Из истории распространения новых сортов сельскохозяйственных культур в Ферганской области за годы независимости

CC BY f
621-626
5
0
Поделиться
Хаитов, Ж. (2023). Из истории распространения новых сортов сельскохозяйственных культур в Ферганской области за годы независимости. Актуальные проблемы истории Узбекистана, 1(1), 621–626. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-of-uzbekistan/article/view/16549
Ж Хаитов, Бухарский государственный университет

Доцент кафедры всемирной истории, кандидат исторических наук

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье посредством анализа источников и литературы раскрывается история интродукции, создания и акклиматизации новых сортов плодовых деревьев в Фергане в годы советской власти и независимости. Также подробно изложена история проблем организации садов, их урожайность, устойчивость к болезням, цена, адаптация к местному климату


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

621

12. Дала ёзувлари. Зокиров Усмонжон отбоз 1944 йил Фарғона вилояти

Данғара тумани Найманча Қ.Ф.Й.да туғилган, миллати ўзбек.; Бойзақов

Қўчқорполвон 1952 йил Қирғизистон Республикаси Олабуқа тумани Сумсар

қишлоғида туғилган, миллати қирғиз.; Тожиматов Умаржон 1956 йил

Қирғизистон Республикаси Ўш вилояти Новқат тумани Эски Новқат

қишлоғида туғилган, миллати ўзбек.2006.

МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА ЯНГИ

ЭКИН НАВЛАРИНИНГ ТАРҚАЛИШИ ТАРИХИДАН

Ҳайитов Ж.Ш.

БухДУ, Жаҳон тарихи кафедраси доценти, PhD

jahongir.hayitov.89@mail.ru

Аннотация Ушбу мақолада совет ҳокимияти ва мустақиллик йилларида

Фарғонада мевали дарахтлар янги навлари кириб келиши, яратилиши ва
иқлимлаштирилиши тарихи манбалар ва адабиётлар таҳлили орқали очиб берилган.
Шунингдек, мевали боғлар ташкил ташкил этишдаги муаммолар, уларнинг ҳосилдорлиги,
касалликларга чидами, нарх-навоси ва маҳаллий иқлимга мослашуви тарихи ҳам
атрофлича келтирилган.

Калит сўз ва иборалар: мева, боғ, янги нав, пайвантаг, селекция, селекционер,

ҳосилдорлик, ҳаваскор деҳқонлар, ҳаваскор боғбонлар, дарахт, яшил макон.

Аннотация В данной статье посредством анализа источников и литературы

раскрывается история интродукции, создания и акклиматизации новых сортов плодовых
деревьев в Фергане в годы советской власти и независимости. Также подробно изложена
история проблем организации садов, их урожайность, устойчивость к болезням, цена,
адаптация к местному климату.

Ключевые слова и фразы: плоды, сад, новый сорт, прививка, селекция,

селекционер, урожайность, фермеры-любители, садоводы-любители, дерево, зеленое
насаждение.

Annotation In this article, the history of the introduction, creation and acclimatization of

new varieties of fruit trees in Fargana during the years of Soviet power and independence is
revealed through the analysis of sources and literature. Also, the history of problems in the
organization of orchards, their productivity, resistance to diseases, price, and adaptation to the
local climate is detailed.

Key words and phrases: fruit, garden, new variety, grafting, selection, breeder,

productivity, amateur farmers, amateur gardeners, tree, green space.

Ўзбекистон тарихининг мустақиллик йилларига қадар бўлган даврида

қишлоқ хўжалигини боғдорчилик, мевачилик ва томарқачиликнинг аҳволи

қониқарли ҳолатда бўлмаган. Асосий эътибор пахтачиликка қаратилгани


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

622

учун мевали кўчатлар парваришлаш, мевали боғларни сақлаб қолиш ва

кенгайтириш, маҳаллий ва хорижий навларни тарқатиш вазифалари иккинчи

вариантда эди. Тарихий манбаларда қаровсиз қолган боғлар, уларда

ҳосилдорлик паст даражада экани билан боғлиқ маълумотлар учрайди.

Айниқса, олма, нок, гилос, абрикос дарахтлари кексайган мевазорларни ёш

кўчатлар билан алмаштиришга эътибор қаратилмаслиги бу борадаги ишлар

ривожига ўз таъсирини ўтказган.

Совет ҳокимяти йилларида, айниқса, 1950-1980 йилларда колхоз ва

савхозларда асосий эътибор пахта экишга қаратилиб, пахта экиш, уни

парваришлаш, етилган ҳосилни йиғиштириш олдиндан ҳар бир туман ва

вилоятларда махсус йиғилишлар (селектор) ўтказилар, уларда партия ва

ҳукумат иштирок этиб нутқ сўзлардилар. Колхозлар, савхозлар, биригада ва

звенолар ҳудуди бошланадиган чегараларда Қизил байроқ илиб чиқиш

тартиби 1935 йилдаёқ бошланган эди. Ҳатто, пахта ҳосилини йиғиштириш

бошланадиган кунда “байрамона кайфият”да пахта ортилган телешкалар

пахта пунктига қараб йўлга чиқса, биринчи қатордаги тракторга қизил

байроқ илиб қўйилар, карнай-сурнайлар садоси остида “Қизил карвон” ўз

манзилига қараб йўлга чиқарди. Пахта йиғим-теримига оммавий сафарбарлик

эълон қилингандан сўнг барча ташкилот ва уюшмалар, ҳатто, бошланғич

синф ўқувчиларигача барча маориф муассасалари пахта йиғим-теримига

жалб этиларди. Пахта стратегик хомашё сифатида давлат мудофаа қудратини

мустаҳкамлашда муҳимлиги билан боғлиқ тарғибот характеридаги

маърузалар қилинар, даврий матбуотда юзлаб мақолалар чоп эттириларди.

“Пахта йиғим-терими – зарбдор меҳнат фронти”га айланиб, ушбу сиёсатга

қарши чиққанлар “давлат душмани” сифатида баҳоланарди. “Социалистик

мусобақа” авж олдирилиб, оммавия ахборот воситаларида ҳар бир вилоят,

туманнинг бир кунлик режага нисбатан терган пахтаси, умумий фоизи

ҳақида бир кунда мунтазам 3-4 маротаба маълумот бериб бориларди. Ҳосил

байрами пахта компанияси тугаганидан кейин асосан қишда ўтказилиши


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

623

таомилга кириб, “энг охирги кўсаккача ҳукуматга тўплаб бериш” масаласи

кун тартибига долзарб қилиб қўйилган. “Марказ” Ўзбекистондан пахта

хомашёси талаб қилганлиги оддий деҳқондан биринчи раҳбаргача аёнлиги

исбот талаб қилмайди.

Шу тариқа қишлоқ хўжалигида пахтачиликка давлат аҳамияти

даражасида жиддий эътибор қаратилиб, бу борада партия ролини ошириш,

жараёнларни сиёсийлаштириш томон йўл тутилди

[5: 18-19; 56-62.]

.

Масаланинг яна бир жиҳати шундаки, Иттифоқ республикалари ўртасида

иқтисодий интеграция яъни иқтисодий соҳалар тақсимоти вужудга

келтирилиб Ўзбекистон зиммасига етиштириб бериш, донли экинлар ҳақида

қайғурмаслик психологияси юзага келтирилганди. Шу сабаблар туфайли

Совет Иттифоқи парчаланиши ва мустақилликнинг дастлабки йилларида

озиқ-овқат танқислиги, иқтисодий инқироз, айниқса, ун ва ун маҳсулотлари

тақчиллиги келиб чиқди. Дончиликка етарли эътибор берилмаганлиги, бу

борада селекция ишлари қоғозда қолиб кетиб, амалиётга тадбиқ

этилмаганлиги бундай инқирозли жараёнларга энг муҳим сабаблардан бири

бўлди.

Совет ҳокимияти йилларида Фарғона вилояти Фарғона туманида

фаолият юритган мевали кўчатлар парваришлаш сахозининг участкалари ва

кўчатхоналари Фарғона тумани, Олтиариқ туманида жойлашган бўлиб,

Каптархонадаги Фарғона ўрмон хўжалиги, Ирригация ўрмон хўжалиги

кабиларни ҳам ўзида бирлаштирган эди. Ушбу савхознинг тажрибалар базаси

Р.Р. Шредер номли селекция станцияси ҳисобланиб, ер майдони 227 гектар,

шунингдек Олтиариқ туманида 113 гектар, жаъми 340 гектарни ташкил

этган. Каптархона ўрмон хўжалигида 233 гектар, Ирригация ўрмон

хўжалигида 377 гектар ер майдони бўлган. Демак, жаъми: 610 гектар

майдонда кўчатчилик ва ўрмончили билан шуғулланилган. Экиладиган ерлар

83 гектарни, боғлар 192 гектарни, узумзорлар 32 гектарни, кўчатзорлар 110

гектарни, бўш ерлар 101 гектарни ташкил этган

[6: 69].

1985-1990 йилларда


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

624

мева кўчатчилигини ўстиришга бўлган уринишлар ўзини оқламаганлиги

туфайли Фарғона вилоятидаги барча кўчатзорлар ягона бошқарув остига

олинган, хўжалик ҳисоби асосида иш юритишда кутилган натижаларга

эришилмаган.

Ўзбекистонда боғдорчиликнинг ривожланиши мустақиллик йилларига

қадар ўзига хос мураккаб жараёнларни ўз бошидан кечирди. Республикада

кечган зиддиятли ижтимоий-иқтисодий жараёнлар туфайли (“Ҳужум”, “Ер-

сув ислоҳоти”, “Қулоқлаштириш”, “Жамоалаштириш”, “Қатоғон қилиш”,

“Шаклан миллий мазмунан социалистик жамият барпо қилиш”, “Комунизм

асосларини яратиш” ва ҳоказо) юз берган салбий ҳолатлар янги экин

навларини тарқалишига ҳам ўз таъсирини ўтказди. Ўзбекистон Республикаси

мустақилликка эришганидан сўнг, боғдорчилик соҳасида амалга оширилган

ишлар, бу борадаги ютуқлар яққол кўзга ташланади.

Мевали боғлар истиқлол йилларидан аввал, яъни совет ҳокимияти

даврига қадар колхоз ва савхозларга қарашли бўлса, мустақиллик даврида

улар фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари ва қолган қисми бошқа

қишлоқ хўжалиги корхоналари ихтиёрига берилди. 2016 йилга келиб, боғлар

майдонининг 60,6 фоизи фермер хўжаликлари, 33,9 фоизи деҳқон

хўжаликлари ихтиёрига берилди. 2015 йилда етиштирилган меванинг 45,7

фоизи фермер хўжаликлари, 52,2 фоизи деҳқон хўжаликлари ҳиссасига тўғри

келди. Таъкидлаш жоизки, деҳқон хўжаликлари мева етиштиришда юқори

натижаларга эришмоқдалар.

Кейинги йилларда районлаштирилган энг яхши навларни танлаш,

уларни жойлаштириш масаласига эътибор кучайди. Жумладан, хориждан

олиб келинган кузги буғдой янги навларини фермер хўжаликларида

тўғридан-тўғри тажриба-синовдан ўтказишга ўтилди. Жумладан, 2009 йилда

П.П. Луньянинко номидаги Краснадар қишлоқ хўжалиги илмий тадқиқот

институтида яратилган “Грация” ва “Гром” (Россия федерацияси) ғалла

навлари давлат нав синовидан ўтказилди. “Грация” навининг бўйи 95-100 см,


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

625

ўртапишар, ётиб қолишга чидамли, дон вазни 37-45 грамм, потенциал дон

маҳсулдорлиги гектаридан 110 центнер, “Гром” нави эса дони бошоғидан

тўкилмай мустаҳкам турадиган, ҳосилдорлиги Краснадар шароитида 97,4

центнер, совуққа чидамли, бир гектарга 5,0 мм дон ўсувчан уруғ сепилади.

Шу билан бирга ушбу навларнинг хусусияти “Таня” нави билан қиёсий

равишда ўрганилди. “Таня” “Грация”, “Гром” навлари пишиб етилишидан 1-

4 кун фарқ бўлсада, 2015 йил совуқ баҳорда совуқ уруши ҳолати уларда

деярли кузатилмаган. “Таня” навидан ўртачи 59,6 ц/га ҳосил олинган. Совуқ

юқори бўлган йилларда ушбу навларда ҳосилдорлик сезиларли пасаймаган,

2015 йилда “Гром” навидан 59,1 ц/га “Таня” навидан 50,4 ц/га ҳосил

олингани юқоридаги фикрни исботлайди

[2: 17-18.]

. Мутахассис олимлар

фикрича, “Гром” ва “Грация” навларининг экишни деҳқонларга тавсия

берган муҳимдир.

Буғдой нави экин далаларига экилса кутилган даражада ҳосил олиниши

аниқланган. Айниқса, “Чиллики”, “Ғозғон”, “Краснодар-99”, “Шукрона”,

“Кеш-2016” навларидан юқори ҳосил олиш мумкинлиги исботланган

[1: 25-

26.]

. 2015-2016 ҳосил йилида қаттиқ буғдойнинг “Олмос”, “Садаф” янги

навлари тажриба-синовдан ўтказилиб, экишга руҳсат этилди

[1: 26-27].

Хуллас, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда деҳқончилик соҳасида

катта ўзгаришлар бўлиб, мисли кўрилмаган натижаларга эришилмоқда.

Юмшоқ ва қаттиқ буғдойнинг 100 дан ортиқ янги ва дурагай навлари

яратилиб, ўнлаб хорижий буғдой навлари келтирилиб маҳаллий иқлимий

шароитга мослаштирилди. Янги пахта, мевали дарахтлар, узум навлари,

томарқа экинлари, техник экинлар илмий муассаса ва марказларда, тажриба-

лабаратория

станцияларида,

уруғчилик

фермер

хўжаликларида

мувофақиятли синовдан ўтказилмоқда. Айрим ўзини оқламаган экин навлари

юқори фоизни ташкил этмаганлиги, Республикада селекция-уруғчилик

ишларини

самарали

йўлга

қўйишда

илмий

асосда

иш

кўриб

келиниётганлигидан далолат беради.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

626

Фойдаланилган манба ва адабиётлар:

1.

Зиёдуллаев Э., Дилмуродов Ш., Файзуллаев А. Суғориладиган

майдонлар учун юмшоқ буғдойнинг янги навларини яратиш//Агро илм-

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги. 2017. №6 (50).

2.

Тиллаев Р., Қамбариддинова И., Ҳамидуллаева М. “Грация” ва “Гром”

ғалла навлари//Агро илм-Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги. 2016. №3 (41).

3.

Муаллифнинг шахсий суҳбати материаллари, 2020 йил 15 май; 2021

йил 25 апрель.

4.

Назарова Д., Бобоева Ҳ. Замонавий интенсив олма боғларини татура

усулида шакллантиришнинг ўзига хос хусусиятлари//Ўзбекистон қишлоқ

хўжалиги. 2019. №1.

5.

ЎМА, Р-2284 - фонд, 1 – рўйхат, 648 – йиғма жилд.

6.

ЎМА, М-37-фонд, 1-рўйхат, 87-йиғма жилд, 69-варақ.

МУСТАҚИЛЛИК ДАВРИДА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШНИНГ МАДАНИЙ

АЛОҚАЛАРДАГИ МУНОСАБАТИ

Иминов Б.Б.

ФарДУ, Ўзбекистон тарихи кафедраси

катта ўқитувчиси, PhD.

iminov_b@bk.mail.ru

Хасанова М.Х.

ФарДУ магистранти

Аннотация: Ушбу мақолада рақабатбардош кадрлар тайёрлаш ишларини

такомиллаштириш зарурияти қайд этилган. Янги ривожланиш босқичи даврида
Ўзбекистонда хорижий давлатлар етакчи университетлари филиаллари ва қўшма
факультетларнинг иш бошлаганлиги давлатлараро маданий алоқалар чуқурлашувида
муҳим аҳамият касб этиши таъкидланган.

Калит сўз ва иборалар: фуқаролик жамияти, олий таълим, реформа,

университет, ёшлар, инновация, кадрлар, бакалавр, магистр, янги ривожланиш даври,
маданият.

Аннотация:

Автор

исследует

проблемы

реформирования

подготовки

конкурентоспособных кадров в условиях углубления реформ. В работе рассмотрена связь
данного вопроса с необходимостью созданием на базе университетов Узбекистана
совместных факультетов и филиалов ведуших университетов стран мира, как важного
фактора дальнейшего развития культурных связей между народами.

Библиографические ссылки

Зиёдуллаев Э., Дилмуродов Ш., Файзуллаев А. Суғориладиган майдонлар учун юмшоқ буғдойнинг янги навларини яратиш/ Агро илмЎзбекистонда қишлоқ хўжалиги. 2017. №6 (50).

Тиллаев Р., Қамбариддинова И., Ҳамидуллаева М. “Грация” ва “Гром” ғалла навлари//Агро илм-Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги. 2016. №3 (41).

Муаллифнинг шахсий суҳбати материаллари, 2020 йил 15 май; 2021 йил 25 апрель.

Назарова Д., Бобоева Ҳ. Замонавий интенсив олма боғларини татура усулида шакллантиришнинг ўзига хос хусусиятлари/ Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. 2019. №1.

ЎМА, Р-2284 - фонд, 1 – рўйхат, 648 – йиғма жилд.

ЎМА, М-37-фонд, 1-рўйхат, 87-йиғма жилд, 69-варақ

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов