Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
562
9.
Фарғона
вилоят
хокимлиги
расмий
сайти:
https://fergana.uz/site/view/news/2527
10. Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгашининг навбатдаги XVII
сессияси материаллари. http://andijan.uz/news/halq-deputatlari-andijon-viloyati-
kengashining-navbatdagi-xvii-sessiyasi
11. Қишлоқ ва маҳаллаларни обод қилиш бутунлай янги босқичда давом
эттирилади // Халқ сўзи 2021 йил 15 март.
12.
13.
ЎЗБЕКИСТОНДА МАКТАБЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ
УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ
Мамасаидов Л.П.
НамДУ ўқитувчиси
Аннотация. Мақолада 2017-2021 йиллар Ўзбекистон Республикаси ва вилоят
умумтаълим мактабларида амалга оширилган ислоҳотлар ва ўқувчиларни билим
даражаларини ошириш ва халқаро таълим стандартлари асосида билим бериш,
мактабларни дарсликлар билан таъминланишига оид маълумотлар ёритилган.
Калит сўз ва иборалар: Таълим, мактаб, ўқув дастур, ислоҳот, ўқув-методик
қўлланма, тарбия, халқаро тажрибалар.
Аннотация. В данной статье освещена информация о реализованных реформах в
общеобразовательных школах Республики Узбекистан и его вилаятах за 2017-2021 годах,
повышение уровня знаний учеников и образование на основе международных
образовательных стандартов, а также обеспечение школ учебниками.
Ключевые слова и фразы: Образование, школа, учебная программа,реформы ,
учебно-методический комплекс, воспитание, международный опыт.
Annotation. This article highlights information about the implemented reforms in
secondary schools of the Republic of Uzbekistan and its vilayats for 2017-2021, improving the
level of knowledge of students and education based on international educational standards, as well
as providing schools with textbooks.
Key words and phrases: Education, school, curriculum,reforms, educational and
methodological complex, education, international experience.
Ўзбекистонда Халқ таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш, ўқитиш
сифати ва мазмунини янги босқичга кўтариш, баркамол авлод тарбиялашнинг
замонавий механизмини яратиш, ўқув дастурлари ва адабиётларини
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
563
янгилашга қаратилган ислоҳотлар босқичма-босқич, тизимли равишда амалга
оширилмоқда.
Мамлакатимизда “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари”
деган тамойилга асосланган ҳолда, миллий ғоя ва унинг мафкуравий
негизларини пухта ишлаб чиқиш, ёш авлодни болаликдан миллий ғурур ва
ватанпарварлик руҳида тарбиялаш долзарб аҳамиятга эга эканлиги ва таълим
сифатини назорат қилиш учун ота-оналар, кенг жамоатчиликнинг иштироки
зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев “Мактаб – бу ҳаёт-мамот масаласи,
келажак масаласи. Уни давлат, ҳукумат ва ҳокимларнинг ўзи ҳал қилолмайди.
Бу бутун жамиятнинг иши, бурчига айланиши керак”, дея таъкидлайдилар
[13]
.
2017-2021 йиллар давомида Ўзбекистонда таълим ва тарбия, илм-фан
соҳаларини ривожлантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, ўтган
даврдаги ислоҳотлар ўрнини янги замон талабларига жавоб берадиган
меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар асосида яъни, 2020 йил 23 сентябрда янги
таҳрирдаги “Таълим тўғрисида”ги қонун ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2017 йил 7 февралдаги Ўзбекистон Республикасини янда
ривожлантиш бўйича ҳаракатлар старатегияси тўғрисидаги ПФ-4947-сон, 2018
йил 25 январдаги “Умуний ўрта ва ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим
тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5313-
сон, 2019 йил 29 апрелдаги “Халқ таълими тизимини 2030 йилгача
ривожлантириш Консепсияси” тўғрисидаги ПФ-5712-сонли фармонларининг
қабул қилиниши билан ислоҳотлар янги босқичга олиб чиқилди.
2017 йил Халқ таълими тизимида таълим-табия олаётган иқтидорли
ўқувчилар билан ишлаш, ўғил-қизларнинг истедодларини юзага чиқариш,
Халқ таълими тизимини шаклан эмас, мазмунан ривожлантириш мақсадида
Нукус шаҳрида Ибрайим Юсупов, Андижон шаҳрида Муҳаммад Юсуф,
Жиззаҳ шаҳрида Ҳамид Олимжон ва Зулфия, Қарши шаҳрида Абдулла
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
564
Орипов, Наманган шаҳрида Исъҳоқхон Тўра Ибрат мактаблари ташкил
этилган бўлса, бундан ташқари улуғ аждодларимиз номлари билан аталадиган
ахборот-коммуникатсия
технологиялари
чуқурлаштириб
ўқитишга
ихтисослаштирилган Муҳаммад Хоразмий ҳамда астрономия, физика ва
информатика фанларини чуқур ўргатишга ихтисослаштирилган Мирзо
Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-
интернатлари ташкил этилди.
Умумтаълим мактабларида таълим жараёнлари мустаҳкамлашда аввало
китобхонлик маданиятини юксалтириш, бунинг учун мактабларда ўқув
китоблари билан бир қаторда ватанимиз ва аждодларини тарихига оид,
ўқувчи-ёшларнинг дунё қарашини, билимини ва келажакка даҳлдорлик
ҳисларини уйғотадиган бадиий китоблар билан таъминлаш масаласи муҳим
аҳамиятга эга бўлди.
2017-2018 ўқув йилида республикамизда жами 651 номдаги 39 млн
нусхадан ортиқ дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар нашр
режалаштирилган бўлса
[2: 3]
, ўқув йилининг сентябр ойида янги ДТС
талаблар асосида умумтаълим мактабларнинг 1-, 4-, 6-, 7-, 10-синфлари учун
43.9 млн нусхада дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар чоп этилиб таълим
муассасаларига етказилди.
Ўқувчи-ёшларнинг маънавиятини бойитиш мақсадида ахборот-ресурус
марказлари ва умумтаълим мактаблари кутубхоналарига 28 номдаги жами 1.2
млн нусхада бадиий адабиётлар, энсиклопедия ва қўлланмалар етказиб
берилди
[9: 4].
Намаган вилоятида 2017-2018 ўқув йилида 1-, 4-, 6-, 7-синфлар
учун 209 номдаги 2 млн 364 минг 170 дона дарсликлар етказиб берилиши
режалаштирилган бўлса, аммо 129 номдаги 1 млн 518 минг 394 минг нусха
56.9 фоизи қабул қилиб олиниб ўқувчиларга етказилди. 10-синфлар учун
олиниши режалаштирилган 647 минг 295 та нусха дарсликларнинг 560 минг
612 нусха 81,6 фоизи қабул қилиб, барча таълим муассасаларига етказилди
[3:
17]
.
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
565
Наманган вилоятида таълим муассасаларига дарсликларни етказилиши
мазкур ўқув йилида наъмунали ташкил этилган бўлсада, республика нуқтаий
назаридан дарсликлар етишмаслик ҳолати қайд этилган. Масалан, 2018-2019
ўқув йилида жами мактабларнинг 3-, 5-, 8-синфлари учун 33 мингдан зиёд
дарсликлар етишмаган. Шу билан бирга янги чоп этилган дарсликларда
хатоларнинг мавжудлиги аниқланган.
Бундан ташқари умумтаълим мактабларининг 11 йиллик таълим
тизимига ўтиши муносабати билан ўқувчилар сони 1 млнга ортган. Бунинг
натижасида мактабларда 5 мингдан зиёд физика, кимё ва биология ўқув-
лаборотория жиҳозлари, 43 минг тўплам ўқув мебели зарурати ҳам пайдо
бўлди
[10: 1].
Ушбу муаммолар кейинг йиллардаги ислоҳотлар натижасида бартараф
этилиб, чунончи, 2019 йил 1 июнь куни Наманган шаҳридаги “Таълим
таъминот” корхонасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат
Мирзиёевнинг Наманган вилоятини китобхон вилоятга айлантирирайлик
мавзусидаги ташаббуси доирасида вилоятга совға қилинган 1.млн дона бадиий
адабиётларнинг дастлабки қисми бўлган 46 номдаги 203391 дона бадиий
адабиётларни вилоятдаги умумий ўрта таълим мактабларига етказишга
бағишланган китобхонлик тадбири ташкил этилган бўлса, маҳаллий бюджет
маблағлари хисобидан 208 турдаги 36 минг 604 дона бадиий адабиётлар
етказиб берилиб, бунинг учун 757 млн 576 минг сўм маблағ сарфланган.
2019 йил 19 март куни бўлиб ўтган видеоселекторда Президентимиз
томонидан белгиланга беш ташаббус доирасида вилоятдаги корхона,
ташкилот ва муассаса раҳбарлари томонидан ўзлари ўқиган мактабларга ҳамда
450 дан ортиқ ахборот кутубхона марказларига 177 млн 931 минг сўмлик 9
минг 997 турдаги 22 минг 289 дона бадиий адабиётлар етказиб берилган
[6: 2]
.
Мактабларга китоб совға қилиш акциялари доирасида вилоятдаги 685 та
умумий ўрта таълим мактабларига 3268 нафар собиқ битирувчилар томонидан
52774 дона бадиий адабиётлар совға қилинган
[4: 24].
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
566
Мазкур сайи ҳаракатлар ўқувчи-ёшларни билим олишларини янада
юксалтириш, уларни келажакда ватанпарвар инсон бўлиб улғайиб камол
топишларида муҳим аҳамиятга эга бўлган ва бунинг учун жамиятимизнинг
барча аъзолари юқорида келтирилганидек ўз хиссаларини қўшганлар.
Бундай яхшиликларга жавобан 2019 йилда Халқ таълими вазирлиги
ташаббуси билан ташкил этилган “Ёш китобхонлар” республика кўрик
танловида Наманган вилоятининг “Ёш китобсеварлар” жамоси Тошкент
шаҳри ва Самарқанд вилояти жамоларини ортда қолдириб, биринчи ўринни
қўлга киритганлар
[11: 5]
.
2020-2021 ўқув йилидан бошлаб умумтаълим мактабларда маʼнавий-
тарбиявий ишларни янгича асосда ташкил этиш, ўқувчиларни муллий урф-
одат ва анъаналар руҳида тарбиялаш мақасадида “Миллий ғоя”, “Одобнома”,
“Динлар тарихи”, “Ватан туйғуси” каби фанларни бирлаштирган ҳолда, ягона
“Тарбия” фанини жорий этилди. Дарслик 1-9 синфлар учун жорий этилиб,
ўқувчиларнинг фаол фуқоролик позитсиясини шакллантиришда муҳим
аҳамиятга эгадир. Фан дастури моҳияти 50 фоизи назарий ва 50 фоизи эса
амалий асосга эга бўлиб, “Тарбия” дарсликларида “роли модле”, яъни
“наъмунада келтириш” замонавий педогогик методлардан унумли
фойдаланилган. Ҳамда дарслик юқорида келтирилган “Миллий тикланишдан
– миллий юксалиш сари” ғояси асосида тайёрланган
[5: 2].
Барчамизга маълум бўлганидек, 2017 йил жамиятимизнинг барча
соҳалари қатори Халқ таълими соҳасида ҳам янгиланиш даври бўлди. Шу
йилдан бошлаб ота-оналар ҳамда кенг жамоатчилик талабларида келиб чиққан
ҳолда республикамизда умумтаълим тизими 11 йиллик этиб белгиланди. Бу
эса мамлакатимизда янги иш ўринларининг юзага келишига, янги
мактабларнинг бунёд этилишига, мактаблар моддий-техник базасини янада
бойитилишига ҳамда мустақил ҳаётга қадам қўяётган ўқувчи-ёшларни янги
касб-хунар билимларини эгаллашга бўлган имкониятларини янада оширди.
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
567
Наманган вилоятида 2017-2018 ўқув йилида 682 та умумий ўрта таълим
мактабларининг 38850 нафар 9-синф битирувчиларидан 21922 нафари (56,1%)
10-синфида, 17008 нафари (43,7%) эса академик литсей ва касб-ҳунар
коллежларида ўқишни давом эттириш истагини билдирганлар. 10-синфлар
учун вилоятда жами 102 та ўқув ишлаб чиқариш мажмуалари ташкил этилган
бўлиб, булардан 90 таси касб-ҳунар коллежлари базасида, 12 таси оралиқ
масофаси 10 км.дан узоқ бўлган умумтаълим мактаблари базасига тўғри
келади. Махсус ва чуқурлаштирилган тайёргарлик талаб этмайдиган 40 та
касб-ҳунар йўналишлари бўйича 21922 нафар ўқувчилардан сўровнома
ўтказилди. Унга кўра, 271 нафари ошпазлик, 30 нафари новвойлик, 306 нафари
қандолатчилик, 596 нафари пазандачилик, 5520 нафари тикувчилик, 582
нафари бичувчи, 385 нафари сартарош ва бошқа касблар бўйича
мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилган
[3: 5].
Республикада эса умумтаълим мактабларнинг 466 минг нафар 9-синф
битирувчилари ҳисобланса, уларнинг 352 минг нафар 10-синфларда ўқишни
давом эттиришни истаганлар, қолган 114 минг нафари эса академик литсей ва
касб-ҳунар коллежларида ўқишни давом эттириш истагини билдирганлар.
Булар учун 9656 та умутаълим мактаблар учун 615 та коллежларда ўқув ишлаб
чиқариш мажмуалар ташкил этилган бўлиб, эндиликда юқори синфлар ушбу
мажмуаларда 20 дан ортиқ касб-хунар сирларни ўрганишлари йўлга қўйилган.
Шунингдек, умумтаълим мактабларда таълим олаётган юқори синф
ўқувчилари 5 кун умумтаълим фанларини, 1 кун (6 соат) касбий фанларни
ўзлаштириш имконияти яратилган
[9: 4]
.
2017 йилдан ноябр ойида Ўзбекистон Республикасида таълимнинг
барча соҳаларида таълим беришнинг сифатлилигини таъминлаш, ўқитувчи ва
ўқувчиларнинг билим даражаларини назорат қилиш, дарс жараёнларини
ташкил этишда илмий асосланган, матиқий, профессионал, шаффоф ва
адолатлиликни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси ҳузурида Талим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
568
ташкил этилган. Ушбу инспексиясини ташкил этилиши, Ўзбекистонда таълим
соҳасидаги давлат сиёсатини қай даражада амалга оширилаётганлигини
назорат қилиш, белгиланган вақтларда таълим бераётган устоз ва
мураббийларнинг фаолиятларини мувофиқлаштириш ва ДТС асосида таълим
жараёнлари боришини назорат қилишдир.
Масалан, 2017-2018 ўқув йилида белгиланган режага асосан, Наманган
вилоятида I-чорак якунларига кўра, Наманган шаҳар, Косонсой ва Чуст
туманларининг 4-синф ўқувчиларидан она-тили, табиатшунослик, ингилиз
тили ва математика фанларидан, 5-синф ўқувчиларидан эса она тили, тарих,
ингилиз тили, рус тили ва математика фанларидан назорат ишлари олинган.
Ўрганиш натижаларига кўра 4-5 синфларнинг умумий ўзлаштириш
самарадорлиги, (Наманган шаҳар, Косонсой ва Чуст) вилоятда бўйича 52
фоизни ташкил этган ҳалос
[7: 1-2].
Бу ҳолат мазкур туманларда юқорида
келтирилган фанларни яхши ўқитилмаслиги ёки таълим берувчи
ўқитувчиларнинг методик билим даражалари етишмаслиги мумкин.
Республика умумтаълим мактабларида ҳам юқоридаги ҳолатларни
кўришимиз мумкин. 2018 йилнинг май ойида Ўзбекистон Республикаси Халқ
таълими вазирлиги ва ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан
хамкорликда “Ўқувчиларнинг муваффақиятли ўзлаштиришига салбий таъсир
этувчи омилларни аниқлаш” мавзусида ўтказилган тадқиқотлар натижасида
республикамизнинг барча ҳудудларида халқаро талаблар асосида танлаб
олинган 255 та мактабнинг 268 та синфида (219 та ўзбек, 49 рус) таҳсил
олаётган 7002 нафар (5489 ўзбек, 1513 нафар рус) 4-синф ўқувчиларнинг
математика, ўқиш ва табиатшунослик фанларидан билимлари синовдан
ўтказилган. Натижага кўра ўқувчилар математика фанидан 52.2 фоиз,
табиатшуносликдан 47 фоиз, ўқиб тушуниш бўйича 28.7 фоизни ташкил этган
[8: 5].
Учта фандан ўқувчилар ўртача билимлари 42.6 фоизни ташкил этган.
Мазкур натижалар аслини олганда жуда ачинарлидир. Сабаб бошланғич
синфларда таълим олаётган ўқувчилар ўқиш ва математик билим даражалари
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
569
энди шаклланаётганлиги ҳамда мактабларда ўқувчилар билан доимий асосда
ўқитувчилар шуғуллансада, мактабдан кейинг (уйда) вақтларда ота-
оналарнинг
фарзадлар
билан
уларнинг
билимлари
устида
шуғулланмасликлари ҳам юқоридаги натижаларнинг пасайишига олиб келган.
Шу нуқтаий назардан ушбу ҳолатларни барҳам бериш, ўқувчиларни
билим даражаларини ошириш ва халқаро таълим стандартлари асосида
ўқитишни йўлга қўйиш мақасадида, 2018-йил 8-декабрда Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Халқ таълими тизимида таълим
сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни ташкил этиш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги 997-сон қарори билан бошланғич 4-синф
ўқувчиларининг матнни ўқиш ва тушуниш даражасини баҳолаш учун (PIRLS),
4 ва 8-синф ўқувчиларининг математика ва табиий йўналишдаги фанлардан
ўзлаштириш даражасини баҳолаш учун (TIMSS), 15 ёшли ўқувчиларнинг
ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан саводхонлик
даражасини баҳолаш учун (PISA), раҳбар ва педагог кадрларнинг умумий ўрта
таълим муассасаларида ўқитиш ва таълим олиш муҳитини ҳамда
ўқитувчиларнинг иш шароитларини ўрганиш учун (TALIS) дастурлари бўйича
ишлар ташкил этилиши кўзда тутилган
[12]
.
Ўқувчилар билимларини баҳолаш бўйича халқаро дастурнинг
рейтингида Ўзбекистон 2021 йилда 70 таликка, 2025 йилда 60 таликка ва 2030
йилга бориб эса 30 та илғор мамлакатлар қаторига кириш кўзда тутилган
[2:
5].
Ушбу мақсадларга эриш бўйича чора-тадбирлар 2019 йил 29 апрелда қабул
қилинган “Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш
консепсиясида” тасдиқланган.
Консепсияга асосан Ўзбекистон Республикасида Халқ таълими тизими
миллий анъаналар ва халқаро тажрибалардан келиб чиққан ҳолда
ривожлантириш назарда тутилган бўлиб, унга кўра ўқувчиларнинг креатив
фикрлашни ривожлантириш, математика, табиий ва ўқиш саводхонлиги
бўйича билимларини ошириш муҳим аҳамиятга эгадир.
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
570
Таълим жараёнларига ўзига хос қулайликлар ва янгиликларнинг жорий
этилиши, ўқувчиларнинг янги билимларни ўзлаштиришга ва берилаётган
вазифаларнинг тез ҳамда равон ўқий олиш эмас, балки дарсликдан ташқари
берилган матнларни ўқиб, уни қанчалик тушуниши, талқин қила олишни ва
фикрларни равон тилда ёзма баён эта олиш кўникмаларини юзага чиқаради.
Умуман олганда давлатимиз томонидан Халқ таълими соҳасидаги
амалга оширилган барча ислоҳотларнинг замирида ёш авлодни ақлан ва
маънан заковатли, ватанга содиқ инсон ғояси асосида тарбиялаш, уларни
Ўзбекистон келажагининг бунёдкори сифатида шакллантириш таълим
соҳасидаги давлат сиёсатининг энг муҳим омилидир. Ўқувчиларнинг қўлга
киритган натижалари эса уларга берилган билимларидан далолатдир.
Фойдаланилган манба ва адабиётлар:
1. Ҳолмуродова Ф. Келгуси ўқув йили учун дарсликлар // Ma’rifat. 2017. №
21. – Б. 3.
2. Ismoilov A. Xalqaro baholash dasturlariga tayyorgarlik qanday ketmoqda //
Ma’rifat. 2020. № 22. – Б 5.
3. Наманган вилояти халқ таълими бошқармасининг 2017 йил ҳисоботлари.
4. Наманган вилояти халқ таълими бошқармасининг 2019 йил ҳисоботлари.
5. Quvondiqov H. Yangicha yondashuvdagi yangi darslik // Ma’rifat. 2020. №
30. – Б. 2.
6. Рахимов У. Ижрога эътибор ортди // Murabbiy. 2019. № 8. –Б. l.
7. Таълим сифати ва мазмуни – янги босқичда // Murabbiy. № 16. 2018 yil
16-30 avgust.
8. Таълим сифати – давлат назоратида // Ma’rifat. 2018. № 96. – Б. 5.
9. Умумий ўрта таълим // Ma’rifat. 2017. № 71. – Б. 4.
10. Халқ таълимини ривожлантириш бўйича ислоҳотлар натижадорлиги
таҳлил қилинди // Ma’rifat. 2018. № 88. –Б. 1.
11. Xolmetova N. “Yosh kitobxonlar” aniqlandi // Ma’rifat. 2019. № 64. – Б. 5.
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
571
12. O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Xalq ta’limi tizimida
ta’lim sifatini baholash sohasidagi xalqaro tadqiqotlarni tashkil etish chora-
tadbirlari to‘g‘risida”gi. 2018-yil 8-dekabrdagi 997-son. Qarori. lex.uz/docs/-
4097073
13.
https://uza.uz/uz/posts/maktab-bu-ayet-mamot-masalasi-25-08-2019
ЎЗБЕКИСТОН ЎРМОН ХЎЖАЛИГИНИ ОРОЛ ВА ОРОЛБЎЙИ
ҲУДУДЛАРИДАГИ ЭКОЛОГИК ВАЗИЯТНИ ЮМШАТИШ
БОРАСИДА ХАЛҚАРО ХАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ
Олимов Ж.Б.
ҚДПИ ўқитувчиси, PhD.
Тўҳтаназаров И.М.
ҚДПИ, тарих факултети
IV босқич талабаси
Аннотация: Ушбу мақолада Ўзбекистон ўрмон хўжалиги томонидан орол ва
оролбўйи ҳудудларидаги экологик вазиятни юмшатиш борасида юртимизда ҳамда
халқаро хамкорлик доирасида амалга оширилган ишлар борасида сўз юритилган.
Калит сўз ва иборалар: Ўрмон, ўрмон хўжаликлари, Давлат ўрмон фонди, Орол
бўйи генофонди, Глобал Экологик Жамғарма.
Аннотация: В данной статье рассказывается о работе, проводимой лесной
промышленностью Узбекистана по облегчению экологической обстановки на Арале и
приаралских районах нашей страны и в рамках международного сотрудничества.
Ключевые слова и фразы: Лес, лесное хозяйство, Государственный лесной фонд,
Островной генофонд, Глобальный экологический фонд.
Annotation: This article describes the work carried out by the forest industry of
Uzbekistan to alleviate the environmental situation in the Aral and Aral regions of our country
and within the framework of international cooperation.
Key words and phrases: Forest, forestry, State Forest Fund, Island gene pool, Global
Environment Facility.
Ўзбекистоннинг умумий майдони 44410,3 минг гектар тенг. Мазкур
майдоннинг 80% дашт ва чўллар ташкил қилади. Ўзбекистон кам ўрмонли
мамлакат ҳисобланиб, Бу кўрсаткич республика умумий майдонининг 19,6 %
ташкил этади. Ўзбекистонда ўрмонлар, Марказий Осиёнинг бошқа
мамлакатларидаги каби, асосан муҳофаза учун хизмат қилиб, чўллашув
жараёнлари билан курашишда катта роль ўйнайди
[1]
.