Характеристика развития узбекской народной музыкальной культуры в ХVI-ХIХвв

CC BY f
317-327
7
1
Поделиться
Солиев, А., & Махсудов, Э. (2023). Характеристика развития узбекской народной музыкальной культуры в ХVI-ХIХвв. Актуальные проблемы истории Узбекистана, 1(1), 317–327. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-of-uzbekistan/article/view/16510
А Солиев, Ферганский государственный университет

Преподаватель кафедры социально-гуманитарных наук заочного отделения

Э Махсудов, Ферганский государственный университет

Заочное отделение, направление музыкального образования IV ступень, группа 19-14

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассматриваются особенности развития узбекской музыкальной культуры на протяжении XVI-XIX вв., процессы их развития, внедрение новых стилей музыкального исполнения других народов, создание различных способов исполнения музыки в национальном духе в период Ханский период

Похожие статьи


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

317

2.

Қодиров М.Х. Ўзбек халқ оғзики драмаси. – Т.: Ўз.ССР нашриёти.

1963. – Б. 33-38

3.

Қамбаров А.А., Маннопов С., Нажметдинова М.М. Ўзбек санъати

тарихи. Фарғона нашриёти. 2021. – Б. 37

4.

Абдулла Қодирий. Меҳробдан чаён. –Т.: Ўзбекистон давлат бадиий

адабиёти нашриёти. 1959. – Б. 141

5.

Юсуфжон қизиқнинг Зокир эшон ҳақидаги хотиралари. Жалил

Қодиров томонидан ёзиб олинган. Инп. Ўз ММСИ фонди. –Т.: 1990.

6.

Абдулла Қодирий. Меҳробдан чаён. – Т.: Ўзбекистон давлат бадиий

адабиёти нашриёти. 1959. – Б. 147

ХVI-ХIХ АСРЛАР ДАВОМИДА ЎЗБЕК ХАЛҚ МУСИҚА МАДАНИЯТИ

ТАРАҚҚИЁТИНИНГ ЎЗИГА ХУСУСИЯТЛАРИ

Солиев А.Р.

ФарДУ С

иртқи бўлим

ижтимоий-гуманитар фанлар

кафедраси ўқитувчиси

Махсудов Э.

ФарДУ Сиртқи бўлим, мусиқа таълими

йўналиши IV босқич 19-14 гуруҳ

Аннотация. Ушбу мақолада ХVI-ХIХ асрлар давомида ўзбек мусиқа маданиятини

тараққиётининг ўзига хос хусусиятлари, уларни ривожланиш жараёнлари, бошқа
халқларнинг янгидан-янги мусиқа ижро услубларини кириб келиши, хонликлар даврида
мусиқани миллий рухдаги турли ижро йўлларини яратилганлиги ҳақида фикр юритилган.

Калит сўз ва иборалар: нома, баёз, мунозара, карнай, сурнай, най, қўшнай, доира,

ноғора

Аннотатция. В данной статье рассматриваются особенности развития

узбекской музыкальной культуры на протяжении XVI-XIX вв., процессы их развития,
внедрение новых стилей музыкального исполнения других народов, создание различных
способов исполнения музыки в национальном духе в период Ханский период.

Ключевые слова и фразы: нома, баяз, дискуссия, труба, труба, флейта, сосед,

круг, барабан

Annotation: This article discusses the features of the development of Uzbek musical

culture during the 16th-19th centuries, the processes of their formation, the introduction of new
styles of musical performance of other peoples, the creation of various ways of performing music
in the national spirit during the Khan period.

Key words and phrases: noma, bayaz, discussion, trumpet, trumpet, flute, neighbor,

circle, drum


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

318

Ҳар қандай давлатнинг тарихий тарққиёт йўлидан маълумки, юртнинг

жадал ривожланиши, муайян ютуқларга эришиши, халқнинг фаровон бўлиши

ўша давлатнинг тарихий негизи билан чамбарчас боғлиқ. Мамлакатимиз

Халқаро жамиятда ўзининг нуфузига эга бўлаётган айни кунларда, халқимиз

ҳаётининг мазмуни бўлган маънавий-маърифий асосларни мустаҳкамлаш,

миллий ватанпарварлик ғоясини асосий тушунча ва тамойилларини ҳаётга

жорий этиш, ёш авлод қалбида Ватанга, ўз халқига муҳаббат ва садоқат

туйғуларини шакллантириш, уларга замонавий билим ва кўникмаларга эга,

мамлакатимизнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига

олабиладиган баркамол ёшларни тарбиялашда тарихни ўрни беқиёсдир.

Юртимизда ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама камол топтиришда,

уларда миллий анъаналаримиз ва санъатга бўлган қизиқишларини

ривожлантиришда, миллий санъат асарларимизнинг намуналари билан

таништиришда тарих зархалларида из қолдириб кетган аждодларимизни

меросларини ўргатишда муҳим восита бўлиб хизмат қилади

[4: 1].

ХVI-ХIХ асрлар давомида ўзбек халқ мусиқа маданияти тарихига

эътибор қаратсак, феодаллик даврида Ўрта Осиёда бир неча йиллар давомида

давлатлар орасида ўзаро низолар ва урушлар Мовароуннахр давлатининг

ривожига ўз таъсирини кўрсатиб шаҳарларнинг ҳаробага, аҳолининг

қашшоқликка олиб келган. Шулардан мисол сифатида ХVI асрда Темурийлар

авлодлари орасидаги низолар туфайли давлат ва халқ ўта ҳароб, қашшоқ

бўлганлиги тарихий манбаларда ёзилган. Бу ҳолат ХVI асрнинг бошларида

кучсизланиб қолган кўчманчи ўзбекларни бирлаштириб Шайбонийхон

давлатни ўз қўлига олади. ХVI асрнинг бошларида Мовароуннахр қолоқ

давлатлар сафига кираган. Кўчламанчи ўзбеклар тўла текис бир неча асрлар

давомида ўз маданиятларини тиклаб суст ва қолоқ ҳолатларни юксалтиришга

интилиб, ХIХ асрга бориб маданият ва санъат кўзга ташланадиган

даражасига чиқади

[2: 35]

.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

319

ХVI-ХIХ асрлар давомида Ўрта Осиёда давом этган ички низолар,

урушлар маданиятига ўз таъсирини кўрсатган бўлса ҳам, Хоразм мустақил

хонлик бўлиб Мовороуннахрдан ажралиб чиқади ва Хива хонлигини барпо

этилади. ХVII асрда эса Қўқон хонлиги барпо этилади ва Фарғона

водийсидаги вилоятларда ўз ҳукумронлигини бошлайди. Ўша асрларда

Бухоро хонлиги барпо бўлган. Мовороуннахр давлати бир неча хонликларга

тарқалиб кетади. Буларнинг ҳаммаси илм, фан, маданиятга ўз таъсирини

кўрсатади. Ҳар қайси хонликлар ўлкалар орасида ўзига хос мусиқий

йўналишлар пайдо бўла бош-лайди. Лекин, халқ маросимлари, байрамлари ва

тантаналарида

қизиқчилар,

масхарабозлар,

дарбозчилар,

қўғирчоқ

ўйинчилари, созандаларнинг иштирок-лари тобора кучайиб боради

[1: 32]

.

Санъаткорларнинг чиқишлари ҳажвий маънода бўлиб, бойлар, феодаллар,

амалдорлар, мўғуллар устидан кулиш мақсадида халқни овунтирар эдилар.

Бу халқ маросимларида мусиқа асбобларидан карнай, сурнай, най, қўшнай,

доира, ноғора асбоблари асосий ўринларни эгаллайдилар. Бирон-бир кичик

ёки катта маросимлар шу асбобларсиз ўтмас эди

[3: 2].

Ўзбек хонликлари

даврида ҳам маданият, санъат Ҳиротда ва Самарқандда анъанавий

ҳолатларда давом этаверган. ХVI аср бошларида султон Хусайн саройидаги

шоирлар ва созандаларнинг бир бўлаги Шайбонийлар саройи Бухорода ва

қолган бўлаги Хоразм хонликларида жойлашади. Адабиёт билан санъат икки

тилда ўзбек тили билан тожик тилида ривожланиб борар эди. Хон

саройларида хизмат қилган машҳур санъаткорлардан Ҳусайин-Уддий, Саид

Аҳмад ноғорачи, Ғулом Шодий бастакор, дуторчи Шеховий, қўшиқчи

Мавлоно Ахиий Геравийларнинг бизгача етиб келган. Бухорода ўз

қўшиқчилик мактабини очган Мавлоно Ахиий Геравий узоқ вақт давомида

бир қанча шогирдлар тайёрладики, булар Тошкентда, Хивада, Андижонда,

Чоржўйда устоз мактабини давомчиларидан бўлиб ўз санъатларини

ривожлантирганлар. Буларнинг шогирдлари ҳисобланмиш Хўжа Ҳамзаи


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

320

Тошкандий, Дарвеш Мақсуди Андижоний, Ҳофизи Ушшоқий Чоржуийлар

эдилар

[3: 4]

.

XVI аср охири XVIII аср мобайнида Бухоро амирлиги, Хива ва Қўқон

хонликлари юзага келиши мусиқа санъатида “рақобат” кучайиши, ижрочилик

ва ижодчиликда маҳаллий, яъни локал хусусиятлар устуворлашишига олиб

келган. Натижада Бухорода мукаммал “Шашмақом”, Хивада Хоразм мақом-

лари айрим манбаларга биноан “Рост”, “Наво”, “Сегох”, “Дугоҳ”, “Бузрук”,

“Ироқ” ва қўшимча тарзда “Панжгох”, Қўқон хонлиги доирасида Фарғона-

Тошкент мақомлари “Чоргоҳ”, “Баёт”, “Шаҳноз-Гулёр” “Дугоҳ”, “Хусайний”

ашула йўллари ҳамда номдош чолғу туркумлар шаклланди

[5: 3]

.

Шунингдек, Фарғона, Марғилон, Қўқон, Андижон, Наманган ва Тошкент

ҳамда улар атрофида яна бир мумтоз жанр “Катта ашула” шаклланиши ҳам

мукаммал нуқтасига етди, айнан шу жойларда муайян созлар жўрлигида

ижро этилувчи ашула ривожи юқори поғонага кўтарилди. Табиийки, асосан

бастакорлик санъати тараққиёти билан боғлиқ бўлган ва буларга ўхшаш

мураккаб шаклли достон, чолғу йўллардаги асарларда давр ҳароратигина

эмас, балки ўнлаб ижодкорлар тафаккури, дунёқарашлари ва бадиий

умумлашмалари ўз аксини топган. Шунинг учундирки, XVI-XVII асрларга

оид манбалар, хусусан Бобурнинг “Бобурнома”, Дарвишали Чангийнинг

“Тухфат ус-сурур” мусиқа рисоласида бастакорлар ижодига, улар яратган

юзлаб асарлар таърифига катта ўрин ажратилган

[6: 3]

. Шу билан бирга

бадиий адабиётда ҳам нома, баёз, мунозара каби жанрлар воситасида назмий-

мусиқий

тафаккур

Амир

Темур

набираси

Сайид

Ахмаднинг

“Таашшуқнома”сидаги уйғунлаш-иши намуналарини учратиш мумкин.

Шунингдек, Фарғона, Марғилон, Қўқон, Андижон, Наманган ва Тошкент

ҳамда улар атрофида яна бир мумтоз жанр “Катта ашула” шаклланиши ҳам

мукаммал нуқтасига етди, айнан шу жойларда муайян созлар жўрлигида

ижро этилувчи ашула ривожи юқори поғонага кўтарилди.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

321

ХVI асрнинг кўзга кўринган шоир ва санъаткорлардан бири

Нажмиддин Кавкабий эди. Дарвеш-Али Чангийнинг ёзишича Кавкабий

мусиқа назариясини яхши билган истедодли шахс бўлиб, мақом куйларига

сўзлар танлаб куй билан сўз бирлигини мустаҳкамлади. Кавкабийнинг “Ўн

икки мақом” ҳақида ва унинг асосий мукаммаллашган жойи Бухоро тарихида

ўзбек-тожик тилларидаги мумтоз шоирларнинг шеърларини ишлатганлиги

тўғрисида батафсил маълумотлар беради

[3: 4]

. ХVII аср кўзга кўринган

мусиқа олими Дарвеш-Али Чангий аслида Бухородан бўлиб Бухоро хонлиги

саройида созанда сифатида хизматда бўлган. Дарвеш-Али Чангий сарой

хонанда ва созандаларининг ижрочилик услублари, мусиқий асбобларидан

танбур, чанг, най, қонун, борбад (еттита ипак ипларидан ҳосил бўлган асбоб),

рубоб, қобуз, руд, ғижжак тўғрисида батафсил маълумотлар берган. Ўрта

Осиёнинг ҳар қайси вилоятларида маҳаллий шароитларига кўра ўз мусиқий

услублари ёки йўналишлари пайдо бўла бошлайган. Масалан Бухорода катта

ҳажимдаги “Халқ қўшиқлари” мақом йўлларига яқинроқ йўналишда,

Фарғона-Тошкентда эса “Катта ашула” йўналишда, Бухорода ва Хоразмда

“Шашмақом” туркумлари ривож топган эди. ХVII асрда Фарғона водийсида

дарвешлар авлоди ҳукмронлик қила бошлаб ўша вақтда дарвешлар

мусиқалари ўзлари ораларида ижро этилар эди. Ижро этиладиган

қўшиқларнинг кўпроқ маъноси динга бағишланган

[6: 4]

. Масалан:

Ё оллоҳ дўст, ё оллоҳ,

Хақ дўст ё оллоҳ.

Дарвешларнинг кийимлари ҳам омма кийимларидан ажралиб турарди.

Улар ҳар-хил рангли қулоҳ парчалардан тикилган тўнлар, бошларида

“Кулоҳ” кияр эдилар. Қўлларида узун таёқ, сочлари узун таралмаган

девонасифат бўлганлар, уларни қаландарлар ҳам дер эдилар. Лекин,

дарвешларнинг қўшиқларини халқ ҳеч қачон куйламаган. Оддий халқ

меҳнат, турмуш шароитларини эъзозлайдиган қўшиқларни дилдан куйлаб

ижро этар эди. Бу қўшиқларнинг шеърлари Турди, Машраб каби шоирлар


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

322

томонидан басталанган эди ва уни халқ севиб ижро этган. ХVI-ХIХ асрлар

давомида ўзбек мусиқа меросимиз асрлар давомида юксалиб келган. Мана

шу даврлар давомида ўзбек мусиқасида халқ мусиқаси ва саройларидаги

мусиқа санъатини ўз мусиқий рисолаларда Ал Форобий бошлаб берган

илмий асосларини назарий юксалишларини ўзбек мусиқашунослари давом

эттирганларини гувоҳи бўламиз

[3: 6]

.

Ўрта Осиёнинг ХIХ асрни II ярмида бўлган даврларидаги мусиқий

маданияти тарихига назар ташласак, бу худуд Россия билан қадимдан

алоқада бўлганликларини гувоҳи бўламиз. Лекин, ХVI асрнинг II ярмидан

бошлаб Бухоро хонлиги Россия билан савдо ва ўзаро алоқаларни яхшилаб

келган. ХIХ асрнинг II ярмидан бошлаб Ўрта Осиё Россияга қўшилганидан

кейин рус ва ўзбек халқларининг алоқалари янада мустаҳкамлашган. Рус

санъаткорлари Туркистон ўлкасида ўз маҳоратларини ўзбек халқига

кўрсатадилар, ўзбек санъати ва маданияти билан яқиндан танишадилар.

Тошкент шаҳри Туркистоннинг маданий шаҳарларидан бўлиб, бу ерда 1891

йилда француз оперетта театри “Лассалия”, 1894 йил ва 1898 йилларда

“Тифлис” опера театри ижодий сафарга келишади

[5: 4]

.

XIX асрнинг охири – ХХ аср бошида европазамин йўналишини Ўрта

Осиёга кириб келишида австриялик Август Эйхгорн, чех Франтишек Лейсек

ва рус И.Добровольский, С.Рибаков. Р.Пфенинг каби мусиқачилар,

композиторлардан Н.Кленовский, Рига овоз ёзиш “Граммофон” фирма

жамияти ўзбек мусиқа фольклори намуналарини ёзиб олиш ва

ноталаштириш, ижодий қайта ишлаш ва илк пластинкалар орқали тарғиб

этишга қизиқиш кашф этганлар. Ушбу даврларда Россиянинг зўравонлик

сиёсати махаллий санъат аҳли ҳамда шинавандаларида қатъий қаршилик

туғдирган. Халқ орасида ижтимоий норозилик қўшиқлари кенг тарқала

бошлади. Масалан “Оқ подшо-золим подшо”, “Николай золим”, “Поезингни

юргизган” ёхуд “Мардикорлар воқеаси”, “Асфандиёрхон бўлди” сингари


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

323

фольклор асарлари пайдо бўлиб, деярли ҳар бир воҳада баралла янгради

[6:

5]

.

1902-1903 йилларда кўзга кўринган қўшиқчи Алъма Фострем ва

пиониначи Ядвига Зелескаялар ўз санъатларини намойиш этадилар. Рус ва

Ғарб мусиқа маданиятини ўзбек халқига таништиришга ва ўзбек халқ

мусиқалари асосида сюиталар, кичик симфоник асарлар яратишда

композиторлар Эйхгорн, Лейсек, Гизлер, Михаликларнинг хизматлари катта

бўлган. Масалан, композитор Август Эйхгорн Ўрта Осиёдаги миллий халқ

куй ва қўшиқлари асосида ўзининг “Полъка”, “Тошкентча”, “Туркистоннинг

кенг далаларида”, “Самарқанд ойдин кечалари” номлари шўх асарларини

яратилган. Шу билан бир қаторда ўзбек маърифатпарварлари ҳам рус санъати

ва маданияти ўзбек халқи орасида тарғибот этишда катта хизмат қилганлар.

Шулар қаторида шоирлардан Муқимий, Фурқат, Ҳ.Ҳ.Ниёзийларни айтиб

ўтиш мақсадга мувофиқдир. Шоир Муқимийнинг 1851-1903 йиллардаги

лирик ва ҳажвий шеърлари халқ куйлари билан мужассамланиб, севимли

халқ қўшиқларига айланган

[4: 5]

. Зокиржон ўғли Фурқат 1858-1909 йиллари

ўзининг шеърларини рус санъати ва маданиятига, ўзбек халқини рус тилини

ўрганишга даъват этган. Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий эса рус инқилобий

ҳаракатлари ва қўшиқларидан илҳомланиб, ўзининг қўшиқларини рус

қўшиқлари йўналишларида ижод этган. Шулардан “Ҳой ишчилар”, “Яша

Шўро”, ”Биз ишчимиз”, “Ишчилар уйғон”, “Кечам тонг отди”, “Келди

очилур чоғинг” қўшиқлари. ХIХ асрнинг II ярмидан бошлаб рус санъатининг

ўзбек санъати ривожига катта туртки бўлганлигини гувоҳи бўламиз

[5: 4]

.

Рус зиёлилари ва санъаткорларига ўзбек маданиятини, санъатини ва

халқ фолъклорини ўрганишларига қизиқиш ҳосил бўлади. Масалан

Р.А.Пфеиннинг қирғиз ва ўзбек мусиқалари тўғрисидаги мақолалари чоп

этилади. Август Эйхгорн бир неча қозоқ ва ўзбек мусиқаларини ёзиб олиб,

ўзининг асосий эътиборини чолғу мусиқаларига қаратади. Унинг биринчи

мусиқа ёзуви 1872 йилда Москвада ва Венада, иккинчи ёзуви эса 1885 йил


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

324

Петербергда намойиш этилади. Жами Август Эйхгорн томонидан 50 га яқин

ўзбек халқ қўшиқлари ёзиб олинган бўлиб, уларнинг кўпи лирик мазмундаги

қўшиқлар туркумини ташкил этган. Қолганлари эса ҳажвий, ҳазил-муто.йиба,

амалдорлар устидан кулиш мазмунидаги қўшиқлардан иборат

[4: 6].

Чех

миллатига мансуб композиторлар Ф.М.Лейсек ва В.М.Михайликлар катта

жамоатчилик

ишлари

билан

шуғулланиб

Тошкентда

жаҳон

композиторларининг

мусиқий

асарларини

тарғибот

этишда

фаол

қатнашадилар. Ф.М.Лейсек томонидан ҳам ўзбек халқ қўшиқлари ёзиб

олинган бўлиб ана шу куй ва қўшиқлар асосида “Осиёликлар поппурийси”

деб номланган пуфлаб чалинадиган оркестр учун катта мусиқий асар яратган.

Бу мусиқий асарда ўзбекча, қозоқча, бошкирдча қўшиқлар киритилган. Булар

биринчи маротаба Тошкентда 1890 йилда Туркистон кўргазмасида ижро

этилган. Лекин, юқоридаги барча рус композиторларининг асарлари бизгача

етиб келмаган, чунки асосий мусиқий меросини ўрганиш, ёзиб олиш ва улар

асосида катта-катта миллий асарлар ижод қилиш ХХ асрнинг бошларида

бошланиб кетади. Ана шу давр давомида миллий ўзбек мутахассислари,

бастакорлар, композиторлар вояга етадилар ва мусиқа санъатининг барча

жанрларига асарлар ярата бошлайдилар. Туркистон санъат соҳасида жиддий

ўзгаришлар юз бера бошлади

[1: 28]

. Махаллий халқ орасидаги миллий

мусиқа санъатига бўлган азалий қизиқиш европача мусиқа жанрлари,

ижрочилиги ва таълим тизимини астойдил сингдириш йўли бошланди.

Тошкент, Қўқон, Фарғона, Бухоро, Самарқанд каби йирик шахарларда Рус

императори Мусиқа жамияти бўлимлари, унинг таркибида эса 1898 йили

“Лира” хор жамияти, 1907 йили “Мусиқа ва драма”, 1908 йили “Симфоник ва

камер мусиқа”, 1914 йили “Вокал мусиқа” сингари европазамин мусиқа

шохобчалари кенг фаолият бошлади. Табийки, бундай вазиятда воҳаларда,

бутун Туркистон ва хатто хорижий давлатларда танилган айнан шу жойлар

мусиқа мероси билимдонлари бўлган атоқли хонанда, созанда ва бастакорлар


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

325

атрофида муайян «устоз–шогирд» тарзидаги мактабларгина махаллий

анъаналарни давом эттириб келган

[6: 3]

.

Шашмақом ўзбек мусиқий меросида марказий ўрин тутган мақомлар

туркуми, ўзаро узвий боғланган мумтоз куй ва ашулалар мажмуи. Шашмақом

миллий ҳамда минтақавий мусиқа анъаналарининг тарихий тараққиёт

натижаси, бир қатор бастакорлар авлоди санъатининг қомусий маҳсулидир.

У Бузрук, Рост, Наво, Дугох, Сегох ва Ироқ мақомларидан ташкил топган

бўлиб, унда жами 250 дан ортиқ турли шаклдаги куй ва ашула

намуналаридан иборат. Ҳар бир мақом чолғу йўлларида Тасниф, Тарже,

Гардун, Мухаммас, Сакил кабилар ва ашула йўлларида Сарахбор, Талкин,

Наср, Уфар, Савт, Муғулча кабиларидан таркиб топган. Шашмақом ашула

йўлларида ўзбек ҳамда форс мумтоз шоирларидан Рудакий, Жомий, Лутфий,

Навоий, Бобур, Фузулий, Хофиз, Амирий, Нодира, Зебуннисо, Огахий ва

бошқаларнинг ишқий-лирик, фалсафий, насиҳатомуз, диний мазмундага

ғазаллари, шунингдек, халқ тўртликлари жалб этилган, Созанда, хофиз ва

бастакорлар мақом йўлларининг кўплаб ижровий талқинларини кашф

этдилар, улар асосида янги куй ва ашулалар яратдилар. Хусусан, Бухоро

Шашмақом ижрочилик мактабида - Ота Жалол Носиров, Ота Ғиёс

Абдуғаниев ва Леви Бобохонов каби хофизлар, Самарқанд мақом ва бастакор

ижрочилик мактабида Хожи Абдулазиз Абдурасулов, Хоразм мақом

ижрочилик мактабида Паҳлавон Ниёз Мирзабоши (Комил Хоразмий),

Фарғона созандалик ижрочилик мактабида Рустам Мехтар, катта ашулачилик

ижрочилик мактабида Эркақори, Тошкент мақом ва ашула ижрочилик

мактабида Тўйчи Хофиз Тошмухамедов ва Шорахим Шоумаров сингари

устозлар атрофида тараққиёт топди

[7: 3].

Ўзбек халқи бой тарихий ўтмишга эга. Узоқ давом этган тарихий

ривожланиш жараёнида Ўрта Осиё жаҳон илм-фан ва санъат соҳасида буюк

сиймоларини етказиб берди. Асрлар мобайнида унинг бой ва ўзига хос

мусиқа маданияти ҳам вужудга келди. Ўрта Осиё ҳудудига кўп истило


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

326

қилинганлиги туфайли унинг ўтмиш маданият ва санъатида қадимги юнон,

ҳинд, эрон, араб маданиятининг таъсири сезилади. Аммо, бу таъсир ўзбек

мусиқаси ўзига хослигига путур етказмаган, балки бойиди. Ўзбек халқининг

мусиқа санъати ўзининг бадиий анъаналари, маҳорат қонунлари, тасвирий

воситаларига эга бўлди. Халқ мусиқа ижодиётининг ранг-баранг жанрларини

яратилди. Мусиқа санъати мазмунига бойлиги, мазмунан тузилиши ва

шаклланишининг мукаммаллиги билан ҳайратда қолдирган оғзаки

анъанадаги профессионал санъат мақомлар тизимини яратилиб, уни асрлар

оша олиб келаётган бастакорлар санъати ғоятда ривож топади

[8: 2]

.

Ўзбек халқи жамият тарихида ўзининг бой маданий мероси, дунё илм-

фанининг турли соҳаларида ижод қилган буюук мутафаккирлар етишиб

чиқарган, Марказий Осиёдаги ижтимоий-тарихий тараққиётнинг ҳар бир

даврида ўзига хос манбалар асосида из қолдирган.

Фойдаланилган манба ва адабиётлар:

1. М.М.Хайруллаев. Уйғониш даври ва Шарқ мутафаккири. Тошкент.1971

йил.

2. А.Мец. Мусульманский Ренессанс. Москва.1973 йил.

3. У.Раҳмонов. Образование и наука в XXI веке.”Ёшларни ижтимоий-

маънавий тафаккурини шакллантиришда Шарқ уйғониш даврининг буюк

алломаларини мусиқа санъатида тутган ўрни”. №А3-020106528-74 от

28.05.2021 йил.

4.

У.Раҳмонов. iScience PoIand/ POLISH SCIENCE JOURNAL.

“Миллатлараро тотувликда санъатнинг ўрни”.

Issue 5(38) Part 2.

5. У.Раҳмонов. Washington University in St.Loui. Danforth Campus. 2021

international scientific-online CONFERENCE jn innjvanion in the modern

education system. “Маънавиятимизнинг бебаҳо дурдоналари”.

Март-3.

Вашинтон. 2021 йил.

6. У.Раҳмонов. Humanite Congress-lnternational Multidisciplinary Virtual

Confe-rence Hosted From Lyon, France. December 5 th 2021. THE ROLE OF


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

327

THE SPIRITUAL ENVIRONMENT IN THE PENETRATION OF POP MUSIC

IN UZBEKISTAN

.

Ln an “Humanite Congress-2021”.

7.

Nurmamatovich, SH. T. (2021). THEORETICAL OF NATIONAL MUSIC

CULTURE FUNDAMENTALS.

8. Kurbanova, B., Khurshid, M., & Tokhirjon, S. (2022, May). THE ROLE

AND IMPORTANCE OF A SYSTEMATIC APPROACH TO TEACHING IN

THE FINE ARTS. In

Archive of Conferences

(pp. 105-107)

ҚЎҚОН ХОНЛИГИ МОЛИЯ ТИЗИМИДА МОНЕТАР СИЁСАТ

ТАРИХИДАН

Хатамова З.Н.

ФарПИ, “Ижтимоий фанлар ва спорт”

кафедраси катта ўқитувчиси, PhD

Аннотация: Мақолада Қўқон хонлиги молиявий сиёсати, пул ислоҳотлари, хонлик

ташкил топган вақтдан бошлаб сўнгги кунигача зарб қилинган олтин, кумуш, мис танга
пуллар ва улардаги форсий ёзувлар хақида маълумотлар мавжуд.

Калит сўз ва иборалар: танга, олтин, кумуш, фулус, монетар.
Аннотация: Статья содержит сведения о финансовой политике Коканского

ханства, денежных реформах, золотых, серебряных и медных монетах, отчеканенных со
времени основания ханства до последних дней, и персидских надписях на них.

Ключевые слова и фразы: монета, золото, серебро, фулус, монета

Annotation: The article contains information about the financial policy of the Kokan

Khanate, monetary reforms, gold, silver, and copper coins minted from the time of the
foundation of the Khanate to the last day, and the Persian inscriptions on them.

Key words and phrases: coin, gold, silver, fulus, monetary

Қўқон хонлиги ташкил топган кунданоқ мамлакат иқтисодий ва сиёсий

хаётида пул масаласи давлатнинг ички ва ташқи функцияларида алоқалар

воситаси бўлди. Хонликда илк бийлар даврида - Шоҳрухбий (1709-1721),

Абдураҳимбий (1721-1733), Абдукаримбий (1733-1750), Абдураҳмон (1750-

1751), Эрдонабий 1 (1751-1753), Бобобек (1753-1754), Эрдона II (1754-1769),

Сулаймонбий (1769, 6 ой) мустақил равишда Қўқон хонлиги тангалари зарб

этилмаган. Норбўтабий давридан бошлаб Олимхон хукмронлиги ва кейинги

хонлар даврида бу давлатда тадқиқ этишга арзийдиган монетар сиёсатни

амалга оширилди. Ушбу сиёсат орқали пул муомаласини тартибга солиш

Библиографические ссылки

М.М.Хайруллаев. Уйғониш даври ва Шарқ мутафаккири. Тошкент.1971 йил.

А.Мец. Мусульманский Ренессанс. Москва.1973 йил.

У.Раҳмонов. Образование и наука в XXI веке.”Ёшларни ижтимоиймаънавий тафаккурини шакллантиришда Шарқ уйғониш даврининг буюк алломаларини мусиқа санъатида тутган ўрни”. №А3-020106528-74 от 28.05.2021 йил.

У.Раҳмонов. iScience PoIand/ POLISH SCIENCE JOURNAL. “Миллатлараро тотувликда санъатнинг ўрни”. Issue 5(38) Part 2.

У.Раҳмонов. Washington University in St.Loui. Danforth Campus. 2021 international scientific-online CONFERENCE jn innjvanion in the modern education system. “Маънавиятимизнинг бебаҳо дурдоналари”. Март-3. Вашинтон. 2021 йил.

У.Раҳмонов. Humanite Congress-lnternational Multidisciplinary Virtual Confe-rence Hosted From Lyon, France. December 5 th 2021. THE ROLE OFTHE SPIRITUAL ENVIRONMENT IN THE PENETRATION OF POP MUSIC IN UZBEKISTAN. Ln an “Humanite Congress-2021”.

Nurmamatovich, SH. T. (2021). THEORETICAL OF NATIONAL MUSIC CULTURE FUNDAMENTALS.

Kurbanova, B., Khurshid, M., & Tokhirjon, S. (2022, May). THE ROLE AND IMPORTANCE OF A SYSTEMATIC APPROACH TO TEACHING IN THE FINE ARTS. In Archive of Conferences (pp. 105-107)

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов