Мақолада асалариларда учрайдиган ва катта иқтисодий
зарар келтирадиган Акарапидоз касаллигининг олдини олиш ва даволаш усуллари бўйича маълумотлар келтирилган. Касаллик сурункали кечади, у яширин ёки
очиқ формада бўлади. Яширин формаси асалари оилалари зарарлангандан бошлаб бир-неча йил давом этиши мумкин. Даволаш усули қисман самара беради, шунинг учун хўжаликда даволашни ҳар йили такрорлаш лозим бўлади