент, “Академнашр”, 2021

й. 125-бет.

Архив ҳужжатлар:

3.

РГАСПИ (Россия давлат ижтимоий-сиёсий тарихи архиви) 62-фонд, 2-

рўйхат, 34-иш, 98-107-варақлар.

4.

РГВА (Россия давлат ҳарбий архиви) – 110-фонд, 1-рўйхат, 156-иш, 43-

варақ

5.

РГВА (Россия давлат ҳарбий архиви) – 110-фонд, 1-рўйхат, 156-иш, 64-

65 варақлар

6.

РГВА (Россия давлат ҳарбий архиви) – 110-фонд, 1-рўйхат, 156-иш, 43-

варақ

7.

РГВА (Россия давлат ҳарбий архиви) – 110-фонд, 1-рўйхат, 156-иш, 74-

варақ

Интернет манбалар:

8.

https://ru.wikisource.org/wiki/Постановление_ВЦИК_от_30.09.1918_О_Р

еволюционном_Военном_Совете_(Положение)

ЎЗБЕКИСТОНДА ЎҚИТУВЧИЛАР ТАЙЁРЛАШНИНГ СИРТҚИ

ТАЪЛИМИ ВА МАЛАКА ОШИРИШ ИНСТИТУТЛАРИ

ТАРИХИГА НАЗАР

Шарипова Н.А.

ТДТУ Қўқон филиали, бўлим бошлиғи

nash.kokand@jmail.com

Аннотация: Ушбу мақола Ўзбекистонда ўқитувчилар тайёрлашнинг сиртқи

ўқитиш йўналишини ташкил этилиши ва малака ошириш институтлари тизимини
шаклланиш жараёнига бағишланган. Мақолада қўйилган масалалар архив манбалари ва
илмий ва даврий нашр материаллари ёрдамида очиб берилди.

Калит сўз ва иборалар: республика, маориф, мактаб, ўқитувчи, ўқувчи,

ислоҳотлар, қарор

Библиографические ссылки

Исторический опыт применения внутренних войск в борьбе с банд формированиями в 1920-1950-е гг. (военно-исторический труд) Марценюк Ю.А. и другие. М. «На боевом посту», 2017 г. 203-232 стр.

Шамсутдинов.Р.Т ва бошқалар, Қатағон қурбонлари хотира китоби Андижон вилояти (1865-1991 йиллар) 1-қисм, Тошкент, “Академнашр”, 2021 й. 125-бет.

Архив ҳужжатлар:

РГАСПИ (Россия давлат ижтимоий-сиёсий тарихи архиви) 62-фонд, 2- рўйхат, 34-иш, 98-107-варақлар.

РГВА (Россия давлат ҳарбий архиви) – 110-фонд, 1-рўйхат, 156-иш, 43- варақ

РГВА (Россия давлат ҳарбий архиви) – 110-фонд, 1-рўйхат, 156-иш, 64- 65 варақлар

РГВА (Россия давлат ҳарбий архиви) – 110-фонд, 1-рўйхат, 156-иш, 43- варақ

РГВА (Россия давлат ҳарбий архиви) – 110-фонд, 1-рўйхат, 156-иш, 74- варақ

Интернет манбалар:

https://ru.wikisource.org/wiki/Постановление_ВЦИК_от_30.09.1918_О_Р еволюционном_Военном_Совете_(Положение)

Hepagreen - восстановление нормальной работы печени Androgard — препарат для настоящих мужчин Androgard — препарат для настоящих мужчин Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Maksimus - Натуральный продукт, для бодрости и энергии Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Avicenna’s Lab inLibrary — это научная электронная библиотека UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации Gulyamov - Гулямов Саид Саидахрарович MUVI24 - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Интернет-аптека >METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг All.Tube - Смотрите онлайн видео бесплатно в хорошем качестве Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды UMAR PROEKT - Комплексное проектирование UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана