АХБОРОТ ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ҚУРИЛМАЛАРИНИНГ КИБЕР МАКОНДАГИ ЎРНИ ВА ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Бугунги кунда жадаллик билан ривожланиб келаётган XXI асрда дунё ҳамжамияти учун ахборот телекоммуникация қурилмаларининг кибер макондаги ўрни сония сари ортиб бормоқда.
Хусусан жахонда турли хил халқаро ташкилотлар, яъни, молиявий компаниялар, давлат ва хусусий банклар шунга ўхшаш корхона ташкилотлар, ҳарбий соҳаларда ахборот ва телекоммуникация технологияларидан бевосита доимий равишда фойдаланиб келинишини мисол тариқасида келтиришимиз мумкин. Жумладан жамиятимиздаги турли хил миллий ва халқаро ташкилотлар ҳам юқори келтириб ўтилган йўналишлар бўйича турли хилдаги сохаларда интернет тармоқларидан мунтазам равишда фойдаланиб келмоқда, авваламбор ушбу мақола интернет оламида киберхавфсизлик билан чамбарчас боғлиқ бўлгани сабабли интернет, кибермакон, киберхавфсизлик, wifi router, SIP телефония, шлюз ва тармоқ шлюзи каби тушунчаларига ойдинлик киритиш мақсадга мувофиқдир.