Отношения международного сотрудничества по смягчению экологической ситуации в островных регионах Узбекистана и Приаралье лесное хозяйство

Направления: История
Тип источника: Конференция
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
579-585
0
0
Поделиться
Олимов , Ж., & Тохтаназаров, И. (2023). Отношения международного сотрудничества по смягчению экологической ситуации в островных регионах Узбекистана и Приаралье лесное хозяйство. Актуальные проблемы истории Узбекистана, 1(1), 579–585. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-of-uzbekistan/article/view/16542
Ж Олимов , Коканский государственный педагогический институт

преподаватель, к.м.н.

И Тохтаназаров, Коканский государственный педагогический институт

студент 4 ступени исторического факультета

0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассказывается о работе, проводимой лесной промышленностью Узбекистана по облегчению экологической обстановки на Арале и приаралских районах нашей страны и в рамках международного сотрудничества.

Похожие статьи


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

571

12. O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Xalq ta’limi tizimida

ta’lim sifatini baholash sohasidagi xalqaro tadqiqotlarni tashkil etish chora-

tadbirlari to‘g‘risida”gi. 2018-yil 8-dekabrdagi 997-son. Qarori. lex.uz/docs/-

4097073

13.

https://uza.uz/uz/posts/maktab-bu-ayet-mamot-masalasi-25-08-2019

ЎЗБЕКИСТОН ЎРМОН ХЎЖАЛИГИНИ ОРОЛ ВА ОРОЛБЎЙИ

ҲУДУДЛАРИДАГИ ЭКОЛОГИК ВАЗИЯТНИ ЮМШАТИШ

БОРАСИДА ХАЛҚАРО ХАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ

Олимов Ж.Б.

ҚДПИ ўқитувчиси, PhD.

olimovjahongir1982@gmail.com

Тўҳтаназаров И.М.

ҚДПИ, тарих факултети

IV босқич талабаси

Аннотация: Ушбу мақолада Ўзбекистон ўрмон хўжалиги томонидан орол ва

оролбўйи ҳудудларидаги экологик вазиятни юмшатиш борасида юртимизда ҳамда
халқаро хамкорлик доирасида амалга оширилган ишлар борасида сўз юритилган.

Калит сўз ва иборалар: Ўрмон, ўрмон хўжаликлари, Давлат ўрмон фонди, Орол

бўйи генофонди, Глобал Экологик Жамғарма.

Аннотация: В данной статье рассказывается о работе, проводимой лесной

промышленностью Узбекистана по облегчению экологической обстановки на Арале и
приаралских районах нашей страны и в рамках международного сотрудничества.

Ключевые слова и фразы: Лес, лесное хозяйство, Государственный лесной фонд,

Островной генофонд, Глобальный экологический фонд.

Annotation: This article describes the work carried out by the forest industry of

Uzbekistan to alleviate the environmental situation in the Aral and Aral regions of our country
and within the framework of international cooperation.

Key words and phrases: Forest, forestry, State Forest Fund, Island gene pool, Global

Environment Facility.

Ўзбекистоннинг умумий майдони 44410,3 минг гектар тенг. Мазкур

майдоннинг 80% дашт ва чўллар ташкил қилади. Ўзбекистон кам ўрмонли

мамлакат ҳисобланиб, Бу кўрсаткич республика умумий майдонининг 19,6 %

ташкил этади. Ўзбекистонда ўрмонлар, Марказий Осиёнинг бошқа

мамлакатларидаги каби, асосан муҳофаза учун хизмат қилиб, чўллашув

жараёнлари билан курашишда катта роль ўйнайди

[1]

.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

572

Ўзбекистондаги экологик вазият собиқ СССР вақтида шаклланган

бўлиб, республиканинг бир қанча вилоятларида ҳозиргача мураккаблигича

қолмоқда. 1960-йилларда табиятни муҳофаза қилиш масаласи аввало

табиятни сақлаб қолиш кўламини ошириш билан боғлиқ тадбир сифатида

намоён бўлди. Айни вақтда, ўша даврлардаёқ, табиат ресурсларини – алоҳида

турдаги ҳайвонлар оламини сақлаб қолиш учун ҳаракат қилинган эди. Шунга

қарамай, экологик ҳолат ёмонлашишда давом этди. Оролбўйи ҳудудларида

мураккаб вазият вужудга келди. Амударё ва Сирдарё бассейнида суғорилиш

ишларининг жадал ва норационал олиб борилиши 1970-йилларга келиб Орол

денгизи сатҳининг кескин камайишига олиб келди. Ҳозирги вақтга келиб бу

денгиз 20 метрга пасайган. Орол денгизидаги сув ҳажми 60% гектар камайди,

денгиз майдони 67 мингдан 41 минг квадрат километрга кичрайди, сувнинг

шўрлилик даражаси 2-3 мартда кучайди. Оролнинг қуриган қисмидаги 4

квадрат миллион гектар ер қумли, тузли чўлга айланди. Бу денгизнинг

заҳарли тузлари Бухоро, Навоий ва Самарқанддаги ер майдонларига зарарли

таъсир этаяпти. Жуда катта ҳудуддаги иқлим ўзгарди. Чунки энди Орол

денгизи шимолдан келаётган шамолларни тўсмай қўйди. Кейинги йилларда

мобайнида Ўзбекистонга бозор иқтисодиёти муносабатларини кириб келиши,

иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда янгиланишлар кузатилди. Янги ерларни

кенг миқиёсда ўзлаштириш тўхтатилди. Пахта якка хокимлиги масаласи

енгиб ўтилди. Атмосферага ва сув ҳавзаларига зарарли чиқиндиларни

чиқариш анча камайди. Ҳавфли заҳарли химикатлардан фойдаланиш

камайтирилди. Шундай қилиб, Ўзбекистон мустақиллиги йилларида

мамлакат тараққиётида экологик муоммаларини ҳал қилиш кучайди.

Масалан, 2005 йилдаги маълумотга кўра, Ўзбекистонда ХХ аср бошига

келиб, ўрмонлар 4-5 мартага камайиб кетган. Бунда айниқса, тўқай

ўрмонлари катта қисқаришга учраган

[2]

.

Жонли табиатда ўсимликлар дунёси органик моддалар ишлаб

чиқарувчи манба ҳисобланади. Ўрмон таркибида дарахтлар, буталар, ўт-


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

573

ўланлар ҳамда ҳар хил ҳайвонлар бўлади. Ўрмон табиат мақсули ва айни

вақтда унинг асосий қисмидир.

Оролдаги оғир экологик аҳвол – чўллашиш жараёниии кўпайиши бу

эса Орол олди ҳудудига салбий таъсир кўрсатмоқда. ҳозирги кунда Орол

денгизининг қуриган майдони 3,5 млн. гектар атрофида бўлиб, Ўзбекистон

ҳудудида 1,3 млн. гектарни ташкил этади. Орол атрофида экологик аҳволни

юмшатиш учун, қуриган денгиз тубида ўрмонзорлар барпо қилишни ва

уларнинг ҳажмини кўпайтиришга алоҳида эътибор берилмоқа.

Орол ва унинг қуришига қарши дарахт экиш орқали курашиш. Орол

денгизи Марказий Осиёнинг ёпиқ сув ҳавзаларидан биридир. Унинг чор

атрофии бепоён чўл зонаси билан ўралган. Орол денгизини сув билан

тўлдириб турадиган манба бу Амударё ва Сирдарёлардир. Бу дарёлар ҳар

йили Орол денгизига 56 км

3

сув қуядилар. Маҳаллий ёғинлар ҳисобида эса 5

км

3

сув Орол денгизига қўшилиб туради. Бу икки дарё (қадимда Оқсув ва

Яксарт деб аталган) Тяншань ва Помир тоғларидан бошланиб, Орол

денгизига қўйиладилар. Тоғдан бошланган жойларида бу дарёларда 100 км

3

дан ортиқ сув бўлиб, то Орол денгизига қўйилганга қадар 2500 км масофани

чўл зонаси бўйлаб ўтганда сувнинг ярмидан кўпроғи буғланиб ва бошқа

сабаблар натижасида Оролга етиб бормайди. Бу икки буюк дарёларнинг

сувлари 2000 йилдан ҳам кўпроқ вақтдан буён Марказий Осиё халқларининг

чучук сувга ва қишлоқ хўжалигига бўлган талабини қондириб келмоқда, бу

минтақанинг муҳитига кўрсатган таъсири сезиларли даражада эмас эди.

Бироқ ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб бу минтақада вазият кескин

ўзгара бошлади. Бу ўзгариш собиқ Иттифоқ ҳукуматининг янги ерларни

ўзлаштириш асосида пахта етиштиришни кескин кўпайтиришга қаратилган

қароридан кейин бошланган эди.

Республикамизда Орол денгизи ҳавзаси экологик ҳолатини

соғломлаштиришнинг бир неча йилга мўлжалланган аниқ ҳаракат дастурига

кўра Қорақалпоғистон шаҳарлари, кўпгина туман марказлари, шунингдек,


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

574

йирик қишлоқлар ичимлик суви ва табиий газ билан таъминланди.

Қолаверса, республикада ўрмон хўжалигини ривожлантиришга, кўчма

қумларни мустаҳкамлаш чораларини кўришга қарши Оролнинг қуриган

тубида саксовулзорлар барпо этиш ишига катта аҳамият берилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 3 апрелдаги

162-сонли “Орол бўйи генофондини муҳофаза қилиш ҳайрия жамғармасини

тузиш ҳақида”ги қарори қабул қилинди. Унга кўра Орол бўйи атроф-

муҳитини ва аҳоли соғлигини мустаҳкамлаш ва экологик ҳолатини

яхшилашга қаратилган вазифалар белгилаб берилган. Қорақалпоғистон

Республикаси ҳукумати, Қорақалпоғистон Республикаси табиатни муҳофаза

қилиш Давлат кўмитаси билан БМТнинг Тараққиёт Дастури ҳамда Глобал

Экологик Жамғармасининг кўмаги билан “Амударёнинг қуйи қисми

Қорақалпоғистон Республикасида тўқай ўрмонларини сақлаб қолиш ва

муҳофаза қилинадиган ҳудудлар тизимини мустаҳкамлаш” бўйича лойиҳада

доирасида иш олиб борилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ ва

сув хўжалиги вазирлиги билан Германиянинг Ўзбекистондаги техник

ҳамкорлик жамиятининг лойиҳаси асосида Оролнинг қуриган тубида 2000-

2006 йилларда 8000 гектар майдонда саксовулзор барпо этиш ишлари 30450

гектар килиб бажарилди. Орол минтақасида экологик муҳитни яхшилаш

мақсадида Глобал экологик фонди лойиҳасининг 2003-2008 йилларда

мўлжалланган лойиҳаси асосида 10000 гектар майдонда саксовулзор барпо

этиш белгиланган бўлиб, Ҳозирги кунда эса ушбу лойиҳа асосида 17211

гектар майдонда саксовулзор барпо этиш ишлари амалга оширилди.

Қорақалпоғистон Республикасининг ўрмон хўжаликлари томонидан Оролни

қуриган тубида 2005 йилда 20678 гектар, 2006 йилда – 14962 гектар, 2007

йилда эса 16000 гектар майдонда саксовулзорлар барпо этилди

[3]

.

2012

йилдаги

маъулмотларга

кўра,

ўрмонларни

ўрганиш

институтининг Германия билан ҳамкорликдаги лойиҳа асосида Орол

денгизининг қуриган ҳудудида дарахт ўтқазиш ишлари олиб борилаяпти.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

575

Ҳозиргача 50 гектар ерга дарахт ўтқазилган. Демак, сунъий ўрмонларни

денгиз ўрнида яратиш бўйича ишлар олиб борилаяпти. Чунки бу ер тузи кўп

ва ҳосилдорлиги кам. Бу жойларда фақат намликни кўп талаб қилмайдиган

дарахтларнигина экиш мумкин

[4]

.

Орол денгизи билан боғлиқ муаммоларда ҳам худди шуларни айтиш

мумкин бўлади. Масалан, Қорақалпоғистон ҳудудидаги ўрмон хўжаликлари

ривожига катта эътибор қаратиш керак бўлади. Мазкур автоном

республикадаги Беруний ўрмон хўжалиги 1980 йилгача Тўрткўл ўрмон

хўжалиги қарамоғида бўлиб, Беруний участкаси деб номланиб келган.

Беруний участкасининг умумий ер майдони 2415 гектар бўлиб, шундан

ўрмон билан қопланган майдони 1200 гектарни ташкил этган. Беруний

ўрмон участкасининг асосий фаолият тури қишлоқ хўжалик маҳсулотлари

етиштиришдан иборат бўлган. 1980 йилдан бошлаб, бу участка Тўрткўл

ўрмон хўжалиги тасарруфидан Элликқалъа ўрмон хўжалиги қарамогига

ўтган. Элликқалъа ўрмон хўжалиги тасарруфидаги Беруний участкаси бу

йилларда ишлаб чиқаришнинг асосий тури ўрнида халққа ўтин, супурги ва

қамиш етказиб бериш билан шуғулланган.

Мустақиллик йилларида аҳолига ўрмон ёғочи маҳсулотини етказиб

бериш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги

бошқармаси негизида “Оқ-терак” корхонаси ташкил этилган. Бу ҳудуддаги

Беруний ўрмон хўжалигининг умумий ер майдони 27415 гектар қилиб

белгиланди. Шундан 1966 гектар ўрмон билан қопланган майдон колган

қисми – қумли минтақа бўлиб чегараланади. Беруний ўрмон хўжалигининг

асосий фаолияти ўрмончилик бўлиб асосан сунъий ўрмонлар барпо этиш,

кўчат етиштириш, халқ хўжалиги маҳсулоти бўлган ёғоч, ўтин ва бошқа

турдаги маҳсулотлар билан таъминлашдан иборат бўлди.

Хўжаликда қўшимча маблағ топиш юзасидан Оролнинг суви қуриган

тубида фитомелиорациялаш ишларини олиб боришда қатнашиб, сунъий


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

576

ўрмонзорлар барпо этиш каби ишлар қилиниб, қушимча 10.15 миллион

даромад қилинмоқда.

Орол денгизи ва унинг атрофидаги ўрмон хўжаликларида ҳам зарур

тадбирлар кўрилмоқда. Шулар жумласига Чимбой ўрмон хўжалигини

киритиш мумкин. Ўрмон хужалигиниг асосий вазифаси Давлат ўрмон фонди

ерларида ўрмонзорлар барпо этиш, ўрмонларни сақлаш ва қўриқлаш, ўрмон

ерлари ва ресурсларидан фойдаланиш, кўчатхона ташкил этиш, суви қочиб,

туз кони майдонига айланиш ҳавфи бўлган Орол денгизи ҳудудида ўрмон

фитомелиорация ишларини, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш

ишларини олиб боришдан иборат. Ўрмон хўжалиги ҳудудида 980 турли

бутали ўсимликлар ва 66 та турли ҳайвонлар мавжуд. Ўрмон хўжалигида

ўрмон бўлими асосан декоратив саноатбоп дарахтзорлар плантацияси тузиш

ва кўчатхоналарда кўчат етиштириш ишларини олиб бормоқда. Орол ўрмон

бўлими Орол денгизининг суви қуриган ҳудудида ўрмон фитомелорация

ишларини олиб бормоча. 1989-2005 йиллари бўлим денгиз ҳудудининг 37894

гектар ерида ўрмон барпо этди. Ўрмон хўжалиги 1990-2005 йиллари Давлат

ўрмон фонди ерининг 86891 гектарида ўрмон барпо қилди ва ўрмон

хўжалигида 14,5 гектар кўчатхона ташкил қилинган. Ўрмон хўжалиги ҳар

йили 2857 гектар майдонда ўрмон барпо этмоқда

[5].

Яна бир мисол: Тахтакўпир ўрмон хўжалиги 1973 йили Чимбой ўрмон

хўжалигининг Даукара ўрмон бўлими базасида ташкил қилинган. Ўрмон

хўжалигининг Давлат ўрмон фонди ери 541335 гектар майдонни ташкил

этади. Шунинг 356328 гектари ўрмон билан қопланган майдон.

Ўрмон

хўжалигининг

асосий

вазифаси

ўрмон

фондининг

суғориладиган ерлари ва Орол денгизининг суви қуриб кетган ерларида,

Қизилқум

чўлларида ўрмонзорлар барпо этиш, кўчатхона ташкил этиш,

ўрмонларни қўриқлаш ва сақлаш, ўрмон фонди ерлари ва ресурсларидан

оқилона фойдаланиш, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини

олиб боришдан иборат. Ўрмон хўжалиги ҳудудида 980 та ўсимлик турлари


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

577

ўсади ва 66 та ҳайвонот турлари бор. Ўрмон хўжалигида Акбугет ва Даукара

ўрмон бўлими ташкил этилган. Даукара ўрмон хўжалигининг жами ер май-

дони 236078 гектарни ташкил этади. Хўжалик асосан орол денгизи суви

Қуриб кетган ерларида ва Қизилқум чўлларида уруғидан ва кўчатидан

ўрмонзорлар барпо этиш ишларини олиб бормоқда. Акбурген ўрмон

хўжалигининг жами ер майдони 305257 гектар майдонни ташкил этиб,

хўжалик асосан суғориладиган ерларда теракзорлар, кўчатхоналар экиш.

қишлох хўжалиги экинларини экиш ишларини олиб бормоқда.

Ўрмон хўжалиги ташкил қилингандан буён 176278 гектар майдонда

ўрмон барпо қилинган, шунинг 162114 гектари

Қизилқум

чўлларида ва 14164

гектари Орол денгизининг суви қуриб кетган ерларида барпо этилган

ўрмонзорлар ҳозирги вақтда ўрмон хўжалигида 13,8 гектар майдонда

кўчатхона ташкил қилинган, кўчатхонада қайрағоч, гледичия, саксовул

кўчатлари етиштирилмоқда. 2006 йили янгидан қайрағоч, терак каби

кўчатлар етиштириш учун кўчатхона ташкил этилди. Ўрмон хўжалиги

уруғидан ва кўчатидан ҳар йили 2336 гектар майдонда ўрмон барпо этиб,

2000 гектар майдондаги ёш ўрмонзорларни ўрмон билан қопланган майдонга

ўтказиб келмоқда.

Оролбўйи ҳудудидаги Мўйноқ ўрмон хўжалиги 1975 йили Қўнғирот

ўрмон хўжалигининг Мўйноқ ўрмон бўлими баъзасида ўрмон хўжалиги

бўлиб ташкил этилган. Ўрмон хўжалигининг жами ер майдони 312374

гектарни ташкил этиб, шунинг 115288 гектари ўрмон билан қопланган

майдон ҳисобланади. Ўрмон хўжалигининг асосий вазифаси Орол

денгизининг суви куриб кетган ерларида ўрмонни уруғидан ва кўчатидан

барпо этиш, ўрмонларни сақлаш ва қўриқлаш, ўрмон ресурсларидан

фойдаланиш, Мўйноқ шаҳрини чанг-тўзонлардан, кўчма қумлардан

ҳимоялаш ишларини олиб боришдан иборат. Хўжаликнинг ўрмон фонди

ерларида 980 турдаги ўсимлик ўсади ва 66 хил турли ҳайвонлари бор.

Мўйноқ ўрмон хўжалигида битта Мўйноқ Ўрмон бўлими бўлиб, у ўрмон


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

578

хўжалигининг асосий вазифасини олиб боради. Ўрмон хўжалигида 182154

гектар майдонда янгидан ўрмон барпо этилган, шунинг 182154 гектари Орол

денгизининг суви қуриб кетган ерларида барпо этилган. Ўрмон хўжалигида

15 гектар майдонда кўчатхона ташкил этилиб, унда асосан саксовул кўчати

етиштирилмоқда. Ўрмон хўжалиги уруғидан ва кўчатидан ҳар йили 3350

гектар майдонда ўрмон барпо этилиб, 2630 гектар майдондаги ўрмонларни

ўрмон билан қопланган майдонга ўтказиб келмоқда.

Табиатни муҳофаза қилиш ҳамда биологик ресурслар хилма хиллигини

таъминлаш ва тараққий эттириш мақсадида Ўзбекистон 1995 йили биологик

хилма хиллик Халқаро Конвенциясига (СBD, Рио-де-Жанейро) қўшилган

[6]

.

БМТнинг Тараққий эттириш Дастури (ПРООН) ўрмонларни тиклаш ишига

катта ёрдам бермоқда. Мазкур лойиҳа доирасида Қорақалпоғистонда,

Амударё қирғоқларидаги тўқай ўрмонлари тиклана бошлади

[7]

.

Замонавий ўрмонларнинг Ўзбекистон учун фойдаси тўғрисида гап

борганда Ўзбекистон ўрмонларининг ўзига хос хусусияти шундан иборатки,

улар асосан табиатни муҳофаза қилувчи вазифани бажариш билан бир

қаторда ўрмонларимиз республикамиз табиатининг гўзал кўринишини сақлаб

турибди.

Демак, хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Ўзбекистондаги экологик

вазиятда ўзига хос муаммолар мавжуд. Орол ва оролбўйи ҳудудларидаги

экологик вазиятнинг ёмонлашуви дунё ҳамжамияти диққат марказида бўлиб

турибди. Шу сабабдан турли ҳорижий мамлакат илмий марказлари Орол

ҳудудидаги аҳволни яхшилаш учун ҳаракат қилмоқдалар. Оролнинг қуриган

ўзанига дарахтлар экилиб, дарахтзорларнинг барпо қилиниши бу йўлда

қўйилган катта қадамлардан саналади.

Фойдаланилган манба ва адабиётлар:

1. Шивалдова Н. “2011 год - международный год лесов”. – Тошкент,

Экология хабарномаси. №12, 2010.-10 б


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

579

2. Нодир Жўрабеков. “Заповедники Узбекистана: сохранение лесов и

биоразнообразия”. – Тошкент, Табиат ва инсон. №8, 2006.-37 б

3.

http://orol.zn.uz/46

4. Asia Khamzina, Nodir Djanibekov, John P.A.Lamers. “How attractive are

short-term CDM forestations in arid regions? The case of irrigated croplands in

Uzbekistan”. – Washington, Forest Policy and Economics. №13, 2012.-39 p

5.

Хамзина А., Ламерс Дж.П.А., Влек П.Л.Г “Орол денгизи ҳавзасидаги

Амударё қуйи оқимида деградацияга учраган қишлоқ хўжалиги ерларида

камайтирилган меъёрлар билан суғориш шароитларида дарахтларнинг илдиз

отиши” – Тошкент, Ўрмон экологияси ва бошқаруви. №10, 2005 -178 б.

6 «Государственный контроль за охраной животного и растительного

мира Республики Узбекистан» – Тошкент, Экологический вестник. №6, 2008,

стр 49

7. Шегай О. “ПРООН способствует восстановлению лесов и улучшению

жизни сельчан” – Тошкент, Экология хабарномаси. №9, 2011, 36-37 б.

YANGI TARAQQIYOT BOSQICHIDA MILLATLARARO

MUNOSABATLAR

Iminov B.B.

FarDU, O‘zbekiston tarixi kafedrasi

katta o‘qituvchisi, PhD

iminovbegzod7@gmail.com

Annotatsiya:

Ushbu

maqolada

yangi

taraqqiyot

bosqichida

millatlararo

munosabatlarning tarixiy omili yoritilgan

.

Sotsiologik so‘rov orqali

respondentlarning

millatlararo totuvlik va ahil qo‘shnichilikka bo‘lgan munosabatlari ilmiy tahlil qilingan.

Kalit so‘z va iboralar: strategiya, xalqlar do‘stligi, til, madaniy aloqalar, ahil

qo‘shnichilik, tolerantlik, respondent, millat, xalq, tarixiy tahlil.

Аннотация: в статье рассматривается социально-философский фактор

общегосударственных отношений на новом этапе развития. Через косиологический купов
был проведен научный анализ отношения рекпондентлапа к межнациональному согласию
и добрососедству.

Ключевые слова и фразы: стратегия, дружба народов, язык, культурные

отношения, добрососедские отношения, толерантност, респондент, нация, народ,
социальный анализ.

Библиографические ссылки

Шивалдова Н. “2011 год - международный год лесов”. – Тошкент, Экология хабарномаси. №12, 2010.-10 б

Нодир Жўрабеков. “Заповедники Узбекистана: сохранение лесов и биоразнообразия”. – Тошкент, Табиат ва инсон. №8, 2006.-37 б

http://orol.zn.uz/46

Asia Khamzina, Nodir Djanibekov, John P.A.Lamers. “How attractive are short-term CDM forestations in arid regions? The case of irrigated croplands in Uzbekistan”. – Washington, Forest Policy and Economics. №13, 2012.-39 p

Хамзина А., Ламерс Дж.П.А., Влек П.Л.Г “Орол денгизи ҳавзасидаги Амударё қуйи оқимида деградацияга учраган қишлоқ хўжалиги ерларида камайтирилган меъёрлар билан суғориш шароитларида дарахтларнинг илдиз отиши” – Тошкент, Ўрмон экологияси ва бошқаруви. №10, 2005 -178 б.

«Государственный контроль за охраной животного и растительного мира Республики Узбекистан» – Тошкент, Экологический вестник. №6, 2008, стр 49

Шегай О. “ПРООН способствует восстановлению лесов и улучшению жизни сельчан” – Тошкент, Экология хабарномаси. №9, 2011, 36-37 б.

Hepagreen - восстановление нормальной работы печени Androgard — препарат для настоящих мужчин Androgard — препарат для настоящих мужчин Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Maksimus - Натуральный продукт, для бодрости и энергии Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Avicenna’s Lab inLibrary — это научная электронная библиотека UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации Gulyamov - Гулямов Саид Саидахрарович MUVI24 - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Интернет-аптека >METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг All.Tube - Смотрите онлайн видео бесплатно в хорошем качестве Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды UMAR PROEKT - Комплексное проектирование UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана