Период и проблемы развития национальных сайтов в условиях глобализации

CC BY f
735-744
12
3
Поделиться
Бурхонов, Х. (2023). Период и проблемы развития национальных сайтов в условиях глобализации. Актуальные проблемы истории Узбекистана, 1(1), 735–744. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-of-uzbekistan/article/view/16567
Х Бурхонов, Национа́льный университе́т Узбекиста́на

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматриваются возможности эффективного использования всемирной паутины в Узбекистане в условиях глобализации. А также проанализировано, что на новом этапе развития в 2010-2020 годах национальные сайты в глобальной сети отстают от требований инновационного развития. Сделан вывод, что такой прогресс отрицательно влияет на защиты информационной безопасности в сети Интернет и ос- таюшейся национальные сайты страны от других стран по  и по качеству.

Похожие статьи


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

735

6.

Murtozova S. XIX asr oxiri- XX asrning 80-yillarida O‘zbekiston musiqa

madaniyatidagi transformatsiya jarayonlari. Toshkent: «Voris-nashriyot», 2019.

7.

Davlat statistika qo‘mitasi Farg’ona viloyati statistika boshqarmasi

ma’lumoti. 2008-2020-yillar.

8.

O‘zbekiston Respublikasi bolalar sportini rivojlantirish jamg‘armasi

Farg‘ona viloyati filiali hisoboti. 2013, 2017-yil.

ГЛОБОЛЛАШУВ ШАРОИТИДА МИЛЛИЙ САЙТЛАРНИНГ

РИВОЖЛАНИШ ДАВРИ ВА МУАММОЛАРИ

Бурханов Х.М.

ЎзМУ мустақил изланувчиси с.ф.ф.д.

doktarantt@mail.ru

Аннотация: Ушбу мақолада

глобаллашув шароитида Ўзбекистонда жаҳон

интернет тармоғидан самарали фойдаланиш имкониятлари ўрганилган. Шунингдек, 2010
– 2020 йилларда янги ривожланиш босқичида глобал интернет тармоғида миллий
сайтлар инновацион тараққиёт талабларидан ортда қолганлиги таҳлил қилинган. Бундай
жараён интернет тармоғида ахборот хавфсизлигини таъминлашга салбий таъсир
кўрсатиши ва мамлакат миллий сайтларини сон ва сифат жиҳатдан бошқа
давлатлардан ортда қолишига олиб келиши хулоса қилинган.

Калит сўз ва иборалар: глоболлашув, интернет, сегмент, ахборот хавфсизлиги,

рақамли жамият, трансформация.

Аннотация: В статье рассматриваются возможности эффективного

использования всемирной паутины в Узбекистане в условиях глобализации. А также
проанализировано, что на новом этапе развития в 2010-2020 годах национальные сайты
в глобальной сети отстают от требований инновационного развития. Сделан вывод,
что такой прогресс отрицательно влияет на защиты информационной безопасности в
сети Интернет и ос- таюшейся национальные сайты страны от других стран по
количеству и по качеству.

Ключевые слова и фразы: глобализация, интернет, сегмент, информационная

безопасность, цифровое общество, трансформация.

Annotation: The article discusses the possibilities of effective use of the world wide web

in Uzbekistan in the context of globalization. It is also analyzes that at the new stage of
development in 2010-2020, national sites in the global Internet lag behind the requirements of
innovative development. It was concluded that such process would have a negative impact on the
information security on the Internet and would leave the country's national web sites behind in
terms of number and quality.

Key words and phrases: globalization, internet, segment, information security, digital

society, transformation.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

736

Глобаллашув шароитида 2010 йилдан 2020 йилгача бўлган давр

ахборот урушларига бой бўлган давр сифатида тарихда қолмоқда. Бугунги

кунда ушбу даврни ўрганиш ва ундан тегишли ҳулосалар чиқариш зарур.

Мазкур даврда аҳолининг ахборотга бўлган талабини қондириш,

глобал интернет тармоғида миллий сегментни ривожлантириш ва демократик

тамойиллар асосида аҳолини деструктив ғоялардан ҳимоя қилиш масалалари

ўзига хос хусусиятларга эга эди. Бу давр оралиғида

замонавий ахборот

технологиялари тез ўрганилди ва замон билан ҳамнафас яшашга бўлган

интилиш кучайди.

Мазкур соҳада аҳолини турли бузғунчи ғоялардан асрашга қаратилган

ҳаракатлар узоқ тарихга эга, бу борада бир қатор қарашлар ва назариялар

бор. Улуғ бобокалонимиз Абу Райҳон Беруний социология назариясини

ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган. У инсонларнинг ўзаро мулоқот

воситаси ҳақида фикр юритган. Хусусан, «Тилларнинг турлича бўлишига

сабаб одамларнинг гуруҳларга ажралиб кетиши, бир-биридан узоқ туриши,

уларнинг ҳар бирида турли хоҳишларни ифодалаш учун (зарур) бўлган

сўзларга эҳтиёж туғилишидир»

[1]

, деб таъкидлайди. Айни вақтда,

инсонларнинг мулоқот воситасига айланиб бораётган интернетни ҳам турли

хоҳишларни ифодалаш учун яратилган восита деб аташ мумкин. Инсон

доимо мулоқот қилишга интилган, бугунги кунда ҳам жамоалар, давлатлар

интернетда мулоқот учун ўз миллий сайтларига эга бўлишлари замон

талабидан келиб чиқмоқда.

Интернет тармоғидаги миллий сегментлар ва ахборот хавфсизлигининг

методологик асослари М.Кастельс хулосаларига таянилган бўлиб, олим

интернет миллий сегментларида жамиятлар ўз иқтисодий манфаатларини

оширишга қаратишини асослайди

[2]

.

Ўзбекистонлик олимлар томонидан олиб борилган ишларда интернет

миллий сегментига оид қатор назарий ёндашувлар мавжуд. Масалан, Шарқ

кишиси учун индивидуализм ҳамиша ҳалокат, жамоада уйғунлашув эса


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

737

сокинлик ва бехавотирлик омили бўлиб келган. Жамоавий хавфсизликни

таъминлаш эҳтиёжи Шарқда қадимги даврлардаёқ давлатчилик тизимларини

таркиб топтирди

[3]

. Бу бугунги кунда жамоалар ўз интернет миллий

сегментларини яратиш орқали ўз хавфсизлигини таъминлашга қилган

ҳаракатларида кўринади.

Ушбу даврга хос бўлган миллий сегмент сайтлари ОАВ сифатида

ривожланиб бориши «Трансформациялашган матбуот назарияси»га асосан

шаклланган. Бугунги кунда ОАВ фаолиятини тубдан ўзгартириш ва

такомиллаштириш орқали янги давр – ахборотлашган жамиятга хизмат

қилувчи «Трансформациялашган матбуот» тушунилмоқда

[4]

.

Янги тараққиёт босқичида Ўзбекистон аҳолиси сонининг ўсиб бориши

глобал интернет тармоғидан олинаётган ахборотларга бўлган талаб ошишига

олиб келди.

Жумладан, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда

Республикасининг доимий аҳолиси 35,2 миллион киши

[5]

бўлса, шулардан

интернет хизматидан фойдаланувчилар сони 27,2 миллиондан ошган, шундан

мобил интернет фойдаланувчилари сони 25,3 миллион кишини ташкил

этмоқда

[6]

.

Бундай ижтимоий вазият аҳоли орасида Интернет тармоғидаги

миллий сайтларга (миллий сегмент сайтларига) бўлган талабни кучайтиради.

Шунинг учун миллий сайтлар сон ва сифат жиҳатдан бугунги кун талабига

мос бўлиши керак. Бу борада Ўзбекистон минтақа давлатларидан ҳам ортда

қолаётганлиги ўз аҳолисини ўзи ахборот билан таъминлаш имкониятини

қўлдан чиқаришига олиб келиши мумкин. Бунинг оқибатида аҳолининг катта

қисми чет эл сайтлари таъсирига тушади.

Шуни ҳисобга олган ҳолда, 2010 - 2020 йилларда мамлакатда миллий

сегментдаги интернет ресурсларини ривожлантиришга эътибор қаратилган,

миллий сайтлар сони ҳам ортиб борган, лекин жараён янги ривожланиш

босқичи талабларига жавоб бермайди. Чунки, бу ҳолат кўрсаткичлари

Қозоғистон Республикаси даражасига нисбатан паст даражада.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

738

Ўзбекистонда миллий сайтлар

(2020 йил 14 апрель ҳолатига кўра «.uz»

домени)

77318 тага ошган

[7]

бўлсада, бу борада Қозоғистон

Республикасидан ортда қолмоқда.

(1-диаграмма).

Бу, ўз навбатида,

Ўзбекистон миллий сайтлари ўсиш суръатлари бўйича ўз даражасидаги

давлатлардан ортда қолганлигини ва бу борада чора-тадбирлар кўриш

зарурлигини англатади.

1-диаграмма. Ўзбекистон ва Қозоғистон миллий сегмент сайтларининг

йиллик ўсиш кўрсаткичлари (дона)

2010 йилдан 2020 йилгача бўлган даврда мобил алоқа воситаларидан

ижтимоий, иқтисодий зарурият учун фойдаланиш муттасил ортиб бормоди.

Жумладан, Ўзбекистон аҳолисининг 29 миллионга яқини мобиль

қурилмалардан фойдаланади

[8]

. Жамиятда мобил алоқа воситалари

ривожланиб бориши натижасида глобал интернет сайтларининг мобил

версиялари кўпаймоқда ва ижтимоий тармоқлар мессенжер кўринишига

ўтмоқда. Шунингдек, 2010 – 2020 йиллар даврида мобил мессенжерлар

яратилиши ёшларни хорижий ижтимоий тармоқларга қизиқишини оширган.

Юқоридаги фикрлар истиқболда миллий сегмент сайтларнинг мобил

саҳифалари ривожланиб боришидан далолат бермоқда. Шунинг натижасида,

Ўзбекистон миллий сегментидаги сайтларга фойдаланувчиларнинг 72,4

фоизи айнан мобил дастурлар орқали кирган

[9]

.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

739

Ушбу ҳолат, барқарор риожланишни таъминловчи омил сифатида

миллий сайтларни ривожлантиришда мобил дастурлар учун қулай бўлган

сайтларни ташкил этиш мақсадга мувофиқ эканлигини англатади. Бу борада

миллий сегментдаги ижтимоий тармоқларнинг қулай бўлган мессенжерлари

ривожланмаганлиги ёшларни миллий ижтимоий тармоқларга жалб этиш

масаласини ортга сурмоқда.

Барқарор тараққиёт босқичини таъминлаш учун ривожланган

демократик давлатлар глобал интернет тармоғидаги сайтлар орқали

тадбиркорлик соҳасини жадал ривожлантирмоқда. Аҳолининг интернет

дўконларига, маҳсулот рекламаларига қизиқиши ортиб бормоқда. Ёшларнинг

кўпчилиги бизнес йўналишидаги сайтларга жойлаштирилган ахборотлардан

самарали фойдаланиши ушбу сайтларни, жумладан, миллий сегмент

ривожланишида ҳам асосий омил бўлади. Жамиятнинг барқарор

ривожланиши даврида Ўзбекистон интернет миллий сегментида бизнесга оид

ахборот ресурслари умумий ресурсларнинг 34,6 %ни

(бизнес 30,1%, Е-

тижорат 4,5%)

ташкил этади. Тадбиркорлик соҳасига оид «olx.uz« сайти

Интернет миллий сегменти сайтлари рейтингида кучли бешталикка киради.

Унга кунлик ташрифлар сони 188 мингдан ошади. Ушбу сайтга бир ой ичида

3 млн. фойдаланувчи ташриф буюрди. Бу ҳам мамлакатда, аҳоли орасида

бизнес ва рекламага оид сайтлар фаолиятига ижтимоий қизиқиш кучли

эканлигини тасдиқлайди.

Тадбиркорликка оид глобал интернет тармоғидаги миллий сегмент

таркибидаги сайтлар Ўзбекистонда хусусий бизнес ривожланишида ҳам

муҳим аҳамиятга эга. Хусусан, миллий товар ва таклифлар бир дақиқада

бутун дунёга, жаҳон бозорига намойиш қилинади. Бундай реклама ва

ижтимоий, иқтисодий имконият мамлакатда глобал интернет миллий

сегменти ривожланишини таъминлайдиган омил ролини бажаради, бизнес

соҳасида тадбиркорлар диққатини миллий сегмент фаолиятига жалб этишда

ўз самарасини беради.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

740

Янги тараққиёт босқичида Ўзбекистонда рақамли жамиятда

иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган қарорлар қабул қилинмоқда, бу

ҳам хусусий бизнесга оид миллий сегмент таркибига кирувчи сайтларни

ривожлантиришни, фаолиятини такомиллаштиришни талаб этади. Чунки,

онлайн нархлардаги товарларни онлайн тўловлар орқали харид қилиш ва

етказиб бериш хизматлари амалга оширилиши истеъмолчи вақтини тежайди

ва транспорт ҳаражатларини камайтиради. Шунингдек, ҳозирги даврнинг

долзарб мавзусига айланган коронавирус пандемияси шароитида аҳолининг

ижтимоий эҳтиёжларини қондиришда, айнан онлайн савдоларни амалга

ошириш орқали товарларни истеъмолчиларга етказилиши аҳолининг яшаш

жойлари ва ижтимоий талабларини қондириш учун зарур бўлган ҳаракатини

чеклайди, коронавирус кенг тарқалишига йўл қўймайди.

Барқарор ривожланиш жараёнида глобал интернет тармоғидаги

ахборотлар мазмуни, аҳолининг тадбиркорликка оид материалларни миллий

сегментдаги сайтларга жойлаштирилиши билан биргаликда глобал ижтимоий

тармоқлардаги хабарлар ҳам қизиқтирмоқда. Аммо миллий сайтлардаги

ижтимоий тармоқларга аъзо бўлган фойдаланувчилар сони озчиликни

ташкил қилмоқда. Бу борада «Vsetut.uz», «Davra.uz»

ва «Fikr.uz» каби қатор

ижтимоий тармоқлар фаолияти самарали эмас. Бунга асосий сабаблардан

бири улар аҳолини жалб этишда жозибадор ва инновацион ахборот тарқатиш

методларидан фойдаланишмаган. Бу борада «Тelegram» мессенжери,

«Odnoklassniki» ижтимоий тармоғи ва «Facebook» ижтимоий тармоғига аъзо

бўлган фойдаланувчилар кун сайин кўпаймоқда, улар аҳолини ахборотлар

мажмуига жалб этишнинг замонавий усулларига эга. Хусусан, улар

хизматидан фойдаланувчилар аудиториясининг кенглиги ва жадал

ишлашининг юқорилиги аҳолини жалб этмоқда.

Юқоридаги таҳлиллардан ҳам кўриниб турибдики, миллий сегментдаги

ижтимоий тармоқларга аъзолар ва ташрифлар сони кам. Жумладан,

«Telegram» мессенжери,

«Odnoklassniki» ҳамда «Facebook» ижтимоий


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

741

тармоқлари миллий ижтимоий тармоқлардан кўра кўпроқ қулайликларга эга.

Бундай ҳолатлар миллий сегмент таркибидаги сайтлар фаолиятини

қониқарсиз эканлигини, улар фаолиятини такомиллаштириш лозимлигидан

далолат беради. Хусусан, фойдаланувчилар томонидан ижтимоий

тармоқларни ривожлантириш жараёни учун зарур бўлган, ташрифлар сонини

янада ошириш муҳим масаладир. Бунинг учун хорижий давлатларнинг

глобал интернет тармоғидаги ижтимоий тармоқлари каби техник

имкониятларни, қизиқарли мавзулар, жозибадор мақолалар ва дизайн

масалалари савиясини кўтаришга эътибор бериш зарур.

Демократик ислоҳотлар натижасида глобал интернет тармоғи турли

фикр ва қарашларни эркин ифода этиш майдонига айланди. Бу мисли

кўрилмаган сиёсий, иқтисодий ва маданий натижаларга олиб келмоқда. Дунё

миқёсидаги ягона ахборот майдони таъсирида янги менталитет ва ахборот

маданияти вужудга келмоқда.

Янги ривожланиш даврида глобал интернет тармоғида ахборотлар

хавфсизлигини таъминлаш жараёнида миллий сегмент ёшлар аудио ва видео

материаллар юклаб олиш бўйича сайтларга катта қизиқиш билдирмоқда.

Ушбу ҳолатдан кўнгилочар сайтлар Ўзбекистон миллий сегментидаги

ахборотларда юқори ўринларга эга эканлигида ҳам кўриш мумкин.

Ўзбекистонда коронавирус пандемияси шароитида интернетдан

фойдаланиш ва унинг техник имкониятлари ўрганилганда муайян

камчиликлар аниқланди. Жумладан, онлайн орқали мактаб ўқувчиларининг

дарслари учун ажратилган шароит кўрсатадики, биринчи навбатда, барча

мактабларда ахборот технологиялари учун инфратузилмани яхшилаш

масаласи турибди.

Барқарор ривожланиш босқичи даврида олиб борилаётган тадбирлар

натижасига қарамасдан, Ўзбекистонда глобал интернет тармоғидаги

ижтимоий тармоқлар фаолияти қониқарли даражада эмас. Миллий

сегментдаги ижтимоий тармоқлар кундалик ахборотлардан фойдаланувчилар


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

742

сони бўйича оммалашмаган сайтлар қаторига киради. Жумладан, мамлакатда

машҳур бўлган «Tforum.uz» ва «Vsetut.uz» каби ижтимоий тармоқларга

фойдаланувчилар ташрифи камлиги кузатилган. Бу эса улар талабга жавоб

бермаслигини кўрсатмоқда.

Жумладан, бугунги кунда ўзбекистонлик ижтимоий тармоқ

фойдаланувчиларини 98% хорижий, 2% маҳаллий ижтимоий тармоқлардан

фойдаланади. Бу

борада хорижий ижтимоий

тармоқлар

юқори

кўрсаткичларга эга. Таъкидлаш лозимки, «Оdnoklassniki» ижтимоий тармоғи,

«facebook» кўплаб ўзбекистонлик аъзоларига эга. Ушбу контент таҳлилларга

кўра, фойдаланувчиларни миллий ижтимоий тармоқларга жалб этишнинг

самарали усуллари ишлаб чиқилмаган. Шунинг учун ҳам миллий ижтимоий

тармоқларда фойдаланувчилар сони кам.

Тадқиқот натижалари кўрсатадики, ҳозирги даврда глобал интернет

тармоғидаги миллий сегментга мансуб сайтларни ривожлантириш ва

ёшларни бузғунчи ғоялар таъсиридан ҳимоя қилишда қуйидаги ижтимоий

муаммоларга дуч келинмоқда:

глобал интернет тармоғидаги Ўзбекистон миллий сайтлари сони ва

жойлаштирилган ахборотлар сифати бўйича халқаро талаблардан ортда

қолмоқда;

мамлакат кибер интернет миллий сегменти сайтлари орқали аҳолини

ахборот билан таъминлашда тезкорлик етишмайди, бунинг натижасида

аҳолининг асосий қисми хорижий мамлакатлар сайтларида жойлаштирилган

ахборотлар тизимидан фойдаланмоқда;

миллий сегмент сайтларидаги жозибадорликнинг етишмовчилиги

натижасида ёшларнинг ижтимоий тармоқлардан тарқатилаётган турли

бузғунчи, вайронкор, радикал ғояларга берилиб кетиш ҳолатлари мавжуд;

янги тараққиёт босқичида тадбиркорлик ва кичик бизнес соҳасидаги

ахборотлар мажмуига бўлган ижтимоий талаб ортиб бораётган шароитда


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

743

миллий сегментдаги сайтларга ахборотлар жойлаштирилиши сони ва сифати

ижтимоий талаб даражасида эмас.

Таъкидлаш лозимки, асосий муаммо мамлакатда коммуникатив

инфраструктура фаолияти, ҳозирги жадал тараққиёт талаблари даражасида

эмаслиги, шу билан бирга, соҳани ривожлантиришда йирик лойиҳаларни

амалга ошириш учун маблағлар камлиги, глобал интернет тармоғидаги

миллий

сегмент

сайтлари

фаолиятини

ривожлантиришда

муайян

камчиликларни

вужудга

келтирмоқда.

Ушбу

жараёндаги

мавжуд

камчиликларни бартараф этишда глобал Интернет миллий сегменти

сайтларида

интереактив

хизматлар

камлиги,

мазмундорлик

ва

жозибадорликнинг етарли эмаслиги, сайтлар дизайнини тайёрлашда

мутахассислар жалб этилмаганлиги ва фойдаланувчиларни ўзига жалб этиш

инновацион механизмлари самарадорлигини ошириш лозим.

Хулоса сифатида таъкидлаш лозимки, 2010 – 2020 йилларда янги

ривожланиш босқичида глобал интернет тармоғида миллий сегментдаги

айрим сайтлар ва ижтимоий тармоқлар инновацион тараққиёт талабларидан

ортда қолган. Бундай ижтимоий жараён глобал интернет тармоғида

ахборотлар хавфсизлигини таъминлашга салбий таъсир кўрсатади ва миллий

сайтларни сон ва сифат жиҳатдан бошқа давлатлардан ортда қолишига олиб

келади.

Фойдаланилган манба ва адабиётлар:

1.

Абдуазимов О.У. Ахборотлашган жамиятда жамоатчилик фикри

мониторингини таъминлашда оммавий коммуникациялар социологиясининг

ўрни (Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларининг 2001-2016 йиллардаги

материаллари мисолида). – Тошкент: «Фан ва технология». 2016.

2.

Абу Райҳон Беруний. Танланган асарлар, 1-том. – Тошкент: Шарқ.

1968. Б - 404.

3.

Бекмуродов М. Замонавий бошқарув социологияси. Монография. –

Тошкент: «Ёшлар». 2020. – Б. 9.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

744

4.

Кастельс М. Галактика Интернет: Размышления об Интернете, бизнесе

и обществе. – Екатеринбург: Академия. 2004.

.

5.

Kun.uz сайти. «Ўзбекистонда 29 миллионга яқин мобиль қурилма

рўйхатга олинди. Энди улар кузатиладими?» 04.11.2019.

[8; 4]

6.

Статистика. URL:

http://www.uz 02.04.2020

.

[9; 4]

7.

Статистика. URL:https://cctld.uz/stat/14.04.2020.

[7; 3]

8.

Ўзбекистонда интернет хизматидан фойдаланувчилар сони маълум

қилинди.

https://kun.uz/news/2022/01/10/ozbekistonda-internet-xizmatidan-foyda

lanuv chilar-soni-malum-qilindi

. 2022 йил.

[6; 3]

9.

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони маълум қилинди.

https://kun.uz

/news/2022/01/11/ ozbekiston ning-doi

miy-aholisi-soni-malum-qilindi.

ПАРКЕНТДАН ТОПИЛГАН ХАЗИНА

(Илмий ахборот)

Нормуродов Д.

ЎзР ФА Миллий археология маркази

катта илмий ходими

Ўзбекистон тупроғида олис тарихимизнинг хира жиҳатларини

ойдинлаштирадиган моддий манбаларни сақлаб келмоқда. Аша шундай

ашёвий далиллари сирасига “Паркент хазинаси”ни ҳам киритиш мумкин. Бу

хазина 2022 йилнинг 16 сентябрида Тошкент вилояти, Паркент тумани,

“Хўжа” маҳалласи, Ҳунарманд кўчаси 47-уйда яшовчи Насиба

Бегматованинг ҳовлисида хожатхона қуриш учун ўра қаздираётганда

топилган. У топилган пайтда оқсидланиб кўкариб, занглаб кетган эди. Бу

тангаларнинг қадимийлигига тушиниб етган уй эгасининг ўғли Акмал

Бегматов 2022 йилнинг 17 сентябрида бу ҳақидаги хабарни билдирди.

Хабарга биноан хазина топилган жойга етиб борилди ва у топилган жой

кўздан кечирилди.

Ўрганишлар натижасида диаметри 115 сантиметр бўлган хожатхона

ўрасининг ер сатҳидан 40-50 сантиметр чуқурлигида бир жойда тўпланган

хазинага дуч топилганлиги, хазина жамламаси мис тангалардан иборат

Библиографические ссылки

Абдуазимов О.У. Ахборотлашган жамиятда жамоатчилик фикри мониторингини таъминлашда оммавий коммуникациялар социологиясининг ўрни (Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларининг 2001-2016 йиллардаги материаллари мисолида). – Тошкент: «Фан ва технология». 2016.

Абу Райҳон Беруний. Танланган асарлар, 1-том. – Тошкент: Шарқ. 1968. Б - 404.

Бекмуродов М. Замонавий бошқарув социологияси. Монография. – Тошкент: «Ёшлар». 2020. – Б. 9.

Кастельс М. Галактика Интернет: Размышления об Интернете, бизнесе и обществе. – Екатеринбург: Академия. 2004..

Kun.uz сайти. «Ўзбекистонда 29 миллионга яқин мобиль қурилма рўйхатга олинди. Энди улар кузатиладими?» 04.11.2019. [8; 4]

Статистика. URL:http://www.uz 02.04.2020. [9; 4]

Статистика. URL:https://cctld.uz/stat/14.04.2020. [7; 3]

Ўзбекистонда интернет хизматидан фойдаланувчилар сони маълум қилинди. https://kun.uz/news/2022/01/10/ozbekistonda internet-xizmatidan-foyda lanuv chilar-soni-malum-qilindi. 2022 йил. [6; 3]

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони маълум қилинди. https://kun.uz /news/2022/01/11/ ozbekiston ning-doimiy-aholisi-soni malum-qilindi.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов