Мақолада чорвачилик ва паррандачилик тармоқлари селекциясида мавжуд зотлардан самарали фойдаланишда ҳар бир зотнинг келиб чиқишида ота-она аждодлари, шунингдек хўжалик учун фойдали селекция белгиларига қараб танлаш ва саралаш, асраш ва озиқлантириш, маҳсулдорлиги юқори маҳсулдор ҳайвонлар билан она ҳайвонлар ва паррандалар маҳсулдорлигини кўпайтириш ва наслини яхшилаш ва селекция ютуқларини яратиш чораларини кўриш каби масалалар ёритилади.
Мақолада туберкулёз микобактериялари штаммларининг қишлоқ хўжалик ҳайвонлари, паррандалар ҳамда одамлар организмида патогенлигининг таҳлилий шарҳи натижалари баён қилинган. Турли хил худудларда ички аъзолар ва тўқималарда касаллик қўзғатувчисининг патологик ўчоқлар ҳосил қилиш хусусияти, юқумлилик даражаси ҳақида тушунчалар берилган