Болаларда ўпка-бронх касалликларини турли кўринишлари мавжуд. Бу касалликларни айримлари болалар орасидаги ўлим холатларига олиб келиши, болалар пулмонологиясига эътиборни қаратиш кераклигини кўрсатмоқда. Нафас аъзолари касалликларига ўз вақтида ташхис қўйиш, даволаш педиатриянинг асосий муаммоларидан биридир. Болани ёши қанча кичик бўлса, касалликни белгиси шунчалик кўп намоён бўлади. Ўпка- бронх касалликларини энг кўп учрайдиган симптомлар йўтал, тумов, иситма, томоқдаги оғриқ ва обстукция белгисидир. Йўтал-организмнинг химоя реакцияси бўлиб, нафас йўлларининг ўтказувчанлигини тиклайди.Ўз вақтида даволанмаган йўтал патологик характерга эга бўлади. Бу ўз навбатида бронхиал суюқликнинг ортиқча хосил бўлиши ва қуюқлашига олиб келади. Натижада мукоцилиар транспорт механизми бузилади. Яллиғланишни чақирувчи омиллар таъсирида шиш, шиллиқ гиперсекрецияси ривожланади, мукоцилар клиренс бузилади, а1-адренорецепторлар, Н1 рецепторлар фаоллиги ошади, бу эса бронхил обструкция ва бронхоспазмнинг кучайишига сабаб бўлади. Йўтал енгил холатдан бошланиб, кучли азобли, қусиш билан ёки оғриқли, уйқуни бузадиган бола ахволига салбий таъсир кўрсатадиган бўлиши мумкин.