Роль городской и сельской инфраструктуры в системе социальной защиты населения Узбекистана (на примере Ферганской долины в 2017-2020 годах)

CC BY f
554-562
1
0
Поделиться
Рахмонов, Э. (2023). Роль городской и сельской инфраструктуры в системе социальной защиты населения Узбекистана (на примере Ферганской долины в 2017-2020 годах). Актуальные проблемы истории Узбекистана, 1(1), 554–562. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-of-uzbekistan/article/view/16540
Э Рахмонов, Коканский государственный педагогический институт

преподаватель кафедры истории

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье проанализированы результаты практической работы проведёнине в 2017-2020 годах в Узбекистане, для устранения проблин связанные с сельской инфраструктурой, которая стала важным фактором системы социальной защиты населения, на примере таких областей как Ферганы, Андиджана и Намангана

Похожие статьи


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

554

Филиалда ёшларга оид давлат сиёсати аниқ мақсадларни кўзлаб босқичма-

босқич, комплекс чора-тадбирларга асосланган холда изчил давом

эттирилмлоқда

[9: 4]

. Таълим соҳасида олиб борилаётган ислохотларнинг

натижаси, биринчи навбатда малакали кадрлар савиясига, уларнинг давр ва

тараққиёт талабаларига нечоғли жавоб бера олишига боғлиқ жараён

хисобланади.

Фойдаланилган манба ва адабиётлар:

1.

Маҳкамова Н, Бабаджанов Х. Ўзбекистон тарихи. – Б.199.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24-майдаги

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини

ташкил этиш

тўғрисида”ги

3737-сон

Қарори

. // с

www.lex.uz

. 3.08.2022.

3.

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети

маълумотномаси. – Б.2

4.

Маҳкамова Н, Бабаджанов Х. — Тошкент.: Алоқачи, 2020. Ўзбекистон

тарихи. – Б.200.

5.

“Хабар” газетаси. 2020 йил 18 декабрь (1471) сон. – Б. 3,

6.

Содиқов Ш. Ўзбекистон Хиндистон: Ахборот технологиялари соҳасида

ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга. “Хабар” газетаси. 2020 йил 18 декабрь

(1471) сон. – Б. 2.

7.

Исмаилов У.

Истиқлол 30 ёшда 2012-2021. – Урганч, Хоразм Маъмун

академияси ноширлик бўлими, 2021. – Б.163.

8.

“Хабар” газетаси. 2020 йил 18 сентябрь (1456) сон. – Б. 3.

9.

Бобоёров Б. Ёшларга эътибор келажакка эътибор. // “Хабар” газетаси.

2022 йил 8 апрель (1540) сон. – Б. 4.

ЎЗБЕКИСТОНДА ШАҲАР ВА ҚИШЛОҚ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИНГ

АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯЛАШ ТИЗИМИДАГИ ЎРНИ (2017-

2020 йилларда Фарғона водийси мисолида)

Раҳмонов Э.А.

ҚДПИ, Тарих кафедраси ўқитувчиси.

elyor.rahmonov.84@yandex.ru


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

555

Аннотация: Мақолада 2017-2020 йилларда Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий

ҳимоялаш тизимига таъсир этувчи муҳим омиллардан бири бўлган шаҳар ва қишлоқ
инфратузилмасининг мавжуд муаммоларини баратараф этиш йўлида олиб борилган
амалий ишлар натижаси Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари мисолида таҳлил
этилган.

Калит сўз ва иборалар: ижтимоий ҳимоя, инфратузилма, ижтимоий ҳолат,

“Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, ободончилик, бунёдкорлик.

Аннотация: В статье проанализированы результаты практической работы

проведёнине в 2017-2020 годах в Узбекистане, для устранения проблин связанные с
сельской инфраструктурой, которая стала важным фактором системы социальной
защиты населения, на примере таких областей как Ферганы, Андиджана и Намангана.

Ключевые слова и фразы: социальная защита, инфраструктура, социальный

статус, «Обод қишлоқ», «Oбoд Махалла», благоустройство, созидательность.

Annotation: In the article, the results of the practical work carried out in 2017-2020 to

eliminate the existing problems of urban and rural infrastructure, which is one of the important
factors affecting the social protection system of the population in Uzbekistan, are analyzed on
the example of Fergana, Andijan and Namangan regions.

Key words and phrases: Social protection, infrastructure, social condition, "Prosperous

village", "Prosperous neighborhood", improvement, creativity.

Янги Ўзбекистон шароитида олиб борилаётган туб ислоҳотлар бош

мақсади аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва камбағалликни

қисқартириш давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгиланиб,

инсонларни янги иш ўринлари ва кафолатли даромад манбаи, малакали

тиббий ва таълим хизматлари, муносиб яшаш шароитлари билан таъминлаш

сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш

деганда давлат томонидан ўз фуқароларини яшаш учун барча шароитларни

яратишга мақсадли йўналтирилган кафолатлар тизими тушунилади.

Шунингдек, ижтимоий ҳимоя тушунчаси тор ва кенг маъноларда талқин

этилиб, тор маънода меҳнат қилиш лаёқати чекланганлиги сабабли ночор

аҳволга тушган аҳолининг камбағал, муҳтож табақаларига мадад бериш,

фуқаролар тинчлиги ва миллатлараро тотувликни таъминлаш, кенг маънода

эса ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти шароитида аҳолини барча

табақалари учун моддий фаровонлик ва ижтимоий кафолатнинг юқори

даражада таъминланиши тушунилади

[8]

.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

556

Ижтимоий ҳимоялаш жараёнида аҳолини нафақат ижтимоий қўллаб-

қувватлаш, балки инсонларга муносиб турмуш шароитларини таъминлашга

хизмат қилувчи турли маиший хизмат кўрсатиш соҳаларини, яъни

минтақаларда яратилган инфратузилмаларнинг ҳам ўрни муҳим ижтимоий-

иқтисодий аҳамиятга эга. Шундан келиб чиққан ҳолда мустақилликнинг

дастлабки йилларидан бошлаб Ўзбекистон Республикасида биринчи галда

бой табиий-иқтисодий салоҳиятга эга ҳудудлар ва шаҳарларнинг

тараққиётига, минтақалардаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги

тафовутларни камайтиришга алоҳида аҳамият қаратилиб, қишлоқларда

саноатни, биринчи навбатда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта

ишлайдиган корхоналарни ишга тушириш, ишлаб чиқариш ва ижтимоий

инфратузилма тизимини шакллантириш борасида муайян ишлар амалга

оширилди. Мамлакатнинг барча ҳудудларида аҳолини яшаш шароитини

яхшилаш учун, уларни ҳар томонлама, хусусан, ижтимоий ҳимоя қилиш учун

шаҳар ва қишлоқларнинг ободонлаштириш дастурлари ишлаб чиқилди.

Бунинг натижасида шаҳар ва қишлоқлар қиёфаси, инфратузилма

(Инфратузилма – ишлаб чиқариш ва такрор ишлаб чиқариш шарт-шароитини

таъминловчи тармоқлар мажмуи. Ишлаб чиқаришни энергия билан

таъминлаш, транспорт, алоқа, информатика ва бошқалар ишлаб чиқариш

инфратузилмани ташкил қилади. Аҳолининг турмуш тарзини таъминловчи

уй-жой, соғлиқни сақлаш муассасалари, ўқув юртлари, фан ва шу каби

соҳалар ижтимоий инфратузилмани ташкил қилади

[4: 17]

.)сининг

ўзгаришига олиб келган ҳолда, аҳоли турмуш шароитларини яхшиланиб

боришига олиб келди.

Президентимиз Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек, “Ҳаётнинг ўзи ва

ўтган йиллар тажрибаси ҳудудларни комплекс ривожлантиришни ва

инфратузилма фаолиятини тубдан ўзгартиришни таъминлашдаги жиддий

камчиликларни бартараф этишни талаб қилмоқда. Якуний мақсад –


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

557

иқтисодиёт тармоқлари учун ишончли инфратузилмани шакллантириш,

шаҳар ва қишлоқ аҳолисига қулай шарт-шароит яратиб беришдир.”

[1: 21-22]

Фарғона водийси вилоятларида ҳам аҳолига хизмат кўрсатиш

соҳаларида олиб борилган ислоҳотлар натижасида шаҳар ва қишлоқларнинг

қиёфаси

тубдан

ўзгаришига

олиб

келди.

Маълумки,

қишлоқ

инфратузилмасини

яхшилаш,

аҳолига

кўрсатилаётган

ижтимоий

муҳофазанинг ривожлантириш, аввало, иқтисодий ислоҳотларга боғлиқ. Шу

боисдан жойларда хорижий сармоя эвазига қатор қўшма корхоналар ҳам

ташкил этилиб, бу ҳам аҳоли бандлигини таъминлаш, қолаверса, ҳудуднинг

инфратузилмасига ҳам ижобий таъсир кўрсатишига сабаб бўлган.

Мустақиллик

йилларида

ҳудудларда

шаҳар

ва

қишлоқ

инфратузилмасини ривожлантириш борасида олиб борилган ислоҳотларга

қарамай бу борадаги ишлар етарли даража амалга оширилмаганлигини 2017

йилдан бошланган янги ислоҳотлар даврида юритилган очиқлик сиёсати

натижасида жойлардаги бу борадаги мавжуд муаммолар оммавий аҳборот

воситалари орқала кенг ёритила бошланиши ва уларни бартараф этишга

қаратилган амалий ислоҳотлар жараёни бошланди. Хусусан, ҳудудларнинг

йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари

ҳамда ижтимоий соҳа объектларини ривожлантириш ва шу асосда аҳолининг

фаровонлиги ҳамда турмуш даражасини янада юксалтириш мақсадида 2018

йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан қабул қилинган

“Обод қишлоқ”

[12]

ва “Обод маҳалла”

[13]

дастурларлари бу борадаги

муаммоларни бартараф этишда муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Жумладан, 2018-2020 йилларда ушбу дастурлар доирасида республика

бўйича 5 миллионга яқин аҳоли яшайдиган 1 минг 200 та маҳалла ва

қишлоқдаги шароитлар яхшиланди

[2]

. Айни бу дастурнинг кенг татбиқ

этилиши республика аҳолисининг демографик ўзгаришлари ва эҳтиёжлари

ортиб бораётган шароитда муҳим ижтимоий аҳамият касб этди.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

558

Мамлакат аҳолисини ижтимоий ҳимоялаш ва уларнинг яшаш

шароитларини

янада

яхшилаш,

қишлоқ

ҳамда

шаҳарларнинг

инфратузилмасини тубдан ислоҳ қилиш мақсадида газ ва ичимлик суви

билан таъминлаш, электр узатиш тармоғларини таъмирлаш долзарб

масалалардан бирига айланган. Масалан, Андижон вилоятида 2017 йилда

сув, электр таъминоти ва йўл қурилиш соҳаларида ҳам бир қатор ишлар

амалга оширилди, умумий қиймати 305,6 млрд. сўм бўлган 305 дона сув

қудуғи, 1 минг 228 километр сув, 608,7 километр узунликдаги электр узатиш

тармоғини қуриш, 670 километр узунликдаги ички йўлларни таъмирлаш

ишлари бажарилди, 294 та трансформатор ўрнатилди. “Обод қишлоқ”

дастури доирасида вилоятдаги танлаб олинган 50 та маҳаллада кенг кўламли

қурилиш, ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Натижада қатор

маҳаллалар намунали маҳаллага айлантирилиб, одамлар учун муносиб

турмуш шароити яратилди. Хўжаобод туманидан 54 гектар ер майдони

ажратилиб, янги “Мустақилликнинг 27 йиллиги” маҳалласи барпо этилиб, бу

ерда 1000 та арзон намунавий уй-жой, 2 та мактаб, 2 та мактабгача таълим

муассасаси, оилавий поликлиника, маданият маркази, қатор савдо ва хизмат

кўрсатиш объектлари ҳамда 500 иш ўринли тикувчилик цехи бунёд этилди

[3]

.

2020 йилда Андижон вилоятида 27 та мактаб, 40 та мактабгача таълим,

21 та соғлиқни сақлаш, 3 та болалар спорти, 16 та бошқа соҳа ва 21 та

ичимлик ва оқава сув объектларида қурилиш, реконструкция ишлари олиб

борилди. Бунинг натижасида, мактабгача таълим ташкилотларида 6 мингта,

мактабларда эса 5 мингга яқин янги ўқувчи ўринлари яратилди, тиббиёт

муассасаларда 400 шифо ўринлари қайтадан таъмирланди, бундан ташқари,

10 та санитария осойишталик марказларига қўшимча бино қурилиб, моддий-

техник базаси яхшиланишига эришилди

[10]

. Наманган вилоятида ҳам “Обод

қишлоқ” ва “Обод махалла” дастурлари доирасида 8662 та якка тартибдаги, 9

та кўп қаватли турар жой 446,5 километр ички йўллар таъмирланиб, 379,3


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

559

километр узунликда ичимлик суви тармоқлари мукаммал таъмирланди

[7]

.

Наманган вилоятида 2020 йил давомида аҳолини уй-жойга бўлган талабини

қондириш мақсадида 750 хонадондан иборат 29 та кўп қаватли турар жой

биноси қурилиб, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида жами 1329

та субсидиялар ажратиб берилди

[6]

.

Ҳудудлардаги йирик лойиҳалар жамият тараққиётига муносиб ҳисса

қўшиш билан бирга, аҳоли фаровонлигининг оширишга, ҳудудлар

тараққиётига замин ҳозирлайди. Шундан келиб чиққан ҳолда водий

вилоятларида ҳам бу борада қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан,

Фарғона вилоятида 2019 йилнинг ўзида 2 триллион 700 миллиард сўмдан

ортиқ бўлган 461 та лойиҳа амалга оширилиб, 7 мингдан зиёд янги иш

ўринлари яратилган

[5]

. Улар орасида Фарғона вилоятининг турли шаҳар ва

қишлоқларида қурилаётган хорижий ва маҳаллий корхоналар ҳам бўлиб,

улар ҳудудларнинг инфратузилмасини яхшилаш билан бирга аҳолининг

ижтимоий ҳолатига ҳам ижобий таъсир этган. Фарғона вилоятида 2020 йилда

731,4 млрд. сўм маблағлар доирасида жами 336 та ижтимоий ва

инфратузилма объектларида қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш

белгиланган бўлиб, мазкур объектлар бўйича 640,7 млрд. сўм (88%) маблағ

ўзлаштирилди. Бунинг эвазига мазкур объектлардан жами 290 тасида

қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилди. 30 та

мактабгача таълим, 30 та умумтаълим мактаблари, 15 та соғлиқни сақлаш, 5

та бошқа объектлар, 156 та автомобиль йўллари объектлари, 17 та аҳоли

яшаш пунктларида ичимлик сув таъминоти объектлари, 30 та ирригация ва

мелиорация объектлари фойдаланишга топширилган

[9]

.

Янги Ўзбекистон шароитида олиб борилаётган ислоҳотлар даврида

фақатгина ҳудудларни қиёфасини ўзгартиришга эмас, балки инсонларни

моддий ҳолатига ҳам яхшилашга хизмат қилмоқда. Хусусан бу борадаги

масалага давлат раҳбари алоҳида тўҳталиб “Обод қишлоқ” ва “Обод

маҳалла” деганда, нафақат уларнинг йўли ёки қиёфаси яхшиланиши, балки у


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

560

ерда яшовчи аҳолининг даромади кўпайиши, ижтимоий объектлар тўлиқ

ишлаши керак. Энг асосийси, ҳақиқий обод маҳаллада “Темир дафтар”,

“Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарлари бўлмаслиги лозим. Бунинг учун,

тадбиркорлар билан маслаҳатлашиб, ишлаб чиқаришларни ташкил этиш,

янги иш ўринлари яратиш зарур. Сарфланган ҳар бир сўм инвестиция

одамларимизга уч баравар кўп фойда келтириши, уларнинг даромадини

оширишга хизмат қилиши керак”лигини таъкидлаб ўтди

[11]

. Шундан келиб

чиққан ҳолда ҳудудларда ижтимоий объектлар ҳамда тадбиркорликни

ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, катор амалий ишлар амалга

оширилди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, тадбиркорлик фаолияти

нафақат аҳоли бандлигини таъминлаш, маҳсулот ишлаб чиқаришда, балки

аҳоли турмуш даражасини сифат жиҳатидан ҳам ошиб боришида муҳим

аҳамиятга эга. Чунки инсон ҳаёт фаолияти учун муҳим ҳисобланган бошқа

эҳтиёжлар, хусусан, хизматлар, ижтимоий-маданий, ижтимоий-маиший

соҳалардаги эҳтиёжларини қондиришда ҳам тадбиркорлик субъектлари

фаолиятининг ўрни катта бўлиб, ушбу соҳаларда хизмат кўрсатувчи

тадбиркорлик субъектларининг кенгайиб бориши улар томонидан бу борада

кўрсатилаётган хизматлар соҳаларини сифат жиҳатидан ўсиб боришига олиб

келади. Шунинг учун ҳам давлат томонидан уларнинг ҳуқуқий

манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириб бориш

тақозо этилади.

Хулоса қилиб айтганда, шаҳар ва қишлоқларнинг инфратузилмаси

аҳолининг ижтимоий ҳимоялаш қилишда муҳим аҳамият касб этади.

Республиканинг бошқа ҳудудлари сингари Фарғона водийси вилоятларида бу

борада самарали ишлар амалга оширилган. Мустақилликнинг дастлабки

йилларидан бошлаб шаҳарлар ва қишлоқларда кенг кўламда ободончилик ва

бунёдкорлик ишлари амалга оширилган. Кичик бизнес ва тадбиркорликнинг

ривожлантириш орқали гузарлар ва кўчаларда ҳам катта қурилишлар олиб

борилиб, ҳудудлар обод бўлиб борган. Баъзи ҳолларда маҳаллий тадбиркор


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

561

ва ишбилармонларнинг ташаббуси билан шаҳар ва қишлоқларда йирик

корхоналар ҳам барпо этилиб, аҳолининг бир қисми доимий иш ўринларига

эга бўлган. Айниқса, хорижий инвестициялар асосида барпо этилган қўшма

корхоналар жойларнинг кўркига чирой бағишлаш билан бирга, кўплаб аҳоли

вакилларининг асосий даромад манбаига айланган. Шунингдек, сўнгги

йилларда мамлакатимизда олиб борилаётган туб ислоҳотлар чин маънода

инсон қадри, халқ розилиги ва аҳоли турмуши фаровонлигига қаратилган.

Шу маънода мамлакатнинг барча ҳудудларида замонавий турар жой

масканлари бунёд этилиб, шаҳар ва қишлоқлар обод манзилларга айланиб

бормоқда. Бу эса ўз навбатида халқнинг турмуш-тарзи ва ижтимоий аҳволига

ўзининг ижобий таъсирини ўтказиб, уларнинг яшаш шароитларини

яхшилашга хизмат қилди.

Фойдаланилган манба ва адабиётлар:

1. Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий-тартиб интизом ва шахсий

жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши

керак. – Тошкент: Ўзбекистон, 2017.

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий

Мажлисга Мурожаатномаси, (29.12.2020).

3.

Андижон

вилоят

хокимлигининг

расмий

сайти:

http://andijan.uz/news/prezidentimizning-andijon-viloyatiga-tashrifi-boshlandi

4. Иқтисодиётга оид атамалар ва тушунчалар изоҳли луғати. – Тошкент:

Фан, 2004.

5. Лойиҳалар фаровонликка хизмат қилади // Фарғона ҳақиқати. 2019 йил 9

январь.

6. Наманган ҳақиқати, газета. 2020 йил 24 декабрь.

7. Режаларимиз кўлами ҳар бир кундан унумли фойдаланишни тақозо

этади //Наманган ҳақиқати, газета. 2020 йил 18 январь.

8. Очилов Ш. Ижтимоий ҳимоя нима? // Ziyokor sadosi. 2019 йил 20 май.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

562

9.

Фарғона

вилоят

хокимлиги

расмий

сайти:

https://fergana.uz/site/view/news/2527

10. Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгашининг навбатдаги XVII

сессияси материаллари. http://andijan.uz/news/halq-deputatlari-andijon-viloyati-

kengashining-navbatdagi-xvii-sessiyasi

11. Қишлоқ ва маҳаллаларни обод қилиш бутунлай янги босқичда давом

эттирилади // Халқ сўзи 2021 йил 15 март.

12.

https://lex.uz/docs/3604663

13.

https://lex.uz/docs/3797772

ЎЗБЕКИСТОНДА МАКТАБЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ

УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

Мамасаидов Л.П.

НамДУ ўқитувчиси

Rashid_4062303@mail.ru

Аннотация. Мақолада 2017-2021 йиллар Ўзбекистон Республикаси ва вилоят

умумтаълим мактабларида амалга оширилган ислоҳотлар ва ўқувчиларни билим
даражаларини ошириш ва халқаро таълим стандартлари асосида билим бериш,
мактабларни дарсликлар билан таъминланишига оид маълумотлар ёритилган.

Калит сўз ва иборалар: Таълим, мактаб, ўқув дастур, ислоҳот, ўқув-методик

қўлланма, тарбия, халқаро тажрибалар.

Аннотация. В данной статье освещена информация о реализованных реформах в

общеобразовательных школах Республики Узбекистан и его вилаятах за 2017-2021 годах,
повышение уровня знаний учеников и образование на основе международных
образовательных стандартов, а также обеспечение школ учебниками.

Ключевые слова и фразы: Образование, школа, учебная программа,реформы ,

учебно-методический комплекс, воспитание, международный опыт.

Annotation. This article highlights information about the implemented reforms in

secondary schools of the Republic of Uzbekistan and its vilayats for 2017-2021, improving the
level of knowledge of students and education based on international educational standards, as well
as providing schools with textbooks.

Key words and phrases: Education, school, curriculum,reforms, educational and

methodological complex, education, international experience.

Ўзбекистонда Халқ таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш, ўқитиш

сифати ва мазмунини янги босқичга кўтариш, баркамол авлод тарбиялашнинг

замонавий механизмини яратиш, ўқув дастурлари ва адабиётларини

Библиографические ссылки

Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий-тартиб интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. – Тошкент: Ўзбекистон, 2017.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, (29.12.2020).

Андижон вилоят хокимлигининг расмий сайти: http://andijan.uz/news/prezidentimizning-andijon-viloyatiga-tashrifi-boshlandi

Иқтисодиётга оид атамалар ва тушунчалар изоҳли луғати. – Тошкент: Фан, 2004.

Лойиҳалар фаровонликка хизмат қилади // Фарғона ҳақиқати. 2019 йил 9 январь.

Наманган ҳақиқати, газета. 2020 йил 24 декабрь.

Режаларимиз кўлами ҳар бир кундан унумли фойдаланишни тақозо этади //Наманган ҳақиқати, газета. 2020 йил 18 январь.

Очилов Ш. Ижтимоий ҳимоя нима? // Ziyokor sadosi. 2019 йил 20 май.

Фарғона вилоят хокимлиги расмий сайти: https://fergana.uz/site/view/news/2527

Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгашининг навбатдаги XVII сессияси материаллари. http://andijan.uz/news/halq deputatlari-andijon-viloyatikengashining-navbatdagi-xvii-sessiyasi

Қишлоқ ва маҳаллаларни обод қилиш бутунлай янги босқичда давом эттирилади // Халқ сўзи 2021 йил 15 март.

https://lex.uz/docs/3604663

https://lex.uz/docs/3797772

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов