Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
640
17.
Musayev A. B. Political processes in the Fergana valley at the turn of the
XVI-XVII centuries //Asian Journal of Multidimensional Research (AJMR). –
2020. – Т. 9. – №. 11. – С. 16-21.
ИСТИҚЛОЛ ДАВРИ ТАРИХИ МАНБАЛАРИ ТИЗИМИДА ОММАВИЙ
АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИНИНГ ЎРНИ
Rasulov A.M.
ФарДУ ўқитувчиси
razizxon@inbox.ru
Annotatsiya: Maqolada O‘zbekiston Respublikasida ommaviy axborot vositalarining
jamiyat hayotidagi o‘rni haqida so‘z boradi. Tarmoq faoliyatini, ro‘yxatga olish va qonun
hujjatlarida belgilangan normalar o‘rganilgan. Ommaviy axborot vositalarining yangi
bosqichda shakllanishi va rivojlanishi yoritib berilgan
Kalit so‘z va iboralar: Qonunchilik, gazeta, jurnal, radio, televideniye, internet, jurnalist,
axborot maydoni, jamoat tashkilotlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari, ommaviy axborot
vositalari.
Аннотация: В статье описывается роль СМИ в жизни общества в Республике
Узбекистан. Регулирует деятельность отрасли, регистрацию и нормы, установленные
законодательством. Также исследуется становление и развитие СМИ на новом этапе.
Ключевые слова и фразы: Законодательство, газеты, журналы, радио,
телевидение, Интернет, журналист, информационное пространство, общественные
организации, органы местного самоуправления, СМИ.
Annotation: The article describes the role of the media in society in the Republic of
Uzbekistan. Regulates the activities of the industry, registration and the norms established by
law. The formation and development of the media at a new stage is also studied.
Key words and phrases: Legislation, newspapers, magazines, radio, television, Internet,
journalist, information space, public organizations, local authorities, the media.
Ўзбекистоннинг давлат мустақиллигига эришиши, янги жамиятга ўтиш
даврида сиёсий ислоҳотларнинг амалга оширилиши, Ўзбекистонда ҳуқуқий
демократик давлат қурилиши, фуқаролик жамиятининг шакллантирилиши,
иқтисодий ислоҳатларни чуқурлаштиришга доир тадбирлар, мамлакатда
ижтимоий-сиёсий барқарорликнинг таъминлаш омиллари, маънавий-руҳий
покланиш ва миллий қадриятларнинг тикланиши ҳамда Ўзбекистоннинг
жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин олиши мустақиллик даври оммавий
ахборот воситаларида кенг ёритилган. Шунинг учун ҳам тарихий
жараёнларни мумкин қадар тўлароқ қамраб олиш, уни жамлаш, маълум бир
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
641
тартибга солиш, қолаверса, ана шу жараёнларни кенг қамровли ўрганиш
зарурати вужудга келади. Бугунги шиддатли давр мустақиллик даври
тарихини оммавий ахборот воситалари материаллари асосида ҳолисона
ўрганишни, тадқиқ этишни, илмий ва назарий хулосалар чиқаришни талаб
этмоқда.
Мамлакатимизда истиқлолнинг илк йилларидан демократик ҳуқуқий
давлат қуриш ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлида кенг
кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Жумладан, ахборот ва сўз
эркинлигини таъминлаш, ушбу соҳани либераллаштириш Ўзбекистонда
демократик, ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этишнинг
муҳим устувор йўналиши сифатида белгиланди.
1990 йил Ўзбекистонда 9 нашриёт бўлган бўлса, бугун уларнинг
умумий сони 112 тага еткан. Яратилаётган имкониятлар туфайли матбаа
корхоналарининг сони ҳам йил сайин ортиб борди. Масалан, 1990-2016
йиллардаги босмахоналар сони 149 тадан 1719 тага етгани бунинг ёрқин
исботидир.
Ўзбекистон Республикасининг "Оммавий ахборот воситалари
тўғрисида"ги Қонуни ва уни аниқлаштирувчи, ижтимоий фаолиятнинг бу
соҳаси билан боғлиқ махсус қонунлар таҳририят фаолият кўрсатишининг ва
у чиқарадиган оммавий ахборот воситасининг асосий йўналишлари ва
жиҳатларини белгилаб беради. Жумладан:
- таҳририят ва унинг босма нашрининг ҳуқуқий мақомини, уларни
таъсис қилиш шартларини, уларнинг давлат органлари ва жамиятнинг бошқа
тузилмалари билан муносабатларини;
- таҳририят фаолиятининг субъектларини ва уларнинг ўзаро
муносабатларини;
- журналистнинг ҳам таҳририят жамоаси аъзоси, ҳам газетадаги
мақолаларнинг муаллифи сифатидаги ҳуқуқий мақомини ва таҳририят
раҳбарлари билан муносабатларини;
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
642
- таҳририят ва унинг журналистининг босма нашр ўқувчилари доираси
билан муносабатларини
[1: 3]
.
Ахборот
соҳасидаги
ўзгаришлар,
давлат
томонидан
амалга
оширилаётган қўллаб-қувватлаш чоралари мамлакат босма оммавий ахборот
воситаларининг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатди, уларнинг сони
мустақиллик йилларида бир неча баравардан кўпроқ ошди.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда босма ОАВлар бозори жадал
суръатлар билан ривожланди. Ўзбекистон даврий нашрлари бозорида
қуйидаги бозор таклифларини ажратиб кўрсатиш мумкин:
-
ижтимоий-сиёсий нашрлар;
-
иқтисодиёт, молия ва бизнес соҳасидаги нашрлар;
-
қишлоқ хўжалиги ва фермерлик масалалари бўйича нашрлар;
-
таълим ва фан масалалари бўйича нашрлар;
-
тиббиёт ва саломатлик бўйича нашрлар;
-
кўнгилочар нашрлар ва дайжестлар;
-
хотин-қизлар учун нашрлар;
-
спорт матбуоти;
-
сатирик нашрлар;
-
кечки газеталар;
-
сиёсий партиялар ва ҳаракатларнинг нашрлари;
-
миллий тиллардаги газета ва журналлар (қорақалпоқ, қозоқ,
тожик, корейс ва бошқа тилларда).
Кўнгилочар нашрлар ўртасида рақобат айниқса кучлидир. Ўқувчиларни
кўпроқ жалб этиш учун бир неча ўнлаб нашрлар кескин рақобатга киришади.
Уларнинг ҳаммаси хусусий нашрлардир, уларнинг қизиқиши – фойда
олишдан иборат. Шу сабабли улар ўз маҳсулотларини фаол олдинга суришга,
уларни реклама қилишга, мослашувчан нарх сиёсатини ўтказишга ҳаракат
қиладилар. Фермерлар учун нашрлар, ижтимоий-сиёсий нашрлар ўртасида
рақобат даражасининг пастлиги сармоя жалб этишни талаб қилиди
[3: 112].
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
643
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 16 ноябрдаги
“Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот
агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондини
ташкил этиш тўғрисида” Фармони
[2: 11]
ОАВларни давлат томонидан
қўллаб-қувватлаш борасидаги муҳим қадам бўлди.
Мазкур фонд тузилгандан бери ўтган қисқа давр ичида унинг молиявий
ёрдамида мамлакатда ОАВларини ривожлантириш бўйича катта ҳажмда
ишлар бажарилди, шу жумладан:
- берилган грантлар туфайли республикада 80 дан ортиқ босма ва
Интернет нашрлар барқарор фаолият кўрсатмоқда,
- 15 та газетанинг таҳририятларига ОАВларнинг моддий-техника
базасини такомиллаштириш ва модернизациялаш лойиҳаларини амалга
оширишга имтиёзли кредитлар берилган,
- босма нашрларнинг 80 дан ортиқ веб-сайтлари яратилди,
- Нукус, Андижон, Самарқанд ва Қаршидаги етакчи газеталар
таҳририятлари ҳузурида журналистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш,
уларнинг ижодий салоҳиятини ошириш учун “Журналист маҳорати
марказлари” ташкил қилинди,
- “Маърифат” – “Учитель Узбекистана”, “Жамият”, “Бизнес Вестник
Востока”, “Uzbekistan Today” газеталари таҳририятлари ва “Туркистон-
пресс” ахборот агентлиги ҳузурида журналистика факультетларининг
талабалари учун маҳорат синфлари ташкил қилинди,
- фонднинг ҳаммуассислигида “Регион Информ” ахборот хизмати,
“Узбекистан Тодай”, “Жамият” газеталари ташкил этилган.
Ахборот хизмати ходимлари ҳар куни ўз ташкилотидан янги ахборот ва
маълумотлар олиш, тўплаш ва қайси ОАВга тақдим этиш режасини ишлаб
чиқди. Яъни, ҳар бир мутасадди ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланган
режага биноан иш юритиши, бинобарин, Ахборот хизмати томонидан талаб
этилган манбаларни бериши лозим.
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
644
Ахборот хизмати мунтазам равишда ташкилот томонидан манбалар
оқимини вужудга келтириши талаб этилади. Бугунги кунда бу муҳим
вазифани амалга оширишда интернетдан самарали фойдаланилмоқда.
Ҳозирги кунда интернет тизимида республикамизнинг деярли барча етакчи
ташкилотлари, шу жумладан, сиёсий партияларнинг ҳам интернетда веб-
сайтлари мавжуд. Веб-сайтлар ва улардаги материаллар орқали қуйидаги
маълумотларни билиш имкони пайдо бўлди:
1.
Ташкилот номи, манзили, харитаси, биноси сурати, телефон
рақамлари, электрон почта ва ҳоказолар.
2.
Ташкилотнинг Низоми, Дастури, турли меъёрий ҳужжатлари.
3.
Ташкилотга тегишли бўлган Ўзбекистон Республикасининг
қонунлари, Президент Фармонлари, ҳукумат қарорлари (шунингдек, уларга
вақти-вақти билан киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар).
4.
Ташкилот мутасаддиларининг исми-фамилиялари, лавозимлари,
таржимаи ҳоллари, фаолиятини акс эттирувчи суратлари.
5.
Ташкилотнинг кундалик фаолиятини ёритишга қаратилган
ахборотлар, янгиликлар турли тадбирлар, анжуманлар, давра суҳбатлари
ҳақида суратли лавҳалар.
6.
Ташкилотга келган хатлар, аризалар, таклифлар ва уларнинг
ижросига оид маълумотлар.
7.
Ташкилот
муассислигида
чиқадиган
газета-журналларда,
шунингдек, бошқа ОАВда ташкилот ҳақида ёритилаётган муҳим мақолалар.
8.
Ташкилотнинг ҳудудий (вилоят, шаҳар ва туман) бошқарма ва
бўлимлари ҳақида маълумотлар.
9.
Ташкилот фаолиятини ривожлантиришга қаратилган янги
режалар, лойиҳалар, шунингдек, турдош соҳалар ташкилотлари билан
алоқалар.
10.
Ташкилот томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида ойлик,
чорак ва йиллик ҳисоботлар.
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
645
Шу билан бирга интернетдаги веб-сайтдан олинган маълумотларни
манбашунослик нуқтаъи назаридан ўрганишда қуйидагиларга эътибор
қаратиш лозим:
А) Ташкилот ходимларининг кундалик фаолиятлари билан танишиб
бориш ва энг муҳим ахборотларни тўплаш,
Б) Олинган маълумотлар, факт ва рақамлар тўғрилигини синчковлик
билан текшириш, бу борада мутасадди ва масъул ходимлар билан
ҳамкорликда иш юритиш,
В) Ташкилот фаолиятига оид қайси маълумотлар сир сақланиши
зарурлигини аниқлаб олиши, ахборот хавфсизлигини таъминлашга жиддий
эътибор бериш,
Г) Манбада номлари қайд этиладиган кишиларнинг исми-фамилияси,
вазифаси тўлиқ кўрсатилиш,
Д) Материаллар матнини мазмунли, қисқа ва лўнда ажратиб олиш ва
хоказо.
Жумладан, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2002 йилда
“Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари. Маълумотнома” деб
номланган тўпламнинг 2-нашри 3000 нусхада чоп этилган. Унда
мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган олий таълим муассасаларининг
ташкил этилиши, улардаги мавжуд бакалавриатга оид таълим йўналишлари,
ҳар бир йўналиш асосида магистратура мутахассисликлари, факультет ва
бўлимлар ҳақида қисқача маълумот берилган. Мазкур тўпламда олий ўқув
юртининг тўлиқ номи, манзили, раҳбари, телефон ва факс рақамлари,
электрон почтаси ҳақидаги маълумотлар ўз аксини топган
[3: 112].
Бироқ, ахборот манбаларини яратиш, пировардида, ахборот тарқатиш
борасидаги бу илғор усулдан ҳали-ҳанузгача баъзи ташкилотларнинг ахборот
хизматлари етарли даражада фойдаланмаётганини кўрамиз. Буни уларнинг
веб-сайтлари деярли бўм-бўш ёки бир пайтлар номигагина бир-иккита хабар
жойлаштирилган “саҳифалари” мисолида кўриш мумкин.
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
646
Исталган вазирлик ёки ташкилотдан манбаларни олишда муайян
қийинчиликка дуч келиш мумкин. Яъни, шу соҳага оид атамалар, иборалар,
ҳужжатлар номларини ёзишда чалкашиб кетиш мумкин. Шундай пайтда
ахборот хизмати манба тўпловчига яқиндан ёрдам беради. Бирор анжуман
ҳақида ёзганда хатоликка йўл қўймаслик учун ОАВ ходими албатта Ахборот
хизматига мурожаат қилиши мақсадга мувофиқдир. Ахборот хизмати
ташкилот томонидан берилиши зарур бўлган ахборотларни изчил равишда
тўплаб, тегишли веб-сайтида манба сифатида тақдим этиб боради. У
ташкилотнинг фаолияти билан боғлиқ қонунлар, ҳужжатлар, иш жараёни,
атамалар, факт ва рақамлардан яхши хабардор бўлади. Шунинг учун ҳам
давлат ташкилотларининг расмий веб-сайтлари томонидан тақдим этилган
материаллар ишончли манба бўлиб ҳизмат қилади.
Фойдаланилган манба ва адабиётлар:
1.
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 3-сон,
20-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й.,
03/18/476/1087-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси,
21.04.2021 й.,
03/21/683/0375-сон.
2.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
Мажлиси
палаталарининг
Ахборотномаси, 2005 й., 11-сон, 393-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун
ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 27-сон, 246-модда; 2009 й., 22-сон, 257-модда.
3.
Муратова Н. Журналистика медиа ва ахборот саводхонлиги. – Т.:
“Baktria press”. 2019. 112 б.
4.
Mukhamadqodirovich, R. A. (2020). The role of mass media in the history
of the period of independence.
ACADEMICIA: An International Multidisciplinary
Research Journal
,
10
(4), 356-359.
5.
Расулов А.М. (2021). ЎЗБЕКИСТОНДА ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИ.
Scientific progress
,
2
(1), 804-809.
Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана
647
6.
Расулов
А.М.
(2021).
ЎЗБЕКИСТОНДАГИ
ИҚТИСОДИЙ
ИСЛОҲОТЛАРДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ЎРНИ.
Scientific
progress
,
2
(1), 1568-1572.
7.
Расулов А.М. (2020). ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАРИХИДА
ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИНИНГ ЎРНИ.
ВЗГЛЯД В
ПРОШЛОЕ
, (SI-1№ 3).
8.
Rasulov A.M. (2021). ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИНИНГ ТАРМОҚЛАРИ.
Scientific progress
,
2
(4), 836-838.
9.
Rasulov A.M. (2022). ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИНИНГ
ЖАМИЯТ АЪЗОЛАРИГА ҒОЯВИЙ ТАЪСИРИ.
Scientific progress
,
3
(4), 871-
875.
10.
Rasulov A.M. (2022). МУСТАҚИЛЛИК ДАВРИ ТАРИХИ РАСМИЙ
МАНБАЛАРИ.
Scientific progress
,
3
(3), 544-547.
11.
Rasulov A.M. (2021). ЎЗБЕКИСТОНДА ГЛОБАЛ ТАРМОҚНИНГ
РИВОЖЛАНИШИ.
Scientific progress
,
2
(6), 926-930.
12.
Rasulov
A.M.
(2021).
МУСТАҚИЛЛИК
ЙИЛЛАРИДА
ЎЗБЕКИСТОНДАГИ
МИЛЛАТЛАРАРО
ТОТУВЛИК
ВА
ДИНИЙ
БАҒРИКЕНГЛИК.
Scientific progress
,
2
(6), 931-936.
13.
Azizkhon Mukhamadqodirovich Rasulov (2022). МУСТАҚИЛЛИК
ЙИЛЛАРИДА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ЭРКИНЛИГИ.
Scientific progress, 3 (10), 4-8.
ФАРҒОНА ВОДИЙСИ ВИЛОЯТЛАРИДА ОЗИҚ-ОВҚАТ
ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ МУАММОЛАРИ
Режаббоев Н.А.
НамДУ катта ўқитувчиси, PhD
Аннотация: Ушбу мақолада мамлакатимизда сўнгги йилларда озиқовқат
хавфсизлиги бўйича амалган оширилган ишлар таҳлилига бағишланган. Асосан Бош
Прократура хузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш
устидан назорат қилиш инспекциясининг қисқа фаолияти давомида ўтказилган назорат
тадбирлари фаолияти ёритилган.
Калит сўз ва иборалар:
Инспекция, озиқ-овқат хавфсизлиги, агросаноат,
ғалла,чорвачилик, Фарғона водийси.