Мақолада туберкулёз микобактериялари штаммларининг қишлоқ хўжалик ҳайвонлари, паррандалар ҳамда одамлар организмида патогенлигининг таҳлилий шарҳи натижалари баён қилинган. Турли хил худудларда ички аъзолар ва тўқималарда касаллик қўзғатувчисининг патологик ўчоқлар ҳосил қилиш хусусияти, юқумлилик даражаси ҳақида тушунчалар берилган