Паркентдан топилган хазина

Направления: История
Тип источника: Конференция
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
744-746
0
0
Поделиться
Нормуродов, Д. (2023). Паркентдан топилган хазина. Актуальные проблемы истории Узбекистана, 1(1), 744–746. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-of-uzbekistan/article/view/16568
Д Нормуродов, Академия наук Республики Узбекистан

Старший научный сотрудник Национального археологического центра

0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Ключевые слова:

Аннотация

Ўзбекистон тупроғида олис тарихимизнинг хира жиҳатларини ойдинлаштирадиган моддий манбаларни сақлаб келмоқда. Аша шундай ашёвий далиллари сирасига “Паркент хазинаси”ни ҳам киритиш мумкин. Бу хазина 2022 йилнинг 16 сентябрида Тошкент вилояти, Паркент тумани, “Хўжа” маҳалласи, Ҳунарманд кўчаси 47-уйда яшовчи Насиба Бегматованинг ҳовлисида хожатхона қуриш учун ўра қаздираётганда топилган. У топилган пайтда оқсидланиб кўкариб, занглаб кетган эди. Бу тангаларнинг қадимийлигига тушиниб етган уй эгасининг ўғли Акмал Бегматов 2022 йилнинг 17 сентябрида бу ҳақидаги хабарни билдирди. Хабарга биноан хазина топилган жойга етиб борилди ва у топилган жой кўздан кечирилди.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

744

4.

Кастельс М. Галактика Интернет: Размышления об Интернете, бизнесе

и обществе. – Екатеринбург: Академия. 2004.

.

5.

Kun.uz сайти. «Ўзбекистонда 29 миллионга яқин мобиль қурилма

рўйхатга олинди. Энди улар кузатиладими?» 04.11.2019.

[8; 4]

6.

Статистика. URL:

http://www.uz 02.04.2020

.

[9; 4]

7.

Статистика. URL:https://cctld.uz/stat/14.04.2020.

[7; 3]

8.

Ўзбекистонда интернет хизматидан фойдаланувчилар сони маълум

қилинди.

https://kun.uz/news/2022/01/10/ozbekistonda-internet-xizmatidan-foyda

lanuv chilar-soni-malum-qilindi

. 2022 йил.

[6; 3]

9.

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони маълум қилинди.

https://kun.uz

/news/2022/01/11/ ozbekiston ning-doi

miy-aholisi-soni-malum-qilindi.

ПАРКЕНТДАН ТОПИЛГАН ХАЗИНА

(Илмий ахборот)

Нормуродов Д.

ЎзР ФА Миллий археология маркази

катта илмий ходими

Ўзбекистон тупроғида олис тарихимизнинг хира жиҳатларини

ойдинлаштирадиган моддий манбаларни сақлаб келмоқда. Аша шундай

ашёвий далиллари сирасига “Паркент хазинаси”ни ҳам киритиш мумкин. Бу

хазина 2022 йилнинг 16 сентябрида Тошкент вилояти, Паркент тумани,

“Хўжа” маҳалласи, Ҳунарманд кўчаси 47-уйда яшовчи Насиба

Бегматованинг ҳовлисида хожатхона қуриш учун ўра қаздираётганда

топилган. У топилган пайтда оқсидланиб кўкариб, занглаб кетган эди. Бу

тангаларнинг қадимийлигига тушиниб етган уй эгасининг ўғли Акмал

Бегматов 2022 йилнинг 17 сентябрида бу ҳақидаги хабарни билдирди.

Хабарга биноан хазина топилган жойга етиб борилди ва у топилган жой

кўздан кечирилди.

Ўрганишлар натижасида диаметри 115 сантиметр бўлган хожатхона

ўрасининг ер сатҳидан 40-50 сантиметр чуқурлигида бир жойда тўпланган

хазинага дуч топилганлиги, хазина жамламаси мис тангалардан иборат


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

745

эканлиги, танга топилган жойдаги турпоқ орасидан мовий рангда сирланган

ва сирсиз идишларнинг майда парчалари ва ўлчами 25х25х5 сантиметр

бўлган пишиқ ғишт борлиги аниқланди.

Шундан сўнг, тангалар маҳалла раиси, маҳалла профлактика нозири, уй

эгалари ва археологлар гувоҳлигида саноқдан ўтказилди. Саноқдан

ўтказилган тангаларнинг сони 939 та эканлигги маълум бўлди ҳамда улар

ўрганиш ва давлатга топшириш учун олинди. Улар ҳозирда Олмалиқ шаҳар

ўлкашунослик музейида сақланмоқда.

Олинган тангаларнинг дастлабки ўрганилиши узоқ вақтлар давомида

ер остида, нам тупроққа қоришиб чириганлиги сабабли уларнинг ҳар иккала

томонининг юзалари текисланиб кетганлигини кўрсатди. Тангаларнинг

айримларига ишлов берилиб, тозаланиши уларда доира шаклдаги ҳалқа ва

унинг ичига араб ҳарфларидаги ёзув битилганлиги маълум бўлди. Афсуски,

тангаларга зарб саёз урилган. Шу сабабли аксарият тангалардаги ёзувлар

яхши кўринмайди. Сақланганларидаги ёзувларни ҳам тўлиқ аниқлаш

(ўқиш)нинг имкони бўлмади. Тангаларнинг 12 донасига дастлабки ишлов

берилиб, тозалангандан сўнглар қўйидагилар аниқланди (1-расм):

Тангаларнинг олд томони:

қавариқ шаклда, араб ҳарфларида “зарб

Тошкент (

)” – деган ёзув туширилган.

Танганинг орқа томони:

қавариқ шаклда, атрофи безалган ҳалқа ичида

бошини орқага буриб турган оҳунинг ва ўсимлик баргларининг тасвири

туширилган.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

746

1-расм

.

Танганинг олд томини Танганинг орқа томини

Ўрганилган

тангаларда

уларнинг

қачон

зарб

қилиганлиги

туширилмаган. Аммо уларнинг тузилиши, ясалишига кўра уларнинг 16 – 17-

асрларга оидлигини тахмин қилиш мумкин. Улар билан топилган ашёвий

далиллар: мовий рангдаги сирланган ва сирсиз сопол идиш синиқлари,

пишган ғиштларнинг юқорида кўрсатилган даврда ишлаб чиқарилган

маҳсулотларга ўхшашлиги ҳам бу тахминнинг асослилигини тасдиқлайди.

Ўйлаймиз-ки, кейинги ўрганишларда тангалардаги ёзувлар ўқилиб,

танганинг зарб қилинган жойи ва вақти аниқланади. Мазкур тангалар

келажакда музей кўргазмаларидан муносиб жой олади ва тарихимизнинг

айрим жиҳатларини тўлдиришга ҳизмат қилади. Шу сабабли бу хазинани

топганларга, уй эгаларига ва ҳабордор қилганларга чексиз миннаддорлик

билдирамиз.

Hepagreen - восстановление нормальной работы печени Androgard — препарат для настоящих мужчин Androgard — препарат для настоящих мужчин Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Maksimus - Натуральный продукт, для бодрости и энергии Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Avicenna’s Lab inLibrary — это научная электронная библиотека UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации Gulyamov - Гулямов Саид Саидахрарович MUVI24 - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Интернет-аптека >METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг All.Tube - Смотрите онлайн видео бесплатно в хорошем качестве Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды UMAR PROEKT - Комплексное проектирование UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана