Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
610
танлови якуни натижаларига кўра Парламент комиссияси томонидан ғолиб
деб топилган лойиҳалар рўйхати
7.
ngo.uz // Парламент комиссиясининг 2022 йил 27 июлдаги 20-сонли
қарорига 2-илова. 2022 йил 30 апрелдан -31 майгача ўтказилган “Аҳолига
ислоҳотларнинг мазмун ва моҳиятини етказиш, уларнинг онги, маънавий-
маърифий дунёқарашини ўзгартириш” мавзусидаги давлат гранти 2-танлови
якуни натижаларига кўра Парламент комиссияси томонидан ғолиб деб
топилган лойиҳалар рўйхати
8.
Farg‘ona viloyati Xalq deputatlari viloyat kengashlari huzurida tashkil
etilgan jamoat komissiyasining joriy arxiv ma’lumotlari.
9. Ижтимоий шериклик ва давлат қарорларини қабул қилишда
жамоатчилик масалалари бўйича халқаро тажриба // Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси Миллий Маркази. Ҳуқуқий муаммоларни ўрганиш
маркази. – Тошкент.: ART FLEX, 2012. – Б. 37 - 41.
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИНИ ЎРГАНИШДА ЭТНОГРАФИК
МАЪЛУМОТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
Йўлдошев С.В.
ФарДУ, Ўзбекистон тарихи кафедраси доценти, PhD
Salimjon660@fardu.uz
Хожалиев Х.И.
ФарДУ магистранти
Аннотатция: Мазкур мақолада Фарғона водийси табиий шарт-шароит ва
хўжалик анъаналаридан келиб чиққан, ижтимоий-иқтисодий тараққиёт босқичларида
асрлар давомида сайқалланиб борган удумлари ҳақида этнографик маълумотлар асосида
мушоҳада юритилиши этнотарихий жараёнларни чуқурроқ идрок этишга имкон беради.
Калит сўз ва иборалар: локал, хўжалик анъаналари, этнографик маълумотлар,
этнографик тавсиф, меҳмон, қўним, жой бериш, «қўниқ», «қўнуқ», «қўшхона»,
меҳмондорчилик, қўноқхона, этносоциал, этнотарихий, жараёнлар.
Аннотация: В представленной статье, основанной на этнографических данных,
рассматриваются обычаи жителей Ферганской долины, происходящие из природных
условий и хозяйственных традиций и совершенствующиеся на протяжении веков на
этапах социально-экономического развития, что позволяет глубже понять
этноисторические процессы.
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
611
Ключевые слова и фразы: местность, хозяйственные традиции, этнографические
данные, этнографическое описание, гость, поселение, размещение, «куник», «кушхона»,
«кунук», гостеприимство, гостиница, этносоциальный, этноисторический, процессы.
Annotation: This article, based on ethnographic data, examines the customs of the
inhabitants of the Fergana Valley originating from natural conditions and economic traditions
and improved over the centuries at the stages of socio-economic development, which allows a
deeper understanding of ethno-historical processes.
Key words and phrases: locality, household traditions, ethnographic data, ethnographic
description, guest, settlement, accommodation, "kunik", "kushkhona", "kunuk", hospitality, hotel,
ethno-social, ethno-historical, processes.
Ўзбек халқининг номоддий маданий мероси негизида тўйлар ва у
билан боғлиқ анъаналар тарихий, этнографик, филологик, фалсафий нуқтаи-
назардан кам ўрганилган мавзулар сирасига киради. Шундай бўлсада тўйлар
ҳақидаги маълумотлар тарихий манбалар, археологик ва этнографик
материаллар, архив ҳужжатлари ҳамда кўплаб илмий адабиётлар, мақолалар,
ҳисоботларда акс этган. Ушбу қисмда мавзуга оид адабиётлар даврий-
хронологик жиҳатдан уч тарихий давр ва мазмунига кўра хорижий
муаллифлар ишлари ҳамда мавзунинг манбашунослигига алоҳида масала
сифатида эътибор қаратилган.
1. XIX асрнинг иккинчи ярми – XX аср бошларида Фарғона
водийси аҳолисининг этнографик хусусиятлари акс этган ишлар.
Тадқиқот тарихшунослигининг таҳлили шуни кўрсатадики, Фарғона водийси
аҳолиси ўзининг қадимий тарихи, маданияти, ранг-баранг этник таркиби, бой
этнографияси билан тадқиқотчиларнинг эътиборини доимо ўзига тортган.
XIX асрнинг иккинчи ярми – XX аср бошларида Марказий Осиё, жумладан,
Фарғона водийсига Россия империяси ва хорижий давлатлардан юзлаб
географ-сайёҳлар, ҳарбий хизматчилар, савдогар ва айғоқчилар ташриф
буюриб, бу ҳудуддаги аҳолининг этномаданий ва хўжалик ҳаёти билан
боғлиқ жиҳатларга қизиққанлар. Маҳаллий халқнинг урф-одат, удум,
маросимлари, кундалик турмуши ҳақида хотира, эсдаликларни ёзиб
қолдирганлар ёки асар ва мақолаларида қизиқарли маълумотларни
келтирганлар.
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
612
Ўрта Осиё Россия империяси томонидан босиб олингандан сўнг, рус
тадқиқотчилари Фарғона водийсини этносоциал хусусиятларини ўрганишга
жиддий эътибор қаратиб, илмий асосланган маълумотлар тўплашга
эришганлар. Тадқиқотлари уларнинг кўзланган асосий манфаатларига
йўналтирилган бўлса-да, водий халқлари этнографиясига оид бой
маълумотлар олиш мумкин. Бу ўринда А.Миддендорф, В.В.Вельяминов-
Зернов,
А.Шишов,
А.П.Хорошкин,
В.Фирсов,
Н.Ф.Ситняковский,
А.И.Брянов, А.Диваев, А.Касаткин, А.Е.Кушакевич, П.Е.Кузнецовлар олиб
борган илмий текширишларни қайд этиш мумкин
[1]
. Уларнинг
тадқиқотларида Фарғона водийси аҳолиси кундалик турмуши ва урф-
одатларида тўйлари билан боғлиқ маълумотлар келтирилган.
Айниқса, А.Диваев, А.Фирсовларнинг мақолаларида Туркистонда тўй
ва ўйинларига оид кўпгина маълумотлар келтирилганлиги эътиборга лойиқ.
Ушбу гуруҳ тадқиқотларида тўйлари ҳақида ёзилар экан, улар маҳаллий
аҳоли хўжалик анъаналари билан боғлиқлиги кўрсатилган.
2. Совет даврида олиб борилган тарихий ва этнографик
тадқиқотлар.
Бу даврда ижтимоий-гуманитар фанлар хусусан, этнографик
тадқиқотларда минтақа халқларининг миллий-этник анъаналари, урф-одат ва
маросимлари, моддий ва маънавий маданияти билан бир қаторда халқ
ўйинларини илмий жиҳатдан ўрганиш масалаларига ҳам бир қадар эътибор
қаратила бошланди. Собиқ иттифоқ халқлари, хусусан, ўзбек тўйлари
масалаларига бағишланган қатор тадқиқотлар яратилди, мақолалар ва
монографиялар чоп этилди.
Совет даврида ўзбек тўйларига бағишланган тадқиқотларнинг
дастлабки босқичи 1920 йилларнинг иккинчи ярмидан бошланган, деб
ҳисоблаш мумкин. Бундай ишлар минтақавий ва ҳудудий характерга эга
бўлиб, мазкур йўналишда Е.М.Пешчерева, В.В.Бартольд, Н.Н.Пантусов
[2]
каби олимларнинг ишларини таъкидлаб ўтиш жоиз. Бу тадқиқотларда
Туркистон ўлкасининг ўтроқ ва кўчманчи аҳоли орасида кенг тарқалган
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
613
тўйларнинг тарихий-этнографик асослари ҳақида илмий фикр-мулоҳазалар
билдирилган.
Совет даврида этнографик йўналишида бажарилган Ш.Н. Иноғомов,
Ю.А. Заднепровский, С.С. Губаева, Б. Сайфуллаев, С. Йўлдошев
[3]
ларнинг
номзодлик ва докторлик диссертацияларида Фарғона водийси аҳолиси, унинг
этник, хўжалик хусусиятлари, моддий ва маънавий маданияти масалалари
ёритиб берилган. Бу тадқиқотлардан диссертацияда этник, локал, хўжалик
омилларининг ўрни масалаларини ёритишда фойдаланилди.
3. Мустақиллик даври тадқиқотлари.
Миллий ўзликни англашнинг
ўсиши, урф-одат ва анъаналарнинг тикланиши жараёнида ўзбек халқининг
моддий ва маънавий маданияти, бой маданий меросини илмий жиҳатдан
ўрганиш масалалари долзарб аҳамият касб эта бошлади. Айниқса,
тўйларнинг локал-ҳудудий ва умумий хусусиятларини ўрганишга бўлган
эътибор мустақиллик йилларида янада кучайиб тарихий, этнографик,
археологик, педагогик йўналишдаги тадқиқотларда ўз аксини топа бошлади.
Жумладан, Этнограф, санъатшунос, археолог олимлар Ҳ.Исмоилов,
Маҳмуд Саттор, И.Жабборов, С.Йўлдошев
[4]
ларнинг ишларида ўзбек халқ
тўйлари, унинг тарихи, бугунги кунда уларнинг жамият ҳаётида
қўлланилиши, уларнинг этносоциал моҳияти ҳақида фикр юритилган.
Хорижий муаллифларнинг асарлари.
Тўй масалалари бир қатор
хорижлик олимларининг асарларида, мақолаларида ҳам ўз аксини топган.
Жумладан, K. Bоuda, E.E. Kuzmina, Bahаeddin Ōgel
[5]
ларнинг асарлари ва
мақолаларида Марказий Осиё халқлари этнографияси, тарихи, маданияти
ҳақида қимматли маълумотлар келтирилган.
Шунингдек, аҳоли орасида оммавийлашган қўноқ бериш каби удумлар
ҳақида турк олими Бахаиддин Ўгелнинг “Турк маданияти”
[6]
китобида
муҳим маълумотлар берилган. Таъкидлаб ўтиш жоизки, умуман туркий
халқларга хос бўлган бу каби тўйлари ва меҳмон кутиш анъаналарининг
аналогик манзарасини ҳам кузатиш мумкин.
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
614
Мавзунинг тарихшунослик таҳлилидан маълумки, тўй масалалари
тарихий, этнографик, археологик ва бошқа ижтимоий фан йўналишлари
доирасида олиб борилган тадқиқотларда маълум даражада ёритилган.
Муаллиф томонидан 2020-2022 йилларда Республикамизнинг
Наманган, Андижон, Фарғона, Бухоро вилоятларида ҳамда Қирғизистон
Республикаси Ўш вилоятининг бир қатор шаҳар, қишлоқларида ўзбек,
қирғиз, тожик миллатига мансуб ахборотчилардан ёзиб олинган этнографик
маълумотлар мавзу учун муҳим манба бўлиб хизмат қилди.
Ўзбек халқ тўйларининг тарихи, этнографиясига доир кўплаб қимматли
маълумотлар, илмий асосдаги фикр-мулоҳазалар тарихий асарларда, турли
даврларда яратилган илмий, илмий-оммабоп мақолалар, асарларда ўз аксини
топган бўлса-да, бугунги кунда халқимизнинг маданий меросини сақлаш
ҳамда уни янада ривожлантириш, ёш авлодни тарихий тафаккурини
шакллантиришда бу мавзуни илмий жиҳатдан янада чуқурроқ ўрганиш давр
талабидир.
Фарғона водийси Марказий Осиё минтақасида энг қадимги тарихий-
этнографик ва муҳим ижтимоий-иқтисодий ҳудудлардан ҳисобланади. Ҳам
ўтроқ, ҳам кўчманчи цивилизациянинг энг илғор тажрибаларини ўзига
сингдириб ва синтезлаб олган водий аҳолиси ўзига хос оригинал маданиятга
асос солган. Водийнинг маъмурий-ҳудудий тузилиши Ўзбекистон
Республикасининг Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари, шунингдек,
Қирғизистон Республикасига қарашли Ўш, Баткент, Жалолобод вилоятлари
ҳамда Тожикистон Республикасига тегишли бўлган Сўғд (Хўжанд)
вилоятларидан иборат. Минтақада ўзбек, тожик, қирғиз миллати вакиллари
ёнма-ён
яшаганлиги
бир-бирига
яқин
хўжалик
турлари
билан
шуғулланганликлари туфайли узоқ асрлар давомида этномаданий
жараёнларда уйғунлик мавжуд бўлиши исбот талаб қилмайди
[7]
.
Ушбу халқларнинг урф-одати ва анъаналарида кундалик турмуш
тарзида, удум ва маросимларида умумийлик компонентлари кўзга яққол
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
615
ташланади. Шунингдек, ёзма манбаларнинг қиёсий таҳлили шуни
кўрсатадики, бу халқларда урф-одат ва маросимларнинг ўзига хос
жиҳатларидаги чегаравий масофа ҳам мавжуд. Тадқиқотда асрлар давомида
табиий шарт-шароит ва хўжалик анъаналаридан келиб чиққан ижтимоий-
иқтисодиёт тараққиёт босқичларида сайқалланиб борган тўйлари ҳақида
мушоҳада юритилиши этнотарихий жараёнларни чуқурроқ идрок этишга
имкон беради. Қуйида келтирилган тўй кун тартиблари умумий ўхшашликка
эга бўлса-да, айрим хусусиятлари билан фарқланади. Бу қоидалар
Х.Исмоиловнинг «Ўзбек тўйлари» номли рисоласида келтирилган анъаналар,
тартиблар бузилмаган ҳолда тўй тартиблари, қўноқ белгилаш, ўтказиш
тартибларида ўзгаришлар кўзга ташланади
[8]
.
Узоқ масофадан келиши мўлжалланган меҳмонларни кутиб олиш ва
кузатиш ҳам олдиндан белгиланган. Бу халқ тилида қўноқ меҳмон (қўним,
жой) бериш деб аталади. Маъмуд Саттор «Қўноқ» тартибини жуда чиройли
тасвирлайди, яъни: «Қўноқ» одати турли вилоятларда «қўниқ», «қўнуқ»,
«қўшхона» тарзида айтилади
[9]
. Бу удум кўпроқ тўй ва меҳмондорчилик
одатлари билан ҳамкорликда, биргаликда ўтказилади. Одатда шаҳар,
қишлоқларда тўй бўлганда узоқ-яқиндан меҳмон келади. Тўйга келган
меҳмонлар ёлғиз ўзлари эмас, бола-чақа, ошна-оғайни, от-улов билан
келишлари табиий. Улар тўйнинг базмини ўтказиб, оқшом тунаб, эртаси
ошга, сўнгра тўй муносабати билан ўтказиладиган кўпкари ва кураш
маросимларида иштирок этадилар. Қўноқ одатида оқшом тўйнинг базмини
ўтказиб келган ёки эртанги кўпкари ва кураш совринларига тайёрланган
меҳмонлар шу ерда ҳордиқ чиқариб, зиёфатини ёпиши ҳам мумкин.
Қўноқ тушган уй тўйхонадан келтирилган масаллиқдан қовурдоқ,
шўрва, палов қилинади (ҳудудий урф-одатларга қараб). Бунинг учун умумий
қозондан гўшт-ёғ, сабзи-пиёз, нон ажратилади. Хуллас, овқатнинг хоми
тўйхона божхонасидан олиниб, қўноқхонада ҳозирлашади. Қўноқхона
соҳиби бу овқат-озиқни тайёрлаш, пишириб бериш, нон-чой, дастурхон,
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
616
ўрин-кўрпа ва малолсиз тунаш учун жавобгардир. Чунки бирор хонадондан
бирор қўноқ вакили тўйдан ранжиб, норози бўлиб кетадиган бўлса қўноқхона
ва тўй эгаси учунгина эмас, балки бутун қишлоқ аҳли учун катта иснод
ҳисобланади.
“Қўноқ бериш” одати ва қоидалари ҳам қадимий манбаларда
келтирилган. Жумладан, «Туркестанский сборник»нинг 479-томида
В.Фирсов “қўноқ бериш” одати тўғрисида қуйидагича, яъни туркий
халқларда, айниқса, қирғиз аҳолиси ўртасида меҳмонни кутиб олиш ва уни
қўй ёки эчки сўйиб меҳмон қилиши, меҳмон учун қўйнинг дастлаб калла
гўштини, кейинроқ қолган қисмини шўрва сифатида тортиқ қилишлари
тўғрисида маълумот беради
[10]
.
Қўноқ белгилаш халқ байрамлари ва сайлларда эмас, тўй ва
маъракаларда жорий қилинган бўлиб, тўйдан тахминан 10-15 кун олдин қўй
сўйилиб, қишлоқнинг энг кекса кишилари, оқсоқоллари, ошпазлар,
қариндош-уруғлар, қўшни қишлоқ оқсоқоллари, отбоз, чавандозлар маслаҳат
ошига таклиф этилган. Маслаҳат ошида тўй кунини ўтказиш тартиблари
белгиланган. Қўшни қишлоқ оқсоқолларини чақиришдан мақсад,
белгиланган кунда қўшни қишлоқда ҳам бир кунда тўй бўлиб қолмаслиги,
меҳмонлар иккига ажраб қолмаслиги, баҳсларга бой бўлиши назарда
тутилган ва навбат билан кунлар белгиланган. Ҳатто кетма-кет иккитадан
ортиқ тўй белгиланмаган. Чунки қишлоқ аҳолисига меҳмон кутиш, кузатиш
жараёнида иқтисодий ва жисмоний жиҳатдан оғирлик туғдирмаслик кўзда
тутилган.
Бундай қўноқ бериш удуми қадимий урф-одатлар сирасига кирган
бўлиб, турк олими Баҳаеддин Ўгел асарида ва бошқа тадқиқотчилар
ишларида ҳам бу удум эслатиб ўтилади. Баҳаеддин Ўгел Турк ҳоқонлиги
даврида туркий халқларда сақланиб қолган қўноқ бериш удуми тўғрисида
қуйидагича маълумотларни беради: Туркларда тўй оши -куданка ош,
караванажи, дастурхон боши, қирғизларда тўғрамчи дейилади. Туркийларда
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
617
бир одат бор, тўйда гўшт тўғраган одам ўта ҳурматли киши ҳисобланади.
Агар у бирор айб иш қилса ёки гўшт тақсимлаш қоидасини бузса, у
ҳурматини (тўғрамчиликни) йўқотади. Энг ёмон одат улушга хиёнат қилиш
ҳисобланади.
Асарнинг «Туркий халқларда қўй гўшти улуши» қисмида форс,
туркман, ўғуз достонларидан парча келтирилади. Унда: Меҳмонга “куданка”
ошида қўй берилиб, 12 мужжа(қисм)га бўлинганлиги ёзилади. Агар
меҳмонлар 24 киши бўлиб қолса ҳам 12 мужжага бўлинади. Гўшт
тақсимланишида меҳмонларнинг ёши, лавозими, ҳурмати, албатта, инобатга
олинади. Ҳар меҳмоннинг қўй гўштида ўз улуши бўлиб, уни бошқа
тоифадаги кишига бериш ҳурматсизлик ҳисобланган.
Масалан, форсийлардаги «Ўғиз» достонида гўштни уруғ-қавмларга
қайси парчаси берилиши тўғрисида ҳам сўз боради. Ҳеч бир тушунмовчилик
ва келишмовчилик бўлмаслиги учун достонда шундай дейилган, “Бирор тўй
бўлса 2 та от сўйдириб, гўштни 12 қисмга бўлиб, отнинг бирини бузоқ
(уруғига), бошқасини уч ўқлилар уруғига берсинлар. Хоқонга ёки миллат
бошига бўйин яқинидаги елка гўштидан, хоқон ўғилларига эса кўкрак қисми
ва ўнг қўл гўштидан берилсин. Агарда қўй сўйилса, ҳоқонга қўй калласи,
орқа қуйруғининг сағриси (биқин гўшти. Муаллиф), тўши ва думба ёғи,
вазирга тўши, хоқон ўғилларига ўнг орқа сонидаги гўшт(қўйнинг кўпинча
чап томонга ёнбошлаб ётиши, ўнг томони қуёшда кўп тобланиши, юмшоқ
бўлиши инобатга олинган) ва қолган қисмлар бошқаларга тоифага қараб
тақсимланган
[11]
.
Жиззах, Сурхондарё, Сирдарё, Фарғона водийси, қўшни Қирғизистон,
Тожикистон Республикалари ҳудудларида яшовчи қирғиз ва қозоқ миллатига
мансуб аҳоли ҳамда қурама уруғлари орасида тансиқ таом сифатида биринчи
сўйиш(қўй,эчки)нинг калла ва туёқлари тозаланиб, пиширилган ва
меҳмонлар биргаликда истеъмол қилишган
[12]
. Ҳатто мазкур одат
водийнинг қирғиз миллатига мансуб аҳоли билан бир ҳудудда истиқомат
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
618
қилувчи ўзбек ва тожик миллатларига ҳам ўтган. Бундай қўноқ бериш урф-
одати Фарғона водийсидаги қурама, қирғиз уруғларида ҳозирги кунда ҳам
яхши сақланган.
Қўноқ бериш икки хил тартибда амлга оширилади. Биринчи тартиб,
тўйдан бир кун олдин келган меҳмонларга икки кунлик қўноқ берганлар.
Иккинчиси тўй куни келганларга бир кунлик қўноқ берилади. Тўй
хизматчилари ҳар бир гуруҳнинг, тўпнинг олдига бориб, уларнинг
бошлиқларидан гуруҳнинг ётиб қолиш-қолмаслигини билиб олишади. Бир-
бирини таниган, бирга келган меҳмонларни бир жойга туширишга алоҳида
эътибор берилади. Чунки улар бошқа-бошқа жойларга жойлашиб
қолишининг олди олинган. Бундай қўноқ тартиби ҳозирги кунгача
Тожикистон Республикасининг Ашт тумани ҳудудларидаги қурама аҳоли
ўртасида, Қирғизистон Республикасининг Жалолобод, Ўш, Баткент
вилоятларида, Ўзбекистон Республикасининг Қўқон, Фарғона тумани
атрофларида, Наманган ва Андижон вилоятларининг тоғ олди ҳудудларида,
Сирдарё, Сурхондарё ва Жиззах вилоятларида яхши сақланиб қолган.
Бундай тўйлар узоқ-яқиндаги аҳолини, халқларни бирлаштириб, бир-
бирига ҳурмат уйғотишга хизмат қилади ва Ўрта Осиё халқларининг
меҳмондўстлигидан далолат беради. Чунки бундай тўйларда таклиф этилган
меҳмонларга нисбатан икки ёки уч баробар кўп одам йиғилиши ҳам назардан
четда қолмаслиги керак. Умуман туркий халқларнинг тўйига келган
меҳмонларнинг миллати танланмайди, узоқ-яқиндаги аҳолини, халқларни
бирлаштириб, бир-бирига ҳурмат уйғотишга хизмат қилади. Тўйга келган,
таклиф этилмаган шахслар ҳам ҳеч қачон кўчада қолмайди, уларга ҳам қўноқ
ва сўйиш ажратилади. Бундай ҳолат Марказий Осиё халқларининг
меҳмондўстлигидан далолат беради.
Фойдаланилган манба ва адабиётлар:
1. Миддендорф А. Очерки Ферганской долины. – Спб., 1882. – С.10-329;
Туркестанский сборник. 1882. Т.431. – С.161-163; Вельяминов-Зернов В.В.
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
619
Сведения о Кокандском ханстве. // ВРГО ч.XVIII КН. 5. – Спб. 1886. – 124 с.;
Шишов А., Хорошкин А.П. Сборник статей, касающихся до Туркестанского
края. – Спб.,1876.; Шишов. А. Сарты. / Этнографическое и
антропологическое исследование.Ч.I.Этнография. – Ташкент: 1904. – С.225-
226; Фирсов В. Сарты. / Этнографическое и антропологическое
исследование. Ч.I. Этнография. – Ташкент: 1904; Ситняковский Н.Ф.
Перечисление некоторых родов киргиз, обитающих в восточной отдела
русского географического общества. Вып.1. – Ташкент: 1900.Т.2. – С.28-39;
Брянов А.И. На память о Фергане 1876-1901гг.. – Новый Маргелан.1901. –
С.31; Касаткин А. Переселенческое дело в Ферганской области. К истории
возникновения русских поселков в Фергане. // Ферганские областные
ведомости. – Скобелев. 1907. – №92,95,99.; Кушакевич А.Е. Сведения о
Ходжентском уезде. // ЗИРГО. – Ташкент,1915; Кузнецов П.Е. О таджиках
Наманганского уезда. // ИТОРГО. – Ташкент, 1915.Т.XI.21. – С.23-24; Яна у:
О таджиках Кокандского уезда. // ИТОРГО. – Ташкент, 1916.Т.XII.Вып.II. –
С.349.
2. Пешчерева Е.М.Праздник тюльпана (лола) в селение Исфара
Кокандского уезда. // Общество изучения Таджикистана и иранских
народностей за его пределами. – Ташкент, 1927. – С.374-383; Бартольд В.В..
Сборник сочинения. – М.,1927.Т.II. – С.374-383.; Яна у: История культурной
жизни Туркестана. / Сочинения. – М.,1963.Т.II.Ч.1. – С.532.
3. Иногамов Ш.Н. Этнический состав населения и этнографическая карта
Ферганской долины в границах Уз ССР.: Дис... канд. истор. наук. – Ташкент,
1955. – 168 с., Заднепровский Ю.А. Чустская культура Ферганы и памятники
раннежелезного века Средней Азии.: Автореф. дис… докт.истор.наук. – М.:
1978. – 52 с.; Губаева С.С. Этнический состав населения Ферганы в конце
XIX начале XX вв. (по данным топонимии). – Ташкент: Фан, 1983. – С.105.;
Сайфуллаев Б. Импровизационно-творческая игра как метод организации
массовый культуры.: Автореф. дис...канд. пед. наук. – Л.: 1987. – 23 с.
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
620
Йўлдошев С.В. Узлуксиз таълим-тарбия жараёнида халқ ўйинларининг
тарихий, илмий педагогик асослари. – Фарғона: 2020.
4. Исмоилов Х. Ўзбек тўйлари. – Тошкент: Ўзбекистон, 1992. – 129 б.;
Саттор М. Ўзбек удумлари. – Тошкент: Фан, 1993. – 122 б.; Жабборов И.
Ўзбек халқи этнографияси. – Тошкент: Ўқитувчи, 1994. – 287 б.; Хушбоқ
Мардонақул ўғли. Алпомиш. – Тошкент: Ёзувчи, 1998. – 79 б.; Марказий
Осиёда анъанавий ва замонавий этномаданий жараёнлар. / Карим Шониёзов
ўқишлари туркумидаги халқаро илмий анжуман материаллари. 2-қисм. –
Тошкент: 2005. – Б. 3-13., Йўлдошев С.В. Узлуксиз таълим-тарбия жараёнида
халқ ўйинларининг тарихий, илмий педагогик асослари. – Фарғона: 2020.
5. Bouda K. Oravidich und Uralaltaisch, -“Lingua”, Haarlem, Bav, №2, 1956.;
Levi. S. La doctrine du sacrifise dans les brahmanas. – Paris. 1898.; Kuzmina E.E
The Earliest Evidence of Horse connection with the Problem of Time and Plase of
the Indo-European Unity, - VIII Congres international des sciences prehistoriques
et protohistoriques. – Belgrade, 1971.; Bahаeddin Ōgel (prof. Dr) Dünden
bu’güne. Türk Kültürünün Gelişme Çağlari. Türk Dünyasi Araştirmalari Vakfi. –
Istanbul, 1998. – 786 b.
6. Bahаeddin Ōgel (prof. Dr) Dünden bu’güne. Türk Kültürünün Gelişme
Çağlari. Türk Dünyasi Araştirmalari Vakfi. – Istanbul, 1998. – 786 b.
7. Абдуллаев У.С. Фарғона водийсида этнослараро жараёнлар (XIX-XX аср
бошлари).Т.: Янги аср авлоди.2005. – Б.36-74.
8. Х.Исмоилов Ўзбек тўйлари. Т., Ўзбекистон. 1991. – Б.- 43
9. М.Саттор Ўзбек удумлари. Т., Фан. 1993. – Б.110
10. Фирсов В. Туркестан и Туркестанская породы лошадей. Туркестанский
сборник. 1895. Т.479. – С. 99-103.
11. Исмоилов Х. Ўзбек тўйлари.-Тошкент: Ўзбекистон,1991. -Б.. 43.;
Bahаeddin Ōgel (prof. Dr) Dünden bu’güne. Türk Kültürünün Gelişme Çağlari ...-
Б.788
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
621
12. Дала ёзувлари. Зокиров Усмонжон отбоз 1944 йил Фарғона вилояти
Данғара тумани Найманча Қ.Ф.Й.да туғилган, миллати ўзбек.; Бойзақов
Қўчқорполвон 1952 йил Қирғизистон Республикаси Олабуқа тумани Сумсар
қишлоғида туғилган, миллати қирғиз.; Тожиматов Умаржон 1956 йил
Қирғизистон Республикаси Ўш вилояти Новқат тумани Эски Новқат
қишлоғида туғилган, миллати ўзбек.2006.
МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА ЯНГИ
ЭКИН НАВЛАРИНИНГ ТАРҚАЛИШИ ТАРИХИДАН
Ҳайитов Ж.Ш.
БухДУ, Жаҳон тарихи кафедраси доценти, PhD
Аннотация Ушбу мақолада совет ҳокимияти ва мустақиллик йилларида
Фарғонада мевали дарахтлар янги навлари кириб келиши, яратилиши ва
иқлимлаштирилиши тарихи манбалар ва адабиётлар таҳлили орқали очиб берилган.
Шунингдек, мевали боғлар ташкил ташкил этишдаги муаммолар, уларнинг ҳосилдорлиги,
касалликларга чидами, нарх-навоси ва маҳаллий иқлимга мослашуви тарихи ҳам
атрофлича келтирилган.
Калит сўз ва иборалар: мева, боғ, янги нав, пайвантаг, селекция, селекционер,
ҳосилдорлик, ҳаваскор деҳқонлар, ҳаваскор боғбонлар, дарахт, яшил макон.
Аннотация В данной статье посредством анализа источников и литературы
раскрывается история интродукции, создания и акклиматизации новых сортов плодовых
деревьев в Фергане в годы советской власти и независимости. Также подробно изложена
история проблем организации садов, их урожайность, устойчивость к болезням, цена,
адаптация к местному климату.
Ключевые слова и фразы: плоды, сад, новый сорт, прививка, селекция,
селекционер, урожайность, фермеры-любители, садоводы-любители, дерево, зеленое
насаждение.
Annotation In this article, the history of the introduction, creation and acclimatization of
new varieties of fruit trees in Fargana during the years of Soviet power and independence is
revealed through the analysis of sources and literature. Also, the history of problems in the
organization of orchards, their productivity, resistance to diseases, price, and adaptation to the
local climate is detailed.
Key words and phrases: fruit, garden, new variety, grafting, selection, breeder,
productivity, amateur farmers, amateur gardeners, tree, green space.
Ўзбекистон тарихининг мустақиллик йилларига қадар бўлган даврида
қишлоқ хўжалигини боғдорчилик, мевачилик ва томарқачиликнинг аҳволи
қониқарли ҳолатда бўлмаган. Асосий эътибор пахтачиликка қаратилгани