Исторический взгляд формирования институтов заочного образования и повышения квалификации учителей в Узбекистане

Направления: История
Тип источника: Конференция
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
526-534
0
0
Поделиться
Шарипова, Н. (2023). Исторический взгляд формирования институтов заочного образования и повышения квалификации учителей в Узбекистане. Актуальные проблемы истории Узбекистана, 1(1), 526–534. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-of-uzbekistan/article/view/16537
Н Шарипова, Коканский филиал Ташкентского государственного технического университета

глава департамента

0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Данная статья посвящена организации направления заочной подготовки учителей в Узбекистане и процессу формирования системы учреждений повышения квалификации. Вопросы, поставленные в статье, были раскрыты с использованием архивных источников и материалов научных и периодических изданий.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

526

1.

Исторический опыт применения внутренних войск в борьбе с банд

формированиями в 1920-1950-е гг. (военно-исторический труд) Марценюк

Ю.А. и другие. М. «На боевом посту», 2017 г. 203-232 стр.

2.

Шамсутдинов.Р.Т ва бошқалар, Қатағон қурбонлари хотира китоби

Андижон вилояти (1865-1991 йиллар) 1-қисм, Тошкент, “Академнашр”, 2021

й. 125-бет.

Архив ҳужжатлар:

3.

РГАСПИ (Россия давлат ижтимоий-сиёсий тарихи архиви) 62-фонд, 2-

рўйхат, 34-иш, 98-107-варақлар.

4.

РГВА (Россия давлат ҳарбий архиви) – 110-фонд, 1-рўйхат, 156-иш, 43-

варақ

5.

РГВА (Россия давлат ҳарбий архиви) – 110-фонд, 1-рўйхат, 156-иш, 64-

65 варақлар

6.

РГВА (Россия давлат ҳарбий архиви) – 110-фонд, 1-рўйхат, 156-иш, 43-

варақ

7.

РГВА (Россия давлат ҳарбий архиви) – 110-фонд, 1-рўйхат, 156-иш, 74-

варақ

Интернет манбалар:

8.

https://ru.wikisource.org/wiki/Постановление_ВЦИК_от_30.09.1918_О_Р

еволюционном_Военном_Совете_(Положение)

ЎЗБЕКИСТОНДА ЎҚИТУВЧИЛАР ТАЙЁРЛАШНИНГ СИРТҚИ

ТАЪЛИМИ ВА МАЛАКА ОШИРИШ ИНСТИТУТЛАРИ

ТАРИХИГА НАЗАР

Шарипова Н.А.

ТДТУ Қўқон филиали, бўлим бошлиғи

nash.kokand@jmail.com

Аннотация: Ушбу мақола Ўзбекистонда ўқитувчилар тайёрлашнинг сиртқи

ўқитиш йўналишини ташкил этилиши ва малака ошириш институтлари тизимини
шаклланиш жараёнига бағишланган. Мақолада қўйилган масалалар архив манбалари ва
илмий ва даврий нашр материаллари ёрдамида очиб берилди.

Калит сўз ва иборалар: республика, маориф, мактаб, ўқитувчи, ўқувчи,

ислоҳотлар, қарор


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

527

Аннотация: данная статья посвящена организации направления заочной

подготовки учителей в Узбекистане и процессу формирования системы учреждений
повышения квалификации. Вопросы, поставленные в статье, были раскрыты с
использованием архивных источников и материалов научных и периодических изданий.

Ключевые слова и фразы: Республика, образование, школа, учитель, ученик,

реформы, решение

Annotation: this article is devoted to the organization of the direction of correspondence

training of teachers in Uzbekistan and the process of forming a system of professional
development institutions. The questions posed in the article were disclosed using archival
sources and materials of scientific and periodicals.

Key words and phrases: Republic, education, school, teacher, student, reforms, solution

Асосий қисм:

Ўзбекистонда сиртқи таълим ўз тарихига эга. Халқ

таълими ходимларининг малака ошириш институти қошида 1934 йилда

сиртқи Педагогика Институти, 1936 йилда эса сиртқи таълим берувчи

Ўқитувчилар Институти эса очилди. Кейинчалик шу каби сиртқи

факультетлар Самарқанд Давлат Университети, Ўзбекистон Давлат

Университети қошида ташкил этилди. Уруш йилларида ўқитувчилар

тайёрлашга катта эътибор қаратилди. 1943 йил СССР Министрлар Кенгаши

томонидан "Сиртқи педагогик таълим олувчиларга қўшимча имтиёзлар

бериш чора-тадбирлари ҳақида"ги қарор қабул қилинди

[3:336].

Бу қарорга

асосан сиртқи таълим олаётган ўқитувчиларга бир қатор имтиёзлар

берилганди: улар мактабдан ташқари ишлардан озод қилинар, сессия пайтида

йўлкира ҳақи тўламас, энг асосийси таълим учун ҳақ тўлашдан озод қилинар

эди

[2:123].

Иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда халқ хўжалигининг турли

жабҳаларида мутахассис кадрлар етишмаслиги сабабли ўқув юртларида

таълимни сиртқи шаклини янада ривожлантириш заруратини туғдирди.

Ўқитувчиларни ишлаб, ўқиши учун шароит яратиш мақсадида 1946 йил

апрелда қабул қилинган "Талабаларни сиртқи тайёрлаш" ҳақидаги қарор

катта аҳамиятга эга бўлди. Ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиб,

ўрганган билимларини амалиётда бевосита қўллаб бориш ва моддий

томондан ўзи ва оиласини таъминлаш – сиртқи таълим олишнинг афзаллик

томонларидан эди.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

528

1946-1950

йиллар

оралиғида

республиканинг

педагогика

институтларида 2200 та, Ўқитувчилар институтларида эса 7400 та,

педагогика билим юртларида 10744 киши сиртдан ўқиши режалаштирилди.

Республикада мавжуд педагогика йўналишидаги сиртқи факультетларда 1953

йилга келганда жами 11 минг киши таҳсил оларди. Аммо мамлакатда

иқтисодий ҳолат оғирлиги сабабли талабалар орасида ўқишни ташлаб кетиш

ҳолатлари кўп учради. 1945-1950 ўқув йилларида сиртқи йўналишда

ўқиётганларнинг 20 фоизи ўқишни ташлаб кетган бўлса, 1950 йилдан сўнг бу

кўрсаткич 6,5 фоизни ташкил этди. 1946 – 1971 йиллар ичида педагогика

йўналишидаги ўқув юртларида жами 203169 нафар ўқитувчи тайёрланиб,

улардан 72593 нафари, яъни 39 фоизи сиртқи йўналишларда битирди

[2. 130].

Республикадаги педагоглар тайёрловчи ўқув юртларининг 1951-

1952 ўқув йили учун қабул режаси:[10. 25]

1-жадвал

Вилоятлар

Педагогика

билим юртлари

Ўқитувчилар

институти

Педагогика

институтлари

Сиртқи ўқиш

Жами

Қабул

Жам

и

Қабул

Жами Қабул

Жами

Қабул

Андижон

615

125

733

100

-

-

1348

225

Бухоро

466

100

926

200

524

50

1016

350

Қашқадарё

914

125

-

-

-

-

914

125

Наманган

622

125

500

100

-

-

1132

225

Самарқанд

1407

375

849

100

-

-

2256

375

Сурхондарё

486

125

-

-

-

-

486

125

Тошкент

942

175

-

-

-

-

942

175

Тошкент ш

-

-

1228

200

1719

250

3047

450

Фарғона

894

150

760

150

781

100

2535

400

Хоразм

308

75

695

100

-

-

1003

175

ҚАССР

357

125

383

50

152

50

892

225

Жами

7021

1400

6171

1000

3276

450

16471

2850

Юқоридаги жадвалдан сиртқи йўналишга қабул квоталари устунлиги

кўриниб турибди. 1959 йил СССР Министрлар Совети томонидан қабул

қилинган “Ўрта ва ишчи мактабларида сиртқи таълим олаётганларнинг

қисқартирилган иш куни ва қисқартирилган меҳнат ҳафтаси ҳақида”ги

қарорига асосан битириш имтиҳонларини топшириш учун иш ҳақи сақланган

ҳолда 8 кунлик таътил бериш белгилаб қўйилди

[9:14].

Имтиҳонларни

топшириш вақтида иш ҳақи сақланган ҳолда таътил бериш ҳақида қарор


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

529

қабул қилинди. Юқоридаги қарорга қўшимча тарзда 1962 йил 8 февралда

Ўзбекистон Республикаси Министрлар Кенгашининг “Умумтаълим

мактабларининг сиртқи ва кечки таълим олаётган ўқитувчиларига қўшимча

таътил бериш” ҳақидаги қарори қабул қилинди. Эндиликда ўқитувчилар учун

ўқиш учун таътилни мавсумий тарзда бериш кўзда тутилди. Сиртқи билим

олаётган ўқитувчиларга таътил учун ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида

пул берилган

[ 9:23].

Аммо 80-йилларга келиб, мактабда фаолият олиб бораётган

ўқитувчилар томонидан сиртқи йўналишда ўқишни битириб, ишга келаётган

талабаларда билим даражаси етишмаслиги, сиртқи бўлимлар номига

ўқитувчилар тайёрлаб чиқараётганлиги қайд этила бошланди. Улар

томонидан республикада ягона бўлган, етарли даражада моддий базага эга

бўлган сиртқи педагогика институти ташкил этиш таклифи берилган

[4:17].

2000 йилларда сиртқи йўналишда таҳсил бериш тўхтатилди. Аммо

талаб катта бўлганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017

йил 27 июлдаги ПҚ-3153 сонли қарори асосида сиртқи таълим яна тикланди.

[16]

Таълим соҳасининг асосий мақсади ҳар бир предмет ўқитилишининг

юксак илмий савиясини таъминлаш, фан асосларини пухта ўзлаштириш,

ўқувчиларнинг ғоявий, сиёсий, меҳнат ва аҳлоқий, эстетик ва жисмоний

ривожланишларини узлуксиз яхшилаб боришдир. Шу мақсадда мактабларда

фаолият кўрсатаётган жуда кўп сонли ўқитувчи ва тарбиячилар малакасини

ошириш учун малака ошириш бўлимлари, институтлари ташкил этилган.

Ўзбекистонда маориф ходимларининг малака ошириш институти

базасида 1939 йилда мактаб ўқитувчиларининг малака ошириш институти

ташкил топди. Бу институт дастлаб олий ўқув юрти мақомига эга бўлиб,

кейинчалик ҳудудлардаги халқ маорифи бўлимларининг услубий-

методологик муассасасига айлантирилди. 1945 йилда Самарқанд вилоятида

Ўқитувчилар малака ошириш институти очилди. Вилоят ўқитувчиларининг


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

530

малакасини оширишда енгиллик яратган бу ўқув юрти тажрибаси асосида

бирин-кетин бошқа вилоятларда ҳам шундай институтлар очила бошлади.

Ўқув жараёнига ҳалақит бермаслик мақсадида малака ошириш

курслари ёзги таътил вақтига белгиланди. Бу малака ошириш курсларида

ўқитувчилар янги ўқув йилига тайёргарлик, чиқарилган янги дастурларни

ўзлаштириш ва ўзаро тажриба алмашиш каби вазифаларини амалга

оширишлари лозим эди. Лекин бу курсларнинг айрим ҳудудларда яхши

ташкилланмаганлиги, ўқитувчилар учун турар-жой, дарс қилиш учун шароит

яратилмаганлиги, малака оширишга муҳтож ўқитувчилар қолиб, малака

оширишдан ўтган ўқитувчиларни қайта-қайта жўнатилиши энг катта

муаммолардан бири бўлиб қолди

[18:1].

Бу малака ошириш курсларида 1945-

1946 йилларда республиканинг 6000 га яқин ўқитувчиси қатнашди

[2:146].

Турли ўқув юртларини тугатган ўқитувчиларнинг аксариятида

маълумот ва кўникмалар етарли бўлмаган. Масалан, Фарғона вилоятида 1947

йилда жами 4006 нафар ўқитувчининг фақат 326 нафаригина олий

маълумотга эга бўлган. 938 нафар ўқитувчи ўртадан паст маълумотли,

қолганлари қисқа курсларни тугатиб ишлаётганлар эди. Режа асосида мавжуд

ўқитувчиларнинг 363 нафари олий ўқув юртида, 807 нафари ўқитувчилар

институтида, 928 нафари педагогика билим юртларида ўқиб олишлари лозим

эди. Лекин 177 нафар ўқитувчи олий ўқув юртига, 425 киши ўқитувчилар

институтига, 621 киши педагогика билим юртларига ўқишга кирган холос

[17:2].

К. Ушинский номидаги Республика ўқитувчилар малакасини ошириш

институти 1947 йилдан фаолият бошлади. Бу ерда 1947-1948 ўқув йилининг

ўзида 1859 нафар ўқитувчи, вилоятлардаги малака ошириш институтларида

эса беш мингга яқин ўқитувчи малака оширди.

Ўзбекистон ССРда 1948 йилда ўқитувчилар тайёрлаш ва малакаларини

ошириш учун курслар очиш тадбирлари [5:83].

2-жадвал


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

531

Вилоятлар

Ўқитувчиларнинг малакасини

ошириш учун бир ойлик курслар

15 кунлик

физкультура

методикаси

семинарлари

1-4

синф

5-7

синф

физкультура

Андижон

270

150

80

60

Бухоро

210

90

100

60

Қашқадарё

300

180

90

50

Наманган

210

150

60

30

Самарқанд

390

180

200

80

Сурхандарё

240

180

60

30

Тошкент вил

270

480

150

50

Тошкент шаҳар

-

120

30

20

Фарғона

250

180

40

30

Хоразм

150

180

40

30

ҚҚАССР

210

110

100

30

Жами

2500

2000

1000

500

1948 йилда ўқитувчилар малакасини оширишнинг ягона тизими ишлаб

чиқилди. Ўзбекистон Маориф Министрлиги вилоятларга малака ошириш

бўйича режалар жўнатди. 1949-1950 ўқув йилидан бошлаб ўқитувчилар ҳар

беш йилда малака оширишлари белгилаб қўйилди. Ўзбекистон ССР Молия

Министрининг 1948 йил 4 майдаги 17-83 сонли алоқа хатига асосан бошқа

шаҳарлардан қайта тайёрлов ва малака ошириш учун келадиган

ўқитувчиларга кунлик 100 сўм миқдорида пул ва бориш-келиш

харажатларини қоплаб бериш топширилди

[8: 19].

Сиртқи ўқиётганлар учун семинар ва қисқа курсли малака ошириш,

мустақил малака ошириш курслари ҳам мавжуд бўлган

[6: 17].

Фарғона вилояти малака ошириш институтида 1950 йил-1145, 1951

йил-1160, 1952 йил-800 нафар мактаб ўқитувчилари ва раҳбарлари малака

оширди

[11: 51].

1950-1960 йиллар давомида республиканинг барча

ҳудудларидаги малака ошириш курсларида 111,9 минг нафар мактаб

ўқитувчилари ва раҳбарлари қатнашди.

1954-1955 ўқув йилида республикада биринчи марта ”педагогик

ўқишлар” ташкил этилди. Унда илғор ўқитувчилар ва халқ таълими

аълочиларининг таълим камчиликлари, муаммолари, янги услублар бўйича

маърузалари тингланди. Кейинчалик халқ таълими услубчилари мактабларга


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

532

бориб, услубий жиҳатдан ёрдам бера бошладилар. Ўқитувчиларга иш

фаолияти давомида услубий ёрдам беришда “Ўқитувчилар газетаси” ва

“Совет мактаби” журнали катта роль ўйнади.

Ўқитувчилар йиғилиб тажриба алмашишлари учун 3 кунлик август

кенгашлари ташкил этилди

[7: 15].

Педагогика институти ва мактаблар

бошқармаси билан биргаликда малака ошириш институтлари ишларини

такомиллаштириш бўйича таклифлар бериш ва уни тасдиқлаб, амалга жорий

қилишлари сўралди

[12: 18].

Малака ошириш институтларида “Қишлоқ

ўқитувчилари куни” ташкил этилди

[1: 112].

Политехник таълим олувчи

намунали қишлоқ мактаблари тажрибасини ўрганиш, очиқ дарслар ўтказиш,

кўргазмалар ташкил этиш, илғор мактаб директорларининг иш

тажрибаларини ўртоқлашиши бу тадбирлар асосини ташкил қилди.

1966 йил 16 июлда “Малака ошириш институтлари фаолиятини

яхшилаш чора-тадбирлари” ҳақидаги қарор қабул қилинди. Фарғона

вилоятида

1967

йили

2000

ўқитувчини

малакасини

ошириш

режалаштирилди. Йилнинг 8 ойи ичида 1145 ўқитувчи малака ошириб, 560

ўқитувчи доимий семинарларда қатнашди

[13: 139].

Ўзбекистон Республикасида 1976 йилга келиб 14 та малака ошириш

институтлари фаолият олиб борди. Фарғона шаҳрида 1989 йилда тажриба

тариқасида узлуксиз малака ошириш маркази ташкил этилди. Маориф

Министрлиги томонидан “Ўқитувчи” дастури тасдиқланиб, ишга туширилди

[15: 14].

Малака ошириш курс машғулотлари 144 соатлик қилиб белгиланди.

Мактабларда битирув имтиҳонларига тайёргарлик жараёни, ўқув-

семинарларини ташкил этиш, ўқитувчиларга услубий ёрдам кўрсатиш учун

шаҳар, туман халқ таълими бўлимлари доимий равишда малака ошириш

институтлари ходимлари билан алоқада бўлиб турилган

[14: 8].

Хулоса:

Ўзбекистонда сиртқи таълим бериш асосида ўқитиш тарихи

XX асрнинг 30-йилларига бориб тақалади. Сиртқи таълим олаётган талаба


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

533

бевосита ўзи танлаган касб бўйича амалиёт ўтаб бориш имкониятига эгадир.

Аммо сиртқи таълим бериш кўпайиб кетиши ва унда моддий-техник

базаларни етишмаслиги оқибатида ўз касбини юзаки эгаллаган битирувчилар

орқали таълим сифати пасайиб борди.

Малака ошириш, тажриба алмашиш, педагогикада янги қабул қилинган

методларни

таълимга

жорий

қилиш

борасида

малака

ошириш

институтларининг ўрни беқиёсдир. Тажриба алмашиш имконияти эса мактаб

таълим сифат даражасини ўсишига имкон беради. Малака ошириш борасида

йиллар давомида тўпланган тажриба жаҳон стандартларига мослаштирилиб,

айни кунларга жорий қилинса мақсадга мувофиқ бўлади.

Фойдаланилган манба ва адабиётлар:

1.

Кадыров И. Успехи народного образования в Узбекской ССР. –

Тошкент, 1974.

2.

Рахманов Н. Развитие педагогического образования в Узбекистане. –

Т.: Узбекистан, 1976.

3.

Народное образование в СССР. – Москва: Юридическая литература,

1987.

4.

Ўзбекистон Миллий Архиви, Р-2806-фонд, 1-рўйхат, 42-иш

5.

Наманган вилоят давлат архиви, 275-фонд, 1-рўйхат, 349-иш

6.

Фарғона вилоят давлат архиви, 716-фонд, 1-рўйхат, 3-иш

7.

Фарғона вилоят давлат архиви, 716-фонд, 1-рўйхат, 33-иш

8.

Фарғона вилоят давлат архиви, 716-фонд, 2-рўйхат, 1-иш

9.

Фарғона вилоят давлат архиви, 716-фонд, 2-рўйхат, 14-иш

10.

Фарғона вилоят давлат архиви, 1125-фонд, 5-рўйхат, 24-иш

11.

Фарғона вилоят давлат архиви, 1125-фонд, 5-рўйхат, 72-иш

12.

Фарғона вилоят давлат архиви, 1125-фонд, 5-рўйхат, 101-иш

13.

Фарғона вилоят давлат архиви, 1125-фонд, 6-рўйхат, 367-иш


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

534

14.

Фарғона вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва

уларнинг малакасини ошириш институти архиви. Шахсий таркибга оид

буйруқлар. 1988-1989 йиллар.

15.

Кувватов Н.Б. Подготовка и воспитание педагогических кадров в

Узбекистане: опыт и проблемы (1980-1990 гг). Автореферат. – Ташкент,

1994.

16.

Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар

Маҳкамасининг

қарори.

htpp//www.lex/uz/acts/

17.

Фарғона вилоят касаба уюшмалари ўз ишида бурилиш ясамоқда//

Ўқитувчилар газетаси – 1948 – 26 июль №30

18.

Ўқитучилар малакасини ошириш муҳим вазифа // Ўқитучилар

газетаси. – 1955 – 14 ноябр. – № 44.

ТУРКИСТОНДА ПАРЛАМЕНТЧИЛИК ҲАРАКАТИ ШАКЛЛАНИШИ

ТАРИХИГА ОИД МАНБАЛАР

Акбаров Р.Х.

ФарДУ катта ўқитувчиси

ravshanakbarov04@gmail.com

Аннотация: Мақолада Туркистонда парламентчилик ҳаракати тарихига оид манбалар,

уларнинг турлари: Давлат думаси стенографик ҳисоботлари, даврий матбуот материаллари,
архив ҳужжатлари, “Туркестанский сборник”, мемуар манбалар, манбаларда муаммога оид
маъумотларнинг қай даражада ёритилганлиги ҳақида маълумотлар келтирилган.

Калит сўзлар: манбалар, парламент, Давлат думаси, стенографик ҳисоботлар, даврий

матбуот, архив ҳужжатлари, Таъсис Мажлиси, Туркистон Мухторияти, депутат, фракция,
Дума комиссияси.

Аннотация: В статье представлены источники, связанные с историей парламентского

движения в Туркестане, их виды: стенограммы Государственной Думы, материалы
периодической печати, архивные документы, «Туркестанский сборник», мемуарные источники,
сведения о том, в какой степени власти освещали проблема в исходниках.

Ключевые слова: источники, парламент, Государственная Дума, стенографические

отчеты, периодическая печать, архивные документы, Учредительное собрание, Туркестанская
автономия, депутат, фракция, думская комиссия.

Annotation: The article presents sources related to the history of the parliamentary movement in

Turkestan, their types: transcripts of the State Duma, materials from periodicals, archival documents,
"Turkestan Collection", memoirs, information about the extent to which the authorities covered the
problem in the source.

Key words: sources, parliament, State Duma, verbatim reports, periodicals, archival documents,

Constituent Assembly, Turkestan autonomy, deputy, faction, Duma commission.

Библиографические ссылки

Кадыров И. Успехи народного образования в Узбекской ССР. – Тошкент, 1974.

Рахманов Н. Развитие педагогического образования в Узбекистане. – Т.: Узбекистан, 1976.

Народное образование в СССР. – Москва: Юридическая литература, 1987.

Ўзбекистон Миллий Архиви, Р-2806-фонд, 1-рўйхат, 42-иш

Наманган вилоят давлат архиви, 275-фонд, 1-рўйхат, 349-иш

Фарғона вилоят давлат архиви, 716-фонд, 1-рўйхат, 3-иш

Фарғона вилоят давлат архиви, 716-фонд, 1-рўйхат, 33-иш

Фарғона вилоят давлат архиви, 716-фонд, 2-рўйхат, 1-иш

Фарғона вилоят давлат архиви, 716-фонд, 2-рўйхат, 14-иш

Фарғона вилоят давлат архиви, 1125-фонд, 5-рўйхат, 24-иш

Фарғона вилоят давлат архиви, 1125-фонд, 5-рўйхат, 72-иш

Фарғона вилоят давлат архиви, 1125-фонд, 5-рўйхат, 101-иш

Фарғона вилоят давлат архиви, 1125-фонд, 6-рўйхат, 367-иш

Фарғона вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти архиви. Шахсий таркибга оид буйруқлар. 1988-1989 йиллар.

Кувватов Н.Б. Подготовка и воспитание педагогических кадров в Узбекистане: опыт и проблемы (1980-1990 гг). Автореферат. – Ташкент, 1994.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори. htpp//www.lex/uz/acts/

Фарғона вилоят касаба уюшмалари ўз ишида бурилиш ясамоқда// Ўқитувчилар газетаси – 1948 – 26 июль №30

Ўқитучилар малакасини ошириш муҳим вазифа // Ўқитучилар газетаси. – 1955 – 14 ноябр. – № 44.

Hepagreen - восстановление нормальной работы печени Androgard — препарат для настоящих мужчин Androgard — препарат для настоящих мужчин Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Maksimus - Натуральный продукт, для бодрости и энергии Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Avicenna’s Lab inLibrary — это научная электронная библиотека UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации Gulyamov - Гулямов Саид Саидахрарович MUVI24 - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Интернет-аптека >METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг All.Tube - Смотрите онлайн видео бесплатно в хорошем качестве Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды UMAR PROEKT - Комплексное проектирование UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана