Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
220
ҚЎҚОН ХОНЛИГИДА МУНТАЗАМ ҚЎШИННИНГ ТАШКИЛ
ТОПИШ ТАРИХИДАН
Турсунов Б.Я.
НамДУ катта ўқитувчиси, т.ф.н.
Аннотация: Ушду мақолада Қўқон хонлигида мунтазам армия тузиш, чегараларни
ҳимоя қилиш учун қурилган истеҳком ва қалъалар
Калит сўз ва иборалар: Қўқон хонлиги, мунтазам қўшин тузиш, истеҳкомлар,
қалъалар, қўшинлар, қурол-яроғ, кийим-кечак.
Аннотация: В данной статье описываются организация регулярной армии,
оборонительные сооружения и крепости возведенные для защиты границ Кокандского
ханства. А так же проанализированы достижения и недостатки в данном вопросе.
Ключевые слова и фразы: Кокандское ханство, организация регулярной армии,
оборонительные сооружения, крепости, войска, вооружения, обмундирования.
Annotation: This article is about the consideration regular army organization of
defensive structures and promising defenses of the borders of the Kokand Khanate. As well as
analyzed the achievements and development of the issue.
Key words and phrases:Kokand Khanate, regular army organization, fortifications,
fortresses, troops, weapons, uniforms.
Ўрта Осиёда қадимги даврлардан бошлаб кечган тарихий жараёнлар
натижасида, ушбу заминда шаклланган давлатлар ўзларини ташқи ҳавф,
кўчманчилар тажовузидан ҳимоя қилиш, давлат бутунлигини сақлаш, турли
ҳудудий муаммоларни ҳал этиш, мамлакат фаровонлигини таъминлаш
мақсадида ўз ҳарбий кучларини шакллантириш ва мустаҳкамлашга катта
эътибор қаратганлар. Давлатчилик тараққиётида ҳарбий иш муҳим ва
ажралмас омил ҳисобланади. Ўрта Осиё хонликларида, жумладан, Қўқон
хонлигида давлат ҳарбий қудратини мустаҳкамлаш борасида амалга
оширилган ибратли ишлар диққатга сазовордир.
III
SHO‘BA
XVI
–
XIX asr
o‘zbek xonl
iklari
tarixi: manbalar va
tadqiqotlar
III SECTION
History of the Uzbek khanates
of the 16
th
–
19
th
centuries:
sources and research
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
221
Қўқон хонлигига асос солган Минг уруғи вакили Шоҳруҳбий
ворислари дастлабки йилларданоқ мамлакат сарҳадларини кенгайтириш,
давлат ҳарбий қудратини мустаҳкамлаш мақсадида муҳим қадамларни
қўйдилар. Улар янги ташкил топган давлат томонидан амалга оширилган
барча ички ва ташқи сиёсатда маълум миқдордаги ҳарбий кучларга таяниб
иш кўрдилар. Хусусан, Минг сулоласининг дастлабки вакили Абдурахимхон
ўз қўшинининг сонини 20 минг кишига етказган. “Тарихи Шоҳруҳий”
асарининг муаллифи мулла Ниёз Муҳаммад Қўқон хони Абдураҳимхон 1725
йилда 20 минг кишилик қўшин билан Хўжанд қалъасига қарши юриш қилиб,
қўлга киритганини маълум қилади
[2: 92].
Маълумот Қўқон хонлигининг
дастлабки йиллариданоқ ҳукмдорлар мамлакат ҳарбий қудрати ва ҳарбий
кучларини кўпайтиришга ҳаракат қилганлигидан далолат беради. Бу ҳарбий
кучлар кейинги ҳукмдорлар томонидан олиб борилган ички ва ташқи
сиёсатни амалга оширувчи қурол вазифасини ўтаган.
Ҳарбий кучларнинг мамлакат сиёсий, ижтимоий ҳаёти, бошқарув
тизимидаги аҳамиятига асосланган Қўқон ҳукмдорлари уни ҳар томонлама
мустаҳкамлаш, такомиллаштиришга ҳаракат қилдилар. Жумладан, XIX аср
бошларида Қўқон хонлиги чегараларини катта ҳудудлар ҳисобига
кенгайтиришга муваффақ бўлган Олимхон (1798-1810) мамлакат ҳарбий
кучларини мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор тадбирларни амалга
оширди. Хусусан, у мамлакатда юзага келган мураккаб сиёсий вазиятда ўз
мавқеини мустаҳкамлаш учун, ишончли армия тузишга киришган. Бунинг
учун у, В.В. Бартольд кўрсатганидек, илгариги даврларда кузатилгани каби
Қоратегин тожикларидангина иборат бўлмай балки, тоғли тожиклар ва Ўрта
Осиёнинг бошқа миллатлари вакилларидан иборат мунтазам қўшин ташкил
қилган
[1: 288].
Бу этнос вакилларининг марказий ҳокимиятга қарши турувчи
маҳаллий гуруҳлар билан алоқада эмаслиги, Олимхон ҳокимиятини
мустаҳкамлаш учун хизмат қилиши лозим эди. Айнан улардан хонликда 1805
йилда ўқ отар қуроллар билан қуролланган 10 минг кишилик қўшин ташкил
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
222
қилинди
[2: 92].
Кейинчалик бу қўшин хонлик армиясининг зарбдор кучига
айланди
[2: 15].
Умархон (1810-1822) даврида ҳам ҳарбий ишга етарли даражада
эътибор қаратилган. XIX аср муаррихи Мирзоолим Мушрифнинг “Ансоб ус-
салотин ва таворих ул-хавоқин” асарида бу ҳақда: “Умархон даврида уламо
ва фузало донишлари қадр топди. Сипоҳ ва аскарлари низом, аройиш топиб,
давлатидан халқ кўнглида равшанлик пайдо бўлди”,- деб қайд этилади
[8:
19].
Умархон даврида қўшин сони ҳақида Ҳакимхон ибн Саййид
Маъсумхоннинг «Мунтахаб ут-таворих» асарида келтирилган ушбу
маълумот орқали тассввур ҳосил қилиш мумкин. Унга кўра Ўрта Осиёда
тарқалган анъаналарга кўра «Амир ал-муслимин» унвонига эга бўлиш учун
қўшиндаги аскарлар сони 12 минг кишини ташкил қилиши шарт эди. 1815
йилда Умархон ушбу унвонга лойиқ деб топилганда, қоидага кўра аскарлар
рўйхатга олиниб, уларнинг сони 40 минг кишини ташкил қилганлиги қайд
этилади
[12: 281].
Отаси Умархон каби фаол ташқи сиёсат олиб боришга ҳаракат қилган
Мадалихон (Муҳаммад Алихон) даврида (1822-1842) мамлакат ҳарбий
қудратини ошириш борасида бир қатор тадбирлар амалга оширилди. Бухоро
амирига қарашли Қоратегин, Дарвоз, Кўлобни бўйсундирган, Хитой билан
уришган, Катта ва Ўрта Ўрда қозоқларидан солиқ ундириш ҳуқуқини қўлга
киритган Мадалихон албатта катта қўшинга таяниб иш кўрган. Бу эса ушбу
ҳукмдор даврида хонлик ҳарбий қудрати юксак бўлганидан далолат беради.
Бироқ Мадалихон даврида ҳарбий соҳадаги юксалишга 1842 йилда барҳам
берилди. Яъни, 1842 йилда Бухоро амири Насрулло томонидан Қўқон
хонлигининг босиб олиниши, унинг ҳарбий қудратига салбий таъсир
кўрсатди. Бухоро амири мағлуб томоннинг ҳарбий қудратига путур етказиб,
қўлга тушган қурол – аслаҳа ва бошқаларни амирлик ҳудудига жўнатди.
Буни “Ансоб ус-салотин ва таворих ул-хавоқин” асарининг муаллифи ҳам
тасдиқлаб, шундай қайд этади: “Баҳодирхон
(амир Насрулло - Т.Б.)
томоми
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
223
тўп, тўпхона, асбоб ва яроғ ва хазинани олиб, Бухорога мурожаат қилди”
[8:
21].
Қуролсиз қолганига қарамай, Қўқон хонлиги қисқа фурсат ичида бир оз
бўлсада ҳарбий қудратини тиклашга муяссар бўлди. Шералихонга (1841-
1845) қўшин тўплаш ва таъминлашнинг турли чораларини қўллашга тўғри
келган. “Шералихон бечора таваккал зоти вожиб қилиб, бир неча солхўрда
(бир дастурхонда ўтириб овқатланувчи) бойлар ва муллалар билан суҳбат
тутиб, худога мутаважжиҳ бўлиб, ўрда ичида истиқомат тутиб турди. Дунё
йўқ, хазина йўқ, инчом ва эҳсонга ажнос йўқ. Билахир, маслаҳат топдилар.
Хизмат қилган баҳодирларға ёрлиғ бердилар. Бу ёрлиғ одам отган ва хизмат
қилғон одамларға беришур эрди”
[8: 24].
Кучсизланган ҳарбий қудратни
тиклаш мақсадида Шералихон ёрдамчи ҳарбий бўлинмалар сонини
кўпайтириб янги тартиблар жорий қилди. Жумладан, биринчи бўлиб, Қўқон
хонлигида Шералихон ҳукмронлик йилларида ёрдамчи бўлинма “қил
қуйруқ” ташкил қилинади. Бу хусусда Исҳоқхон Жунайдуллохожа ўғли
Ибрат “Фарғона тарихи” асарида шундай ёзади: “. . .Тошканд устиға
юрганида Шералихон “қил қуйруқ” деган бир қоида жорий қилган экан,
яъни, от минган кишидан қолмай урушга борур экан, қил қуйруқ ул вақтда
чиққан экан”
[6: 297].
Кучсизланган давлат тепасига чиққан Худоёрхон ҳам ҳарбий
ислоҳотлар ўтказишга ҳаракат қилди. “Худоёрхон саллотлари (аскарлари)
сонини жуда кўпайтиради ва яхши тўпларни мавжуд қилиб, яхши
милтиқларни Исламбул (Стамбул)дан олдириб келди”- деб ёзилади “Тарихи
Азизий” асарида
[10: 15].
Шунингдек, бу ҳукмдор ҳам Олимхон каби бошқа
миллат вакилларини қўшинга қўшимча жалб қилиш тажрибасини қўллади.
“Тарихи Азизий” асарида бу ҳолат “... Худоёрхон хизматларини
муҳофазаларини қиладиган аскарлар ҳаммаси қул - ғуломлар эдилар.” - деб
баён қилинади
[10: 17].
Қўқон хонлигининг ҳарбий қудратини мустаҳкамлаш борасида олий
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
224
ҳукмдорлар билан бир қаторда турли амалдорлар, ҳарбий саркардаларнинг
ҳаракатлари ҳам диққатга сазовордир. Хонликда бир қатор амалдорлар,
саркардалар етишиб чиққан бўлиб, улар хонлик ҳарбий қудратини
юксалтириш, мудофаа қобилиятини шакллантиришга ўз ҳиссаларини
қўшганлар. Шулардан бири Султон Саидхон даврида 1864 йилда Тошкентга
ҳоким этиб тайинланган Мирза Аҳмад парвоначи бўлиб, у доимий равишда
қўшинга эътибор бериб, унинг таъминотини яхшилашга ҳаракат қилган
[3:
318]
. Яна бир лашкарбоши Алиқули хонликда бошқарув тизимини тартибга
келтириш, қўшинни қуроллантиришни рағбатлантириш ишига қаттиқ бел
боғлайди. Амирлашкар Алиқули хонлик ҳарбий қудратини ривожлантириш
мақсадида мусулмон давлатлари билан ҳамкорлик қилиш ва Европа
андозаларидаги қуроллар билан қўшинни таъминлашга ҳаракат қилган.
Алиқулининг бу каби ҳаракатлари хусусида рус зобитлари қуйидагиларни
қайд этган эдилар: «Бизга хабар беришларича, Қобул амири ҳузурига
Қўқондан ёрдам сўраб элчилар юборилган. Бундан кўриниб турибдики,
Мулло Алиқули мусулмон давлатлари ўртасида Қўқоннинг фойдаси учун ва
бизга қарши дипломатик ва ҳарбий иттифоқни юзага келтириш учун ҳаракат
қилмоқда. Унинг Тошкентга 5000 та винтовка олиб келиш ҳақидаги
сўзларига асосланадиган бўлсак, турган гапки, у қурол етказиб бериш
масаласида Қобул ёки Пешовар билан битим тузган»
[5: 73].
Мулло
Юнусжон Муншийнинг ёзишича, Алиқули бу йўлда ҳатто ўз жамғармасини
ҳам аяб ўтирмайди, уни қўшинга бўлиб бериш билан уларнинг руҳини
кўтаришга ҳаракат қилади
[9: 10].
Лекин, марказий хукумат, айрим
амалдорлар ва лашкарбошиларнинг ҳарбий соҳадаги ислоҳотлар ўтказишга
қаратилган ҳаракатлари барча томонидан қўллаб - қуватланмайди.
XIX асрнинг 50-60 йиллари Қўқон хонлиги учун оғир давр бўлди.
Нафақат мамлакатдаги ички низо ва тахт учун курашлар балки, ташқи хавф –
чор Россияси босқини Қўқон давлати бутунлигига жиддий хавф туғдирмоқда
эди. Шундай шароитда мамлакат аҳолисини ташкил этган турли этник
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
225
гуруҳлар марказий ҳокимият атрофида бирлашмадилар. Бу эса ўз навбатида
марказий ҳокимиятнинг кучсизланиши, хонлик ҳарбий қудратининг
заифлашувига олиб келди. Турли этник гуруҳларнинг ҳокимият учун
курашлари давлат ҳарбий қудратига жиддий зарар келтирди. Ҳатто ҳарбий
тузилмаларнинг ҳудудий ва этник жиҳатга кўра тўпланиши ҳам ҳарбий
ҳаракатлар мобайнида бу тузилмаларнинг бирлаша олмаслиги Қўқон қўшини
мағлубиятларининг сабабларидан бири эди. Буни қуйидаги тарихий
воқеликдан яққол кузатишимиз мумкин. Ўрта Осиёга бостириб кирган
руслар билан Туркистон учун 1864 йилдаги бўлган ҳарбий ҳаракатларда
Алиқули - бош қўмондон ва айни вақтда қипчоқлардан иборат қўшинга ҳам
раҳбарлик қилган бўлса, Мингбой - қирғизлардан тузилган қўшинга, Мирза
Аҳмад парвоначи тошкентликлардан ташкил топган қўшинга бош бўлган
[4:
94].
Аммо керакли дамларда бу кучли саркардаларнинг ўз қўшинларини
бирлаштира олмасликлари руслар билан жангдаги уларнинг мағлубиятнинг
сабабларидан бири эди. Бундан ташқари, хонликнинг тажрибали
саркардаларидан бири Қаноатшоҳ оталиқнинг Бухоро амири Музаффар
томонидан қатл этилиши ҳам хонлик ҳарбий мудофаа қобилиятини бир оз
бўлсада кучсизланишига сабаб бўлди
[2: 232].
XIX асрга оид тарихий манба «Хулласи ат-таворих»да ўзаро ички
низолар ва тахт учун курашда Қўқон хонлигининг тажрибали аскарлари
билан бир қаторда кўплаб саркардалар “Азимбой қушбеги”, “Тангриқул
шиғовул”, “Муҳаммад Карим Ясовул”, “Ёр Назар додҳо” ва бошқалар ҳалок
бўлганлиги кўрсатилган
[7: 50].
Натижада Қўқон хонлигининг ҳарбий
мудофаа қобилияти янада кучсизланиб қолди. Шунга қарамай, Қўқон
қўшини русларнинг дастлабки ҳужумлари, жумладан, Оқмасжид қалъасига
қилган ҳаммасини мардонавор қарши олган. Бу ҳақда генерал А. Перовский:
“ҳимоячилар (Оқмасжид ҳимоячилари -Т.Б.) жиддий қаршилик кўрсатдилар,
бу эса ҳурматга сазовордир,”- деб ёзган эди
[11: 307].
Хонлик ҳарбий қудратининг путурдан кетишига бошқа омиллар ҳам
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
226
етарлича таъсир кўрсатди. Улар жумласига ёрдамчи бўлинмаларнинг
тартибсиз равишда кўпайтириш ҳолатини киритиш мумкин. Хонлигидаги
ўзаро урушлар турли ёрдамчи бўлинмаларнинг (қил қўйруқ, қора қозон, қора
черик) сон жиҳатидан мунтазам қўшиндан ортиб кетишига олиб келди. Бу
эса ўз навбатида қўшинда тартиб - интизомнинг бўшашиб кетишига, қурол -
аслаҳалар етишмаслиги ва ниҳоят лашкар таъминотининг издан чиқиши ва
турли етишмовчиликларнинг ортиб кетишига сабаб бўлди.
Фойдаланилган манба адабиётлар:
1. Бартольд В.В. История культурной жизни Туркестана // Соч., Т 2. Ч. 1. –
М., 1963. – С. 288.
2. Бейсембиев Т.К. «Тарихи Шахрухи» как исторический источник. –Алма
Ата. Наука. 1987. – 200с.
3. Валихонов Ч.Ч. Записка о Кокандском ханстве // Собрание сочинений в
пяти томах. Т. З. – Алма Ата 1985. – 415 с.
4. Веселовский Н.И. Бадаулеть Якуб-Бек Аталык Кашгарский. -Спб. 1898.
– С. 88-103.
5. Илҳомов З. Алиқули Амирлашкар ва унинг Қўқон хонлиги сиёсий
тарихида тутган ўрни. Тарих фанлари номзодлиги дисс. – Т.2004. – 160 б.
6. Исхоқхон Ибрат. Фарғона тарихи. – Т.: Камалак 1991. 266-327 б.
7. Маҳмуд Ҳаким Яйфоний. Хулласи ат-таворих. Қўқон адабиёт музейи.
Қ.П. 4101. Л.598.
8. Мирзоолим Мушриф. Ансоб ус-салотин ва таворих ул- хавоқин. – Т.: Ғ.
Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти. – 128 б.
9. Мулло Юнусжон Мунший. Амирлашкар Алимқул тарихи. – Т.1997. – 55
б.
10. Муҳаммад Азиз Марғилоний. Тарихи Азизий. – Т.: Маънавият 1999. –
112 б.
11. ЎзР МДА йиғма жилд И- 715, рўйхат-1, иш-14.
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
227
12. Ҳакимхон ибн Саййид Маъсумхон. Мунтахаб ут-таворих. ЎзР ФАШИ
қ.ф. №594.
ХИВА ХОНЛИГИ ДЕҲҚОНЧИЛИГИДА ЭКИН ТУРЛАРИ ВА
УЛАРНИНГ ХОНЛИК ТАРАҚҚИЁТИДАГИ ЎРНИ
Камолова Н.П.
Маъмун-Университети “Тарих ва психология”
кафедраси катта ўқитувчиси, PhD.
Aннотация. Хива хонлигида унумдор тупроқли ерларнинг камлиги, ерга ишлов
берадиган деҳқончилик қуролларининг қолоқлигига қарамай, мазкур ҳудудда сунъий
суғоришга асосланган суғорма деҳқончилик яхши ривожланган ва деҳқонлар томонидан
жуда кўп турдаги экинлар етиштирилган.
Kaлит сўзлар: Ёнпиқ қалъа, Буғдой,
Жўхори, Шоли, Арпа
Aннотация.
Несмотря на малоплодородность Хивинского ханства и
неразвитость орудий обработки почвы, в этом районе хорошо развито орошаемое
земледелие, основанное на искусственном орошении, и крестьяне выращивают многие
виды сельскохозяйственных культур.
Ключевые слова и фразы: Пшеница, Овес, Рис, Ячмень
Annotation:
Despite the lack of fertile land in the Khiva Khanate, and the backwardness
of tillage tools, irrigated agriculture based on artificial irrigation is well developed in this area,
and many types of crops are grown by farmers.
Key words and phrases: Wheat, oats, rice, barley
Хива хонлиги ҳудудида унумдор тупроқли ерларнинг камлиги ва ерга
ишлов берадиган деҳқончилик қуролларининг қолоқлигига қарамай, мазкур
ҳудудда сунъий суғоришга асосланган суғорма деҳқончилик яхши
ривожланган ва деҳқонлар томонидан жуда кўп турдаги экинлар
етиштирилган. Буни Хоразм ҳудудида олиб борилган археологик қазишмалар
жараёнида топилган қазилма материаллар ҳам тасдиқлайди. Жанпиқ қалъа
(Ёнпиқ қалъа)дан топилган қовун, тарвуз уруғлари, шафтоли, ўрик данаклари
ва пахта чаноқларининг қолдиқлари
[4: 43],
шулар жумласидандир. Хива
хонлигида барча турдаги экинларни етиштириш ва улардан мўл ҳосил олиш
кенг йўлга қўйилган ва уларнинг ҳар бирининг ўзига яраша экиш
технологияси мавжуд бўлган. Қуйида биз ана шулар ҳақида тўхталамиз.