Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
429
НАМАНГАНДА ЖАДИДЧИЛИК ҲАРАКАТИ ВА МАДАНИЙ
ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИДАГИ ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ ТАРИХИДАН
Исоқбоев А.А.
НамДУ доценти, т.ф.н.
Аннотация: Ушбу мақолада Россия империяси мустамлакачили шароитида
Наманган уездидаги ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаёт, жадидчилик ҳаракатининг
кириб келиши ва миллий тараққийпарварлик ҳаракатида татар маърифатпарварлари
билан ҳамкорлик масаласи ёритилган.
Калит сўз ва иборалар: Наманган, уезд, влост, мадраса, талаба, Туркистон, ўлка,
татар муаллими, Ибрат, Х.Макаев, И.Шарипов, матбуот, матбаа, китоб босиш, газета.
Аннотация: В данной статье описывается общественно-политическая и
культурная жизнь Наманганской области в колониальных условиях Российской империи,
внедрение джадидистского движения и сотрудничество с татарскими просветителями
в движении национального развития.
Ключевые словы: Наманган, уезд, волость, медресе, ученик, Туркестан, страна,
татарский учитель, Ибрат, Х. Макаев, И. Шарипов, печать, типография,
книгопечатание, газета.
Annotation: This article describes the socio-political and cultural life in Namangan uezd
under the colonial conditions of the Russian Empire, the introduction of the Jadidist movement
and cooperation with the Tatar enlighteners in the national development movement.
Key words and phrases: Namangan, uezd, vlost, madrasa, student, Turkestan, country,
Tatar teacher, Ibrat, H. Makaev, I. Sharipov, press, printing press, book printing, newspaper
Россия империяси Бухоро амирлиги ва Хива хонлигини бўйсундиргач,
босқинчилик юришларининг узвий давоми сифатида Фарғона водийсида
Пўлатхон қўзғолонини бостириш баҳонасида амалга оширилган ҳарбий ҳара-
катлар «муваффақиятли» якунланди. 1876 йил 19 февралда Қўқон хонлиги
тугатилиб, унинг ўрнида Туркистон генерал-губернаторлиги таркибидаги
Фарғона вилояти ташкил этилганлиги расман эълон қилинди. Фарғона вило-
яти ҳудудий жиҳатдан 5 та уезд (Марғилон, Қўқон, Наманган, Андижон,
Ўш)дан иборат бўлиб, унинг маркази Янги Марғилон
(1907 йилдан Скобелев
- И.А.)
шаҳри эди.
Наманган уезди вилоятда ўзига хос нуфузга эга бўлиб, у ҳам ўз навба-
тида волостларга бўлиб идора қилинган. Наманган уезди 19 та волост (Капа,
Тўрақўрғон, Ахси-Шаҳанд, Варзик, Поп, Олмос, Чодак, Ашт, Бободархон,
Нанай, Боястон, Косон, Тергачи, Бағиш, Сару, Янгиқўрғон, Чортоқ, Уйчи,
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
430
Пешқўрғон) дан
[9: 509-515]
иборат бўлиб, 1900 йилги маълумотларга кўра,
уезд аҳолиси 314300 кишини ташкил этган
[3: 14-15].
1886 йил ҳолатига кўра, Наманганда 42 та мадраса бўлиб, уларда 1169
нафар талаба таҳсил олган. Қорихоналар сони 38 та бўлиб, унда ўқувчилар
233 нафарни, мактаблар сони 301 та бўлиб ўқувчиларнинг 5600 нафарини
эрлар, 590 нафарини эса қизлар ташкил қилган. Намангандаги умумий ўқув
юртларининг сони эса 381 та бўлиб, ўқувчилар сони 7601 нафарни ташкил
этган
[4: 101-104].
1900 йил маълумотларига кўра, Наманган уездининг энг йирик шаҳри
ва маъмурий маркази Наманган шаҳри бўлиб, унда 61388 нафар аҳоли
яшаган. Шаҳарнинг маҳаллий аҳоли яшайдиган қисмида 11425 хонадон, 347
масжид, 16 мозор, 6 қаландархона, 74 эрлар мактаби, 13 қизлар мактаби, 20
мадраса, 35 қорихона мавжуд бўлса, руслар яшайдиган қисмида эса уезд
бошқарув маҳкамаси, турма, почта-телеграф контораси, ҳарбий бошқарма,
14-Туркистон ўқчи батальони казармаси, М.Архангельский номли черков,
рус-тузем мактаби, касалхона, дорихона ва 40 та хонадон жойлашган эди
[6:
387]
.
XIX асрнинг иккинчи ярмида Қримда вужудга келган жадидчилик ғоя-
лари Россия империясининг турк-мусулмон дунёсига шиддат билан ёйила
бошлади. Жадидчилик ғояларининг асосчиси Исмоил Гаспиринский ва унинг
издошлари бўлган татар маърифатпарварлари Туркистон ўлкасида ҳам фаол
ҳаракатлар олиб бордилар.
Туркистон ўлкасининг барча ҳудудларида бўлгани каби Наманганда
ҳам татар маърифатпарварлари самарали фаолият олиб борганлар. Татар
муаллимларининг Туркистон ўлкасига «ноқонуний» равишда кириб келиб,
ҳукумат рухсатисиз мактаблар очиб, маҳаллий аҳоли болаларини ўқитиш-
лари ҳамда аҳоли томонидан улар фаолиятини қўллаб-қувватланиши мустам-
лакачи маъмуриятни жиддий ташвишга солди. Шу муносабат билан Туркис-
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
431
тон ўлкаси ўқув юртлари бош нозири Ф.Керенскийга татар муаллимлари
фаолияти билан жиддий шуғулланиш вазифаси юклатилади.
Ф.Керенский Туркистон ўлкасининг барча вилоят губернаторлари ва
уезд бошлиқларига махсус хатлар йўллаб, ўз ҳудудларида фаолият олиб бо-
раётган татар муаллимлари ҳақида тўлиқ маълумот беришларини сўрайди.
1898 йил 1 августда Наманган уезди бошлиғидан олинган маълумотга кўра,
Наманган шаҳрининг Сардоба даҳасидаги Оққошбош масжидида татар муал-
лими Қорабой Баширов маҳаллий аҳоли болаларини йилига 2 сўмдан 2,5 сўм-
гача, Чуқуркўча даҳасида ҳам татар муаллими Иззатулла қори Таҳмуллабаев
10 нафар татар, 10 нафар сарт (ўзбек – И.А) болаларини ўз уйида йилига 1
сўмдан 2 сўмгача ҳақ эвазига ҳукумат рухсатисиз ўқитаётганликлари
аниқланади
[11: 13-14]
.
Фарғона водийсидаги жадидчилик ҳаракати тарихи бўйича тадқиқот
олиб борган Т. Қозоқов Наманганда дастлабки жадид мактабининг
очилишини таниқли жадид мунаввари Исҳоқхон Ибрат номи билан боғлайди
ва унинг санасини 1910 йил, дея кўрсатади
[8: 88]
. Бизнинг
тадқиқотларимиздан маълум бўлишича, Наманганда дастлабки янги усул
мактаблари XIX асрнинг охирларида вужудга келган.
Наманганлик
тараққийпарварлар
Қрим
(Боқчасарой)да
нашр
этилаётган
“Таржимон”
газетаси
ва
унинг
муҳаррири,
машҳур
маърифатпарвар И. Гаспринский билан ҳамкорлик ўрнатганлар. Наманганлик
Ҳожи Муҳаммадали Ҳожи Муҳаммад Каримов томонидан 1903 йил
сентябрда “Таржимон” газетасига ёзилган мақолада Исмоил Ғаспринскийга
юборган мактуби учун миннатдорчилик билдирилган. Муаллиф, 1903 йил 15
июлда Наманган шаҳридаги жадид мактабида жуда катта имтиҳон
ўтказилгани, унда 500 киши, жумладан муфтий, қозилар, оқсоқоллар, шаҳар
аёнлари иштирок этгани қайд этиб, дин ва дунё уламолари ўқувчиларнинг
эгаллаган илмларидан ҳайратга тушганликлари, Ҳожи Муҳаммадсодиқ Ҳожи
Муҳаммадсолиҳ ўғли имтиҳон ҳаражатлари ҳамда йиғилганларга овқат ва
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
432
қаҳва зиёфати ҳаражатларини таъминлаб бергани, илм ва маърифатга рағбат
ортганини маълум қилган. Намангандаги бу тадбирдан мамнун бўлган
“Таржимон” газетаси таҳририяти томонидан: “
Намангандаги фозил
қардошларимизнинг бўйла ҳиммат ва илма ўлан муҳаббатлариндан ўтри
табрик ва ташаккур эдиюриз. Аллоҳ жумлая ҳайр ва фойдали амаллар ва
ишлар насиб айласун
”, - дея миннатдорлик билдирган
[2].
Фарғона водийсидаги жадидчилик ҳаракати тарихида муҳим ўрин
тутган шахслардан бири шубҳасиз, Тўрақўрғон қозиси Исҳоқхон Ибрат
(1862-1937) ҳисобланади. Исҳоқхон Ибрат билан яқиндан ҳамкорлик қилган
Охунзода Абдулрауф Шаҳидуллин “Таржимон” газетасига ёзган мақоласида
қимматли маълумотлар келтирган. Жумладан, унинг ёзишича, 1907 йил
июнда Тўрақўрғонда Исҳоқхон Ибратнинг маблағи ҳисобидан “Мактаби
Исҳоқия” номли янги усул мактаби очилган. Мактабнинг очилишида таниқли
кишилар иштирок этган. “Мактаби Исҳоқия”да таълим бериш янги усулда,
болаларнинг ёшига қараб кундузги ва кечки тартибда ташкил қилинган.
Кундузги бошланғич синфлар учта, ўрта синфлар биттани ташкил қилган.
Шунингдек, катта ёшли болалар учун кечки иккита синф очилган. Болаларни
ўқитиш учун Исҳоқхон Ибрат бир муаллим таклиф этган бўлиб, яна қўшимча
муаллим жалб қилиш кўзда тутилган эди. Мактабни ташкил қилиш учун
Исҳоқхон Ибрат 1000 рубль маблағ сарфлаган. Мактаб муаллимининг маоши
учун ўз мулки бўлган ҳаммомдан тушадиган маблағнинг 300 рублини
ажратган. О.А.Шаҳидуллин мазкур мактабни бу ҳудудда ягона ва мунтазам
эканлигини таъкидлаб, “... бу куна қадар бизим диёримизда буйла мунтазам
мактаб вужуда келмадикиндан “Мактаби Исҳоқия” бир нежи дафъа ўлароқ
вилоятимиза намуна ўлуб диёр ҳази илм ва маърифат нури ила таниюр
этмасини жаноб худодан рижо ва ниёз эдариз”, - дея тилак билдирган
[5]
.
Мақолада О.А.Шаҳидуллин Исҳоқхон Ибратнинг шахсий ҳаёти ва
сифатлари ҳақида тўхталиб, унинг Қўқон мадрасасида таҳсил олгани,
Арабистон ва Ҳиндистонда узоқ вақт сафарда бўлиб, кўп тажриба
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
433
орттиргани, илмлар ўргангани, мукаммал тарзда араб, форс, рус, арман, ҳинд,
турк тилларини билиши, мусулмон (араб) хати бўйича яхши мутахассис
эканлиги, нақш ва расм чизишда моҳир бўлгани ҳамда бунинг учун ҳукумат
томонидан медаль билан тақдирлангани ҳақидаги қимматли маълумотларни
келтиради. Ибратнинг “Олти тилли луғат” тузганлиги, араб, форс тилларида
шеърлар, риёзиёт бўйича асарлар ёзгани, айни вақтда Туркистон тарихи
бўйича китоб устида ишлаётгани миллатга хизмат йўлидаги улуғ ишларидан
эканлигини қайд этади. “Таржимон” газетасининг илк сонларидан бошлаб
муштарийси бўлиб, уни доимо ўқиб боришини ёзади
[5].
ХХ аср бошларига келиб татар маърифатпарварларининг туркистонлик
тараққийпарварлар билан маданий-маърифий соҳадаги ҳамкорликлари янги
босқичга кўтарилди. Жадидлар фаолиятидан жиддий ташвишга тушган рус
маъмурлари уларга қарши «пантуркизм» («туркпарастлик») ва «панисло-
мизм» («исломпарастлик») деб ўйлаб чиқарилган ғоялар асосида кураш олиб
бордилар. Россия империясининг сиёсий ва махфий полицияси бўлган Тур-
кистон район муҳофаза бўлими (ТРМБ)нинг асосий фаолияти ҳам тараққий-
парварлар фаолиятини назорат қилиб боришдан иборат эди.
ТРМБ айғоқчилари Фарғона вилоятида ҳам фаол фаолият олиб
борганлар. Хусусан, «шаҳрисабзлик» лақабли махфий хизматчи томонидан
1913 йил 8 мартда ТРМБ бошлиғи полковник Сизихга юборилган маълумотга
кўра, Наманган шаҳрида 4 нафар татар муаллими яшаб, маҳаллий аҳоли
болаларини ҳукумат рухсатисиз ўқитаётганлиги ва маҳаллий аҳолининг улар
фаолиятига хайриҳоҳлиги билдирилган
[12: 85]
.
Туркистон генерал-губернаторлиги канцеляриясининг 1910 йил 28 май-
даги 8829-сонли кўрсатмасига мувофиқ, Фарғона вилояти уездларидаги янги
усул мактабларида татар муаллимларининг дарс беришлари ман этилганига
қарамасдан нафақат Наманган уезди, балки Туркистон ўлкасининг кўпгина
ҳудудларида халқнинг ҳоҳиш истагига кўра, маҳаллий аҳоли болаларини
ўқитишда давом этганлар.
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
434
Наманган уезди маданий ҳаётида айниқса татар маърифатпарварлари
Ҳ.З. Макаев ва унинг хотини Ф. Макаевалар муҳим ўрин тутадилар. Асли
Саратов губернияси, Хвалинск уезди, Янги Кулатка қишлоғидан бўлган
Ҳ.Макаев 1904 йилда татар мутассибларининг таъқиби остида ўз Ватанини
ташлаб чиқишга мажбур бўлади. 1904-1906 йилларда Туркистон ўлкаси ўқув
юртлари бош инспектори Ф.Керенскийнинг рухсати билан Янги Марғилонда
очилган мактабда маҳаллий аҳоли болаларига сабоқ беради
[11: 26]
. Унинг
1907 йилдан кейинги ҳаёти бевосита машҳур ўзбек маърифатпарвари
Исҳоқхон Жунайдуллахўжа ўғли Ибрат билан боғлиқ бўлди.
Тўрақўрғонга таклиф этилган Ҳ.Макаев Ибрат томонидан ташкил
этилган, янги усул мактабида маҳаллий аҳоли болаларини ўқита бошлайди.
Янги усулда ташкил этилган мактабда унинг фаолияти тезда ўз самарасини
бериб, маҳаллий аҳоли болаларининг тезда саводи чиқади. Бу ҳол унинг об-
рўсини янада ошишига сабаб бўлади.
Исҳоқхон Ибрат Ҳ. Макаевнинг фаолиятига қуйидагича баҳо беради:
“Қозон тарафиндан бир муаллим жалб эдуб, мактаб қилиб бердим. Мактаб-
нинг қушодиға (ташкил бўлганига) уч ой бўлғани йўқ, йигирмадан зиёда ки-
чик болалар, ўн бешта одамлар “алиф нима?” деган саволина “калтак” деб
жавоб берувчилар тамом саводи чиқиб, ҳар нарсани ёзадурган бўлдилар”
[1:
54]
.
Исҳоқхон Ибрат 1907 йилда Оренбургда литографик асбоб-ускунларни
сотиб олиб, Тўрақўрғонга келтиради. Янги босмахонани ишга тушурида
Ҳ.Макаев билан биргаликда яна бир татар зиёлиси Абдулрауф Шагидуллин
(Шаҳидий) жонбозлик кўрсатди
[10: 181]
. 1908 йилдан А.Шагидуллин
мудирлигида “Матбааи Исҳоқия” ўз фаолиятини бошлади. А. Шагидуллин
1990 йилда нашр этилган Ибратнинг “Илми Ибрат” шеърий рисоласига
муҳаррирлик қилди ва унга сўнгги сўз ёзди. У 1908-1909 йиллар давомида
“Матбааи Исҳоқия”га мудирлик қилди.
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
435
А. Шагидуллин босмахона ишларидан ташқари Тўрақўрғонда янги
усул мактаби ҳам ташкил этиб, унда 20 нафар маҳаллий аҳоли болаларини
ўқита бошлади. Унинг мактаби тезда шуҳрат қозонган бўлса-да, ҳукумат
рухсатисиз очилганлиги сабабли кўп ўтмасдан ёпилди
[10: 182]
.
1910 йилда “Матбааи Исҳоқия” Наманганга кўчирилди. Шу даврдан
бошлаб 1913 йилга қадар босмахонага мудирлик қилган Ҳ. Макаев, унинг
тараққиёти йўлида тер тўкиб ишлади. 1913-1917 йилларда босмахонага М.Н.
Абдусатторов мудирлик қилган бўлсада, Х. Макаевнинг фаолияти шу ер
билан боғлиқ бўлиб қолаверди.
1917 йил феврал воқеаларидан сўнг Ҳ. Макаев янада фаол меҳнат жаб-
ҳасишга кирди. Хусусан, март ойида унинг муҳаррирлигида “Фарғона
саҳифаси” газетаси ўзбек тилида нашр этила бошлади. Газетанинг моддий
таъминоти яхши бўлмаганлиги учун уни 40 тагина сони босмадан чиқди
холос.
Наманган босмахонаси ишини такомиллаштириш мақсадида Ҳ.Макаев
1918 йил 10 январда Қозонга келди. М. Идрисов босмахонасидан 71 пуд араб
шрифтини Наманганга олиб келди. У 1918 йили Наманганда “Ишчилар
қалқони” газетасини ташкил этишда жонбозлик кўрсатди. Ўша пайтда
Наманган босмахонасида тажрибали татар ва бошқирд миллатига мансуб
матбаачи кадрлар жамланган эди. Ҳ. Макаев 1921-1928 йилларда Наманганда
давлат босмахонасини бошқарди. 1929 йилда араб графикасига ўтилгач, у яна
педагогик фаолиятига қайтди. Ўрта махсус маълумотли кадрлар тайёрлаш
курсларида умрининг охиригача меҳнат қилди.
Илғор фикрли, халқ дарди билан ёниб яшаган кишилар совет ҳоки-
миятининг “душмани” деб қаралган ўша кезларда Ҳ. Макаев ҳам “халқ душ-
мани” сифатида 1937 йил қатағон қурбони бўлди
[7: 44]
.
Ҳ. Макаевнинг умр йўлдоши бўлган Ф. Макаева ҳам Наманганда 1919
йилда илк бор очилган ўзбек хотин-қизлари мактабида ўқитувчилик қилди.
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
436
Аёллар ўртасида саводсизликни тугатиш, паранжи ташлаш (“Ҳужум”)
ҳаракатларида фаол иштирок этди.
1909 йил маълумотларига кўра, Наманган уездида 20 та кутубхона
мавжуд бўлиб
[10: 182]
, унинг 13 таси Наманган шаҳрида эди. Татар зиёлиси
Исҳоқ Шарипов томонидан биринчиларидан бўлиб китоб дўкони очилиб,
унинг дўконида турк, татар ва ўзбек тилларида Истамбул, Тошкент, Қозон
ҳамда Наманган (“Матбааи Исҳоқия”)да нашр этилган китоблар билан
биргаликда “Таржумон”, “Вақт”, “Юлдуз” каби ўз даврининг илғор
нашрларининг савдосини ҳам ташкил этган эди.
Туркистоннинг бошқа шаҳарларида бўлгани каби Наманган ва унинг
атроф қишлоқларида татар маърифатпарварлари мустамлака ва мустабид
совет тузуми шароитида гўё уйқудаги халқни ғафлат уйқусидан уйғотиш ва
жаҳолатга қарши маърифат воситасидаги курашда самарали, беғараз
халқимизга ёрдам бердилар. Улар фаолиятини янада чуқурроқ ўрганиш
кейинги тадқиқотларимизнинг асосий мавзуси бўлиб қолади.
Фойдаланилган манба ва адабиётлар:
1.
Долимов У. Исҳоқхон Ибрат. – Т.: Шарқ, 1994.
2.
Идорая мактуб. Намангандан // Таржимон, 1903. 22 сентябрь.
3.
Обзор Ферганский области за 100 год. –Н овый Маргилан, Типография
Ферганского областного Правления, 1901.
4.
Обзор Ферганской области за 1890 год. – Новый Маргилан, 1893.
5.
Охунзода А.Шаҳидуллин. Идорая мактуб // Таржимон, 1907. 12
октябрь.
6.
Путеводитель по Туркестану. Географический и исторический обзор
русских владений. Санкт-Петербург, 1903.
7.
Расулов А. Туркистон ва Татаристон матбаачилари ҳамкорлиги //
Ўзбекистонда миллатлараро муносабатлар тарихидан. – Т.: Университет,
1998.
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
437
8.
Қозоқов Т.Қ. ХХ аср бошларида Фарғона водийсидаги ижтимоий-
сиёсий аҳвол ва жадидчилик ҳаракати: Тарих фан. номз. дисс. – Т., 2000.
9.
Ўзбекистон Миллий архиви И-1- фонд, 18- рўйхат, 29- иш, 509-515-
варақлар.
10.
Ўзбекистон Миллий архиви И.1- фонд, 31- рўйхат, 540- иш.
11.
Ўзбекистон Миллий архиви И.19- фонд, 1- рўйхат, 14191- иш
12.
Ўзбекистон Миллий архиви И.461- фонд, 1- рўйхат, 1315- иш.
BUXORO XALQ SOVET RESPUBLIKASINING TURKIYA BILAN
MADANIY HAMKORLIGI
Nuridinov T.Q.
Qo‘qon davlat pedagogika instituti
Tarix kafedrasi katta o‘qituvchisi (PhD)
Annotatsiya: Ushbu maqolada BXSRning Turkiya davlati bilan o‘rnatgan madaniy
aloqalari tarixi arxiv manbalari asosida yoritilgan. Unda asosiy e’tibor XX asr boshlarida va
1920-1924 yillarda Buxorodan Turkiyaga yuborilgan talabalar haqida ma’lumot beriladi.
Kalit so‘z va iboralar: madaniy aloqalar, madaniy aloqalar, Turkiya, Tarbiyai atfol,
Istanbul, U. Po‘latxo‘jayev, А. Fitrat, Mustafo Kamol, Buxoro MIQ.
Аннотация: В данной статье на основе архивных источников освещается
история культурных связей СССР с Турецким государством. Основное внимание
уделяется студентам, отправленным из Бухары в Турцию в начале ХХ века и в 1920-1924
гг.
Ключевые слова и фразы: культурные связи, культурные связи, Турция, Тарбияи
атфол, Стамбул, У. Полаходжаев, А. Фитрат, Мустафа Камаль, Бухарский МИК.
Annotation: In this article, the history of the cultural relations of the USSR with the
Turkish state is covered based on archival sources. It focuses on the students sent from Bukhara
to Turkey in the early 20th century and in 1920-1924.
Key words and phrases: cultural relations, Turkey, Tarbiyai atfol, Istanbul,
Polatkhojaev, O.Polathojaev, A. Fitrat, Mustafa Kamal, Bukhara MIQ.
Dunyo davlatlari, mintaqalar o‘rtasidagi o‘zaro hamkorlikni rivojlantirib
borish zaruriyati zamonaviy taraqqiyotning ajralmas xususiyatiga aylandi. Shu
nuqtai nazardan davlatlar o‘rtasidagi tashqi aloqalar, hamkorlik munosabatlarini
yanada kengaytirish va mustahkamlab borish, ularning tarixiy ildizlariga murojaat
qilish ehtiyojini vujudga keltirmoqda.
O‘zbekistonda amalga oshirilayotgan keng ko‘lamli islohotlar va yangi
jamiyat qurishda xalqimizning boy tarixi, madaniyati, an’analarini o‘rganish,