Из истории деятельности исламских религиозных организаций в Узбекистане

Направления: История
Тип источника: Конференция
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
673-681
0
0
Поделиться
Джахангиров, Ю. (2023). Из истории деятельности исламских религиозных организаций в Узбекистане. Актуальные проблемы истории Узбекистана, 1(1), 673–681. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-of-uzbekistan/article/view/16556
Ю Джахангиров, Андижанский государственный университет

 

Базовый докторант кафедры истории Узбекистана

0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье анализируется положение исламских религиозных организаций в нашей стране за годы независимости Республики Узбекистан, деятельность религиозных организаций, мечетей и медресе, находящихся в ведении Управления мусульман Узбекистана. Обобщена информация о создании правовой базымусульманских организаций в республике, деятельности действующих исламских учебных заведений.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

673

imkoniyatlarini oshirish har ikki tarafning diqqat markazidagi asosiy masala bo‘lib

kelmoqda. Shuningdek, O‘zbekiston va xorijiy davlatlar o‘rtasida tajriba, malaka

almashinishi hamda yanada rivojlantirishi borasida samarali ishlar amalga

oshirilmoqda. Huquqiy-me’yoriy hujjatlar qabul qilinib, asosiy konsepsiyalar

belgilab olindi.

Foydalanilgan manba va adabiyotlar:

1.

https://uzbekistan.un.org/uz/sdgs

2.

Egamberdiyeva T, Salmonov A, Siddiqov I. BMT va mustaqil O‘zbekiston:

hamkorlik asoslari, yo’nalishlari va istiqbollari (o‘quv uslubiy qo‘llanma) –

Farg‘ona, 2014.

3.

https://lex.uz/docs/-3422069

4.

https://xs.uz/uz/post

5.

stat.uz

6.

https://www.unicef.org/uzbekistan

7.

https://dunyo.info/uz/site

8.

https://lex.uz/docs/-4646908

9.

https://www.intellinews.com

ЎЗБЕКИСТОНДА ИСЛОМ ДИНИ ТАШКИЛОТЛАРИ

ФАОЛИЯТИ ТАРИХИДАН

Жаҳонгиров Ю.С.

АДУ, Ўзбекистон тарихи кафедраси

таянч докторанти

Аннотация: Мақолада Ўзбекистон Республикаси мустақиллик йилларида

юртимиздаги исломий диний ташкилотларнинг аҳволи, Ўзбекистон мусулмонлари
идораси тасарруфидаги диний ташкилотлар масжид ва мадрасалар фаолияти умий
контексда таҳлил этилган. Республикада мусулмон ташкилотларининг ҳуқуқий
базасининг яратилиши, мавжуд исломий таълим муассасалари фаолиятига доир
маълумотлар умумлаштирилган.

Калит сўз ва иборалар: масжид, мадраса, Исломий таълим муассасалари,

мударрис, талаба,

“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун,

Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси

Аннотация: В статье анализируется положение исламских религиозных

организаций в нашей стране за годы независимости Республики Узбекистан,
деятельность религиозных организаций, мечетей и медресе, находящихся в ведении
Управления мусульман Узбекистана. Обобщена информация о создании правовой базы


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

674

мусульманских организаций в республике, деятельности действующих исламских учебных
заведений.

Ключевые слова и фразы: мечеть, медресе, исламские учебные заведения, учителя,

студенты, Закон «О свободе совести и религиозных организациях», Управление
мусульман Узбекистана

Annotation: The article analyzes the situation of Islamic religious organizations in our

country during the years of independence of the Republic of Uzbekistan, the activities of
religious organizations, mosques and madrasas, which are under the jurisdiction of the Muslim
Board of Uzbekistan. The information about the creation of the legal base of Muslim
organizations in the republic, the activities of existing Islamic educational institutions is
summarized.

Key words and phrases

mosque: madrasa, Islamic educational institutions, teachers,

students, Law "On Freedom of Conscience and Religious Organizations", Office of Muslims of
Uzbekistan

Истиқлолнинг дастлабки йилларида мустақил тараққиёт йўлига қадам

қўйган республика ҳукумати олдида ҳал этилиши лозим бўлган кўпгина

долзарб ижтимоий-сиёсий масалалар билан бирга, давлатнинг динга бўлган

муносабатини белгилаш ва тартибга солишдек муҳим масала турарди. Бу

масала шу қадар нозик эдики, 1990-1991 йилларда

жамиятда диний эътиқод

уйғониш жараёни бошланган, аҳолининг диний билимларга бўлган

эҳтиёжини қондириш, мавжуд диний ташкилотларни фаолиятини тартибга

солиш билан бирга малакали кадрлар билан таъминлаш эҳтиёжи ва зарурати

пайдо бўлган эди. Шундай экан, тадқиқ этилаётган мазкур масала юзасидан

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг қуйидаги

фикрлари кун тартибидаги долзарб масала сифатида ўз аҳамиятини

йўқотмаслигини кўриш мумкин: “Биз кўп жойларда жаҳолатга қарши

маърифат ташаббуси билан чиқяпмиз. Муқаддас ислом динини ниқоб қилиб,

бошқа кўчаларга кириб кетаётган жоҳил кимсалар бир нарсани тушунмайди

ёки тушунишни истамайди. Яъни, ислом фақат нурли ҳаётга, илм-

маърифатга, яхшиликка ундайди. Ҳеч қачон хунрезлик, қотиллик,

зўравонликка чақирмайди. Ана шу ҳақиқатни тан олмасдан, сохта ғояларга

алданиб, зарарли оқимларга кириш, террорчи бўлиш – бу Ўзбекистон халқига

мутлақо тўғри келмайди”

[1]

.

Шундай экан республикада истиқлолнинг дастлабки йилларидан

бошлаб дин ва давлат муносабатларининг асосий субъектларидан масжид ва


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

675

мадрасаларнинг

қурилишига,

мадрасаларнинг

фаолиятининг

йўлга

қўйилишига имкониятлар эшиги очилган эди. Яна бир муҳим масала ушбу

масжид ва мадрасаларнинг умумий ҳолати халқнинг эҳтиёжи инобатга

олинмаган ҳолда кўпайиб кетаётгани ортидан бошқача бир манзара кўзга

ташланди. Буни мустақил Ўзбекистоннинг биринчи муфтийси Шайҳ

Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф шундай изоҳлаган эди. Яъни, “Толиби

илм бор устоз етишмайди, ўқувчи бор китоб етишмайди, масжид бор имом

етишмайди. Бу эса ўз навбатида устозлик савиясида бўлмаганларнинг

устозлик қилишига, дарслик тариқасида ёзилмаган китобдан дарслик

сифатида фойдаланишга, имомлик лаёқати йўқларнинг имомлик қилишига

олиб келди”

[2: 16]

.

Натижада республикада ўзига хос оғир ижтимоий вазият хукм сурди.

Мамлакат мустақиллиги билан биргаликда аҳолисининг асосий қисмини

мусулмонлар ташкил этган юртимизда советлар ҳукмронлиги йилларида

унутилган ислом дини анъаналарига қайтиш, ислом динини ўрганишга

бўлган эҳтиёж эркинлигига йўл очилганлиги боис, мамлакатда асосан катта

ёшдаги аҳоли вакиллари ўртасида ислом динини ўрганишга интилиш

жараёни авж олди. Айни пайтда, ушбу интилиш аҳолида ислом динини кўр-

кўрона ўзича ўрганиш, қишлоқ ва маҳаллаларда ислом илмидан тўлиқ саводи

бўлмаган айрим кишилар (чаламуллалар) ни ўзига устоз қилиб олиш ёки

тенгдошлари орасида динни бошқалардан кўра яхшироқ англайдиган

инсонларга диний устоз сифатида эҳтиром кўрсатиш одатий ҳолга айланган

эди. Бу йилларда яна бир жараён кузатилдики, бу мамлакат мустақиллиги

йўлидаги сиёсий вазиятга ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Айрим

реакцион кучлар ўзининг атрофига ёш, ғўр, диний саводи бўлмаган ва

исломни ўрганишга қизиқиб турган, ўз-ўзидан фанатик бўлган ёшлар орасида

исломни турли йўллар билан тарғиб қилиш орқали ниятига эришмоқчи

бўлган, муқаддас ислом динини ўзининг экстремистик йўналиши (оқим)

таъсири остига олишга тарғиб қилишга уриниш ҳолатлари

юз берди.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

676

Эндигина мустақилликни қўлга киритиб турган республикамизда турли

диний оқимларнинг пайдо бўлиши ва айрим нопок кимсаларнинг мазкур

жараёндан ўз сиёсий мақсадларига эришишда усталик билан фойданиб

қолиш манзараси яққол кўзга ташланган эди.

Ана шундай жараёнларни тартибга солиш, дин ва давлат ўртасидаги

муносабатларнинг замонавий шакли ва усулларини татбиқ этиш, унинг

ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш зарурати етилиб қолган эдики,

пировардида 1991 йил 14 июнда “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар

тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди

[2]

.

Шунингдек, 1992 йил 7 мартда Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ПФ-359-сонли “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

ҳузурида Дин ишлари бўйича комитет ташкил қилиш тўғрисида” ги фармони

асосида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 2

апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин

ишлари бўйича қўмита фаолиятини ташкил этиш масалалари” 159-сонли

қарори қабул қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмита фаолияти ташкил этилди

[3]

.

Мазкур

Қўмита маслаҳатчилик, экспертлик, назоратчилик ва маълумот бериш

вазифаларини бажариш асносида республикамизда ўша даврда мавжуд

бўлган исломий таълим муассасаларини адлия вазирлигидан рўйхатдан

ўтказишга кўмаклашиш, фаолиятини конституцион назорат қилиш, норасмий

равишда очилган диний таълим муассасаларининг ҳолати ҳамда шарт-

шароитларига баҳо бериш ва бошқа ваколатлар билан шуғулланувчи давлат

органи сифатида ўз фаолиятини бошлаган.

1994 йилги маълумотга кўра республикамизда 10 та расмий рўйхатдан

ўтган мадраса фаолият кўрсатган. Уларда 2500 дан ортиқ ўғил-қизлар таълим

олган. Шуниндек, расмий рўйхатдан ўтмаган лекин фаолият кўрсатаётган 18

та мадрасада 2000 га яқин ўғил-қизларга билим берилган. Мазкур

мадрасаларда таълим бераётган 266 мударрисдан 74 нафари яъни 27%


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

677

фоизигина махсус диний билимга эга мутахассислар бўлган. Бундан ташқари

шу йилларда яна 50 га яқин норасмий мадраса, шунингдек 350 дан ортиқ

масжидлар қошида ташкил этилган диний таълим берувчи гуруҳларда ўн

мингдан ортиқ турли ёшдаги фуқаролар дин асосларидан бошланғич

маълумот олган

[4]

. Республикада бундан ўрта-махсус исломий таълим

муассасаларидан (мадрасалар) ташқари 1 та олий маълумотли диний

мутахассислар тайёрлайдиган Тошкент ислом институти ҳам фаолиятини

бугунга қадар ҳам давом эттириб келмоқда.

Яна бир муаммо масжидлар тизимида эди. Ўзбекистонда

1994 йил I

чорак маълумотига кўра 5200 (беш минг)дан ортиқ

[5: 35]

бўлса, бу ерда

хизматда бўлиб турган имом-хатиблар масаласида муаммолар бўлган. Имом-

хатибларнинг билими, тажрибаси, бошқа оқимларга нисбатан муносабати,

Ўзбекистон

Мусулмонлари

Идораси

(ЎМИ)

атрофидаги

умумий

якдиликнинг йўқлиги диний ташкилот (ислом) ходимларини аттестациядан

ўтказишни талаб этган. Шу мақсадда қатор тадбирлар ишлаб чиқилиб,

Қўмита ЎМИ ва унинг жойлардаги вакилликлари билан ҳамкорликда

аттестациядан ўтказиш ишлари бошлаб юборилган.

1998 йил 5 майгача республикада ўрганилган масжидларнинг умумий

сони 4030 та бўлгани ҳолда мазкур масжидларда хизматда турган имомлар

сони 3892 нафарни ташкил этган. Ушбу имомларнинг аксарияти диний

соҳада маълум бир саводи бўлса-да, афсуски, уларни диний илм олганлиги

тўғрисида ҳужжати бўлмаган.

Зеро, имомларни фуқароларга диний маърифат

йўлида хизмат қилиши инобатга олиниб, уларнинг аҳолига дин ақидаларини

етказишида юксак масъулият талаб қилинар эди.

Таъкидлаш лозимки, дастлабки йилларда республикадаги бундай

муассасалар сони йилдан-йилга ортиб борган. Бироқ ўтказилган аттестация

натижалари ва бошқа омиллар сабаб, 1998-1999 йилларда республикада

рўйхатдан ўтган масжидлар сони дастлаб 1949 тани ташкил этган бўлса, 1999

йил апрел ойигача 1355 та масжидни тўлиқ рўйхати шакллантирилиб, ушбу


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

678

1355 масжид имомлари ўз лавозимига лойиқ деб топилган. Улардан диний

соҳада олий маълумотлилар сони 230 тани ташкил этган. Диний ўрта-

махсуслари эса 485 тани, қолган 640 таси эса диний соҳадаги фаолияти ва

тажрибасига қараб мусулмонлар идораси гувоҳномасига эга бўлган. Ёш

жиҳатдан эса 60 ёшгача имомлар 1147 тани, 60-70 ёшдагилар 152 тани, 70

ёшдан ошганлар эса 56 тани ташкил этган

[6: 39]

.

Шунингдек, 1991-1997 йилларда мамлакатда олий диний маълумотга

эга бўлган имомлар 4000 та масжид ҳисоби билан 1.6 фоизни ташкил этиб,

ўрта махсус диний маълумотга эга имомлар эса 2.7 фоиз бўлган. Ёш

жиҳатдан 60 ёшдан ошган имомлар 47.5 фоиздан иборат эди.

Асосий эътибор ходимларнинг билим даражасини оширишга

қаратилган. Бунинг натижасида, 1997-2000 йиллар ичида Тошкент ислом

университети (ТИУ) да имомлар учун ташкил этилган доимий ўқув-малака

ошириш курслари, ўтказилган аттестация ва ротация натижаларига кўра олий

диний маълумотга эга бўлган имомлар 22.5 фоизга, ўрта махсус таълимга эга

имомлар нисбати 47.5 фоизга етказилган, ёши 60 дан юқори имомлар

миқдори 10 фоизга келтирилган

[7: 44]

. Уч йил ичида бундай миқдорга

келганлигини асосий сабабларидан бири масжидларни қисқариши ҳам

бўлган.

Юқорида келтирилган маълумотларни таҳлил этиш асосида мустақил

Ўзбекистон тарихида исломий таълим муассасалари фаолияти тарихини

3

даврга

бўлиш мумкин.

Биринчи давр

– 1991-1998 йилларни ўз ичига олади;

Иккинчи давр

– 1999-2016 йиллар;

Учинчи давр

– 2017-2021 йиллардир.

Мазкур даврлаштиришни 3 босқичли қилиб ўрганишнинг асосий сабаби,

республикамизда дин ва давлат муносабатлари билан боғлиқ вазиятда

“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида” ги қонунинг, ушбу

даврлар оралиғида, 3 маротаба янги таҳрирда қабул қилиниши билан

изоҳланади. Ҳар бир давр мобайнида, унинг хусусиятидан келиб

мукаммаллашиб, давлат ва дин

ўртасидаги, давлат ва диний ташкилотлар,


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

679

фуқароларнинг диний эътиқоди билан боғлиқ муносабатларни тартибга

солиш мустаҳкамланиб борганлигини, шунингдек ҳалқаро ҳуқуқий норма ва

стандартларга мос тарзда қўлланилганлигини кўриш мумкин.

Исломий диний ташкилотлар фаолиятининг

биринчи даври

хусусида

хулоса қиладиган бўлсак, диний таълимда таҳсил олувчиларнинг қамрови

кўпчиликни ташкил қилишига қарамасдан, уларнинг фаолиятида намозгоҳи,

ўқув бинолари, хужралари, таҳоратхона, ётоқхона, кутубхона фаолияти,

талабаларнинг

ижтимоий

турмуш

шароитлари,

шунингдек,

мударрисларининг маълумот даражаси исломий таълим муассасалари

талабларига жавоб бермаган. Исломий таълим муассасалари муассиси

ҳисобланган Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси томонидан муассасаларни

маблағ билан таъминлаш масаласида камчиликлар мавжуд бўлган, яъни, улар

маблағ билан етарлича таъминланмаган. Мударрисларнинг маошлари етарли

бўлмаган. Мударрисларнинг ва имомларнинг малакасини ошириш йўлга

қўйилмаган. Талабаларни адабиётлар билан таъминлаш, айниқса, диний

адабиётлар масаласида (қуръон, ақоид, фиқҳ, ҳадисга оид китоблар)

муаммолар бўлган, мавжуд адабиётлар талабалар эҳтиёжи учун етарли

ададда бўлмаган. Чет элдан келтирилган китобларни қайта экспертизадан

ўтказиш зарур бўлган. Мадрасалар ўқув фаолиятида гуруҳ журналлари,

талабаларнинг рейтинг дафтарчаларини юритиш йўлга қўйилмаган ёки йўлга

қўйилган бўлса-да, тўғри ва тартибли бўлмаган. Исломий таълим

муассасаларига талабалар қабули бўйича стандартлар ишлаб чиқилган бўлса-

да, бу тизимли равишда йўлга қўйилмаган. Ўқув режа бўйича диний ва

дунёвий фанларнинг нисбатида диний фанларнинг улуши кўп бўлган. Шу

муносабат билан норасмий равишда тартибсиз фаолият кўрсатиб келаётган

мадрасаларни тартибга солиш, буларни давлат аттестациясидан ўтказиш,

махсус ўрта диний ва дунёвий ўқув юрти сифатида рўйхатдан ўтказиш,

уларга лицензия бериш, мазкур фаолиятни мутасадди вазирлик ва


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

680

қўмиталарнинг назорати остида амалга ошириш масалалари кун тартибига

чиққан.

Шунинг учун

иккинчи босқичда

масжид ва мадрасалар ислом дини

ташкилотларининг ададига қараб, яъни эҳтиёжга қараб қисқартириш

масаласи, уларни янги низом, дастурлар, замонавий бино ва яхши шарт-

шароитлар билан таъминланиши ҳамда таълим-тарбия олишлари тизими

жорий қилинган. Диний таълимга қизиқиш ортиб борган бироқ

мадрасаларнинг асосий вазифаси диний мутахассис кадрлар тайёрлаш

бўлганлиги учун кўплаб фуқароларнинг диний таълимга бўлган эҳтиёжини

қондира олмаган. Имомларнинг малакасини оширишга эътибор қаратила

бошланган. Иккинчи босқич даврида масжидлар қурилишига жойлардан

кўплаб аризалар келиб тушсада, диний ташкилот очишга руҳсат олиш

мураккаблигича қолган.

3 босқичда нафақат дин ва давлат муносабатлари соҳасида, балки

ислом дини ривожи, диний кадрларни тайёрлашда Янги Ўзбекистонда янги

маърифий тизим шаклланди. Давлатнинг диний соҳада олиб бораётган

ишлари янги стратегия ва ислохотларнинг асосий устувор йўналишларидан

бирига айлантирилди. Учинчи ренессанс пойдеворини яратишда диний соҳа

кадрларига эътибор кучайтирилди. Давлат идораларининг диний идораларига

уламолар фаолиятига, соҳа кадрларларига нисбатан эътибор янги босқичга

кўтарилди. Мадрасалардаги қабул квоталари оширилиб, эҳтиёж юқорилиги

учун оз сонли кадрларнинг юқори танлов асосида қабул қилиш параметрлари

тартибга солиниб, асосан сифатли кадрларни тайёрлашга катта эътибор

қаратилди. Замонавий масжидлар қурилди, кўплаб масжидлар қайта

реконструкция қилинди. Диний ташкилот очишда енгилликлар яратилиб,

унинг ҳуқуқий базаси такомиллашди. Имом хатибларни малакасини ошириш

тизими такомиллаштирилиб, турли ислом илми марказлари фаолияти йўлга

қўйилди. Диний таълимга эҳтиёжни қондириш мақсадида жойларда

“Қуръони карим ва тажвид илми” ва “Араб тили” ўргатиш бўйича курслар


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

681

очила бошлади. Янги замонавий масжид ва замонавий исломий таълим

муассасалари қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Фойдаланилган манба ва адабиётлар:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг

“Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини

асраш – давр талаби” мавзусидаги анжуманда сўзлаган нутқи

https://president.uz/uz/lists/view/649

2.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Ихтилофлар:сабаблар,

ечимлар. – Т.: “Хилол-нашр”, 2019

3.

Ўзбекистон Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил №8. 186-

модда.

4.

https://lex.uz/docs/771104 Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 апрелдаги 196-сонли «Ўзбекистон

Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита

фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз

кучини йўқотган.

5.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси архиви

(бундан кейин - ЎзРПАА) 975-жамғарма, 20-рўйхат, 81-йиғма жилд

6.

ЎзРПАА 975-жамғарма, 26-рўйхат, 539-йиғма жилд

7.

Ўзбекистон Миллий архиви 37-жамғарма, 1-рўйхат, 8030-йиғма жилд.

ЎЗБЕКИСТОНДА ТАДБИРКОРЛИК МАДАНИЯТИНИ

РИВОЖЛАНИШИНИНГ ИЖТИМОИЙ, МАДАНИЙ

ВА ТАРИХИЙ ЖИҲАТЛАРИ

Ғаниев Б.С.

ФарДУ кафедра мудири, ф.ф.д.,

mr.ganiev76_fsu@inbox.ru

Аннотация: Мазкур мақолада Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантиришда

миллий ва умуминсоний қадриятларнинг аҳамияти ва тадбиркорлик маданиятини
ошириш тажрибаси илмий-фалсафий таҳлил қилинган. "Тадбиркорлик маданияти"
тушунчаси бир қатор mobil, беқарор тоифаларга киритилган. Ушбу концепция касбий
маданиятни тавсифлайди ва ўз навбатида ўзини ижтимоий-иқтисодий соҳа билан боғлиқ
бўлган ҳодиса сифатида намоён қилади.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби” мавзусидаги анжуманда сўзлаган нутқи https://president.uz/uz/lists/view/649

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Ихтилофлар:сабаблар, ечимлар. – Т.: “Хилол-нашр”, 2019

Ўзбекистон Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил №8. 186- модда.

https://lex.uz/docs/771104 Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 апрелдаги 196-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси архиви (бундан кейин - ЎзРПАА) 975-жамғарма, 20-рўйхат, 81-йиғма жилд

ЎзРПАА 975-жамғарма, 26-рўйхат, 539-йиғма жилд

Ўзбекистон Миллий архиви 37-жамғарма, 1-рўйхат, 8030-йиғма жилд.

Hepagreen - восстановление нормальной работы печени Androgard — препарат для настоящих мужчин Androgard — препарат для настоящих мужчин Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Maksimus - Натуральный продукт, для бодрости и энергии Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Avicenna’s Lab inLibrary — это научная электронная библиотека UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации Gulyamov - Гулямов Саид Саидахрарович MUVI24 - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Интернет-аптека >METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг All.Tube - Смотрите онлайн видео бесплатно в хорошем качестве Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды UMAR PROEKT - Комплексное проектирование UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана