Список народных праздников в Кокандском ханстве (На примере выдающегося исполнителя народного зрелищного искусства Зокира Эшана)

CC BY f
310-317
0
0
Поделиться
Камбаров, А. (2023). Список народных праздников в Кокандском ханстве (На примере выдающегося исполнителя народного зрелищного искусства Зокира Эшана). Актуальные проблемы истории Узбекистана, 1(1), 310–317. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-of-uzbekistan/article/view/16509
А Камбаров, Ферганский государственный университет

профессор в.б., ф.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье анализируется искусство народных развлечений в период Коканского ханства, а также деятельность известного клоуна и конферансье Закира Эшона, который был известен не только в Ферганской долине, но и в других уголках Узбекистана, своим искусством и умениями. в первой половине XIX века с социально-философской точки зрения.

Похожие статьи


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

310

17.

Abdurasulovich N. A. THE HISTORY OF THE SHEIBANID PERIOD OF

THE FERGANA VALLEY IN FOREIGN HISTORIOGRAPHY.

18.

Musayev A. B. Political processes in the Fergana valley at the turn of the

XVI-XVII centuries //Asian Journal of Multidimensional Research (AJMR). –

2020. – Т. 9. – №. 11. – С. 16-21.

ҚЎҚОН ХОНЛИГИДА ХАЛҚ ТОМОША САНЪАТИ

(Халқ томоша санъатининг моҳир ижрочиси Зокир Эшон мисолида)

Қамбаров А.А.

ФарДУ профессори в.б., ф.ф.н

абду.@mail.ru

Аннотация. Мазкур мақолада Қўқон хонлиги даврида халқ томоша санъати,

шунингдек, ўз санъати ва маҳорати билан XIX асрнинг биринчи ярмида биргина Фарғона
водийсида эмас, балки Ўзбекистоннинг бошқа жойларида ҳам элга танилган машҳур
масхарабоз ва қизиқчи Зокир Эшоннинг фаолияти ижтимоий-фалсафий жихатдан
таҳлил қилинади.

Таянч сўзлар: томоша санъати, масхарабозлик, қизиқчилик, аския, қўғирчоқбоз,

қўғирчоқ ўйин, от ўйин, пичоқ ўйин, бесуяклилар ўйини, найрангбозлик, кўз боғлаш, пойга.

Аннотация. В данной статье анализируется искусство народных развлечений в

период Коканского ханства, а также деятельность известного клоуна и конферансье
Закира Эшона, который был известен не только в Ферганской долине, но и в других
уголках Узбекистана, своим искусством и умениями. в первой половине XIX века с
социально-философской точки зрения.

Ключевые слова и фразы: театральное искусство, клоунада, забава, аския,

кукольник, кукольный спектакль, игра на лошадях, игра с ножом, игра без костей,
ловкость рук, повязка на глаза, скачки.

Annotation. This article analyzes the art of folk entertainment during the Koqan

Khanate, as well as the activity of the famous clown and entertainer Zakir Eshon, who was
known not only in the Fergana Valley, but also in other parts of Uzbekistan, with his art and
skills in the first half of the 19th century, from a socio-philosophical point of view.

Key words and phrases: performing arts, clowning, fun, askia, puppeteer, puppet show,

horse play, knife play, boneless play, sleight of hand, blindfold, race

Ўтмишда ҳалқ санъаткорлари Наврўз байрами, ҳосил шодиёнаси, халқ

маросимлари ва тўйлари муносабати билан томошалар берганлар.

Сайилгоҳларда ва тўйхоналарда намойиш қилинадиган масхарабоз ва

қизиқчиларнинг чиқишлари, қўғирчоқ ўйин ва дорбозлик, улоқ, пойга,

кураш, кўз боғлаш, найрангбозлик, муаллақ, рақс, мавригихонлик, айиқ,

маймун, илон ўйнатиш, қўчқор, хўроз, бедана уриштириш ва ҳоказолар


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

311

шулар жумласидандир. Бу каби томошалар оммавий томошабинга

мўлжалланганлиги сабабли “Халқ томоша санъати” деб аталган.

Халқ томошаларида санъат, фольклор, бадиий сўз ижрочилиги, меҳнат

ва ижтимоий ҳаёт лавҳалари бир-бири билан ягона ва ички ғоялар, мавзулар

асосида таркибий, уйғунлик бириктирилади ва бунда бадиий яхлитлик юзага

келади. Шунингдек, халқ томошаларида тарихий ва замонавий воқеликни

поэтик-фалсафий умумлашмалар, рамзий образлар, ёрқин ва бўрттирма

воситаларда акс эттириш шаклланади.

“Икки минг йиллик шонли тарихга, сўлим табиатга эга, қанча-қанча

буюк воқеаларга гувоҳ бўлган Қўқонди латиф миллий давлатчилик, илму

ҳунар, санъат ва адабиёт равнақининг ёрқин тимсолидир”

[1: 361].

Ўз санъати ва маҳорати билан XIX асрнинг биринчи ярмида биргина

Фарғона водийсида эмас, балки Ўзбекистоннинг бошқа жойларида ҳам элга

танилган машҳур масхарабоз ва қизиқчилар ўтган. Улардан бири Зокир

Эшондир.

Қўқон хонлигида Зокир Эшон бошлиқ қизиқчиларнинг гуруҳи жуда

катта шуҳратга эга бўлган. Қўқон шаҳрида ташкил топган Зокир эшон

раҳбарлигидаги масхарабоз ва қизиқчиларнинг катта, обрўли жамоаси кўп

йиллар мобайнида мазкур фаолиятни давом эттирганлар. Ушбу жамоада

Фарғона водийсининг Қўқон, Марғилон шаҳарлари ва улар атрофидаги

ҳудудлардан тўпланган қизиқчилар фаолият кўрсатишган.

Қўқон хонлигида халқ томошалари ўз даврида театр бўлмаганлиги

сабабли, масхарабоз ва қизиқчиларнинг санъатларини хон ва бек ўрдаларида

намойиш қилганлар. Шундай бўлса-да, уларнинг санъати таг-томири билан

халқчил бўлган

[2: 33-38],

деб айтишимиз мумкин. Мазкур жамоа ҳам халқ

орасида, ҳам хон саройида хизмат қилгани сабабли уларнинг фаолиятида

қарама-қаршилик бўлганлиги ҳам шубҳасиз. Бир томондан, йигирма чоғлик

атоқли масхарабоз ва қизиқчининг зўр актёр, қобилиятли ташкилотчи Зокир

эшон раҳбарлигида бир жойга тўпланишининг ўзи ўша даврида муҳим


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

312

аҳамиятга эга бўлган. Чунки халқ орасида масхарабоз ва қизиқчидан

тузилган бундай катта ва мустақил жамоани учратиш ёки ташкил этиш амри

маҳол бўлган. Ҳақиқатан ҳам мазкур жамоа халқ орасида асрлардан буён

шаклланиб келаётган саҳнавий сюжетларни такомиллаштириш, кенгайтириш

ва безаш бўйича кўп меҳнат қилганлар, бир гуруҳ томошаларни бир-бирига

мантиқан улаб узвийлик ҳосил қилиш, яъни цикл яратишга интилганлар.

Жамоа ўзининг мана шу қайд этилгаи фазилатлари, мукаммал ижрочилик

санъати ва халқчиллиги билан Қўқон масхарабозлик ва қизиқчилик

мактабини яратган.

Зокир эшон труппасинииг айрим томошаларига сарой аҳли, феодал

аристократияси бир оз бўлса-да, ўз талаби, диди ва хоҳишини ўтказганини

кўрамиз. жамоа айрим халқ комедияларини оқсуяк томошабинларга ва катта

йиғинларга мослаштирмоқчи бўлиб, уларнинг ғоявий мазмунига путур

етказган ҳолатлар ҳам бўлган. Бундай қалтис ҳаракатлар натижасида бир

қатор томошалар сатираси ўтмаслашиб, енгил тақлидга айланган. Мазкур

театр жамоаси фаолиятидаги зиддият Қўқон хонлигининг сўнгги ҳукмдори

Худоёрхон даврида яққол кўринади. Ўз ўрдасига хонликдаги энг йирик ва

энг қобилиятли ашулачи, раққос, созанда, масхарабоз ва қизиқчиларни

тўплаб олган Худоёрхон санъатни ўз мақсади йўлида ишга солишга ҳаракат

қилган. Жумладан, у халқ театрдан қуйидагича фойдаланган: масхарабоз ва

қизиқчи, биринчидан, унга ҳузур бағишласин, уни қаҳ-қаҳ урдириб

кулдирсин, зил кетаётган кўнглига таскин берсин, иккинчидан, салтанати,

шон-шавкатини безасин, ранг берсин, учинчидан, душманларидан ўч олиш ва

умуман феълига ёқмаганларни жазолашга ёрдам қилсин, тўртинчидан,

баракаси учаётган хазинасини тўлдиришга оз бўлса ҳам улуш қўшсин

[3: 37].

Хонга шахсан суюқ ва парнографик томошалар хуш келган, ҳажв ва

танқидни у ёқтирмаган. Масхарабоз ва қизиқчилар унинг хоҳишини

бажаришга мажбур бўлишган. Аммо хон рақиблари ва ноқобил

амалдорларини фош қилиш ва мазаҳ этиш орқали улардан ўч олиш, жазолаш


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

313

учун сиёсий сатирага йўл берган. Бундай чоғларда саройда мажбуран хизмат

килган масхарабоз ва қизиқчилар яйраб, илҳомлари қайнаб, улкан фош

этувчи қудратга эга бўлган образлар ва чуқур мазмунли, сиёсий жиҳатдан

ўткир томошалар яратишган. “Мударрис”, “Заркокил” сингари комедиялар

шулар жумласига киради. Аммо муҳими шундаки, сарой таъсири ўткинчи

бир ҳодиса бўлиб, ҳеч қачон жамоанинг ижодий қиёфасини белгиламаган,

унинг асосий йўналишига зиён етказа олмаган. Жамоа репертуари ўзагини

“Судхўрлик”, “Қозилик”, “Раис”, “Мироббоши”, “Ҳожи кампир”,

“Қаландарлар”, “Атторлик”, “Бола ўқитиш”, “Ер бўлишлик”, “Қиморбозлик”

каби сатирик комедиялар, “Мамаюсуф”, “Келин туширди”, “Сартарошлик”,

“Елпиб ўтириш”, “Хотин туғдириш”, “Обжувоз”, “Бўзчилик”, “Улоқчилик”,

“Ёғоч полвон”, “Қийиқ ўйин” каби серзавқ юмористик комедиялар ташкил

этган.

Зокир эшон жамоаси хон саройида хизмат қилган вақтларида ҳам халқ

манфаатларини ҳимоя қилиб келган. Жамоанинг ижодий ва ижтимоий

фаолияти кўп жиҳатдан Зокир эшоннинг ташкилотчилиги, ишбилармонлиги

ва усталигига боғлиқ бўлган.

Зокир қизиқнинг ташқи қиёфаси ёзувчи Абдулла Қодирий томонидан

шундай тасвирланади: “...Бордон” ичидан узун бўйли, қорасоқолли, устида

малла тўн, симоби бўз салласининг пешини бир қарич осилтирган бир киши

чиқди, тамкин, виқор билан битта-битта юриб келиб, зина ёнида хонга қарши

тўхтади. Хондан тортиб ҳаммага табассум туси кирган эди. Киши, хонга

қарши турган ҳолда, салласини тузатди, соқол-муртини силади, тўнини

қоқиб, олдини ўради, сўнгра хотиржам рукуъга борди. Бирдан хон ва раият

кулиб юбордилар. Бу киши Худоёрнинг энг яхши кўрган қизиғи Зокир гов

эди”

[4: 141].

Тасвирдан масхарабознинг, биринчидан, салобатли ва истараси

илиқ эканини, иккинчидан, мустақил ва жасур эканини уқиб олса бўлади.

Хон ва амалдорларни кулдирган нарса ҳам бир жиҳатдан масхарабоздаги

мана шу жиддийлик, виқор ва мустақилликдир.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

314

Зокир масхарабознинг “Эшон” ва “Гов” лақабли бўлган. Биринчи

лақаби унга ўз даврининг инсофсиз эшонларини ҳавж қилгани учун

берилган. “Гов” лақабининг тарихи қуйидагича: 1871 йилда Худоёрхон

шоҳзода Ўрмонбекка уч ой хатна тўйи берилади. Тўйга хонликда танилган

барча созанда, ҳофиз, найрангбоз, дорбоз, раққос, масхарабоз ва қизиқчилар

жалб қилинади. Зокир эшон ҳам ўз жамоаси билан бу катта тантанага

тайёргарлик кўрадилар. Хон ўрдада ҳам хизмат қилувчи бу тўпга алоҳида

буйруқ беради: уч ой давомида ҳар кун янги томоша кўрсатиш, бир

кўрсатилган танқид ёки тақлидни иккинчи марта қайтармаслик. Хоннинг

хоҳишини бажариш енгил эмас эди. Зокир эшон бу ишга ўзининг бутун

қобилияти ва ақлини ишга солади. Ҳамкасблари билан бирга ҳаётий

ҳодисалар ва аниқ шахсларнинг феъл-атвори заминида бир қатор тақлид,

фарс ва пантомималар ижод қилади. Бу ҳам етмагандай, масхарабоз ва

қизиқчиларнинг ўйинларидан хурсанд бўлиб кетган Худоёрхон Зокир эшонга

тўйнинг бир кунлик харажатини ўз устига олишни, пойга беришни

“илтифот” қилади. Бундай кутилмаган “шараф” ва “илтифотдан” қўрқиб

кетган бечора Зокиржон эшон Хоннинг таклифини хазилга йўйиб,

“Болаларимнинг ўзи пойга”, яъни болаларим пойгачидай ошу нонга

ташланиб юрган чоғда, мен қандан қилиб бир кунлик тўйни ўз устимга ола

олардим, демоқчи бўлган. Бошига қўнган “бахт қушини” учирган “нонкўр”

ва “беадаб” қизиқчининг бетга чопарлигидан дарғазаб бўлиб кетган Хон уни

бисотида бор ифлос сўзлар билан сўкиб, пировардида “сен Зокир эшон эмас,

Зокир говсан” деб бир оз хумори ёзилган. Хон оғзидан салмоқдор бўлиб

чиққан “гов – ҳўкиз” сўзи тўтиқуш амалдорлар томонидан такрорланавериб

бечора масхарабозга ҳақоратли лақаб бўлиб ёпишган

[5].

Аммо шу нарса

шубҳасизки, меҳнаткашлар уни ҳурмат билан “Зокир эшон”, “Зокир

масхарабоз”, “Зокир қизиқ” деб атаган.

Зокир эшонни XIX аср халқ театрининг энг йирик ва қобилиятли

корфармони, яъни ҳозирги замон тили билан айтганда, режиссёри деса


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

315

бўлади. Зотан у Қўқонда энг йирик театр жамоасини тузиб, унга бадиий

раҳбарлик қилган. Жамоага мос келадиган репертуар танлаш, томошабинлар

дидига мос режалар тузиш ва халқ томошаларни талқин қилиш,

ижрочиларнинг ташқи қиёфаси, қобилияти ва имкониятларини ҳисобга олган

ҳолда роль тақсимлаш, ижрочилар ўртасида бир даражада уйғунлик ва

мослик яратиш бўйича жиддий муваффақиятларни қўлга киритган.

Зокир эшон атоқли ҳажвкор ижрочи сифатида ҳам барча масхарабоз ва

қизиқчиларга намуна ва ибрат кўрсатган. У оддий пародия – муқаллидга,

сатирик ролларни ижро этишга, ҳажвий ўйин, кулги, қўшиққа жуда моҳир

бўлган. Фикримизни исботи учун қуйидаги мисол келтирамиз: кунларнииг

бирида Хон масхарабоз Зокир эшоннинг маълум амалдорларнинг белги ва

қилиқларини беқиёс аниқлик ва маҳорат билан намойиш этишига қизиқиб

кетиб, ўзини ҳам муқаллид қилишни буюради. Доно ва тадбирли Зокиржон

ҳажвдан ўпкалаб, жазога тортмасликка хондан сўз олади. Шундан кейин у

хон қиёфаси, гапириши, юриш-туриши, муомаласини шундай усталик билан

гавдалантирадики, хоннинг жаҳли чиқиб, ваъдага биноан масхарабознинг

жонига чанг солмаган бўлса-да, эртасигаёқ унинг мол-мулкини мусодара ва

ўзини уй қамоғига ҳукм қилади. Келтирилган мисолдан кўриниб турибдики,

масхарабоз муқаллид объектининг энг жиддий ва томирли белги-

нуқсонларини сатира бўёқлари билан ёрқин гавдалантириш қобилиятига эга

бўлган. Хоннинг муқаллиддан қаҳрланишининг боиси ҳам шундаки,

масхарабоз унинг такаббурлиги, золимлигини моҳирона фош этган.

Катта томошаларда Зокир эшон одатда шайх (“Мозор”), домла (“Бола

ўқитиш”), эшон (“Заркокил”) каби бош сатирик ролларни ижро этган.

Шулардан бири мударрис (“Мударрис”) ролидир. Абдулла Қодирий

масхарабознинг мударрис қиёфасида кўринишиии қуйидагича тасвирлайди:

“...Бир вақт бордон эшигидан банорас тўн кийиб, ўнг қўлига асо ушлаган ва

сўл қўлига адрас рўмолча тугиклик китоб кўтарган шайхул ислом Валихон

тўра

[6: 147]

(Зокир гов) кўринади. Шайхулислом каби қадди бир оз букик ва


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

316

қадам қўйиши ҳам икки тарафга мойил эди. Барчанинг кўзи ва диққати ҳар

икки шайхулисломда бўлди. “Шайхулислом” йўл устида тўхтади ва ерда

тушиб ётган бир нарсани ҳассасининг учи билан текшириб кўрди ва уни

туртиб четга чиқаргач, йўлида давом этди. Кўпчилик чидолмади, гур этиб

кулиб юборди... Чунки ҳеч бир нуқсонсиз муқаллид бўлмоқда эди. Зокир гов

жойнамоз ёнига етди, ҳассасини шайхулислом ҳассаси ёнига тиради,

кафишини ечиб, жойнамозга чиқди. Ултириб китобни тиззасига қўйди ва

пичир-пичир дуо ўқиб юзини сийпади

” [6: 141].

Зокир эшон мударрис образини яратишда, биринчидан, ўзининг аниқ

шахс қиёфасини чизишга усталигини ишга солган бўлса, иккинчидан, шу

образ орқали умуман мударрислар тўғрисидаги ўз тушунчаси ва

муносабатини баён қилган. Ташқи кўринишда художўй, камтарин, покиза,

олим бўлиб гавдаланган бу одам аслида шаккок, такаббур, нияти бузуқ

сифатида талқин этилади.

Халқ томоша санъати масхарабоз ва қизиқчилари ўз чиқишларида

мусиқа, қўшиқ ва рақслар, яъни ҳалқ санъатининг бой хазинасидан тарихий

тараққиётда унумли фойдаланганлар. Улар (мусиқа, қўшиқ ва рақслар) халқ

томошаларнинг бадиий образларини яратишда муҳим восита бўлиб хизмат

қилган.

Томошаларни яратишда сўнгги йилларда шаклланган хусусиятлардан

яна бири – воқеалар ягона ва узлуксиз драматик ҳаракатлар асосига қуриш ва

томошанинг умумий композициясини ҳосил қилишдир. Асосий театрлашган

томошалар жуда катта ижодий жамоанинг меҳнати натижасида саҳна юзини

кўради. Хулоса қилиб айтганда асрлар давомида шаклланиб келган халқ

томоша санъати бугунги кунда ҳам янгича ва хилма-хил кўринишлар билан

жилоланмоқда.

Фойдаланилган манба ва адабиётлар:

1.

Мирзиёев Ш.М. Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари. –Т.:

Ўзбекистон. НМИУ. 2020. 4-жилд. –Б. 361


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

317

2.

Қодиров М.Х. Ўзбек халқ оғзики драмаси. – Т.: Ўз.ССР нашриёти.

1963. – Б. 33-38

3.

Қамбаров А.А., Маннопов С., Нажметдинова М.М. Ўзбек санъати

тарихи. Фарғона нашриёти. 2021. – Б. 37

4.

Абдулла Қодирий. Меҳробдан чаён. –Т.: Ўзбекистон давлат бадиий

адабиёти нашриёти. 1959. – Б. 141

5.

Юсуфжон қизиқнинг Зокир эшон ҳақидаги хотиралари. Жалил

Қодиров томонидан ёзиб олинган. Инп. Ўз ММСИ фонди. –Т.: 1990.

6.

Абдулла Қодирий. Меҳробдан чаён. – Т.: Ўзбекистон давлат бадиий

адабиёти нашриёти. 1959. – Б. 147

ХVI-ХIХ АСРЛАР ДАВОМИДА ЎЗБЕК ХАЛҚ МУСИҚА МАДАНИЯТИ

ТАРАҚҚИЁТИНИНГ ЎЗИГА ХУСУСИЯТЛАРИ

Солиев А.Р.

ФарДУ С

иртқи бўлим

ижтимоий-гуманитар фанлар

кафедраси ўқитувчиси

Махсудов Э.

ФарДУ Сиртқи бўлим, мусиқа таълими

йўналиши IV босқич 19-14 гуруҳ

Аннотация. Ушбу мақолада ХVI-ХIХ асрлар давомида ўзбек мусиқа маданиятини

тараққиётининг ўзига хос хусусиятлари, уларни ривожланиш жараёнлари, бошқа
халқларнинг янгидан-янги мусиқа ижро услубларини кириб келиши, хонликлар даврида
мусиқани миллий рухдаги турли ижро йўлларини яратилганлиги ҳақида фикр юритилган.

Калит сўз ва иборалар: нома, баёз, мунозара, карнай, сурнай, най, қўшнай, доира,

ноғора

Аннотатция. В данной статье рассматриваются особенности развития

узбекской музыкальной культуры на протяжении XVI-XIX вв., процессы их развития,
внедрение новых стилей музыкального исполнения других народов, создание различных
способов исполнения музыки в национальном духе в период Ханский период.

Ключевые слова и фразы: нома, баяз, дискуссия, труба, труба, флейта, сосед,

круг, барабан

Annotation: This article discusses the features of the development of Uzbek musical

culture during the 16th-19th centuries, the processes of their formation, the introduction of new
styles of musical performance of other peoples, the creation of various ways of performing music
in the national spirit during the Khan period.

Key words and phrases: noma, bayaz, discussion, trumpet, trumpet, flute, neighbor,

circle, drum

Библиографические ссылки

Мирзиёев Ш.М. Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари. –Т.: Ўзбекистон. НМИУ. 2020. 4-жилд. –Б. 361

Қодиров М.Х. Ўзбек халқ оғзики драмаси. – Т.: Ўз.ССР нашриёти. 1963. – Б. 33-38

Қамбаров А.А., Маннопов С., Нажметдинова М.М. Ўзбек санъати тарихи. Фарғона нашриёти. 2021. – Б. 37

Абдулла Қодирий. Меҳробдан чаён. –Т.: Ўзбекистон давлат бадиий адабиёти нашриёти. 1959. – Б. 141

Юсуфжон қизиқнинг Зокир эшон ҳақидаги хотиралари. Жалил Қодиров томонидан ёзиб олинган. Инп. Ўз ММСИ фонди. –Т.: 1990.

Абдулла Қодирий. Меҳробдан чаён. – Т.: Ўзбекистон давлат бадиий адабиёти нашриёти. 1959. – Б. 147

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов