Для врача умение наблюдать за больным, замечать факты нездоровья больного, мельчайшие проявления симптомов болезни, выделять внутреннюю картину болезни, анализировать, разбираться и применять различные диагностические методы важны. Владеть, уметь проявлять сообразительность и творческие навыки врачу просто необходимы.
Чтение является главным видом учебной деятельности. Чтение влияет на величину общей умственной и статической нагрузки детей и подростков. Основным условием работы над книгой является легкость зрительного восприятия. Основная задача образования– научить детей беглому, правильному, выразительному и осознанному чтению, этому способствуют параметры удобочитаемости.
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов таъкидлаганидек, «бугунги кунда ички ишлар идораларининг фаолияти самарадорлигини ошириш ва уларни мустаҳкамлаш борасида юксак малакали, профессионал кадрлар тайёрлаш масаласи муҳим аҳамият касб этади...» 53 . Шу жиҳатдан ҳужжатларнинг техник-криминалистик экспертизаси ва ҳужжатлар тадқиқотларининг натижалари кўрилаёт- ган жиноят иши бўйича исботлов ва қидирувга оид маълумотларнинг манбаларидан бири ҳисобланади. Ҳужжатларнинг реквизитлари ва материаллари, шунингдек уларнинг тайёрлашда ишлатилган техник воситалар ўрганилар экан эксперт, кўрилаётган жиноят иши доира- сида ҳужжатнинг қалбакилаштириш ҳолати ва усулларини аниқлаш билан чегараланиб қолмайди. Экспертиза хулосалари турлича маълумотлар, масалан, тахминий ижрочи ёки жиноятчининг тусмол қилинаётган касби, полиграфия, қоғоз ишлаб чиқариш соҳасидаги махсус билимлари даражаси ёки жиноятчиларни қидирув фаолиятини мақсадга йўналган тарзда олиб боришга имкон берувчи бошқа шарт шароитлар ҳақидаги маълумотларга эга бўлиши мумкин. Турли ҳуж- жатлардаги қалбакилаштириш белгиларини аниқлаш зарурати даст- лабки давлатлар вужудга келиши билан мавжуд бўлган, масалан ҳали қадимги Рим давлатида ҳужжатларнинг қалбакилаштирилганлик бел-гиларини аниқлашга ихтисослашган махсус мутахассислар фаолият юритган. Ўша даврларда қалбаки ҳужжатларни аниқлаш мақсадида ҳужжатлардаги ёзувлар билан бирга ҳужжатнинг турли реквизитлари текширила бошланган. Ҳужжатларни турли жиноят ишлари бўйича тадқиқотлари машҳур криминалист олим Е.Ф. Буринский номи билан боғлиқ. Айнан Е.Ф.Буринский томонидан турли қалбаки ҳужжатлар- даги «қўшиб ёзиш», «тозалаш ва ўчириш»лар, муҳр ва штампларнинг акслари, матннинг бажарилган вақтини аниқлаш ва бошқа шу кабиларни аниқлаш мақсадида тадқиқотлар ўтказилган ва ижобий натижаларга эришилган.
Ҳужжатларнинг техник-криминалистик экспертизасига оид тадқиқотларни ўтказадиган эксперт, ўз олдига қўйилган вазифаларни самарали бажариши учун, ушбу турдаги экспертиза объектларининг криминалистик хосса ва хусусиятлари ҳамда белгилари ҳақида тасаввурга эга бўлиши, полиграфия асослари, бўёвчи моддалар ва қоғознинг ишлаб чиқариш технологиясини билиши, муҳр (штам)лар, ёзув қуроллари ва ҳужжатларни расмийлаштиришда ишлатиладиган бошқа воситаларнинг ишлаб чиқариш технологияси ҳақида тегишли маълумотларга эга бўлиши лозим.