Ўткир ичак инфекциялари муаммоси ҳозирги кунда ҳам педиатрия соҳасида муҳим ўрин тутиб келмоқда. Болаликнинг эрта даврида учраши, кенг тарқалганлиги, ўз кечими жараёнида оғир ва асоратли касаллик шаклларини ривожлантириши ва овқат ҳазм қилиш системасида турли хил инфекцион жараёнларни келтириб чиқариши билан алоҳида аҳамият касб этади (М.С.Григорович, Г.А.Зайцева, 2002й.)
Вирусли диареалар орасида Ротавирус инфекциясининг аҳамияти жуда катта (60-80%). Сўнгги йилларда ўткир ротавирусли ичак инфекцияси билан зарарланиш кескин даражада ортиб бормоқда. Яна шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, касаллик асосан қишки-баҳорги мавсумда кўп учрайди (Л.Н.Мазанкова,Н.О.Ильина, О.А.Кондракова, А.М.Затевалов, 2005)
ЖССТ маълумотларига асосан денёда ҳар йили 1 млрд.га яқин диареяли касалликлар қайд қилинади ва ўшбу касалланганлардан 4 млн.га яқинида ўлим ҳолати қайд қилинади. Ўлганлар орасида 14 ёшгача бўлганлари 60 70% ни ташкил этади. Барча ўткир ичак инфекцияларининг 25% дан 60% гача бўлган миқдорини ротавирус инфекцияси чақиради. Ўткир ротавирусли диареядан эса, ҳар йили 2 млн.га яқин одам ўлади (М.И.Горбунова, Н.В.Тикунова, 2008й).
Ротавирусли инфекциянинг юқори контагиозлиги ва ташқи муҳитга чидамлилиги соғлиқни сақлаш муассасаларида катта муаммо туғдиради. Ривожланган мамлакатларда 27%, ривожланаётган мамлакатларда 32% гача касалхона ичида ротавирусли инфекциянинг беморлар орасида юқиши аниқлангани ҳақида маълумотлар бор. Янги туғилган чақалоқлар орасида симптомсиз кечиши ва 25% ҳолатларда саёҳатчилар касаллиги номини олади (А.Б.Горелов).
Ротавирус инфекцияси 5 ёшгача бўлган болалар орасида оғир диареяга сабаб бўлувчи асосий омил саналади ва натижада ривожланмаган давлатларда касалланиш ва ўлим сонини кўпайишига сабаб бўлади (Е.Т.Исакбаева,.Э.Мусабаев, Л.Антил, 2006).
Ҳозирги вақтда Россияда Ртоавирус инфекцияси билан касалланиш доимий ўсиб бормоқда. Бу эса инфекциянинг кенг тарқалганлиги ва патологиянинг ташхисотни анча ривожланганлини билан тушунтирилади (О.В.Тихомирова).
Ротавирус инфекцияси антгенлик хусусиятига кура 5 та гурух ва 9 та серотипларга ажратилади. Бу гурухлар орасида А гурухи ва биринчи тўртта серотипи аҳамият касб этади. 1-4,8,9 серотиплари инсонда касаллик чақиради, 5-7 серотиплари ҳайвонларда аниқланган ва одам учун патоген ҳисобланмайди (Ферьева).
Болаларда ротавирусли гастроэнтеритни эрта аниқланиши касалликни ўз вақтида ва тўғри даволаш (регидратацион, дезинтоксикацион, симптоматик даволаш) ва вируснинг тарқалиш даражасини камайтириш имконини беради. (А.Г. Боковой, Л.Г. Карпович, 2000й.). Касалликнинг давомийлиги ва оқибати ўз вақтида ва тўғри даволашга боғлиқ.
Вирус этиологияли диареяларга ташхис қўйишдаги энг муҳим хусусиятлардан бири бу осмотик турдаги диареядир ва бу ўз навбатида адекват даво чораларини талаб қилади.
Ҳозирги кунда фекаль-орал йўл билан юқувчи вирусли инфекциялар тарқалиши буйича ҳаво-томчи орқали юқувчи инфекциялардан кейинги ўринда туради. Барча касалликларнинг 16% ини ошқазон-ичак трактида вирусли диарея синдроми билан кечадиган касалликлар ташкил қилади. (Р.Х.Жўраев, Э.Т.Мусабоев 2006й.).
Ротавирусли гастроэнтерит касаллигини даволаш чора тадбирлари самарадорлигини ошириш учун жараённинг патогенезини, иммун системасининг айнан қайси қисмида ўзгариш кетаётганлигини билиш муҳим аҳамият касб этади. (М.С. Григорович, Ю.В. Залоторев, Г.А. Зайцева, 2001й.).
Болаларда ротавирусли гастроэнтерит микст шаклда ҳам кенг тарқалган.Ҳар бир микст шаклдаги инфекция келтириб чиқарадиган касалликнинг ўзига хос клиникаси мавжуд бўлиб, эрта ёшдаги болаларда моноинфекция шаклидан кескин фарқ қилади. Бу эса ёш болаларда микст ва моноинфекцион жараёнларни ўрганишда мақсадни тўғри қўйишни талаб қилади.
Клиник ташхисни тасдиқлаш учун ИФА усулида нажасда ротавирус антигенини аниқлаш, микст шаклида эса, нажасда ичакдаги патоген ва шартли- патоген микроорганизмларни бактериологик текширув орқали тасдиқлаш лозим бўлади (Ю.Б. Белан, Н.А. Полянский, 2008й.).
Сўнгги йиллардаги изланишлар шуни кўрсатмоқдаки вирус этиологияли ўткир ичак инфекцияларини клиник кечишида катарал ўзгаришлар аниқланмоқда ва бу ўзгаришларнинг 81,2% улуши ротавирус инфекциясига тегишлидир.(Т.А. Даминов; Л.Н. Туйчиев; Н.У. Таджиева, 2000й.)
Ротовирусли диарея синдроми кузатилган беморларда замонавий диагностика усулларидан фойдаланиб эрта ташҳис қўйиш, лаборатор кўрсаткичлар асосида сифатли ва ишончли маълумотлар олиш борасида услубий тавсиянома ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш катта аҳамиятга эгадир.
Изучить клинические особенности сочетанных кишечных инфекциях у детей раннего возраста.