Социально-философский и исторический взгляд на реформы в области обеспечения стабильности в Узбекистане

Направления: История
Тип источника: Конференция
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
689-697
0
0
Поделиться
Аббосова, Ш. (2023). Социально-философский и исторический взгляд на реформы в области обеспечения стабильности в Узбекистане. Актуальные проблемы истории Узбекистана, 1(1), 689–697. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-of-uzbekistan/article/view/16560
Ш Аббосова, Ферганский государственный университет

старший преподаватель

0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье раскрываются научные и философские аспекты стабильности общества в позитивных аспектах духовно нравственных факторов национальной идеи для общественного развития. Духовно-нравственные факторы основаны на том, что на новом этапе развития нашего общества у человека появляются навыки, необходимые для новой жизни, сопровождающейся изменением духовного мировоззрения. Осознание национальной идентичности в обществе, формирование национальных чувств - существенная особенность Национальной идеи: дело в том, что она из условий стабильности научно обоснована.

Похожие статьи


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

689

6.

Б.С.Ганиев, М.С.Ганиева Семья как важный социальный фактор

формирования предпринимательских навыков у молодежи (Опыт

Узбекистана) // XV Всероссийская Парыгинская научно-практическая

конференция (с международным участием “Проблемы социальной

психологии и социальной работы” // Санкт-Петербург, 17 апреля 2020 года, -

С. 25-27.

7.

Ganieva Malika Sodykjanovna “Cocio-philosophical aspects of the study of

the issue of gender and entrepreneurial woman in a new society” //

Asian journal of

Multidimensional Reserch

:

2021. Vol. 12: Iss. 10,

- P. 441-445.

8.

Ganieva Malika Sodykjanovna “In the society of woman-girls innovation

cocio-philosophical essence of entrepreneurial” //

Scientific progress

:

2021. Vol. 8:

Iss. 2, - P. 947-951.

ЎЗБЕКИСТОНДА БАРҚАРОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ СОҲАСИДАГИ

ИСЛОҲОТЛАРГА ИЖТИОИЙ-ФАЛСАФИЙ ВА ТАРИХИЙ НАЗАР

Аббосова Ш.Т.

ФарДУ катта ўқитувчиси

abbasova_shohida@mail.ru

Аннотация: Мазкур мақолада жамият барқарорлигини миллий ғоянинг маънавий-

ахлоқий омилларининг

ижтимоий тараққиётга ижобий жиҳатларининг илмий-фалсафий

тарафлари очиб берилган. Маънавий-ахлоқий омиллар жамиятимиз тараққиётининг янги
босқичида шахс маънавий дунёқарашининг ўзгариши билан бирга янгича ҳаёт учун зарур
бўлган кўникмалар эканлиги асосланган. Жамиятда миллий ўзликни англаш, миллий ҳис-
туйғуларни шакллантириш - миллий ғоянинг субстанционал хусусияти: барқарорлик
шартларидан эканлиги илмий асосланган.

Калит сўзлар: жамият, барқарорлик, маънавият, ахлоқ, миллий ўзликни англаш,

ҳис-туйғу, миллий ғоя, миллий қадриятлар, умуминсоний қадриятлар, субстанционал
хусусият.

Аннотация: В данной статье раскрываются научные и философские аспекты

стабильности общества в позитивных аспектах духовно-нравственных факторов
национальной идеи для общественного развития. Духовно-нравственные факторы
основаны на том, что на новом этапе развития нашего общества у человека появляются
навыки, необходимые для новой жизни, сопровождающейся изменением духовного
мировоззрения. Осознание национальной идентичности в обществе, формирование
национальных чувств - существенная особенность Национальной идеи: дело в том, что
она из условий стабильности научно обоснована.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

690

Ключевые слова: общество, стабильность, духовность, мораль, осознание

национальной идентичности, эмоции, национальная идея, национальные ценности,
общечеловеческие ценности, материальная собственность.

Annotation: This article reveals the scientific and philosophical aspects of the stability of

society in the positive aspects of the spiritual and moral factors of the National idea to social
development. Spiritual and moral factors are based on the fact that at a new stage of the
development of our society, a person is the skills necessary for a new life, accompanied by a
change in the spiritual worldview. The awareness of the national identity in society, the
formation of national feelings-a substantive feature of the National idea: the fact that it is from
the conditions of stability is scientifically based.

Key words: society, stability, spirituality, morality, national identity awareness, emotion,

national idea, national values, universal values, substantive property.

Жаҳондаги демократик мамлакатлар тараққиётида миллий ғоянинг

ижтимоий ривожланиши муҳим ўрин эгалламоқда. Дунё манзараси ўзгариб,

динамик глобал тизимда миллий ғояга бўлган муносабат жамият

барқарорлиги мамлакат ёки миллат барқарорлигини таъминламоқда. Бундай

барқарорлик бир томондан, жамият тараққиёти учун кенг имкониятлар

яратаётган бўлса, иккинчи томондан, мазкур объектив жараёнга

субъектларнинг аралашуви оқибатида миллатларнинг мустақиллиги, тарихий

қадриятлари, маданий-маънавий идентификациясини сақлаб қолиши

борасидаги тадқиқотларни ўрганиш долзарб аҳамият касб этмоқда.

Дунёнинг етакчи илмий тадқиқот институтлари ва марказларида амалга

оширилаётган илмий тадқиқотларда миллий ўзликни англаш, жамиятнинг

барқарор юксалиши ва миллий ғоянинг ижтимоий-маданий ҳаётга

таъсирининг алоқадорлигига оид илмий изланишлар олиб борилмоқда.

Миллат ва жамият барқарорлиги миллий ғоя хусусиятларини фаоллашуви,

миллий манфаатларга мос келувчи воситалари, жамиятнинг миллий юксалиш

жараёнларига ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий янгиланишга эҳтиёжи

ортиб бормоқда. Бу эса, жамият барқарорлигида миллий ғоянинг ўрнига оид

тадқиқотларга бўлган заруратни кучайтирмоқда.

Мамлакатимизнингснги тараққиёт даври жамият барқарорлиги ва

миллий ғоянинг миллий юксалиш ва ривожланишнинг асослари сифатидаги

ижобий таъсири ортмоқда. Зеро, “Халқимизнинг тинчлиги, жамият


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

691

барқарорлиги, умуминсоний, миллий ва диний ва қадриятларимизга қарши

қаратилган, миллий ўзлигимизни, халқимизнинг асрлар давомида

шаклланган ҳаёт тарзини борбод қилишга йўналтирилган таҳдидларга қарши

курашишнинг самарали ва воситаларини ишлаб чиқиш...”

[2: 278.],

муҳим

аҳамият

касб

этмоқда.

Зотан,

жамият

тараққиётини

барқарор

ривожлантирадиган ва миллатни буюк қиладиган куч бу – миллий ғоядир.

Миллий ғоянинг жамиятдаги энг муҳим вазифаси миллат равнақи, ёш

авлоднинг келажаги ва жамият тақдирига дахлдорликдир.

Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2021 йил 26 мартдаги

ПҚ-5040-сон

“Маънавий-маърифий

ишлар

тизимини

тубдан

такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, Ўзбекистон

Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4307-сон “Маънавий-

маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар

тўғрисида”ги, 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3160-сон “Маънавий-маърифий

ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга

кўтариш тўғрисида”ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг “Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида миллий ғояни

ривожлантириш

Концепцияси”ги

ҳамда

бошқа

меъёрий-ҳуқуқий

ҳужжатларда белгиланган вазифаларни бажаришга мазкур диссертация

муайян даражада хизмат қилади.

Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида жамият барқарорлигини

таъминлашда миллий ғоянинг ўрнига оид концептуал ғоялар Ўзбекистон

Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг

[7],

шунингдек,

Президент Ш.М.Мирзиёевнинг асарларида

[2, 3, 4, 5, 6]

очиб берилган.

Ҳозирги даврда

“Биз яратаётган янги Ўзбекистоннинг мафкураси эзгулик,

одамийлик, гуманизм ғояси бўлади. Биз мафкура деганда, аввало, фикр

тарбиясини, миллий ва умуминсоний қадриятлар тарбиясини тушунамиз.

Улар халқимизнинг неча минг йиллик ҳаётий тушунча ва қадриятларига

асосланган”

[8]

зарурлиги ижтимоий ҳаётнинг муҳим таркибий қисми


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

692

сифатида намоён бўлмоқда.

Жамият барқарорлигида миллий ғоянинг ўрни ҳақидаги қарашлар ва

воситалари Шарқ мутафаккирлар ижодида очиб берилган. Масалан, Абу Наср

Форобий “Одамларга нисбатан уларни бирлаштирувчи бошланғич асос

инсонийликдир, шунинг учун ҳам одамлар инсоният туркумига

кирганликлари туфайли ўзаро тинчликда яшамоқлари лозим”

[9: 286],

яъни

замонавий жамиятда миллий ғоянинг асоси инсон қадрига қаратилиши зарур

эканлигига далилдир. Беруний фикрича, “Одамларнинг илмларга раҳбат

қилиниши илмларни ва илм аҳилларини ҳурматлаши келажак иқболнинг

белгисидир”

[10: 99]

, дейди. Бу эса, ўз замонида барқарорликни асоси

билимга

миллий

ғоянинг

фундаменти

ҳисобланган

аҳилликка

асосланишининг исботидир. Жадидчи Маҳмудхўжа Беҳбудий “Миллатлар

қандай тараққий этарлар” номли мақоласида таъкидлайдики, миллатлар

тараққиётига жамият аъзоларининг илмга бўлган раҳбати ва шижоати хизмат

қилади

[11: 16],

дейилади. Бу эса жамиятда ёшларни миллий ғоя руҳида

тарбиялаш,

ватанпарварлик

ва

ижтимоийлашувининг

инновацион

ёндашувлари ҳамма даврларда ҳам долзарб эканлигини ифодасидир.

Янги Ўзбекистон тараққиётида жамият барқарорлиги жараёнини

ижтимоий-фалсафий қарашлар тизими асосида тадқиқ этилган. Бунда

мавзунинг илмий жиҳатдан таҳлили ва уни амалий ҳаётга жорий этиш

зарурати бутунжаҳон миқёсидаги долзарблиги асосланган.

Тадқиқотимизда, барқарор ривожланиш баркамол ривожланиш,

мутаносиб ривожланишнинг иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришлар жараёни

бўлиб, унда табиий ресурслар, инвестиция йўналиши, илмий-техникавий

ривожланиш йўналиши, шахсий ривожланиш ва институтцонал ўзгаришлар

бир-бири билан мувофиқлаштирилиши ҳисобланди. Жамиятда эса инсон

эҳтиёжлари ва интилишларини қондириш учун ҳозирги ва келажак

салоҳиятини мустаҳкамлаш

[12]

маъносидаги таърифни иқтисодий ва

маънавий жиҳатларини қиёсий таҳлил этган, жамият барқарорлиги инсон


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

693

ҳаёти фаолиятининг юксалишига ғояларнинг, хусусан миллий ғоянинг

ижобий таъсирини асослаган.

Жамият барқарорлигини таъминлашда миллий ғоя муҳим эканлигига

эътиборни қаратади. Бу эса ижтимоий барқарорликка асос бўлади. Файласуф

А. Саитқосимовнинг “ижтимоий барқарорлик - ижтимоий тузумнинг

самарали фаолият кўрсатишига ва ривожланишига кенг имкон яратиб

берувчи мустаҳкам ҳолати бўлиб, аҳолининг тинч, самарадор меҳнати ва

фаровонлигининг таъминланиши, соғлом турмуш тарзининг шаклланиши,

ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг барча жабҳалари тараққиёти учун мустаҳкам

шароитнинг

мавжудлиги, ижтимоий

мувозанатнинг

сақланишидир.

Ижтимоий барқарорлик жамият тараққиётининг биринчи шарти бўлиб,

ижобий ва инновацион ўзгарувчанликка замин ҳозирлайди ва жамиятнинг

жадал ривожланишини таъминлайди

[13: 18]

, деган фикрига қўшилади. Бу

ўринда барқарорлик ижтимоий аҳамиятга эга бўлсагина унинг даражасини

англаб етиш осон бўлади. Миллий ғоянинг жамиятдаги ўрни барқарорлик

билан инновационлашганда ижобий таъсирга эга бўлади.

Бизнинг фикримизча, маърифатлилик умуминсонийликка йўғрилган

миллий манфаатларни ҳимоя қилишдан узоқ бўлган реакцион кучлар ҳам

ўзларининг тор сиёсий манфаат ва мақсадларини миллий ғоя сифатида кун

тартибига қўйиши ва шу йўл билан халқнинг миллий онги ҳамда руҳиятига

таъсир этишга ҳаракат қилиши мумкин. Миллат учун бундай вазият, одатда,

жуда алғовли кечиб, жамият учун кўплаб салбий ўзгаришларни келтириб

чиқаради.

Таъкидлаш жоизки, ҳар бир халқ ўз ҳаётий фаолиятини фаровон яшаш,

баркамол авлод етиштириш, маъсулиятли жамиятни барпо этишда

ижтимоий-сиёсий институтлари ҳам иштирок этиши зарурлиги эътироф

этилади. Яшаш шароити, муҳит ва муносабатларнинг хусусий жиҳатларига

қараб халқлар дунёни ҳам турли-туман тасаввур қилади. Ижтимоий

барқарорлик учун жамият аъзоларида адолат хусусида ўз тушунча ёки


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

694

тасаввурини ҳаммадан афзал деб билиш бошқаларни ҳам шунга даъват этиш,

кейинчалик бориб мажбурлашга ўтиш адолатга мутлоқ зиддир.

Жамиятда

ижтимоий

муносабатлар

ва

жараёнлар

тобора

мураккаблашиб, янги бир ҳолатга, босқичга ўсиб бориши очиб берилган.

Юртимизда вояга етган буюк илоҳиятчиларнинг ислом маданияти ҳамда

таълимотининг жаҳон цивилизацияси таянчларидан бирига айланишидаги

беқиёс буюк фан арбобларининг эса дунё фанининг юксакликка

кўтарганликларини алоҳида қайд этиш лозим. Аждодларимиз айнан шу

жиҳати билан Марказий Осиё тараққиётига ва менталитетига улкан ҳисса

қўшади.

Миллий ғоя – янги жамият барқарорлигининг зарурий шарти сифатида

жамият таянчи, барқарорлик ва хавфсизлик кафолати очиб берилган. Бу

борада муаллиф, икки муҳим вазифа асосида амалга оширилади. Биринчиси,

мустақилликнинг долзарб йилларида миллий ғоянинг кўпмиллатли ва

кўпконфессияли Ўзбекистон учун жипслаштирувчи кучга айланганлиги;

иккинчиси эса унинг ижтимоий тараққиёт ва ўзгаришлар билан

ҳамнафасликда муттасил янгиланиб боришида намоён бўлади. Муаллиф

фикрича, Ўзбекистонда фундаментал сиёсий муаммонинг ижобий ечими,

яъни миллий давлат суверенлиги, барҳаётлигининг ноёб, маънавий-руҳий

таянчи миллий ғоя бўлади. Миллий ғоя жамиятда қанча чуқур илдиз отса,

келажакка бўлган ишонч шунча мустаҳкам бўлади.

Файласуф олим Яхшиликовнинг “Хато ва камчилликларни ўз вақтида

жойида бартараф этмасдан туриб, мамлакатимизни янги сифатий тараққиёт

босқичига олиб чиқиш мумкин эмас”

[14: 131]

, деган фикрига қўшилишимиз

мумкин. Зеро, ижтимоий муаммоларни ижобий ҳал этилиши жамият

барқарорлигига таъсир этади.

Янги Ўзбекистонда фуқаролик жамиятининг демократик шаклларига

асосланган қиёфасини яратиш учун жаҳон ҳамжамияти тажрибасига таяниб

Ҳаракатлар

стратегияси

ишлаб

чиқилганлиги

ва

бу

ижтимоий


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

695

барқарорлигидан фойдаланишнинг янги босқичи эканлиги эътироф этилган.

Бу “... глобаллашув шароитида рақобат тобора кучайиб борётгани

давлатимизни янада барқарор ва жадал суръатлар билан ривожлантириш

учун мутлақо янгича ёндашув ҳамда тамойилларни ишлаб чиқиш ва рўёбга

чиқаришни тақозо этмоқда”

[1: 4]

, фуқаролик жамиятининг умумэътироф

этилган тамойилларига таянган ҳолда ижтимоий лойиҳалаш технологиясини

ижтимоий ҳаётга татбиқ этиш эҳтиёжини оширади. Назарий лойиҳаларни

амалга оширишда ижтимоий барқарорлик технологияларидан мақсадли

фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга.

Хулоса қилиб айтганда жамиятдаги ўзгаришларни ҳис этиш учун инсон

маънавиятини шахс сифатида ривожланишига боғлиқ бўлади. Бир тизимдан

иккинчи тизимга ўтиш даврида ўзликни англашнинг ўзига хос

кўринишларини англамасдан жамият барқарорлигининг даражасини аниқлаб

бўлмайди. Чунки юксак ривожланган жамият ўзлигини англаган шахслардан

таркиб топади. Ҳар бир мамлакат жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин

эгаллашга интилар экан, бу йўлда унинг миллий ғояси нимага

асосланганлиги ҳам муҳим ҳисобланади. Шунингдек, ўз давлат бошқарув

стратегиясини мақсади нимага қаратилгани ҳам муҳим ҳисобланади. Шахс

маънавиятни шакллантиришнинг муҳим босқичи, зарурий шарти инсоннинг

ўз-ўзини англашидан бошланади. Зеро, инсоннинг ўз маънавиятини

ривожлантиришга бўлган эҳтиёжи чексиздир. У инсоннинг бутун онгли

фаолияти давомида шаклланади, ривожланади. Бу эса, жамият маънавиятини

юксалтиришда тарихий хотира, аждодлар тарихини билишнинг, миллий ва

ахлоқий қадрият ҳамда анъаналарнинг, муқаддас диннинг ўрни жуда катта

аҳамиятга эга бўлиб, бирон бир халқ ўз тарихини билмай, асрлар оша

яратилган меросга таянмай ва уни янада юксалтирмай туриб, ўз келажагини

тасаввур эта олмайди.

Фойдаланилган манбалар ва адабиётлар:


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

696

1.

Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар

стратегияси тўғрисида /Расмий нашр/. – Тошкент: Адолат, 2017.

2.

Мирзиёев Ш.М. Янги Ўзбекистон стратегияси. – Тошкент: Ўзбекистон

2021. - Б. 464.

3.

Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом

эттириб, янги босқичга кўтарамиз. 1-жилд. – Тошкент: Ўзбекистон, 2017. - Б.

592.

4.

Мирзиёев Ш.М. Халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга

берилган энг олий баҳодир. 2-жилд. – Тошкент: Ўзбекистон, 2018. - Б. 508.

5.

Мирзиёев Ш.М.

Нияти улуғ халқнинг иши ҳам улуғ, ҳаёти ёруғ ва

келажаги фаровон бўлади. 3-жилд. – Тошкент: Ўзбекистон, 2019. - Б. 400.

6.

Мирзиёев Ш.М. Миллий тикланишдан - миллий юксалиш сари. 4-жилд.

- Тошкент: Ўзбекистон, 2020. – Б. 456.

7.

Каримов И.А. Асарлар тўплами, 1-24 жилдлар. – Тошкент: Ўзбекистон,

1996-2015.

8.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 19 январь куни

маънавий-маърифий

ишлар

тизимини

тубдан

такомиллаштиришга

бағишланган

видеоселектор

йиғилиши

//

https://www.gazeta.uz/uz/2021/01/19/selector/

9.

Абу Наср Форобий. Фозил одамлар шаҳри. – Тошкент: Янги аср

авлоди, 2016.

10.

Абу Райхан Беруни. Памятники минувших поколений. Избранные

произведения, - Ташкент, 1957, т.1.

11.

Одоб-ахлоқ китоби / Жадид адабиёти намоёндалари: М.Беҳбудий ва

бошқалар. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2020.

12.

https://ru.wikipedia.org/wiki

13.

Саитқосимов А. И. Фуқаролик жамиятини барпо этишда ижтимоий

соҳани инновацион ривожлантириш қонуниятлари. Фалсафа фанлари

доктори (DSc) диссертацияси автореферати. Самарқанд, 2019.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

697

14.

Яхшиликов Ж. Миллий ғоя - тараққиёт стратегияси. – Тошкент: Фан,

2017.

O‘ZBEKISTONDA XOTIN-QIZLAR TADBIRKORLIGINI VA GENDER

TENGLIGI MASALASI RIVOJINING IJTIMOIT-TARIXIY DINAMIKASI

Ganiyeva M.S.

Farg‘ona davlat universiteti o‘qituvchisi,

malika1986_fsu@mail.ru

Annotatsiya: Maqolada mamlakatimizda xotin-qizlar tadbirkorligining tashkil topishi va

uning davlat tomonidan qo‘llab-quvvatlanishi to‘g‘risida ijtimoiy-falsafiy va tadrijiy-tarixiy
jihatdan

ochib

berishga

harakat

qilingan.

Shuningdek

bugungi

globallashu

va

integratsiyalashuv sharoitida O‘zbekistonda amalga oshirilayotgan ijtimoiy, iqtisodiy hamda
siyosiy sohalardagi olib borilayotgan islohotlarda gender tengligi masalasi alohida ahamiyat
kasb etadi, uning xotin-qizlar tadbirkorligiga ta‘siri ham ilmiy-nazariy tahlil qilingan.

Kalit so‘zlar: biznes, gender tengligi, ijtimoiy soha, tadbirkorlik, ayol tadbirkor,

integratsiya, globallashuv, modernizatsiya, islohotlar, tavakkalchilik, innovatsiya.

Аннотация: В статье сделана попытка раскрыть социально-философский и

социально-исторический аспект становления женского предпринимательства в нашей
стране и его государственной поддержки. Также в сегодняшних условиях глобализации и
интеграции в Узбекистане особое значение приобретает вопрос гендерного равенства в
проводимых реформах социальной, экономической и политической сферах, научно-
теоретически проанализировано его влияние на женское предпринимательство.

Ключевые

слова:

бизнес,

гендерное

равенство,

социальная

сфера,

предпринимательство,

женщина-предприниматель,

интеграция,

глобализация,

модернизация, реформы, риск, инновация.

Annotation: The article tried to reveal the socio-philosophical and evolutionary-

historical aspect of the formation of women's entrepreneurship in our country and its state
support. The issue of gender equality is also of particular importance in the reforms carried out
in Uzbekistan in the social, economic and political spheres in today's globalization and
integration conditions, its impact on women's entrepreneurship is also scientifically-theoretically
analyzed.

Key words: business, gender equality, social sphere, entrepreneurship, female

entrepreneur, integration, globalization, modernization, reform, risk, innovation.

Jamiyat hayotining qay darajada kechishi, rivojlanish sari qo‘yilayotgan

qadamlar, qolaversa, istalgan harakatdan kutiladigan natijalar albatta ko‘p jihatdan

ijtimoiy munosabatlar bilan bevosita bog‘liq. Aynan shu munosabatlar

hayotimizning barcha jabhalari – mehnat faoliyati, oila, mahalla, o‘qish, muloqot

va boshqa turli jarayonlarni boshqarib keladi.So‘nggi yillarda Prezidentimiz

tomonidan xotin-qizlar masalalariga, ularning turmush sharoitlarini yaxshilash,

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида /Расмий нашр/. – Тошкент: Адолат, 2017.

Мирзиёев Ш.М. Янги Ўзбекистон стратегияси. – Тошкент: Ўзбекистон 2021. - Б. 464.

Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. 1-жилд. – Тошкент: Ўзбекистон, 2017. - Б. 592.

Мирзиёев Ш.М. Халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга берилган энг олий баҳодир. 2-жилд. – Тошкент: Ўзбекистон, 2018. - Б. 508.

Мирзиёев Ш.М. Нияти улуғ халқнинг иши ҳам улуғ, ҳаёти ёруғ ва келажаги фаровон бўлади. 3-жилд. – Тошкент: Ўзбекистон, 2019. - Б. 400.

Мирзиёев Ш.М. Миллий тикланишдан - миллий юксалиш сари. 4-жилд. - Тошкент: Ўзбекистон, 2020. – Б. 456.

Каримов И.А. Асарлар тўплами, 1-24 жилдлар. – Тошкент: Ўзбекистон, 1996-2015.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор йиғилиши // https://www.gazeta.uz/uz/2021/01/19/selector/

Абу Наср Форобий. Фозил одамлар шаҳри. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2016.

Абу Райхан Беруни. Памятники минувших поколений. Избранные произведения, - Ташкент, 1957, т.1.

Одоб-ахлоқ китоби / Жадид адабиёти намоёндалари: М.Беҳбудий ва бошқалар. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2020.

https://ru.wikipedia.org/wiki

Саитқосимов А. И. Фуқаролик жамиятини барпо этишда ижтимоий соҳани инновацион ривожлантириш қонуниятлари. Фалсафа фанлари доктори (DSc) диссертацияси автореферати. Самарқанд, 2019.

Яхшиликов Ж. Миллий ғоя - тараққиёт стратегияси. – Тошкент: Фан, 2017.

Hepagreen - восстановление нормальной работы печени Androgard — препарат для настоящих мужчин Androgard — препарат для настоящих мужчин Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Maksimus - Натуральный продукт, для бодрости и энергии Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Avicenna’s Lab inLibrary — это научная электронная библиотека UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации Gulyamov - Гулямов Саид Саидахрарович MUVI24 - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Интернет-аптека >METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг All.Tube - Смотрите онлайн видео бесплатно в хорошем качестве Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды UMAR PROEKT - Комплексное проектирование UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана