Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
227
12. Ҳакимхон ибн Саййид Маъсумхон. Мунтахаб ут-таворих. ЎзР ФАШИ
қ.ф. №594.
ХИВА ХОНЛИГИ ДЕҲҚОНЧИЛИГИДА ЭКИН ТУРЛАРИ ВА
УЛАРНИНГ ХОНЛИК ТАРАҚҚИЁТИДАГИ ЎРНИ
Камолова Н.П.
Маъмун-Университети “Тарих ва психология”
кафедраси катта ўқитувчиси, PhD.
Aннотация. Хива хонлигида унумдор тупроқли ерларнинг камлиги, ерга ишлов
берадиган деҳқончилик қуролларининг қолоқлигига қарамай, мазкур ҳудудда сунъий
суғоришга асосланган суғорма деҳқончилик яхши ривожланган ва деҳқонлар томонидан
жуда кўп турдаги экинлар етиштирилган.
Kaлит сўзлар: Ёнпиқ қалъа, Буғдой,
Жўхори, Шоли, Арпа
Aннотация.
Несмотря на малоплодородность Хивинского ханства и
неразвитость орудий обработки почвы, в этом районе хорошо развито орошаемое
земледелие, основанное на искусственном орошении, и крестьяне выращивают многие
виды сельскохозяйственных культур.
Ключевые слова и фразы: Пшеница, Овес, Рис, Ячмень
Annotation:
Despite the lack of fertile land in the Khiva Khanate, and the backwardness
of tillage tools, irrigated agriculture based on artificial irrigation is well developed in this area,
and many types of crops are grown by farmers.
Key words and phrases: Wheat, oats, rice, barley
Хива хонлиги ҳудудида унумдор тупроқли ерларнинг камлиги ва ерга
ишлов берадиган деҳқончилик қуролларининг қолоқлигига қарамай, мазкур
ҳудудда сунъий суғоришга асосланган суғорма деҳқончилик яхши
ривожланган ва деҳқонлар томонидан жуда кўп турдаги экинлар
етиштирилган. Буни Хоразм ҳудудида олиб борилган археологик қазишмалар
жараёнида топилган қазилма материаллар ҳам тасдиқлайди. Жанпиқ қалъа
(Ёнпиқ қалъа)дан топилган қовун, тарвуз уруғлари, шафтоли, ўрик данаклари
ва пахта чаноқларининг қолдиқлари
[4: 43],
шулар жумласидандир. Хива
хонлигида барча турдаги экинларни етиштириш ва улардан мўл ҳосил олиш
кенг йўлга қўйилган ва уларнинг ҳар бирининг ўзига яраша экиш
технологияси мавжуд бўлган. Қуйида биз ана шулар ҳақида тўхталамиз.
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
228
Буғдойни экиш учун деҳқонлар ерга ўн марта, баъзи ҳолларда ундан
ҳам кўпроқ қайта ишлов берганлар. Буғдой уруғи экиладиган ернинг
ҳосилдорлигини ошириш учун бир гектар ер майдонига 800 арава гўнг
сепилган ва ерга ишлов бериш жараёнида 5 мартагача суғорилган.
М.Иваниннинг келтирган маълумотига кўра, буғдой Питнак ҳудудидан то
Шоҳободгача экилган
[3: 23].
Хива хонлигида буғдой навига қараб йилнинг 2
мавсумида, яъни кузда ва баҳорда экилган. О.Шкапскийнинг ёзишича, Хива
хонлигида буғдойнинг беш тури етиштирилган. Шундан 3 тури қишки (кузда
экилган) нав, қолган икки тури баҳорги нав ҳисобланган
[12: 31; 11: 176].
Қишки буғдойнинг тўқмоқ бош, жайдари, бухори турлари экилган.
Қишки навининг уруғлари сентябрь ойининг охирларида сепилган. Бир
гектар ерга экиш учун 60-100 кг уруғлик дон сарфланган. Ушбу буғдой нави
баҳорда ниҳол униб чиққанидан кейин суғорилган. Ҳосил июнь охирида
пишиб етилган ва уни йиғиб олиш ишлари баҳорги буғдой нави ҳосилини
йиғиб олишдан бир ёки бир ярим ҳафта олдин амалга оширилган. Ундан 60
пудгача ҳосил олинган. Қишки буғдой ҳосили йиғиб олинганидан кейин
бўшаган далаларга такрорий экин сифатида қовун, тариқ, жўхори (чорва
озуқаси учун) экилган
[3: 23].
Баҳорги буғдойнинг эса “оқ язлиқ”, “қизил язлиқ” навлари экилиб
[11:
81],
уруғ март ойида сепилган. Ниҳолининг узунлиги тўрт аршинга етганидан
кейин 1 марта суғорилган ва токи буғдой пишиб етилгунига қадар 3-4
мартагача суғорилиб турган. Баҳорги буғдой навининг бир десятина ер
майдонидан 100 пуд дон олинган
[12: 31].
Албатта, Хива хонлигида етиштирилган ғалла, тариқ, кунжут, жўхори
ҳосили қўшни халқларга анча юқори нархда сотилган. Жумладан,
туркманларга хон ўз ҳисобидаги жами ғаллани юқори нархда сотиш
мақсадида маҳаллий аҳолига ғалла савдосини таъқиқлаб қўйган.
Жўхори ўсимлиги хиваликларнинг энг севимли озуқаларидан бири
ҳисобланган. Жўхорининг узунлиги навига қараб 3 метрдан 5 метргача етган.
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
229
Жўхори яхши ишлов берилган ер майдонларига май ойида экилган.
Деҳқонлар томонидан жўхори экиладиган бир гектар ер майдонига 1000
арава қумли гўнг сепилган, экин майдонлари 5-6 мартагача ҳайдалган ва
суғорилган. Ерга ишлов бериш жараёни якунлангач, ҳар бир гектар ерга 1000
арава шўрхок тупроқ сепилган. Жўхори май, июнь ойларида экилган ва уни
суғориш ишлари ниҳоли ярим қулоч бўлганидан сўнг июнь ойида бошланган
[12: 31-32].
Вегитация даврида 4-6 мартагача суғорилган. Деҳқонлар жўхори
ҳосилини октябрь ойида йиға бошлаганлар, чунки ҳаво совий бошласа,
жўхори уруғлари совуқда тўкила бошлаган. Воҳа деҳқонлари жўхори
бошчаси (ровак)ни йиғиб олишда ўроқдан фойдаланганлар. Поясини эса
уйларнинг томларида чорва моллари учун ем-хашак мақсадида сақлаб
қўйганлар. Жўхори пояси жуда яхши озуқа бўлганлиги боис хиваликлар уни
кенг майдонларга экишни маъқул кўрганлар ва унинг поясидан 2 ёки 8
тоннагача миқдорда ҳосил йиғиб олганлар. Жўхори аксарият ҳолларда
буғдой ҳосили йиғиб олингач, бўш қолган ерларга иккинчи экин сифатида
экилган. Жўхори яхши пишиб етилмай қолган йилларда унинг донларидан
чорва учун ем-хашак мақсадида ҳам фойдаланилган. Жумладан, 1891 йилда
хонликда етиштирилган барча жўхори ҳосили чорва моллари учун озуқа
ўрнида ишлатилган. Бир гектар ерга уруғлик учун 60-100 кггача дон сепилган
ва ҳар гектар ер майдонидан навига қараб 2 ёки 5 тоннадан ортиқ ҳосил
олинган. Мазкур экин тури вегитация даврида кўп сув талаб қиладиган
ўсимлик бўлиб, асосан, ўзбеклар томонидан хонликнинг Шоҳобод шаҳридан
Қўнғиротгача бўлган ҳудудларда ва Гурлан, Хўжайли атрофларида экилган
[3: 23].
Албатта, мазкур ҳудудлардан йирик суғориш тармоқларининг оқиб
ўтиши экинларни доимий равишда суғоришга қулай шароит яратган эди.
Шоли фақатгина сувда ўсадиган экин саналганлиги боис кўп
парвариш ва алоҳида эътибор талаб қилган. Хива хонлигида шоли
экиладиган майдонлар бошқа экин турлари экиладиган майдонлардан кескин
фарқ қилган. Шоли майдонлари гўнг билан эмас, балки қизилмия ўти (бўян)
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
230
билан ўғитлантирилган. Бир гектар ер майдонига 54 арава қизилмия
ўсимлиги қатор қилиб ёйиб чиқилган ва ер омоч ёрдамида бир марта
ҳайдалган
[2: 156].
Якунида мазкур далалар бостириб суғорилган ва сув
тупроқ таркибига тўлиқ сингиб бўлгач, ер такроран 8-9 мартагача яхшилаб
ҳайдалганидан сўнгра, ишлов берилган
[12: 33].
Ерга ишлов бериш жараёни
якун-лангач, ер яна бир марта суғорилиб, кейин уруғлар экилган. Шоли май
ойида жўхоридан бир неча кундан кейин экилган ва июль ойида шоли
экилган майдонлар сув билан тўлиқ қопланган. Сув майдон бўйлаб бир хилда
оқиши учун майдонларининг иккинчи томонидан чуқурча (қулоқ – анҳордан,
каналдан ариққа сув оладиган жой
[1: 122]
қазилиб, ундан сув чиқиб кетиши
таъминланган. Вегитация давридан кейин шоли бошқа суғорилмаган. Чунки
шоли ҳосилга кирганидан кейин суғориш давом қилдирилса, унинг ҳосилига
жиддий зарар етишига олиб келган. Кенг далаларга экилган шоли
ҳосилларини йиғиб олиш ишлари сентябрь ойида бошланган. Хива
хонлигида бир десятина ер майдонига экиладиган шоли уруғининг умумий
миқдори 7 пудни ташкил қилган
[2: 156].
Арпа фақат баҳор фаслининг март ойида экилган. Арпа экиладиган
майдонларни ўғитлаш мақсадида 1300 арава гўнг керак бўлган ва июль ойида
ерга яхшилаб ишлов бериш ишлари якунланганидан кейин, ерлар бир неча
марта суғорилган. Арпа ниҳолининг узунлиги ярим қулочга етганида бир
марта суғорилган. Токи унинг ҳосили пишиб етилгунигача 5-6 мартагача
суғорилган. Арпа ҳосили ҳам буғдой ҳосили билан бир вақтда йиғиб олинган.
Мазкур экин тури жуда серҳосил бўлиб, бир гектар ер майдонидан 2 тонна-ю
600 кггача ҳосил олинган. Албатта, хонликда арпа ҳам озиқ-овқат учун, ҳам
чорва молларига ем-хашак учун етиштирилган.
Хива хонлигида такрорий экин сифатида буғдой ва арпа ҳосили йиғиб
олинганидан кейин, кунжут, мош, тариқ, қовун ва чорва озуқаси учун жўхори
(гавуч) экилган
[2: 158].
Хонликда ердан бу тартибда фойдаланиш бир ёки
икки таноб ер эгаларига ўз оиласини боқиш имкониятини берган. Ердан икки
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
231
марта ҳосил олиш хонликнинг ҳамма ҳудудида учрамаган. Чунки барча
ҳудудлардаги ерларни юқорида келтирилган тартибда ҳар бир экин тури
учун алоҳида тарзда озиқлантириш имконияти мавжуд бўлмаган. Бунинг
асосий сабаби ерга ишлов беришда асосий ишчи кучи саналган қорамоллар
сонининг кам бўлганлигидадир. Жумладан, Хива хонлигининг шимолий
қисмидаги деҳқончилик билан шуғулланадиган аҳоли манзилгоҳлари бунга
мисол бўла олади.
Хонликда дуккакли экин турлари ҳам етиштирилган. Мош ва ловия
ўсимликлари, шулар жумласидандир
[12: 34].
Бу экин турлари ҳамиша
иккинчи экин даври − июль ойида буғдой ёки арпа экилган майдонларга улар
йиғиб олинганидан сўнг экилган. Мош экиладиган ерларга бошқа экин
турлари экиладиган майдонлардек ўғит билан ишлов берилмаган. Ушбу
ўсимлик экиладиган ерлар буғдой йиғиб олинганидан кейин, фақат бир марта
суғорилиб, ишлов берилган. Кейин уруғлар экилган. Демак, мош ўсиш
даврида бор-йўғи икки марта суғорилган. Сентябрь ойида унинг ҳосили
тўлиқ йиғиб олинган. Бир гектар ер майдонидан 1 тоннагача ҳосил олинган.
Ёғ олиш учун зиғир, каноп, кунжут ҳам экилган. Кунжут ҳам мошга
ўхшаб иккинчи экиш даврида буғдой ҳосили йиғиб олинганидан кейин,
бўшаб қолган экин майдонларига экилган. Кунжут экиладиган ер майдонлари
алоҳида ўғитланмаган. Ер фақатгина бир марта суғорилиб, унга ишлов
берилган. Лекин кунжут ниҳоллари вегетация даврида 3 ёки 4 мартагача
суғорилган. Кунжут, асосан, ёғ олиш учун экилган ва унинг ҳосилидан 50
фоизгача ёғ олинган. Олинган ёғдан озиқ-овқат учун фойдаланилган. Қолган
қисми чорва озуқаси сифатида ишлатилган. Кунжут ёғидан деҳқончилик
маросимларини ўтказишда ҳам кенг фойдаланилган. Кунжут сентябрь ойида
пишиб етилган ва ҳосили йиғиб олинган. Бир гектар ер майдонидан 10
пуддан 45 пудгача
[12: 35]
ҳосил олинган. Кунжут Хазорасп, Хўжайли,
Қўнғирот, Тошовуз, Илонли, Ғазавот, Қўнғирот ва Гурлан ҳудудларида кенг
миқёсда экилган
[3: 24].
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
232
Каноп ҳам ёғ олиш мақсадида экиладиган ўсимлик тури бўлиб, ундан
олинган ёғ чиғирларни таъмирлаш учун ишлатилган, поясидан эса арқон
тўқилган. Каноп экиладиган майдонга 1000 арава қумли ўғит сепилган, у 5
ёки 6 марта ер суғорилиб, ишлов берилган. Ниҳол униб чиққанидан сўнг, 4
марта қайта суғорилган. Унинг ҳосили сентябрь ойида йиғиб олинган. Бир
гектар ер майдонидан 1200 кг уруғ олинган. Мазкур ўсимликнинг ёғ олишдан
қолган қисмидан чорва моллари учун ем-хашак сифатида фойдаланилган.
Клевер ўсимлигини ҳам кўп миқдорда экишга ҳаракат қилганлар,
чунки бу ўсимлик алоҳида парваришни талаб қилмаган ва 8, ҳаттоки 10 йил
мобайнида яхши ҳосил берган. Албатта, мазкур ўсимлик тури ҳар йили
узлуксиз ҳосилга кириши учун ҳар баҳор 1 гектар ерга 800 арава қум
қўшилган ўғит билан ишлов бериб бориш талаб қилинган. Уруғ экилган йили
яхши ҳосил бермаган, у иккинчи йилдан бошлаб юқори ҳосил бера бошлаган.
Аммо Хива хонлиги деҳқонлари клевердан биринчи йилнинг ўзида юқори
ҳосил олишни йўлга қўйганлар. Албатта, клевердан биринчи йилнинг
ўзидаёқ юқори ҳосил олиш учун уруғ буғдой йиғиб олинганидан сўнг
биринчи суғоришдан кейин кечиктирилмай лойқа ер майдонига экилган.
Хиваликлар клевер пояси ва илдизини ўроқ ёрдамида ўриб олганлар. Ёз
ойларида клевер ҳосили 3 ёки 4 мартагача йиғиб олинган. Ҳар гектар ер
майдонидан 4000 боғга яқин ҳосил олинган
[12: 38].
Клевер жуда катта
ҳажмда илдиз ёйиб ўсган, деҳқонлар унинг илдизларини қўл билан олиб
ташлашган, бу жараён деҳқонлар учун қийинчилик туғдирган. Шунинг учун
клеверли майдонлар 8-10 йилгача ағдариб, шудгор қилинмаган ва ҳар йили
кўкариб чиққан клевер ҳосили ўриб олинган.
Хива хонлигига саёҳат қилган Даниел Руковкиннинг 1753 йилги
ҳисоботида бу ерлик аҳоли томонидан етиштириладиган экин турлари ҳақида
маълумотлар келтириб ўтилган. Хонликда буғдой, тариқ, чичивица
(маржимак), кунжут (кунжара), жўхори, сабзавотлар ва техник экинлардан
пахта етиштирилганлигини ёзган
[7: 30].
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
233
Хива хонлигида шоли ва буғдой асосий экиладиган экин тури
ҳисобланган. Мазкур ҳудудда ғалланинг кўп миқдорда етиштирилиши қўшни
ҳудудлар, жумладан, Бухоро билан дон савдосининг яхши йўлга қўйилишига
олиб келган. Ҳар йили 200 минг пуд атрофидаги ғалла ташқи бозорларда
сотилган. Доннинг кўпчилик қисми кўчманчи чорвадор аҳолига ҳам
сотилган. Хива хонлигидаги ғалла савдоси амалга ошириладиган асосий
бозорлар Қўнғирот, Хўжайли, Чимбой ва Кўҳна Урганч ҳудудларида
жойлашган
[2: 157].
И.Иванин хонлик аҳолиси оғу сифатида истеъмол қилиш учун
кўкнори (мак) етиштирганлигини ва у кам миқдорда айрим жойларда
экилганлигини ёзиб қолдирган
[3: 26].
Бедани чорва учун ем-хашак сифатида фойдаланиш мақсадида
етиштирганлар. Бир десятина ерга экиш учун ярим пуд миқдордаги беда
уруғи сарфланган. У экишда буғдой ва арпа билан бирга аралаштириб
экилган. Беда уруғини экиш олдидан ҳайдалган ер бараналар билан яхшилаб
текисланиб, мала босилган. Уруғлар ерга сепилганидан сўнг суғорилган ва
ниҳоллар яхши ўсиб чиқиши учун тез-тез суғорилиб турилган. Бундай
суғоришлар сони 6-8 мартани ташкил қилган. Унинг ҳосилини йилига беш
мартагача ўриб олиш мумкин бўлган. Беда Тошовуз, Зей, Ғазавот
атрофларидаги ерларда, асосан, туркманлар томонидан экиб, ўстирилган.
Чигин
[3: 25]
майда уруғли ўсимлик бўлиб, уруғидан чорва
ҳайвонлари учун ёрма тайёрланган.
Хива хонлиги ҳудудида яйловлар жуда кам бўлган. Шунинг учун
хиваликлар далалар атрофида ўсадиган қамиш ва ширинтомир
ўсимликларини томири билан йўқ қилиб ташламаганлар, балки ернинг
юзасида уларнинг маълум қисмини қолдириб, ўроқлар билан ўриб олганлар
ва чорва учун қишга ғамлаб қўйганлар.
Хива хонлигида марена (рўян), картошка ва карам ХIХ асрнинг
охирига келиб етиштирила бошланган. Карам ва картошка русларга сотиш
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
234
учун етиштирилган
[12: 39].
Бу экинларни экиш учун бир гектар ер
майдонига 800 арава ўғит керак бўлган. Ўғит ташланган экин майдонлари 3-4
мартагача такрор суғорилиб, 10 мартагача қайта ишлов берилган. Дала
ҳайдалганидан сўнг, уларни алоҳида экин майдонларга ажратиш ишлари
бошланган. Сув бориши учун ариқлар қазилиб, тупроқлари томонлар бўйлаб
ташлаб чиқилган.
Қовун, ошқовоқ, бодринг ва тарвуз учун 3 метр, сабзи, карам, марена
учун эса 1 метр узунликда ариқ қазилган. Бу ариқлардан ташқари
чегараловчи чуқурчалар қазилган бўлиб, уларнинг кенглиги 7-8 саржин экин
сиғадиган ҳажмда бўлган. О.Шкапскийнинг маълумотига кўра, пиёзни
хиваликлар узумзорларга экканлар
[12: 34; 11: 81].
Пиёз экиладиган ер
майдонлари фақатгина қум билан ишлов берилиб, ўғитланган, бир марта
суғорилиб, апрель ойида пиёз уруғлари ерга сепилган. Бир гектар ер
майдонидан 6 тоннага яқин пиёз олинган.
Қовун қайир ерларга экилган. Унинг
замча
(эрта пишар нав),
гурвак
(гурвəк
(гурвак) – мазкур қовун ёзги навдир. У Тошкентда “курвак” ёки
“бўрикалла” деб аталади. Бу қовун жуда серсув, шакли юмалоқ, эти қалин
бўлиб, июль–aвгуст ойларида пишади. Унинг бир неча навлари мавжуд: “ақ”,
“қара”, “гөк”, “aлa”, “қызъл”
) [1: 113], ола қовун, гулоби (
гула:вo, гула:въ) –
мазкур қовун нави кузги–қишги бўлиб, баҳоргача сақланган. Ранги сарғиш
бўлиб, қовунлар орасида энг йириги ва мағзи қалини саналади. Унинг бир
қанча турлари мавжуд, хусусан, “aлa”, “aлмa”, “қатт”, “қара”
) [1: 113], бичак
(бешак,
бичак) кузги қовун тури бўлиб, сентябрь - октябрь ойларида пишади,
ранги кўк-қора тусда бўлиб, устини тўр босган кўринишда бўлади. У қишда
сақланадиган қовун саналиб, Xoразм қовунларининг орасида энг ширини
ҳисобланади
) [1: 113]
турлари етиштирилган
[2: 162; 11: 81].
Гулоби билан
ола қовун турлари баҳоргача яхши сақланган. Ёз ойларида қовун билан нон
аҳолининг асосий озиқ-овқати бўлган. Хива хонлигида етиштирилган қовун-
тарвузнинг асосий қисми ички бозорда сотилган бўлса, 200 минг дона қовун-
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
235
тарвуз эса ҳар йили ташқи савдога, жумладан, Чоржўй ҳудудигача етказилган
[2: 162].
Маҳмуд ибн Валининг “Баҳр ул-асрор” асарида қовуннинг
кўктарнай деган тури ҳақида гапирилган бўлиб, Хоразмдан келтирилган бу
қовун навини ҳатто Балх ҳудудида ҳам етиштириш йўлга қўйилганлигини
таъкидлайди
[5: 24-25].
Хива қовунлари ҳаддан ташқари катталиги ва таъми
билан машҳур бўлган. Ҳар битта қовуннинг узунлиги бир метрнинг тўртдан
уч қисмида, катталиги олти қаричдан ошиқроқ бўлган. Бу неъмат қумлоқ ерга
экилган, шу боис Хива ҳудудида кўплаб етиштирилган.
Қовун воҳада, асосан, дарёнинг суви қочган ерларида, яъни
“қайир”ларда етиштирилган. Қовун сувсевар экинлар қаторига кирмаганлиги
сабабли уни кўп суғоришга эҳтиёж бўлмаган. Манбаларда келтирилишича,
Хоразмда
қадимдан
қовун
етиштиришнинг
ноодатий
усулидан
фойдаланилган. Хусусан, қовун уруғлари узунасига кесилган ёнтоқ
илдизлари орасига экилиб, етиштирилган. Янтоқ чўл ўсимлиги бўлгани боис,
унинг илдизлари тупроқ таркибидаги бор намликни ўзига тортиб олган ва
қовун уруғи ана шу намлик ҳисобига кўкарган. Хоразмда қовун
етиштиришдаги мазкур ўзига хос усул “ҳəббəн” деб аталган
[1: 123].
Шунингдек, тарвуз ҳам кўп етиштирилган. Ҳар иккала полиз экини
хонликдаги энг кўп етиштириладиган полиз экинларидан бўлган. Қовоқнинг
п
а
хау
кади,
ош
кади ва
сув
кади турлари экилган
[11: 81].
Аҳоли томонидан
экинларни экиш, уларни суғориш муддатлари об-ҳавога ва экин турига қараб
белгиланган.
Муҳаммад Раҳимхон II ҳукмронлиги даврида 1883 йилдан хонлик
ҳудудига 10 та оиладан иборат немис менонитлари руслар томонидан
кўчириб келтирилган. Немис менонитларининг хонлик ҳудудидаги яшаш
тарзи ва хўжалиги ҳақида муаллифлар
[8: 62-68]
қуйидаги маълумотларни
келтирганлар. Улар Хива хонлигида деҳқончилик билан шуғулланиб, кўплаб
экин турларидан юқори ҳосил олганлар ва помидор, карам, картошка,
лавлаги, бодринг, бақлажон каби экин турларини етиштирганлар. Хонлик
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
236
аҳолиси улардан картошка, помидор, бақлажон экишни ўрганганлар.
Шунингдек, мазкур немис оилалари теракнинг эрта етиладиган навини воҳа
ҳудудига олиб келишган ва уларнинг боғларида нок, олма, беҳи каби мевали
дарахтлар, боғларининг атрофида эса кўплаб гужум, эман, терак, тол каби
манзарали дарахтларни экканлар. Деҳқончиликда меҳнат қуролларини ясаш
ва уй қурилишида ушбу дарахтлардан фойдаланганлар.
Деҳқончиликда етиштириладиган донли экинлар орасида буғдой
экилган майдонлар ҳажми жиҳатидан энг кўпи саналса, ҳосилдорлиги бўйича
эса маккажўхори биринчи ўринда турган. Улардан ташқари бухоро тариғи,
чегура, нўхат, ясмиқ, каноп, тамаки, кунжут, пахтадан ҳам яхши ҳосил
олинган
[9: 40].
ХVIII асрнинг ўрталарида Хива хонлиги Бухоро ва Тошкентдан
ташқари Россия ва Эрон билан ҳам кенг савдо алоқаларини ўрнатган эди.
Ҳ.Зияевнинг маълумотига кўра, шу даврда россиялик савдогарлар давлат
эҳтиёжи учун хонликда етиштириладиган турли хилдаги полиз экинларининг
уруғларини сотиб олганлар ва ушбу экинларни Оренбург ҳудудида экиб,
синовдан ўтказганлар
[10: 80].
Хива хонлигида аҳоли барча турдаги экинларни етиштириш ва ўз
даврида улардан юқори ҳосил олиш имкониятига эга бўлганлар. Хонликда
етиштирилган барча турдаги экинларга ташқи бозорда талаб анча юқори
бўлган. Демак, Хива хонлигида деҳқончиликдан юқори ҳосил олиш ташқи
савдо-сотиқнинг кенг ривожланишига ҳам олиб келган.
Фойдаланилган манба ва адабиётлар:
1. Абдуллаев Ф.А. Ўзбек тилининг Хоразм шевалари. – Тошкент: ССР
Фанлар академияси нашриёти, 1961. – 334 б.
2. Гиршфельд, Галкин. Военно-статистическое описание хивинского
оазиса. Часть II. – Ташкент: Типография штаба Туркестанского военного
округа, 1903. – С. 156.
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
237
3. Иванин М. Хива и река Аму-Дарья. – Санкт-Петербургъ: Типография
товарищества “Общественная польза” помойка, № 5. 1873. – C. 23.
4. Кыдырниязов М. Материальная культура городов Хорезма в XIII-XIV
веках. – Нукус: Каракалпакстан, 1989. – С. 43.
5. Махмуд ибн Вали. Море тайн относительно доблестей благородных
(география). Введение, перевод, примечания, указатели Б.А.Ахмедова. –
Тошкент: Фан, 1977. – C. 24-25.
7. Рукавкин Д. Путешествия из Оренбурга в Хиву в 1753. −
Санктпетербургъ: въ типографии министерства внутреннихъ дваъ, 1840. – C.
30.
8. Сафаров O., Султонов O. Oқ мачит хотиралари // Xoразм ҳақиқати, 1993,
23 март; Хива хонлигида яшаган халқлар ва уларнинг хонлик ижтимоий-
сиёсий ҳаётида тутган ўрни ва роли. – Б. 62-68.
9. Хива или географическое и статистическое описание Хивинского
ханства. – Москва: В Университетской типографии, 1840. – C. 40.
10. Зияев Ҳ. XVIII Асрда Ўрта Осиё ва Урал бўйлари. – Тошкент: Фан,
1973. – С. 80.
11. Шкапский О. Аму-Дарьинские очерки. Кь аграрному вопросу на
нижней Аму-Дарье. − Ташкент: Типо-Литография, 1900. – C. 81.
12. Шкапский О. Как хивинцы ведутъ полевое хозяйство. – Москва:
Типография Товарищества И.Д.Сытина, 1900. – C. 31.
ҚЎҚОН ХОНЛИГИ ВА НУЗУП “МИНГБОШИ”
Ахмедова Г.А.
Б. Сидиқов номидаги
Қирғиз-Ўзбек Халқаро университети
Тарих-филология факультети
“Тарих ва фалсафа” кафедрасининг
катта ўқитувчиси
Annotatsiya: Ushbu maqolada Nuzup mingboshi haqida so'z yuritiladi. U qirg'izlardan
birinchi bo'lib Mallaxon tomonidan Qo'qon xonligida bosh vazir etib tayinlangan. Nuzup