Проблемы обеспечения продовольственной безопасности в регионах Ферганской долины

Направления: История
Тип источника: Конференция
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
647-648
0
0
Поделиться
Режаббоев, Н. (2023). Проблемы обеспечения продовольственной безопасности в регионах Ферганской долины. Актуальные проблемы истории Узбекистана, 1(1), 647–648. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-of-uzbekistan/article/view/16553
Н Режаббоев, Наманганский государственный университет

старший преподаватель, к.м.н.

0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Данная статья посвящена анализу проделанной работы по безопасности пищевых продуктов в нашей стране за последние годы. В основном освещается деятельность контрольных мероприятий, проводимых в течение короткого периода работы инспекции по надзору за агропромышленным комплексом и обеспечением продовольственной безопасности при Генеральной прокуратуре


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

647

6.

Расулов

А.М.

(2021).

ЎЗБЕКИСТОНДАГИ

ИҚТИСОДИЙ

ИСЛОҲОТЛАРДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ЎРНИ.

Scientific

progress

,

2

(1), 1568-1572.

7.

Расулов А.М. (2020). ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАРИХИДА

ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИНИНГ ЎРНИ.

ВЗГЛЯД В

ПРОШЛОЕ

, (SI-1№ 3).

8.

Rasulov A.M. (2021). ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ОММАВИЙ АХБОРОТ

ВОСИТАЛАРИНИНГ ТАРМОҚЛАРИ.

Scientific progress

,

2

(4), 836-838.

9.

Rasulov A.M. (2022). ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИНИНГ

ЖАМИЯТ АЪЗОЛАРИГА ҒОЯВИЙ ТАЪСИРИ.

Scientific progress

,

3

(4), 871-

875.

10.

Rasulov A.M. (2022). МУСТАҚИЛЛИК ДАВРИ ТАРИХИ РАСМИЙ

МАНБАЛАРИ.

Scientific progress

,

3

(3), 544-547.

11.

Rasulov A.M. (2021). ЎЗБЕКИСТОНДА ГЛОБАЛ ТАРМОҚНИНГ

РИВОЖЛАНИШИ.

Scientific progress

,

2

(6), 926-930.

12.

Rasulov

A.M.

(2021).

МУСТАҚИЛЛИК

ЙИЛЛАРИДА

ЎЗБЕКИСТОНДАГИ

МИЛЛАТЛАРАРО

ТОТУВЛИК

ВА

ДИНИЙ

БАҒРИКЕНГЛИК.

Scientific progress

,

2

(6), 931-936.

13.

Azizkhon Mukhamadqodirovich Rasulov (2022). МУСТАҚИЛЛИК

ЙИЛЛАРИДА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ЭРКИНЛИГИ.

Scientific progress, 3 (10), 4-8.

ФАРҒОНА ВОДИЙСИ ВИЛОЯТЛАРИДА ОЗИҚ-ОВҚАТ

ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ МУАММОЛАРИ

Режаббоев Н.А.

НамДУ катта ўқитувчиси, PhD

Аннотация: Ушбу мақолада мамлакатимизда сўнгги йилларда озиқовқат

хавфсизлиги бўйича амалган оширилган ишлар таҳлилига бағишланган. Асосан Бош
Прократура хузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш
устидан назорат қилиш инспекциясининг қисқа фаолияти давомида ўтказилган назорат
тадбирлари фаолияти ёритилган.

Калит сўз ва иборалар:

Инспекция, озиқ-овқат хавфсизлиги, агросаноат,

ғалла,чорвачилик, Фарғона водийси.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

648

Аннотация: данная статья посвящена анализу проделанной работы по

безопасности пищевых продуктов в нашей стране за последние годы. В основном
освещается деятельность контрольных мероприятий, проводимых в течение короткого
периода работы инспекции по надзору за агропромышленным комплексом и обеспечением
продовольственной безопасности при Генеральной прокуратуре.

Ключевые слова и фразы: Инспекция, продовольственная безопасность,

агропромышленность, зерно, животноводство, Ферганская долина.

Annotation: this article is devoted to the analysis of the work done on food safety in our

country in recent years. It mainly highlights the activities of control measures carried out during
the short period of work of the inspectorate for supervision of the agro-industrial complex and
ensuring food security at the Prosecutor General's Office.

Key words and phrases: Inspection, food security, agro-industry, grain, animal

husbandry, Ferghana Valley.

Дунёнинг кўплаб давлатлари озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи ечими

устида тинимсиз бош қотириб келаётган бир даврда таҳлиллар кўра,

Ўзбекистон озиқ-овқат хавфсизлигини нафақат таъминлаш, балки

мустаҳкамлаш борасида сўнги йилларда сезиларли натижаларга эришиб

келаётганлигини кўрсатмоқда.

Аслида, озиқ-овқат хавфсизлиги жуда кенг тушунча бўлиб, у, энг

аввало, аҳоли эҳтиёжини физиологик меъёрларга мос равишда истеъмол

маҳсулотлари билан таъминлашни назарда тутади. Бироқ кейинги пайтда

озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши аҳоли сони ва

эҳтиёжларининг ортишидан орқада қолаётгани, айниқса, қишлоқ хўжалиги

ҳамда қайта ишлаш саноати ривожи учун етарли шароит мавжуд бўлмаган

мамлакатларда муаммо тобора чуқурлашиб бормоқда.

БМТ маълумотларига кўра, ҳозирда жаҳон аҳолисининг 815 миллион

нафари оч қолаётган бўлса, 2050 йилга бориб бу сони 2 млрд. кишига етади.

Уларнинг 12,9 фоизи ривожланаётган мамлакатларда яшайди. Беш ёшгача

бўлган болалар ўртасидаги ўлимнинг 45 фоизи айнан тўйиб овқат емаслик

натижасида келиб чиқаётир. Ҳозирги кунда ҳар йили 3,1 нафар бола айнан

шу сабаб ҳаётдан кўз юммоқда.

Бугунги кунда мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш

бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, озиқ-овқат


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

649

хавфсизлигини таъминлашда аҳолини барқарор озиқ-овқат маҳсулотлари

билан таъминлаш вазифаси давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири

бўлиб қолмоқда. Бу борадаги ишларни янада такомиллаштириш ва

самарадорлигини янада ошириш мақсадида соҳада назоратни кучайтириш,

йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ва бу билан мамлакат озиқ-

овқат хавфсизлигини кучайтириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси

Президентининг 2018 йил 17 апрелида Ўзбекистон Республикаси Бош

Прократураси хузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлигини

таъминлаш устидан назорат қилиш инспекцияси ташкил этилган. Ўзбекистон

Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги “Тадбиркорлик

фаолиятини ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва

прокуратура органлари фаолиятини оптималлаштириш чора-тадбирлари

тўғрисидаги” фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Махкамаси ҳузуридаги агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги

таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси ташкил этилди

[1: 12]

.

Демак, инспекция 2018 йил 17 апрелидан то 2019 йил 15 мартига қадар

фаолият олиб борган ва Республика миқёсида қатор назорат тадбирларни

олиб борган.

Қуйида Бош Прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-

овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг

йиғилишларида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг Фарғона водийси

вилоятлари мисолида таҳлил қилинган.

2018 йил 25 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош

Прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги

таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг йиғилишида 2018

йил давомида чорвачилик сохасида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган

камчиликлар муҳокама қилинди. Жумладан, 2018 йилда қорамолчилик

хўжалигини ташкил қилиш учун 670 та лойиҳадан 517 таси (77 фоиз) амалга

оширилган. Жойларда фермер хўжаликлари учун ҳар бир шартли қорамолга


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

650

жаратилган ер майдонларининг энг кам майдони ажратилиши хисобига

чорвачилик хўжаликларининг манфаатига жиддий зарар етказилган. Бундай

холат Фарғона вилоятида 2332 гектар ва Андижон вилоятида 993 гектарни

ташкил этган бўлса, аксинча Наманган вилоятида эса 2311 гектар чорва

бошига нисбатан ортиқча ер майдони ажратилган. Андижон вилоятида 23

ҳолатда 228 гектар ер майдони чорва бош сонига нисбатан ортиқча

ажратилганлиги ёки ажратилган ер майдонига нисбатан чорва бош сонлари

мавжуд эмаслиги аниқланган. Жумладан: Хўжаобод туманида фаолият

кўрсатиб келган “Шаҳрихонсой чархпалаги” наслчилик фемер хўжалигига

озуқа экиш учун 16 гектар майдон ажратилган бўлиб, фермер хўжалигида

атига 9 бош қорамол мавжудлиги аниқланган

[2: 13]

.

Чорвачиликда

наслчилик

ишларини

илмий

асосда

ташкил

этилмаганлиги, аҳоли хонадонларида ва фермер хўжаликларидаги

сигирларни сунъий уруғлантириш салмоғи пастлиги, соҳада ишларни

тизимли олиб борилмаганлигини англатади.

Тизимда наслли қорамол олиб келиш топшириғи Фарғона вилоятида 85

фоизга бажарилганлиги сохада ижро ишлари тўлиқ бажарилмагани ёки ўз

холига ташлаб қўйилганлигини англатади. Қорамоллар бош сонининг

камайиши кузатилаётган ҳудудлар асосан Фарғона вилоятида 110 минг бош,

Наманган вилоятида эса 73 минг бошни ташкил қилган. Наслчилик

субъектларининг ташкил этиш топшириғи Андижон вилоятида режага

нисбатан 30 тага кам бажарилганлини қайд этилган. Буларнинг оқибатида

аҳоли жон бошига гўшт ишлаб чиқариш Фарғона вилоятида 60 фоиз,

Андижонда 65, Наманган вилоятида эса 72 фоизга камайиши кузатилган

[3:

232]

.

Ердан оқилона фойдаланиш, ер ажратишда суиистеъмолчиликка йўл

қўймаслик бўйича назорат тадбирларида қуйидаги холатлар аниқланган.

Жойларда чорва бош сонларига нисбатан кам ер майдони ажратилиши

оқибатида чорвачилик хўжаликларининг манфаатларига жидий зарар


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

651

етказилган. Бундан ташқари озуқа базасининг етишмаслиги, чорва

молларини сақлаш биноларнинг талаб даражасида эмаслиги, ветеринария

хизматлари фаолиятидаги жиддий нуқсонларнинг мавжудлиги туфайли

Наманган вилоятида 363 бош (Республика бўйича 5765 бош) чорва моллари

касалликка чалинганлиги оқибатида мажбурий сўйилган ёки ҳаром

ўлганлиги аниқланган

[4: 232]

.

Бундан ташқари, Республикада 2018 йилда давлатга дон сотиш режаси

20136 та фермер хўжаликлари томонидан 262439 тонна дон кам

топширилган. Бундай холат Андижон вилоятида 298 та, Наманган вилоятида

441 та ва Фарғона вилоятида эса 1508 тани ташкил этиб, асосан, фермер

хўжаликлари хиссасига тўғри келган. Шунингдек, Республика бўйича дон

корхоналари томонидан ғаллани ифлослиги ва намлиги учун 513 та фермер

хўжаликларининг жами 118,4 млн. сўмлик 504,9 тонна дон маҳсулотлари

асоссиз чегирма чиқарилганлиги аниқланган. Бундай ҳолатлар асосан

Фарғона вилоятида 59 та, 13 тоннани ва Андижон вилоятида 44 та, 18

тоннани ташкил қилган

[5: 17]

.

2018 йили Республика бўйича 1091,6 минг гектар майдонга бошоқли

экин экилган бўлиб, ўрганишлар натижасида уларнинги 275 минг гектар

майдонда “ўрта” униб чиққан, 43,5 минг гектар майдон “қолоқ” бўлиб,

ривожланишдан орқада қолганлиги аниқланган. Бунинг асосий сабаблари,

бошоқли дон экинлари белгиланган муддатдан кечиктириб экилганлиги

ҳамда ғалла парваришида тегишли агротехник тадбирлар тўлақонли

бажарилмаганлиги

туфайли

дон

маҳсулотларини

етиштиришда

хосилдорликнинг камайишига сабаб бўлган. Шунингдек, 2018 йилнинг

август ойи ҳолатига 681,5 минг гектар ғалладан бўшаган майдонларга

такрорий экин экилган. Аммо, такрорий экин экилмаган ерларга ҳам

ҳисоботда қўшиб ёзиш ҳолатлари кузатилган. Бундай холатлар Фарғона

вилоятида 1 440 гектар, Наманган вилоятида 922 гектар, Республика бўйича

эса жами 12 494 гектарни ташкил этган

[6: 38]

.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

652

2018 йили уруғлик дон тайёрлаш режаси Республика бўйича 68348

тоннани ташкил этган аммо, шундан 27678 тона кам бажарилган. Бундай

холат Андижон вилоятида 10 тонна, Фарғона вилоятида эса 178 тонна ва

Наманган вилоятида эса 1228 тонна кам бажарилганлиги аниқланган. Шу

ўринда таъкидлаш жоизки, Республиканинг суғориладиган майдонларида

экиладиган кузги юмшоқ буғдойнинг асосий навлари Россия селекциясига

мансублиги туфали 2019 йил ҳосили учун Краснодар ўлкасидан

Республикага 4980 тонна уруғлик дон олиб келинган. Бундан аввалги

йилларда ушбу кўрсатгич 2016 йилда 14520 тонна, 2017 йилда эса 240

тоннани ташкил қилган. Архив маълумотлари таҳлилига кўра, импорт

хисобига олиб келинган ва уруғлик учун етиштирилаётган ғалла хосили ҳам

турли сабабларга кўра кам етиштирилган. Шунингдек, таҳлилларга кўра 30

центнердан кам ҳосил олган фермер хўжаликларини хисасаси Фарғона

вилоятида 75 та, Андижон вилоятида эса 43 тани ташкил этган. Бундай холат

жойларда уруғлик ғаллани ривожланиш фазаларида зарурий бўлган

агротехника ишларини бажармаслик, ўғитлаш, суғориш ва касалликларга

қарши курашнинг ўз вақтида бажарилмасли оқибатида содир бўлганлиги

аниқланган

[7: 45]

.

Испекциянинг Наманган вилояти бўлими томонидан вилоятда озиқ-

овқат ҳавфсизлигини таъминлаш бўйича олиб борилган таҳлил натижаларига

кўра, 2019 йил хосили учун режалаштирилган кузги бошоқли дон

экинларини жойлаштириш ишларини етарли олиб борилмаганлиги

натижасида фермер хўжаликлари ер майдонларига асоссиз равишда кузги

бошоқли дон экинлари жойлаштиришга йўл қўйилган. Масалан, вилоятнинг

Косонсой, Учқўрғон, Чуст, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманларида 267 та фермер

хўжаликларининг 4004 гектар ер майдонида экилган кузги бошоқли дон

экинлари ривожланиши қолоқлиги ва туман бўлимлари томонидан ушбу

ҳолатлар эътибордан четда қолган

[8: 66]

. Шунингдек, ғаллани ривожланиши

юзасидан тегишли мутасаддиларнинг сохага оид вазифаларни белгилаб


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

653

бермагани, суғориш ишларини тўғри йўлга қўйилмагани, ўғит билан етарли

озиқлантирмагани,

маҳаллий

ўғит

жамғармаганлиги

оқибатида

ҳосилдорликка ўзининг салбий таъсирини кўрсатганлиги келтириб ўтилади.

Шунингдек, 2018 йилда вилоятда 6607 тонна шоли сотиш режаси

белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 379 тонна давлатга шоли топширилиб, режа 6

фоизга бажарилган ва шоли етиштириш бўйича шартнома тўлиқ

бажарилмаган

[9: 67]

.

Фарғона вилоятида уруғлик буғдой етиштириш бўйича режага

нисбатан 1661 тонна 93,2 фоизга кам уруғлик топширилилган. Қишлоқ

хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш ва қиш-баҳор мавсумига ғамлаш бўйича

давлат буюртмасининг тўлиқ бажарилишини, шунингдек, аҳоли ва ижтимоий

соҳа муассасалари озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий турлари ва мавсумий

мева-сабзавот маҳсулотлари билан йил давомида узлуксиз таъминлашни

назорат қилиш соҳасида инспекциянинг Боғдод, Данғара, Риштон ва Сўх

туманларида бирор бир назорат тадбирлари ўтказилмаган ва назорат

ҳужжатлари қўлланилмаган

[10: 118]

.

Республика доирасида озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш

ишларини такрорий экинларни тўғри йўлга қўйиш муҳим аҳамиятга эга.

Аммо, бу борада 2018 йил август ойи ҳолатига кўра 681,5 минг гектар

ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экин экилган. Бироқ, такрорий экин

экиш режаси Андижон, Жиззах, Тошкент ва Фарғона вилоятларида

бажарилмаган. Бу борадаги назорат тадбирларига кўра Наманган вилоятида

922 гектар, Фарғона вилоятида 1440 гектар (Республика бўйича 12 494

гектар) такрорий экин экилмаган майдонлар ҳисоботга мутасаддилар

томонидан қўшиб ёзилганлиги аниқланган

[11: 213]

.

Юқоридаги

келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики,

Республиканинг асосий озиқ-овқат маҳсулотларини етказишга қодир ва бу

борада салмоқли ўринни эгаллаган Фарғона водийси вилоятларида, соҳада

фаолият олиб бораётган айрим масъулларнинг бепарволиги ва ўз ишини


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

654

илмий асосда юритмагани ҳамда шаҳсий манфаатлари давлат режасини

тўлақонли бажарилмаслигига сабаб бўлган. Бу эса, бундан кейин озиқ-овқат

ҳавфсизлигини таъминлашда импорт ва экспорт масалалари, ахоли

таъминоти ва уни захира қилишда жиддий муаммоларни келтириб чиқаради.

Табиий иқлим, сув ресурслари ва ишчи кучининг етарлилиги ҳамда маждуд

яратиб берилган имконниялардан оқилона фойдалани билмаслик ёмон

оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.

Фойдаланилган манба ва адабиётлар:

1.

Ўзбекистон Миллий архиви (ЎзМА), М-165- фонд, 1-рўйхат, 2-иш, 12-

варақ.

2.

ЎзМА, М-165- фонд, 1-рўйхат, 2-иш,13-варақ.

3.

ЎзМА, М-165- фонд, 1-рўйхат, 2-иш, 232 -варақ.

4.

ЎзМА, М-165- фонд, 1-рўйхат, 2-иш, 232-варақ.

5.

ЎзМА, М-165- фонд, 1-рўйхат, 2-иш,17-варақ.

6.

ЎзМА, М-165- фонд, 1-рўйхат, 2-иш, 39-варақ.

7.

ЎзМА, М-165- фонд, 1-рўйхат, 2-иш, 45-варақ.

8.

ЎзМА, М-165- фонд, 1-рўйхат, 2-иш, 66-варақ.

9.

ЎзМА, М-165- фонд, 1-рўйхат, 2-иш, 67-варақ.

10.

ЎзМА, М-165- фонд, 1-рўйхат, 2-иш,118-варақ.

МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА ЎЗБЕКИСТОНДА ЭКОЛОГИЯ

СОҲАСИДАГИ ИСЛОҲАТЛАР

Норқўзиев Д.Р.

НамДУ докторанти

Аннотация: Ушбу мақола мустақиллик йилларида респубикада экология ва

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида олиб борилаётган олиб борилатган сиёсий
ислоҳотлар ва амалий ишларнинг натижаси, республиканинг ижтимоий-экологик
ҳолатини кўтаришда устувор аҳамиятга эга бўлган баъзи бир масаларни давлат
томонидан қўллаб-қувватлашни давом эттириш каби жиҳатларни ўз ичига олади.

Калит сўз ва иборалар: Атроф-муҳит, фенол, формалдегид, аммиак, атмосфера,

экологик хавфсизлик, экологик экспертиза, пестицид, концепция, экологик қонунлар.

Аннотация: В данной статье описаны результаты политических реформ и

практической работы, проведенной в сфере экологии и охраны окружающей среды в
республике за годы независимости, такие аспекты, как продолжение государственной

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Миллий архиви (ЎзМА), М-165- фонд, 1-рўйхат, 2-иш, 12- варақ.

ЎзМА, М-165- фонд, 1-рўйхат, 2-иш,13-варақ.

ЎзМА, М-165- фонд, 1-рўйхат, 2-иш, 232 -варақ.

ЎзМА, М-165- фонд, 1-рўйхат, 2-иш, 232-варақ.

ЎзМА, М-165- фонд, 1-рўйхат, 2-иш,17-варақ.

ЎзМА, М-165- фонд, 1-рўйхат, 2-иш, 39-варақ.

ЎзМА, М-165- фонд, 1-рўйхат, 2-иш, 45-варақ.

ЎзМА, М-165- фонд, 1-рўйхат, 2-иш, 66-варақ.

ЎзМА, М-165- фонд, 1-рўйхат, 2-иш, 67-варақ.

ЎзМА, М-165- фонд, 1-рўйхат, 2-иш,118-варақ.

Hepagreen - восстановление нормальной работы печени Androgard — препарат для настоящих мужчин Androgard — препарат для настоящих мужчин Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Maksimus - Натуральный продукт, для бодрости и энергии Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Avicenna’s Lab inLibrary — это научная электронная библиотека UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации Gulyamov - Гулямов Саид Саидахрарович MUVI24 - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Интернет-аптека >METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг All.Tube - Смотрите онлайн видео бесплатно в хорошем качестве Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды UMAR PROEKT - Комплексное проектирование UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана