Реформа системы подбора и подготовки государственных служащих в Узбекистане на основе «стратегии действий»

CC BY f
712-721
8
1
Поделиться
Юлдашев, А. (2023). Реформа системы подбора и подготовки государственных служащих в Узбекистане на основе «стратегии действий». Актуальные проблемы истории Узбекистана, 1(1), 712–721. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-of-uzbekistan/article/view/16563
А Юлдашев, Наманганский инженерно-технологический институт

Секретарь Совета, доктор философских наук (PhD)

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье проводится анализ внедрения современных управленческих технологий в государственные службы Узбекистана на основе Стратегии действий, реформирование процессов подбора и обучения кадров на местах с применением современных подходов, повышение качества подготовки кадров в образовательных учреждениях. Также на основе опыта зарубежных стран освещены вопросы внедрения принципов «умного» управления в Узбекистане.

Похожие статьи


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

712

6.

Рўзиназаров Ш.Н., Синдаров К.Н. Тадбиркорлиинг ҳуқуқий асослари.

Тадбиркорга ҳуқуқий ёрдам (савол-жавоблар, қонун ҳужжатлари). Т.:

“Консаудитинформ” 2002.

7.

Ўзбек тилининг изоҳли луғати. “Ўзбекистон миллий энциклопедияси”

Давлат илмий нашриёти. – Т.: 2006. 4-жилд.

8.

Ўзбек тилининг изоҳли луғати. “Ўзбекистон миллий энциклопедияси”

Давлат илмий нашриёти. – Т.: 2006. 3-жилд.

9.

Хренников И. В России давно есть средний класс - «челноки» // Портал

электронных

СМИ

для

предпринимателей

«Деловая

пресса»

http://www2.businesspress.ru

/newspaper/ article_mId_44_aId_51458.html

10.

Ядова Е.Н. Челночество как социальный ресурс трансформационного

периода // Специальность 22.00.01 «Теория, методология и история

социологии» Диссертация на соискание ученой степени кандидата

социологических наук. Москва – 2009.

11.

https://polsci.umass.edu/people/regine-spector

12.

https://rusbizinformation.com/chto-takoe-chelnochnyy-biznes/

Что такое

челночный бизнес?

ЎЗБЕКИСТОНДА “ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ” АСОСИДА

ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИНИ ТАНЛАШ ВА ТАЙЁРЛАШ

ТИЗИМИНИ ИСЛОҲ ЭТИЛИШИ

Юлдашев А.А.

Наманган муҳандислик-технология институти Кенгаши

котиби, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)

bekavaz87@mail.ru

Аннотация. Ушбу мақолада Ҳаракатлар стратегияси асосида Ўзбекистонда

давлат хизматларига замонавий бошқарув технологияларини жорий қилиниши, соҳага
кадрларни танлаш ва тайёрлаш жараёнларини замонавий ёндашувларда ислоҳ этилиши,
таълим муассасаларида кадрлар тайёрлаш саломоғининг ортиб бориши таҳлил қилинган.
Шунингдек, хорижий давлатлар тажрибалари асосида Ўзбекистонда “ақлли” бошқарув
принципларини амалиётга жорий қилиш масалалари ёритиб берилган.

Калит сўз ва иборалар: Ҳаракатлар стратегияси, Давлат хизматини

ривожлантириш агентлиги, мериократия, vacancy.argos.uz., фрустрация, геральдика,
“ақлли” бошқарув


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

713

Аннотация. В данной статье проводится анализ внедрения современных

управленческих технологий в государственные службы Узбекистана на основе
Стратегии действий, реформирование процессов подбора и обучения кадров на местах с
применением современных подходов, повышение качества подготовки кадров в
образовательных учреждениях. Также на основе опыта зарубежных стран освещены
вопросы внедрения принципов «умного» управления в Узбекистане.

Ключевые слова и фразы: Стратегия действий, Агентство развития госуслуг,

мериократия, vacancy.argos.uz., фрустрация, геральдика, «умный» менеджмент.

Annotation. This article analyzes the introduction of modern management technologies

to public services in Uzbekistan based on the Action Strategy, the reform of the processes of
personnel selection and training in the field with modern approaches, and the increase in the
quality of personnel training in educational institutions. Also, based on the experiences of
foreign countries, the issues of implementing the principles of "smart" management in
Uzbekistan are highlighted.

Key words and phrases: Action strategy, State Service Development Agency, meriocracy,

vacancy.argos.uz., frustration, heraldry, "smart" management.

Ҳар бир даврда мамлакатлар ўзининг ривожланиш дастури ва

режасини ишлаб чиқиб, шунга мос давлат бошқаруви тузилмасини

шакллантиради ҳамда замон тараққиётига мутаносиб равишда уларни ислоҳ

этиб боради. Бу борада жаҳон давлатчилик тарихида катта тажриба

орттирилди ва самарали натижаларга эришилди. Ўзбекистон ҳам хорижий

мамлакатларнинг тажрибаларини ўрганган ҳолда, миллий менталитетга хос,

давлатчиликка мос давлат бошқарувини амалиётга жорий қилди. Бу жараён

мустақиллик йилларида босқичма-босқич амалга ошириб борилди.

Мамлакатда давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш, қонун

устуворлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, иқтисодий-

ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, хавфсизлик, миллатлараро

тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, ўзаро манфаатли ва амалий

руҳдаги ташқи сиёсатни изчил давом эттириш мақсадида Ҳаракатлар

стратегияси ишлаб чиқилди

[14: 4-6].

Бундан кўзланган асосий мақсад давлат

ва жамиятда олдида турган долзарб муаммоларни ҳал қилиш, мамлакат

тараққиётини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро

ҳамжамият орасида тутган ўрнини юксалтиришга қаратилган эди.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

714

Демократик талаблар асосида барча жабҳаларда ислоҳотларнинг олиб

борилиши ҳамда замонавий бошқарув технологияларини жорий қилиниши ўз

навбатида, шунга муносиб кадрлар тайёрлаш ва уларга таълим-тарбия бериш

сифатини ҳам ислоҳ этилишини тақозо этди. Ўзбекистон Республикаси

Президенти Ш.М.Мирзиёев таъбири билан айтганда, “Таълим-тарбия – ҳар

қайси давлат ва жамиятнинг нафақат бугунги, балки эртанги кунини ҳам ҳал

қиладиган энг муҳим ва устувор масала”

[5]

га айланди. Таълим-тарбия

тизимини самарали ташкил этиш, замонавий ёндашувларни жорий қилиш

ҳамда

таълим

муассасаларида

рақобатбардош

кадрлар

тайёрлаш

масалаларига давлатнинг устувор вазифаси сифатида қаралди. Узлуксиз

таълимнинг барча босқичлари қайта кўриб чиқилиб, уларда кадрлар

тайёрлаш жараёнлари, усул ва услублари ислоҳ этилди.

Хусусан, халқ таълим тизимини замон талабалари асосида ташкил

этиш, мавжуд муаммоларини самарали бартараф қилиш, кадрлар тайёрлаш

тизимини

такомиллаштириш

мақсадида

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг 6 та фармон ва қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 21 та

қарори қабул қилинди

[6],

2020/2021 ўқув йилидан янги тизим асосида касб-

ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлардан иборат профессионал

таълим муассасалари фаолияти йўлга қўйилиб, уларда табақалаштирилган

таълим дастурлари жорий этилди

[10].

Олий таълим соҳасида ҳам ҳал этилиши лозим бўлган масалалар

сақланиб келаётган эди. Аввало, қабул квоталари амалдаги эҳтиёж ва

талаблардан оз бўлиб, умумий қамров атига 9 фоизни ташкил қиларди.

Таълим йўналиши ва мутахассисликлари классификатори эскилигича

қолаётганди. Абитуриентларни олий таълимга қабул қилиш жараёнларида

ҳамда талабаларни баҳолашда коррупция ҳолатлари сақланиб қолган эди.

Шунингдек, хорижнинг нуфузли олий таълим муассасалари рейтинги

(Quacquarelli Symonds World University. World University Rankings, The

Academic Ranking of Universities. Global Ranking of Academic subjects ва


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

715

Times Higher Education. World University Rankings)нинг ТОП-1000 талик

рўйхатига Ўзбекистондаги бирорта олий таълим муассасалари кирмаган эди.

Таълимни фандан, фанни ишлаб чиқаришдан алоҳида фаолият олиб бориши,

“фан-таълим-ишлаб чиқариш” интеграциясини ривожланишига тўсқинлик

қилаётган эди.

Ушбу муаммоларни бартараф этиш ҳамда олий таълим тизимини

ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар

Маҳкамасининг кўплаб қарор ва фармонлари қабул қилинди. Улар асосида

барча соҳалар учун малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш,

илмий салоҳиятини юксалтириш, таълим муассасаларининг моддий-техник

базасини мустаҳкамлаш ҳамда халқаро талабларга жавоб берадиган

замонавий кадрларни тайёрлаш чора-тадбирлари белгиланди. Кўплаб

маҳаллий ва хорижий олий таълим муассасалари ташкил этилди, мавжудлари

такомиллаштирилди, давлат идоралари ҳамда ташкилотларининг малака

ошириш ва қайта тайёрлаш муассасаларининг фаолиятлари замон

талабларида қайта кўриб чиқилди.

2018 йилда 16 та, 2019 йилда 21 та, 2020 йилда 19 та янги олий таълим

муассасалари ташкил этилиб, умумий сони 132 тага етди

[9].

Бу кўрсаткич

2016 йилга нисбатан 56 та (135,7 фоиз)га, 1991 йилга нисбатан

[7]

79 та (149

фоиз)га ортган. Агар 2016/2017 ўқув йилида олий таълим муассасаларига

қабул квоталари 58 мингтани ташкил этган бўлса, 2020/2021 ўқув йилида бу

рақамлар 150 мингтага етди

[3].

Олий таълим йўналишлари ва

мутахассисликлари

оптималлаштирилиб,

классификатор

ва

мутахассисликлар янгиланди, сиртқи, кечки таълим шакли қайтадан жорий

этилди

[11].

Олий таълим муассасаларида “Рақамли университет” платформаси

жорий этила бошланди, олий таълим муассасаларининг бирлашган

масофавий ўқитиш портали –

dist.edu.uz

, ўқув ресурслари tube.edu.uz

видеопортали ишга туширилди. 7250 дан зиёд фандан масофавий таълим


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

716

ресурслари яратилди. Электрон портфолио ва электрон мониторинг тизими

яратилди. Ўқув режаларида мутахассислик фанлари бўйича амалий

машғулотлар улуши 38 фоиздан 45 фоизга оширилди. Республика олий

таълим муассасаларининг ўртача илмий салоҳияти 30,9 фоиз дан 38 фоизга

етди

[9].

Мамлакатда олиб борилаётган бу ислоҳотлар соҳа ва тармоқларга

сифатли кадрлар тайёрлаб беришга қаратилган эди. Чунки барча соҳалар

қатори давлат хизматида ҳам ҳал этилиши лозим бўлган масалалар ўз

ечимини кутиб турган эди. Масалан, давлат органларини замонавий малакали

кадрлар билан таъминлаш етарли даражада эмас эди. Номзодларни саралаб

олишнинг очиқ ва барча фуқаролар учун тенг имкониятли тизими

яратилмаган эди. Номзодларнинг профессионал сифатлари ва алоҳида

кўрсаткичларини баҳолайдиган механизм ҳамда бу борада норматив-ҳуқуқий

тартиб қоидалар ишлаб чиқилмаган эди. Барча ташкилот ва идораларда

иқтидорли кадрлардан иборат истиқболли ва жорий захиралар яратилган

бўлса-да, бироқ турли коррупциявий ҳолатлар, маҳаллийчилик, таниш-

билишчилик иллатлари бу кадрлар рўйхатини фақат қоғозда қолиб кетишига

сабаб бўлаётганди ҳамда ушбу рўйхатлардаги иқтидорли кадрларни

фрустрация (лот. frustratio - алданиш, режаларнинг барбод бўлиши) ҳолатига

тушиб қолишига олиб келаётганди. Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.М.Мирзиёев бу ҳолатларга баҳо берар экан: “Бу борадаги муаммоларни

ҳал этиш учун, аввало, давлат хизматчилари фаолиятини холисона баҳолаш

бўйича самарали тизим жорий этиш зарур. Давлат органларида эртага,

истиқболда қандай вазифалар долзарб бўлиши, содда қилиб айтганда, беш,

ўн, йигирма йилдан кейин қандай муаммолар олдимизда кўндаланг

бўлишини прогноз қиладиган тизим ҳали шакллангани йўқ

[4]

– дея фикр

билдириб ўтади.

Ушбу муаммоларни бартараф этиш ҳамда бошқаруви органларига

малакали мутахассисларни жалб этиш мақсадида Ўзбекистонда кадрлар


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

717

сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини такомиллаштириш чора-

тадбирлари ишлаб чиқилди

[13].

Қайд этиш лозимки, ҳар 320 нафар аҳолига

1 нафар давлат хизматчиси тўғри келадиган Ўзбекистонда

[2]

шу вақтга

қадар давлат фуқаролик хизматини тартибга солувчи ягона қонун ҳужжати

яратилмаган эди.

Шундан келиб чиқиб, сабабли, ушбу фармонда “Давлат фуқаролик

хизмати тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини такомиллаштириш, давлат

фуқаролик хизматини 2030 йилгача ривожлантириш стратегиясини ишлаб

чиқиш, давлат органлари ва ташкилотларидаги вакант лавозимлар учун

танлов

ўтказиш,

қисқа

муддатли

курсларни

кўпайтириш,

узоқ

муддатлиларини мақбуллаштириш, давлат фуқаролик хизматчиларини

хорижда малака оширишини ташкил қилиш ҳамда улар учун нодавлат

таълим муассасаларида малака ошириш курсларини ташкил этиш учун

лицензиялар бериш тартибини ишлаб чиқиш белгиланди. Шу билан бирга,

давлат фуқаролик хизматига таалуқли барча маълумотларни ўз ичига

оладиган ягона электрон ахборот-таҳлил тизимини яратиш, миллий кадрлар

захирасини шакллантириш, давлат фуқаролик хизмати ва геральдика (лот.

heraldus

– жарчи, герольд) – гербшунослик.) соҳасини янада

ривожлантиришга қаратилган янги истиқболли мутахассисликларни олий

таълимга киритиш чоралари ишлаб чиқилди

[13].

Инсон ҳуқуқлари олий қадриятга айланган, қонун-қоидаларга риоя

этиш маданият даражасига кўтарилган бугунги даврда, давлат фуқаролик

хизматини янада такомиллаштиришда кадрларнинг касбга оид сифатларини

одилона баҳолайдиган, энг муносибларини танлаб оладиган ҳамда уларни

хизмат поғоналарида ўсиб боришини таъминлайдиган меритократия (meritus

(лот.) “муносиблар ҳокимияти”, κράτος (юн.) “ҳокимият”, “бошқариш”)

тамойилларини амалиётда қўллаш устуворлик касб этаётганди.

Яъни,

шахсларнинг ижтимоий келиб чиқиши, ирқий, диний ва жинсий мансублиги

ҳамда иқтисодий аҳволидан қатъий назар, давлат хизматларида энг


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

718

қобилиятли ва салоҳиятли кадрларни салмоғини ошириш, уларни муносиб

лавозимларга тайинлашнинг талаби тобора ортмоқда.

Шунга монанд, республикада давлат бошқаруви органлари ва

ташкилотлари ходимлари бошқариш ва инсон ресурсларини ривожлантириш

борасида бир хил давлат сиёсатини олиб бориш мақсадида Ўзбекистон

Республикаси Президенти ҳузурида Давлат хизматини ривожлантириш

агентлиги ташкил этилди

[12].

Ушбу агентлик қошида Давлат хизматини

ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тузилиб, унга давлат

фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва ушбу

соҳадаги илмий тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш, хориждан малакали

мутахассисларни жалб қилиш вазифалари юклатилди

[13].

Ўтган қисқа давр мобайнида агентликка малакали мутахассислар жалб

қилиниб, давлат органларида кадрлар маъмуриятчилигининг замонавий

усуллари

жорий

этилмоқда.

Давлат

хизматчиларининг

фаолият

самарадорлигини баҳолаш тизими тажрибадан ўтказилди. Давлат фуқаролик

хизматидаги вакант лавозимларни мунтазам очиқ ва шаффоф эълон қилиб

бориш мақсадида “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг

ягона очиқ портали”

[15]

ишга туширилди. 2020 йилда тажриба тариқасида 6

та вазирлик ва идора, 35 туман (шаҳар) ҳокимликларининг жами 463 та

вакант лавозимлари бўйича эълон қилинган танловларда 7714 та номзодлар

иштирок этди

[1: 11].

Аҳамиятли томони шундаки, ушбу танлов орқали ишга

қабул қилинган давлат хизматчилари Давлат хизматини ривожлантириш

агентлиги билан келишмасдан туриб лавозимдан озод қилинмайди

[13].

“Бир дарча” тамойили асосида фаолият кўрсатадиган ушбу портал

номзодларга вакант лавозимлар учун эълон қилинган танловларда мустақил

иштирок этиш имкониятии беради ҳамда уларни саралаб олишда инсон

омилини камайтиради. Бу эса, мамлакатдаги давлат органлари ва

ташкилотларнинг шаффоф тарзда фаолият олиб боришини таъминлашга,

юксак интелектуал салоҳиятга эга, дунёқараши кенг кадрларни давлат


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

719

хизматларига кенг жалб этишга ҳамда уларнинг миллий базасини

шакллантиришга хизмат қилади.

Шу билан бирга, Ўзбекистонда давлат бошқаруви тизимида

замонавий давлат менежменти ва “ақлли” бошқарув принципларини

амалиётга жорий қилиш чоралари ҳам белгиланди

[8].

Корея Республикаси,

Бирлашган Араб Амирликлари ва Россия Федерациясининг давлат

бошқаруви тизимида эришилган тажрибасидан фойдаланиб, Ўзбекистонда

ҳам давлат бошқаруви органлари кадрларини масофадан туриб тайёрлаш

учун “Бошқарув кадрлари портали”ни яратиш ишлари бошлаб юборилди.

Ушбу портал давлат хизматчиларининг касбий ва шахсий ўсишига ёрдам

бериб, уларнинг фаолият натижаларини мунтазам баҳолаб боришга,

замонавий билимлар ва янги ахборотларни масофавий шаклда доимий

етказиб боришга ҳамда фойдаланувчиларнинг ягона электрон базасини

шакллантиришга хизмат қилади.

Хулоса қилиб айтганда, сўнгги йилларда давлат ва жамият

бошқарувини такомиллаштиришга қаратилган ислоҳотларда раҳбар

кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, соҳага замонавий

педагогик технология ва усулларни жорий қилиш масалалари устуворлик

касб этди. Давлат органлари бошқарув кадрларини тайёрлашга

ихтисослашган муассасалар фаолияти қайта кўриб чиқилиб, масофавий

таълим порталлари яратилди. Раҳбарлар учун ишлаб чиқаришдан ажралмаган

ҳолда малака ошириш, қайта тайёрланиш имкониятлари яратилди. Бошқарув

кадрларни тайёрлашда илғор хорижий тажрибалардан кенг фойдаланилди,

хориждан етакчи мутахассисларни жалб қилиш ва стажировка ўташ учун

хорижга юбориш салмоғи ортди.

Фойдаланилган манба ва адабиётлар:

1.

Давлат хизматини ривожлантиришдаги устувор масалалар Агентлик

нигоҳида. – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат

хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати, 2021. – Б. 11.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

720

2.

Исломов

С.

Давлат

хизматчиларини

танлашда

шаффофлик

таъминланади. // “Янги Ўзбекистон” газетаси, 2020 йил 5 август 145-сон.

3.

Мирзиёев Ш. Ўзбекистон ёшларига байрам табриги. // Халқ сўзи, №

137 (7639) 30/06/2020.

4.

Мирзиёев Ш. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат

Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 2018 йил 28 декабрь //

Халқ сўзи, № 271-272 (7229-7230), 29/12/2018.

5.

Мирзиёев Ш. Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига байрам табриги

// Халқ сўзи, № 202 (7160) 29/09/2018.

6.

Мирзиёев Ш. Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига байрам табриги

// Халқ сўзи, № 203 (7433) 29/09/2019.

7.

Сайдақулов Р. Олий таълим ривожланишининг сўнгги йиллар

тенденциялари // “BIZNES – ЭКСПЕРТ” газетаси, №1(133)-2019.

8.

Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар

Маҳкамасининг

“Давлат

бошқарувида илғор давлат менежменти ва “ақлли” бошқарув принципларини

босқичма-босқич жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”

2019 йил 28 ноябрдаги 959-сонли Қарори / Қонун ҳужжатлари маълумотлари

миллий базаси, 2019 йил 29 ноябрь. 09/19/959/4085-сон.

9.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг

жорий архиви материаллари.

10.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Профессионал таълим

тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар

тўғрисида” 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сонли Фармони / Қонун

ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2019 йил 6 сентябрь.

06/19/5812/3699-сон.

11.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси

олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини

тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сонли Фармони /


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

721

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2019 йил 9 октябрь.

06/19/5847/3887-сон.

12.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси

Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 3 октябрдаги

ПҚ-4472-сонли Қарори / Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,

2019 йил 4 октябрь. 07/19/4472/3906-сон.

13.

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

“Ўзбекистон

Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат хизмати тизимини тубдан

такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 3 октябрдаги ПФ-

5843-сонли Фармони / Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,

2019 йил 4 октябрь. 06/19/5843/3900-сон

14.

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

“Ўзбекистон

Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси

тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони. – Тошкент: Адолат, 2018. – Б. 4-6.

15.

https://vacancy.argos.uz.

ISLOM SIVILIZATSIYASI MARKAZI - UCHINCHI RENESSANS

POYDEVORI

Shamsiyeva M.X.

Fargʻona davlat universiteti

O‘zbekiston tarixi kafedrasi dotsenti v.b., PhD

Saydaliyev H.N

Fargʻona davlat universiteti

Tarix fakulteti 4-bosqich talabasi

saydaliyevhosilbek525@gmail.com

Annotatsiya: Ushbu maqolada Oʻzbekistonda yuz berayotgan oʻzgarishlar. Yangi

Oʻzbekiston, Uchinchi Renessans haqida fikr yuritiladi. Shuningdek, Islom sivilizatsiyasi haqida
va unga tayangan holda tashkil qilinayotgan Islom sivilizatsiyasi markazi, unimg maqsad-
vazifalari, uning tarkibiy tuzilishi haqida ma’lumotlar beriladi.

Kalit soʻz va iboralar: Yangi Oʻzbekiston, Uchinchi Renessans, Islom sivilizatsiyasi

markazi, “Ma’rifat va diniy bagʻrikenglik”rezolutsiyasi, Shoazim Minovarov, Usmon Qurʼoni,
ilmiy-ma’rifiy maskan.

Аннотация: В данной статье описываются изменения, происходящие в

Узбекистане. Речь пойдет о Новом Узбекистане, Третьем Возрождении. Также дана

Библиографические ссылки

Давлат хизматини ривожлантиришдаги устувор масалалар Агентлик нигоҳида. – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати, 2021. – Б. 11.

Исломов С. Давлат хизматчиларини танлашда шаффофлик таъминланади. // “Янги Ўзбекистон” газетаси, 2020 йил 5 август 145-сон.

Мирзиёев Ш. Ўзбекистон ёшларига байрам табриги. // Халқ сўзи, № 137 (7639) 30/06/2020.

Мирзиёев Ш. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 2018 йил 28 декабрь // Халқ сўзи, № 271-272 (7229-7230), 29/12/2018.

Мирзиёев Ш. Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига байрам табриги // Халқ сўзи, № 202 (7160) 29/09/2018.

Мирзиёев Ш. Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига байрам табриги // Халқ сўзи, № 203 (7433) 29/09/2019.

Сайдақулов Р. Олий таълим ривожланишининг сўнгги йиллар тенденциялари // “BIZNES – ЭКСПЕРТ” газетаси, №1(133)-2019.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат бошқарувида илғор давлат менежменти ва “ақлли” бошқарув принципларини босқичма-босқич жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 28 ноябрдаги 959-сонли Қарори / Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2019 йил 29 ноябрь. 09/19/959/4085-сон.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг жорий архиви материаллари.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сонли Фармони / Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2019 йил 6 сентябрь. 06/19/5812/3699-сон.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сонли Фармони / Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2019 йил 9 октябрь. 06/19/5847/3887-сон.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 3 октябрдаги ПҚ-4472-сонли Қарори / Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2019 йил 4 октябрь. 07/19/4472/3906-сон.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 3 октябрдаги ПФ5843-сонли Фармони / Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2019 йил 4 октябрь. 06/19/5843/3900-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони. – Тошкент: Адолат, 2018. – Б. 4-6.

https://vacancy.argos.uz.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов