Урта Осиёнинг қадимги дунёсида турмуш тарзини олиб борган аҳолининг турли тарихий давр ва унинг турли босқичларида ҳарбий санъатнинг вужудга келиши, шаклланиши ва ривожланиш тарихини ўрганиш тарих фани олдида турган долзарб вазифалардан биридир. Айниқса Ватанимиз мустақилликка эришганидан кейин миллий армиянинг ташкил этилиши ва унинг янги жамият пойдеворини қуриш ва уни мустаҳкамлаш каби вазифаларни бажаришда аждодларимизнинг ҳарбий санъат соҳасида эришган ютуқларига назар ташлаш муҳим аҳамият касб этади.