Реформы в области экологии в Узбекистане за годы независимости

Направления: История
Тип источника: Конференция
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
654-666
0
0
Поделиться
Норкузиев, Д. (2023). Реформы в области экологии в Узбекистане за годы независимости. Актуальные проблемы истории Узбекистана, 1(1), 654–666. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-of-uzbekistan/article/view/16554
Д Норкузиев, Наманганский государственный университет

Аспирант

0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье описаны результаты политических реформ и практической работы, проведенной в сфере экологии и охраны окружающей среды в республике за годы независимости, такие аспекты, как продолжение государственнойподдержки некоторых вопросов, имеющих приоритетное значение в улучшении социально-экологическое и экономическое состояние республики


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

654

илмий асосда юритмагани ҳамда шаҳсий манфаатлари давлат режасини

тўлақонли бажарилмаслигига сабаб бўлган. Бу эса, бундан кейин озиқ-овқат

ҳавфсизлигини таъминлашда импорт ва экспорт масалалари, ахоли

таъминоти ва уни захира қилишда жиддий муаммоларни келтириб чиқаради.

Табиий иқлим, сув ресурслари ва ишчи кучининг етарлилиги ҳамда маждуд

яратиб берилган имконниялардан оқилона фойдалани билмаслик ёмон

оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.

Фойдаланилган манба ва адабиётлар:

1.

Ўзбекистон Миллий архиви (ЎзМА), М-165- фонд, 1-рўйхат, 2-иш, 12-

варақ.

2.

ЎзМА, М-165- фонд, 1-рўйхат, 2-иш,13-варақ.

3.

ЎзМА, М-165- фонд, 1-рўйхат, 2-иш, 232 -варақ.

4.

ЎзМА, М-165- фонд, 1-рўйхат, 2-иш, 232-варақ.

5.

ЎзМА, М-165- фонд, 1-рўйхат, 2-иш,17-варақ.

6.

ЎзМА, М-165- фонд, 1-рўйхат, 2-иш, 39-варақ.

7.

ЎзМА, М-165- фонд, 1-рўйхат, 2-иш, 45-варақ.

8.

ЎзМА, М-165- фонд, 1-рўйхат, 2-иш, 66-варақ.

9.

ЎзМА, М-165- фонд, 1-рўйхат, 2-иш, 67-варақ.

10.

ЎзМА, М-165- фонд, 1-рўйхат, 2-иш,118-варақ.

МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА ЎЗБЕКИСТОНДА ЭКОЛОГИЯ

СОҲАСИДАГИ ИСЛОҲАТЛАР

Норқўзиев Д.Р.

НамДУ докторанти

Аннотация: Ушбу мақола мустақиллик йилларида респубикада экология ва

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида олиб борилаётган олиб борилатган сиёсий
ислоҳотлар ва амалий ишларнинг натижаси, республиканинг ижтимоий-экологик
ҳолатини кўтаришда устувор аҳамиятга эга бўлган баъзи бир масаларни давлат
томонидан қўллаб-қувватлашни давом эттириш каби жиҳатларни ўз ичига олади.

Калит сўз ва иборалар: Атроф-муҳит, фенол, формалдегид, аммиак, атмосфера,

экологик хавфсизлик, экологик экспертиза, пестицид, концепция, экологик қонунлар.

Аннотация: В данной статье описаны результаты политических реформ и

практической работы, проведенной в сфере экологии и охраны окружающей среды в
республике за годы независимости, такие аспекты, как продолжение государственной


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

655

поддержки некоторых вопросов, имеющих приоритетное значение в улучшении
социально-экологическое и экономическое состояние республики.

Ключевые слова и фразы: Окружающая среда, фенол, формальдегид, аммиак,

атмосфера, экологическая безопасность, экологическая экспертиза, пестицид,
концепция, экологическое законодательство.

Annotation: This article describes the results of political reforms and practical work

carried out in the field of ecology and environmental protection in the republic over the years of
independence, such aspects as continued state support for certain issues that are of priority
importance in improving the socio-ecological and economic condition of the republic.

Key words and phrases: Environment, phenol, formaldehyde, ammonia, atmosphere,

environmental safety, environmental expertise, pesticide, concept, environmental legislation.

Бугунги кунда айрим мамлакатларда юз бераётган табиий офатлар-

тоқшинлар, ўрмон ёнғинлари, давоси йўқ янги касалликлар каби экологик

талофатлар табиатни инсонларга қайтараётган жавоби дейишимиз мумкин.

Инсонларни атроф-муҳитга шафқатсизларча муносабати ва бунинг натижаси

ўлароқ, экологик муаммолар, инқрозларнинг юзага келиши минтақавий ва

глобал миқёсдаги сиёсий зиддиятларни, ижтимоий-иқтисодий беқарорликни

юзага келтирмоқда.

Мамлакатимизда ҳам амалга оширилаётган экологик сиёсатнинг

натижаси мамлакатимизнинг кўплаб ҳудудларида экологик вазиятнинг

барқарорлашуви, унинг қатор зоналарида эса атроф-муҳитнинг ифлосланиш

даражасининг

камайишига

олиб

келди

дейиш

мумкин.

Фенол

концентрацияси пасайиши Олмалиқ, Бухоро, Самарқанд, Чирчиқ,

формалдегид – Чирчиқда, аммиак – Олмалиқ ва Андижон шаҳарларида

кузатилган

[1]

.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг “Атмосфера ҳавосини

муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни талабларини амалга ошириш

мақсадида 1996 йилдан буён республикамизда ҳар йили икки босқичли “Тоза

ҳаво”

[2]

ойлиги ўтказилмоқда. Мазкур тадбирни ўтказишдан асосий мақсад

ифлослантирувчи манбалар устидан давлат назоратини ўрнатиш,

автотранспорт воситаларининг атроф табиий муҳитга ва аҳоли саломатлигига

салбий таъсирини камайтиришдан, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш

масалаларига кенг жамоатчилик диққатини жалб этиш, фуқаролар ва


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

656

корхоналарнинг табиатни муҳофаза қилиш қонунлари талабларига риоя

қилишларига эришишдан иборат.

Маказий Осиё республикалари Президентлари имзолаган Олма-ота

декларациясида 1998 йил Марказий Осиё минтақасида атроф-муҳитни

муҳофаза қилиш йили деб эълон қилнди

[3]

. Ваҳоланки, Оролбўйи

муаммолари, экологик вазият кескин деб баҳоланаётган Чирчиқ-Ангрен,

Фарғона-Марғилон, Навоий ва бошқа саноат зоналари

[4]

атроф-муҳитини

яхшилаш муаммолари ҳамон долзарблигича қолмоқда эди. Бу ўз навбатида,

шу минтақалар бўйлаб йирик саноат зоналарининг фаолияти билан уларнинг

атроф-муҳитга таъсири ортганлиги сабабли боғланиши табиий.

Республикада сўнгги йиллар давомида экологик хавфсизликни

таъминлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида, жумладан, экологик

ҳолатни яхшилаш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш учун қулай

шароитлар яратиш, хусусан, ер-сув, атмосфера ҳавоси мусаффолигини

сақлаш, маиший чиқиндиларни йиғиш, сақлаш, ташиш, утилизация қилиш,

қайта ишлаш ва кўмиш тизимини янада такомиллаштириш йўналишларида

кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилда.

Ўзбекистоннинг мустақил ривожланиш йилларидаги экологик сиёсати

натижасида атроф-муҳит сифати яхшиланди. Шу даврда, атмосферага

ифлослантирувчи моддаларнинг ташланиши 2,1 мартага, ифлосланган

чиқинди сувлар ҳажми 2 баробарга камайди. Ўсимликларни ҳимоя

қилишнинг биологик усуллари пестицидлардан фойдаланишни 5 маротабага

[5]

қисқартириш имконини яратди.

Республикамизнинг бозор муносабатларига ўтиш даврида, табиатни

ҳимоялаш фаолиятининг марказлаштирилган молиялаштириш ҳолати

сезиларли даражада қисқариб бориши туфайли экологик муаммо маълум бир

қийинчиликлар билан ҳал этилади. Кейинги йилларда экологик

хавфсизликни таъминлаш бўйича муҳим ташкилий, ҳуқуқий ва ижтимоий-

иқтисодий чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва амалга оширилмоқда. Атроф-


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

657

муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш,

табиий ресурсларнинг айрим турларидан фойдаланиш механизмлари ва

шартлари, шунингдек, давлат экологик экспертизасини амалга ошириш,

турли тоифадаги қўриқланадиган ҳудудларни ташкил қилиш, уларда алоҳида

фойдаланиш режимини ўрнатиш тартиб ҳамда омиллари ва бошқа

масалаларни белгилаб берган 15 дан зиёд қонун, 30 дан ортиқ норматив-

ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди ва бугунги кунимизда ҳам амал қилмоқда.

Шунингдек, бугунги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси атроф-

муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги 11 та халқаро конвенция, битимлар ва

улар доирасидаги 7 та кўп томонлама халқаро шартномага қўшилди.

Биохилма-хилликни муҳофаза қилиш масалалари бўйича 4 та конвенция ва 5

та халқаро келишув, трансчегаравий сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва

улардан оқилона фойдаланиш тўғрисидаги 2 та конвенция ҳамда Бирлашган

Миллатлар Ташкилотининг Иқлимий ўзгариши тўғрисидаги доиравий

конвенцияси ва Киото протоколи, Озон қатламини муҳофаза қилиш

тўғрисидаги

конвенция

ва

Монреаль

протоколи,

Чиқиндиларни

трансчегаравий ташишни тартибга солувчи Базель конвенцияси шулар

жумласидандир

[6]

. Бугунги кунда асосий эътибор ишлаб чиқариш

жараёниларида модернизация қилиш ва уларнинг экологик хавфсиз

усулларини ишлаб чиқаришга қаратилмоқда

[7]

.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 27

майдаги “2013-2017 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит

муҳофазаси бўйича ҳаракатлар дастури тўғрисида”ги қарорига мувофиқ бу

йўналишдаги ишлар тизимли равишда амалга оширилган эди.

Бундан ташқари, юқоридаги дастурнинг узвий давоми сифатида, яқин

йиллар ичида экология, атроф-муҳит муҳофазаси, табиий ресурслардан

оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш, чиқиндилар билан боғлиқ

ишларни амалга ошириш соҳасидаги давлат сиёсатининг самарали амалга

оширилишини таъминлаш мақсадида 2017 йил 21 апрелда Ўзбекистон


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

658

Республикаси Президентининг ПФ-5024-сонли “Экология ва атроф-муҳитни

муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш

тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди

[8]

. Ушбу ҳужжатга кўра, Давлат

экология қўмитасига қуйидаги вазифалар юкланганлигини кўришимиз

мумкин:

- экология, атроф-муҳит муҳофазаси, табиий ресурслардан оқилона

фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш соҳасида давлат бошқарувини амалга

ошириш;

- маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш, қайта ишлаш, утилизация

қилиш ва кўмиш ишларининг самарали тизимини ташкил этиш;

- атроф-муҳитнинг экологик ҳолати мақбул тарзда сақланишини,

экология тизимлари, табиий комплекслар ва алоҳида объектларни

қўриқлашни, экологик вазият соғломлаштирилишини таъминлаш;

- ер, ерости бойликлари, сув, ўрмонлар, қўриқланадиган табиий

ҳудудлар, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан

фойдаланиш, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, чиқиндилар билан

боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги қонунчиликка риоя қилиш

борасида давлат экологик назоратини амалга ошириш;

- экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат

кадастрини юритиш, шунингдек, ёввойи ҳайвонлар, ёввойи ўсимликлар

кўпайтириладиган ва сақланадиган питомниклар, зоология ва ботаника

коллекцияларининг давлат ҳисобини юритиш;

- экологик тарбия, тарғибот ва маърифий ишларни, шунингдек,

экология ва атроф-муҳит муҳофазаси соҳаси мутахассисларини қайта

тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш ва бошқалар.

Экология ва атроф-муҳит муҳофазасида экологик назорат махсус

ваколатли давлат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат

ва хўжалик бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар

фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

659

ташкилотлари ва фуқаролар билан атроф муҳитнинг муҳофаза қилиниши ва

табиий ресурслардан оқилона фойдаланилишини таъминлаш борасида

ҳамкорлик

қилишининг

ташкилий-ҳуқуқий

механизмларини

такомиллаштирлишининг ўзи ҳам экология соҳасидаги давлат бошқаруви

билан бир қаторда юқоридаги номлари келтирилган ташкилотларнинг

иштироки ҳам муҳим аҳамият касб этади

[9]

.

Кейинги йилларда бутун республикамиз миқёсида экологик

муаммоларни олдини олиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий

бойликлари бўлган ер, сув, ўсимлик ва ҳайвонот оламидан ҳамда атмосфера

ҳавосидан оқилона фойдаланишни тартибга солиш масалаларига катта

эътибор берилмоқда.

Мазкур ҳужжатлар асосида ер, сув, ҳаво мусаффолигини таъминлаш,

энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш, муқобил энергия

турларини ривожлантириш, биологик хилма-хилликни асраш, чиқиндиларни

зарарсизлантириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар кўрилди

[10]

.

Жумладан, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, чучук сув ҳосил

бўладиган ҳудудларни қўриқлаш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни

кенгайтириш ҳамда йўқолиб бораётган ноёб ҳайвонлар ва ўсимлик турларини

ҳимоя қилиш бўйича кўплаб лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилди.

Давлатнинг экологик сиёсатининг мақсад ва вазифалари, унинг амалга

оширишда экологик назоратни ташкил этиш бўйича давлат ваколатли

органларининг вазифалари Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 27

декабрда қабул қилинган “Экологик назорат тўғрисида”ги қонунида асосалаб

берилган. Ўзбекистонда экологик сиёсат юритишнинг муҳим йўлларидан

бири экологик назоратнинг самарали асосда ташкил этилиши ҳисобланади.

Экологик назорат атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва республика табиий

бойликларидан оқилона фойдаланиш соҳасида қонун талаблари бузилишини

олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйишга, табиатни муҳофаза қилиш


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

660

фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган давлат ва жамоатчилик

чора-тадбирлари тизимидир

[11]

.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, юзага келган экологик муаммоларни

ечимини топиш, атроф-табиий муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги

масалаларни ҳал этишда маҳаллий давлат хокимияти ва ўзини-ўзи бошқариш

органлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг ўзаро

ҳамкорлиги “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонуннинг амалиётга тадбиқ

этилишига хизмат қилади.

Табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона

фойдаланиш муаммоларини ҳал қилишнинг долзарблиги республиканинг

иқтисодий аҳволида сўнгги йилларда юзага келган ва кескин сув

танқислигига олиб келган салбий ҳодисаларнинг кўпайиш тенденцияси

билан изоҳланади. Ресурслар ва саноат, қишлоқ хўжалиги ва маиший

чиқиндилар

билан

ифлосланиш

даражасининг

ошиши,

тупроқ

унумдорлигининг айрим ҳолатларининг пасайиши, Ўзбекистоннинг аксарият

шаҳарларида ҳаво ҳолатининг ёмонлашиши бугуннинг ижтимоий

муаммоларидан ҳисобланади

[12]

.

Ҳозирги кунда табиатни муҳофаза қилиш муаммоси жаҳондаги

миллионлаб инсонларни ташвишга солмоқда. Атроф-муҳитни муҳофаза

қилишда сув энг асосий ўринда туради. Чунки, охирги йилларда дарё, кўл,

денгиз ва океан сувлари ифлосланиб бормоқда. Бугунга келиб дунёда чучук

сув танқислиги сезилмоқда.

Саноат жадаллик билан ривожланиб бораётган, технологиялар ўз

тараққиётининг мислсиз даражасига эришаётган бугунги кунда экология ва

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш энг муҳим вазифалардан бирига айланиб

бормоқда. Чунки, ишлаб чиқариш кўламининг ортиши, ер юзида аҳоли

сонининг кўпайиб бориши экология учун жиддий хавф туғдирмоқда. Табиат

ва атроф-муҳитни асраш учун ўз вақтида зарур чора-тадбирлар амалга

оширилмас экан, бу инсоният учун ҳалокатли бўлиши мумкин.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

661

Қайд этилаётган масаланинг долзарблиги эътирофи сифатида 2017

йилнинг 4 майида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021

йилларда ер ости сувлари захираларидан оқилона фойдаланишни назорат

қилиш ва ҳисобга олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”

[13]

ги қарори қабул қилинди.

Мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилишни таъминлаш,

табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, ҳудудларнинг

санитария ва экологик ҳолатини яхшилаш соҳасида изчил сиёсат амалга

оширилмоқда.

Шунингдек, аҳолининг қаттиқ маиший чиқиндини тўплаш ва олиб

чиқиб кетиш бўйича хизматлардан фойдаланиш имконияти асосан

республиканинг йирик шаҳарларида қониқарли бўлиб, кичик шаҳар ва

қишлоқ жойларда (айниқса олис қишлоқ аҳоли яшаш пунктларида) мазкур

хизматлар умуман мавжуд эмас ёки етарли даражада қамраб олинмаган

[14]

.

2018 йилда 15,7 млн дан ортиқ киши ёки аҳоли умумий сонининг 48

фоизи қаттиқ маиший чиқиндини тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари

билан қамраб олинган бўлса, бугунги кунга келиб, бу кўрсаткич 60 фоизни

ташкил этмоқда.

Мана шуларни эътиборга олган ҳолда, 2017-2021 йилларда

чиқиндиларни бошқариш тизимини тубдан қайта ташкил этиш ва соҳани

такомиллаштириш юзасидан 27 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди.

Мазкур ҳужжатлар асосида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ

ишларни амалга ошириш инфратузилмаси яратилди, 13 та санитар тозалаш

давлат унитар корхонаси ҳамда уларнинг туман ва шаҳарлардаги 172 та

филиали ташкил этилди. Бюджет маблағлари ҳисобидан 632 миллиард сўм

маблағ эвазига 1 минг 245 та махсус техника харид қилиниб, корхоналарнинг

моддий-техника базаси мустаҳкамланди

[15]

.

Сўнг йилларда республикада экологик хавфсизликни таъминлаш,

экологик вазиятни яхшилаш, чиқиндиларнинг инсонлар соғлиига зарарли


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

662

таъсирининг олдини олиш, шунингдек, ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш

учун қулай шароитлар яратиш мақсадида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

соҳасида техник ва технологик жараёнлар оқибатида юзага келаётган

муаммоларни ҳал этишга янги ёндашувларни жорий қилиш бўйича комплекс

чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.

Хусусан, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш, утилизация

қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш бўйича самарали тизимни яратиш, уларнинг

фуқаролар соғлиги ва атроф-муҳитга зарарли таъсирини бартараф этиш

мақсадида 2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ

маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегияси

[16]

қабул қилинди.

Республикада атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан

оқилона фойдаланиш, ҳудудларнинг санитария ва экологик ҳолатини

яхшилаш соҳасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Жойларда олиб борилган ўрганишлар ва олинган маълумотларга асосан

мазкур қарор ижросига маъсул бўлган давлат органи томонидан бир қатор

ишлар амалга оширилган. Жумладан, санитария жиҳатидан тозалашга

ихтисослаштирилган

ташкилотларининг

моддий-техник

базасини

мустаҳкамлаш борасида махсус техникалар харид килиган. Шунингдек, 2019

йилда 46 та автопарк куриш ишлари амалга оширилган бўлса, 2020 йилда эса,

ҳудудий “Тоза худуд” ДУКнинг 40 та маъмурий бино ва автопаркларида

қурилиш ва реконструкция қилиш ишлари олиб борилган. 2019 йилда 29 та,

2020 йилда эса, 35 та модуль типидаги чиқинди йиғиш шохобчаси, 49 та ер

ости контейнери ҳамда 1 166 та чиқинди контейнери белгиланган жойларга

ўрнатилган

[17]

.

Табиий ресурсларни жадаллик билан аниқлаш, уларни тартибсиз

ўзлаштириш натижаси ўлароқ завод ва фабрикалар қурилиб ишга туширила

бошланди. Бу корхоналар эса ўз навбатида табиатни “иномидан” фойдаланиб

уни янада ифлосланишига сабаб бўлмоқда. Бундай ҳолат табиий муҳитни,


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

663

иқлимнинг, тупроқ, сув ва бошқаларнинг салбий томонга ўзгаришига олиб

келмоқда. Лекин шундай бўлсада, табиатдан фойдаланишни тартибга солиш

ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизми етарли

даражада самарали ишламаяпти дейишга асос бор. Табиий ресурслардан

фойдаланганлик учун тўловнинг паст ставкалари атроф-муҳитга зарарли

таъсирни камайтиришга ёрдам бермайди.

Нафақат дунёда балки, республикамизда ҳам айниқса, XX асрнинг 90

йилларига келиб табиатдан салбий ўзгаришлар – иқлимнинг исиб кетиши,

ҳавода заҳарли газларнинг пайдо бўлиши, ичимлик сувининг ифлосланиши

каби оқибатларда ўз аксини топди

[18]

.

Экологик муносабат шаклида давлатнинг бошкарув тизими,

авваламбор, экологик нобоп xyдуд ва объектларни тиклашга қаратилган

бўлади. Бунда ишлаб чикар технологияси, биринчи навбатда, кам чиқиндили

ёки ёпик-чиқиндисиз циклда бўлишни талаб этади. Экологик онг ва маданият

кишиларн жамиятда тутган ўрнини белгиловчи мезон бўлиб қолади.

Экологик қонунлар ва норматив хужжатлар нафақат бевосита, балки

билвосита ҳам экологиялаштирилган, амалий татбиқи эса экологик-хуқуқий

механизмга тўлиқ, асосланган бўлишни тақозо қилади

[19]

. Табиий

ресурслардан фойдаланишни чеклаш ва табиий объектларни қайта тиклаш

мамлакат миқёсида эмас, балки экологик хавфли ҳудудлар бўйича амалга

оширилади ва давлатларнинг алоҳида мухофаза этиш объектига киритилади.

Экологик

муаммолар

давлатларнинг

янги

баркарор

ривожланиш

концепцияси нуқтаи назаридан ҳал қилинади.

Ўзбeкистон Рeспубликасида атроф табиий-муҳит, аҳоли саломатлиги ва

гeнофондига зиён етказадиган экологик муаммоларни олдини олиш масаласи

давлат сиёсати даражасига олиб чиқилган. Буни Ўзбекистон Республикаси

Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги ПФ-5863 сон “Ўзбeкистон

Рeспубликасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

концeпциясини

тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармондан ҳам яққол кўриш мумкин.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

664

Ўзабекистонда ҳам давлат сиёсати даражасида долзарб аҳамиятга эга.

Зеро, Ўзбекистон Респюбликаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2019

йилнинг 30 октябр санасида қабул қилинган “2030 йилгача бўлган даврда

Ўзбекистон

Республикасининг

Атроф-муҳитни

муҳофаза

қилиш

Концепцияси” да ҳам бу борада қилиниши лозим бўлган устувор вазифалар

белгиланган

[20]

. Жумаладан, Экологик муаммоларни ҳал этиш йўллари

номли бешинчи бобида “атроф-муҳитнинг ҳолати ва юз бериши мумкин

бўлган экологик таҳдидлар тўғрисидаги ахборотнинг очиқлиги ва

шаффофлигини таъминлаш мақсадида республиканинг электрон экологик

картасини яратиш” бандини келтириш мумкин.

Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, мамлакатимизда экологик

муаммоларни бартараф этиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, унинг

бойликлари бўлган ер, сув, ўсимлик ва ҳайвонот оламидан ҳамда атмосфера

ҳавосидан оқилона фойдаланишни тартибга солиш масалаларига катта

эътибор берилмоқда. Қолаверса, юритилаётган экологик сиёсат атроф-муҳит

ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона

фойдаланиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш жараёнида юзага

келадиган мураккаб экологик-ҳуқуқий муносабатларни ҳал этишда қонун

хужжатларининг роли ва аҳамиятини кўрсатиб бермоқда. Бу борада

мамлакатимизда қонунчиликнинг яхлит тизими яратилган бўлиб, у атроф-

муҳит муҳофазаси ва яшаш учун муқобил табиий шароитни таъминлашга,

табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни тартибга солишга қаратилгани

билан эътиборлидир.

Фойдаланилган манба ва адабиётлар:

1. Ўзбекистон Миллий архиви (кейинги ўринларда – ЎзМА), М-114-фонд,

1-рўйхат, 153-йиғма жилд, 127 варақ

2. Мўмин Мирзо Тоза ҳаво – саломатлик гарови // Наманган ҳақиқати.

2017 йил 12 апрель.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

665

3. Каттахўжаев Ж. Табиат – бебаҳо бойлик // Андижоннома. 1998 йил 31

март.

4. ЎзМА, М-114-фонд, 1-рўйхат, 153-йиғма жилд, 129 варақ

5. Самойлов С., Гаппоров Х. Экологик вазиятнинг барқарорлашуви -

тараққиёт омили // Наманган ҳақиқати. 2015 йил 1 июль.

6. Гаппоров Х. Экологик ҳуқуқни таъминлаш омили // Наманган ҳақиқати.

2017 йил 9 сентябрь.

7. Утамуродов Б. Экологик хавфсизликни таъминлаш / Жамият ва

бошқарув № 3. 2011. – Б. 36.

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-

5024-сонли “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат

бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонига шарҳ /

https://lex.uz/docs/3174498

9. Ўзбекстон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида” ги Қонуни

2013 йил 28 декабрь. https://lex.uz/acts/2304953

10. (Электрон ресурс). Экологик мувозанат-барқарорлик омили /

http://uzbekistan-geneva.ch/ekologik-muvozanat-barqarorlik-omili.html

Мурожаат этилган сана: 05.12.2021 йил.

11. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 27 декабрда қабул қилинган

“Экологик

назорат

тўғрисида”ги

Қонуннинг

3

моддаси

/

https://lex.uz/acts/2304953

12. ЎзМА, М-114-фонд, 1-рўйхат, 36-йиғма жилд, 153-варақ.

13. (Электрон ресурс).Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4 май

2017 йилда қабул қилинган “2017-2021 йилларда ер ости сувлари

захираларидан оқилона фойдаланишни назорат қилиш ва ҳисобга олишни

тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-2954 Қарори /

https://lex.uz/docs/3193347

14. Қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш тизимлари дунё ва

Ўзбекистонда қандай тартибда? / https://consumer.gov.uz/faoliyat/targibot-


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

666

tadbirlari/qattiq-maishiy-chiqindilarni-boshqarish-tizimlari-dunyo-va-

ozbekistonda-qanday-tartibda/

15. (Электрон ресурс) Комилова М. Республика ҳудудининг 91 фоизи

санитар

тозалаш

хизматлари

билан

таъминланди

/

https://www.uza.uz/uz/posts/respublika-hududining-91-foizi-sanitar-tozalash-

xizmatlari-bilan-taminlandi_353697

Мурожаат этилган сана: 15.03.2022 йил.

16. 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳит куни ҳавонинг ифлосланишига

қарши кураш шиори остида нишонланмоқда // Экология хабарномаси 2019

йил 6 сон. – Б. 7.

17. (Электрон ресурс). Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат

қўмитасининг

ахбороти

эшитилди

/

https://parliament.gov.uz/uz/analytics/34497/?group=182

18. Шамсутдинова Ф. Цемент ишлаб чиқариш корхонаси ишчиларининг

оғиз бўшлиғи аъзолари ҳолати. Тиббиёт фанлари номзод дисс - Б. 77.

19. Газиназарова С., Ахмедов И., Мухамедгалиев Б., Хожиев А. Экологик

хавфсизлик – Тошкент: 2009. – Б. 45.

20. 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф

муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 30.10.2019 йилдаги

ПФ-5863-сон Фармони / https://lex.uz/docs/4574008

O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI VA BIRLASHGAN MILLATLAR

TASHKILOTINING MAKTABGACHA TA’LIM SOHASIDAGI

HAMKORLIK MASALALARIGA DOIR

Egamberdiyeva T.A.

FarDU, O‘zbekiston tarixi kafedrasi professori, p.f.d

Maxmudov O‘.M.

FarDU, II bosqich magistranti

maxmudovoktamon0@gmail.com

Annotatsiya: Ushbu maqolada O‘zbekiston va Birlashgan Millatlar Tashkiloti

hamkorligining muhim yo‘nalishi bo‘lgan ta’lim sohasi o‘zgarishlar, maktabgacha ta’limga
qamrab olishdagi ishlar va uning taraqqiyoti, BMT bilan hamkorlikdagi Butunjahon 2-
konferensiyasi amaliy haqida so‘z yuritiladi.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Миллий архиви (кейинги ўринларда – ЎзМА), М-114-фонд, 1-рўйхат, 153-йиғма жилд, 127 варақ

Мўмин Мирзо Тоза ҳаво – саломатлик гарови // Наманган ҳақиқати. 2017 йил 12 апрель.

Каттахўжаев Ж. Табиат – бебаҳо бойлик // Андижоннома. 1998 йил 31 март.

ЎзМА, М-114-фонд, 1-рўйхат, 153-йиғма жилд, 129 варақ

Самойлов С., Гаппоров Х. Экологик вазиятнинг барқарорлашуви - тараққиёт омили // Наманган ҳақиқати. 2015 йил 1 июль.

Гаппоров Х. Экологик ҳуқуқни таъминлаш омили // Наманган ҳақиқати. 2017 йил 9 сентябрь.

Утамуродов Б. Экологик хавфсизликни таъминлаш / Жамият ва бошқарув № 3. 2011. – Б. 36.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги ПФ5024-сонли “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонига шарҳ / https://lex.uz/docs/3174498

Ўзбекстон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида” ги Қонуни 2013 йил 28 декабрь. https://lex.uz/acts/2304953

(Электрон ресурс). Экологик мувозанат-барқарорлик омили / http://uzbekistan-geneva.ch/ekologik-muvozanat-barqarorlik omili.html Мурожаат этилган сана: 05.12.2021 йил.

Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 27 декабрда қабул қилинган “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонуннинг 3 моддаси / https://lex.uz/acts/2304953

ЎзМА, М-114-фонд, 1-рўйхат, 36-йиғма жилд, 153-варақ.

(Электрон ресурс).Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4 май 2017 йилда қабул қилинган “2017-2021 йилларда ер ости сувлари захираларидан оқилона фойдаланишни назорат қилиш ва ҳисобга олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-2954 Қарори / https://lex.uz/docs/3193347

Қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш тизимлари дунё ва Ўзбекистонда қандай тартибда? / https://consumer.gov.uz/faoliyat/targibot-tadbirlari/qattiq-maishiy-chiqindilarni-boshqarish-tizimlari-dunyo-vaozbekistonda-qanday tartibda/

(Электрон ресурс) Комилова М. Республика ҳудудининг 91 фоизи санитар тозалаш хизматлари билан таъминланди / https://www.uza.uz/uz/posts/respublika-hududining-91-foizi-sanitar-tozalashxizmatlari-bilan-taminlandi_353697 Мурожаат этилган сана: 15.03.2022 йил.

5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳит куни ҳавонинг ифлосланишига қарши кураш шиори остида нишонланмоқда // Экология хабарномаси 2019 йил 6 сон. – Б. 7.

(Электрон ресурс). Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ахбороти эшитилди / https://parliament.gov.uz/uz/analytics/34497/?group=182

Шамсутдинова Ф. Цемент ишлаб чиқариш корхонаси ишчиларининг оғиз бўшлиғи аъзолари ҳолати. Тиббиёт фанлари номзод дисс - Б. 77.

Газиназарова С., Ахмедов И., Мухамедгалиев Б., Хожиев А. Экологик хавфсизлик – Тошкент: 2009. – Б. 45.

2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 30.10.2019 йилдаги ПФ-5863-сон Фармони / https://lex.uz/docs/4574008

Hepagreen - восстановление нормальной работы печени Androgard — препарат для настоящих мужчин Androgard — препарат для настоящих мужчин Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Maksimus - Натуральный продукт, для бодрости и энергии Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Avicenna’s Lab inLibrary — это научная электронная библиотека UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации Gulyamov - Гулямов Саид Саидахрарович MUVI24 - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Интернет-аптека >METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг All.Tube - Смотрите онлайн видео бесплатно в хорошем качестве Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды UMAR PROEKT - Комплексное проектирование UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана