Источники по истории становления парламентского движения в Туркестане

CC BY f
534-548
8
1
Поделиться
Акбаров, Р. (2023). Источники по истории становления парламентского движения в Туркестане. Актуальные проблемы истории Узбекистана, 1(1), 534–548. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-of-uzbekistan/article/view/16538
Р Акбаров, Ферганский государственный университет

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье представлены источники, связанные с историей парламентского движения в Туркестане, их виды: стенограммы Государственной Думы, материалы периодической печати, архивные документы, «Туркестанский сборник», мемуарные источники, сведения о том, в какой степени власти освещали проблема в исходниках


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

534

14.

Фарғона вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва

уларнинг малакасини ошириш институти архиви. Шахсий таркибга оид

буйруқлар. 1988-1989 йиллар.

15.

Кувватов Н.Б. Подготовка и воспитание педагогических кадров в

Узбекистане: опыт и проблемы (1980-1990 гг). Автореферат. – Ташкент,

1994.

16.

Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар

Маҳкамасининг

қарори.

htpp//www.lex/uz/acts/

17.

Фарғона вилоят касаба уюшмалари ўз ишида бурилиш ясамоқда//

Ўқитувчилар газетаси – 1948 – 26 июль №30

18.

Ўқитучилар малакасини ошириш муҳим вазифа // Ўқитучилар

газетаси. – 1955 – 14 ноябр. – № 44.

ТУРКИСТОНДА ПАРЛАМЕНТЧИЛИК ҲАРАКАТИ ШАКЛЛАНИШИ

ТАРИХИГА ОИД МАНБАЛАР

Акбаров Р.Х.

ФарДУ катта ўқитувчиси

ravshanakbarov04@gmail.com

Аннотация: Мақолада Туркистонда парламентчилик ҳаракати тарихига оид манбалар,

уларнинг турлари: Давлат думаси стенографик ҳисоботлари, даврий матбуот материаллари,
архив ҳужжатлари, “Туркестанский сборник”, мемуар манбалар, манбаларда муаммога оид
маъумотларнинг қай даражада ёритилганлиги ҳақида маълумотлар келтирилган.

Калит сўзлар: манбалар, парламент, Давлат думаси, стенографик ҳисоботлар, даврий

матбуот, архив ҳужжатлари, Таъсис Мажлиси, Туркистон Мухторияти, депутат, фракция,
Дума комиссияси.

Аннотация: В статье представлены источники, связанные с историей парламентского

движения в Туркестане, их виды: стенограммы Государственной Думы, материалы
периодической печати, архивные документы, «Туркестанский сборник», мемуарные источники,
сведения о том, в какой степени власти освещали проблема в исходниках.

Ключевые слова: источники, парламент, Государственная Дума, стенографические

отчеты, периодическая печать, архивные документы, Учредительное собрание, Туркестанская
автономия, депутат, фракция, думская комиссия.

Annotation: The article presents sources related to the history of the parliamentary movement in

Turkestan, their types: transcripts of the State Duma, materials from periodicals, archival documents,
"Turkestan Collection", memoirs, information about the extent to which the authorities covered the
problem in the source.

Key words: sources, parliament, State Duma, verbatim reports, periodicals, archival documents,

Constituent Assembly, Turkestan autonomy, deputy, faction, Duma commission.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

535

Россияда парламентчилик ғояси, унинг вужудга келиши ва бу борадаги

ҳаракатлар тарихига оид манбалар озми-кўпми даражада ўрганилган. Бу

борада муаммога оид қатор тарихий асарлар яратилган. Лекин ватанимиз

ҳудудида шаклланган халқ вакиллик органлари шаклланиши ҳақида

манбалар етарли даражада бўлмаган деб ҳисобланилганлиги учун тарихий

комплекс тадқиқот олиб борилмаган. Шу сабабли бу борада тадқиқот олиб

бориш долзарб ҳисобланади. Туркистонда парламентчилик ҳаракатларига

оид манбаларни қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин: 1. Давлат думаси

стенографик ҳисоботлари; 2. Даврий матбуот материаллари; 3. Архив

ҳужжатлари; 4. Мемуар манбалар.

Иккинчи чақириқ Давлат думаси 1907 йил 20 февралда иш бошлаб, 2

июнга қадар фаолият кўрсатди. Думада жами 53 та мажлис, шу билан бирга,

баъзан кечки мажлислар ҳам ўтказилган. Ушбу даврда Дума фаолияти

стенографик ҳисоботларда кунма-кун ёритилган. Дума стенографик

ҳисоботларини ёзиб борувчилар махсус тайёргарликдан ўтган. Улар Дума

мажлисларида ҳар 5 дақиқада ўрин алмашиб турганлар. Ёзиб олинган

ҳисоботлар махсус текширувдан ўтгандан кейингина расмийлаштирилган.

Ҳисоботларда депутатлар исми-шарифлари, қайси фракция ёки гуруҳга

мансублиги, тузилган доимий ва муваққат комиссиялар, Думада муҳокама

қилинган масалалар юзасидан депутатларнинг чиқишлари ҳақида қимматли

маълумотлар берилган

[7, 8, 10, 28].

Айниқса, туркистонлик депутатларнинг

Дума минбаридан қилган чиқишлари тадқиқот муаммоси учун қимматли

манбалардан бири ҳисобланади.

Тадқиқот давомида фойдаланилган Дума стенографик ҳисоботлари

тузилишига кўра қуйидаги турларга бўлиш мумкин: 1) умумий стенографик

ҳисоботлар; 2) махсус кўрсатмали стенографик ҳисоботлар; 3) қонунчилик

билан боғлиқ бўлган стенографик ҳисоботлар.

Умумий стенографик ҳисоботлар манбавий жиҳатдан муҳим аҳамиятга

эга бўлиб, унинг умумий ҳажми 1158 саҳифани ташкил этади. Ушбу


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

536

стенографик ҳисоботда Давлат думаси иккинчи чақириғида ўлкадан

сайланган вакилларнинг қайси пайтда депутат сифатида рўйхатдан

ўтганлиги, Мусулмон фракцияси томонидан Думага берилган талабномалар,

вакилларнинг қайси комиссия таркибига сайланганлиги, аграр масалага

муносабат, ўлкадан сайланган европалик вакилларнинг Дума минбаридан

қилган чиқишлари мазмуни ҳақидаги маълумотларни олишимиз мумкин

[28:

25, 90, 346, 987, 1499-1504, 1570, 1754

].

Махсус кўрсатмали стенографик ҳисоботлар тадқиқот учун энг муҳим

манбавий аҳамият касб этади, чунки уларда туркистонлик вакилларнинг

Думада қайси пайтда рўйхатдан ўтганлиги, ўлкадан сайланган маҳаллий ва

европалик вакилларнинг қайси фракцияга мансублиги ва қайси

комиссияларга сайланганликлари, қонунлар лойиҳаси муҳокамасидаги

иштироки, кўчириш сиёсати, аграр масала муҳокамаси, Туркистонда лалми

(

Лалми ер - суғорилмайдиган, сувсиз, ёғиндан сув ичадиган; баҳори (ер ёки ғаллаҳақида)

[56:

485]

ва ўзлаштирилмаган ерлардан солиқ олишни тартибга солиш борасида

маҳаллий ва европалик вакилларнинг Дума минбаридан сўзлаган нутқлари

тўлиқ келтирилган

[7: 20-21, 30-31, 90, 106, 160, 163, 218, 1030, 1037-1038,

1124, 1164, 1251-1252, 1478].

Қонунчилик билан боғлиқ бўлган стенографик ҳисоботларда

Мусулмон фракциясининг кадетлар партияси билан ҳамкорлик, бошланғич

мактабларда она тилида таълим олиш, кўчириш сиёсати, Туркистондаги

лаълми ва ўзлаштирилмаган ерлардан олинадиган солиқ масаласига доир

маълумотлар мавжуд

[10: 113, 160, 450, 673-680]

.

Дума

стенографик

ҳисоботларини

ўрганиш

туркистонлик

вакилларнинг Дума мажлисларида ва фракциялар ишида иштироки, уларнинг

чиқишлари мазмуни, сиёсий салоҳияти, қай даражада муносиб депутат

эканлиги ҳақида хулосалар чиқаришимизга асос бўлади.

Манбаларнинг иккинчи гуруҳини даврий матбуот материаллари

ташкил этади. Ўз навбатида уларни ҳам уч гуруҳга бўлиш мумкин: а)


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

537

“Туркестанский сборник”; б) Миллий жадид матбуоти; с) Рус ва ўзбек

тилларидаги расмий нашрлар.

“Туркестанский сборник” даврий матбуот материаллари тўплами

бўлганлиги боис унинг материалларидан фойдаланиш мавзуини ёритишда

қимматли маълумотларни беради. Тўпламда муҳим бўлган маълумотлар

асосан мусулмон даврий матбуотидан олинган маълумотлар ҳисобланади.

Тўпламда ўлкада Думага ўтказилган сайловлар, сайланган депутатлар, улар

ҳақидаги маълумотлар ўз аксини топган. Думада қонун қабул қилиш

жараёнлари, мусулмон вакиллар фаолияти, Мусулмонлар фракцияси ва

“Мусулмон хизмат тоифаси” гуруҳи ҳақида тўпламдан маълумотлар олиш

мумкин. Туркистоннинг турли шаҳарларида Давлат думасига ўтказилган

сайловлар, “Мусулмонлар партияси” устави лойиҳаси ва бошқа маълумотлар

ҳақида маълумотлар берилган

[34-44]

. Жумладан, тўпламда маҳаллий

аҳолининг депутат сайлови бўйича ҳукуматдан талаби, сайлов ўтказилиши

қоидалари, сайлов ўтказилиши жараёнидаги камчиликлар, ўлкадан сайланган

маҳаллий ва европалик депутатлар ҳақида, ўлка вакилларининг тил билиш

даражаси

[34: 18, 39, 85, 177, 179]

, фракция ичида тузилган ички

комиссиялар фаолияти

[35: 22, 29, 31, 37]

, вакилларнинг фракцияга

бирлашуви

[36: 61]

, Мусулмон вакиллар ўртасидаги бўлиниш сабаблари,

Мусулмон фракциясида тузилган ички комиссиялар

[37: 31, 40, 41-43, 60, 65,

66]

, ўлкадаги халқ таълими масалалари, 1907 йил 3 июнда қабул қилинган

қонуннинг асл моҳияти

[39: 179, 181]

, мусулмон вакиллар томонидан думага

топширилган талабнома

[43: 40]

ва талай бошқа маълумотлар топиш мумкин.

Тўпламда мавжуд, лекин тадқиқотда бевосита фойдаланилмаган

материаллар ҳам жараённинг умумий ҳолатини тасаввур этишда ёрдам

берди. Масалан, сайланган вакилларнинг аҳоли билан учрашувлари,

“Иттифоқи муслимин” партиясининг Низоми

[38: 32-35, 54-55]

, ўлкадан

сайланган вакилларнинг тил муаммоси

[42: 179]

, жойларда ўтказилган

сайлов босқичлари

[41: 22]

, мусулмон вакилларининг ер қонуни лойиҳаси


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

538

[44: 18]

, Туркистонда ўтказилган сайловларнинг умумий манзараси

[40: 100]

ҳақида маълумотларни олиш имкониятини берди.

Иккинчи гуруҳга ўлка миллий маърифатпарварлари – жадидлар

томонидан нашр этилган миллий матбуот материаллари киради

[3, 6, 13, 14,

22, 25, 29, 30, 46, 47, 61, 62]

. Миллий етакчилар орасида парламентчилик

ғоялари вужудга келиши, уларнинг бу борадаги тасаввурлари, Давлат

думасига сайловлар ва уни ўтказилиши ҳақидаги маълумотлар 1906-1907

йилларда нашр этилган миллий даврий матбуотда ёритилган. Шунинг билан

биргаликда, Туркистон миллий жадидлари сиёсий қарашларига татар,

бошқирд ва озарбайжон демократлари таъсир кўрсатганлиги, улар кадетлар

билан ҳамкорлик қилиш тарафдори эканлиги, кейинчалик эса бу борадаги

қарашлар ўзгариб борганлиги ҳақидаги маълумотлар ҳам даврий матбуот

саҳифаларида кўп учрайди

[29, 30, 45, 62]

. Газета ва журналлар саҳифаларида

эълон қилинган материаллар орқали ўша давр миллий етакчиларининг

фаолияти, жадидларнинг ҳукумат сиёсатига нисбатан муносабатини тасаввур

қилиш мумкин.

II Давлат думаси тарқатиб юборилганидан кейин, Туркистондаги

кўплаб маҳаллий даврий нашрлар фаолияти тақиқланди. Февраль

инқилобидан кейинги даврдаги сиёсий эркинлк натижасида ташкил этилган

маҳаллий матбуот саҳифаларида парламентчилик масаласи билан боғлиқ

мақолаларда эса бу борадаги янгича талқинлар берила бошланган. Улардан

асосан ўлкада юз берган ижтимоий-сиёсий жараёнлар, дастлабки миллий-

сиёсий ташкилотлар, уларнинг фаолияти, Бутунтуркистон мусулмонлари

қурултойлари, Туркистон Мухторияти, Халқ Шўроси (Миллий мажлис),

унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларни учратиш мумкин. Масалан,

“Улуғ Туркистон”, “Эл байроғи”, “Кенгаш”, “Ҳуррият” газетаси

саҳифаларида ўлка мусулмолари қурултойлари, унда кўрилган масалалар,

1917 йилда юз берган сиёсий ўзгаришлар ҳақида атрофлича маълумотлар

берилган. Туркистон Мухторияти эълон қилингач, “Улуғ Туркистон” ва “Эл


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

539

байроғи” газеталари ҳукуматнинг расмий минбарига айланди. Муваққат

ҳукумат ва Халқ Шўроси томонидан амалга оширилган ишлар асосан

юқорида зикр этилган икки матбуот органи саҳифаларида ёритилган.

Манбалар учинчи гуруҳига ХХ аср бошида чоп этилган расмий ва

даврий матбуот материалларини киритиш мумкин. Ушбу газеталардан фақат

“Туркистон вилояти газети”дан бошқа барча газеталар рус тилида нашр

этилган. Даврий матбуот саҳифаларида ўлкадаги жадид намоёндалари

орасида парламентчилик ҳақидаги қарашларнинг шаклланиши, сайлов

ҳақидаги тушунчалар ва сайлов қоидалари, 1905 йил 17 октябрь Манифести

ҳақидаги мақолалар, Давлат думасига сайловлар, Думага Туркистондан

вакиллар сайланиши, замонавий демократик республика бошқарув усули,

миллий ва ҳудудий мухторият, сайловда йўл қўйилган баъзи хатоликлар

ҳақидаги маълумотлар топиш мумкин. Ушбу расмий нашрлар ҳукумат

томонидан тақиқланмаса-да, уларда мавзуга доир маълумотлар берилмаган.

Кейинчалик 1917 йилга оид расмий нашрларда эса Таъсис Мажлиси, ўлка

мусулмонлари қурултойлари, Туркистон Мухторияти Муваққат ҳукумат ва

Муваққат парламенти ҳақида маълумотлар ўз аксини топган

[4, 11, 20, 21, 24,

26, 27, 32, 33, 45]

. Мазкур маълумотлар Туркистонда ижтимоий-сиёсий

жараёнлар, жумладан, парламентчилик ҳаракатларига оид муҳим манбавий

база бўлиб хизмат қилади.

1917 йил Февраль инқилобидан кейин мамлакатда айрим демократик

эркинликлар жорий этила бошланди. Бутун Россияда бўлганидек, Туркистон

ўлкасида ҳам дастлабки янги сиёсий институтлар ва маҳаллий матбуот

органлари шакллана бошлади. Ушбу матбуот органлари саҳифаларида

Бутунроссия Таъсис Мажлиси ва Туркистон Мухторияти Таъсис Мажлисига

оид маълумотлар ёритиб борилди. Маҳаллий матбуот саҳифаларида 1917 йил

давомида Бутунроссия Таъсис Мажлисига сайловлар кенг ёритилган бўлса,

Бутун Туркистон мусулмонлари IV қурултойидан кейин Туркистон

Мухторияти ва фаолиятига доир маълумотларга кенг ўрин берила бошланди.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

540

Манбаларнинг тўртинчи гуруҳини архив ҳужжатлари ташкил этади. Бу

борада Ўзбекистон Миллий Архиви Туркистон генерал-губернаторлиги

девонхонаси йирик фондлардан бири ҳисобланади

[57]

. Унда Туркистон

ўлкаси бошқаруви ва хўжалик ҳаётига оид муҳим ҳужжатлар сақланади.

Жумладан, Давлат думасига сайлов ўтказиш бўйича подшо фармонлари, бу

борадаги ҳукумат кўрсатмалари, Туркистонга аҳолини кўчириш бўйича

тузилган рўйхатлар, Туркистонда сайловга тайёргарлик, ўлкада сайлов учун

алоҳида қоидаларнинг ишлаб чиқилиши ва ўтказиш бўйича ҳисоботлар,

жойларда сайлов бўйича олиб борилган тарғиботлар, сайлов муддатлари,

Туркистондан сайланган депутатлар ҳақида, ўлкадан Давлат думасига

вакилликни тиклаш бўйича маълумотлар жамланган.

И-274 фондда Сирдарё вилоятида II Давлат думасига ўтказилган

сайловлар ҳақидаги маълумотлар берилган. Унда Думага сайловлар ҳақидаги

подшо Манифести, 1905 йил 11 декабрда қабул қилинган сайлов қонуни

нусхалари, вилоятдаги сайловчилар рўйхати ва уларнинг аризалари,

маҳаллий аҳолининг Давлат думаси аъзолиги ҳақидаги таклифлари, сайловни

ўтказиш борасидаги ҳукумат Сенати кўрсатмалари, Тошкент шаҳар думаси

раиси Н.Г.Маллицкийга Дума мажлисларида иштирок этиш учун берилган

рухсатнома мавжуд

[60]

. Ушбу фонд Давлат думасига сайловлар ҳақида

муҳим манбалардан бири ҳисобланади.

Муваққат ҳукуматнинг Туркистон ўлкаси борасидаги қарорлари,

Туркистон Қўмитасининг ўлкани бошқариш бўйича олиб борилган амалий

ишлари, ўтказилган мажлислар журналлари, шу билан бирга, Давлат

думасига сайлов ишларининг ташкил этилиши ҳақидаги маълумотлар И-1044

фондда сақланади

[48]

.

Фарғона вилояти Скобелев уезди раҳбариятига оид И-23 фондда

[50]

вилоят бўйича Давлат думасига сайловлар бўйича тузилган комиссиялар

ҳақида батафсил маълумотлар мавжуд.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

541

Самарқанд вилояти уездларида I Давлат думасига сайловлар муддати

ва II Давлат думасига ўтказилган сайловлар билан боғлиқ маълумотлар И-22

фондда жам бўлиб, унда вилоят бўйича сайловларни ташкил этиш бўйича

Ички ишлар вазирлиги ва ҳукумат Сенати кўрсатмалари каби маълумотларни

учратиш мумкин

[58]

.

Тошкент шаҳар бошлиғи бошқармасига оид И-36 фондда эса Давлат

думасида қонун қабул қилиш жараёни ҳақидаги муҳим кўрсатмалар берилган

[59]

.

Фарғона вилояти ишчи, солдат ва деҳқон депутатлари Советига оид

бўлган 121-фондда Бутунроссия Таъсис Мажлисига вилоят бўйича

тайёргарлик, Туркистон Мухториятига вилоят советининг муносабати,

Туркистон Мухторияти, Халқ Шўроси (Миллий мажлис) фаолияти каби

маълумотлар жамланган

[51]

.

Бундан ташқари, Бутунтуркистон мусулмонлари I қурултойида

кўрилган масалалар, Марғилон (Фарғона) шаҳар-уезди ишчи, солдат ва

деҳқон депутатлари совети Ижроия Қўмитасига оид ҳужжатлар

[52]

, Таъсис

Мажлисига сайлов ўтказиш бўйича тузилган округ комиссияси

маълумотлари, Қўқон шаҳри бўйича сайлов ўтказиш муддатлари, Фарғона

вилояти бўйича Таъсис Мажлисига сайлов натижалари, “Шўрои Уламо”

жамиятининг Таъсис Мажлисига сайловда иштирок этиши лозим бўлган

номзодлар рўйхати берилган

[54]

.

911-фондда эса Марғилоннинг эски шаҳар қисмида Бутунроссия

Таъсис Мажлисига ўтказилган сайловлар, сайлов учун тузилган номзодлар

рўйхати ҳақида маълумотлар

[55]

, 291-фондда Скобелев уезди бўйича

Бутунроссия Таъсис Мажлисига ўтказилган сайловлар ва уларнинг

натижалари ҳақида маълумотлар жамланган

[53]

.

Фарғона шаҳар ишчи, деҳқон ва солдат депутатлари советига оид 8-

фондда Фарғона шаҳри бўйича Бутунроссия Таъсис Мажлисига ўтказилган

сайловлар ҳақида маълумотлар сақланади

[49]

. Хулоса қилиб шуни айтиш


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

542

мумкинки, архив ҳужжатлари парламентчилик фаолиятига оид муҳим

манбавий асос бўлиб хизмат қилади.

Манбаларнинг тўртинчи гуруҳини воқеаларни ўз бошидан кечирган ва

иштирокчиси бўлган, баъзан эса тадқиқ қилаётган сиёсий жараёнларга

бошчилик қилган шахслар томонидан ёзилган мемуар ва хотира китоблари

ташкил этади

[1, 5, 9, 15, 16, 17, 18, 19, 23, 63]

. Ушбу гуруҳга кирувчи

манбаларни асосан икки қисмга бўлиш мумкин: 1) Россия Давлат думаси

ҳақида хотира ёзган муаллифларнинг асарлари; 2) 1917 йилги сиёсий

воқеалар ҳақидаги эсдаликлар.

Россия Давлат думаси ҳақида хорижда ёзилган дастлабки асар

В.А.Маклаковга тегишлидир

[16: 98-219]

. Асарда Россия Давлат думасининг

биринчи ва иккинчи чақириқлари ҳақида батафсил маълумот берилган. Асар

Россия Давлат думаси ҳақида умумий тасаввур ҳосил қилиш имкониятини

беради. Лекин Туркистондек мустамлака ўлкада сайлов ишларининг

ўтказилиши ва маҳаллий вакиллар фаолияти ҳақида маълумотлар деярли

берилмаган.

XIX асрда Туркистон ўлкасида парламентчиликка оид дастлабки

ғоялар ўртага ташлана бошланган. Аҳмад Дониш “Наводирул вақое (Нодир

воқеалар)” асарида парламентчиликка оид дастлабки қарашларини баён этган

[1: 59-61]

. Муаллифнинг фикрлари утопик кўринишда бўлса-да, ушбу масала

илк бора ўртага ташланганлиги билан аҳамиятлидир.

Туркистон Мухторияти ҳукуматига душманлик кайфиятида бўлган

большевик вакилларининг ҳам хотиралари тадқиқот учун муҳимдир, чунки

ушбу китоблар совет ҳокимияти даврида чоп этилган бўлса-да, баъзи

фактларни инкор эта олмаганлар

[23: 138-140]

.

Туркистон Мусулмонлар Шўроси раиси, Муваққат ҳукумат Туркистон

Қўмитаси аъзоси ва Туркистон Мухторияти Бош вазири бўлган

М.Чўқаевнинг хотиралари муаллиф томонидан берилган шахсий кечинмалар

сифатида тарихчилар учун муҳим ҳисобланади

[19: 70-79]

.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

543

Аҳмад Заки Валидий Тўғоннинг хотиралари масалага тўлиқ ойдинлик

кирита олмаса-да, унда ўша давр ҳақида умумий маълумотлар мавжуд.

Айниқса, манбадаги 1917 йилги воқеаларга оид маълумотлар муҳим

ҳисобланади

[63: 149-181, 351]

. Муаллифнинг рус тилида нашр этилган

хотираларида эса 1917 йил давомида Туркистоннинг турли ҳудудларига

сайёҳат қилганлиги, Бухорода бўлган вақтда 7 пунктдан иборат “Эрк”

партияси Низоми тузилганлиги ҳақидаги маълумотни олиш мумкин

[9: 46-

47]

. Лекин муаллифнинг ҳар икки асарида ҳам Туркистонда парламентчилик

тараққиёти ҳақида кенг маълумотлар келтирилмаган.

Туркистон жадидларининг етакчиси Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг

мустақиллик даврида нашр этилган асарлари тўпламида ХХ аср бошида

муаллифнинг давлат бошқарув шакллари, Туркистон ва Бутунроссия

мусулмонлари ўртасидаги ўзаро алоқалар ҳақидаги маълумотларни бевосита

учратиш мумкин

[17: 149-151, 243-244]

.

Жадидчилик ҳаракати етакчиларидан бири – Мунаввар қори

Абдурашидхонов ўз асарларида Европа давлатларида парламентчилик

тизими ўрнатилганлиги ҳақида маълумот бериб ўтилади

[18: 101-104]

.

Муаллиф Туркистонда парламентчиликка оид кенг маълумотлар келтирмаса-

да, унда бу борадаги фикрлар мавжуд эканлигини кўрсатади.

Москва губернатори бўлган Князь Владимир Голыцин (1847-1932) 65

йил давомида кундалик тутган. 1917 йил июль ойидан 1918 йил июль

ойигача бўлган ёзувларида муаллиф давлатда тартиб ўрнатиш баҳонасида

тартибсизлик, бошбошдоқлик ва зўравонлик ҳукм сургани ҳақида ёзади

[15]

.

Россия Давлат думаси ҳақида узоқ йиллар Туркистонда бўлган

А.Зурабовнинг ўлка ҳақидаги хотиралари бу ерда Думага сайловлар ўтказиш

умумий манзарани тасаввур қилишда муҳим ўрин тутади

[5, 12]

.

Шундай қилиб, мемуар ва хотира китоблари тадқиқот учун асосий

манба бўла олмаса-да, ўша даврда ўлкадаги сиёсий вазиятни ҳис этиш


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

544

имкониятини беради. Бу эса бўлиб ўтган воқеалар ҳақида тўғри хулосалар

чиқаришда ғоятда муҳим.

Давлат думаси стенографик ҳисоботлари ва даврий матбуот

материаллари олиб бораётган тадқиқот учун энг муҳим манба ҳисобланади,

чунки матбуот ҳақида ҳам шундай фикр билдиришимиз мумкин. Шу маънода

стенографик ҳисоботлар ва даврий матбуот маълумотлари асл манбалар

ҳисобланади. Аммо мавзуни ўрганиш учун жуда муҳим бўлган “Известия”

газетаси сонларининг ўз вақтида большевиклар ҳукумати томонидан йўқ

қилинганлиги тадқиқот вазифаларини бажаришни ҳийла мураккаблаштирди.

Давлат думаси ҳақидаги архив маълумотлари етарли бўлса-да,

Туркистон Мухториятига оид архив маълумотлари очиқ фондларда етарли

эмас. Шунинг учун мавжуд матбуот ва оз сонли архив фондларидан

фойдаланиш имкониятигагина эга бўлинди.

Умуман Давлат думаси стенографик ҳисоботлари, даврий матбуот

материаллари, архив манбалари, мемуар ва хотиралар Туркистонда

парламентчилик ғояларининг вужудга келиши ҳамда тараққий этиши

масаласини ёритишда бирламчи манба бўлиб хизмат қилади.

Фойдаланилган манба ва адабиётлар:

1. Асхабад. 1907. 27 января

2. Аҳмад Дониш. Наводирул вақое (Нодир воқеалар) // Форс-тожикчадан

А.Ҳамроев ва А.Шокиров таржимаси (И.Мўминов таҳрири остида). –

Тошкент: Ўзфаннашр, 1964. – 409 б.

3. Вақт. 1917. 25 ноябрь

4. Вестник Временного правительства. 1917. 25 мая.

5. Выборы в I – IV Государственные думы Российской империи.

(Воспоминания современников. Материалы и документы) / Авторы

концепции проекта и составители: И.Б. Борисов, Ю.А. Веденеев, И.В. Зайцев,

В.И. Лысенко / Под общ. научн. ред. А.В. Иванченко. – Москва, 2008. – 860 с.

6. Голос Самарканда. 1918. 12 января.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

545

7. Государственная Дума. Указатель к Стенографическим отчетом, второй

созыв, 1907 год: заседания 1-53 (20 февраля – 2 июня 1907 года). – Санкт-

Петербург, 1907. – 322 с.

8. Государственная Дума. Указатель к Стенографическим отчетам. Второй

созыв 1907 год.Сессия II. – Санкт-Петербург, 1907. – 2230 с.;

9. Заки Валиди Тоган. Воспоминания. Борьба народов Туркестана и других

восточных мусульман тюрков за национальные бытие и сохранение културы.

Книга II. // Перевод с турецкого А.Юлдашбаева. – Уфа: Китап, 1998. – 368 с.

10. Законотворчество думский фракций. 1906 – 1907 гг... Документы и

материалы / Фонд изучения наследия П.А.Столыпина, ред.коллегия

И.И.Демидов, В.В.Шелохаев. – Москва: РОССПЭН, 2006. – 768 с.

11. Знамя свободы. 1917. 7 июня, 15 августа, 17 октября, 19 октября, 20

октября, 24 октября, 25 октября.

12. Зурабов А. Вторая Дума (воспоминания). – Санкт-Петербург, 1908. –

196 с.

13. Известия Временнаго Правительства Автономного Туркестана. 1917.

31 декабря

14. Кенгаш. 1917. 28 июнь, 11 июль, 19 июль, 13 сентябрь.

15. Князь Владимир Голыцин. Дневник 1917-1918 годов. – Москва, 2008. –

384 с.

16. Маклаков В.А. Вторая государственная дума (воспоминания

современника). – Париж, 1914. – С. 98-219.

17. Маҳмудхўжа Беҳбудий. Танланган асарлар. Тузатилган ва тўлдирилган

3-нашри. Нашрга тайёрловчи, сўзбоши ва изоҳлар муаллифи Б.Қосимов. –

Тошкент: Маънавият, 2006. – 280 б.;

18. Мунаввар қори Абдурашидхонов. Танланган асарлар. Нашрга

тайёрловчи ва сўзбоши муаллифи Сирожиддин Аҳмедов. – Тошкент:

Маънавият, 2003. – 304 б.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

546

19. Мустафо Чўқай ўғли. Истиқлол жаллодлари (1917 йил хотиралари) //

Сўз боши Б.Қосимов. – Тошкент: Ғ.Ғулом номидаги Нашриёт манба

бирлашмаси, 1992. – 80 б.

20. Новый путь. 1918. 3 января.

21. Рабочая газета. 1917. 4 августа.

22. Равнақул ислом. 1917. №5.

23. Революция глазами современников. Сборник статей и воспоминаний //

Составитель С.А.Дмитриева. – Ташкент:Ўзбекистон, 1991. – 206 с.

24. Среднеазиатский жизнь. 1907. 18 февраля;

25. Самарқанд газетаси. 1913. 10 сентябрь.

26. Свободный Самарканд. 1917. 3 декабря, 5 декабря, 8 декабря, 14

декабря, 30 декабря, 1918. 24 января, 30 января.

27. Свободный Туркестан. 1918. 15 (2) февраля.

28. Стенографические отчеты: Т.1./ Гос. Дума. Второй созыв. 1907 г.

Сессия вторая. – Санкт-Петербург, 1907. – 1158 с.

29. Тараққий. 1906. 2 январь, 10 январь, 29 январь, 1907. 9 октябрь.

30. Тужжор. 1907. 9 октябрь.

31. Турк эли. 1917. 4 октябрь.

32. Туркестанские ведомости. 1907. 5 января, 28 января, 2 февраля, 9

февраля, 11 февраля, 14 февраля, 6 марта, 9 марта, 1917. 21 ноября, 1917. 5

декабря.

33. Туркестанский вестник. 1917.9 декабря.

34. Туркестанский сборник. Т. 417

35. Туркестанский сборник. Т. 421

36. Туркестанский сборник . Т. 422.

37. Туркестанский сборник. Т. 423

38. Туркестанский сборник. Т. 428.

39. Туркестанский сборник. Т. 433.

40. Туркестанский сборник. Т. 434.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

547

41. Туркестанский сборник. Т. 442.

42. Туркестанский сборник. Т. 444.

43. Туркестанский сборник. Т. 447.

44. Туркестанский сборник. Т. 468.

45. Туркистон вилоятининг газети. 1906. 15 февраль, 2 май, 24 май, 1908.

10 январь, 17 февраль.

46. Улфат. 1906. 22 январь, 11 май.

47. Улуғ Туркистон. 1917. 20 май, 9 август, 12 август, 7 сентябрь, 10

сентябрь, 29 сентябрь, 30 сентябрь, 18 октябрь, 8 декабрь, 10 декабрь, 15

декабрь, 1918. 7 январь, 14 январь, 17 январь, 19 январь, 31 январь, 18

февраль.

48. ФВДА. И-1044 фонд – Резолюции Временного Правительства.

49. ФВДА, 8 фонд – Выборы Учредительную Собранию по города

Фергана.

50. ФВДА, И-23 фонд – Управление начальника Скобелевского уезда

Ферганской области.

51. ФВДА, 121 фонд – Ферганскую областную совет рабочих, солдатах и

крестьянов.

52. ФВДА, 229 фонд – Исполнительный комитет города Маргилан

(Фергана) городско-уездной рабочий, солдатских ва крестянских депутатов

совет

53. ФВДА, 291 фонд – Выборы Учредительную Собранию по

Скобелевскую уезду.

54. ФВДА, 378 фонд – Выборы Учредительную Собранию по Ферганскую

округу.

55. ФВДА, 911 фонд – Выборы Учредительную Собранию по городам

Маргилана.

56. Ўзбек тилининг изоҳли луғати // А.Мадвалиев таҳрири остида. –

Тошкент: Ўзбекистон Миллий энциклопедияси. – Б. 485.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

548

57. ЎзМА, И-1 фонд – Канцелярия Туркестанского генерал – губернатора.

58. ЎзМА, И-22 фонд – Управление начальника Каттакурганского уезда

Самаркандской области.

59. ЎзМА,, И-36 фонд - По выборам Государственную Думу.

60. ЎзМА, И-274 фонд – Сырдаринской областной по делам о выборах в

Государственную Думу комиссии.

61. Эл байроғи. 1917. 8 ноябрь,.9 декабрь, 19 декабрь.

62. Ҳуррият. 1917. 13 июнь, 14 декабрь, 19 декабрь.

63. Zeki Velidi Toğan. Hatiralar. Türkistan ve diğer müslüman doğu Türklerin

milli varlik ve kültür mücadeleleri. – Istanbul, 1969. – 674 s.

Библиографические ссылки

Асхабад. 1907. 27 января

Аҳмад Дониш. Наводирул вақое (Нодир воқеалар) // Форс-тожикчадан А.Ҳамроев ва А.Шокиров таржимаси (И.Мўминов таҳрири остида). – Тошкент: Ўзфаннашр, 1964. – 409 б.

Вақт. 1917. 25 ноябрь

Вестник Временного правительства. 1917. 25 мая.

Выборы в I – IV Государственные думы Российской империи. (Воспоминания современников. Материалы и документы) / Авторы концепции проекта и составители: И.Б. Борисов, Ю.А. Веденеев, И.В. Зайцев, В.И. Лысенко / Под общ. научн. ред. А.В. Иванченко. – Москва, 2008. – 860 с.

Голос Самарканда. 1918. 12 января.

Государственная Дума. Указатель к Стенографическим отчетом, второй созыв, 1907 год: заседания 1-53 (20 февраля – 2 июня 1907 года). – СанктПетербург, 1907. – 322 с.

Государственная Дума. Указатель к Стенографическим отчетам. Второй созыв 1907 год.Сессия II. – Санкт-Петербург, 1907. – 2230 с.;

Заки Валиди Тоган. Воспоминания. Борьба народов Туркестана и других восточных мусульман тюрков за национальные бытие и сохранение културы. Книга II. // Перевод с турецкого А.Юлдашбаева. – Уфа: Китап, 1998. – 368 с.

Законотворчество думский фракций. 1906 – 1907 гг... Документы и материалы / Фонд изучения наследия П.А.Столыпина, ред.коллегия И.И.Демидов, В.В.Шелохаев. – Москва: РОССПЭН, 2006. – 768 с.

Знамя свободы. 1917. 7 июня, 15 августа, 17 октября, 19 октября, 20 октября, 24 октября, 25 октября.

Зурабов А. Вторая Дума (воспоминания). – Санкт-Петербург, 1908. – 196 с.

Известия Временнаго Правительства Автономного Туркестана. 1917. 31 декабря

Кенгаш. 1917. 28 июнь, 11 июль, 19 июль, 13 сентябрь.

Князь Владимир Голыцин. Дневник 1917-1918 годов. – Москва, 2008. – 384 с.

Маклаков В.А. Вторая государственная дума (воспоминания современника). – Париж, 1914. – С. 98-219.

Маҳмудхўжа Беҳбудий. Танланган асарлар. Тузатилган ва тўлдирилган 3-нашри. Нашрга тайёрловчи, сўзбоши ва изоҳлар муаллифи Б.Қосимов. –Тошкент: Маънавият, 2006. – 280 б.;

Мунаввар қори Абдурашидхонов. Танланган асарлар. Нашрга тайёрловчи ва сўзбоши муаллифи Сирожиддин Аҳмедов. – Тошкент: Маънавият, 2003. – 304 б.

Мустафо Чўқай ўғли. Истиқлол жаллодлари (1917 йил хотиралари) // Сўз боши Б.Қосимов. – Тошкент: Ғ.Ғулом номидаги Нашриёт манба бирлашмаси, 1992. – 80 б.

Новый путь. 1918. 3 января.

Рабочая газета. 1917. 4 августа.

Равнақул ислом. 1917. №5.

Революция глазами современников. Сборник статей и воспоминаний // Составитель С.А.Дмитриева. – Ташкент:Ўзбекистон, 1991. – 206 с.

Среднеазиатский жизнь. 1907. 18 февраля;

Самарқанд газетаси. 1913. 10 сентябрь.

Свободный Самарканд. 1917. 3 декабря, 5 декабря, 8 декабря, 14 декабря, 30 декабря, 1918. 24 января, 30 января.

Свободный Туркестан. 1918. 15 (2) февраля.

Стенографические отчеты: Т.1./ Гос. Дума. Второй созыв. 1907 г. Сессия вторая. – Санкт-Петербург, 1907. – 1158 с.

Тараққий. 1906. 2 январь, 10 январь, 29 январь, 1907. 9 октябрь.

Тужжор. 1907. 9 октябрь.

Турк эли. 1917. 4 октябрь.

Туркестанские ведомости. 1907. 5 января, 28 января, 2 февраля, 9 февраля, 11 февраля, 14 февраля, 6 марта, 9 марта, 1917. 21 ноября, 1917. 5 декабря.

Туркестанский вестник. 1917.9 декабря.

Туркестанский сборник. Т. 417

Туркестанский сборник. Т. 421

Туркестанский сборник . Т. 422.

Туркестанский сборник. Т. 423

Туркестанский сборник. Т. 428.

Туркестанский сборник. Т. 433.

Туркестанский сборник. Т. 434.

Туркестанский сборник. Т. 442.

Туркестанский сборник. Т. 444.

Туркестанский сборник. Т. 447.

Туркестанский сборник. Т. 468.

Туркистон вилоятининг газети. 1906. 15 февраль, 2 май, 24 май, 1908.10 январь, 17 февраль.

Улфат. 1906. 22 январь, 11 май.

Улуғ Туркистон. 1917. 20 май, 9 август, 12 август, 7 сентябрь, 10 сентябрь, 29 сентябрь, 30 сентябрь, 18 октябрь, 8 декабрь, 10 декабрь, 15 декабрь, 1918. 7 январь, 14 январь, 17 январь, 19 январь, 31 январь, 18 февраль.

ФВДА. И-1044 фонд – Резолюции Временного Правительства.

ФВДА, 8 фонд – Выборы Учредительную Собранию по города Фергана.

ФВДА, И-23 фонд – Управление начальника Скобелевского уезда Ферганской области.

ФВДА, 121 фонд – Ферганскую областную совет рабочих, солдатах и крестьянов.

ФВДА, 229 фонд – Исполнительный комитет города Маргилан (Фергана) городско-уездной рабочий, солдатских ва крестянских депутатов совет

ФВДА, 291 фонд – Выборы Учредительную Собранию по Скобелевскую уезду.

ФВДА, 378 фонд – Выборы Учредительную Собранию по Ферганскую округу.

ФВДА, 911 фонд – Выборы Учредительную Собранию по городам Маргилана.

Ўзбек тилининг изоҳли луғати // А.Мадвалиев таҳрири остида. – Тошкент: Ўзбекистон Миллий энциклопедияси. – Б. 485.

ЎзМА, И-1 фонд – Канцелярия Туркестанского генерал – губернатора.

ЎзМА, И-22 фонд – Управление начальника Каттакурганского уезда Самаркандской области.

ЎзМА,, И-36 фонд - По выборам Государственную Думу.

ЎзМА, И-274 фонд – Сырдаринской областной по делам о выборах в Государственную Думу комиссии.

Эл байроғи. 1917. 8 ноябрь,.9 декабрь, 19 декабрь.

Ҳуррият. 1917. 13 июнь, 14 декабрь, 19 декабрь.

Zeki Velidi Toğan. Hatiralar. Türkistan ve diğer müslüman doğu Türklerin milli varlik ve kültür mücadeleleri. – Istanbul, 1969. – 674 s

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов