Ўзбекистон республикаси президентининг “Чорвачиликни янада ривожлантириш ва чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори [1] чорвачилик тармоқларини янада ривожлантириш, чорвачилик хўжаликларини молиявий қўллаб- қувватлаш, чорва озуқа базасини янада кўпайтириш, шунингдек, аҳолининг йирик чорвачилик хўжаликлари ва чорвачилик маҳсулотларини қайта ишловчилар билан ҳамкорликдаги фаолияти асосида ўз хонадонларида чорва молларини боқишини ташкил этиш ва чорва озуқа базасига бўлган талабини қондириш мақсадида хозирги кунда амалга ошириши лозим бўлган долзарб масалаларга хос бўлиб, унда гидропоника усулида озуқа маҳсулотлари тайёрлашга алоҳида эътибор берилган.